Абу Хафс ан-Насафи и образовательная программа медресе Табаг-хана в Самаркане (XII век)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-76
8
4
Поделиться
Мухаммадаминов, С. (2015). Абу Хафс ан-Насафи и образовательная программа медресе Табаг-хана в Самаркане (XII век). Востоковедения, 2(2-3), 72–76. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15543
Сайдакбар Мухаммадаминов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Настоящая  статья  посвящается  учебной  программе,  ныне  уже  не существующего  медресе  Табгачхан  (или  медресе  Кусамийа),  построенного  по  указу караханидского  правителя  Ибрахима  Табгачханом  около  1066  г.  в  Самарканде  в  южной части  Афрасиаба,  около  Кешских  (Железных)  ворот.  Основным  и  единственным  материалом для данной статьи, служит уникальная рукопись сочинения Абу Хафса ан-Насафи (1068–1142 г.)  “Матла‘  ан-нужум  ва  мажма‘  ал-‘улум”.  В  этом  труде  собран  богатый материал, свидетельствующий о преподавательской деятельности самого Абу Хафса ан-Насафи.  Данную  рукопись  можно  рассматривать  как  учебное  пособие  XI–XII  вв.  по различным направлениям средневековых наук, в том числи по исламским.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

72

МУҲАММАДАМИНОВ САИДАКБАР

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Абу Ҳафс ан-Насафий ва Самарқандаги Табғочхон

мадрасасининг таълим дастури (XII аср)

Аннотация.

Мақола қорахоний ҳукмдори Иброҳим Табғочхоннинг буйруғи билан тах-

минан 1066 йилда қурдирилган расмий мадрасанинг таълим дастурига бағишланган. Ушбу
мақола учун асосий ва ягона манба сифатида Абу Ҳафс ан-Насафий (1068–1142)нинг
“Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-улум” нодир асари кўрсатиб берилган. Мазкур тўпламда

Абу Ҳафс ан-Насафийнинг мударрислик фаолиятига доир муҳим маълумотлар жамланган.
“Матла‘ ан-нужум” асарига XI–XII асрлар Мовароуннаҳр таълим тизими доирасида
ўқитилган турли илм соҳаларига оид асарлар (“дарсликлар”) жамланган.

Таянч сўз ва иборалар:

Абу Ҳафс ан-Насафий, Табғочхон мадрасасининг ўқув дастури,

“Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-‘улум”, Абу Ҳафс ан-Насафийнинг педагогик фаолияти,
ўқув қўлланма, Самарқанд.

Аннотация.

Настоящая статья посвящается учебной программе, ныне уже не

существующего медресе Табгачхан (или медресе Кусамийа), построенного по указу
караханидского правителя Ибрахима Табгачханом около 1066 г. в Самарканде в южной

части Афрасиаба, около Кешских (Железных) ворот. Основным и единственным мате-
риалом для данной статьи, служит уникальная рукопись сочинения Абу Хафса ан-Насафи
(1068–1142 г.) “Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-‘улум”. В этом труде собран богатый

материал, свидетельствующий о преподавательской деятельности самого Абу Хафса ан-
Насафи. Данную рукопись можно рассматривать как учебное пособие XI–XII вв. по
различным направлениям средневековых наук, в том числи по исламским.

Опорные слова и выражения:

Абу Ҳафс ан-Насафи, учебная программа Медресе

Табгачхан, “Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-‘улум”, преподавательская деятельность Абу
Хафса ан-Насафи, учебное пособие, Самарканд.

Summary.

The article is devoted to the education program of an official Madrassah which

was built by the Qarakhanid ruler Ibrahim Tabgachkhan in approximately 1066 A.D. A unique
work named “Matla’ an-nujum va majma’ al-ulum” written by Abu Hafs an-Nasafiy (1068-1142)
has been presented as the main source for this paper. And this aforementioned work contains
valuable information about the pedagogic activities of Abu Hafs an-Nasafiy. The work namely
“Matla’ an-nujum” covers such works (“tutorials” or course books) concerned to various fields
of science which were taught within the educational system of XI-XII Centuries of Mawarannahr.

Keywords and expressions:

Abu Hafs an-Nasafiy, the Education program of the Tabgachkhan

Madrassah, the work “Matla’ an-nujum va majma’ al-ulum, the pedagogic activities of Abu Hafs
an-Nasafiy, tutorial (course book), Samarkand.

Қорахонийлар даврида (992–1211) Самарқанд шаҳрида бир неча мадрасалар

бўлгани манбаларда зикр этилади. Лекин у даврдаги мадрасаларнинг биронтаси
бизнинг давримизгача сақланиб қолмаган. Шулардан фақат

Табғочхон

(ёки

мадраса ал-Қусамийа

) мадрасасининг вақф ҳужжати намуналари ҳозирги

кунгача етиб келгани илм аҳлига маълум

1

. Археологларнинг саъй-ҳаракати

1

Ушбу мадрасанинг вақф ҳужжати тўғрисида бир неча илмий мақолалар эълон қилинган.

Сўнгги батафсил тадқиқотлардан бири қаранг: Камолиддин Ш., Мусаметов Б., Махмудова


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

73

билан Табғочхон мадрасасининг ўрни Афросиёбнинг жануб қисмидаги Кеш
(Темир) дарвозаси ёнида, яъни ҳозирги Шохи Зинданинг ғарб томонида ўрин
олгани аниқланган

1

.

Қорахоний ҳукмдорларидан биринчи бўлиб Иброҳим Табғочхон (434–

460/1043–1068) Самарқандда тахминан 458/1066 йилда расмий мадрасани

қурдирди. Бу йирик таълим даргоҳининг таъминоти учун Иброҳим Табғоч-

хон катта ҳажмдаги мулклар вақф қилганлигини сақланиб қолган вақф

ҳужжати намунасидан кўриш мумкин

2

. Шунингдек, таълим тизими билан

боғлиқ айрим маълумотлар мазкур мадрасанинг вақф ҳужжатида қайд

этилган. Манбалардаги маълумотларга қараганда, Табғочхон мадрасасида

шайх имом хатиб Абу-л-Маъли Масъуд ибн Ҳасан ал-Кушаний (XI аср) ва

Абу Ҳафс Умар Насафийлар (1068–1142) XII асрнинг биринчи ярмида му-

даррислик қилишган. Лекин ушбу мадрасада фаолият юритган бошқа

мударрислар ва у ердаги таълим дастуридан ўрин олган дарслик қўллан-

малар ҳақидаги маълумотлар тадқиқотчиларга номаълум бўлиб келган.

Одатда, дарслик, бизнинг ҳозирги тушунчада, муайян фан бўйича асосий

факт, илмий тушунча, қонун ва назариялар мазмунини тегишли ўқув юрти-

нинг дастури ҳажмида таълим вазифалари ҳамда ўқувчи (талаба)ларга мос

тарзда очиб беради... Даврлар ўтиши билан таълим муассасаларида қўллани-

лаётган дарсликлар мутахассислар томонидан замон талабига кўра мазмунан

қайта ишланган

3

. Лекин ўрта асрларда Мовароуннаҳрда ислом таълимоти

асосида тузилган аксарият дарслик

4

ва қўлланмалар асрлар мобайнида мад-

расаларда ўқитилиб, уларнинг дахлсизлиги сақланиб борилган. Яъни, ўрта

асрларда таълим даргоҳларида ўтилаётган, айниқса, диний мавзудаги (ка-

лом, фиқҳ, Қуръон илми, ҳадис ҳамда уларга ёзилган шарҳ ва бошқалар)

асарларни қайта ишлаш ёки мазмунан ўзгартиришга ҳеч ким журъат

қилмаган. Лекин XVIII асрга келиб, баъзи бир татар уламолари Бухоро мад-

расалари тизими дастуридан мустаҳкам ўрин олган айрим ўқув қўл-

ланмаларни жиддий танқид остига олишди

5

.

М. Два вакфа Тамгач Бугра-хана (Вакфные документы XI века на медресе и дом больных в
Самарканде) Германия, Саарбрюккен: Lambert Academic Publishing House, 2012. – Р. 288.
Бундан кейин: Камолиддин Ш. , ... Два вакфа Тамгач Бугра-хана

1

Немцева Н. Б. Медресе Тамгач-Бограхана в Самарканде (из археологических работ в

ансамбле Шахи-Зинда) // Афрасиаб, вып. 3. – Т., 1974. – С. 127–130; Буряков Ю. Ф.,
Ташходжаев Ш.

С. Археологические исследования на городище Афрасиаб в 1970–1972 гг. //

Афрасиаб, вып. 4. – Т.: Фан, 1975. – С. 16.

2

Камолиддин Ш., ... Два вакфа Тамгач Бугра-хана. – C. 8–10.

3

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Т.: Давлат илмий нашриёти, 2002. Ж.3. 209–210-б.

4

Ўрта аср мадраса тизимида ўқитиладиган турли фан соҳасига оид “дарслик”лар қаторида

йирик уламоларнинг асарлари ҳам ўрин олган. Жумладан, дарслик сифатида
Марғинонийнинг “

ал-Ҳидоя”

асари ёки Имом ал-Бухорийнинг “

Жомеъ ас-саҳиҳ”

ва шу

каби бошқа асарлари ҳам ўқитилган.

5

Татар уламоси Абу Наср ал-Қурсавий (ваф.1776-1812) Бухорода ўқиб юрганида

Мовароуннаҳр мадрасаларида ўқитилиб келаётган Саъд ад-дин Тафтазонийнинг “Ақоид ан-

Насафий” шарҳига нисбатан билдирган очиқ танқиди сабабли Бухоро уламолари босими
билан у Бухоро шаҳридан чиқарилиб юборилган. Қаранг: Гульнара Идиятуллина. Абу Наср


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

74

Ўрта аср мадрасалар ва уларнинг дастурлари тарихини ёритишда тадқи-

қотчилар учун, аввало, XVIII–XIX асрларда Мовароуннаҳрга келган рус инс-
пектор ва шарқшунослари ёзган ишлари

1

, вақф ҳужжатлари

2

ҳамда ижо-

за

3

лар асосий манба бўлиб хизмат қилиб келган. Мазкур манбалар асосан

Мовароуннаҳрдаги XVII ва XIX асрлар таълим тизимидаги дастурлар тари-
хини ёритиш учун хизмат қилади. Темурийлар давридаги мадраса таълим
тизими дастуридан ўрин олган дарсликлар ҳақида янги тадқиқотлар пайдо
бўлди

4

ва улар, асосан,

ижоза

лар асосида амалга оширилган

5

. Лекин, тему-

рийлардан олдинги даврлар (мўғуллар, қорахонийлар, сомонийлар даври)га
оид дарсликлар хусусида манбалар деярли мавжуд эмас.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ўрта аср таълим тизимида ўқитилган

дарсликлар тарихини ўрганишда юқорида тилга олинган манбалардан таш-
қари, қўлёзма фондларида сақланаётган

мажмуа

ларга ҳам муҳим манбалар

сифатида қараш мумкин. Биз назарда тутаётган

мажмуа

, асосан, мадрасада

ўқитиладиган фанлар бўйича матнлар тўплами бўлиб, улар мадраса мудар-
риси ёки талабасининг талаби билан тузилган. Улар, одатда,

мутун

6

ёки

мажмуа ал-мутун

деб юритилган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ

қўлёзмалар маркази фондида уларнинг қўлёзма ҳамда тошбосма нусхалари
сақланади

7

. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу мажмуаларнинг айримларида

мажмуа

қайси мадрасада кўчирилгани (тузилгани) ҳақида муҳим маълу-

мотларни кўриш мумкин. Уларнинг тузилиш тартиби ва таркиби ҳамда
тузувчиси ва даври билан боғлиқ масалалар алоҳида тадқиқотни талаб этади.
Ҳозирги кунда энг қадимий мажмуалардан бири Абу Ҳафс ан-Насафийнинг

Курсави. Казань: “Фэн”, 2005. – С.64. Шунингдек, яна бир татар уламоси Абдурахим Утиз
ал-Имяний (1754-1834) ўз асарида “Акоид ан-Насафий” ва унга ёзилган шарҳларни, ҳатто,
“Ақоид ал-Жалолийа” каби асарларни ўқишдан талабаларни қайтарган. Қаранг: Избранное /

Габдрахим Утыз-Имяни ал-Булгари; Сост. и пер. с араб. Р. Адыгамова; … Казань: Татар. кн.
изд-во, 2007. – С. 74.

1

Ханыков Н. Описание Бухарского ханства. – Спб., 1843 – С. 88;

Мейендорф Е. К.

Путушествие из Оренбурга в Бухару. – М., 1975. – С. 99; Центральная Азия в источниках и
материалах XIX – начале XX века. – М., 1983 – С. 45, 103.

2

Абдусаттор Жуманазар. Насаф. 2007. 132–136-б.

3

Ҳозирги диплом “иловаси” тушунчасига тўғр келади. Диплом иловасида фанлар номи ва

талабанинг баҳоси қайд қилинса, ижозада ҳар бир илм соҳасидан талаба ўзлаштирган
асарлар номи рўйхати келтирилади.

4

Maria Eva Subtelny and Anas B. Khalidov. The Curriculum of Islamic higher learning in

Timurid Iran in the light of the Sunni revival under Shah-rukh // Journal of the American Oriental
Society, Vol. 115, No. 2 (Apr. - Jun., 1995), pp. 210–236; Салоҳий Д., Турсунова М.

(Ўзбекистон). Мирзо Улуғбек Мадрасасининг ўқув дастурлари ҳақида // Мирзо Улуғбек-
нинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси (Халқаро илмий конференция маърузалари.
Самарқанд, 2009 йил 9-11июнь). Тошкент–Самарқанд: “Фан”. 2009 йил. 87–93-б.

5

Ижозаларда талаба томонидан ўзлаштирилган бир неча илм соҳасига тегишли асарлар

номлари рўйхати келтирилади. Қаранг: ШҚМ фонди. Қўлёзма.№ 10683.

6

Мутун

арабча сўз бўлиб,

матн

нинг кўплигидир.

7

Мисол тариқасида ШҚМ №4697 рақамли қўлёзма мажмуадан 38 та асар матни ўрин олган

бўлиб, Бухородаги Нодир Девон Беги мадрасасида 1213/1798 йилда кўчириб тугатилган.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

75

“Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-‘улум” (“Юлдузлар порлаш ва илмлар тўп-
лаш жойи”) тўплам нусхаси ҳисобланиб, у 1363–1365 йиллар оралиғида кў-
чирилган

1

. Абу Ҳафс ан-Насафий 1068 йилда Насаф шаҳрида туғилган

2

.

Унинг ижодий фаолияти асосан Самарқандда кечган бўлса-да, дастлаб отаси
Муҳаммад ибн Аҳмад (XI аср)

3

ва маҳаллий олимлардан Насафда таълим ол-

ган. Библиографик маълумотларга қараганда, Абу Ҳафс Насафий 100 га
яқин асарлар муаллифидир. Бироқ, уларнинг аксарияти, бизнинг давримиз-
гача етиб келмаган. У 1142 йилда Самарқанд шаҳрида вафот этади ва Чокар-
диза қабристонига дафн этилади. Унинг бизга маълум бўлган калом, фиқҳ,
тафсир, ҳадис илмларига оид асарлари Шарқ қўлёзмалари маркази ва дунё-
нинг турли кутубхоналарида сақланмоқда

4

. Шулардан унинг юқорида тилга

олинган “Матла‘ ан-нужум” тўплами дунёда нодир нусха ҳисобланиб, унда тур-
ли илм соҳасига оид 56 мавзудаги асарлар жамланган. Мазкур қўлёзмани кўчир-
ган котибларнинг хабар беришича, тўпламдан ўрин олган матнларни (фанлар)
Абу Ҳафс ан-Насафий Табғочхон мадрасаси ва масжидларда ёздириб (

имло’

)

дарс ўтган

5

. Абу Ҳафс ан-Насафий, юқорида таъкидлаганимиздек, умрининг

охирги йилларида (1140–1142) Табғочхон мадрасасида, шунингдек, Самарқанд
шаҳридаги турли гузарларда жойлашган масжидларда мударрислик қилган.

Тўпламдан ўрин олган мавзуларни ўрганиб ҳамда уларни фан соҳаларига

ажратиш билан биз муаллиф яшаган даврдаги таълим дастури қолаверса
илмий муҳит ҳақида янада ҳам аниқ тасаввурга эга бўламиз. Демак, юқорида
таъкидлаганимиздек, тўпламдан 56 номдаги асар матнлари ўрин олган, улар
қуйидаги илм соҳаларига тегишли.

1.

Диний илмлар – Калом илми, фирқалар ҳақида (Доксография), Тасав-

вуф илми; Қуръон илми: тажвид, қироат ва тафсир илмлари; Фиқҳ илми:
усул ал-фиқҳ, фуруъ ал-фиқҳ, хилофиёт ва фароиз (мерос) илмлари ва қози-
лик ҳужжатларини тузиш ва юритиш (дипломатика); Ҳадис; Дуолар қис-
мида: хутбалар, Пайғамбар ва саҳобалар дуоси.

2.

Этика – дидактика ва ҳикматлар.

3.

Тарих – саҳобалар таржима ҳоли (илми рижол); Халифалар тарихи;

Машҳур дин уламоларининг насаблари ва уларнинг тарихи.

4.

Филология – лексикография, грамматика: сарф ва наҳв; аруз (метри-

ка), балоға (риторика) каби соҳалар.

1

Абу Ҳафс Умар ан-Насафий. Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ‘улум. ШҚМ Қўлёзма №1462.

200

а

; 216

а

; 227

а

варақлар.

2

Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавий (926/1519-990/1582 йй.). Като’иб аълом ал-ахйор мин

фуқаҳо’ мазҳаб ан-Нуъмон ал-Мухтор. ЎзРФАШИ. Қўлёзма № 91. В.132-б

3

Абд ал-Ҳайй ал-Лакнавий (ваф. 1304/1886й.). Ан- Нофи‘ ли- кулли сағир ва кабир жами‘

ал-‘илм. Нашриёт. Матба‘ ал-‘Алавий. 1310 ҳ.й. Б. 23.ЎзРФАШИ. Тошбосма № 8671.

4

ШҚМда унинг 5 зиёд қўлёзма асарлари сақланади. Шунингдек, қаранг: Brockelmann C.

Geschichte der arabischen Litteratur. Т. I. 426-б.; Supplementband. Т. I. 757-б.

5

Ўша асар, 227

а

; 260

а

; 280

а

варақлар.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

76

5.

Адабиёт – Саҳобалар шеърлари тўплами, Абу Ҳанифа ва унинг шо-

гирдлари, машҳур ҳакимлар ва уламолар, халифа ва амирлар ва машҳур
шоирларнинг шеърлари тўплами, иншо илми, мақоллар.

6.

Математика ва астрономия – илми нужум (астрология ва астрономия):

Юлдузларга қараб тақвимни билишга оид. Риёзиёт илми: кўпайтириш, бўлиш,
сонлар ўртасида тенгликни ва нисбий касрларнинг маҳражларини аниқлаш.

7.

Тиббиёт (Медицина) – Инсон организмининг тузилиши (анатомия),

таомларнинг иссиқ ва совуқ мижозларга, фойдали ва зарарли қисмлари ҳақида.

8.

Табиий фанлар – зоология.

9.

Сирли илмлар – Та‘бирнома, илм-и қиёфат (физиогномика), фол илми.

Юқоридаги дастурдан кўриниб турганимиздек, унда асосан диний илмлар

билан бирга ижтимоий фанларга ҳам кенг эътибор қаратилган. Абу Ҳафс ан-
Насафий дастурни тузишда тўпламга ўз асарларини киритиш билан бирга
бошқа олимларнинг асарларидан (улар 16 асар) ҳам фойдаланган. Улар асосан
тиббиёт, тасаввуф, зоология, фароиз каби илм соҳаларини ташкил этади. Маса-
лан, Абу Ҳафс ан-Насафий тўпламга тасаввуф илми соҳасидан Хуросон тасав-
вуф мактабининг йирик вакиллари Абу ‘Абд ар-Раҳмон ас-Суламий (ваф.
412/1021) ва Абу-л-Қосим ‘Абд ал-Карим ал-Қушайрийнинг (ваф. 465/1072)
асарларини қайта таҳрир қилган шаклда форсий таржимаси билан мажмуага
киритган

1

. Абу Ҳафс ан-Насафий тўпламга айрим олимларнинг асарини тўлиқ

шаклда ҳам киритган. Мисол учун, тиббиёт соҳасидан тўпламга Абу Бакр ар-
Розийнинг (251–313/865–925) “Таомларнинг фойдаси ва зарари” номли асари
матнини тўлиқ келтирган

2

.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мазкур тўплам XI–XII асрлар

Мовароуннаҳр ҳудудида таълим тизими тарихи, жумладан, таълим дастури-
нинг тузилиши, шунингдек, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва шаклла-
ниш босқичини кўрсатиб беради. Шунингдек, тўпламдан ўрин олган ислом
ҳуқуқ соҳасидаги диний ибодат, муомолот масалалари жамият билан ҳоки-
мият ўртасидаги муносабатлар, ҳанафий уламоларининг мураккаб диний-
сиёсий вазиятларда турли мазҳабларга бўлган муносабати каби масалаларни
тадқиқ қилишда ҳам муҳим ўрин тутади.



1

Мисол учун, Абу Ҳафс ан-Насафий Абу Наср ал-Қушайрийнинг араб тилида ёзилган “ар-

Рисола” асаридан фойдаланган, ан-Насафий ундан яъни тасаввуф истилоҳларига
бағишланган қисмидан оят ва ҳадис ҳамда турли уламоларнинг муаййан истилоҳга оид
ривоятларини келтирмасдан, балки улардан ҳосил бўлган умумий моҳиятини араб ва
форсий тилларида келтиради. Матла‘ ан-нужум.. . 4

a

–7

b

варақлар.

2

Матла‘ ан-нужум.. . 341

a

–344

a

варақлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов