Сур рангли қоракўл қўйларининг наслий хусусиятларини ўрганиш натижалари

Annotasiya

Мақолада турли жуфтлаш вариантларида қоракўл қўйларининг рангбарангликлар, гул типлари ва синфларининг наслга берилиши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари ёритилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2023
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
31-33
40

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Маматов, Б., Газиев A., & Болтаев, А. (2023). Сур рангли қоракўл қўйларининг наслий хусусиятларини ўрганиш натижалари. Cho’l Chorvachiligi, Ekologiyasi, Yaylov Agrofitosenozlarini Yaratishning Dolzarb Muammolari, 1(1), 31–33. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/problems-desert-husbandry/article/view/24882
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада турли жуфтлаш вариантларида қоракўл қўйларининг рангбарангликлар, гул типлари ва синфларининг наслга берилиши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари ёритилган.


background image

31

7.

Шмальгаузен И.И. Определение основных понятии и методика исследований

роста. //Рост животных. –М., 1935. –С.8-60.


УЎК: 636.933.2: 082.11

Сур рангли қоракўл қўйларининг наслий хусусиятларини ўрганиш натижалари

Б.С.Маматов–қ.х.ф.ф.д. (PhD), ката илмий ходим,bshms@mail.ru

А.Газиев–қ.х.ф.д., катта илмий ходим

А.Ж.Болтаев–илмий ходим

Қоракўлчилик ва чўлэкологияси илмий-тадқиқот институти

Аннотация. Мақолада турли жуфтлаш вариантларида қоракўл қўйларининг

рангбарангликлар, гул типлари ва синфларининг наслга берилиши бўйича олиб борилган
тадқиқот натижалари ёритилган.

Калит сўзлар: қоракўл қўйлари, қўзилари, жуфтлаш, рангбаранглик, гул типи,

синф, ирсий салоҳият, танлаш.

Annotation.

The article presents the results of studies to establish the hereditary

characteristics of Karakul sur sheep according to colors, curl types and classes with different
selections.

Key words:

Karakul sheep, lambs, selection, coloring, curl type, class, hereditary

potential, selection.


Кириш.

Қоракўл қўйларининг наслини, маҳсулот сифатини яхшилаш сурувда олиб

бориладиган танлаш ишларига боғлиқ бўлиб, ушбу ҳайвонларни кўпайтиришда мақсадли
урчитиш усулларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Бу йўналишда айтиш мумкинки,
соҳанинг энг йирик ҳудудларидан бири қумли чўл ҳисобланиб, бу шароит селекцион
белгиларнинг бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ даражада намоён бўлишини
таъминлайди. Лекин бу юқори даража зотнинг ирсий имкониятларини тўлиқ очиб беради
дегани эмас.

Шу нуқтаи назардан танланган мавзу йўналишида қумли чўл ҳудудида қоракўл

қўйларининг селекцион белгиларини такомиллаштириш, уларнинг намоён бўлишини
юқорироқ даражага чиқаришни таъминловчи урчитиш ва селекциялашнинг самарали
илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларига
киради.

Қоракўл

қўйларининг

ирсиятини

такомиллаштириш,

наслни

яхшилаш,

махсулдорлигини оширишда бир қатор селекцион, урчитиш ва жуфтлаш усулларидан
ҳамда қўйларнинг наслини баҳолашда турли статистик, корреляцион, дисперсион
услублардан фойдаланиш асосида селекция самарадорлигини ошириш усулларини
амалиётда қўллаш соҳа самарадорлигини оширишда муҳим селекцион аҳамиятга эга.

Ушбу йўналишда селекция амалиётида селекцион жараённи жадаллаштириш ва

унинг самарасини ошириш имконини яратиш имкониятларикўпчилик тақиқотчилар
(Т.Умурзаков, 1992, А.Газиев, 2007, Ў.Т.Кукенов, 2010, Ў.Т.Кукенов, Б.С.Маматов, 2019)
томонидан қайд этилган.

Ушбу йўналишдаги тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинганда қоракўл қўйлар

ирсий салоҳиятида фойдаланилмаган захиралар кўп эканлигини кўриш мумкин. Шу
нуқтаи назардан муҳим селекцион белгиларнинг турли вариантли жуфтлаш натижалари
асосида қўйларни самарали урчитишнинг селекцион асосларини ишлаб чиқиш
йўналишидаги тадқиқотлар муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.

Тадқиқот мақсади.

Қизилқум шароитида яримдоира қаламгул типли сур қоракўл

қўйларининг селекциялаш усулларини қўллаш асосида уларнингирсиятини ўрганиш
тадқиқот мақсади ҳисобланади.


background image

32

Тадқиқотнинг манбаи ва усуллари.

Тадқиқотлар Навоий вилоятининг

“Янгиказган Нурли Диёр” МЧЖда урчитилувчи сур рангли тоза зотли турли гул
типларидаги юқори синфларга мансуб қоракўл қўйларида олиб борилди.

Ишларни бажаришда зоотехникавий, статистик, корреляцион таҳлил, дисперсион

таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Қўзиларда селекцион белгиларни баҳолаш “Қоракўлчиликда наслчилик ишларини

юритиш ва қўзиларни баҳолаш (бонитировка қилиш) бўйича қўлланма” га (2015) биноан
амалга оширилди.

Белгиларнинг намоён бўлиш даражалари статистик усул ёрдамида ўртача

арифметик кўрсаткич (Х), унинг хатоси (Sх) каби кўрсаткичларни аниқлаш орқали
амалга оширилди (Н. А. Плохинский, 1969).

Тадқиқот натижалари. Рангбаранглик.

Олиб борилган селекция ишларида

тажрибадаги қўйларни рангбаранглиги бўйича жуфтлаш натижасида олинган авлодларда
муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланган рангбарангликнинг намоён бўлиш даражалари
ўрганилди. Кузатилган натижалар 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Авлодларнинг рангбарангликларга тақсимланиши

Жуфтлаш варианти

n

Рангбаранглик, % (X̅±Sx̅)

кумуш

олмос

тилла

бошқалар

Кумуш х кумуш

312

74,8±2,45

13,7±1,94

7,0±1,44

4,5±1,17

Олмос х кумуш

122

41,5±4,46

43,4±4,48

6,5±2,23

8,5±2,52

Ушбу йўналишда олинган натижалар қўйларни рангбарангликлари бўйича жуфтлаш

вариантларига боғлиқ ҳолда олинган авлодларда ушбу хусусиятнинг турли даражада
намоён бўлишини кўрсатади. Кумушсимон рангбарангликдаги қўйларни рангбаранглиги
бўйича гомоген жуфтлашда ушбу рангбарангликка хос авлодлар салмоғининг юқори
даражада бўлиши (74,8±2,45%) кузатилиб, олмос ва кумушсимон рангбарангликлардаги
қўйларни гетероген жуфтлашда ота-оналарга хос рангбарангликларнинг авлодларда
деярли бир хил кўрсаткичларга эга бўлиши қайд этилди (мутаносиб равишда 41,5±4,46 ва
43,4±4,48%). Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала жуфтлаш варианти авлодларда қимматсиз
рангбарангликларнинг салмоғини камайтириши (4,5±1,17 ва 8,5±2,52%) аниқланди.

Авлодларнинг гул типлари.

Сур рангли қўйларни муҳим селекцион белгилари

ҳисобланган ранг ва рангбаранглик кўрсаткичларидан ташқари уларни гул типи бўйича
жуфтлаш шароитида авлодларнинг ушбу кўрсаткич бўйича тақсимланишини ўрганиш
аҳамиятли ҳисобланади. Ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқот натижалари 2-
жадвалда умумлаштирилган.

Бажарилган тадқиқот натижаларидан кўринадики, яримдоира қаламгул типидаги

қўйларни гомоген жуфтлаш шароитида олинган авлодларнинг деярли 2/3 қисми
(62,4±2,74%) шу типга мансуб бўлади ва кам қимматли ўсикгул типидаги авлодлар
салмоғи максимал даражада камаяди (7,0±1,44%).

2-жадвал

Авлодларнинг гул типларига тақсимланиши

Жуфтлаш

варианти

n

Гул типи, % (X̅±Sx̅)

Яримдоира

қаламигул

қовурғасимон

ясси

ўсикгул

Я.д.қ.г х Я.д.қ.г

312

62,4±2,74

18,9±2,21

11,7±1,81

7,0±1,44

Я.д.қ.г х ўсиқгул

122

51,1±4,52

22,0±3,75

11,5±2,88

15,4±3,26

Таъкидлаш лозимки, қоракўл қўйлари популяциясида селекция ишларининг

даражасига қараб маълум миқдорда кам қимматли ўсикгул типли қўйлар учрайди.
Уларнинг салмоғини камайтириш селекция ишининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан олиб борилган тадқиқот ишлари ушбу типдаги қўйларни қимматли
яримдоира қаламгул типли қўчқорлар билан жуфтлашда ўсикгул типли авлодларни


background image

33

маълум даражагача (15,4±3,26%) камайтириб, 51,1±4,51 фоизгача яримдоира қаламгул
типли авлодлар олиш имкониятларининг мавжудлиги аниқландики, ушбу ҳолатни
селекция жараёнида инобатга олиш самарали ҳисобланади.

Авлодларнинг синфи.

Олиб борилган тадқиқотларнинг самрадорлигини аниқлаш

мақсадида олинган авлодларнинг синф кўрсаткичлари ўрганилди (3-жадвал).

3-жадвал

Авлодларнинг синф кўрсаткичлари

Жуфтлаш

варианти

n

Синфи, % (X̅±Sx̅)

элита

I

II

яроқсиз

Я.д.қ.г х Я.д.қ.г

312

21,8±2,33

62,1±2,74

13,5±1,93

2,6±0,90

Я.д.қ.г х ўсиқгул

122

15,6±3,28

58,8±3,72

20,8±4,45

4,8±1,93

Тадқиқот натижалари кўрсатадики, гул типи бўйича қўйларни турли вариантларда

жуфтлаш асосида юқори синфлилик бўйича (элита ва I-синф) умумий миқёсда селекция
самарадорлигини 83,9 фоизгача етказиш имкониятлари мавжуд. Гул типи бўйича
гетероген жуфтлашда ушбу кўрсаткичнинг 74,4 фоизни ташкил этгани аниқланди.
Бундай ҳолатда селекция самарадорлигини оширишни элита синфли қўзилар салмоғини
оширишга қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Хулоса.

Олмос ва кумушсимон рангбарангликдаги қўйлардан селекцияда

фойдаланиш ушбу кўрсаткичлар бўйича юқори натижалар олиш имконини берапди.
Бунда олинган авлодлар қимматли рангбарангликлар, гул типи ва синфлилик даражалари
бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлиши кузатилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Газиев А. Селекционно – генетические аспекты эффективного использования

потенциала каракульских овец в Узбекистане. Ж. «Животноводство, кормопроизводство
и ветеринария», № 2, Алматы, 2007, С. 28-30

2.

Кукенов Ў.Т. Сарибел завод типидаги сур қоракўл қўйларининг наслий

хусусиятлари. //Қ.-х. ном.дисс. Тошкент. : 2010. 122 б.

3.

Маматов Б.С. “Гул типлари ва жун-тола сифатининг ўзаро боғлиқлик

даражалари”. “Чўл яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва чўлланишнинг олдини
олишнинг илмий-амалий асослари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция
материаллари. 2019 йил 14-15 август., стр.

4.

Плохинский Н.А. Руководство по биометрии для зоотехников. Москва.

«Колос», 1969, с, 10-14; 54-113.

5.

Умурзаков Т.У. Изменчивость признаков и селекции каракульских овец. Алма-

Ата. 1992. 232 сАжиметов Н.Н., Паржанов Ж.А., Мустияр Т.А. Смушковое овцеводство
юга Казахстана. “Чўл – яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва чўлланишнинг олдини
олишнинг илмий

- малий асослари” мавзусидаги халқаро

илмий – амалий конференция материаллари. Самарқанд. 2019 144-146 б.

6.

Юсупов С.Ю., Газиев А., Бобоқулов Н.А., Юлдашов Н., Фазилов У.Т., Ҳакимов

Ў.Н. ва бошқалар. Коракўлчиликда наслчилик ишларини юритиш ва қўзиларни баҳолаш
(бонитировка қилиш) бўйича қўлланма. Тошкент.: 2015. 31 б.


UO‘K: 636.32./38

BUXORO SUR QORAKO‘L QO‘ZILARINING TIRIK VAZN

KOʻRSATGICHLARINING GUL TIPLARIGA BOGʻLIQLIGI

U.X.Aripov-

Genetika va genofond boʻlimi mudiri, q.x.f.d., professor.,

D.Yu.Abduzoirova

-Rangli qorako‘l qo‘ylari seleksiyasi

bo‘limi mudiri, q.x.f.f.d (PhD).,

M.A.Alimova

-tayanch doktorant

Bibliografik manbalar

Газиев А. Селекционно – генетические аспекты эффективного использования потенциала каракульских овец в Узбекистане. Ж. «Животноводство, кормопроизводство и ветеринария», № 2, Алматы, 2007, С. 28-30

Кукенов Ў.Т. Сарибел завод типидаги сур қоракўл қўйларининг наслий хусусиятлари. //Қ.-х. ном.дисс. Тошкент. : 2010. 122 б.

Маматов Б.С. “Гул типлари ва жун-тола сифатининг ўзаро боғлиқлик даражалари”. “Чўл яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва чўлланишнинг олдини олишнинг илмий-амалий асослари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари. 2019 йил 14-15 август., стр.

Плохинский Н.А. Руководство по биометрии для зоотехников. Москва. «Колос», 1969, с, 10-14; 54-113.

Умурзаков Т.У. Изменчивость признаков и селекции каракульских овец. Алма-Ата. 1992. 232 сАжиметов Н.Н., Паржанов Ж.А., Мустияр Т.А. Смушковое овцеводство юга Казахстана. “Чўл – яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва чўлланишнинг олдини олишнинг илмий - малий асослари” мавзусидаги халқаро илмий – амалий конференция материаллари. Самарқанд. 2019 144-146 б.

Юсупов С.Ю., Газиев А., Бобоқулов Н.А., Юлдашов Н., Фазилов У.Т., Ҳакимов Ў.Н. ва бошқалар. Коракўлчиликда наслчилик ишларини юритиш ва қўзиларни баҳолаш (бонитировка қилиш) бўйича қўлланма. Тошкент.: 2015. 31 б.