Гўзал чеҳра – мактуб (Амир Хусрав Деҳлавийнинг бир ғазали таҳлили)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
4-14
4
1
Поделиться
Имамназаров, М. (2021). Гўзал чеҳра – мактуб (Амир Хусрав Деҳлавийнинг бир ғазали таҳлили). Востоковедения, 3(3), 4–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15785
Мухаммадджон Имамназаров, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Зиҳи намуда аз он зулфу холу орази хуб,  Яке саводу дувўм нуқтаву савўм мактуб  1  - деб бошланувчи ғазал дастлаб шоирнинг 1960 йили Душанбеда Тожикистон давлат нашриётида босилган “Мунтахабот” (“Танланма”) китоби 40-саҳифасида  чоп  этилган  бўлиб,  кейинроқ  -  1975  йили  яна  “Ирфон”  нашриётида  бир гуруҳ тожик олимлари тайёрлаган Амир Хусрав Деҳлавийнинг 4 жилдли “Осори мунтахаб” (Танланган асарлари) 4-жилди “Ғазалиёт, Қасоид, Муқаттаот, Рубоиёт” китоби 66-саҳифасида қайта босилган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

4

АДАБИЎТШУНОСЛИК

//

ЛИТЕРАТУРОВЕДЕНИЕ

//

LITERARY STUDY

ИМОМНАЗАРОВ МУҲАММАДЖОН

Филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Гўзал чеҳра – мактуб

(Амир Хусрав Деҳлавийнинг бир ғазали таҳлили)

Зиҳи намуда аз он зулфу холу орази хуб,
Яке саводу дувўм нуқтаву савўм мактуб

1

-

деб бошланувчи

ғазал дастлаб шоирнинг 1960 йили Душанбеда Тожикистон

давлат нашриётида босилган “

Мунтахабот

” (“Танланма”) китоби 40-саҳифаси-

да чоп этилган бўлиб, кейинроқ - 1975 йили яна “Ирфон” нашриётида бир
гуруҳ тожик олимлари тайёрлаган Амир Хусрав Деҳлавийнинг 4 жилдли “

Осо-

ри мунтахаб

” (Танланган асарлари) 4-жилди “

Ғазалиёт, Қасоид, Муқаттаот,

Рубоиёт

” китоби 66-саҳифасида қайта босилган.

Шариф Ярашевнинг мақоласи шундай бошланади:

Шоир девонида “яхши” (хуб), “мактуб” ва “ошўб” (ғавғо) қофияси билан

келтирилган алоҳида бир ғазали бошқа ғазалларга нисбатан ўзгача бир оҳанг
ва услубда яратилган. Зеро унда ирфоний истилоҳлар маъно жиҳатидан
мантиқий занжир каби бир-бирига чамбарчас боғлиқ тарзда ажойиб маъно
товланишларини акслантириб, шоирнинг тасаввуфий ва ахлоқий тасаввуроти
нақадар кенг ва теранлигини намоён этган. Ушбу ғазал шаклий жиҳатдан ҳам
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ундаги сўз-тимсолларнинг ўзаро мантиқий
боғлиқлиги, мазмун ва мундарижанинг ғоявий уйғунлиги, бадиий тимсоллар
орасидаги ажабтовур боғланишлар, муродиф сўзларининг маъно жиҳатдан
бир-бирига яқинлаштирилиши, сўзларнинг поэтик семантикасига хос мураккаб
боғланишлар ва ноанъанавий маънолар касб этиши мазкур ғазални шоирнинг
бошқа ғазалларидан ёрқин фарқланишига сабаб бўлган

2

.

Ғазал 7 байтдан иборат бўлиб, юзаки қараганда, дарҳақиқат, тасаввуфий-

ирфоний мавзуда битилганга ўхшайди. Фаридиддин Атторнинг ушбу йўна-

1

Амир Хусрави Деҳлавий. Осори мунтахаб дар чаҳор жилд. Жилди 4. Душанбе: "Ирфон",

1975, с. 66.

2

Ш.Ярашев мақоласи асли тожик тилида 2018 йилда илмий-амалий анжуман материаллари

таркибида чоп этилган бўлиб, биз унинг шогирдимиз диссертацияси 2-боб 2-фасли сифати-
да келтирилган ўзбекча вариантидан иқтибослар келтирмоқдамиз. (Ш.Ярашев. Таҳлили
лингвопоэтикаи истилоҳи «зулф» дар мисоли як ғазали Амир Хусрав. // “Филологиянинг
долзарб муаммолари ва контрастив тилшунослик» мавзусидаги хорижий олимлар иштиок
этган республика илмий-амалий анжуман материаллари. 1-китоб. Фарғона, 2018, 256-260.)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

5

лишда битилган “Мантиқ ут-тайр” достонида ҳам соликнинг Ҳаққа интили-
шида босиб ўтадиган 7 водий ҳақида сўз боради. Қани шу 7 водий таърифи
билан Амир Хусрав ғазалининг 7 байти мазмунини қиёслаб кўрайлик-чи?

“Мантиқ ут-тайр”даги биринчи “бекат” – “

талаб водийси

1

. Ғазалимизнинг

биринчи байти шунга мос келадими? Ҳар ҳолда “мос келмайди”, деб айтиш
қийин. Чунки ҳарбий масаланинг бошланиши “

талаб”

эканлигини инкор қи-

либ бўлмайди.

Бу, албатта, энг умумий ёндашув.

Аммо агар жиддийроқ қиёслашни бошласак, масала унчалик содда эмасли-

ги маълум бўлади. Аввало суфий шоир сатрларига эътибор қаратайлик:

“Чун талаб водийсига етдингми, бас,
Юз бало сенга ёғилгай ҳар нафас.
Юз бало бошингга келгач дам сайин,
Тўти эрдинг, энди бўлғайсан чивин.
Жадду жаҳд юклайди йилдан йил сенга,
Юзланур қалбингда ҳолдин ҳол сенга.
Молни лозимдир отиб, ирғитмоғинг,
Мулкни лозимдир басе тарк этмоғинг.
Бунда қонларга бўялгайсан расо,
Барча нарсангдан бўлурсан мосуво.
Ҳеч вақойинг қолмагач илкингда ул,
Покламоқ кўнгилни ҳам лозим бўлур.
Қолмагач кўнглингда борлиқдан сифот,
Юз очур даргоҳи Ҳақдин нури зот...”

2

Кўриниб туриптики, соф тасаввуф шеъриятида очиқ-ойдин Ҳақ ишқи

(Деҳлавий ибораси билан айтганда - “

ишқи ҳақиқий”

) куйланмоқда. Амир

Хусравда эса жуда унчалик эмас.

Шеърнинг биринчи байти мазмунига эътибор қаратайлик.
Ш.Ярашев таржимаси:

Хуб эрур ул зулфу холу зебо юзунг,
Бири саводу бири нуқтаву бири мактуб.

Ярашев таржимаси жуда содда. Биз масалага жиддийроқ қараш учун ишни

бирма-бир луғатга мурожаат қилишдан бошлаймиз. 1-мисра: “

Зиҳи

” (охирги

и” унлиси чўзиқ ўқилади.

) – “

Фарҳанги забони тожик”

луғати 1-жилди 454-

саҳифа – “

калимаи нидо

– аҳсант!, боракалло!, хушо!, офарин!,таҳсин!, марҳа-

бо!” (ўзбек тилига таржима қилмасак ҳам тушунарли). “

намудан

” – 1. нишон

додан, ишора кардан. 2. намоён шудан, зоҳир шудан, 3.ба назар омадан

3

. 2-

мисра: “

савод

” - 1. сиёҳи, сиёҳранги 2. торики, зулмат. 3. сиёҳии чизе, ки аз дур

1

Шайх Фаридуддин Аттор Нишопурий. Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 115.

2

Биз ўзбек китобхонига малол келмаслиги учун Аттор матнини Ўзбекистон халқ шоири

Жамол Камол таржимасида бермоқдамиз, чунки бу ўринда умумий мазмунга эътибор
қаратилади, бадиий тасвир маҳоратига эмас.

3

Фарҳанги забони тожик. 1- жилд. М., 1969, с. 832.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

6

намоён мешавад. 4. касрат, бисёри, анбуҳи. 5. нусха, рўнавис, навешта. 6. Сиёҳ-
навис, мусаввада. 7. Хонда ва навешта тавонестан (бу маънода ўзбек тилида
ҳам кўп ишлатилади - “

савод

” –

саводсиз, саводли, саводинг борми?

- каби) 8.

Он чи дар ҳошия ва гирди варақ навешта мешавад 9. гирд, атроф 10. сатҳи
замин, сарзамин, мамлакат.

саводи дида

- мардумаки чашм

1

. Бошқа сўзларнинг

маънолари деярли маълум.

Энди тасаввуфий луғатларга қараймиз. Е.Э.Бертельснинг “Зулф ва рух”

(“Локон и лицо”) мақоласида ушбу икки тасаввуфий атама қадим
манбаларга таянган ҳолда батафсил таҳлил қилинган

2

. Биз уни тўлиқ

қайтаришимизга зарурат йўқ. Аммо бир ҳақиқатни қайд этиб ўтиш жоизки,
шоир назариётчи эмас, ва ҳақиқий шеър ҳеч қачон қатъий назарий
қолипларга тушиши мумкин эмас. Яна бир масала борки, шеърият тирик
мавжудот ва у йиллар сайин ўсиб-улғайиб борар экан, кечаги кийими бугун
тор келиб қолса, эртаги кун умуман сиғмай қолиши табиий ҳолат.
Жумладан, ирфоний шеърият ҳам доимий ўсиш-улғайишда эканлигини бир
зумга унутсак, демак, янглиша бошлаганимиз шу. Аттор XII асрда туғилиб,
XII аср охирлари – XIII аср бошларида яшаб ижод қилган шоир. Деҳлавий
эса XIII аср 2-ярмида дунёга келиб, XIII аср охирлари - XIV аср бошларида
ўз асарларини яратган. Аттор ва Амир Хусрав орасида Жалолиддин Румий
ва Саъдий Шерозийдек забардаст қалам эгалари турипти.

Ғазал таҳлилига қайтадиган бўлсак, биринчи байтдаги 2 мисранинг қиёси

аниқ кўрсатиб туриптики, биринчи мисрадаги

“зулф”, “хол”

ва

“орази хуб”

тимсоллари ҳозирча ўзининг том маъносида ишлатилган, сабаби улар ке-
йинги мисрадаги “

савод”, “нуқта”, “мактуб”

га ишора қилмоқда. Шу қиёс-

ланишнинг ўзиёқ устоз Е.Э.Бертельс мақоласидаги қиёслардан тамомила
узоқлашиб кетиб бўлди. (“Миръот ул-ушшоқ”да “

савод ул-важҳ

бирикмасига изоҳ бор

3

, “

савод”

сўзининг ўзига ҳеч қандай махсус тасавву-

фий маъно юклатилмаган.)

Шеъриятнинг яна бир сири шундаки, агар илмда ҳар бир сўз фақат бир

маънода ишлатилиши шарт бўлса (чунки одатан илм кўп маъноликни кўтар-
майди) ҳақиқий шеърда ҳарбий ишлатилган сўз-тимсол чексиз маънолар
силсиласига қараб интилади (ҳар бир тирик мавжудот чексиз кўп қирраликка
интилганидек). Ҳар ҳолда мен умр бўйи ўрганишга ҳаракат қилиб келаётганим
Шарқ мумтоз шеъриятида шундай. Ғазалдаги

“зулф”

нинг “

савод”

га қиёс

қилинишида бу ҳолат, айниқса, яққол намоён бўлиб турипти. Биринчи байт
мазмунини охиригача шарҳлашдан ҳозирча тийилиб, энди 2-байтга ўтамиз:

Саводу нуқтаву мактуби ўст дар дили ман,
Яке балову дувўм фитнаву саввўм ошўб.

1

Фарҳанги забони тожик. 2- жилд. М., 1969, с. 170.

2

Е.Э.Бертельс. Избранные труды. Суфизм и суфийская литература. М., “Наука”, ГРВЛ,

1965, с. 109 - 125.

3

Шу китоб, с. 157.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

7

Ш.Ярашев таржимаси:

(Қалбимда унинг саводу нуқтаву мактуби,
Бири балову бири фитнаву биридир ошўб).

Ана энди кўринг! Бу дунё (“

сарзамин

”) ҳам, саводли бўлиш ҳам, қора-

лама (“

мусаввада

”) ҳам – “

бало

”, “

нуқта

” (агар уни –Аллоҳ сақласин! -яго-

налик рамзи деб ҳисоблайдиган бўлсак - “Миръот ул-ушшоқ”да ҳеч қандай
изоҳ йўқ) – “

фитна

”. Фақат учинчи сўз-тимсолни бироз тушуниш мумкин:

орази хуб”

(гўзал чеҳра) – “

мактуб” – “ошуб”

(“

шўру-ғавғо

”, “

фитна

”,

бетартиби

1

).

“Мантиқ ут-тайр”даги иккинчи “бекат” – “

ишқ водийси

2

. Амир Хусрав

шеърининг давомидан энди очиқ маълум бўлмоқдаки, унда ҳам ошиқнинг
туғёнли ҳолатлари ифодаланмоқда. Яъни умумий мазмунда икки ижодкор
орасида деярли тўлиқ мувофиқлик бор. Фақат Аттор доимгидек ўта жўшқин:

“Сўнгра ишқ водийси очгайдир варақ,
Унга етганлар бўлур оташга ғарқ.
Ким демишким, ул басе оташ эмас,
Оташ эрмас эрса, ушшоқ хуш эмас.
Ошиқ улдирки, басе оташ эрур,
Ёндириб, куйдиргучи саркаш эрур,
Оқибатандеш бўлолмас бир замон,
Ғарқи оташ ул, яна барқи жаҳон.
Лаҳзае на куфр билгай ул, на дин,
Заррае на шакку шубҳа,на яқин...”

Сўнгги мисралар яна гап “

ишқи ҳақиқий

” (яъни, ишқи илоҳий) устида

кетаётганига аниқ ишора қилмоқда. Суфий ошиқ шоирга қараганда, Амир
Хусрав масалага анча-мунча босиқлик билан, ҳатто, айтиш мумкинки,
четдан туриб, фалсафиёна ёндашаётгани сезилиб турипти. Аттор фақат бир-
гина ташбиҳ – “

ғарқи оташ

”лик ҳақида ҳайқирса, бизнинг шоир ишқ туйғу-

сини “б

ири – бало, бири - фитна, - бири - ошўб

” деб, маъшуқа ҳуснининг

шеър биринчи сатрида санаб ўтилган ифодачиларига мувофиқ равишда
тақсимлаб ташламоқда.

“Мантиқ ут-тайр”даги учинчи “бекат” – “

маърифат водийси

3

тасвирига

эътибор қаратамиз:

“Сўнг очилгайдир назарга бир улуғ
Маърифат водийсиким, поёни йўқ.
Кимса борму, ҳаддига бул ҳавзанинг
Кўз солиб чун боши айланмас анинг?
Бунда йўллар айру, чандон ўзгадир,
Солики тан, солики жон ўзгадир.

1

Фарҳанги забони тожик. 1- жилд. М., 1969, с. 945.

2

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 119.

3

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 123 .


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

8

Жону танда баски нуқсону камол,
Ҳам тараққийдир уларда, ҳам завол.
Ложарам водийда йўллар кўп неча,
Ҳар бирининг йўлчиси бир ўзгача...”

Амир Хусрав ғазалиниг учинчи байти:

Балову фитнаву ошўби ў бувад маро,
Яке муроду дувўм мўнису савўм матлуб.

Ш.Ярашев таржимаси:

(Мен учун унинг балову фитнаву ғавғолари,

Бири муроду бири мунису бири мақсуд).

Агар яхшилаб қидирсак, ҳар икки шоир айтмоқчи бўлган фикрда уму-

мийлик топиш мумкин, яъни арабча “

арафа

” феъли асосида ясалган “

маъри-

фат

” тушунчасининг асл келиб чиқишида “

англаб етиш

” маъноси мужассам.

Шоир шунга ишора қилмоқда, яъни гўзаллик ошиқликни туғдирган бўлса, ишқ
машаққатлари, аслида англаб етилгач, ошиқнинг муроди, мақсади ва истаги
эканлиги маълум бўлади. Аммо ҳар икки шоир мавзунинг турли қирраларига
эътибор қаратаётгани ҳам мисоллардан очиқ кўриниб турипти.

Тўртинчи байтга ўтамиз:

Муроду мўнису матлуб ҳар се аз ман шуд,
Яке жудову дувўм ғолибу савўм мағлуб.

Ш.Ярашев таржимаси:

(Муроду мунису матлуб мендин бўлиб,
Бири айрову бири ғолибу бири мағлуб).

Шариф Ярашев диссертациясидан:

Юқоридаги байтлар анъанасига мувофиқ “мурод”, “мунис” ва “матлуб”

(мақсад) сўзлари мазмун жиҳатдан “жудолик” (айрилиқ), “ғолиб” ва “мағлуб”
сўзлари билан ҳамоҳанг тарзда келтирилган. “Мурод” лексик жиҳатдан ўзи-
нинг асл маъноси, яъни мақсад, талаб, хоҳиш, истак ва орзу маъноларини
ифода этади. Маълумки “жудолик” ва ё ҳижрон (айрилиқ) сўзи “мурод” сўзи-
га муқобил тарзда ишлатилган бўлиб, ҳажр, фироқ, жудолик, ноумидлик,
хасталик ва машаққат манбаи сифатида ишлатилган.

Аммо “мунис” сўзи бошқа сўзларга нисбатан кўпроқ “ғолиб” сўзи билан

таносубга эга ва юқорида келтирилган фикрларга зиддир. Зеро “мунис”
сўзи маъшуққа ишора бўлиб, “ғолиб” сўзи маҳбубнинг ошиққа нисбатан
мавқейи устунлигини англатади. Тасаввуфда "истиғно" деган тушунча,
аниқроғи, ҳолат бор

1

. Шу жиҳатдан “ғолиб” сўз-тимсолини маҳбуб ўзини

бевафо, меҳрсиз, ошиғининг оҳу нолаларига бефарқ ва эътиборсиз қилиб
кўрсатишига қарамай солик ўз йўлида собит бўлиб, аҳдидан қайтмаслиги,
яъни маҳбуб унинг дилида ҳануз ҳукмронлигини сақлаб турганлиги маъно-
сида талқин қилиш мумкин. “Матлуб” ва “мағлуб” сўзларининг ўртасидаги

1

Алишер Навоий. Лисонут тайр. Т., Ғафур Ғулом номидаги НМБ, 1991,с.202.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

9

маънавий яқинлик ҳам айни шу талқиндан келиб чиқади. Яъни умидсизлик,
маъюслик ва муроду мақсадга ета олмасликдир. Бошқа жиҳатдан “мурод-
дан айрилиш” бу тариқатнинг барча ғам-ташвиш ва машаққатларидан
сўнг буюк мақсадга ета олмаслик ҳамдир. “Мунис"нинг "ғолиб" бўлиши бу
соликнинг барча умидлари пучга чиққандан сўнг ҳам Оллоҳ билан ҳамроз ва
ҳамдард бўлишини ифодаласа, “матлуб"нинг "мағлуб"га айланиши” бу со-
ликнинг бенасибликни бўйнига олиши ва ишқнинг самарасизлигига кўникиши,
тан беришига ишорадир

”.

Шогирдимизнинг талқини соф тасаввуфий руҳда бўлиб, “Мантиқ ут-

тайр”даги тўртинчи “бекат” – “

истиғно водийси

1

га мувофиқ келади. Аттор-

да бу ҳолат ўта фожеъ бир тарзда таърифланади:

Сўнгра ул водийи истиғно келур

Унда не даъво ва не маъно бўлур.
Бениёзликдан етишгай сарсари,
Йўқ бўлур бир зумда мулки, кишвари.
Етти денгиз битта тўлқин бўлгуси,
Етти дўзах битта учқун бўлгуси.
Бунда саккизта беҳиштинг ҳам ўлик,
Бунда етти дўзахинг муздир, сўник.
Бир чумолига бу ерда, не ажаб,
Юзта фил қурбон берилгай бесабаб.
Битта калхат ризқи бўлсин деб йирик,
Юзта карвон ичра қолмас бир тирик...”

Аттор умрининг охирги йиллари мўғул босқини даврига тўғри келади.

Ривоятларга кўра шоир ўзи ҳам мўғул лашкари қўлида шаҳид бўлган.
Аллоҳнинг тақдирига чин дилдан имон келтирган суфий инсон тилидан бу
шафқатсиз замонда, албатта, шундай умидсиз сатрлар кўчиши ҳайрон қолар-
ли эмас эди. Амир Хусрав ҳам мўғуллар дастидан кам жабр кўрмади, 8
ёшида отаси мўғул босқинига қарши жангда ҳалок бўлди, ўзи ҳам айни
навқиронлик йилларида шеърият ҳомийси шаҳзода Муҳаммадқоондан аж-
ралди, икки йил мўғуллар қўлида асирлик азобини тортди. Аммо шоир
салафи даражасида бадбинликка берилган эмас, у ҳаётга некбинлик назари
билан боқади, “

истиғно

” тушунчасига маъшуқнинг ошиқ туйғулари қанча-

лик жиддийлигини синаш, имтиҳон қилиш маъносида талқин қиладики, бу
фараз кейинги байтларда ўз тасдиғини топган.

Бешинчи байтга ўтамиз:

Жудову ғолибу мағлуб рафту боз омад,
Яке ғулому дувўм маркабу савўм маркуб.

Ш.Ярашев таржимаси:

(Айрову ғолибу мағлуб кетибон яна келди,
Бири ғулому бири маркабу бири маркуб).

1

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 124 .


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

10

Ш.Ярашев фойдаланган матнда

1

шундай. Аммо бизнинг қўлимиздаги

матнда

2

муҳим ўзгариш бор. Унда иккинчи ташбиҳ – “

маркаб

” ўрнида

давлат

” сўзи келган. Яъни 2-сатр “

Бири ғулому бири давлату бири маркуб

шаклидан чоп этилган. Бундай ўзгариш нашрга тайёрловчилар фойдаланган
қўлёзмалардаги фарқми ёки муҳаррирнинг ишими – аниқлаш имкони
бўлмади. “

Маркаб”

ва

” маркуб”

сўзларининг бугунги маъноси билан шоир

яшаган муҳит ва даврдаги аслий ва мажозий маънолари орасидаги фарқни
аниқлаш имкони ҳам ҳозирча мавҳумлигича қолди. Ҳар ҳолда гап ошиқнинг
маъшуққа нисбати хусусида кетаётгани аниқ. Икки нашр орасидаги фарқни
шарҳлайдиган бўлсак, олдинги байт ва мисралардаги

“мурод”, “мўнис”,

“матлуб”

ва “ж

удо”, ”ғолиб”, ”мағлуб”

ташбиҳ қаторлари билан қиёслаган-

да ўртадаги

“мўнис”

ва

”ғолиб”

сифатлари

маъшуққа оид деб тасаввур қи-

лингани билан боғлиқ бўлиши эҳтимол.

“Мантиқ ут-тайр”даги бешинчи “бекат” – “

тавҳид водийси

3

бўлиб,

Аттор унга шундай таъриф беради:

Сўнг эса ул водийи тавҳид келур,
Манзили тажрид ила тафрид келур.
Йўл сари юзланса юзлар дафъатан,
Бир яқодан бош чиқаргай барча тан.
Гар кўрарсан беадад, гар андаки,
Йўлда барча биттадирлар бешаки...

Ана энди суфий шоир талқини билан “соҳири ҳинд”

4

қарашлари орасида-

ги фарқ аниқ кўриниб қолди. Агар Амир Хусрав ғазалининг ушбу байтида
“истиғно” ҳолатидан “тавҳид” ҳолатига ўтиш ифодаланган деб қарайдиган
бўлсак, унда маъшуқнинг истиғносига жавобан ошиқ ҳар қандай ҳолатда
ҳам ўзини унга тўлиқ бўйинсунишини, ўзини “

ғулом

” ва “

маркаб

” деб тан

олишини эътирофи сифатида талқин қилиши деб англашимиз керак бўлади.
Агар гап “Холиқ” ва “махлуқ” (яратувчи ва яралмиш) муносабатлари ҳақида
кетаётган бўлса, унда банда ва Парвардигор орасидаги “тавҳид” ҳолати
фақат имон эгасининг тўлиғича Аллоҳ измига ўзини бўйсундириши ўз ҳою-
ҳавасларидан буткул кечиб, ҳар бир хатти-ҳаракатини Яратган иродасига
мувофиқ бўлишига эришиши назарда тутилади. Агар шоир “

ишқи ҳақиқий

эмас, балки “

мажозий ишқ

” (яъни бир инсоннинг ўзга инсонга муҳаббати)

назарда тутилган тақдирда ҳам худди шундай муносабат, яъни ошиқнинг
иродаси тўлиқ маъшуқнинг иродасига бўйинсунган бўлиши талаб этилади

5

.

1

Амир Хусрави Деҳлавий.

Мунтахабот. Душанбе, Тождавнашр, 1960, с.40.

2

Амир Хусрави Деҳлавий. Осори мунтахаб. Жилди 4.

Ғазалиёт, Қасоид, Муқаттаот,

Рубоиёт. Душанбе, “ИРФОН”, 1975, с. 66.

3

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 128 .

4

“Ҳинд сеҳргари” – Алишер Навоий таърифи.

5

Биз матнда “ошиқ” ва “маъшуқ” деб ёзишимиз сабаби мумтоз адабиётда руҳоний муҳаббат

жинс ажратмаслиги ҳисобга олинган. Навоийда Фарҳод ҳам, Ширин ҳам, Лайли ҳам, Мажнун ҳам


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

11

Олтинчи байтга ўтамиз:

Ғулому маркабу маркуб бо се чиз хуш аст,
Яке ҳузуру дувўм шодиву савўм маҳбуб.

Ш.Ярашев таржимаси:

(Уч нарса ила ғулому маркабу маркуб яхши,
Бири ҳузуру бири шодлику бири маҳбуб.)

“Мантиқ ут-тайр”даги олтинчи “бекат” – “

ҳайрат

водийси

1

.

Тасаввуф шоири гапни яна “

дарду-ҳасратдан

” бошлайди:

“Сўнгра ул водийи ҳайрат келгуси,
Неки ҳайрат, дарду-ҳасрат келгуси.
Ҳар нафасда неча тиғ келгай сенга,
Ҳар замонда во дариғ келгай сенга
Оҳ бўлгай, дард бўлгай, сўз

2

ҳам,

Кеча бўлмайдир сенга, кундуз ҳам.
Ким кезиб ўтгай бу водий кўйидан,
Қатра-қатра қон оқур ҳар мўйидан...”

Бизнинг некбин шоиримиз эса ошиқнинг “

ғулом”, “маркаб”, “маркуб”

тарзидаги

ҳолатини

ҳузур”, “шоди”,” маҳбуб

” сифатлари

билан безатади,

яъни ошиқнинг маъшуқ иродасига тўлиқ бўйинсуниши унга ҳузур ва
шодлик бағишлайди, унга шу ҳолати хуш келади. Маҳбубига бўйинсуниш
унга ёқади. Мана Амир Хусравнинг “тавҳид”га муносабати, талқини.

“Мантиқ ут-тайр”даги еттинчи “бекат” – “

фақру фано водийси

3

деб

аталади ва шундай бошланади:

“ Сўнгра келгай водийи фақру фано,
Сўзу тавсиф унга эрмишму раво?
Дема водий, ул фаромушлик эрур,
Кўрлику карлик ва беҳушлик эрур.
Неча юз минг сояким мавжуд эса,
Гум бўлур бир онда гар хуршид эса.
Баҳри куллий қайнаса, тошса ҳамон,
Унда қолгайму нақшдан бир нишон...

Кўриб турганимиздек, яна умумий руҳ тушкунлик, бадбин кайфият

туғдирувчи мисралар. Аттор кичик ҳикоятлар устаси, моҳир тасвирчи. Аммо
тасаввуфий ғоялар ифодасида некбинлик асари ҳам йўқ.

Ҳинд сеҳргари ҳам ҳаётга теран кўз билан қарайди, ижтимоий ҳаёт

мураккабликларини асло хаспўшламайди. Сарой шоири сифатида ҳукмдор-

бир пайтнинг ўзида ҳам “ошиқ” (севгучи), ҳам “маъшуқ” (севилувчи). Аслида ислом динида ҳам
Аллоҳни севган бандасини Парвардигор ҳам севади (ёки аксинча, Аллоҳ қайси бандасига меҳри
тушган бўлса, ўша банда ҳам Парвардигорини севадиган бўлади. )

1

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 131 .

2

Таржимон форсча “

сўз

”ни (яъни

“куйиш”, “ўртаниш

” маъносидаги) ишлатган.

3

Асрорнома. Т., “ТАМАДДУН”, 2012, с. 135 .


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

12

ларнинг феъли-атворини ҳам жуда яхши билади. Достонлари мазмуни бун-
дан дарак. Тасаввуф сирлари ҳам унга бегона эмас. Аммо Амир Хусрав
Фаридуддин Аттор ва Жалолиддин Румийлар йўлини эмас, Саноий ва
Хоқоний, Низомий ва Саъдийлар йўлини маъқул кўради.

Еттинчи байтга ўтамиз:

Ҳузуру шодиву маҳбуби ман бувад, Хусрав,
Яке шаробу дувўм соқиву савўм рухи хуб.

Ш.Ярашев таржимаси:

(Менинг ҳузуру шодлику маҳбубимдир, Хусраво,
Бири шаробу бири соқиву бири рухи хуб).

Аслида тилга олинган “

шароб”

ҳам,

“соқий”

ҳам

, гўзал юз (“рухи хуб”

)

ҳам аллақачон тасаввуфий маънолар касб этиб бўлган ва шоир уларни
аллақачон ўзлаштирган

1

. Тасаввуфий луғатларда шарҳланишича, шаробнинг

маст қилиши “

фано

”, “

соқий

” – файз бахш этувчи,

гўзал юз (“рухи хуб”

) -

илоҳий жамол мазҳари, яъни Тангри жамолининг аксланиши.

Маълумки, Навоий “

Маҳбуб ул-қулуб

”да Саноий ва Саъдийлар қаторида

Амир Хусравни ҳам “

ҳақиқат асрорига мажоз тариқини махлут

” қилувчилар

қаторида санайди. Шоирнинг ўзи эса, “

Ширин ва Хусрав

” достонининг муқад-

дима қисмида ўз асарларида “

ишқи ҳақиқий

”ни эмас, “

ишқи мажозий

”ни

куйлашини писанда қилиб ўтади. Демак, таҳлил қилинган шеърда ҳам

ишқи

ҳақиқий

” эмас, балки “

ишқи мажозий

” куйланган. Уларнинг фарқи нимада?

Аввало, биламизки, тасаввуф тарихи ривожида зуҳд босқичи, ишқ босқи-

чи, ирфон босқичи ажратилади. Аммо ирфоний шеъриятнинг ҳам ўз такомил
босқичлари бор. Агар форс мумтоз шеъриятида Саноий, Анварий, Хоқоний-
лар ирфоний мавзуни бошлаб берган бўлсалар, Аттор ва Румий уни энг
юксак босқичга кўтардилар. Лекин Саъдий Шерозийга келиб ирфоний шеъ-
риятда жиддий ўзгариш бошланди. Энди илоҳий ишқ инсоний муҳаббат
билан омухта куйлана бошланди. Шу билан бир пайтда инсоний муҳаббат
замирида поклик, илоҳий туйғулар ўз аксини топа бошлади. Саъдий бани
башарни яхлит мавжудот сифатида таъриф қилган бўлса, Амир Хусрав шеъ-
риятида буюк Навоий зукколик билан “

ҳақиқат асрорига мажоз тариқини

махлут

” қилиш деб атаган маънавий юксалиш бошланди.

Бу ҳолатнинг изчил ва ихчам бадиий тасвири биз таҳлил қилаётган ғазал-

да илк мартаба ёрқин намоён бўлганлигини эътироф этиш мумкин.

Юқорида батафсил баён қилинганидек, маънавий юксалишнинг Аттор

асарида 7 водий сифатида тавсиф этилган босқичлари “

ҳинд сеҳргари

”нинг

мўъжаз асарида 7 байт давомида буткул ўзгача ранг ва жилода васф этилади.

Аввало, 1-байтдаги тасаввуфий луғатларда аллақачон ўзининг аниқ тал-

қинларини топган

ул “зулф”, “хол”, “орази хуб”( зебо юз)

бадиий тим-

1

“Миръоти ушшоқ”да ҳар уч тимсол ҳам шарҳланган. Қаранг: Е.Э.Бертельс. Избранные

труды. Суфизм и суфийская литература. М., “Наука”, ГРВЛ, 1965, с. 158, . 155, 152.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

13

солларининг бу луғатларда мутлақо учрамайдиган “

савод”, “нуқта”,

“мактуб”

ташбиҳлари билан таърифланиши дарҳол мумтоз шеър шайдоси-

ни ҳам мафтун этади, ҳам саросимага солади. Ёр зулфининг қаролиги, унинг
ёр юзини яшириши, мажоз олами деб тасаввур қилинган бу ўткинчи дунё
илоҳий жамолни тўсувчи эканлиги маълум эди, аммо “

савод

”нинг

“нуқта”

ва

“мактуб”

билан бир сафда келиши унинг бошқа маъноларига ишора қила

бошлаши билан “гўзал чеҳра” ва “мактуб” боғланишлари ҳам янгича маъно-
лар касб эта бошлади. Бу энди янгича ирфоний туйғулар оламига кириш,
Аттор силсиласидаги “

талаб водийси

”нинг буткул ўзгача талқини эди.

Шеър сеҳри бизни мафтун этишни бошлади. Табиийки, “

гўзал чеҳра

” бизга

ғайб оламидан “

мактуб

” экан, иккинчи қадам, албатта, “

ишқ водийси

бўлмай иложи йўқ. Бу ишқ энди илоҳийми, инсонийми, яъни “ҳақиқийми”,
“мажозийми” нима фарқи бор, муҳими, “

мактуб

” поклик оламидан, руҳо-

ният оламидан бизнинг қалбимизни поклаш, нурлантириш учун юборилган-
лиги шубҳасиз. Поклик оламида ғараз бўлмайди, фақат руҳий завқ, маъна-
вий покланиш бўлади.

Аммо риндлар куйчиси Ҳофиз нима дейди:
“...

Кўринди аввал ишқ осону сўнгра тушти мушкуллар

”.

Шунга мувофиқ, ошиқлик бошга туштими, энди - “

саводу нуқтаву мак-

туб” “балову фитнаву ошўб”

га айланиш хавфи пайдо бўлади. Дарҳақиқат,

ишқи мажозий

”ни Навоий айтган “

авом ишқи

” даражасида талқин қилинса,

яъни ғайб оламидан ўзимизнинг тупроқдан бино қилинган “

моддий олам

”и-

миз даражасига туширилса, иложсиз ўртада фитна бош кўтаради, турли
ғавғо ва иғволар юзага келади, натижада меҳру муҳаббат ўрнига бошга бало
ёғилиши мумкин.

Кейинги “

Маърифат водийси”

ошиқларни шундай хатарлардан огоҳ

этади. Аммо ҳақиқий ошиқни, яъни Навоий тушунчасидаги “

хос ишқ

” эгаси-

ни бундай хатарлар парвосига келмайди, чунки унинг учун “

орази хуб

(гўзал чеҳра) илоҳий “

мактуб

”, яъни Халлоқи оламнинг қудратидан, санъа-

тидан, мутлақ жамолидан бир нишона, қутлуғ хабар. Бу “

мактуб

” таъси-

рида ҳақиқий ошиқнинг пок кўнглида пок шавқ туғилади, бу шавқ унга
яшаш, яратиш, инсонларга пок меҳр билан муносабатда бўлиш иштиёқини
уйғотади. Шу сабабдан унинг кўнглида “

балову фитнаву ошўб”

ўрнини

“муроду мўнису матлуб”

эгаллайди.

Аммо бу ўзгаришлар билан масала ҳал бўлмайди. Энди ўзгалар эмас, ёр

“истиғно”си бошланади. Бу жуда қаттиқ синов. Юқорида “

истиғно водийси”

хусусидаги Аттор таърифини кўздан кечирдик. Яна бир марта қайд этиш

керакки, айни шу босқичдан икки ижодкор ёндашувлари орасидаги тафовут
жиддийлашади. Агар “

ишқи ҳақиқий

” куйчиси фақат солик билан Ҳақ

орасидаги муносабатлар хусусида сўзласа, Амир Хусрав маъшуқнинг истиғ-
носи аслида “

мактуб”

жўнатган Зотнинг синови эканлигига ишора қилади

ва кейинги водий – “

тавҳид

” айни шу талқинга мувофиқ ошиқнинг бир


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

3

14

пайтнинг ўзида ҳам мажозий маъшуққа, ҳам бу “

мактуб”

ни унга юборишни

лозим кўрган Зотга ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлиқ, асло тараддудга ўрин
қолдирмай, бўйинсунишини англатади.

Ҳақиқий ошиқ агар шунинг уҳдасидан чиқса, “...сўнгра ул водийи ҳайрат

келгуси...” унга атрофидаги инсонлар барчаси севимли бўлур, уларнинг оғирла-
рини енгил қилиш унга ҳузур бағишлайдиган

,

ўзгаларнинг бахти унга шодлик

келтирадиган, барча унга, у ҳам барчага

”маҳбуб

” бўлур. Ана шу Ҳақ ирода-

сига тўлиқ бўйинсуниб, унинг “мактуб”ига чин дилдан, беғараз меҳр қўйиб, ”
инсоният бахти учун яшашни чин дилдан ҳузур деб билган инсон фақру-фано
водийсида ўтиб, илоҳий “соқий” тутган бахт “шароби”дан тотиниб, мутлақ
жамол эгаси васлига ноил бўлиб, ҳақиқий бақога эришади.

Шундай қилиб, моҳиятан олганда ушбу ғазал масалага янгича ёндошув-

нинг

дастурий баёноти

даражасида бўлиб, Аттор ғоялари Румий маснавий-

сида янгича қирралар касб эта бориб, Саъдийда узил-кесил ўзгаришга учра-
ган бўлса, Амир Хусрав бу ўзгаришларнинг асл мазмунини ихчам, аммо
шеъриятнинг бадиий тилида изчил очиб берувчи лирик асарни дунёга кел-
тирган эди. Шоир кейинчалик йирик эпик достонларида ўз хулосаларини
кенг ҳаётий лавҳаларда батафсил ёритишни ҳам уҳдасидан чиқди. Келгусида
Алишер Навоий даҳоси бу йўналишни ҳам бадиий, ҳам назарий мукаммал
шакллантиришга муваффақ бўлиб, унинг аниқ номини ҳам, ўзига хос етакчи
хусусиятларини ҳам кўрсатиб бериб, инсониятнинг ҳам маънавий, ҳам
сиёсий-ижтимоий баркамоллиги йўлида кашфиёт яратди. Шоир шеъридан
биз тушунган маънолар шулар бўлди. Валлоҳи аълам бис-савоб.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов