Выражение пищевых страданий во французских романах Кафки

CC BY f
178-180
28
7
Поделиться
Куванова, Ш. (2022). Выражение пищевых страданий во французских романах Кафки. Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 178–180. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp178-180
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Из языка главного героя процесс выявления черт и судебного разбирательства, можно сказать, имеет вполне ясный социальный облик. Они становятся социальными элементами бюрократии, которой писатель и его герой пытаются сопротивляться изнутри. Абсурд в том, что главный герой является частью этой системы. В данной статье подробно рассматривается человеческое чувство самоистязания в романе Франца Кафки

Похожие статьи


background image

178

ФРАНЦ

КАФКА

РОМАНЛАРИДА

ИНСОННИНГ

АЗОБ

ЧЕКИШТУЙҒУСИ

ИФОДАСИ

Ш.О. Куванова (ҚарДУ)

Annotation. From the protagonist's language, the process of revealing traits and

litigation can be said to have a quite clear social aspect. They become social elements of the
bureaucracy, which the writer and his hero are trying to resist from within. The absurdity is
that the main character is part of this system. This article discusses in detail the human
sense of self-torture in Franz Kafka’s novel.

Key words: novel, writer, text, reading. creation, artistic feature, artistic image,

life,the trial,object, absurdit.

Аннотация. Из языка главного героя процесс выявления черт и судебного

разбирательства, можно сказать, имеет вполне ясный социальный облик. Они

становятся социальными элементами бюрократии, которой писатель и его герой

пытаются сопротивляться изнутри. Абсурд в том, что главный герой является

частью этой системы. В данной статье подробно рассматривается человеческое

чувство самоистязания в романе Франца Кафки.

Ключевые слова: роман, писатель, текст, чтение, творчество, метод,

жизнь,процесс,объект, абсурд.

XX

аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг

умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франц Кафкани дунёдаги энг ғаройиб ва

тушунарсиз такдир эгаси бўлган ижодкор

-

ёзувчи дейиш мумкин. Франц Кафканинг

асарлари инсон тафаккурини янгилади, одамга ўзгача эстетик нуқтаи назардан қараш

мумкин эканлигини исботлади. Қизиғи шундаки,

Кафканинг ижодий тақдири ҳам

шахсий ҳаётига ўхшаш чигал эди. Ундан уч роман қолган бўлиб, учаласи ҳам

тугалланмаган ва

адибнинг ўлимидан сўнг чоп этилган.Ёзувчининг қаҳрамонининг

тилидан хусусиятлари ошкор қилинган жараён ва суд, айтиш жоизки, тамоман аниқ

ижтимоий кўринишга эгалиги маълум бўлади. Улар адиб ва унинг қаҳрамони ич

-

ичлариларидан қаршилик кўрсатишга уринаётган бюрократиянинг ижтимоий

элементларига айланадилар. Абсурдлик шундаки, қаҳрамон (қайсидир маънода,

адибнинг ўзи) шу тизимнинг бир қисми саналади. Франц Кафканинг «Жараён»

романида Йозеф К.ни тамоман ҳимоясиз ҳолатда қамоққа олишади, яъни қаҳрамон

ҳали уйқуси тарқалмаган ҳолатда бўлади, моҳиятан чуқур назар ташланса, оддий бир

фуқаро, яъни штат котиблари, мирзо ва курьерларининг формасиз ҳолатида бўлади.Бу

хусусда, ёзувчи, адабиётшунос олим Хуршид Дўстмуҳаммад шундай ёзади: «Кимдир

ҳибсга олиндими, демак, ҳадемай суд жараёни бошланади. Суд жараёни

асносида,

одатда қандайдир ҳақиқатларга ойдинлик киритилади. Асарнинг номланиши

ўқувчини биринчи навбатда шундай хаёлга ундайди. У ўзини суд жараёни ҳақидаги

тавсилотларни ўқишга чоғлайди. Бироқ....»[2:5].

Бу ҳолат қаҳрамон учун қаршилик

кўрсатишни қийинлаштиради, айбдорлик ҳиссини оширади, ҳатто суд уни тутиб

турмаган ҳолатда ҳам у ўзини қийнайверади ва айнан гуноҳкорлик туйғусию виждон

азоби қайта

-

қайта мана шу ғалати суд жараёнига назар ташлашга мажбур қилади, бу

худди ўргимчак инига тушиб қолган ўлжанинг ҳолатига ўхшайди, Йозеф К. қаршилик

кўрсатгани сайин ўралиб қолаверади, ўзини ўзи азобга маҳкум қилади. Ин тубидаги

ўргимчак эса қаҳрамоннинг виждони, у борган сари қўрбонига босимни кучайтиради,

руҳий қийноқларни тобора кучайтиради ва домига тортаверади. Бу хусусда


background image

179

профессор Муҳаммаджон Холбеков шундай фикр билдиради: «Бир қарашда,

«Жараён» романи қаҳрамони Йозеф К. ни ҳам бекордан бекорга ўлимга маҳкум

этишган. У жазога тортилиши мумкин бўлган ҳеч қандай жиноятни содир этмаган,

ўзини ҳам, бошқаларни ҳам айбсизлигига, ҳеч қандай гуноҳи йўқлигига ишонтиради.

Аммо тергов жараёнида Йозеф К. ўз айбига иқрор бўлиб бораверади, айбдорлигини

ҳақиқатдан ҳам ҳис эта бошлайди, банк хизматчиси сифатида эмас, балки ақлли

инсон, яъни Тангри яратган жонли мавжудот

ва

Унинг бир

ноқобил фарзанди

сифатида гуноҳига иқрор бўла бошлайди»[3:164]. Алалоқибат, қаҳрамоннинг

қаршилик қилиш имкониятини чегаралаб, айбдорлик ҳиссини оширади. Одамларни

қисматидан айириб, руҳини синдираётган Қонун Йозеф К.ни ҳам шу тариқа ўз

қисматини қабул қилишга мажбурлайди.

Адабиётшуносларнинг кўпчилиги мазкур романнинг энг аҳамиятли эпизоди

сифатида Прага ибодатхонасида Йозеф К. қамоқхона руҳонийси билан гаплашган

жойини эътироф этишлари бежиз эмас. Камюнинг машҳур «Бегона»сидаги қаҳрамон

Мерси ҳам қатл аввалидан роҳоний билан гаплашишни маъқул кўради. Гарчанд

қаҳрамон жиноят қилганига қарамай, ўзини айбдор санамайди. У билан содир бўлган

вазиятнинг бемаънилиги тамоман ҳадсиздир. «Жараён»даги қамоқхона руҳонийси

Йозеф К.ни қилган ишларида пушаймон бўлишга чақирмайди, бироқ унга илоҳий

қонунларга аралашишни ниҳоятда истаган бир одам ҳақида сўзлаб беради, қаршисида

соқчи томонидан қаттиқ қўриқланадиган ёпиқ дарвозалар олдида умр ўтказади

-

ю,

аммо ичкарига киришга журъат қилолмайди. Фақат ўлаётган куни,

ёлғиз унда унинг

черагасини босиб ичкарига киришга ҳуқуқ бўлганилигидан хабар топади. Қисқа

ҳикоя, А.В.Карельский шундай фикр билдиради: бир қарашда маънисиз, ҳатто

мантиқсиз ҳам. Бир томондан уни ичкарига соқчининг ҳайбати қўймаётгандай

туюлади,

иккинчи

томонидан эса, ўзининг ички қаршилиги ғов бўлади. Шунчалар

истаса, ичкарига кириш мумкин, бироқ ичкарида нима борлиги маълум эмас.

Бошқаларга қараб умр ўтказмаслик керак эди. Инсон ўзи эркин қарор қабул қилиши

керак эди[4:117]. Кафканинг бундай ғалати ҳикояси экзистенциалист файласуфларга

хос услубдир. Бу билан у қисматига ичкарига кириш тақдир этилган одам, кириш

дарвозаси олдида шунчаки алданганлигини кўрсатишдан иборат бўлган, деган

хулосага олиб келади.

Бир қатор адабиётшунослар сюжетни изоҳлашнинг бошқа имкониятини

эътироф қилишади. У Кафка ижодининг яширин тақводорларга хос диний моҳиятига

алоқадор. Бунга, ҳатто адибнинг биродари Макс Броднинг ҳам ишончи комил,

қайсидир маънода, ҳаммасидан халос бўлишнинг йўли ўлим бўлиши ҳам мумкин. Ҳар

қандай инсон

Ер юзидаги юз бераётган ҳамма нарсадан руҳи толиққанида, фақат бир

истак пайдо бўлади

қутулиш. Бундай ҳолатда ўлимдан жўялироқ қарор топилиши

мумкинми? Сўнгги воқеа ибодатхонада содир бўлади ва қаҳрамоннинг сўнгги

суҳбатдоши ҳам руҳонийдир, Қонун қаҳрамон ҳаддан ортиқ ҳориганини яхши билади

ва табиийки, ўзи ўлимига рози бўлади ва қисматини иккинланмай қабул қилади; яшаб

турган Маконидан ва Замонидан адолат тополмаган Йозеф К.ни ягона нарса

қизиқтирарди, бари тезроқ тугасин, руҳоний билан суҳбатнинг ўзи

қаҳрамоннинг

нариги дунёга кетишга нақадар тайёрлигини, абадий хотиржамликка эришишдан

бўлак истаги йўқлигини кўрсатишдан иборат эди, гарчанд Йозеф ўттиз бир ёшда,

ҳали бу оламда инсон мана шу Ернинг ҳокими сифатида яшаш ва туйишга

улгурмасиданоқ қатл қилинади. Қонун уни баридан кечишга мажбурлайди.

Д.Затонскийнинг фикрига кўра, ёзувчининг сўнгги романи «Қўрғон»

ҳикоянавислик структураси жиҳатидан Американи эслатади, аммо «Жараён»да

фалсафий қарашлар ривожлантирилади ва секин

-

секин чуқурлаштиришга эришилган.


background image

180

Макс Броднинг фикрларига кўра, «Йозеф К. севишга қодир бўлмагани учун

жазоланади, у ҳаддан ортиқ тўғри ҳаёт тарзини олиб боргани билан атрофдаги воқеа

-

ҳодисаларга нисбатан беэътибор, совуққон образ, эҳтимол, айнан шунинг учун у

ўзини

-

ўзи жазолагандир, ўзига

-

ўзига шундай ҳукм чиқараётгандир ва қатл қаҳрамон

истагига биноан амалга оширилаётгандир»[5:22].

Бироқ Кафканинг услуби ва унинг ҳар қандай масалага чуқур ёндашуви

ҳисобга олинса, у ҳеч қачон «совуқонлик»ни мотив қилиб олмаслигига кўпчилик

ишонади

ва

Броднинг мазкур изоҳи кўпгина баҳс

-

мунозараларга сабаб бўлди ва

танқид остига олинди. Йозеф К.Кафка ижодида яратган ўзига хос образ

,

у ҳам аслида

қурбон. Юқорида тилга олганимиз бюрократия ва капиталистик жамиятни

бошқаришни бошлаган моддиятнинг қурбонларидан бири. Ахир мазкур романда бир

неча бор гап коррупция ҳақида боради, коррупция эса биламизлик монополистик

жамиятда бюрократияни боқадиган ва унинг мустаҳкамлигини тутиб, тургувчи емиш,

тўғрироғи асосдир. Йозеф ҳам жараённи чўзиб юриш учун борини бахшида

этса

бўларди, бироқ у бошқа йўлдан боришни маъқул кўради, у ҳақиқатни юзага чиқариш

учун ҳамма нарсани иккиланмай қурбон қиладиганлардан, бундай образни совуққон

дейиш, бироз нотўғри бизнинг

-

ча, чунки у бу йўлда, ҳатто ўзини ҳам қурбон қилди.

Асар бошидаёқ, Йозеф ўзини айбсизлигини эълон қилган эди, бироқ бу

ҳамманинг ғазабини келтирган эди. Унга жўнатилган соқчилардан бири: «жиноят,

қонунда айтилганидай, адолатни ўзи ёнига келишга чақиради», деди у. «Бундай гап

қонунда кўрсатилганидан хабарим йўқ экан,

деди К.

Ҳа, у фақат сизнинг

миянгизда», шунда соқчи заҳарханда оҳангда жавоб қилади:

«Сиз ҳам ҳали

ўзингизникида ҳис қиласиз»[1:238].

Албатта, Кафканинг қаҳрамонлари одатдаги фожеавий қаҳрамонлардан фарқ

қилади, улар бирор

-

бир умид, орзу, мақсад, ғоя учун

қурбон бўлишади ва кейин

ўзлари Дунёнинг сомволистик қаҳрамонларига ёхуд моделларига айланадилар. Аммо

Кафка бундай қадимий услубни қўллашни истамайди. «Жараён»да бош қаҳрамон

мардонавор бирор

-

бир қаҳрамонликлар кўрсатмайди, дейиш нотўғри, гарчанд

асарда

бундай тасвирлар йўқ, лекин унинг фабрикачи Блокка ўхшаб, инчон қиёфасини

йўқотиб қўйишдан қўрқиб, унинг йўлидан боришни истамай, идрокида бунинг бари

тезроқ якунлашини исташининг ўзи мислсиз қаҳрамонлик аслида. Мана шу жиҳат

билан ёзувчи тамоман зулматга чўкиб кетмайди, инсон инсонийлигини йўқотиб

қўймаслик учун курашса, ўша Жамиятнинг эртаси борлигига ишора аслида.

Фабрикачи Блок гарчанд Чингиз Айтматовнинг ўша машҳур «Манқурт» образидан

буткул фарқ қилса

-

да, иккисининг битта ўхшаш жиҳати борлигини туйдим

.

Одам

қиёфасини йўқотиш, ҳайвонга ўхшаш яшаш тарзини сақлаб қолиш ҳар нарсага тайёр

бўлиш, аслида, ҳақиқий фожеа. Буни Кафка яхши англаган ва шу образ орқали

кўрсатиб беролган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Franz Kafka.Der Prozeß. Roman. Fischer Verlag. Frankfurt am Main,2010. S.– 9.,

11.,18.,233.,238.,240.,241.

2.

Кафка

,

Франц

.

Жараён

,

Отамгахат

:

Романвахат

/

таржимонВ

.

Файзуллоҳ

,

сўзбошимуаллифиХ

.

Дўстмуҳаммад

. –

Тошкент

.:

Шарқ

, 2015. – 5.

Б

3.

Муҳаммаджон Холбеков

.

ХХ аср модерн адабиёти манзаралари.

Мақолллар

тўплами

. –

Тошкент: Мумтоз сўз, 2012.

164. Б.

4.

ХХ аср Жаҳон адабиёти тарихи

/ Л.Г. Михайловой ва

Я.Н. Засурского. М.

таҳрири остида

, 2003. – 117

Б

.

5.

Felix Weltsch. Relegion und Humor im Leben und Werk Franz Kafkas, F.A.

Herbig Verlagsbuchhandlung. München 2009, – S. 22.

6.

Franz Kafka.Briefe 1902-1924. Fischer Taschenbuch Verlag GmbH. Frankfurt am

Main, April 1975.

Библиографические ссылки

Franz Kafka.Der ProzeB. Roman. Fischer Verlag. Frankfurt am Main,2010. S.- 9., 11.,18.,233.,238.,240.,241.

Кафка, Франц. Жараён, Отамгахат: Романвахат /таржимонВ.Файзуллох, сузбошимуаллифиХ. Дустмухаммад. - Тошкент.: Шарк, 2015.-5. Б

Мухаммаджон Холбеков. XX аср модерн адабиёти манзаралари. Маколллар дуплами. - Тошкент: Мумтоз суз, 2012. - 164. Б.

XX аср Жахон адабиёти тарихи / Л.Г. Михайловой ва Я.Н. Засурского. М. тахрири остида, 2003. - 117 Б.

Felix Wcltsch. Rclcgion und Humor im Lcbcn und Wcrk Franz Kafkas, F.A. Hcrbig Vcrlagsbuchhandlung. Miinchcn 2009, - S. 22.

Franz Kafka.Briefe 1902-1924. Fischer Taschenbuch Verlag GmbH. Frankfurt am Main, April 1975.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов