Учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
CC BY f
22-34
13
4
Поделиться
Чариев , К., & Алтиев, А. (2023). Учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 22–34. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16736
К Чариев , Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

 и.ф.н., профессор

А Алтиев, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

и.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг устивор йўналишлари ва мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги мулкий муносабатларининг бозор иқтисодиёти талабларига мос ташкил этилаётгани ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш-нинг асосий субъектлари сифатида фаолият юритишлари ёритиб берилган.

Похожие статьи


background image

22

УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Чариев Қ.А.-“ТИҚХММИ” МТУ

и.ф.д., профессор,

Алтиев А.С. - “ТИҚХММИ” МТУ

и.ф.д., профессор

Аннотация

Ушбу мақолада учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини

инновацион ривожлантиришнинг устивор йўналишлари ва мамлакатимизда

қишлоқ хўжалиги мулкий муносабатларининг бозор иқтисодиёти

талабларига мос ташкил этилаётгани ва фермер хўжаликларининг ишлаб

чиқаришни ташкил этиш-нинг асосий субъектлари сифатида фаолият

юритишлари ёритиб берилган.

Мамлакатимиз ва хорижий давлатлар аграр иқтисодчи олимлари

томони-дан иқтисодиёт тармоқларини, хусусан қишлоқ хўжалигини

инновацион ривож- лантириш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталари ва

мазкур мақола муаллиф-ларининг ушбу илмий йўналишда олиб борган

илмий-тадқиқот ишлари натижа-ларига асосан рақамли иқтисодиёт

механизмлари ва технологияларни жорий этиш орқали Учинчи ренессанс

шароитида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш муаммоларини

ҳал этишга оид қуйидаги асосий хулоса, илмий-услубий таклиф ва амалий

тавсиялар тизимини келтириш мақсадга мувофиқ:

1. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мулкий муносабатларнинг бозор

иқтисодиёти талабларига мос ташкил этилаётгани, хусусий мулкчиликка

асос-ланган деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни ташкил

этиш-нинг асосий субъектлари сифатида фаолият юритишлари, соҳанинг


background image

23

барқарор ривожланиш тенденциясига эга бўлаётганлиги ҳозирги даврда

аграр ислоҳот-ларнинг янги босқичига қадам қўйилганидан далолат беради.

Республикада ер бозорини шакллантириш, ерларни ким ошди савдоси

орқали хусусий мулк мақомида юридик ва жисмоний шахслар тасарруфига

бериш, ер ресурсларини бошқариш тизимини тубдан модернизация қилиш,

экин майдонлари унумдорлигини ошириш, улардан фойдаланиш

тадбирларида замонавий ресурстежамкор ва фансиғимкор технологияларни

кенг жорий этиш, иссиқхоналар фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ

муаммоларни ҳал этиш устувор йўналишлардан эканлигини эътироф этиш

лозим.

Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибасида кенг қўлланиб

келинаётган ва самара бераётган кластер ва кооперация шаклларини, улар

таркибидаги субъектлар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатларни

қўшилган қиймат занжири доирасида ўзаро манфаатли ташкил қилиш ҳам

муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Бироқ, рақамли иқтисодиёт ва

техника-технологиялар ривожланаётган бугунги шароитда, бизнингча,

агросаноат мажмуи таркибидаги тармоқлар ва хўжалик субъектлари

фаолиятини мувофиқлаштириш, улар ўртасидаги иқтисодий-ишлаб чиқариш

муносабатларини бошқариш тизимида инновациялар жорий этиш етарлича

ташкил этилмаган. Инновацион фаолиятни ривожлантириш, инновация

муаллифлари ва истеъмолчиларини моддий-маънавий рағбатлантириш

механизмларини такомиллаштириш йўналишлари ўз ечимини кутаёган

асосий муаммолар бўлиб ҳисобланади.

2. Республикамизда бир биридан табиий-иқлим, шу жумладан, тупроқ

шароитлари, сув ва меҳнат ресурслари билан таъминланиш нуқтаи назардан

кескин фарқ қилувчи агроиқтисодий минтақаларнинг мавжудлиги, улардаги

ер майдонларида экиладиган экинлар, шунингдек, чорва моллари турларини

парваришлаш агротехнологияларидаги ўзига хос талаб ва хусусиятлар у ёки

бу инновация маҳсулоти ва ишланмасини яратиб, жорий этиш жараёнининг

ўзиёқ ҳаттоки бир йўналишдаги илмий-тадқиқод ва тажриба-конструкторлик


background image

24

ишла-рини тегишли шароитларга мос танлаш, яъни диверсификациялашни

талаб қилади.

3. Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-

конструк-торлик ишлари инновация маҳсулотлари яратиш ва татбиқ этиш

жиҳатдан икки йўналишда, яъни ҳар бир тармоқ миқёсида ва

умумфункционал йўналиш-ларда, лекин улар уйғун равишда олиб борилиши

лозим. Жумладан, ҳар бир тармоқ хусусиятига мос инновацион йўналишлар

асосан агротехник-техно-логик характерга эга бўлса, умумфункционал

йўналишлар кўп қиррали бўлиб, улар бошқариш, мувофиқлаштириш,

иқтисодий рағбатлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, ахборот-

консалтинг, кўрсатиладиган технологик хизмат-ларнинг барча турини, шу

жумладан, маҳсулотларни тайёрлаш, саралаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш,

қадоқлаш ва сотиш каби ўзига хос жабҳаларни ҳам қамраб олади. Шу

боисдан тармоқ хусусиятларига боғлиқ инновацион йўналишлар ва

умумфункционал инновацион йўналишлар классификация-ларини бир

биридан фарқлаб, уларни илмий-амалий нуқтаи назардан тўғри ташкил

қилиш ва ўзаро уйғунликда ривожлантиришга жиддий эътибор қара-тиш

лозим. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, тармоқлар даражасида уларнинг

ривожланишига таъсир этувчи инновацияларни бевосита ва билвосита

гуруҳларга ажратган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ. Масалан,

техника, технология, уруғчилик, кимёвий воситалар қўллаш, наслчилик ва

шунга ўхшаш омиллар тармоқ ривожланишига бевосита таъсир этувчи

инновацион йўналишларга мос бўлса, моддий рағбатлантириш, молиялаш

(кредитлаш), бошқариш, реклама қилиш, ахборот-консалтинг хизматлар

кўрсатиш кабилар эса билвосита таъсир этувчи инновацион йўналишлар

бўлиб ҳисобланади.

4. Маълумки, қишлоқ хўжалик корхоналари юқори даражадаги

таваккал-чилик ва олдиндан билиб бўлмайдиган ноаниқ табиий-иқлим

шароитида иш юритиб, аксарият ишлаб чиқариш йилларини асосан паст

рентабелли ёки зарар билан якунлашади. Натижада уларнинг ўз маблағлари


background image

25

инновацияларни молия-лаштириш учун умуман бўлмайди ёки етарли ҳажмда

таъминлай олмайди. Бу ҳолат ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

инновацион модернизация-лаш жараёнларига жиддий салбий кўрсатади.

Бинобарин, тадқиқотларимиз натижаларига асосан чиқарилган энг асосий

хулосаларда бири шундан ибо-ратки, қишлоқ хўжалиги тармоқ ва

корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришда давлатнинг

мувофиқлаштирувчи ва рағбатлантирувчи қўл-лаб-қувватлаш тизими ҳар

иккала йўналишда, яъни бевосита ва билвосита манба ва механизмлар

асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни тўғридан тўғри

мо-лиялаштириш билан бир қаторда уни билвосита механизмлар асосида

ривож-лантириш ва рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотларнинг

кўрсати-шича, давлат томонидан соҳада инновацион фаолиятни билвосита

рағбатлан-тириш тизими:

инновацион маҳсулот ва ишланмаларни патентлаш; имтиёзли солиқлар

белгилаш; тезкор амортизациялаш, корхоналарга инновацияларни татбиқ

этиш учун бюджетдан тўғридан тўғри дотациялар ажратиш; имтиёзли

кредитлаш ва фоиз ставкаларини қоплаш учун субсидиялар бериш; молиявий

лизинг ва суғурталаш тизимида имтиёзлар қўллаш; инновацион товар

муаллифлари ва истеъмолчиларини моддий рағбатлантириш каби иқтисодий

механизмлар орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

Бироқ, шу ўринда таъкидлаш лозимки, тадқиқотларимизнинг

кўрсатишича, фақатгина юқорида қайд этилган йўналишлар ва инновацион

фаолиятни тўғри-дан тўғри молиялаштириш ушбу жараённи ривожлантириш

ва рағбатлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб бера

олмайди. Гап шундаки, инновацион фаолиятда иштирок этувчи

субъектларни, яъни инновациялар яра-тувчи ва истеъмол қилувчиларни

биргина бюджет ва бошқа манбалар ҳисо-бидан тўғридан тўғри

молиялаштириш улар фаолиятида боқимандалик руҳини кучайтиради ва бу

ўз навбатида инновацияларга йўналтирилган инвестиция-ларнинг кўпгина


background image

26

ҳолларда мақсадсиз ва самарасиз фойдаланишига олиб келади. Бошқа

томондан эса, нафақат ИТТК муассасаларини, балки уларнинг иннова-ция

товарларини ишлаб чиқаришга татбиқ этувчи хўжалик субъектларини ҳам

инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг янги манбаларини излаб

топишга ундайдиган чора-тадбирларни амалга оширишларига салбий таъсир

кўрсатади. Яъни, бундай бир томонлама ёндашиш пировардида инновацион

тадбиркорлик-нинг шаклланиши ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлишини

ҳам эътироф этиш ўринли бўлади.

5. Инновациялар ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланиш кўп

жи-ҳатдан давлат томонидан инновацион инфратузилмани шакллантириш ва

ривожлантиришга чамбарчас боғлиқдир. Бу тузилманинг асосий мақсадлари-

дан бўлиб:

биринчидан, инновациялар яратувчи субъектлар ўртасидаги

алоқаларни ўзаро моддий манфаатдорлик механизмларига асосан ташкил

қилиш ва узвий ривожлантириш;

иккинчидан, инновация маҳсулот ва ишланмаларини товар мақомига

етказиш ва уларни экспорт қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

учинчидан, хўжалик юритиш субъектларига фан ва техника-

технология янгиликларини самарали жорий этишлари учун барча

шароитларни яратиш;

тўртинчидан, ривожланган хорижий давлатлар билан нновациялар

соҳа-сидаги алоқаларни ташкил қилиш ва ривожлантириш;

бешинчидан,

хўжалик

юритиш

субъектлари

раҳбар

ва

мутахассислари-нинг инновацион билим ва малакаларини ошириш чора-

тадбирларини амалга ошириш ва ҳ.к. ҳисобланади.

6. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жаҳон тажрибасида аграр соҳани

инно-вацион ривожлантириш, фан ва техника-технология янгиликларини

самарали жорий этишда давлатнинг имтиёзли мувофиқлаштириш ва

рағбатлантириш механизмлари асосий ўрин эгаллаб, муҳим аҳамият касб

этмоқда. Давлатнинг бу борадаги мувофиқлаштирувчи роли асосан уч


background image

27

йўналишда, яъни, биринчидан, инновациялар яратувчи ИТТК муассасалари,

иккинчидан, уларнинг маҳсулот ва ишланмаларини ишлаб чиқаришга татбиқ

этувчи

истеъмолчилар

ва,

учинчидан,

инновацияга

инвестиция

йўналтираётган хусусий сектор субъектларининг инвестицион фаолиятлари

уларнинг ихтисослашган йўналишларига мос кела-диган бевосита ва

билвосита рағбатлантириш механизмларига асосан ташкил этилган.

Зотан, жаҳон амалиётида ҳам инновацион фаолият бевосита ва

билвосита рағбатлантириш механизмлари, яъни давлат, федерал, муниципал

бюджетлар, шунингдек хусусий сармоядорлар маблағлари орқали тўғридан

тўғри молия-лаштириш манбалари ҳамда иқтисодий ричагларнинг барча

турлари (кредит, баҳо, солиқ, суғурта ва ш.ў.)дан уйғун равишда фойдаланиш

чора-тадбирлари асосида амалга оширилади. Инновацияларни ҳаётга татбиқ

этишда хусусий сектор субъектларини, яъни йирик корпорация, компания,

трест, синдикат, МСГ кабиларнинг молиявий ресурсларини жалб этишга ва

уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши диққатга

сазовордир. Масалан, Японияда илмий-техника ишланмаларининг 20

фоизигина давлат томонидан молиялаштирилади, қолган қисми эса хусусий

сектор улушига тўғри келади. Бу йўналишни республикамиз иқтисодиётини,

шу жумладан, қишлоқ хўжалигини инновацион модернизациялашда муҳим

аҳамият касб этишини инобатга олиб, уни жорий этишни мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз.

7. Индустриал ривожланган давлатларда инновацион жараённинг барча

иштирокчилари инновацион фаолиятини асосан билвосита рағбатлантириш

механизмларига мувофиқ ташкил этиш ва ривожлантириш чора-

тадбирларига асосий эътибор қаратилади. Жумладан, тадқиқотларнинг

кўрсатишича, уларда инновацион фаолиятни рағбатлантириш борасида

имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш механизмлари асосий ўрин

эгаллайди. Масалан, таҳлилларга қараганда, дунё тажрибасида, жумладан,

имтиёзлар қўлланиладиган солиқ таркибий элементлари (солиққа

тортиладиган объект, солиқ солинадиган база, солиқ тўлаш муддати ва


background image

28

тартиби, солиқ ставкалари, солиқ ҳисоблаш тартибига боғлиқ равишда икки

усул, яъни солиқ чегирмалари (скидки) ва солиқли кредит бериш орқали

амалга оширилади. “Солиқли кредит” (tax credit) тушунчаси ИТТК ишларига

у ёки бу илмий муассаса томонидан қилинган харажатларга мос фоизга

асосан ҳисобланган мутлоқ суммани унинг солиқ мажбуриятларидан айириб

ташлаш маъносини англатади. Бу усул ҳозирги кунда Голландия, Италия,

Канада каби давлатларда кўпроқ қўлланилади ва солиқли кредит

компаниянинг инновацион ишланмаларга йўналтирган хара-жатларига,

Франция ва АҚШда эса инновацияга қилинган харажатларнинг ўсган

қисмига нисбатан белгиланади. Австия, Испания, Корея ва Японияда

тегишли шароитларни ҳисобга олган ҳолда бу усуллар баравар қўлланилади.

“Солиқ чегирмалари” (tax allowance) тушунчаси солиқ ҳисоблаш

вақтида солиқ солинадиган базадан тўлиқ ёки қисман бутунлай чиқариб

ташланадиган суммани билдиради. Бунда инновацион фаолиятни

рағбатлантириш жараёни фирмалар томонидан олинган ва солиққа

тортиладиган

даромаддан

уларнинг

ИТТК

ишларига

сарфлаган

харажатларини олиб ташлаш орқали амалга оши-рилади. Айрим ҳолларда

солиққа тортилган даромаддан чегириб ташланган сумма фирманинг

инновацияларга йўналтирган харажатларидан ошиқроқни ташкил этиб,

уларни

истиқболда

ҳам

инновацион

фаолият

билан

мунтазам

шуғулланишлари учун молиявий ресурсларни яратиб беради. Солиқ чегирма-

лари усули асосан дунёнинг етти мамлакатида, яъни Австралия, Австрия,

Бельгия, Буюкбритания, Дания, Ирландия ва Швеция давлатларида кенг

қўлла-нилади.

8. Аграр соҳани инновацион қўллаб-қувватлаш бўйича АҚШ ва Канада

давлатининг тажрибаси алоҳида диққатга сазовор. Бу мамлакатларда аграр

ишлаб чиқаришни инновациялар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш

билан боғлиқ барча дастур ва чора-тадбирлар қонун ва сиёсий жиҳатдан

кучли ҳимояланган бўлиб, бу ўз навбатида қишлоқ хўжалик товар

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни дунё миқёсида содир бўладиган


background image

29

шавқатсиз рақобат ва иқтисодий-молиявий инқирозларнинг салбий

таъсиридан сақлашга мустаҳкам замин яратади. Жумладан, Канаданинг

солиқ сиёсати биринчи навбатда фер-мерларнинг иқтисодий-молиявий

аҳволини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, уларни нафақат имтиёзли

солиқлар, балки, масалан, суғурталаш учун федерал ва провинциал даражада

бадаллар бериш каби бошқа механизмлар билан қўллаб-қувватлаш қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий барқарор фаолият

юритишлари учун кенг имкониятлар бераёт-ганини алоҳида таъкидлаш

ўринлидир. Бу давлатда фермер хўжаликлари учун солиқ чегирмалари 20%ни

ташкил қилиб, айрим провинцияларда кичик қиш-лоқ хўжалик юритиш

субъектларига ўзларининг ундан ҳам юқори имтиёзлари мавжуд. Умуман

олганда фермерларга бериладиган солиқ имтиёзлари ҳажми инновацион

тадқиқот ишларига жалб қилинган харажатлар суммасини тўлиқ қоплашни

таъминлайди.

Канадада аграр бозорни қўллаб-қувватлаш федерал ва провинциал

дастур-лар доирасида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришини инно-вацион ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни

молиялаштириш манбала-рида провинцияларнинг улуши 50 %дан кўпроқни

ташкил қилади. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича давлатнинг

мақсадли дастурлари инно-вация жараёнини бошқаришнинг муҳим дастаги

сифатида алоҳида ўрин тута-ди. Уларнинг энг муҳимларидан бири сифатида

“Қишлоқ хўжалигининг инно-вацион дастури” (Agri-Innovation Program)

мавжуд инновация маҳсулот ва ишланмаларини ишлаб чиқаришга

йўналтириш ҳамда қўшимча қийматни ҳам ҳисобга олган ҳолда янги

инновацияларни ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган.

Фикримизча, шу йўналишдаги махсус дастурни республика-мизда ҳам қабул

қилиш мақсадга мувофиқ.

9. Жаҳон тажрибаларининг кўрсатишича, қатор ривожланган

мамлакатлар ҳукумати томонидан қўлланилаётган

дастурий мақсадли

усуллар

давлатнинг марказлашган ресурсларидан илмий-тадқиқот ишлари


background image

30

ва инновацион маҳсу-лотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда самарали

фойдаланиш имконият-ларини яратади. Масалан, Европа Иттифоқи

давлатларида аксарият ҳолларда дастурий мақсадли усуллар ривожланишдан

орқада қолаётган айрим ҳудуд-лардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш,

иқтисодий салоҳият жиҳатдан кичик бўлган саноат, қишлоқ, шаҳар ва

чегарадош районлар бошқарув органлари-нинг ташаббусларини қўллаб-

қувватлаш мақсадида кенг қўлланилади. Уларни қўллаб-қувватлаш

мақсадида турли йўналишларда ёрдамлар бериш учун асос бўлиб ялпи

ҳудудий маҳсулот ҳажмининг кичиклиги (Евроиттифоқ ўртача даражаси,

яъни 75%дан кам бўлса), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши-нинг

пасайиши натижасида ишсизлик даражасининг юқорилиги, аҳоли зичли-

гининг пастлиги каби ҳолатлар ҳисобланади.

Бундан ташқари, Европа миқёсида инновация жараёнларини ривожлан-

тириш мақсадида кўплаб мамлакатлар иштирок этадиган умумиттифоқ

дастур-ларининг қабул қилиниши кенг тус олган. Ҳозирги пайтда

иқтисодиётнинг турли йўналишларига тааллуқли бир қатор дастурлар қабул

қилинган бўлиб, уларнинг энг муҳимлари жумласига, масалан, “Еттинчи

рамкали дастур” (“Седьмая рамочная программа”), “Инновация ва

рақобатлар бўйича рамкали дастур” (“Рамочная программа о конкуренции и

инновациях”), “Ягона сиёсат” доирасидаги молиявий характерга эга

институтлар, яъни “Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш Европа жамғармаси”

(Европейский фонд поддержки регионов), “Қишлоқ хўжалик жамғармаси”

(“Сельскохозяйственный фонд”) ва бошқа дастурларни киритиш мумкин.

Умуман олганда, Европа Иттифоқи олиб бораётган инновацион сиёсат-

нинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

монополияга қарши ягона қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ва

ИТТК ишларини имтиёзли солиққа тортиш;

кичик фансиғимкор бизнесни ва янги технологиялар яратиш

йўналиш-ларида фаолият олиб бораётган ташкилот ва муассасаларни қўллаб-

қувватлаш, фансиғимкор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи


background image

31

университитет фанлари ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик

алоқаларини рағбатлан-тириш;

Европа миқёсидаги илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ва

уни-верситетлар, саноат корхоналари, илмий-тадқиқот институтлари ва

марказлари, шунингдек, умумевропа ва бошқа чет эл давлат органлари

фаолиятларидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлаш йўли

билан иқтисодиёт-нинг моддий тармоқларини технологик модернизациялаш

ва ривожантириш;

фан ва техника-технология соҳасининг барча йўналишларида иннова-

цион фаолият билан шуғулланаётган илғор европалик илмий жамоаларни

қўл-лаб-қувватлаш;

европа фани ва технологияси соҳаларида кадрлар салоҳиятини

мустаҳ-камлаш;

илмий-тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш ва қўллаб-

қувват-лаш.

Дастурларда ишлаб чиқилган ва ҳаётга татбиқ этиладиган юқоридаги ва

бошқа йўналишлардаги инновацион фаолиятни рағбатлантириш чора-

тадбир-лари бевосита иттифоқ бюджетидан молиялаштирилади. Бироқ, бу

дастурларда ўзаро келишилган ва белгиланган контрактлар асосида давлат

томонидан инновацион товарлар яратувчи илмий-тадқиқот ва тажриба

конструкторлик ташкилотларидан янги технология, товар ва хизматларни

қабул қилиш тизими ва механизмлари назарда тутилган. Дастурларда

белгиланган шартлардан бири бу уларни амалга ошириш учун кетадиган

сарф-харажатларнинг маълум қисми муайян бир дастурни олға сурган томон,

яъни мамлакат томонидан қопланиши лозим. Тартиб-қоидаларга кўра

дастурларни молиялаштириш харажатларининг 50 %и шу мамлакат, қолган

50%и эса Европа Иттифоқи зиммасига юклатилади. Яна бир характерли

томони шундаки, бу дастурлар мақсад нуқтаи назардан асосан фундаментал

тадқиқот ишларига йўналтирилади ва шунинг учун ҳам уларни амалга

оширишдан олинган юқори даражадаги натижалар нафақат муайян


background image

32

мамлакат, балки энг муҳими умумжаҳон миқёсида илмий салоҳиятни

шакллантириш ва ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

10. Иқтисодий ривожланган хорижий мамлакатларда инновацион фаол-

ликни ошириш мақсадида давлат ўз ҳудудидаги ички хўжалик юритиш субъ-

ектларини зарурий ахборот ва маълумотлар билан таъминлаш тизимини ҳам

ўз ичига олувчи ижтимоий инфратузилмани шакллантириш ва

ривожлантиришга асосий эътибор қаратилган. Масалан, Германияда давлат

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ахборот-маслаҳат

олиш ва иннова-цияларни татбиқ этиш билан боғлиқ харажатларининг 50%

ини қоплаб беради. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ахборот-маслаҳат

хизматлари кўрсатиш бўйича Канада, АҚШ, Буюкбритания, Дания ва бошқа

бир қатор давлатларда асрлар мобайнида инновациялар трансфери юзасидан

катта тажриба ортирган ва ҳозирги кунда ҳам самарали фаолият кўрсатаётган

экстеншн-сервис тизими ёрқин мисол бўла олади. Бу тизимнинг асосий

вазифаларидан бири сифатида қишлоқ хўжалиги Департаменти ва

университетлардан инновациялар ва бош-қа масалалар бўйича

маълумотларни қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи барча юридик ва

жисмоний шахсларга етказиб беришдир.

11. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш самарадорлигини ошириш,

хал-қаро стандартларга жавоб берадиган экологик тоза органик деҳқончилик

ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш орқали дунё

озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаш каби устувор

вазифа-ларни

ҳал

этиш

мақсадида

республика

миқёсида

шакллантириладиган

турли

мулкчилик

мақомидаги

“Инновацион

жамғарма”ларнинг молия манбаларини белгилаш ва кенгайтириш мақсадга

мувофиқ. Ушбу жамғарма маблағларини бевосита инновациялар яратиш,

уларнинг муаллифлари ва истеъмолчиларини моддий рағбатлантириш,

хўжалик субъектларининг инновацион фаолияти ва фаоллигини ошириш,

инновацияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш тизимини ривожлантириш

каби чора-тадбирларга йўналтириш лозим.


background image

33

12. Бугунги кунда миллий иқтисодиётимизнинг ривожланиши асосан

инновацион техника-технология ва ахборот-коммуникация воситаларини

кенг жорий этишга боғлиқлиги сабабли таълим муассасалари, хўжалик

юритиш субъектлари ва ташкилотлар ўртасида интеграция жараён ва

муносабатларини кенгайтириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор

қаратишни талаб қилади. Шу жиҳатдан, бизнингча, хорижий давлатларда

кенг қўлланилиб келинаётган аутстаффинг, аутсорсинг хизматлари ва

аутстаффер субъектлари (агентлик, фирма ва ш.к.) фаолиятини қишлоқ

хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш ва таъминоти тизимига жорий этиш

муҳим аҳамиятга эга ва шу туфайли уларни давлат томонидан ташкилий-

иқтисодий рағбатлантириш лозим.

Инновацион технологияларга асосланган янги касблар ва иш ўринлари

ўз

навбатида

малакали

кадрлар

тайёрлаш

тизимини

тубдан

такомиллаштиришни тақозо этади. Бугунги кунда республикада амалга

оширилаётган “Бир миллион ўзбек дастурчиларини тайёрлаш”,

аутстаффинг ва аутсорсинг хизматлари асосида “Прфессионал малакали

кадрлар тайёрлаш” Марказлари фаолиятини ривожлантириш орқали

тармоқларни IT-технология мутахассислигига боғлиқ кадрлар қатламини

шакллантиришга давлат даражасидаги сиёсат сифатида эътибор

қаратилаётганлиги алоҳида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга.

Умумий хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Учинчи ренессанс даврида

республикамиз қишлоқ хўжалигини истиқболли ривожлантириш мақсадида

амалга

оширилаётган

таркибий-ташкилий

ва

иқтисодий

модернизациялашнинг ҳозирги босқичида, биринчидан, илмий-тадқиқот

ишлари мавзулари ва янги фан йўналишларини инновацион фаолиятни

ривожлантириш нуқтаи назардан такомиллаштириш, иккинчидан, ИТ,

маориф ва олий таълим муассасалари, техника-технология соҳаси билан

боғлиқ саноат ташкилот ва корхоналари, шунингдек, уларнинг инновация

маҳсулотларини истеъмол қилувчи қишлоқ хўжалиги субъектлари

ўртасидаги интеграцион алоқаларни агрокластерлар ва кооперативлар


background image

34

доирасида

ривожлантириш,

учинчидан,

инновацион

фаолият

иштирокчиларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва бу

жараёнда хорижий давлатлар тажрибаларидан кенг фойдаланиш муҳим чора-

тадбирлар сифатида амалга оширилиши лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов