Правовые основы финансового обеспечения использования затрат на жилую недвижимость в Узбекистане.

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»
  • Ташкентский финансовый институт
CC BY f
43-62
7
3
Поделиться
Алтиев, А., & Хакимов, З. (2023). Правовые основы финансового обеспечения использования затрат на жилую недвижимость в Узбекистане. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 43–62. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16738
А Алтиев, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»

 

и.ф.н., профессор 

З Хакимов, Ташкентский финансовый институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данном исследовании основное внимание уделяется механизмам финансового обеспечения землепользования в стране и созданию правовой базы для защиты законных интересов землевладельцев, регулирования договорных отношений, безвозмездного распоряжения урожаем

Похожие статьи


background image

43

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ -

ҚУВВАТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.

Алтиев А.С. , И.ф. д., проф. ,

Хакимов З.И.ТМИ –мустақил тадқиқотчи

Аннотация

Мазкур тадқиқот иши мамлакатимизда аҳоли томорқаларидан

фойдаланиш харажатларини молиявий қўллаб- қувватлаш механизмлари ва

томорқа ер эгаларини қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шартномавий

муносабатларни тартибга солиш, етиштирилган маҳсулотларни эркин

тасарруф этишда ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги масаласига

қаратилган.

Аннотация:

В данном исследовании основное внимание уделяется

механизмам финансового обеспечения землепользования в стране и

созданию правовой базы для защиты законных интересов землевладельцев,

регулирования договорных отношений, безвозмездного распоряжения

урожаем.

Annotation:

This study focuses on the mechanisms of financial support

for land use in the country and the creation of a legal framework for protecting

the legitimate interests of landowners, regulating contractual relations, and

gratuitously disposing of crops.

Калит сўзлар:

Томорқа ер эгалари, Ер кодекси, диверсификация,

модернизация, давлат бюджети, Халқаро молия институтлари, солиқ

имтиёзи, божхона божи, суғурта, балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик,

субсидия, тижорат банки.

Ключевые

слова:

Землевладельцы,

Земельный

кодекс,

диверсификация, модернизация, государственный бюджет, международные

финансовые институты, налоговые льготы, таможенные пошлины,


background image

44

страхование, рыболовство, птицеводство, животноводство, субсидии,

коммерческий банк.

Keywords:

Land owners, Land Code, diversification, modernization,

state budget, international financial institutions, tax incentives, customs duties,

insurance, fisheries, poultry, livestock, subsidies, commercial bank.

КИРИШ

Мамлакатимиз қадимдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб

чиқариш учун муҳим ижтимоий, иқтисодий характерга эга бўлган замин

ҳисобланади. Жаннатмакон бу юртда сахий, меҳнаткаш ва қалби пок

миришкор деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари истиқомат қилишади.

Уларнинг асосий мақсади ўзларига бириктирилган ер участкаларидан

самарали фойдаланиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган

эхтиёжларини қондиришдан иборат. Улар ўртасида тизимли ишларни

ташкил

этиш,

ўзаро

ижтимоий

иқтисодий

муносабатларни

барқарорлаштириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини

ошириш, аҳолининг қўшимча даромад олиш имкониятларини кенгайтириш,

халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етказиб беришда давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш

механизмларининг самарадорлиги муҳим фактор бўлиб ҳисобланади.

Шундай экан, фермер, деҳқон ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш

харажатларини

молиявий

қўллаб-қувватлаш,уларнинг

қонуний

манфаатларини ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш

долзарблик касб этади.

Қишлоқ жойларда кластерлар ташкил этилганлиги ва уларнинг

аҳоли даромадларини оширишдаги ҳиссаси тобора ортиб бормоқда.

Томорқадан юқори ҳосил ва даромад олишга эришаётган меҳнаткаш

деҳқонларимизнинг сони ва тажрибаси йилдан йилга ошиб боришида

томорқа ер эгалари билан ишлайдиган, аҳолига моддий ресурслар етказиб

берадиган, зарурий молиявий ресурслар билан таъминлайдиган ва экин

экиш, балиқ етиштириш,чорвачилик билан шуғулланишни назорат


background image

45

қиладиган тизим яратилиб, барча ҳудудларда “Томорқа хизмати”

Маъсулияти чекланган жамиятларининг ташкил этилиши муҳим ўрин

тутмоқда. Улар томонидан, аҳолини томорқа ерларини шудгорлаш, керакли

уруғ кўчат етказиб бериш,қўй, эчки, парранда, балиқ етиштириш, асалари

уялари, қуён етказиб бериш, хонадонларга ихчам иссиқхоналар қуриб

бериш каби хизматлар йўлга қўйилмоқда.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг иқтисодий

ва ижтимоий аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда.Чунки, тармоқда

республика

ялпи

ички

маҳсулотининг

30

фоизи,

озиқ-овқат

маҳсулотларининг 95 фоизга яқини яратилмоқда. Айниқса, соҳага

инновацион технологиялар, янги мулк ва бошқарув шаклини жорий қилиш

борасида талайгина ишлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда маҳаллий

бозорларимизга етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда нафақат фермер, деҳқон хўжаликлари балки, томорқа

ерларига эга аҳолининг бевосита ҳиссаси бор. Сўнгги йилларда

ҳукуматимиз томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишга

оид бир қатор қонун, қарор ва фармонлар асосида ушбу соҳага кенг

имтиёзлар берилиб, молиявий томондан қўллаб-қувватланмоқда.Жумладан,

Ўзбекистон Республикси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан

фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора - тадбирлари

тўғрисида” ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон Қарори ушбу соҳада туб

бурилиш ясади десак муболоға бўлмайди. Қарорга кўра, томорқа ерларидан

самарали фойдаланиш, “Томорқа хизмати” МЧЖ моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш, фаолиятини янада кенгайтириш ва аҳоли томорқаларини

хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек

маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш

мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


background image

46

ва вилоятлар ҳокимликлари аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва

уруғларни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун “Томорқа хизмати”

МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари

қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони ажратиш

белгилаб қўйилди

1

.Бундан кўзланган мақсад, аҳолининг даромад топишга

қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш,

аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг

улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ

-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик

ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 23-ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори

айни пайтда соҳани молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган, томорқа ер

эгалари харажатларини молиялаш мақсадида, ўз вақтида чиқарилган муҳим

қарорлардан бири бўлди.Қарор мазмунига кўра, ҳозирда мамлакатда

оборотдан чиқарилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда

маҳсулот етиштириб, ҳар бир гектардан олинадиган даромад миқдорини

кўпайтириш ҳамда аҳолини ер майдонларини ажратиб бериш орқали

фойдали меҳнатга жалб қилиш ҳисобига олинадиган даромад ҳажмини

оширишга қаратилган. Ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда

етиштирилган пахта хом-ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6

баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш мумкин

2

. Шундай экан, ҳар

бир ҳудудда пахта ва ғалладан бўшаган ерлар, алмашлаб экиш учун заҳирага

1

Ўзбекистон Республикси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора -

тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон Қарори.-.html/Lex. uz.

2

Ўзбекистон республикаси Президентининг “ Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2021-йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори.-html/Lex uz.


background image

47

олинган ерларни аниқлаб ундан самарали фойдаланиш, ушбу ерларда

оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик,

полиз, дуккакли мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик

лойиҳаларини қўллаб –қувватлаш орқали “ Темир дафтар”, Аёллар дафтари”

ва Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли

меҳнат билан бандлилигини таъминлаш бўйича катта имкониятлар мавжуд.

Шунингдек, пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларида

боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли

экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари

экишни кўпайтириш, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали

ушбу ерлардан самарали фойдаланишда давлат томонидан молиявиқ қўллаб

-қувватлаш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишни

тақозо этмоқда.

Бунинг учун, аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик

ташаббусларини молиявий қўллаб –қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз

бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ

хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлаш зарур. Ушбу мақсадни кўзлаб, Қорақалпоғистон республикаси

ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст

ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин

майдонларини 2022-2025-йилларда босқичма- босқич заҳирага қайтариш,

ушбу ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда

сабзавотчилик, полиз,дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби

лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача

бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш

режалаштирилди:

Республикамизда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги

паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан


background image

48

фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида

бериладиган ер майдонларининг ҳажмлари

*Жадвал маълумоти Қарорнинг 1-иловасидан олинди

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2022 йилда республикамиз

бўйича 80 000 гектар ер майдони ижара асосида аҳолига тақсимлаб

берилиши ва бу рақамлар 2023-йилда 53 441 гектарга, 2024-йил 3 9012

гектарга ва 2025-йил 27 585 гектарга бўлинган ҳолда тақсимлаш лозимлиги

кўрсатилган.Амалий рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2021- йилда

ердaн сaмaрaли фoйдaлaниш, aҳoлигa янги иш ўринлaрини ярaтиш, ёшлaрни

иш билaн бaнд қилиш мaқсaдидa “Тeмир дaфтaр”, “Aёллaр дaфтaри”,

“Ёшлaр дaфтaри”гa киритилгaн фуқaрoлaргa дeҳқoнчилик билaн

шуғуллaниш

учун 175

минг гектар

мaйдoнлaр 0,1

гeктaрдaн

1

гeктaргaчa ўлчaмдa 613,5 минг нaфaр ёшлaргa aжрaтиб бeрилди. Мaзкур

мaйдoнлaрдaн жoрий йилдa жaми 8,5 трлн сўмлик 2 миллион тонна

қўшимчa қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри етиштирилди. Қўшимча ижарага

берилган ҳар бир гектар ердан 48,2 млн сўмдан даромад олишга эришилди.

Ерни ижарага беришда давлат ва ижарачи ўртасидаги келишувни

ҳуқуқий тартибга солиш шартлари белгиланди. Жумладан, ер тўғрисидаги

қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, ер

участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ “Ер кодекси” ва

“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида

кўрсатиб ўтилди.Вилоят ва туман ҳокимликларига, ажратилган ер

майдонларининг тупроқ шароити, ер балл бонитети, сув билан

таъминланганлик даражаси, ҳудуд аҳолисининг деҳқончилик тажрибасидан

келиб чиққан ҳолда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот

етиштиришга эътибор қаратиши, ер майдонларида зарур агротехник

тадбирларни бажариш, ўғит ва сув билан таъминлаш,инфратузилма

T/r Ҳудудлар номи

Жами ер майдони

гектарда

Шундан, 2022 — 2025-йилларда

2022-й. 2023- й. 2024- й. 2025- й.

Жами

200 038

80 000

53 441

39 012

27 585


background image

49

объектлари яратиш учун шароит яратиш вазифалари юклатилди. Шунингдек,

деҳқон хўжаликлари билан агросаноат кластерлари ўртасида кооперация

алоқаларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш,қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча

босқичларини қамраб олган кичик агрологистика марказлари фаолиятини

йўлга қўйиш масалаларини ҳал қилиш қайд қилинди.Мазкур қарорда асосий

эътибор томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб- қувватлашга қаратилиб,

халқаро молия институтларидан жалб қилинган 100 миллион АҚШ доллари

эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий

валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз

ставкада жойлаштириш орқали, ажратилган кредитлар бўйича гаров

таъминоти сифатида қабул қилинди.Кредит маблағлари “ Ҳар бир оила-

тадбиркор” дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан томорқа

ер эгаларига ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда

йиллик 14 фоиз ставкада ажратиладиган бўлди.Кредитлаш механизмида,

кредитлар интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр

билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар,

картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2

йилгача муддатга ажратиладиган бўлди.Кредит таъминоти сифатида

кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим

этилади.Кредитлар хоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан

бериладиган бўлди.

Республикамизда 2021- йил январь-сентябрь ойларида

Оилавий

тадбиркорликни ривожлантриш дастури” бўйича ажратилган кредитлар

манбаи қуйидагилардан ташкил топди (2- жадвал):

Жадвал маълумотларига эътибор берсак, энг катта кредит 6 998,6

млн сўмни

"

Ҳар бир оила –тадбиркор” дастурини молиялаш мақсадига

ажратилмоқда.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини

қўллаб қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 151 млн сўмлик кредит

ажратилиши соҳани ривожлантириш учун етарли маблағ ҳисобланмайди.


background image

50

Томорқа ер эгалари харажатларини молиявий қўллаб- қувватлашда

жамғарма маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий

молия институтлари маблағлари ва грант маблағларидан фойдаланиш

шунингдек маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига субсидиялаш

амалиётини кенгайтириш замон талаби ҳисобланади.Чунки, Жаҳон озиқ-

овқат хавфсизлиги ташкилоти маълумотларига кўра ҳар йили дунё бўйича

2-2,5 млн гектар ер майдони турли сабабларга кўра ишлаб чиқариш

оборотидан чиқиб кетади.

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдаги

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт

қилинмоқда, бунда мева сабзавот ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт

ҳажми 2016-йилга нисбатан 2021-йилда 2 баробар ошган

3

.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар

натижасида ҳудудлaрнинг тупрoқ иқлим шaрoити, сув рeсурслaри билaн

тaъминлaнгaнлиги ҳaмдa aҳoлини aсoсий турдaги қишлoқ xўжaлиги

мaҳсулoтлaригa бўлгaн тaлaбини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa 4 млн 843 минг

гeктaргa (2020 йилгa нисб. 644 минг гa кўп) қишлoқ xўжaлиги eкинлaри

жoйлaштирилди (aсoсий мaйдoндa 3,1 млн гектар, бoғ-тoк oрaсидa – 223,2

минг гектар, тaкрoрий – 816,4 минг гектар, лaлми – 457,4 минг гектар,

ўзлaштирилгaн мaйдoн – 198 минг гектар).Ушбу ер майдонларида,

жумлaдaн, 1 млн 38 минг гектар ерда ғaллa, 348 минг гектар

майдонда сaбзaвoт, 171,5 минг гектар майдонда пoлиз, 78,2 минг гектар

майдонда кaртoшкa, 200 минг гектар майдонда мoйли, 448 минг гектар

майдонда дуккaкли, 725,6 минг гектар майдонда oзуқa мҳсулотлари

етиштирилди

4

.

3

Ўзбекистон республикаси Президентининг “ Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида
деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 23
ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори.-html/Lex uz.

4

Ўзбекистон республикасиДавлат Статистика қўмитаси маълумотлари


background image

51

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик соҳасини ривожлантириш

мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон

Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030

йилларга мўлжалланган Стратегияси”да ҳам қишлоқ хўжалиги тармоғини

модернизация қилиш ва бошқарувнинг замонавий тизимини яратиш, соҳа

бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвестициялар

оқимини кўпайтириш сингари бир қатор устувор вазифалар белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ишлаб чиқаришда томорқа ер

эгалари томонидан етиштириладиган маҳсулотлар мамлакат иқтисодиётида

салмоқли ўринни эгаллайди. Ҳозирги пайтда томорқа ер эгалари

фаолиятини ривожлантириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш

борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.Айниқса, улар томонидан

етиштрилаётган маҳсулотлар ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

улушида 66 фоизни ташкил этмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда фаолият юритувчи

томорқа ер эгалари сони 4,5 млн кишини ташкил этиб, улар 445 минг

гектардан зиёд ер майдонида меҳнат қилмоқда. Лекин, етиштирилаётган

маҳсулотлар миқдори йилдан–йилга ўсиб бораётган аҳоли эҳтиёжлари учун

етарли эмаслигини бозорларимиздаги нархларнинг кескин ўсиб бориши

кўрсатиб турибди. Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадолигини

оширишда иссиқхоналар ташкил этиш ва улардан фойдаланиш кўламини

ошириш замон талаби ҳисобланади.

Бунинг учун иссиқхоналарни қуриш ва ишга тушириш харажатларини

ҳисоб китоб қилиш зарур.Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат

ҳудудида иссиқхоналрнинг 3 хил тури амалиётда кенг қўлланилиб

келинмоқда: Ойнаванд , плёнкали иситиладиган ва иситилмайдиган турлари

кенг тарқалган. Бугунги кунда бир гектар майдондаги ойнаванд

иссиқхоналарни қуриш учун харажатлар 1,0-1,1 млн. АҚШ долларини,

плёнкали иситиладиганлар учун 350-400 минг АҚШ долларини, хитой


background image

52

технологияси асосида қурилаётганлар учун 80,0-100,0 минг АҚШ

долларини, Жанубий Корея технологияси асосида икки қаватли плёнкали

учун 300-350 минг АҚШ долларини ва замонавий кичик ҳажм майдондаги

ва гидропоникали иссиқхоналар учун 1,6-2 млн. АҚШ долларини талаб

этади5. Бизнинг шароитда аҳоли томорқа ерларида плёнкали иситиладиган

иссиқхоналар ташкил этиш энг қулай ва харажат кам талаб қиладиган усул

ҳисобланади.

Хитой давлати иссиқхона ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.Асосан енгил

констуркцияли, энергия тежовчи, муқобил энергия манбаи ҳисобига

ишловчи иссиқхоналардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.































5

И.А.Холмирзаев,С.Т.Искандаров Иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари “

Ўзбекистонда полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришда илм

-

фаннинг ҳиссаси” Халқаро илмий –амалий

конференция маърузалар матни.

-

Т.,2013 й. 148

-

149 б.


background image

53

2021-йил 9 ойида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантриш дастури”

бўйича ажратилган кредитлар

6








































*Ўзбекистон республикаси Марказий Банки статистик бюллетень. 2021 йил 9 ойлик.

Д

авр

Ж

ам

и

аж

рати
лга

н

кр

еди
тл

ар

ш

у ж

ум

ла

дан

ар


би

р
ои

ла

-

тадб
ир

ко

р

даст

ур

и

ас

оси

да"

Ф

ер

м

ер

деҳ
қо

н

хў

ж

ал

ик

лар

и

ва

то

м

ор

қа
ер

эгал
ар

ин

и

қў

лл

аб

қу

вв

ат

лаш

ж

ам

ғар
м

ас

и

Ҳ

ун

ар

м

ан

дчи
ли

кн

и

ри

во

ж

ла

нт

ир

ишга

Ма
ҳал

ли

й
ҳо

ки

м

ли

кл

ар

ҳу

зу

ри

даги

ж

ам

ғар
м

ал

ар

ва

Б

ан

дл

ик

ка

кў

м

акл
аш
иш

ж

ам

ғар
м

ас

и

со

ни

С

ум

м

ас

и

,

м

лн

сў

м

со

ни

С

ум

м

ас

и

,

м

лн

сў

м

со

ни

С

ум

м

ас

и

,

м

лн

сў

м

со

ни

С

ум

м

ас

и

,

м

лн

сў

м

со

ни

С

ум

м

ас

и

,

м

лн

сў

м

20

21

й

.

3

0

4

3

9

5

,0

7

2

8

0

,5

2

9

7

6

7

7

,0

6

9

9

8

,6

2

4

9

8

,0

1

5

1

,0

3

4

8

8

,0


1

0

7

,0

7

3

2

,0

2

3

,9

ян

вар

ь

5

2

7

0

,0

1

5

7

,8

4

9

1

4

,0

1

4

1

,3

1

1

1

,0

9

,9

1

7

4

,0

5

,0

7

1

,0

1

,6

фе

вр

ал

ь

2

2

9

8

3

,0

5

0

3

,1

2

2

4

6

4

,0

4

7

9

,7

1

7

1

,0

1

3

,4

3

0

5

,0

9

,0

4

3

,0

1

,1

м

ар

т

5

1

1

1

0

,0

1

2

4

1

,3

5

0

1

0

2

,0

1

2

0

2

,9

2

3

6

,0

1

6

,3

7

1

9

,0

1

9

,9

5

3

,0

2

,2

ап

рел

ь

6

9

4

7

3

,0

1

6

7

7

,0

6

8

4

4

9

,0

1

6

3

6

,5

3

2

6

,0

1

9

,0

6

1

9

,0

1

8

,1

7

9

,0

3

,3

м

ай

5

5

2

2

2

,0

1

2

6

5

,0

5

4

0

9

4

,0

1

2

2

9

,0

6

0

,0

2

1

,1

4

2

2

,0

1

3

,6

5

6

,0

1

,7

ию

нь

3

2

0

8

3

,0

8

3

0

,3

3

1

0

6

3

,0

7

9

0

,0

5

6

6

,0

2

4

,4

4

0

0

,0

1

2

,6

5

4

,0

3

,4

ию

ль

1

9

0

4

0

,0

5

1

1

,9

1

8

5

3

5

,0

4

8

1

,0

1

8

9

,0

1

9

,5

2

8

0

,0

9

,4

3

6

,0

2

,0

авг
ус

т

2

0

8

6

1

,0

5

2

1

,9

2

0

3

6

0

,0

4

8

8

,0

1

8

7

,0

2

3

,3

2

6

1

,0

9

,0

5

3

,0

1

,6

се

нт

ябр

ь


2

8

3

5

3

,0

5

7

1

,8

2

7

6

9

6

,0

5

5

0

,2

6

2

,0

4

,2

3

0

8

,0

1

0

,3

2

8

7

,0

7

,1

2-жадвал


background image

54

Статистик маълумотларга кўра, Республикамизда жорий йилда 800

гектар майдонда 398 та замонавий плёнка асосида иситиладиган иссиқхона

қурилди. Иссиқхона ташкил этиш учун 2,3 трлн сўмлик маблағ сарфланиб,

10 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди. Эндиликда Мамлакатимизда

иссиқхоналар майдони 5,5 минг гектарни ташкил этмоқда.

Ҳозирги вақтда давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигига

сарфланадиган харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 1,7 фоизни

ташкил

этади.

Соҳани

давлат

томонидан

молиялаштиришнинг

асосий қисми бевосита ирригация учун сарфланади (63 фоиз) ҳамда асосан

пахта ва бошоқли дон етиштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган

7

.

Шундай экан, асосий эътиборни ўрмон хўжалиги ва лалми ерлардан

олинадиган даромадга қаратиш аҳоли жон бошига олинадиган ЯИМ нинг

ўсишига олиб келади.

Дaстлaбки ҳисoб-китoблaргa кўрa, жoрий йилдa 22 млн тoннaдaн oртиқ

мeвa-сaбзaвoтлaр ишлaб чиқaрилди вa ўсиш 106,1 фoизни (ш.ж:

дeҳқoнчиликдa 107,5%) тaшкил eтди. Жумлaдaн, 11,6 млн. тн

(111,4%) сaбзaвoтлaр, 3,3 млн тн (115,8%) кaртoшкa, 2,3 млн тн

(108,6%) пoлиз, 3 млн тн (106,3%) мeвa, 1,8 млн. тн (111,5%) узум,

шунингдeк, 7,9 млн тн (104,8%) дoн вa дуккaкли дoн eкинлaри, қaрийб 3,4

млн тн (110%) пaxтa xoмaшёси етиштирилди.

Дaвлaт тoмoнидaн aгрaр сoҳaни қўллaб-қуввaтлaш, иқтисoдий

мaнфaaтдoрлигини oшириш бўйичa aмaлгa oширилгaн тизимли тaдбирлaр

нaтижaсидa жoрий йилдa 1 гeктaр мaйдoндaн oлингaн ўртaчa дaрoмaд 47,2

млн сўмни (ўтгaн йилгa нисбaтaн 2 бaрoбaр кўп) тaшкил eтди.

Мисoл учун, Aндижoн вилoятидa 97,7 млн сўмни, Сaмaрқaнддa 86,5 млн

сўмни, Буxoрoдa 85,3 млн сўмни, Нaмaнгaндa 66 млн сўмни, Фaрғoнaдa 61,3

7

Ўзбекистон республикаси президентининг“Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги
23.10.2019 йилдаги ПФ-5853-сон фармони: html.Lex.uz


background image

55

млн сўмни, Нaвoийдa 52,3 млн сўмни тaшкил eтиб, Рeспубликa ўртaчa

кўрсaткичидaн юқoри бўлди.

Мaмлaкaтимиз aҳoлисининг 49,4 фoизи қишлoқ жoйлaрдa истиқoмaт

қилиши, мeҳнaтгa лaёқaтли aҳoлининг 28 фoизи қишлoқ хўжaлигидa

бaндлигини ҳисобга олсак, қишлоқ хўжалигида ечимини кутиб турган

муаммолар етарли эканлиги долзарблик касб этади.

Қишлoқ xўжaлиги тaркибидa aҳoли тoмoрқaлaридaн фoйдaлaниш

ҳисoбигa дeҳқoн( уй) хўжаликлари томонидан ишлаб чиарилган ялпи

қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри улушидa 62 фoизни, чoрвaчилик

тaрмoғидa 90,7 фoизни тaшкил eтади

8

.Ҳозирги вақтда Қишлоқ хўжалигида

аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга аълоҳида

этибор берилмоқда.Аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш харажатларини

молиявий қўллаб қувватлаш бўйича бир қанча қарор, фармон ва қонун ости

меъёрий ҳужжатлари чиқарилди. Жумладан, Президентимизнинг

26-апрель 2018 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги қарори, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2020-йил

6-мaртдaги “Пaxтaчилик сoҳaсидa бoзoр тaмoйиллaрини кeнг жoрий

eтиш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги ПҚ-4633-сoнли қaрoри, Ўзбeкистoн

Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2020-йил 6-мaртдaги “Ғaллa етиштириш,

xaрид қилиш вa сoтишгa бoзoр тaмoйиллaрини кeнг жoрий eтиш чoрa-

тaдбирлaри тўғрисидa”ги ПҚ-4634-сoнли қaрoри, 2021-йил 26-фeврaлдa

Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбeкистoн Рeспубликaси

Мoлия вaзирлиги ҳузуридaги Қишлоқ хўжaлигини дaвлaт тoмoнидaн

қўллaб-қуввaтлaш жaмғaрмaси фaoлиятини тубдaн тaкoмиллaштириш

тўғрисидa”ги фaрмoни, 2020-йил 29-янвaрдa Ўзбeкистoн рeспубликaси

Президентининг Чoрвaчилик тaрмoғини дaвлaт тoмoнидaн қўллaб-

қуввaтлaшнинг қўшимчa чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги ПҚ-4576-сoнли

8

Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ҳисобланди.


background image

56

Фaрмoни қaбул қилинди.Ушбу чиқарилган қарорлар ва фармонлар томорқа

ер эгалари харажатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ

хўжалиги ерларидан олинадиган ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга Республикада 32 442 та фермер ва қишлоқ

хўжалиги корхоналарида жами 205,2 минг гектар боғ мавжуд бўлиб,

уларнинг 52,8 минг гектари (25,7%) интенсив боғ ҳисобланади. Бугунги

кунда мазкур интенсив боғ майдонларининг 28 минг гектарида (53%)

сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган. Жорий йил

охиригача республика бўйича 26 минг гектар майдонда янги интенсив боғ

барпо этиш режалаштирилган. Жорий йилнинг январ-август ойларида 75 та

фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига 7 минг 565 гектар (ёнғоқ – 3 601

гектар, бодом – 2 025 гектар, гилос – 656 гектар, олма – 433 гектар, нок –

358 гектар, ўрик – 274 гектар, шафтоли – 161 гектар, олхўри – 26 гектар,

анор – 5 гектар, хурмо – 3 гектар, беҳи – 18 гектар, писта – 5 гектар)

майдондаги янги интенсив боғларда сув тежовчи суғориш технологиялари

жорий этилгани ва 64 дона бурғиланган қудуқ учун жами 50,8 млрд. сўм

маблағ ўтказиб берилган. Натижада 1 300 та янги иш ўринлари

яратилган.Давлатимиз томонидан мавжуд ер майдонидан самарали

фойдаланиш ва олинадиган даромадни ошириш асосий вазифага айланган.

Мазкур диаграмма маълумотларига таяндиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги

экинлари

майдони

қуйидаги

миқдорни

ташкил

этмоқда:

(1-диаграмма)

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экин майдони

динамикасига эътибор берадиган бўлсак, 2000 йилда 3 778,3 минг гектарни

ташкил этган бўлса,2021 йилга келиб бу кўрсаткич 3 260,7 минг гектарга

қисқартирилди ёки 517,6 минг гектарга қисқарганлигини кўриш мумкин.Бу

охирги йилларда пахта ва ғалла экин майдонларининг қисқарганлиги ва

қишлоқ хўжалиги майдонлари аҳоли яшаши учун инфратузилма ўчоқларига

айлантирилганлиги билан боғлиқ.

1-диаграмма


background image

57

Бугунги кунда республикамиз аграр соҳасига давлат томонидан

ривожланган мамлакатларга нисбатан 2-3 баробар кўп маблағ

ажратилмоқда. Бироқ ушбу маблағларни тўғри ва мақсадли йўналтиришда

бир қанча ташкилий- иқтисодий муаммоларга дуч келинмоқда. Шунинг

учун ҳам 2025 йилга бориб, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги фақат

бозор механизмлари асосида тартибга солинади.

Тадқиқот натижаси шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли томорқаларидан

фойдаланиш харажатларини молиялашда давлат бюджет маблағлари

ҳисобига субсидиялаш Халқро тажрибада синалган усуллардан

ҳисобланади. Масалан, АҚШ давлати молиялаш механизмига эътибор

берсак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга

кредит беришда давлат бюджети томонидан субсидиялаш амалиёти бир

неча юз йилдирки ўзгаришсиз давом этмоқда. Яъни мамлакат қайта

молиялаш ставкасининг 30 % дан ошмаган ҳолда аграр соҳа вакилларини

кредитлаш амалиёти орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳоли

эҳтиёжи учун етиштиришни лозим топмоқда.Уларнинг фикрича, “Агар

қишлоқ хўжалиги корхоналарини субсидиялаш амалиёти олиб ташланса,

мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб таклифдан

ошиб кетиши натижасида мамлакатда тақчиллик юзага келади. Бу эса, озиқ-


background image

58

овқат тақчиллиги муаммосини янада авж олишини тезлаштиради”9.

Шунинг учун қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялашда бир томонлама

ёндошиш нотўғри эканлигини ва унга берилган субсидия миқдорини давлат

бюджети ҳисобидан қоплашни мақул кўришади.Президентимиз томонидан

2021 йил 16 декабрда “Тoмoрқaдaн фoйдaлaниш сaмaрaдoрлигини oшириш,

шунингдeк, aҳoлининг тaдбиркoрлик тaшaббуслaрини мoлиявий қўллaб-

қуввaтлaш бўйичa қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғрисидa"ги қарори қабул

қилинди. Қaрoргa кўрa, Фeрмeр, дeҳқoн xўжaликлaри вa тoмoрқa eр

eгaлaрини қўллaб-қуввaтлaш жaмғaрмaсигa 100 млн АҚШ доллари

eквивaлeнти миқдoридaги қaрз мaблaғлaри бoсқичмa-бoсқич 4 йиллик

имтиёзли дaвр билaн 9 йил муддaтгa йиллик 14 фoиз стaвкaдa

йўнaлтирилaди.

2017-2021 йиллaрдa қишлoқ xўжaлигини мoлиялaштириш сoҳaсидa

бир қатор ижoбий тeндeнциялaр кузaтилди. Хусусaн, мaмaлкaтимиздa

тижoрaт бaнклaри тoмoнидaн қишлoқ xўжaлигигa aжрaтилгaн

крeдитлaрнинг умумий крeдит қуйилмaлaри ҳaжмидaги улуши ўртача 14,5

фoизни

10

тaшкил этди. Ҳoлбуки,олдинги йилларда бу кўрсаткич 10-12

фоизни ташкил этган эди. Ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaрдa, шу жумлaдaн

Еврoпa мaмлaкaтлaридa ушбу кўрсaтгич 25 фoиздaн oшaди.

Кейинги йилларда энергия ва табиий ресурслардан унумли

фойдаланиш ислоҳотларнинг туб мохиятини белгилаб беради. Шу

йилнинг узида 25 000 гектар ер майдонида сув тежовчи янги суғориш

тизими жорий килинди. Унинг натижасида 3 баробар кўп хосил олинди.

Фойдаланишдан чиккан 1 млн 100 минг гектар ер майдони кайта

фойдаланишга киритилаётгани шундай саъй харакатлар самарасидир.

Бугунги кунда кишлок хужалиги ялпи ички махсулотни 30 % ташкил

этсада, лекин қилаетган ишларимиз етарли эмаслиги, олдимизда катта

патенциал борлиги намоен этмокда.

9

Нешитой C.А. Инвестиции. Учебник. –М.: Дашков и К, 2007. – С. 15.

10

БМТТД, 2021 (www.uz.undp.org)


background image

59

Шу билан бир қаторда, асосан қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи

аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ва уларнинг

барқарор даромад манбаларига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777

сонли Қарори қабул қилинди. 2019 йилда тижорат банклари орқали

тадбиркорлик ташаббусларини имтиёзли шартлар асосида қўллаб-

қувватлаш борасида 700 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Дунёда озиқ-овқат нархларининг

ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги

энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда. Шу боис, вилоят

ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб,

тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш

бўйича тизимли шуғулланиши зарур”

11

-деган сўзлари бу соҳага катта

эътиборнинг бир нишонасидир. Охирги 4 йилда олиб борилган сай -

ҳаракатлар натижасида мамлакатимизда балиқчилик тармоғида умумий

қиймати 2,2 триллион сўмлик 1016 та лойиҳа амалга оширилиб, балиқ

етиштириш ҳажми

6 бараварга ошди ва жорий йилда 400 минг тоннага етказилди. Балиқ

истеъмол қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5,7 баробарга ошди

12

. Аммо бу

натижалар кундан- кунга ўсиб бораётган балиқ маҳсулотларига бўлган

эҳтиёжни қондириш учун етарли эмас.Ушбу соҳани ривожлантириш

мақсадида 13-январь 2022-йилда Президентимиз томонидан“Балиқчилик

тармоғини

янада

ривожлантиришнинг

қўшимча чора-тадбирлари

тўғрисида” ги қарори имзоланди. Қарор мазмунига кўра 2022-йил 1-

февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс

сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат

берилди. Шунингдек, 2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январга қадар

11

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 20 декабрь 2021йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг

муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш муҳокамаси-

http://lex.uz.

12

Ўзбекистон республикаси давлат Статистик қўмитаси маълумотлари


background image

60

балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва

технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка) ҳамда қайта ишлаш

ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80

фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган

субъектлар учун фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи,

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, балиқ

етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50

фоиз миқдорида белгиланадиган бўлди. Бундан кўзланган мақсад,балиқ

маҳсулотлари турларини кўпайтириш, аҳолини фойдали ишга жалб қилиш

асносида даромад даражасини оширишга эришиш, мамлакатда балиқ ва

балиқ маҳсулотлари экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган.

Хулосалар

Тадқиқот натижасида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:

1. Аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш харажатларини молиявий

қўллаб-қувватлаш бўйича чиқариладиган барча ҳуқуқий кучга эга меёрий

ҳужжатлар бозор механизмлари талаблари асосида ишлаб чиқилиши

лозим.Яъни, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга бозордаги ялпи талабдан

келиб чиқиб, солиқ туловларини тўлаш муддатини узайтириш (солиқ

каникули ёки солиқ кредити) , кредитни қайтариш муддатини узайтириш

ёки фоиз тўловларидан чегирма бериш каби рағбатлантирувчи кучга эга

ҳуқуқий базани шакллантириш.

2. Томорқа ер эгалари фаолиятини молиялашда фонд биржалари

инструментлари( вексель, облигация, чек) дан кенгроқ фойдаланиш бўйича

қонун ва қонун ости меёрий ҳужжатларни яратиш;

3. Аҳолига ижара ҳуқуқи асосида бериладиган ер майдонларидан

фойдаланишга қаратилган қонун, қарор ва фармонларда акс этган

жазоловчи таъсир чораларини юмшатиш. Жумладан, бир йил мобойнида

белгиланган миқдорда маҳсулот ишлаб чиқара олмаган томорқа ер

эгаларидан ижара ҳуқуқини бекор қилиш эмас, балки ишлаб чиқаришга


background image

61

салбий таъсир этувчи омилларни таҳлил қилган ҳолда,ҳамкорликда

бартараф этишга ёрдамлашувчи механизм ишлаб чиқиш лозим.

4. Томорқа ер эгалари билан кластер хўжаликлари ўртасида

шартномавий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базанинг бир

томонлама таъсир кучига эга эканлиги.Бизга маълумки, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва истеъмолчига

етказиб бериш босқичларини қамраб олувчи меёрий ҳужжатлар етарли

эмас.Шундай экан, уларни яратишда кенг қамровлилик, қонунийлик ва

шаффофлик тамойилларидан келиб чиқиш лозим.

5. Ҳозирги вақтда тижорат банклари орқали кредитлаш томорқа

эгалари ер майдони ҳажмидан келиб чиқиб, ажратиладиган маблағлар

ҳажмида диференциаллаш амалиётини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар

ишлаб чиқиш . Жумладан, берилаётган кредит фоиз ставкаларининг

юқорилиги, майда ер эгалари харажатлари учун бериладиган кредит

суммасининг камлиги, гаров таъминотининг етишмаслиги каби муаммолар

ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа тармоққа кўчиб ўтишига сабаб бўлмоқда.

Бизнинг фикримизча, ушбу юқорида келтирилган камчиликларни

баратараф этиш аҳолини томорқа ерларидан фойдаланиш ва етиштирилган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмини ошишига рағбатлантирувчи

таъсир кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар.

1. Ўзбекистон Республикси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан

фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора - тадбирлари

тўғрисида” ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон Қарори.-.html/Lex. uz.

2. Ўзбекистон республикаси Президентининг “ Мева-сабзавотчилик ва

узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори.-

html/Lex uz.


background image

62

3. И.А.Холмирзаев,С.Т.Искандаров

Иссиқхона

сабзавотчилигини

ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари “ Ўзбекистонда полизчилик ва

картошкачиликни ривожлантиришда илм-фаннинг ҳиссаси” Халқаро

илмий –амалий конференция маърузалар матни.-Т.,2013 й. 148-149 б.

4. Ўзбекистон республикаси президентининг“Ўзбекистон республикаси

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020-2030

йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги 23.10.2019 йилдаги

ПФ-5853-сон фармони: html.Lex.uz

5. Ўзбекистон республикаси Марказий Банки статистик бюллетень. 2021

йил 9 ойлик.

5. Нешитой C.А. Инвестиции. Учебник. –М.: Дашков и К, 2007. – С. 15.

6. БМТТД, 2021 (

www.uz.undp.org

)

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон Қарори.-.html/Lex. uz.

Ўзбекистон республикаси Президентининг “ Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори.- html/Lex uz.

И.А.Холмирзаев,С.Т.Искандаров Иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари “ Ўзбекистонда полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришда илм-фаннинг ҳиссаси” Халқаро илмий –амалий конференция маърузалар матни.-Т.,2013 й. 148-149 б.

Ўзбекистон республикаси президентининг“Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги 23.10.2019 йилдаги ПФ-5853-сон фармони: html.Lex.uz

Ўзбекистон республикаси Марказий Банки статистик бюллетень. 2021 йил 9 ойлик.

Нешитой C.А. Инвестиции. Учебник. –М.: Дашков и К, 2007. – С. 15.

БМТТД, 2021 (www.uz.undp.org)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов