Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган. Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги, касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам атрофлича келтирилган
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, таълим ва диний бағрикенглик тушунчаси ва мазмуни баён этилган. Диннинг инсон маънавий ривожланишига кўмак берувчи вазифалари, ислом динининг инсонпарварлик мазмунига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада диний бағрикенглик жамиятнинг ички барқарорлиги ва интеграиясини таъминлаш, уларни ғалаёнлардан сақлаб қолиш, халқлар ва давлатлар бўлинишининг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ёритилган. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига мувоиқ, “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”. Конституциянинг 61-моддасида қайд этилганидек, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратиб олиниши ва қонун олдида тенглиги очиб берилган. Мақолада чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний таш-илотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлишлари айтиб ўтилган.