Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган.
Ушбу мақолада axбoрoт-кoммуникaция тexнoлoгиялaрини ривoжлaнтириш вa oммaлaштириш билaн бoғлиқ бўлгaн маcaлaлaрнинг дoлзaрблиги, шунингдек, рақамли дунё бизнинг вақтимизни қандай сарфлашимиздан, пулни қандай бошқаришимиздан тортиб ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига киритилган. “Дижитализация”, яъни маълумотларни компьютер тилига ўгириш амалиётининг роли инсон ҳаётида тобора долзарблашиб бораётганлиги хусусида фикрлар келтирилган. Рақамли иқтисодиётни асосий тамойиллари, самарадорликни ошириш ва “рақамли корхоналарни” яратишга оид маълумотлар келтирилди.
Ushbu maqolada yangi taraqqiyot bosqichida millatlararo munosabatlarning tarixiy omili yoritilgan. Sotsiologik so‘rov orqali respondentlarning millatlararo totuvlik va ahil qo‘shnichilikka bo‘lgan munosabatlari ilmiy tahlil qilingan