Мазкур мақола 18-19 асрларда рус лисоний жамиятида француз сўзлар ва нутқий формулалар мавжуд бўлган рус бадиий асарлардаги матнлар келтирган. Бундай француз ўзлашмалар рус бадиий матнлардаги структур-семантик хусусиятлари таҳлил қилинди
Мазкур мақола ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг французча таржимасининг ўзига хос хусусиятларини Э.Аъзам асарларининг французча таржималари асосида ўрганишга бағишланади. Ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг французча таржимасининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришда Э.Аъзамнинг учта асар намуналари ва уларнинг Ш.Миноваров томонидан қилинган таржималари ўрганиб чиқилди. Таҳлилга тортилган метафоралар оригиналлиги, таржимада берилиши ва матн мазмунидаги таъсир даражасига биноан саралаб олинди. Ориентацион, структуравий ва онтологик метафоралар таркибига кирувчи таснифларни метафораларнинг семантик турларига оид манбалар асосида кенгайтирилди.
Ушбу мақола лотин ва грек элементлари асосида ташкил топган илмий-техникавий қўшма терминларнинг таржима қилиш масалаларига бағишланади. Мақолада инглиз тилидаги илмий-техникавий терминларнинг ўзбек ва турк тилларида ифодаланиш йўллари ўрганилади.Қўшма терминлар синхроник ва диахроник тарафдан кўриб чиқилади. Маълумки, ҳар бир илмий-техникавий термин ўзбек тилида ўз таржимасига эга эмас. Терминнинг ўзбек тилидаги таржимаси мавжуд бўлмаган ҳолда терминнинг хусусияти, этимологияси ва грамматик томонлари инобатга олиниб, унинг таржимаси таклиф этилади. Терминларнинг барчаси “Materials for Engineers and Technicians” китобидан танлаб олинган.