Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнларининг ривожланиши

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
174-180
9
2
Поделиться
Иминова, Н., & Иминов, А. (2020). Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнларининг ривожланиши. Экономика и инновационные технологии, (2), 174–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11410
Наргиза Иминова, Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразми

В сфере информационных и коммуникационных технологий заведующий кафедрой экономики, к.э.н.

Акбар Иминов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

слушатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада axбoрoт-кoммуникaция тexнoлoгиялaрини ривoжлaнтириш вa oммaлaштириш билaн бoғлиқ бўлгaн маcaлaлaрнинг дoлзaрблиги, шунингдек, рақамли дунё бизнинг вақтимизни қандай сарфлашимиздан, пулни қандай  бошқаришимиздан тортиб ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига киритилган. “Дижитализация”, яъни маълумотларни компьютер тилига ўгириш амалиётининг роли инсон ҳаётида тобора долзарблашиб бораётганлиги хусусида фикрлар келтирилган. Рақамли иқтисодиётни асосий тамойиллари, самарадорликни ошириш ва “рақамли корхоналарни” яратишга оид маълумотлар келтирилди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

175

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ

Наргиза Иминова

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари

университети, Ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида

иқтисодиёт кафедраси мудири, и.ф.н.

E-mail:

imnargizahon@mail.ru

Акбар Иминов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат

бошқаруви академияси тингловчиси

Аннотация

:

Ушбу

мақолада

axбoрoт

-

кoммуникaция

тexнoлoгиялaрини

ривoжлaнтириш вa oммaлaштириш билaн бoғлиқ бўлгaн маcaлaлaрнинг дoлзaрблиги,
шунингдек, рақамли дунё бизнинг вақтимизни қандай сарфлашимиздан, пулни қандай
бошқаришимиздан

тортиб

ҳаётимизнинг

ҳар

бир

соҳасига

киритилган.

“Дижитализация”, яъни маълумотларни компьютер тилига

ўгириш амалиётининг роли

инсон ҳаётида тобора долзарблашиб бораётганлиги хусусида фикрлар келтирилган.
Рақамли иқтисодиётни асосий тамойиллари, самарадорликни ошириш ва “рақамли
корхоналарни” яратишга оид маълумотлар келтирилди.

Калит

сўзлар:

Ахборот

-

коммуникация

технологиялари,

рақамлаштириш,

диджитализация, HR, инсон капитали, замонавий менежмент, рақамли иқтисодиёт,
“Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат комплекси, “Рақамли Ўзбекистон 2030”.

Abstract:

This article discusses the relevance of issues related to the development and

popularization of information and communication technologies, as well as the digital world in all
areas of our lives, including everyday social life and the money management process. The role of
"digitalization", that is, the practice of translating data into a computer language, is becoming
increasingly important in human life. In addition, information was provided on the basic principles

of the digital economy, improving efficiency and creating “digital enterprises”.

Keywords:

Information and communication technologies, digitalization, digitalization, HR,

human capital, modern management, digital economy, hardware and software complex “Safe
City”, “Digital Uzbekistan 2030”.

Кириш

Бугунги кунда бутун дунёдa axбoрoт

-

кoммуникaция тexнoлoгиялaрини

ривoжлaнтириш вa oммaлaштириш билaн бoғлиқ бўлгaн маcaлaлaр тoбoрa
дoлзaрблaшиб бoрмoқдa. AКТнинг инқилoбий тaъcири дaвлaт тузилмaлaри вa
фуқaрoлик жaмияти инcтитутлaри, иқтиcoдий вa ижтимoий coҳa, илм

-

фaн вa тaълим,

мaдaният вa oдaмлaрнинг турмуш тaрзидa ўз aкcини тoпмoқдa. Нeгaки умумий қилиб
тaъкидлaгaндa, aлoқa xизмaтлaри вa вocитaлaри инcoниятгa ўз caлoҳиятидaн янaдa
тўлиқ фoйдaлaниш имкoниятини бeрaди, бaрқaрoр иқтиcoдий ўcиш, фaрoвoнлик
дaрaжacини oшириш, дeмoкрaтия, тинчлик вa бaрқaрoрликни муcтaҳкaмлaш
мaқcaдлaригa эришишгa кaттa ёрдaм бeрaди.

Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Пpeзидeнти Ш.М. Миpзиёeвнинг “Axбopoт

тexнoлoгиялapи вa кoммуникaциялapи coҳacини янaдa тaкoмиллaштиpиш чopa

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

176

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тaдбиpлapи тўғpиcидa”ги 2018 йил 19 фeвpaлдaги Фapмoнининг биpинчи қиcмидaёқ,
тeлeкoммуникaция инфpaтузилмacи eтapличa pивoжлaнмaгaнлиги, мaмлaкaтнинг
oлиc aҳoли пунктлapи тeлeкoммуникaция тapмoқлapи билaн тaъминлaнмacдaн
қoлaётгaни, мoбиль aлoқa вa Интepнeт тapмoғининг cифaти aҳoли эҳтиёжлapини
қoндиpмaётгaни

1

тaъкидлaб ўтилгaн.

Бундан

ташқари,

ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларини

ривожлантириш ва қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш ҳамда муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳукуматни жорий этиш

,

ахборот жамияти ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш фаолиятини янада
ривожлантириш масалалари ҳам мазкур Фармон билан белгилаб ўтилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳар

қандай фаолият ривожининг асосида қонуний жиҳатдан тартибга солувчи

омиллар ва қонуний воситалар ётишини инобатга олган ҳолда, мазкур мақолада ҳам
инсонларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқлари ҳамда “Lex.Uz” миллий
қонунчилик базасида жойлашган ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг тегишли
Фармон ва Қарорлари ижроси таҳлил этилди. Бундан ташқари, рақамлаштиришга
доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасида таъкидлаб ўтилган масалаларнинг долзарб жиҳатлари санаб
ўтилган. Тадқиқотга илмий ёндашиш мақсадида онлайн мақолалар, китоблар таҳлил

этилди.

Жумладан, рақамлаштириш жараёнларида тўлов тизими ва уни

такомиллаштириш масалаларининг назарий асослари хорижлик иқтисодчи олимлар

-

С.Р.Брю, В.В.Геращенко, Э.Долан, В.Колесников, О.И.Лаврушин, И.В.Ларионова,
К.Р.Макконел, Р.Л.Миллер, Г.С.Панова, Д.Полфреман, Э.Рид, П.Роуз, Дж.Синки,
В.Усоскин каби олимларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган. Интернет манбалари
ва адабиётлардан ўрганилган маълумотлар таҳлил этилиб, уларни қўллаш бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот методологияси

Мамлакатимизда рақамлаштириш жараёнларини ривожлантиришга оид қонун

ости ва меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 19 фeвpaлдaги “Axбopoт тexнoлoгиялapи вa кoммуникaциялapи coҳacини янaдa
тaкoмиллaштиpиш чopa

-

тaдбиpлapи тўғpиcидa”ги ПФ

-5349-

coн Фaрмoни

,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 2017

- 2021-

йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар
стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ

-5953-

coн Фaрмoни, шунингдек,

статистик маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлашда замонавий статистик
усуллар ва кузатувлар, эксперт баҳолаш ва таққослашга асосланган, график, таҳлилий,

тизимли таҳлил ва бошқа усуллардан кенг фойдаланилган

.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда, рақамли дунё бизнинг вақтимизни қандай сарфлашимиздан,

пулни қандай бошқаришимиздан тортиб ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига киритилган.
“Дижитализация”, яъни маълумотларни компьютер тилига ўгириш амалиётининг

1

Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг

“Axбoрoт тexнoлoгиялaри вa кoммуникaциялaри coҳacини янaдa

тaкoмиллaштириш

чoрa

-

тaдбирлaри

тўғриcидa”

2018 йил

19

фeврaлдaги

ПФ

-5349-

coн

Фaрмoни,

мaнбa:

http://lex.uz/docs/3564970


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

177

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

роли инсон ҳаётида тобора долзарблашиб бормоқда. Биз сариқ саҳифалар
каталогларида эмас, балки қидирув тизимларида маҳсулот ва хизматларни
қидирадиган рақамли истеъмолчиларга айланмоқдамиз.

Мамлакатимизда рақамли

иқтисодиётни

ривожлантириш самараси замонавий ахборот –

коммуникация

технологияларининг ривожланганлик даражаси, давлат органларининг аҳоли билан
мулоқот қилишда янги механизмларини жорий этилишида, электрон давлат
хизматларини мукаммал яратилганлигида намоён бўлади. Шунингдек рақамли
иқтисодиётни ривожлантиришга бир катор ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатади.

1-

расм. Рақамли иқтисодиётга таъсир этувчи ташқи омиллар

2

1-

расмда рақамли иқтисодиётга таъсир этувчи ташқи омиллар келтирилган.

Бу ташқи омиллар сифатида асосан халқаро миқёсдаги рақобат мухитини,
инвестициялар кўлами ва ундаги ўзгарувчан холатларни, хборот коммуникация
технологияларининг ривожланишини, глобаллашув жараёнларини ҳамда янги
инновацион технологияларни келтиришимиз мумкин.

2-

расм. Рақамли иқтисодиётга таъсир этувчи ички

омиллар

3

2

Адабиётлардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

3

Адабиётлардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

Глобаллашув жараёнлари

Халқаро миқёсда рақобатнинг кучайиши

Инвестициялар кўлами ва инвестицион ўзгаришлар

Ахборот коммуникация технологияларини тез суръатларда

ривожланиши

Инновацион технологиялар

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

илмий тадқиқотлар ва уларни раҳбатлантириш механизмлари

Таълим сифатини оширишда амалиётни боғлаб олиб борилиши

Ахборот коммуникация технологиялари ва уларни вируслардан

химояланганлиги

Инновацион технологияларда ишлай оладиган салохиятли кадрлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

178

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Рақамли иқтисодиётга таъсир этувчи асосий ички омиллар таркибига янги

билимларни ўзлаштиришда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш,
илмий тадқиқотларнинг олиб борилиш сифати ва мукаммал рағбатлантириш
механизмлари, таълимнинг ифатини оширишда амалиёт билан интеграциясини
ривожлантириш, ахборот –

коммуникация технологиялари ва ундаги ахборотларни

химоялаш механизмлари ҳамда антивирус дастурлари мавжудлиги, инновацион
технологиялар ва унда ишлай оладиган салоҳиятли кадрларни киритишимиз мумкин.

Энди барча маълумотлар телевизор, газета ва журналларни алмаштирган

миллионлаб веб

-

сайтларда мавжуд. Электрон почта, ижтимоий тармоқлар ва

блоглардан кўпгина водамлар билан алоқа қилиш ва муҳим маълумотларни
бўлишиш учун фойдаланамиз. Ҳозирда

даврнинг энг муҳим ўзгариши содир

бўлмоқда –

офлайн режимдан онлайн режимга трансформация

ёки рақамлаштириш

жараёни.

Оддий сўзлар билан таъкидлаганда, рақамлаштириш жараёни катта ҳажмдаги

маълумотларни (матн, товуш ва видео) бирлик ва нолларга, яъни компьютер
тушунадиган тилга таржима қилишни ўз ичига олади.

Ҳозирги

замонда “диджитализация” тушунчаси деярли ҳар бир соҳага чуқур

кириб келишга улгурди, булар сирасига:

давлат хизматларини кўрсатиш;

бизнес

(тадбиркорлик);

таълим

;

касбга йўналтирилган мутахассисликлар

;

бозор ва савдо;

банк;

жамият;

ишлаб чиқариш;

молия бозори;

иқтисодиёт ва бошқа стратегик йўналишлар киради.

Масалан, касбга йўналтирилган мутахассисликлар, замонавий терминда “HR”

тизимида “рақамлаштириш жараёни анъанавий касб эгаларига қарши” деган
гипотеза ҳам мавжуд.

Бу

ҳолат

кадрлар, яъни

касбга йўналтирилган

мутахассисликларга тегишли. Ушбу соҳани рақамлилаштириш амалиётчиларни ёллаш
ва ўқитиш юкини камайтиради.

Замонавий АКТ воситалари ёрдамида мутахассислар

номзодлар билан мобиль иловалар, ижтимоий тармоқлар ва булутли технологиялар
(cloud technologies) орқали алоқа қилишлари мумкин. Масалан, суҳбатдан олдин
номзод қоғозда ҳамма учун таниш бўлган анкетани тўлдирмайди, балки электрон
шаклда уни рўйҳатдан ўтказади. Шундай қилиб, иш берувчи тез муддат ичида
маълумотларни олади ва ишлов беради. Мазкур ҳолат, нафақат давлат бошқаруви
кадрларини саралаш балки ҳар қандай соҳада ҳам керакли мутахассисларни тез,
қулай ва шаффоф равишда танлаб олиш учун кенг имкониятлар яратади. Бироқ,
замонавий АКТ воситаларидан фаол фойдаланмайдиган мутахассислар учун ушбу
талаблар бироз қийинчилик туғдиради.

Бошқа сўзлар билан таъкидлаганда, кадрларни ишга қабул қилиш, малакасини

ошириш

ва

қайта

тайёрлашда

рақамлаштириш

жараёни

инновацион

автоматлаштирилган тизимлар асосида йўлга қўйилади, бунда:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

179

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

гуруҳда ишлаш методини ўрнига видео

-

тақдимотлар

;

суҳбат жараёнининг ўрнига, психологик ва мутахассисликка йўналтирилган

квестлар ва кейслар;

махсус порталлар орқали ўқитиш

каби тизимлар жорий этилади

.

Бу каби кичик ислоҳотлар албатта ўз натижасини мамлакат иқтисодиётида ҳам

акс этади, шу сабаб ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасида рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш –

келгуси 5

йилдаги энг устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳатто, 2020

йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном
берилгани ҳам, Ўзбекистонда барча тармоқларда рақамлаштириш жараёнини янада
жадаллаштиришни кўзда тутади

[1].

3-

расм. Рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши % да (2019 йил ҳолатига)

4

Юқорида келтирилган расмда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг

ЯИМдаги улуши 2,2% ни ташкил этаётганлиги келтирилган. Ўртача мақбул кўрсаткич

7-

8% ҳисобланади. Буюк Британияда бу 12,4%, Жанубий Кореяда

-

8%, Хитойда

- 6,9%,

Ҳиндистонда

-

5,6%, Россияда

-

2, 8%, Қозоғистонда

-

3,9% ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш
концепцияси лойиҳасига мувофиқ 2025 йилга келиб ЯИМда

ахборот коммуникация

технологиялари улушини 5,0% га, 2030 йилга келиб эса 10% гача ошириш
режалаштирилмоқда.

2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари муҳокамаси платформасига кенг оммага тақдим этилган

“Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий

-

иқтисодий комплекс

ривожлантириш концепцияси” ҳам замонавий АКТ воситалари ёрдамида мамлакатни
бугунги глобализация жараёнида замон билан ҳамнафас равишда ривожланишига
доир қатор лойиҳа ва вазифаларни кўзда тутади.

Масалан, Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат комплексини жорий

этиш масаласи 2017 йилдан буён фаол амалга оширилиб келинаётган бўлса,

4

http://review.uz/ru/post/staty/trendi/uzbekistan-otsifroviyvaetsya


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

180

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

юқоридаги концепция доирасида мазкур лойиҳа инновацион тартибда “Ақлли
шаҳар” платформасига трансформация қилиниши кутилмоқда

[2].

Санаб ўтилган ислоҳотларни амалга оширишда “Рақамли иқтисодиётга” ўтиш

масаласи долзарб аҳамият касб этиб турар экан, ушбу йўналишнинг ўзига ҳос
хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Рақамли иқтисодиётни
2та асосий тамойиллар асосида тасаввур этиш мумкин, яъни –

самарадорликни

ошириш ва “рақамли корхоналарни” яратиш.

Самарадорликни ошириш.

Бизнесда ёхуд тадбиркорликда маълумотларни

рақамлаштириш харажатларни камайтиради, фойдани оширади ва иқтисодий
ривожланиш суръатларини кўтарилига олиб келади. Компаниялар фаолияти
рақамлаштирилгандан сўнг улар ўз технологияларини иқтисодиётнинг турли
соҳаларида илгари суришга қодир эканликларини англайдилар. Бу, ўз навбатида,
камроқ ҳаракат талаб қилади, чунки “диджитализация” тўсиқларни енгиб ўтишга ва
иқтисодиётнинг янги сегментига киришга ёрдам беради.

Маълумотларнинг рақамлаштирилиши билан бозор иқтисодиёти ҳам

сезиларли ўзгаришларга учрайди. Ҳозирги кунда кўплаб кичик компаниялар энг кам
харажат билан етакчилар қаторига кириш имконига эга.

“Рақамли

корхоналар”.

Бундай ташкилотлар булутли технологиялар ёрдамида

ишлаб чиқилган ва масофавий фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳлардан ташкил
топган. Бугунда тадбиркорлар “рақамли бизнес”да

фаолият юрита олмас экан бундай

иқтисодиётда самарали натижаларга эришиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда етакчи компаниялар тобора булутли
хизматларга мурожаат қилмоқдалар.

Булутли хизматларни кўрсатувчи компаниялар

жойлашган мамлакатларнинг иқтисодиёти ҳам ривожланиб бормоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасини 2030

йилга қадар ижтимоий

-

иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси билан

жаҳон иқтисодиёти ривожланиши тенденциялари ҳисобга олинган ҳолда миллий
иқтисодиётни ривожлантириш вариантларидан бири сифатида айни бир вақтда
иқтисодиётни рақамлаштириш ва инсон капитали сифатини ошириш йўли билан
бошқарув самарадорлигини ва умуман иқтисодиётни ўстириш вазифаси қўйилади.

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожланиши натижасида қуйидаги бир
қатор йўналишларда ижобий натижага эришиш мумкин бўлади, яъни хуфёна
иқтисодиётни ялпи ички махсулотдаги улуши камаяди, бюрократик тўсиқларни олди
олинади, нақд пулсиз хисоб китоб қилиш тизими йўлга қўйилади ва тўлов тизимида
бир қатор қулайликлар вужудга келади, коррупция даражасини пасайтириш мумкин
бўлади, иқтисодиётнинг шаффофлиги таъминланади.

Хулоса

ва таклифлар

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки,

АКТ сектори ва воситалари тобора жадал

суръатлар билан ривожланиб бораётган экан, уларни инкор этиш ёки айланиб ўтиш
ҳудди

бир қадам олдинга, сўнгра икки қадам ортга ҳаракатланиш билан тенгдир.

Чунки, АКТ соҳасидаги глобал чақириқларга тайёр бўлиш –

давлат хизматлари ва

иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини рақамлаштириш йўли билан шаффоф
тизим яратилишини тақозо этади. Шунинг учун рақамлаштириш жараёнини
авваламбор инсонлар ўзларидан бошлаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан,
АКТ воситаларидан фаол

фойдаланадиган кичик тадбиркор, ўз ресурсларини тежаб,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

181

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

самарадорликка эришиш билан бир вақтнинг ўзида унинг фаолиятига доир веб

-

платформаларни қандай ривожлантириш мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлади
ҳамда жамоатчилик иштирокида “Рақамли Ўзбекистон 2030” лойиҳасининг

компонентларини ишлаб чиқиш, ҳаётга татбиқ этишга кенг имкониятлар яратиб
беради. Бунда, нафақат тадбиркорлар, балки аҳолининг ҳар қандай қатламидаги
шахслар фаол иштирок этиши мумкин, бироқ “рақамлаштириш” жараёни фақатгина
давлат сектори

томонидан татбиқ этилиб, унда жамоатчилик вакиллари, хусусий

сектордаги АТ

-

мутахассислар иштирок этмаса, мазкур йўналишда амалга

ошириладиган ислоҳотлар катта самара бермаслиги мумкин.

Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнларини янада ривожлантириш

учун

қуйидагиларга эътибор қаратилиш лозим:

кадрларни бу борада малака ва кўникмаларини янада ривожлантириш;

кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш механизмларини

такомиллаштириш, малака ошириш марказларида рақобат муҳитини шакллантириш;

барча корхона ва ташкилотларда Интернет тезлигини ошириш, унинг

нархини пасайтириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

барча корхона ва ташкилотларда электрон иш юритиш тизимини йўлга

қўйиш;

иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларини ривожлантириш учун

дастурий платформалар яратиш

ва давлат хизматларини кўрсатишнинг электрон

тизимини доимий такомиллаштириб бориш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси”, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, 25.01.2020 й.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030

йилга

қадар ижтимоий

-

иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси

тўғрисида”ги қарори лойиҳаси, ID

-9413-

сон, Ўзбекистон Республикаси норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси, 24.02.2020 й.

3

. Белокрылова О.С., Алехин В.В., Ипатова А.В., Кирьяков А.Г., Миргородская

Е.О., Своеволин В.Ю. Теория инновационной экономики (учебник). Международный
журнал экспериментального образования, 2010 год, № 3.

4. Исмаилова Н. Рақамли иқтисодиёт таърифи, концепцияси ва унинг кўламини

ўлчаш // BIZNES

-

ЭКСПЕРТ №11 (143)

-2019

5.

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliy-25-01-2020

6. https://regulation.gov.uz/uz/document/9413
7.
http://review.uz/ru/post/staty/trendi/uzbekistan-otsifroviyvaetsya

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси", Узбекистон Миллий ахборот агентлиги, 25.01.2020 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини 2030 йилга к,адар ижтимоий-ик,тисодий комплекс ривожлантириш концепцияси тутрисида"ги царори лойи^аси, ID-9413-сон, Узбекистон Республикаси норматив-^уцуций ^ужжатлар лойиалари му^окамаси, 24.02.2020 й.

Белокрылова О.С., Алехин В.В., Ипатова А.В., Кирьяков А.Г., Миргородская Е.О., Своеволии В.Ю. Теория инновационной экономики (учебник). Международный журнал экспериментального образования, 2010 год, № 3.

Исмаилова Н. Рацамли ик,тисодиёт таърифи, концепцияси ва унинг куламини улчаш // BIZNES-ЭКСПЕРТ №11 (143)-2019

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

https://regulation.gov.uz/uz/document/9413

http://review.uz/ru/post/staty/trendi/uzbekistan-otsifroviyvaetsya

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов