Матн деривациясида инкор ва тасдиқ сўзларнинг ўрни

CC BY f
81-83
21
4
Поделиться
Турниязова, Ш. (2022). Матн деривациясида инкор ва тасдиқ сўзларнинг ўрни . Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 81–83. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp81-83
Ш Турниязова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

ф.ф.д., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада инкор ва тасдиқ сўзларнинг лингвистик мақоми, шунингдек, уларнинг матн деривациясидаги роли хусусида фикр билдирилган. Шу билан бирга, мазкур сўзларнинг деривацион жараёнда оператор мақомида келиши, уларнинг прагматик вазиятда тутган ўрни ҳақида айрим мулоҳазалар берилган.

Похожие статьи


background image

81

МАТН ДЕРИВАЦИЯСИДА

ИНКОР ВА ТАСДИҚ

СЎЗЛАРНИНГ ЎРНИ

ф.ф.д., доц. Ш.Н.Турниязова (СамДЧТИ)

Аннотация. Мақолада инкор ва тасдиқ сўзларнинг лингвистик мақоми,

шунингдек, уларнинг матн деривациясидаги роли хусусида фикр билдирилган. Шу

билан бирга, мазкур сўзларнинг деривацион жараёнда оператор мақомида келиши,

уларнинг прагматик вазиятда тутган ўрни ҳақида айрим мулоҳазалар берилган.

Калит сўзлар: инкор, тасдиқ, матн, деривация, оператор, операнд, дериват.

Маълумки, инкор ва тасдиқ сўзлар ҳам лингвистиканинг, ҳам мантиқнинг

тадқиқот объекти саналиб, бу масала бўйича кўплаб ишлар қилинганига қарамай

,

ҳали ҳам изоҳталаб муаммолар мавжуд. Шу сабабдан инкор ва тасдиқ сўзлар ҳозир

ҳам тилшуносликнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келмоқда.

Лингвистик

нуқтаи назардан инкор ва тасдиқ сўзлар амалда энг кўп қўлланадиган

сўзлар сирасига

киради. Шунинг учун ҳам бўлса керак, тилшунос олимларнинг

бу масалага талайгина

тадқиқот ишлари бағишланган.

В.Н. Бондаренко[1], А.А. Сухарева[2] ва

бошқаларнинг ишлари айнан инкор ва тасдиқ сўзларнинг тадиқиқига бағишланган.

Ўзбек тилшунослигида ҳам Т. Рустамов [3], А. Абдуллаевнингишларини ҳам алоҳида

таъкидлаб ўтиш лозим.

Инкор ва тасдиқ категорияси барча тилларда ўзига хос хусусиятга эга бўлса

-

да,

улар орасида уларни бирлаштириб турувчи умумий хусусият мавжуд.Шунга кўра

инкор ва тасдиқ категорияси ҳар бир тилда алоҳида муаммо саналади.

Анъанавий тилшуносликда инкор ва тасдиқ сўзлар модал сўзлар қаторида

ўрганилади. Умуман, инкор формаси нафақат гапга хос, балки бевосита сўзга хос

форма

саналиши

адабиётларда

қайта

-

қайта

ифодаланган.

Жумладан,

А.Абдуллаевнинг ишларида ёзилишича, тасдиқ ва инкор мазмуни фикрлар

орасидагина бўлмай, тушунчалар орасида ҳам мавжуд. Бошқача қилиб айтганда,

тасдиқ ва инкор гап доирасида ҳам, сўз семантикасида ҳам акс этади. Лекин

тушунчага хос инкор гапда фикрий инкорни келтириб чиқармайди, гапнинг тасдиқ

мазмунига таъсир этмайди. Масалан,

ақлсиз киишгина шундай қилиши мумкин

гапида

ақлсиз

сўзинииг (инкор форманинг) иштироки гапнинг тасдиқ мазмунига таъсир

этмайди [4].

Аммо биз ишимизда инкор ва тасдик мазмунини ифодалаовчи қўшимчаларга

эмас, балки айнан

ҳа

ёки

йўқ

шаклидаги сўзларга тўхталиб, уларнинг бевосита матн

деривациясидаги ўрнига эътиборимизни қаратамиз.

Бошқача

айтганда, ишимизда инкор ва тасдиқ сўзлар ифодалётган мазмундан

кўра, матнда унинг операндларни

боғловчи восита сифатида гавдаланаётгани бизни

кўпроқ қизиқтиради.

Айтиш жоизки, инкор ва тасдиқ сўзлар матн компонентларини боғловчи восита

сифатида келиши

фақатгина макроматларда кузатилади. Бундай ҳолларда айнан ўша

инкор ёки тасдик сўз деривациянинг

мутлақ оператори

мақомида келади. Чунки

мазкур сўзлар абзацнинг мазмуни марказида туриши изоҳ талаб қилмайди. Бундай

мақомга инкор ва тасдиқ сўзлар нафақат ўзи иштирок этган гап, балки ўша инкор ёки

тасдиқ сўзлар иштирок этган бутун абзац доирасида сўзловчининг ўз фикрига бўлган

муносабатини ифодалаганлиги учун эга бўлади. Фикримиз далилини қуйидаги

мислода кўрамиз:


background image

82

1.–

Қайдам, – деди. – Отамлар мени қўрғонга элтиб қўймоқчилар.

Қайси қўрғонга?

Андижон қўрғонида амаким борлар-ку...

Йўқ, – деди. – мени десанг қўрғонга борма! (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).

2. «Наҳотки мен бу қизга ошиқ бўлсам? – ҳайрат ичида ўйланди мулла

Фазлиддин. – Қора халқ орасидан чиққан мендай бир сураткашнинг шоҳ қизига

муҳаббат қўйиши кулгили эмасми? Йўқ! Мен фақат ўзим чизган суратга– ўз

ижодимга меҳр қўйганмен, холос! Бошим омон бўлса, бундай суратни яна

чизгаймен!» (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).

Кўриниб турганидек, келтирилган мисолларнинг ҳар иккаласида ҳам

йўқ

инкор

сўзи иштирок этаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Аммо шуни айтиш

жоизки, уларнинг

ҳар иккаласи ҳам деревация

оператори мақомида келаётгани йўқ. Агар мисолларнинг

биринчисига эътибор берсак,

йўқ

сўзи матнда сўзловчининг ўз фикрига бўлган

муносабатини ифодаламаяпти, балки шунчаки суҳбатдошининг фикрига рад жавобни

билдираяпти. Бундай вазиятда инкор сўзга кучли маъно салмоғи юкланмайди. Мазкур

матнда лексик такрор приёми қўлланилган бўлиб, айнан ўша сўз деривация оператори

вазифасини бажараяпти.

Бироқ диққат билан кўздан кечирсак, матн тўрт

компонентдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида

қўрғон

сўзи иштирок этган. Мазкур

компонентларнинг энг биринчиси мазмунан салмоқлироқ бўлиб, айнан ўша

компонентдаги

қўрғон

сўзи матннинг оператори вазифасида келаяпти.

Икинчи мисолда вазият бутунлай бошқача тус олганини кузатиш мумкин. Унда

иштирок этган

йўқ

сўзи бу вазиятда сўзловчининг ўз фикрига бўлган муносабатни

ифодалаяпти ҳамда деривация оператори мақомини олаяпти.

Прагматик нуқтаи назардан ҳам мазкур абзацни биз мазмунан иккига

бўлишимиз мумкин. Биринчи қисмда мулла Фазлиддиннинг маликага ошиқ

бўлганлиги, оддий меъморнинг подшоҳ қизига бўлган муҳаббати кулгили эканлиги

ифодаланган бўлса, иккинчи қисмда сўзловчининг ўз фикрини ўзи рад этаётганлиги

баён этилган. Ана шу икки мазмуний қимни ўртадаги

йўқ

инкор сўзи боғлаб тургани

яққол кўзга ташланади. Бундан ташқари, мазкур сўз гап мақомида келиб, унинг

операторлик мақоми бошқа операторлардан фарқ қилади. Бу вазиятда оператор энди

қўшимча ёки маъмум бир сўз эмас, балки гап бўлганлиги учун унинг

салмоғи янада

кучлироқ эканлиги яққол сезилади

.

Келтирилганлардан кўринадики, инкор ёки тасдиқ сўзлар диалогик нутқда

оператор вазифасида кела олмайди. Уларнинг оператор вазифасида келиши асосан

монологик нутқда учрайди.

Аммо айрим вазиятларда матн шаклан диалогик бўлса

-

да, инкор ёки тасдик сўз

суҳбатдошнинг саволидан ҳам кўра ўз ички туйғуларига жавоб бўлиб хизмат қилади.

Ана шундай вазиятларда инкор ва тасдиқ сўзлар диологик нутқда ҳам матннинг

оператори вазифасида келиши мумкин:

1. –

Мен сизни ана ўша фитначилардан эҳтиёт қилган эдим, амирзодам! – деди

Шеримбек Бобурга. – Ҳозир вазият ёмон. Қўрғон – иғвонинг уяси. Қўрғонга қайтманг,

амирзодам! Содиқ беклар бўлса кетингиздан келсинлар!

«Ота юртини ташлаб қўрқиб қочди» – бу овоза оғиздан-оғизга ўтиб шаҳарма-

шаҳар,қишлоқма-қишлоқ тарқаб кетиши мумкин!

Йўқ! – деди Бобур отини орқага буриб. – Мен қочмоқчи эмасмен!

Амирзодам, бу ҳаммаси иғво!

Мен бунинг иғволигини исбот қилурмен! Қайтинг ҳаммангиз. Қўрғонга

қайтинг!


background image

83

2.

Тамом, ҳали айтганимдек, обрў икки пул бўлди. Айтилмаган гап-у,

қилинмаган насиҳат қолмади. Мендан шу кетишда кетаверсам, тузукроқ одам

чиқмас эмиш, агроном ҳам,инженер ҳам зоотехник ҳам бўла олмас эмишман.

Йўқ, – дедим қайсарлигим тутиб, – мендан агроном чиқади, албатта!

(Х.Тўхтабоев).

Келтирилган мисолларнинг биринчиси далогик нутқ

бўлса

-

да, унда иштироқ

этган

йуқ

сўзи сўзловчининг атрофдагиларга жавобидан ҳам кўра ўз фикрларига

берилган жавоб ўрнида келаяпти. Мазкур матнда Бобур ўз фикрини ўзи инкор

этаяпти. Шунинг учун инкор сўз бу матнда оператор вазифасида келаяпти.

Иккинчи мисолда ҳам инкор сўз диалог матнида келган бўлса

-

да, суҳбатдоши

билан бирга ўзига ҳам албатта агороном бўлишини таъкилдамоқчи. Шуниси

аҳамиятлики, мазкур матнда инкор сўзи мазмунан тасдиқни ифодалаяпти. Шу билан

бирга, ушбу сўз матнни юқоридаги матн билан боғлашга хизмат қилаяпти ҳамда

деривацион нуқтаи назардан оператор мақомини олаяпти.

Ҳар иккала матнда ҳам абзацлар операнд вазифасини бажараяпти. Бироқ

табиийки, операндлар тайёр ҳолдаги ҳосилани тақозо қилади. Буни биз қуйидаги

схемада кўришимиз мумкин:

1.Ҳосила структура (

.–

Мен сизни ана ўша фитначилардан эҳтиёт қилган эдим,

амирзодам! – деди Шеримбек Бобурга. – Ҳозир вазият ёмон. Қўрғон – иғвонинг уяси.

Қўрғонга қайтманг, амирзодам! Содиқ беклар бўлса кетингиздан келсинлар!

) – D1.

2.Ҳосила структура (

«

Ота юртини ташлаб қўрқиб қочди» – бу овоза оғиздан-

оғизга ўтиб шаҳарма-шаҳар,қишлоқма-қишлоқ тарқаб кетиши мумкин!

) – D2.

3.

Ҳосила структура

(

Йўқ! – деди Бобур отини орқага буриб. – Мен қочмоқчи

эмасмен!

) –D3

4.

Ҳосила структура

(

Амирзодам, бу ҳаммаси иғво!) – D4

5.

Ҳосила

структура

(

Менбунингиғволигиниисботқилурмен!

Қайтингҳаммангиз. Қўрғонгақайтинг!) – D5

6.

Ҳосилалардан ҳосила

(D1+D2+D3+

D4+ D5

) –D (

Катта матн)

Иккинчи мисол эса икки операнддан ташкил топган. Матн таркибидаги

йўқ

инкор сўзи матннинг

икки компонентини боғлашга хизмат қилаяпти:

1.Ҳосила структура (

Тамом, ҳали айтганимдек, обрў икки пул бўлди.

Айтилмаган гап-у, қилинмаган насиҳат қолмади. Мендан шу кетишда кетаверсам,

тузукроқ одам чиқмас эмиш, агроном ҳам,инженер ҳам зоотехник ҳам бўла олмас

эмишман.) –

D1

2.Ҳосила структура

(–

Йўқ, – дедим қайсарлигим тутиб, – мендан агроном

чиқади, албатта!) –

D2

3. Ҳосилалардан ҳосила

(D1+D2) –

D (Катта матн)

Кўриб ўтилганидек, инкор ва тасдиқ сўзлар матнда ҳам абзац компонентларини

боғлашда, ҳам абзацлараро боғланишни таъминлашда

хизмат қилаяпти.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бондаренко В.Н. Отрицание как логико

-

грамматическая категория.

М.:

Наука, 1983.

212 с.

2.

Сухарева А.А. Выражение отрицания в современном русском языке:

Автореф.дис. на соиск.учен

.

степ. канд.филол.наук.

Ташкент, 1949.

3.

Рустамов Т. Ҳозирги замон ўзбек тили гап бўлакларида инкорнинг

ишлатилиши. Ўзбектилиграмматикасивапунктуацияси.

Тошкент, 1959.

4.

А. Абдуллаев. Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули.

Тошкент

, 1989.

Библиографические ссылки

Бондаренко В.Н. Отрицание как логико-грамматическая категория. - М.: Наука, 1983.-212 с.

Сухарева А.А. Выражение отрицания в современном русском языке: Автореф.дис. на соиск.учен.степ. канд.филол.наук. - Ташкент, 1949.

Рустамов Т. Хозирги замен узбек тили ran булакларида инкорнинг ишлатилиши. Узбектилиграмматикасивапуиктуацияси. - Тошкент, 1959.

А. Абдуллаев. Узбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули. - Тошкент, 1989.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов