Тадқиқот объектлари: 107 та климактерий давридаги ревматоид артрит билан хасталанган аёллар.
Ишнинг мақсади: РА нинг аёлларда клиник, иммунологик ва рентгенологик кўрсаткичларининг климактерий даврлари билан боғликликда ўрганиш ва даволашга ёндошувларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.
Тадқиқот усуллари: клиник текширувлар, ВАШ, қон зардобидаги прояллиғланиш цитокинларини аниқлаш, рентгенденситометрия, тана вазни индексини аниқлаш, климактерик синдромнинг оғирлик даражасини модификацияланган менопаузал индекс ёрдамида аниқлаш, Ричи ва Ли тести бўйича бўғим синдромини аниқлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: климактерий давридаги РА ли аёлларда репродуктивлик фаолияти бузилиш даражаларининг клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги илк бор тавсифланди. Ўткир фаза кўрсаткичлари, РО ва Ли тести натижалари билан климактерик синдром оғирлик даражаси ўртасида боғлиқлик аникланди. РА ва климактерик синдромнинг бир-бирини ўзаро огирлаштирувчи таъсири мавжудлиги исботланди. Климактерий давридаги аёлларда РА нинг прогностик аҳамиятли омиллари аникланди. РА ли аёлларда остеопороз климактерий давридан қанчалик аввал бошланган бўлса, климактерий даврида шунчалик суяк минерал зичлигининг кескин пасайиши билан кечади. Климактерий даврида бошланган РА да суяк минерал зичлигининг камайиши тезкор кечиши кўрсатилди. Прояллигланиш цитокинлари даражаси касаллик давомийлигига боғлиқлиги, ҳайз фаолияти нормал сақланган РА ли аёлларда ИЛ-ip кўрсаткичларининг регресси климактерий давридаги беморларга нисбатан секинроқ кечиши маълум бўлди. Климактерий давридаги аёлларда касаллик кечиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда РА ни даволаш стратегиялари бўйича тавсиялар ишлаб чикилди.
Ишнинг амалий ахамияти: климактерий давридаги РА билан хасталанган аёлларда рентгеноденситометрия ўтказиш, ЎНО-а, ИЛ-ip цитокинларини, Купперман бўйича модифицирланган менопаузал индексни аниклаш, ташхислаш ва прогнозлаш, адекват даво олиб боришга ёрдам беради. Комплекс давода плазмаферез ва климадиноннинг қўлланилиши РА ва климактерик синдром белгиларини камайтиради.
Тадбиқ этиш ва иқтисодий самарадорлиги: текшириш натижалари ТТА 1-шифохонаси ревматология, кардиоревматология бўлимлари, Республика ревматология марказининг амалиётига, ТТА ички касалликлар кафедраларининг маъруза курсларига тадбик этилди.
Қўлланиш сохаси: рематология, ички касалликлар.