Мазкур мақолада афғон ҳикоячилигининг забардаст ёзувчиси Раҳнавард Зарёб ижоди, хусусан унинг “Сураткаш муаллим” ҳикояси таҳлил қилинди. Адибни анъанавий афғон носирларидан фарқли ўлароқ кўпроқ инсон кўнглида кечаётган жараёнлар тасвири қизиқтиради. Воқеани эмас, воқеликка нисбатан ички психологик муносабатни ифодалаш устувор ўринда туради. Ёзувчининг бир қатор ҳикояларида инсон руҳиятининг ана шундай жиҳатларини очишга йўналтирилгани билан ажралиб туради. Шу билан бирга ёзувчи қаҳрамон руҳиятида кечаётган жараёнлар ифодасини турли лавҳалар тасвири билан бойитади. Ҳикояни кенгроқ тадқиқ этиш мақсадида ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси билан қиёсий ўрганилди.
Мазкур мақолада 40-50-йилларда ижодини бошлаган адиблар қаторига 60-йилларга келиб ўнлаб ёш ва истеъдодли ёзувчиларнинг қўшилиши натижасида, Афғон адабиётининг мазмунмоҳияти ижтимоий, ҳатто сиёсий мавзулар, қарашлар ҳисобига сезиларли даражада кенгайиб, ривож топиб бориши очиб берилади.