Описание небесных явлений в произведениях Алишера Навои

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-207
9
1
Поделиться
Азизов, С. (2015). Описание небесных явлений в произведениях Алишера Навои. Востоковедения, 2(2-3), 201–207. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15564
Саидбахром Азизов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Независимый научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  статье  приводятся  сведения  о  небесных  процессах,  извлеченные  из произведений  Алишера  Навои,  где  речь  идет  об  их  источниках.  Указывается,  что  некоторые сведения нашли свое подтверждение с дальнейшим развитием науки.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

201

Масалага юзакироқ ёндашганда санаб ўтилган иккинчи ва учинчи гуруҳ
вакиллари бир йўналишда (“

мажоз тариқи

”да) ижод қилгандек кўринади.

Аммо, агар Анварий ва Хоқонийлар учун “

мажоз тариқи адоси алар наз-

мига ғолиб”

дейилган бўлса, Саъдий, Амир Хусрав ва Ҳофизлар ҳақида

ҳақиқат асрориға мажоз тариқин махлут қилубдурлар”,

деб таъкид этила-

дики, бу таърифларнинг ўзаро жиддий фарқи бор. XII аср иккинчи ярмида
яшаб ижод этган “

мажоз тариқи

” вакиллари – Анварий ва Хоқонийлар ҳам

ижтимоий-фалсафий, ҳам тасаввуфий-ирфоний мавзуларни ўз ижодларида
кенг акс эттирганлар, аммо улар Аттор ва Румий сингари “

ҳақиқат

тариқининг суханварлари”

дан илгари яшаганлари туфайли Амир Хусрав ва

Ҳофизлар даражасида “

ҳақиқат асрориға мажоз тариқини махлут

қилишга”

муяссар бўлмаганлар. Шу сабабли улар ижоди мазмунан “

тасав-

вуфий-ирфоний адабиётнинг юксалиши”

аталган иккинчи босқичга таал-

луқли бўлиб, Алишер Навоийнинг нафақат форсий қасидалари, балки бутун
ижоди мазмуний теранлиги жиҳатидан Амир Хусрав ва Ҳофизлар билан бир
босқичга – минтақа адабиётининг XIV–XV асрларни ўз ичига олган учинчи
босқичи – “

мажоз тариқи

адабиёти”

босқичига мувофиқ келади. Бу бос-

қичнинг асосий хусусияти эса ирфоний ва ижтимоий мазмунларнинг ўзаро
уйғун ифодаланиши билан ажралиб турар эди.

Навоий “

Садди Искандарий

” достони охиридаги мажозий тасвирда

улуғ устозлари Низомий, Амир Хусрав, Жомий, Саъдий, Фирдавсий,

Саноий, Хоқоний, Унсурийлар даврасида Анварий номини ҳам фахр би-

лан тилга оладики

1

, бу унинг “

қасидада пайғамбар

” деб шуҳрат қозонган

шоирга бўлган юксак эҳтиромининг яна бир ифодаси эди.

АЗИЗОВ САИДБАҲРОМ

Мустақил тадқиқотчи, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Алишер Навоий асарларида самовий ҳодисалар тавсифи

Аннотация.

Мақолада Алишер Навоий асарларида самовий ҳодисалар ҳақидаги маълу-

мотлар ва уларнинг манбалари ҳақида сўз боради. Айрим маълумотларнинг кейинчалик
илм-фан тараққиётида ўз тасдиғини топганлиги таъкидланади.

Таянч сўз ва иборалар:

ой, Меркурий, Венера, Қуёш, Марс, Юпитер, Сатурн, Ҳамал,

Савр. Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавсайн, Жади, Далв, Ҳут, камалак
ранглари, вазнсизлик.

Аннотация.

В статье приводятся сведения о небесных процессах, извлеченные из

произведений Алишера Навои, где речь идет об их источниках. Указывается, что неко-
торые сведения нашли свое подтверждение с дальнейшим развитием науки.

1

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 11-жилд. – Т.: Фан, 1993. 573–574-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

202

Опорные слова и выражения:

луна, Меркурий, Венера, Солнце, Марс, Юпитер,

Сатурн, Овен, Телец, Близнецы, Рак, Лев, Дева, Весы, Скорпион, Стрелец, Козерог, Водолей,
Рыбы, цвета радуги, невесомость.

Summary.

In this article there is the results of the items of information on heavenly bodies and

space processes taken from novels of Alisher Navai where the speech is about their sources. In the
process of the further development of a science the given here items of information prove to be true.

Keywords and expressions:

Moon, Merkuriy, Venera, Sun, Mars, Yupiter, Saturn, Aries,

Taurus, Gemini, Cancer, Lion, Virgo, Libra, Scorpio, Sagittarius, Capricorn, Aquarius, Pisces,

сolours of a rainbow, weightlessness.

Фан тарихида фалакиёт илми тараққиётининг босқичларидан бири,

Улуғбек фаолиятида акс этган, темурийлар даврига тўғри келади.

Темурийлар даврининг машҳур шоири Алишер Навоий асарларида ҳам

астрономик сўзлар ва тушунчалар анчагина.

Фалакиёт илми тарихида, жумладан, самовий ҳодисаларни ўрганиш дои-

мо долзарб мавзу бўлиб келган. Ўрта асрларда бу нафақат астрономик, бал-

ки гуманитар манбаларда ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Алишер

Навоий (1441–1501) шеъриятида учрайдиган фазовий жисмлар ва уларнинг

ҳаракатига оид ҳодисалар ифодасини илмий манбалар асосида қиёсан

ўрганиш, биринчидан, астрономия тарихи нуқтаи назаридан муҳим аҳамият

касб этади. Иккинчидан, буюк шоирнинг ушбу мазмундаги мисраларига

асос бўлган манбаларни аниқлашга хизмат қилади.

Қуйида, шоир асарларида қайд қилинган самовий ҳодисалардан тўрт-

тасига эътибор қаратамиз.

Ой чамбари (Гало).

Алишер Навоий “Хамса”сининг “Фарҳод ва Ширин”

достонида, Фарҳоднинг Арман тоғида “Баҳр ун-нажот” ҳовуз ва ариғини ков-

лагани ҳақидаги ўттиз учинчи бобда

1

жумладан қуйидаги мисралар ёзилган:

Солиб чун зарба тоғ авжиға пайваст,

Қилиб ҳар зарб ила бир қуллани паст.

Паёпай чун солиб метини кори,

Югуртуб қулла-қулла дашт сори.

Чу метин орқасин айлаб ҳажаркўб,

Бўлуб ҳар секрегон тоши қамаркўб.

Қамарға бўйла тош ўлғоч ҳавола,

Бўлуб қалқон анинг олида ҳола

2

.

Мазмуни:

Тоғ чўққисига кетма-кет зарб билан урабериб, ҳар зарбида бир

чўққини ер билан баробар қиларди. Устма-уст метинни урабериб, тепаларни

даштга юмалатаверди. Метиннинг орқасини тош майдалайдиган қилиб ол-

ган, унинг метинидан учган тошлар бориб ойга тегарди. Ойга тошлар шу

ҳолда отилавергач, у атрофидаги гардишини ўзига қалқон қилиб олди

3

.

Шоирнинг “Фавоид ул-кибар» асаридан ўрин олган қуйидаги байтда эса:

1

Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. – Т., 1989. 180-б.

2

Ҳола – Ойнинг ёруғ гардиши.

3

Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. Т., 1989. 478-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

203

Ой фалак хиргоҳида

1

андин чекар юзга саҳоб

2

,

Ким оча олмас юзин ул моҳ хиргоҳ олдида

3

.

Мазмуни:

Ой фалак чодирида юзин булут бирла бекитар.

Чунки ул ой чодир олдида юзини очмоққа журъат қила олмайди, деган

сўзларни ўқиймиз.

Юқорида келтирилган мисолларда самода содир бўладиган астрономик

ҳодиса қайд қилинган. Яъни, баъзида тун осмонида Ой гардиши атрофида

нисбатан катта доирасимон чиройли кўринадиган ҳалқа пайдо бўлади. Шоир

бу ҳалқани чодирнинг доиравийлигига ва бу чодир сатҳини, гўзаллар юзини

тўсиб оладиган ҳарир пардага қиёсламоқда.

Мазкур ҳодиса француз ва юнон тилларида “гало”

4

деб аталади ва шу

ном билан илмий адабиётга кирган. Аслида бу Ер атмосферасида содир бў-

ладиган мазкур оптик ҳодисадир ва муз кристалларидан ташкил топган

баланд булутларда ёруғликнинг синиши ва қайтиши натижасида рўй беради.

“Гало” одатда Қуёш

5

ёки Ой атрофида ёруғ рангдор доира, ёй, ёруғ устун-

чалар, доғлар ва бошқа шаклларда намоён бўлади.

Қадимги Юнон файласуфи Эпикур (мил. авв. 342–271 йй.) “Ойнинг атро-

фида гоҳида кўринадиган нурли ҳалқани ҳавонинг ҳар тарафдан Ойга инти-

лиши ёки Ойдан тарқалаётган [нур]оқимининг бир маромда ҳаво билан че-

гараланиши натижаси” деган

6

.

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит-турк” асарида ҳам бу ҳолат

қайд этилган ва “Aj эwдандi – Ой ўтов тутди”

7

ибораси билан ифодаланган.

Қуёш ва Ой атрофида ҳалқа пайдо бўлиши, Ой ўтов тикса – ҳаво айниши

эҳтимолдан холи эмаслиги тушунчалари фольклор манбаларда ҳам мавжуд

8

.

Юқорида қайд қилинган, қадимдан самода кузатилиб келинган бундай

астрономик ҳодиса, манбаларда “Ойнинг ўтовланиши”, “Ой парда тутди”,

“Гало” ибора ва сўзлари билан қайд этилган. Кейинчалик, илм-фан ривожи

натижасида, бу ҳодиса ёруғлик нурининг самода, ер атрофидаги, бевосита

кузатувчи кўзига кўринмас сув заррачаларига урилиб, синиб акс этиши на-

тижасида намоён бўлиши аниқланди.

Қуёш тожи

. Қуёш тутилиши билан боғлиқ астрономик ҳодиса. Бу ҳақда

Алишер Навоий “Ҳайрат ул- аброр” достонида XIX бобнинг “Иккинчи

ҳайрат”ида назм этган:

1

Хиргоҳ – ўтов, чодир.

2

Саҳоб – булут.

3

Алишер Навоий. Фавоид ул- кибор. Ҳарфлар. Мукаммал асарлар. – Т. VI том. 569-банд.

4

Юнон ва француз тилларида “Гало – Қуёш ёки Ой гардиши демак”. С. В. Зверева. В мире

солнечного света. – Ленинград, 1988. – С. 48–50.

5

Алишер Навоий асарларида учрайдиган “қавси қузаҳ” (камалак ёйи) ибораси ҳам гало

кўринишларидан биридир.

6

Диоген Лаэртский. О жизни, учениях и изречениях знаменитых философоф. – М., 1979. – С. 408.

7

Маҳмуд Кошғарий Девону луғатит турк. Уч томлик. Таржимон ва нашрга таёрловчи

филология фанлари номзоди С. М. Муталлибов. – Т.: Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси
нашриёти, 1960. I том. 258-б.

8

М. Жўраев. Об – ҳаво даракчилари. – Т., 1996. 36–38-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

204

Чарх уза парвози малойик сифот,

Хатти шиоий анга ҳар ён қанот

1

.

Мазмуни:

“У

2

осмон бўйлаб малаксифат парвоз этарди ва порлоқ нурлар

унга ҳар томондан қанот эди”

3

.

Маълумки, фазода, аланга сочиб ёнаётган Қуёш, Ердан қарийб 150

миллион километр, Қуёш нурини қайтариб кўринадиган Ой эса 384000 минг
километр олис масофада жойлашган. Бундай мутаносиблик натижасида,
Ердаги кузатувчига, уларнинг кўринма гардишларининг диаметрлари деярли
бир хил (0,5

0

) бўлиб кўринади. Айни пайтда Ернинг атрофида айланма

ҳаракатланаётган, нурсиз Ой ёрқин Қуёш гардишини тўсганда, Ердаги
кузатувчига, Ой гардиши атрофида ёрқин ёғду намоён бўлади ва у фалакиёт
илмида Қуёш тожи деб аталади. Бу кузатилаётган “тож” ҳар доим ҳам бир хил
кўринишда бўлмайди. Тожнинг қандай кўриниши Қуёш сиртида даврий
равишда пайдо бўлиб турадиган доғларнинг максимум (кўплиги) ва минимуми
(камлиги) билан ўзгаради

4

. Тутилиш Қуёш активлигининг максимумига тўғри

келганда, Қуёш тожининг нурлари унинг ҳамма томонидан шуълаланиб тура-
ди. Қуёш минимумида содир бўладиган тутилиш пайтида эса, Қуёш тожи
одатда унинг икки тарафидан шуълаланиб туради ва у баъзида учаётган қуш
қанотларига ўхшаб кетади

5

. Алишер Навоий назмида, байтда айнан Қуёш тути-

лишининг минимумида содир бўлган ҳолат қайд қилинган.

Тарихда Қуёш тожи кузатилганлиги ҳақида маълумотлар бор

6

. Абу

Райҳон Беруний “Қонуни Масъудий” асарида Қуёшнинг тўла тутилиши
жараёнида кузатиладиган ушбу ҳодиса ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Тутил-
ган Қуёш атрофида кўринадиган

думлиларга

келганда, физика илмидан

маълум бўлишича

7

, улар олов қатламига ёндош иссиқ ҳаводаги алангаланиш

жойига кўтарилувчи тутунсимон [бирлашма]лардир. Балки Қуёшнинг хусу-
сиятларидан [бири] тутунсимон [жисм]ларни [ўзидан] чиқаришдир. Нати-

1

Алишер Навоий. Ҳайртул аброр. – Т., 1989. 37-б.

2

У, яъни, кўнгил – Қуёш.

3

Алишер Навоий. Ҳайртул аброр. – Т., 1989. 23-б.

4

Қуёш кузатувчига кўринадиган фотосфера қатламида ўртача ҳарорат қарийб 6000

0

га тенг.

Даврий равишда фотосферада қора доғлар пайдо бўлиб туради. Бу доғларда ҳарорат, Қуёш
сиртининг ўртача ҳароратидан қарийб 1500

0

пастроқ бўлганлиги сабабли, кузатувчига қора

доғ шаклида кўринади. Доғларнинг сони ўрта ҳисобда 11 йиллик давр билан ўзгаради.
Доғлар кўпайган давр Қуёш фаоллигининг максимуми ва аксинча доғлар камайган давр
Қуёш фаоллигининг минимум даври деб аталади.

5

1942 йили фалакшунос Н. М. Субботина қадимги мисрликларнинг қанотли Қуёш рамзи

айнан Қуёш тожини Қуёш минимумидаги ифодаси бўлса керак, деган фикрни билдирган.
(Б. А. Воронцов – Вельяминов. Очерки о вселенной. – М.: Наука, 1980. – С. 386–387).

6

Б. А. Воронцов – Вельяминов. Очерки о вселенной. – М.: Наука, 1980. – С. 386–390.

7

“Думлилар” Қуёш тутилганда унинг атрофида кўринадиган протуберанцлар. Беруний

қадимгиларнинг атмосфера самовий жисмларгача етади деган фикрига қўшилган. (Абу

Райҳон Беруний. Қонуний Маъсудий” Танланган асарлар V т. Иккинчи китоб. – Т.: Фан,
1976. 613-б.)


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

205

жада улар ўша ҳавога қўшиладилар”

1

. Фан тарихчиси Х. У. Содиқов

Берунийнинг бу фикрини “астрономия тарихида, Қуёш тожининг илк илмий
талқини”

2

деб изоҳлади. Бизнингча, Алишер Навоий ҳам Берунийнинг ушбу

асари билан таниш бўлган ва унга асосланиб Қуёш активлигининг мини-
мумидаги ҳодисани назм этган.

Қуёш сакраши.

“Ҳайрат ул-аброр” достонининг “учинчи ҳайрат” баёни

бошланишида бир астрономик ҳодиса қайд қилинган:

Меҳр чу машриқ сори урди алам,

Олди жаҳон мамлакатин якқалам.

Тавсани гардунга минар майл этиб,

Чиқти уфқ жонибидин секритиб

Чунки бийик бўлғуча қилди шитоб,

Солди ҳарорат била оламға тоб

3

.

Мазмуни:

“Қуёш шарққа ўз байроғини тикиб, жаҳон мамлакатларини

эгаллади. Осмон отига минишни ихтиёр этиб, уфқ томонидан у отни сак-

ратиб чиқди. То юқорига кўтарилгунга қадар уни тезлатди, ўз ҳарорати

билан оламни иситиб юборди”

4

.

Ушбу шеърий парчада Қуёшнинг шарқдан чиқиб ҳаракат қилиши ху-

сусида ёзилган. Шеърдаги “Чиқти уфқ жонибидин секритиб” мисрасида

“секритиб” ва “Чунки бийик бўлғуча қилди шитоб“ мисрасида “шитоб” сўз-

ларида маълум бир астрономик воқелик акс этган, деб ўйлаймиз.

Маълумки, Қуёш самода кун давомида бир маромда ҳаракат қилади ва

унинг самода силжишидаги “тезланиш” билан содир бўладиган ўзгариш, яъни

“сакраш” (“секритиб”) , “шитоб” ҳаракатланиши тонг ва оқшомда кузатилади.

Бу ҳодиса пайтида Қуёш кузатувчига гўё “сакраб”, тонгда – уфқ ортидан уфқ

устига чиққандек, оқшомда – уфқ устидан уфқ ортига ўтгандек кўринади.

Берунийнинг “Геодезия” асарида “Птолемей ўзининг “Оптика китоби”-

нинг бешинчи мақоласида ишора қилиб [айтишича], кўриш нури ҳаво билан

эфирнинг учрашишида синади, ҳатто бу бирор нарсанинг кўринма уфққа

етишидан олдин шарқда кўринишига ва уфқдан ажралганидан ғарбда [кўри-

нишига] сабаб бўлади”, деган маълумот бор

5

.

Аслида бу астрономик ҳодиса фалакиёт илмида

рефракция

(лотин тилида

синиш

) тушунчаси билан изоҳланади

6

ва Ер атмосферасидан ўтиб келадиган

1

Абу Райҳон Беруний. Қонуний Маъсудий” Танланган асарлар V т. Иккинчи китоб. Т.:

Фан, 1976. 255-б.

2

(Х. У. Садиков. “Бируни и его работы по астрономии и математической географии”. – М.,

1953. – С. 118.

3

Алишер Навоий. Ҳайртул аброр. – Т., 1989. 40-б.

4

Алишер Навоий. Ҳайртул аброр. – Т., 1989. 238-б.

5

Абу Райҳон Беруний . Танланган асарлар. Геодезия. III том, 1982. 149-б.

6

“Нур синиш” ҳодисасини Аристтель –

анакласис

, эрамизни I асри ўрталарида яшаган

Клеомед –

катакласис

сўзлари билан ифодалаганлар. Чунонан Клеомед “намлик билан

тўйинган ҳавода, уфқ остида бўлган қуёшни, уфқ устида ҳам кўриш мумкин” деб айтган.
Птолемей рефракция ҳодисаси ҳақида “Альмагест” нинг IX китобини 2 бобида ёзган. I
китобни 3 бобида эса, уфқда Қуёш ва Ойнинг кўринма гардишлари қиёсан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

206

нурларнинг синиши натижасида осмон ёритқичларининг ўз ўрнидан силжи-

ганга ўхшаб кўринишидир. Яъни эрта тонгда, уфқ ортидан чиқмаган Қуёш,

уфқ устига чиққан ва кечки пайт, уфқ ортига ботган Қуёш, уфқ устида

ботмаган ҳолатдаги Қуёш бўлиб кўринади. Натижада куннинг ёруғлик даври

маълум даражада узаяди

1

. Мазкур ҳолатларда қайд қилинган уфқ устидаги

Қуёшлар “ёлғон Қуёш”, чунки айни пайтда ҳақиқий Қуёш уфқ ортида бўлади.

Самодаги бу астрономик ҳодиса кузатилаётганда қуёшнинг ранги қиз-

ғимтирроқ, сўнг яна одатдагидай сариқ бўлади

2

. Ҳақиқий Қуёш “ёлғон”

Қуёшнинг ўрнини эгаллаш жараёнида Қуёшнинг кўринма ҳаракатида қиёсан

“шиддат” ва “сакраш” (Қуёш ҳаракатининг тезланиши) ҳолатлари кузатилади.

Алишер Навоий назмида ҳам ана шу рефракция ҳодисаси қайд этилган.

Коинотда вазнсизлик. Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий”, “Ситтаи

зарурия”, “Лисон ут-тайр” асарларида меърож

3

билан боғлиқ маълумотлар бор

4

ва улар шу мавзудаги бошқа манбалардаги баёнлардан икки жиҳатдан фарқ

қилади: биринчиси – меърож босқичлари етти қават осмон ва ўн икки бурж воси-

тасида тавсиф этилган; иккинчиси – етти қават осмон ва ўн икки бурж бевосита

ёки билвосита астрономик тушунчалар орқали талқин қилинган. Алишер

Навоий “Садди Искандарий” ва “Лисон ут-тайр” асарларида бу кўтарилиш

босқичларини номма-ном санаб ўтади. Яъни, Расулуллоҳ (с.а.в.) меърож ту-

нида, Қамар (Ой), Аторуд (Меркурий), Зуҳра (Венера), Қуёш, Баҳром

(Марс), Муштарий (Юпитер), Зуҳал (Сатурн), қўзғалмас юлдузлар фалак-

лари ва ўн икки бурж (Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон,

Ақраб, Қавсайн, Жади, Далв, Ҳут)нинг ҳар биридан ўтиб, Аршга (тўққизин-

чи фалакка)

5

етадилар. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) Аршдан сўнг ломаконга

ўтадилар, яъни макон тушунчасидан чиқиб кетадилар.

Ломаконда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) битта ўзи вазнсизлик ҳолатида ҳаракат

қилган. Бу ҳолатни Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг “меърож”

мавзусига бағишланган тўртинчи бобидаги қуйидаги байтда ифодалаган:

Қолиб пўядин пайки афлок гард,

Қадам олмайин рахши гардуннавард.

катталашишлигини таъкидлайди. Птоломей “Оптика” асарида бу ҳодисага тўғри таъриф
берган. (Бернштейн Клавдия Птоломей. – М. – С. 156.) Тонгда, Қуёш нурларини уфқда нур
синиши билан боғлиқ астрономик рефракция ҳодисасига ҳақида Ибн аль Хайсам(X –
XIасрлар) жиддий эътибор қаратган (И. Г. Колчинский, А. А. Корсунь, М. Г. Родригес.
Астрономы. Билграфический справочник. – Киев, 1977. – С. 11.).

1

С. В. Зверева. В мире солнечного света. – Ленинград, 1988. – С. 97–98.

2

Г. Мурсалиммова/ А. Раҳимов. Умумий астрономия курси. – Т.: Ўқитувчи, 1976. 22–23-б.

3

Маълумки, меърож тунида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) Маккадан кўтарилиб, масжиди

Ақсо (Байтул Муқаддас – Иерусалим)га келади (исро) ва у ердан Арши аълога кўтарилади
(меърож). Баъзи манбаларда, масалан, Хожа Аҳмад Яссавий “Меърожнома”сида Ердан
кўкка парвоз бир зумда кечган (Аҳмад Яссавий. Ҳикояти меърож. Мерожнома. – Т., 1995. 8-

б.). Сулаймон Боқирғоний “Меърожнома”сида эса, кўкка кўтарилиш етти самовий бос-
қичлар узра амалга ошади (Сулаймон Боқиқирғоний. Меърожнома. – Т., 1995. 13–14-б.).

4

Биз “Ҳайрат ул-аброр” ва “Ситтаи зарури” асарларидаги меърож ҳақида эмас, балки унинг

босқичлари тўғрисида тўхталдик.

5

Агар тўққизинчи фалакда буржлар жойлашган бўлса, унда Арш ўнинчи фалакда бўлади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

207

Буроқин тушуб пайкига топшуруб,

Қадамсиз юруб, пўясиз гом уруб

1

.

Мазмуни:

“Фалакда йўл бошловчи (фаришта) елишдан тўхтади. Осмонни

кезувчи от ҳам тўхтади. (Пайғамбар) отдан тушиб, уни фариштага топшир-
ди. (Ўзи эса) қадам босмай илгарилаб кетди

2

.

Ушбу қайд этилган парчадаги “қадам босмай илгарилаб кетди” сўзлари –

вазнсизлик ҳолатини ифода этади, деб тахмин қилиш мумкин. Чунки вазн-
сизлик ҳолатидагина киши қадам босмай силжий олади.

Илм-фанда вазнсизлик деганда жисмнинг муаллақ физик ҳолати, яъни бунда

жисмга таъсир этувчи ташқи кучлар шу жисм зарраларининг бир-бирига ўзаро
босимини вужудга келтирмаслиги тушунилади. Космосда вазнсизлик ҳолати
мавжуд. Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”, “Ситтаи зарурия”, “Лисон ут-тайр”
асарларида ҳам меърож тунини назм этган бўлса-да, бироқ “қадамсиз юруб”
ибораси фақат “Садди Искандарий” асаридаги меърож тавсифида бор, холос.

Фан тарихида илк бор вазнсизлик мавжудлиги Г. Галилейнинг “Олам тузи-

лишининг икки асосий системаси ҳақида диалог” (1632 й.) асарида қайд қилинди
ва у И. Ньютоннинг “Натурал философиянинг математик негизлари” (1687 й.)
асарида илмий исботланди

3

. Бизнингча, бу ерда Алишер Навоий маълумотига

ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади.

АКБАРОВ АБРОР

ЎзМТРК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар”

муҳарририяти ходими

Навоий асарларини ўрганишда XVIII–XIX асрларда

яратилган луғатларнинг аҳамияти

Аннотация.

Мақолада XVIII–XIX асрларда яратилган луғатлар ва уларнинг Навоий

асарларини ўрганишдаги аҳамияти ўрганилган. Муҳаммад Ризобекнинг “Мунтаҳабул-
луғот” ва “Зубдатул-луғот” асарлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Мазкур луғатлар-
нинг ТошДШИ қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида
сақланаётган нусхалари санаб ўтилган.

Таянч сўз ва иборалар

: Алишер Навоий, Муҳаммад Ризобек, “Мунтаҳабул-луғот”,

“Зубдатул-луғот”, “Канз”, “Хулоса”, “Сарварий”, қўлёзмалар, луғатшунослик.

Аннотация.

В статье изучаются словари, созданные в XVIII–XIX вв. и их важности в

изучении произведений Навои. Приводится информация о словарях Мухаммада Ризабека
«Мунтахабул-лугат» и «Зубдатул-лугат». Перечисляется рукописи данных словарей,

1

Алишер Навоий. Садди Искандарий (насрий баёни билан). Ғофур Ғулом номидаги

Нашриёт-матбаа бирлашмаси. – Т., 1991. 30-б.

2

Насрий баён муаллифи О. Бўриев.

3

Л. В. Лесков. Д.физ.мат.н. Как открыли невесомость /”Энергия” 1988 г. № 4 стр. 23–28.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов