Развитие современного речного повествования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
14-23
3
8
Поделиться
Кабирова, Н. (2020). Развитие современного речного повествования. Восточный факел, 4(4), 14–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14954
Наргиза Кабирова, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.т.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  показано,  что  в  результате  добавления  десятков  молодых  и талантливых писателей в ряды писателей, начавших свою карьеру в 1940-1950-х годах, содержание афганской  литературы  значительно  расширилось  и  развилось  за  счет  социальных  и  даже политических проблем.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

14

ЗАМОНАВИЙ ДАРИЙ ҲИКОЯЧИЛИГИНИНГ

ТАРАҚҚИЁТИ

КАБИРОВА НАРГИЗА

PhD, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада 40-50-йилларда ижодини бошлаган адиблар қаторига 60-йилларга

келиб ўнлаб ёш ва истеъдодли ёзувчиларнинг қўшилиши натижасида, Афғон адабиётининг мазмун-
моҳияти ижтимоий, ҳатто сиёсий мавзулар, қарашлар ҳисобига сезиларли даражада кенгайиб,
ривож топиб бориши очиб берилади.

Таянч сўз ва иборалар: анъанавий тасвир, услуб, қаҳрамонлар қиёфаси, характер, реалистик

тасвир, афғон ҳикоячилиги, рамз, сюжет.

Аннотация. В данной статье показано, что в результате добавления десятков молодых и

талантливых писателей в ряды писателей, начавших свою карьеру в 1940-1950-х годах, содержание
афганской литературы значительно расширилось и развилось за счет социальных и даже
политических проблем.

Опорные слова и выражения: традиционный образ, стиль, образ героев, персонаж, реалистический

образ, афганское повествование, символ, сюжет.

Abstract. This article shows that as a result of the addition of dozens of young and talented writers to the

ranks of writers who began their careers in the 1940s and 1950s, the content of Afghan literature has
significantly expanded and developed at the expense of social and even political issues.

Keywords and expressions: traditional image, style, image of heroes, character, realistic image, Afghan

story, symbol, plot.


Бадиий асарнинг поэтик хусусияти албатта унинг бадиийлик мезонлари билан ўлчанади.

Насрнинг ихчам жанри ҳикоя поэтикаси хусусида адабиётшунос Х.Дўстмуҳаммад шундай
муносабат билдиради: «Мавзу, сюжет, конфликт, қаҳрамон, тил, оҳанг, услуб, деталь,
кульминация, ечим... буларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида таҳлил қилиш орқали ҳикоя
санъати, поэтикаси ҳақида мароқли мулоҳазалар билдириш, умумлашма хулосалар чиқариш
мумкин. Чунки мазкур соф адабий-бадиий унсурларнинг бари бадиий тафаккур ҳодисалари,
ижодкор бадиий тафаккурининг «хомашёлари», ҳосилалари ҳисобланади.»

1

Ҳақиқатан ҳам насрда поэтика масаласи бадиийликнинг кўп қирраларини ўз ичига олади.

Булар мавзу танлашдан бошлаб то бадиий тафаккурнинг энг майда жиҳатларигача бўлган
ижод маҳсулини қамраб олади. Мавзу, сюжет ва композиция бадиий асар поэтикасини
ўрганишда айнан ёзувчи асарларида бўртиб турган муҳим масалаларни тадқиқ этишга
қаратилади. Ҳар бир тадқиқотчи ўзи ўрганаётган объектидан келиб чиққан ҳолда поэтика-
нинг маълум бир қисмини назарий асослайди.

Ҳикоя жаҳон халқлари бадиий тафаккури тарихидан то бугунгача изчиллик билан

шаклланиб, босқичма-босқич ривожланаётган фаол насрий жанр ҳисобланади. Унинг
қадимги ва Ўрта асрлардаги илк намуналарини диний ва мифологик асарларда, халқ оғзаки
ижодиётида, кейинчалик мумтоз адабиётда шаклланган насрий ҳикоятлар, қиссалар, сафар-
номалар, достонлар, тарихий ёдномалар каби кўринишда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз.
Ҳикоячиликнинг фольклор орқали шаклланиш жараёни ҳақида жаҳон адабиёти тарихидан
кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, Афғонистоннинг дарий тили қатори давлат

1

Дўстмуҳаммад Х. Ҳикоянинг такомил йўли // Сарчашма мавжлари (мақолалар). Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси «Ижод» жамоат фонди. –Т.: «MASHHUR-PRESS». 2016. –Б.168.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

15

тили ҳисобланган ва бу мамлакатдаги йирик адабиётдан бири бўлган пушту адабиётида ҳам
илк замонавий наср намуналари, кичик-кичик ҳикоялар айнан халқ оғзаки ижодиёти асосида
шаклланганлиги афғоншунос олим Г.Ф.Гирснинг тадқиқотларида таъкидланади. Бу
олимнинг ёзишича, пушту тилидаги илк замонавий ҳикоялар намуналари Пешоварлик афғон
ёзувчилари Мавлави Аҳмад (1861-1948), Мир Аҳмадшоҳ Ризвоний (1863-1937), Мунши
Аҳмаджон (1882-1951), Солиҳ Муҳаммад Кандаҳорий (1890-1961) лар қаламига мансуб
бўлиб, бу адиблар ўз ҳикояларини яратишда халқ оғзаки ижодининг шаклий ва мазмуний
хусусиятларидан унумли фойдаланганлар, уларнинг баъзи ҳикоялари тўлиқ фольклорга
асосланганлиги кўринади.

1

Таъкидлаш лозимки, айнан фольклор сюжетлари ва услубида

ёзилган қисса ва ҳикоятлар ҳозирги замон дарий ҳикоянавислигининг шаклланишида ва
насрий адабиётнинг мустақил жанрга айланишида катта тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Афғоншунос олим Х.Асоевнинг илмий қарашлари фикримизга янада ойдинлик киритади:

«Дарий тилида ёзилган илк ёзма бадиий наср ҳам Саид Жамолиддин Афғонийга нисбат
берилади. Улар ҳикоя жанрида бўлиб, аллома уларни умрининг сўнгги йилларида ёзган. Бу
асарлар оригинал хислатга эга бўлмасдан, халқ оғзаки ижоди сюжетларининг бадиий баёни
шаклига эга бўлди. Уларнинг номлари – «Шум ва Иқбол», «Шаҳзода Азиз», «Дилбар ва
Аждаҳо», «Шаҳзодае дилрабо» («Дилрабо шаҳзода»)

2

ҳам асарларнинг бевосита фольклорга

алоқадор эканидан далолат беради.»

3

Демак, таъкидлаганимиздек, дарийзабон насрда замонавий

ҳикоя жанрининг вужудга келиши илк бор халқ оғзаки адабиёти таъсирида намоён бўлган.

Замонавий Афғонистон дарийзабон адабиётининг шаклланишида яна бир муҳим омил

кузатиладики, буни профессор Р.Иномхўжаев шундай таъкидлайди: «Ҳозирги замон
дарийзабон прозанинг вужудга келишига асос бўлган яна бир муҳим манба форсий тилда
яратилган кенг қамровли, бой мазмунли ёзма адабиётдир. Саъдий Шерозийнинг «Гулистон»,
Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Муҳаммад Авфий Бухорийнинг «Жомеъ ул-ҳикоёт»,
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Анворе Суҳайлий», Зайниддин Восифийнинг «Бадойеъ ул-
вақойеъ» асарлари ҳам ҳозирги замон дарийзабон бадиий проза тараққиёти тамал тошла-
ридан бири бўлгани шубҳасиздир.»

4

Дарийзабон насрнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатган учинчи омил Ғарб бадиий

адабиётидан дарий тилига қилинган таржималар бўлди. Умуман Ғарб адабиёти, хусусан: Франция
ва Туркияда яратилган насрий асарлар, шу жумладан замонавий ҳикоячиликнинг XIX-XX асрлар
бўсағасида Шарқ халқлари адабиётига таъсири катта бўлган. Маҳмуд Тарзийнинг бу соҳадаги
хизматлари беқиёс эди. У турк адабиётидаги янгиланишларни синчиклаб кузатди ва Туркия
сафаридан қайтгач, замонавий Афғонистон дарий адабиётига бир қатор янгиликларни олиб
киришга интилди ва у бунга эришади ҳам. Адиб ёш афғон ёзувчилар мактабини ташкил этиб, у
ерда янгича ғоялар ва жанр хусусиятларидаги янгича талқинларни бўлажак ёзувчиларга ўргатади.
Ёш ҳикоянависларнинг онгига Европа мамлакатлари, Туркия ва Эрон матбуотида кенг тарқалган
мавзулардан андоза олиш кераклигини сингдиради. Мана шунинг учун ҳам бугунги афғон
насрининг отаси Маҳмуд Тарзий бўлиб қолди

5

.

1

Гирс Г.Ф. Современная художественная проза на пушту в Афганистане. –Москва, 1958. –С.30, 45., Шпак И.М.

Место прозы Салиха Мухаммада в современной художественной литературе Афганистана на языке пушту.
«Средний Восток (История, филология).» –Душанбе, 1989. –С.195-206.

2

Асоев, Худойназар. Воқеияти зиндаги ва чамъбасти бадеи (Панчоҳ соли насри дари). –Душанбе, 1984. –С.12.

3

Иномхўжаев Р. Афғонистон дарийзабон адабиёти (XIX аср охири – XX аср). ТДШИ нашр., –Т.: 2018. –Б.80.

4

Ўша китоб. –Б.81.

5

)دنه( ،یلهد ،ناتسناغفا رد یرد رصاعم تایبدا // ناتسناغفا رد یرد یسراف نابز رصاعم تایبدا

۱۹۹۴

،ص

۱۶

-

۲۰

.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

16

Умуман олганда, айнан Маҳмуд Тарзий Ғарб адабиётининг таъсири масаласи, аввало,

ўзининг ҳикоячилик ҳақидаги назарий фикрлари, асарлари ва таржималари билан дарий
адабиётида янги фаслни очиб бергани ҳақиқатдир. Тарзий ўз мақолалари билан янги адабий
услуб ва хусусиятларини шарҳлашга саъй-ҳаракат қилди, чунки у Ғарб адабиётида баён
услуби кўпроқ янги вазият ва ҳолатга мутаносиблигига ишонарди ва унинг янги оммавий
воситаси - қисқа ҳикоя, роман, қисса каби Ғарб адабиётининг янги жанрлари билан
таништиришга ҳаракат қилди. М.Тарзийнинг «Сирож-ул-ахбор» газетасида босилиб чиққан
«Ҳозирги замон адабиётида насрий жанрларнинг ривожланиши» номли мақоласи энди
майдонга кириб келаётган адибларга очерк, дидактик мақола ва бадиий ҳикоялар ёзишга
даъвати бўлиб, бу мақоланинг янги адабиётни вужудга келишига катта таъсири бўлди.

1

У ўзи

асос солган «Сирож-ул-ахбор» газетасида 1911 йил Туркия ва Европа адабиёти асарларининг
таржималарини чоп этиш орқали янги ҳикоянавислик ва унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни
билан таништирган биринчи шахс эди. «Сирож-ул-ахбор»нинг биринчи сонида ҳикоянинг
аҳамияти масаласи, жумладан француз ёзувчиси Ксавье де Монте Пенания (1823-1902)

2

нинг

«Париж фожеалари» ҳикояси таржимасини чоп этди. Тарзийнинг туркий ва Жорж Оруэлл
асари ҳамда Жюл Верннинг тўртта асари таржималаридан ташқари Р.Фарҳодий, С.Риштиё,
М.Салжуқий ва Ҳ.Латифийлар томонидан Ғарб адабиётидан амалга оширилган бошқа
ҳикоялар ва пьесаларнинг таржималари ҳам ёзувчиларнинг бу янги адабий жанр билан
таништириш учун йўл очилишида хизмат қилди. Булардан ташқари прогрессив дунёқарашга
эга бўлган зиёлиларнинг сарой амалдорлари ва мустамлакачилар зулмига қарши оёққа туриш
даври бўлиб, уларнинг «Сирож-ул-ахбор» атрофида йиғилиши кўзга ташланади.

Амир Амонуллохон ҳукумати даврида Афғонистон мустақиллиги эълон қилингач, (1919-1929)

жамиятни ғарбийлаштириш сиёсатига рози бўлган ёзувчиларнинг бир гуруҳи Ғарб асарлари,
айниқса француз романтик асарлари таржимасини янада ривожлантирдилар.

3

Таржималар ва

сиёсий, ижтимоий ва маданий-ўзгаришлар афғон адабиётига ўз таъсирини кўрсатди. Янги турмуш
тарзи ва ҳаракатлар баёни учун янги адабий қолип ва шаклларга бўлган эҳтиёж унинг яқин вақт
ичида амалга оширилиши лозимлиги сезила бошланди. Аммо мана шу эҳтиёжни амалга ошириш
учун бир гуруҳ ёзувчилар, ҳикоянависларга бу шакллардан унумлироқ ва тўғри фойдаланиш учун
вақт керак эди. Янги афғон ҳикоянавислигининг адабий ўтиш даври бўлган бу биринчи босқичи,
юқорида таъкидлаганимиздек, мумтоз форс ҳикоя ва афсона анъаналари ҳамда Ғарб адабиёти
тажрибаси қоришмасидан иборат эди.

4

Дарий насрининг бу даврида майдонга келган ҳикоялари ҳали ҳамон композицион

қурилиши жиҳатидан ҳикоя жанри талаблари даражасида мукаммал эмас эди. Улар қисса ва
ҳикоя жанри орасидаги бир оралиқ шаклда ижод этилган бўлиб, анъанавий оғзаки ва ёзма
адабий манба унсурларидан тўлалигича холи бўлгани йўқ эди. Шунга қарамасдан, 20-30
йиллар орасида Афғонистон дарий адабиётида ҳикоячилик томон муҳим қадамлар
ташланганини эътироф этиш жоиз. Шулар жумласига дарий тилидаги илк ҳикояларни
яратишга уриниш кузатилади. Афғон олими Фарид Бежанднинг тадқиқотларига кўра, айнан
шу йиллари, тўғрироғи 20-25 йиллар орасида Муҳаммад Ҳусайн Жаландҳарнинг тарихий
мавзудаги катта ҳажмли داهج»

1

Асоев Х. Формирование жанровие системы в прозе Афганистана на языке дари. –Душанбе: Донеш, 1988. –С. 13.

2

Ўша китоб. –С. 14.

3

ص .یسراف بدا همانشناد

۳۸۲

.

4

Ўша китоб. –Б.182.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

17

«ربکا («Буюк жиҳод»), Абдулқодир Афандийнинг یروح یب یب ای تربع ریوصت»
«ناج («Ибрат тасвири ёки Биби Ҳурийжон») ва Муртазо Аҳмад Муҳаммадзайнинг дастлаб

инглиз тилида ёзилиб, сўнг дарийга таржима этилган «ایویلاب للاقتسا نشج» («Боливияда
мустақиллик байрами») номли ҳикоялари яратилди.

1

Жумладан, «Акбар жиҳоди»

2

ҳикоясида инглизлар билан бўлган кескин жанг ҳақида ёзилган бўлиб, унинг мазмуни

афғон

халқининг инглизларга қарши ватан озодлиги учун олиб борган жангларидан иборат.
Ҳикоянинг асосий қаҳрамони амир Акбархондир. Бу ҳикоя хаёлот ва тарих қоришмасидир.
Иккинчи ҳикоя «Ибрат тасвири»

3

да марказий персонаж Бибихурижон исмли бир аёл бўлиб,

у мамлакатнинг шимолий қисмидаги

ҳукмдорлардан

бирининг иккинчи аёли бўлган, бири

Хурижон ва бошқаси Дохтаржон. Сардор навбатма-навбат улар ёнида қолар эди. Аёллар
табиатан бир-бирларидан нафратланишар эди. Бибихурижон иккинчи ўғлини дунёга
келтираётганида ҳикоя айни шу кесимдан ҳақиқий босқичга ўтади ва вафот этган эрнинг
рафиқаси ҳисобланмиш қари ва касал бўлган, Ҳиндистондан Ҳажга кетаётган ва ўша ерда
жон берган Бибихурижоннинг ўлимигача давом этади.

20-йилларнинг охирида нашр этилган маърифатпарварлик ва ижтимоий руҳдаги яна

иккита диққатга сазовор асарларни ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. Улардан бири ҳозиргача нашр
этиб келинаётган машҳур «Анис» («Дўст») газетасининг асосчиси Муҳиддин Аниснинг
«

ن ای تلم قوقح

د

فراعم ۀبلط یا

» («Миллат ҳуқуқи ёки маъориф талаблари нидоси») номли ҳикоялар

тўплами бўлса, иккинчиси Ҳиндистонда дарий тилида нашр этилган Султон Муҳаммад
Лавгарийнинг «یلم یاقترا ای یقیقح تایح» («Ҳақиқий ҳаёт ёки миллий юксалиш») номли
ҳикоясидир. Муҳиддин Аниснинг бу тўплами замонавий дарий ҳикоячилигидаги энг
биринчи мажмуа ҳисобланади.

4

Афғонистон адабиётида замонавий адабиётнинг вужудга келиш жараёни одатда иккита

муҳим даврга бўлиб ўрганилади.

5

Биринчи давр мамлакатда ташкил топган тараққийпарвар

кучларнинг «ناوج ناناغفا» («Ёш афғонлар»), иккинчи давр эса «نایملز ښیو» («Бедор ёшлар») деб
ном олган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаракатлар таъсирида замонавий
адабиётнинг ривожланиш жараёнларидир. «Афғононе жавон» даври ХХ асрнинг иккинчи ўн
йиллиги бошидан 1929 йилгача бўлган даврни қамраб олган. Насрий ижод сезиларли
ўзгаришларни бошидан кечирди, фикрлар янгиланди, Ғарб таъсирида янги тасаввурлар пайдо
бўлди, бу эса афғон дарий насрини янги изланишлар сари етаклади.

30-йилларнинг Афғонистон адабиёти, маданий ҳаётидан энг муҳим воқеалардан бири

Кобулда (1931), Ҳиротда (1932), Қандаҳорда (1933) ташкил топган адабий анжуманларнинг
ва уларнинг нашрий органлари «Кобул», «Пушту» журналларининг чоп этилиши адабиёт-
нинг ривожига ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди. Ушбу нашрларда ва «Анис»,
«Ислоҳ» каби замонасининг обрўли рўзномаларида вақти-вақти билан мамлакат ёзувчилари-
нинг турли жанрдаги асарлари, роман, қисса ва ҳикояларидан намуналар босила бошланди.

Шуни таъкидлаш лозимки, 30-йиллар дарий ҳикоянавислиги тарихи ҳозиргача етарли

ўрганилмаган ва ўша кезларда ёзилган ҳикояларнинг тўлиқ тўплаб чоп этилмаганлиги
адабиётшунослар олдида Афғонистон дарийзабон адабиёти тарихини битишда қатор муаммо

1

نیودت ،یرد رصاعم یاهناتساد نیتسخن

:

،لباک ،دنژیب دیرق

۱۳۶۷

.

ص

.

۱۲۶

-

۱

.

2

Ўша асар, 1-70.бетлар.

3

Ўша асар, 93-126.бетлар.

4

Ўша китоб. –Б.43.

5

Герасимова А., Гирс Г. Литература Афганистана. –М.: ИВЛ, 1963.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

ва қийинчиликларни юзага чиқармоқда. Бир қатор тадқиқотчиларнинг (масалан, Ф.Бежанд,
Х.Асоев) маълумотларига асосланиб шуни айтиш мумкинки, 30-йиллар дарий насрида йирик
ҳажм ва полотнодаги бир неча роман ва повесть(қисса)лар ёзилди. Булар Муҳаммад Иброҳим
Оламшоҳийнинг «نشور حبص کیرات بش» («Қоронғу тун, ёруғ кун»), Сулаймон Али
Жоғурийнинг «مگیب» («Бегим»), Гулмуҳаммад Жвандайнинг «زوریف» («Феруз»), Жалолиддин
Ҳушнавонинг «رجنخ» («Ханжар»), Мир Аминиддин Ансорийнинг «امیک یوجتسج رد» («Кимё
излаб»), Ҳасан Ғаминнинг «نز یافو ای قفش مدرد گرم» («Шафақ пайтидаги ўлим ёки аёлнинг
вафоси»), Абдуллатиф Ориённинг «بتکم ناناوج» («Мактаб ёшлари»), Латифийнинг «دیهش هاگباخ»
(«Шаҳид ётоқхонаси») каби роман ва повестлардир. Булар асосан романтик йўсиндаги
ишқий-маиший ва ижтимоий мазмунда эди.

1

30-йиллар ҳикоянавислиги ҳақида гап кетганда бу масалага тегишли кузатишлар ва

манбаларга асосланиб яна шуни таъкидлаш жоизки, бу даврда ҳикоя жанри нисбатан кам
ривожланган эди. Тўғрироғи, етиб келган манбалар бу даврга тегишли бир неча
ҳикояларнигина қайд қиладилар. Булар жумласига айнан шу даврда ёзилган Азизулраҳмон
Зариф Фатҳий, Мирсиддиқий ва Мухлисзодаларнинг «کچوک نامور ای تایح تانخص» («Ҳаёт
саҳнаси ё кичик роман»), «لاس هدزناپ زا لبق» («Ўн беш йил муқаддам»), «رود» («Давр») каби
ҳикоялардир.

2

Умуман олганда 30-йиллар дарий насрчилигида ҳикоянинг ўрни ҳақида алоҳида тадқиқот

олиб борилса, улар ҳақида кўпроқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин бўларди.

«Виш залмиён»

3

даври ХХ асрнинг 40-йиллар охирини 50-йилларнинг ўрталарини ўз

ичига қамраб олади. Дастлаб, шу йиллар орасида ёзилган ҳикоялар композиция, сюжет,
ифода шакли жиҳатидан етук ҳикоялар талабларига тўла жавоб беради, дейишга ҳали эрта
эди. Аммо бу даврда роман ва повестлардан кўра кўпроқ кичик ҳажмдаги ҳикоялар ижод
қилишга қизиқиш кучайганлигини кузатамиз. 40-йиллар ҳикоянавислигида, сюжет, компо-
зиция, воқеа ва қаҳрамонларни тасвирлашда янги изланишлар, Ғарб, рус адабиёти
тажрибаларини сингдиришга ҳаракатлар сезилса-да, лекин баён ва тасвирда публицистик
бўёқларнинг бўртиб туриши кузатилади. Бу даврнинг қатор ҳикояларида фольклор
адабиётидан олинган мавзу ва образлар ҳам кўзга ташланади. Умуман бу каби ёзувчилар
фольклор ҳикояларини тўплаш ва қайта ишлаб нашр этишга ҳам киришдилар. Таниқли
ёзувчи ва жамият арбоби Абдураҳмон Пажвок «مدرم تایبدا» («Халқ афсоналари») (1953),
Муҳаммад Шафақ Виждон «لباک رهش میدق یاهناسفا» («Кобул шаҳрининг қадимги афсоналари»),
йирик олим ва ёзувчи Абдулаҳмад Жовид «هناس یس هناسوا» («Ўттиз эртак») каби халқ ҳикоят ва
ривоятларидан иборат бўлган тўпламларни нашр этдилар. Айнан шу йилларда ёзилган учта
ҳикоялар тўпламининг нашр этилиши 40-йилларнинг охири 50-йиллар дарий ҳикоячили-
гининг яхши намуналари бўлди. Биринчи тўплам «هنامیپ»

4

(«Паймона») номи билан гарчи 1963

1

Қаранг: ۱۳۰-۱۳۱ .ص .۱۹۹۴ ،یلهد .ناتسناغفا یرد رصاعم تایبدا // ناتساد لاس داتفه .دنژیب دیرف, Асоев Х. Развитие жанров в

прозе на дари. –Душанбе, «Ирфон», 1987. –С.16.

2

۱۳۶

.

،یلهد .ناتسناغفا یرد رصاعم تایبدا // یون یزادرپ ناتساد لاس داتفه .دنژیب دیرف

۱۹۹۴

.ص .

۱۳۵

-

3

Афғонистон Фанлар академиясининг академиги Муҳаммад Сиддиқ Руҳий «Виш залмиён» ҳаракатини сиёсий

ташкилот деб атайди. Жумладан, у ёзади: Афғонистон уйғониш даври адабиёти кўп жиҳатдан «Виш залмиён»
сиёсий кўтарилиш билан боғлиқдир. Шу даврда пушту тилида ижод қилувчи деярли барча ёзувчи ва шоирлар
«Виш залмиён» сиёсий ташкилотининг (نامزاس) аъзоси эдилар ва шунинг учун ҳам бу уйғониш даврининг
аксарият шеърлари ва насрий асарлари ижтимоий–Сиёсий рангга эга эди.
Қаранг:

،قیدص دمحم

،نوتباتک شناد روښیپ ،خیرات وتایبدا وتښپد

۱۹۹۹

،ع

۴۸۶

.

یهور

4

.لباک ،یسوم دمحم مامتها هب ،اهناتساد هعومجم ،هنامیپ

۱۳۴۲

.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

19

йилда нашр этилган бўлса-да, тўпламга кирган ҳамда кирмаган қатор қуйидаги ҳикоялар
айнан 40-йилларнинг охири 50-йилларда ёзилган эди. Булар Абдураҳмон Пажвокнинг « رتخد
یچوک» («Кўчманчи қиз»), «لاز و ابدور» («Радабо ва Зол»), «هفیظو» («Топшириқ»),

«

تسوب هدازهیش »

(«Бўст шаҳзодаси»), Нажибулло Турваёнонинг «دومحم گرم» («Маҳмуднинг ўлими»), « شاشوا»
(«Ушош»), «رگیور رسپ» («Тўғрисўз бола»), Дунё Ғуборнинг «نم هتشذگ» («Менинг ўтмишим»),
Саид Қосим Риштиёнинг «ناتسمز بش کی» («Қишнинг бир туни»), «دیرابیم فرب» («Қор ёғарди»),
Шафи Раҳгузарнинг «تفگیم غورد یدرم» («Ёлғон гапирган киши»), Мойил Ҳеравийнинг « ناتیل»
(«Литон»), Мирсиддиқийнинг «ارود» («Зинапоя») кабиларидир. Иккинчи ҳикоялар тўплами
таниқли ёзувчи, ватанпарварлик масалаларини кўтарган қатор тарихий повесть ва ҳикоялар
муаллифи Ғулом Ғавс Ҳайбарий қаламига тегишли бўлиб, тўпламда ёзувчининг энг сара 20
та ҳикоялари, шу жумладан унинг 50-йилларда ёзилган ва адабий доираларда оғизга тушган
«نینوخ یاهلگ» («Қонли лахталар»), «هدیرب یاهتسد» («Кесилган қўллар»), «نامرهق ناردام» («Қаҳрамон
оналар»), «لاس درخ نایوجگنج» («Кичик жангчилар»)дир. Учинчи диққатга сазовор ҳикоялар
тўплами «کشا تارطق» («Ёш қатралари») Абдулҳасан Тавфиқнинг қаламига мансубдир.
Тўпламдаги аксарият ҳикоялар маиший мавзуда бўлиб, қолоқ урф-одатларни танқид қилиш
атрофидадир. Шунингдек, Али Аҳмад Наимий, Сулаймон Али Жоғурий, Гул Муҳаммад
Жвандай кабилар ушбу даврнинг кўзга кўринган ҳикоянавислари ҳисобланадилар.

1

50-йилларнинг бу ҳикоянавислари бошида Пажвок, Турваёно, Раҳгузар, Аҳмад Нимийлар

турарди. Бу ёзувчиларнинг ҳикояларида ижтимоий, баъзан сиёсий масалалар, жамиятда
ҳамон ҳукм сураётган қолоқ ёки бюрократик иллатлар, мансабпарастлик, амалдорларнинг
халқ ишига бефарқлиги мавзуларини қаламга олинган эди. Ҳатто халқ оғзаки ижодидан
олинган мавзуларда ёзилган ҳикояларда ҳам халқ афсоналари мавзуси орқали оддий ишчилар
ҳаёти ва куннинг муҳим ижтимоий масалалари кўтарилган эди. Таниқли ёзувчи «Ҳикоялар
ва афсоналар» тўпламининг муаллифи Абдуғафур Брешно ҳикояларида ҳаёт икир-
чикирлари, адолат ва эзгулик мавзулари яққол кўзга ташланади.

Маълумки, 1963 йили ўзининг қаттиққўллиги билан ном қозонган, мамлакатдаги тарақ-

қийпарвар кучлар қатламига катта босим ўтказиб келаётган Бош вазир Муҳаммад Довудхон
ўз вазифасидан четлатилади. Мамлакатда тараққийпарвар кучларнинг, зиёлиларнинг
фаолияти бирмунча жонланади, бир неча сиёсий ва жамоа ташкилотлари ташкил топади.
«Виш залмиён» ғоялари тарафдорларининг қайта уйғониши, уларнинг маданий, ижтимоий
ҳаётда фаоллашуви кузатилади. Бу жараёнда 40-50 йиллар адабиётга кириб келган бир гуруҳ
адиблар қаторига ўнлаб ёш, истеъдодли ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар ҳам қўшиладилар.
Адабиётнинг мазмуни ижтимоий, ҳатто сиёсий мавзулар, қарашлар ҳисобига сезиларли
даражада кенгайиб, ривож топиб боради. Энг муҳими, 60-йиллар насрчилигида ҳикоянавис-
ликнинг ривожланиши тенденцияси кучайди ва аста-секин ҳикоя дарий адабиётининг етакчи
жанри ўрнини эгаллай бошлади.

Бу ўзгаришлар «Виш залмиён» даври анъанавий ҳикояларнинг ижтимоий мазмун, халқ

ҳаётига изчил кириб бориш тенденциялари ҳисобига ўзгаришига катта туртки бўлди. Ушбу
давр анъанавий тасвир услубидан силжиш, қаҳрамонлар қиёфаси, характерини шаклланти-
ришда реалистик тасвирлаш усуллари томон ўтиш даври ҳисобланади. Уларда маърифатпар-
варлик ва романтизм адабиётининг таъсири сезилиб туриши билан бир қаторда, реалистик
унсурларнинг пайдо бўлиши, тасвир ва ифодада реалистик талқиннинг етакчи мавқени
эгаллай бошлаши ҳам жанрдаги муҳим ўзгаришлардан биридир. Шу ўринда дарий насрчи-

1

Қаранг: .۳۸۴ – ص ،یسراف بدا همانشناد


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

20

лигининг ютуғи сифатида афғон дарийзабон ёзувчиларининг эллик йил мобайнидаги
ижодини самараси ўлароқ, бу тилда 16 та қисса, 10 та роман ва 12 та ҳикоялар тўплами нашр
этилганининг гувоҳи бўлдик. Булар қаторига вақтли нашрларда чоп этилган жуда кўп
прозаик асарлар ҳам қўшилса уларнинг сони янада салмоқли бўлиши мумкин.

1

XX асрнинг 60-йиллари, дарҳақиқат, Афғонистон дарий насри, хусусан, ҳикоячилик учун

муҳим босқич бўлди. Бунда фақат бадиий мазмун ва шакл янгиланишлари эмас, балки
ижтимоий воқеаларга объектив муносабат, танқидий нуқтаи назарнинг фаоллашуви муҳим
аҳамият касб этди. Афғонистон дарий адабиётида реализмга хос чизгиларнинг пайдо бўлиши,
маълум маънода ёзувчиларда теварак-атрофдаги замонавий ҳаёт воқелигини борича бадиий
тасвирлаш истаги туғила бошлаганидан далолат беради. Бу давр ҳикояларида қаҳрамонлар
ҳаёти шунчаки баён этилмайди, фақат мароқли, қизиқарли воқеаларгина сюжет доирасига
тортилмайди. Балки, характерларнинг психологик талқини, ҳикоя ички композициясидаги
коллизион ҳолатлар тасвири, тугун ва ечимдаги реалистик пафоснинг тобора кучайиб
бораётганлиги 60-80-йиллар ҳикояларининг ўзига хослигини кўрсатади.

Шу даврдаги замонавий дарий насрида жамият ичидаги муаммоларни таҳлил қилиш

чуқурлашгани, шахснинг ўраб турган муҳит билан ўзаро алоқаси кўрсатила бошланганини,
асосийси муҳит ва шахс, инсонлар қарама-қаршилиги муносабатлари тасвирланганини
кузатамиз. Жумладан, 60-йиллар ва ундан кейинги ўн йилликлар ҳикоячилигида яна шундай
хусусият кузатиладики, асар ечими кутилмаган воқеа ва ҳолатлар тасвири билан якунланади.
Қолаверса, ички коллизиялар, ижтимоий, фалсафий, баъзан соф маиший-психологик диалог-
лар ҳикоя жозибасини янада оширди. Ҳикоянинг бадиий концепцияси баъзи асарларда муал-
лиф, баъзиларида қаҳрамон, баъзан эса ҳикоянавис нутқи воситасида бадиий баён этилди.

ХХ асрнинг 60-70-йиллардан эътиборан ушбу адабиётнинг насрий жанрлари, жумладан,

ҳикоячиликда жиддий ривожланиш кўзга ташланади. Бу биринчи навбатда, ёзувчилар
томонидан жамият муаммоларини ҳаққоний кўрсатиб бериш ва унда ёрқин, кенг кўламли
қиёфалар, қаҳрамонлар образини яратишда, турли жанрий шакллар ва бадиий услублардан
фойдаланиш, изланишлар кузатилди. Бу давр адабиёти жамиятдаги айрим муаммоларни,
тартибсизликларни, тенгсизлик ва зўравонлик дунёсини бадиий тасвирлашда муваффақият
қозонди. Айнан Акрам Усмон, Асадулла Ҳабиб, Карим Мисоқ, Раҳнавард Зарёб каби
ёзувчиларнинг ижодида жамият ҳаётининг турли ижобий ва мураккаб кўринишлари,
муаммоларини қаламга олишга изчил ҳаракат ва уринишлар сезилади.

60-йиллар дарий насрчилигида кўзга кўрина бошлаган ва кейинчалик пешқадам

ёзувчилардан бирига айланган адиб

Асадулла Ҳабиб

эди. Адабиётшунос Фарид Бежанд

тўғри таъкидлаганидек: «Агар бу давр ҳикоянависларининг ҳақиқий сиймосини аниқлаш-
тирадиган бўлсак, бу

Асадулла Ҳабиб ҳисобланади.»

2

Бу ёзувчи йирик адабиётшунос олим

ҳам эди. У насрда «Оқбадан», «Уч қарол», «Телба», «Деҳқонлар», «Пул учун», «Тоғ
садолари», «Сўнгги орзу» ва бошқа ҳикоялари билан кенг танилган. Унинг ёзувчи бўлиб
шаклланишида А.П.Чехов, Л.Н.Толстой, Ф.М.Достоевский, М.Горький, Бальзак ва Жек
Лондон сингари машҳур адибларнинг ижоди катта роль ўйнади. Уларнинг асарлари билан
дастлаб таржималар орқали, кейинчалик Москвада ўқиб юрган чоғларида рус тилидаги
нашрлари билан танишди. Рус насрий асарларининг шакл-у шамойили, мазмун-моҳиятидаги
ифода йўсинлари адибга янада илҳом бахш этди.

1

Х.Асоев. Развитие жанров в прозе на дари. –Душанбе.: 1987. –С.3-4.

2

Фарид Бежанд. Кўрсатилган мақола. –Б.137., Иномхўжаев Р. Афғонистон дарийзабон адабиёти (XIX аср охири

– XX аср). –Т.: ТДШИ нашр., 2018. 136-156.бетлар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

21

Адабиётшунос Х.Асозоданинг кўрсатишича, А.Ҳабиб, хусусан, М.Горький ижодига

бўлган эътиборни шундай эътироф этади: «... мен ўзимни кўпроқ М.Горький олдида қарздор
деб биламан, чунки унинг асарларини мутолаа қилиш адабиётга бўлган иймонимни, китоб ва
инсонларга бўлган меҳримни мустаҳкамлади.»

1

Афғон ҳикоячилигининг тараққиётига турли

мавзуларда ёзилган ҳикоялари билан ҳисса қўшган бу адиб, жанрнинг гўзал намуналарини
юқорида таъкидлаб ўтган ёзувчилар таъсирида яратди. Унинг «رودزم هس» («Уч батрак») номли
дастлабки тўпламига киритилган ҳикояларида инсоннинг руҳий кечинмаларини ва ижтимоий
ҳаётни ҳаққоний акс эттиришга интилади. Адиб ҳар қадамда учрайдиган, ҳаётдаги оддий
одамлардан фарқ қилмайдиган ҳикоя қаҳрамонларини уларнинг кичик оламига мос равишда
тасвирлайди. У мавзу, замон, макон ва қаҳрамон сингари унсурларни ҳикояга мос ҳолатда
ихчам ва лўнда ифода этади. Унинг кейинги ҳикоялари эса жанр имкониятларини янада
кенгайтирди. Услубий ранг-барангликка эришди ва дарий ҳикоянавислиги тараққиётига
катта ҳисса қўшди.

70-йиллар Афғонистон дарийзабон адабиётининг яна бир пешқадам вакилларидан бири

Адбулкарим Мисоқ

бўлиб, у дастлаб назмда, кейинчалик насрда баракали ижод қилди.

Ёшлиги қийинчиликда кечган А.Мисоқ ўрта таълимни тузук ўқий олмади. Бир муддат
муҳожир сифатида Германия ва Англияда яшади. Шундай бўлишига қарамасдан, у ижоддан
воз кечмади, кўрган-кечирган машаққатларини қаламга олди. У ўндан ортиқ ҳикоялар
тўпламини нашр эттирди. Ижодкор ҳикояларида ҳаётнинг оғир ва даҳшатли қирраларини
қаламга олди. Ёзувчи ўзи бошидан кечирган, таниган-билган ёки эшитган воқеалари асосида
асарлар яратди. Афғон халқи бошидан кечирган очарчилик, йўқчилик, турли машаққатлар
ҳикоялар сюжетига асос қилиб олинди. Қашшоқ оилаларнинг ҳалоллиги, виждонийлиги,
инсонпарварлиги сингари хислатларни адабий қаҳрамонлар сийратига сингдирди. Бундай
ҳикоялардаги қаҳрамонлар ўз эркини қўмсаб, қарамликдан, мутеликдан қутулмоқни, озод ва
эркин яшашни, ўзининг орзу-истагидагидек умр кечиришни чин дилдан исташарди. Бу
истакларни қалбларининг туб-тубида сақлашади. «Бу ҳол айрим ҳикояларнинг номларида
ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, «Етти қисса» тўпламига кирган ҳикоялардан бири یاهجنر

نارکیب

»

» («Чексиз азоблар») деб аталса, бошқаси «

یاهمغ

کرتشم

» («Муштарак ғамлар») деб, яна

бири کی ،لوپ تشم کی» «تشون رس کی و رتخد («Бир сиқим пул, бир қиз ва бир тақдир») деб
аталади.» Айниқса, афғон қишлоғидаги содда одамларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароити
«Хирмон», «Олма», «Ҳимоя», «Айбдор» сингари ҳикояларда ёрқин бўёқларда акс этти-
рилади. «Ҳимоя» ҳикоясида замон янгиланаётган бир даврда ҳам эскича фикрлайдиган
одамлар борлиги ҳаётий воқеалар асосида очиб берилади. Фарзанд кутаётган аёл уч кунлик
тўлғоқдан кейин жон беради ва эскилик сарқитининг аянчли қурбонига айланади. Афсуски
бу ёзувчи ҳам Асадулла Ҳабиб каби Апрель инқилобининг пуч ғоялари билан алдандилар.

Даврнинг муаммоларини ўз ҳикояларида ёрқин тасвирлаган яна бир ёзувчи

Муҳаммад Олим

Ифтихор

бўлиб, унинг ҳикояларида ҳам оддий ишчи-хизматчилар образига алоҳида ўрин

берилади. 70-йиллар охирида дарийзабон насрда кўзга кўринган М.О.Ифтихор ҳикоя жанрида
самарали ижод қилди. Ёзувчининг ҳаёти силлиқ, роҳат-фароғатда кечган эмас. У 1951 йилда
Жузжон вилояти Санчорак туманининг Токзор қишлоғида фақир деҳқон оиласида туғилган. Шу
сабабли ҳам у ҳикоя қилган воқеаларнинг аксарияти ўзи бошдан кечирган ҳаёт уринишлари
бўлиб, ҳикояларининг биографик асосларини таъмин этган. Айниқса, тирикчилик йўлида

1

Асозода Х. Адабиёти садаи ХХ-и форсии дарии Афғонистон. Китоби дуввуми чилди II (Насри достони). –

Душанбе, 1960. –Б.142.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

22

турмушнинг шафқатсиз синовларидан изтироб чекаётган одам образи реал ҳаёт воқелигига
асосланади. Бу эса Ифтихорнинг ҳаёт йўли шундай воқеалар, машаққатли ҳаёт йўлини кечирган
афғон кишилари оралаб ўтганини кўрсатади. Унинг « شتآ هاگرذگ» («Оловли кечув») номли
ҳикоялар тўпламида ана шундай қашшоқлашган афғон халқининг турмуш тарзи акс эттирилади.
Адиб « رازیلاش رد» («Шолизорда») ҳикоясида ҳам ўзи билган-таниган деҳқон образини яратади.
Ёзувчи бу образ орқали қишлоқнинг қолоқлиги, шарт-шароитларнинг яратилмагани, замонавий-
ликдан йироқлиги сингари масалаларни очиб беришга ҳаракат қилади.

Бу ёзувчиларга замондош яна бир йирик адиб сифатида

Акрам Усмонни

тилга олишимиз

мумкин. А.Усмон замондошларидан фарқли ўлароқ ўзига тўқ оилада таваллуд топган. Унинг
ота-онаси фарзандининг илм олишига катта эътибор қаратади, «Истиқлол», «Ҳабибия»
лицейларида, кейинчалик Kобул университетида таҳсил олиши учун шароит яратиб
беришади. У ҳуқуқшунослик касбини эгаллади, ҳатто шу соҳада докторлик диссертациясини
муваффақиятли ҳимоя қилади. Бўлажак адибнинг Kобул радиоси ва телевидениясидаги
фаолияти ижодга бўлган меҳрини янада орттирди. А.Усмон мактабда ўқиб юрган
пайтларидан ҳикоялар ёзишни машқ қила бошлаган эди. Унинг ҳикоялари газета-журналлар
саҳифаларида университет таҳсилидан олдин дунё юзини кўрган эди. Бу ҳикоялар йиғилиб
бориб 1985 йилда «

اه ین هک یتقو

دننکیم لگ

» («Қамишлар гуллаганда») номи остида илк тўплам

сифатида нашр этилди. Шундан сўнг 1987 йилда «راوید زرد» («Девор ёриғи») ва 1988 йилда
«سا لوق هرادرم» («Эркак сўзида туради») номли иккита ҳикоялар тўплами бирин-кетин кенг
жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Афғоншунос олим Х.Асоев А.Усмон ижодини
замондош адибларга нисбатан фарқли эканини алоҳида эътироф этиб шундай ёзади: «Акрам
Усмон учун ҳаётий инсон, ҳақиқий ошиқ-у шайдолик, ишонарли низолар, ошиқлар ва
оналарнинг аччиқ йиғиси, руҳан тушкун инсонлар сингари мавзулар муҳим ва асосий
ҳисобланади.»

1

Шу жиҳатдан қараганда А.Усмон ҳам замонавий дарийзабон ҳикоячи-

лигининг тараққиётига самарали ҳисса қўшган ёзувчидир.

Жамият ҳаёти ва миллат аҳли руҳиятида юз берадиган ўзгаришларнинг замонавий

адабиётда акс этиши табиий ҳолдир. Чунки адабиётнинг асосини замондош инсон ва у
яшаётган ҳаёт шароити тасвири ташкил этади. Ижодкорлар бугуннинг одами қалб товланиш-
ларини очишда у яшаган муҳитни восита қилмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам инсон дунёқара-
шининг шаклланишида муҳитнинг аҳамияти катта. Инсон ижтимоий муҳитни яратади, аммо
унинг тафаккури ҳамда руҳияти ана шу муҳит ва давр таъсирида шаклланиб боради. Шунга
кўра, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар туфайли инсон онги ва унинг руҳияти ҳам ижобий, ҳам
салбий жиҳатларини намоён этиши мумкин.

Бугуннинг қаҳрамони, унинг дунёқараши ва табиатидаги даврга хос ўзгачаликлар Раҳна-

вард Зарёб ҳикояларида ғоят бетакрор ифодасини топган. Ёзувчининг бир қатор ҳикоялари
инсон руҳиятининг ана шундай жиҳатларини очишга йўналтирилгани билан ажралиб туради.
Адибнинг ҳикояларида бир даврда яшаётган одамлар табиати акс эттирилганлиги сабаб
ҳаётий муаммоларнинг қаҳрамон руҳиятига таъсири тасвирида яқинлик бўлиши табиий.

2

Барча халқлар адабиётида бўлгани каби, Афғонистон дарий ҳикоячилигининг ривожи ҳам аста-

секинлик билан рўй берди. Ҳикоя қисса ва роман жанридан алоҳида жанр сифатида ажралди.

1

Асозода Х. Адабиёти садаи ХХ-и форсии дарии Афғонистон. Китоби дуввуми чилди II (Насри достони). -–

Душанбе, 1960. –Б.133.

2

Бу фикрни «Форс адабиёти энциклопедияси»га киритилган Раҳнавард Зарёб ҳақидаги маълумотнома ҳам

тасдиқлайди. Қаранг:

،ص ،یسراف بدا همانشناد

۴۷۶


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

23

Замонавий дарийзабон ҳикоячилигининг етмиш йиллик тараққиёт босқичлари ҳақидаги

кузатишларимизга якун ясар эканмиз шуни яна бир бор таъкидламоқчимизки, XX асрнинг
иккинчи ўн йиллигида Маҳмуд Тарзий раҳнамолигида тамал тоши қўйилган ҳикоячилик
анъаналари айнан 60-70-йиллар оралиғидан бошланган Асадулла Ҳабиб, Абдулкарим Мисоқ,
Акрам Усмон, Раҳнавард Зарёб, Спужмай Зарёб, Бабрак Арғанд, Муҳаммад Олим Ифтихор,
Русто Бохторий ва бошқа ўнлаб ёзувчиларнинг ҳикояларига келиб, мукаммал ва мазмуни
нуқтаи назаридан ўзининг «шу даражада аниқ ва тиниқ» кўринишини касб этди.

Замонавий дарийзабон насрчилигининг етакчи жанрларидан бири ҳикоянинг илк бор

шаклланишида учта омил муҳим роль ўйнади. Булар: халқ оғзаки ижодининг насрий турлари,
узоқ тарихга эга бўлган форс-дарий ёзма адабиётининг насрий жанрлари ҳамда француз,
турк, эрон ва рус адабиётининг насрчилигидаги тажрибалардир. Дарий тилидаги илк замона-
вий ҳикояларнинг шаклланишида Афғонистон маърифатпарварлик адабиётининг асосчиси,
давлат ва жамият арбоби Маҳмуд Тарзийнинг адабиётшуносликка оид мақола ва таржи-
малари, у асос солган «Сирож ул-ахбор» газетасининг роли ҳам катта бўлди. Айнан М.Тарзий
саъй-ҳаракатлари билан Афғонистон ҳикоячилигининг дастлабки намуналари яратилди. Шу
йиллари Абдулқодир Афанди, Муҳаммад Ҳусайн Жаландҳор ва Муртазо Аҳмад
Муҳаммадзайлар томонидан ёзилиб нашр этилган учта йирик ҳажмдаги ҳикоялар дарий
ҳикоянавислигининг илк тўлақонли асарлари деб тан олинган.

АРУЗ НАЗАРИЯСИ БЎЙИЧА ЁНДАШУВЛАРДАГИ

УМУМИЙЛИК ВА ТАФОВУТ

ХУДЖАНОВА ДИЛДОРА

PhD, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада аруз илми асослари бўлмиш жузв, рукн ва баҳрларнинг амалий

аҳамияти ва ташкил топиши Маҳмуд Замахшарийнинг «Аl-Qisṭās al-mustaqīm fī ʿilm al-ʿarūḍ» ва Абу
Ҳафс Насафий(1068–1142)нинг «Muxtaṣar al-‘arūḍ ‘alā al-uṣūl al-ma‘rūḍ» рисолалари асарлари асосида
кўриб чиқилади. Ҳар икки асар ҳам аруз тизимидаги энг кичик ритмик бирликлар ҳисобланадиган жузвлар
таснифидан бошланади. Сўнг жузвлардан ҳосил булувчи рукнлар ҳақида сўз боради. Замахшарий асарида
рукнлар ўзига хос усулда таснифланган ва асл рукнлар сони 8 та берилган бўлиб, улар икки гуруҳга
ажратилган. Замахшарий асл рукнлардаги ўзгаришларни зиҳоф ва иллаларга ажратмасдан, уларнинг ҳар
биридан тармоқ рукнлар ҳосил қилинган. Асарда ушбу ўзгаришларнинг ҳар бири таърифланиб, рукн пайдо
бўлиши, ҳосил бўлган 8 та асл рукннинг жами 71 та рукнга тармоқланиш жараёни аниқ кўрсатиб
берилган. Абу Ҳафс Насафий эса ўз рисоласида рукнлар таркибидаги харм ва хазм ҳодисасига алоҳида
эътибор қаратган ва бу борада ўз илмий хулосаларини келтирган.

Аслий рукнлардан таркиб топган аруз баҳрларининг таснифи 3 қисмга бўлиниб, Маҳмуд Замахшарий

баҳрларнинг таркиб топишини батафсил ва ўзлаштириш учун қулай усулда баён қилган. Шунингдек, «Аl-
qisṭās» асарининг яна бир ўзига хос жиҳати унда «Байтлар тақтиъи» мавзусининг мисоллар билан
батафсил ёритилганлигидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов