Barcha maqolalar - Antropologiya

Maqolalar soni: 6
  • Мақола актуал муоммо тўғри ичак саратони(ТИС) диагностикасига бағишланган. ТИС тўлиқ ташхислаб диагностика қилиш даволаш тактикасини белгилаб беради, шунингдек операциядан олдинги терапия ва хирургик аралашувни белгилаш мумкин. Бугунги кунда кўпчилик давлатларда магнит-резонанс томография (МРТ) ТИС босқичлашда асосий усул ҳисобланади, лекин хар доим хам фиброз тўқима (кейинчалик ривожланган десмопластик реакция ёки нурдан кейинги фиброзни) билан ўсма тўқимасини ажратиб бермайди. Адабиёт маълумотлари бўйича махаллий тарқалган ТИСда баҳолашда фақатгина стандарт тартибли МРТ режими намоён қилиб бера олмайди, лекин диффуз-муаллақ МРТ(ДМ-МРТ) текширувида тўлиқ баҳолаш мумкин
    Б Карабаев, А Умиров, Л Газиев
    28-35
    56   6
  • Компьютерга ўрганиб қолган ва компьютерга ўрганиб қолмаган 62 нафар ўсмирин ёшдаги ўғил болалар қўлларининг морфометрик параметрлари антропометрик усулда тадқиқот ўтказилди. Маълум бўлишича, компьютерга ўрганиб қолган ўсмиринларда ўнг қўл мушакларининг узоқ вақт зўриқиши натижасида бишинчи бармоқнинг латерал тамонга силжиб гипертрофия кузатилади. Компьютерга боғланиб қолган болаларда компьютер олдида мажбурий ҳолатда узоқ вақт утириши туфайли танасининг ассиметрияси кузатилади ва кейинчалик сколиозга ўтади
    Г Мухидова, Ш Тешаев
    54-56
    15   3
  • Бизнинг тадқиқотимиздан мақсад сунъий ва табиий овқатланишда бўлган 11 ёшли иккала жинсдаги болаларда юз ва пастки жағ бурчагининг антропометрик параметрларини аниқлаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўнъий овқатланишда бўлган болалар юзининг морфологик ва физиономик баландлиги табиий овқатланишда бўлган болаларникига нисбатан паст. II гуруҳдаги иккала жинсдаги болаларда пастки жағ бурчаги анча тумтоқ. Бу пастки жағ шаклланишдан орқада қолаётганлигидан дарак беради. Бундан ташқари иккала гуруҳдаги иккала жинсдаги болаларда пастки жағ бурчаги чап тамондан ўнг тамонга нисбатан анча тумтоқ. Бу параметр ўнг тамондан пастки жағ чап тамонга нисбатан жисмонан анча ривожланганлигини билдиради. Юз қисмларининг ривожланиши жинслар ва гуруҳлар бўйича бир хил эмас. Сунъий овқатланишда бўлган болаларда доимий тишларнинг чиқиш вақти, жағлар ва юз скелети морфометрик параметрларининг шаклланиши кечикади.
    Г Ядгарова, Ш Тешаев
    116-119
    50   4
  • Мақсад Бухоро шаҳрида муқим истиқомат қилувчи мактабгача ёшда бўлган соғлом қиз болалар умуртқа поғонаси морфометрик параметрлари ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари орасидаги боғлиқликни ўрганиш бўлди. Аниқланишича, соғлом қиз болалар умуртқа поғонаси морфометрик параметрлари ҳамда антропометрик кўрсаткичлар орасида ишонарли узвий боғлиқлик борлиги аниқланди. Аниқланган умуртқа поғонаси, унинг соҳалари бўйича узунлик параметрлари мактабгача ёшдаги соғлом қиз болалар учун физиологик ривожланиш меъёр кўрсаткичлари сифатида ва умуртқа поғонаси билан боғлиқ қомат аномалиялари даражасини аниқлаш учун тавсия этилади
    Ж Ширинов, Ш Тешаев
    123-126
    30   3
  • Қандли диабет билан оғриган болалар бошининг морфометрик кўрсаткичларини соғломларга нисбатан катта булишини тадқиқотлар кўрсатди. Бизларнинг фикримизча бу - ёш организмда инсу- лин (гормонал статус) миқдорини доимий ўзгариши ва бош мия хажмига таъсири натижасида рўй беради. Соғлом болаларнинг юз кўрсаткичлари қандли диабет билан оғриган болаларникига нисбатан катта булади. Қандли диабетда юз-жағ тизими ва юз суякларининг ривожланиши орқада қолишидан дарак беради. Юзнинг тўлалиги эса бу патологияда ёғ тўпланиши ва шу сохада шиш булиши оқиба-тидадир. Қиз болаларда бош ва юз-жағ соха антропометрик кўрсаткичлари иккала гуруҳдаги ўғил болаларникига нисбатан катта булади. Ўғил болаларда бу ёшдаги қиз болалар билан солиштирганда бош ва юз-жағ сохасининг морфометрик кўрсаткичлари орқада қолишидан дарак беради. Ўғил бола-лар билан солиштирганда, иккала гурухдаги қиз болалар юз қисми юқори, ўрта ва пастки қисмлари-нинг нисбати олтин пропорция қоидасига жуда яқин. I-гурухда юз қисмининг кўрсаткичлар нисбати Фибоначчи сонига ёки II-гурух билан солиштирганда олтин пропорция кўрсаткичларига жуда яқин. Иккинчи гурухда юз юқори кесимининг катталиги пасткига нисбатан юқори. II-гурух болалар юз кўндаланг кесими, I-гурухда эса бўйлама кисми катта булади.
    М Норова, Ш Тешаев, Г Ядгарова, Р Баймурадов, Б Хамидова
    142-146
    79   13
  • Сунъий озиқланган болаларда юзнинг морфологик ва физиогномик баландлиги табиий озиқланган болаларга қараганда камроқ. Бу, айниқса, болаларда яққол намоён бўлади сунъий озиқлантириш бўйича болалар уйлари. Барча гуруҳлардаги қизларда юзнинг юқори, ўрта ва пастки қисмларининг нисбати ўғил болаларга нисбатан олтин нисбат қонунига яқинроқдир. Юзнинг ўрта қисми юқоридан (соч чизиғининг бошланишига қараб) ва пастки қисмдан (портлаш даврига ва тишлар сонига қараб) нисбатан доимийроқдир. Барча гуруҳларда юз қисмлари параметрларининг нисбати Фибоначчи сонига ёки олтин нисбат параметрларига яқин. Бу нисбатлар 3 ёшли қизларда ўғил болаларга қараганда анча сезиларли. Ҳар иккала жинсдаги ва барча гуруҳлардаги 3 ёшли болаларда асосан очиқ тишлаш кузатилади, бу эрда пастки жаг бурчаклари кўпроқ ўтмас (120-125 0 ), камдан-кам ҳолларда (5-6%) нейтрал шаклда, бу эрда. пастки жагнинг бурчаклари 135 0 дан ортиқ. Иккала жинсдаги болаларнинг ИИ ва ИИИ гуруҳида пастки жағнинг бурчаклари кўпроқ бўлади. Бу пастки жағнинг шаклланишидаги кечикишни кўрсатади. Бундан ташқари, барча гуруҳларда чап тарафдаги пастки жагнинг бурчаги ўнгдан кўра кўпроқ ўткирроқдир. Ушбу параметр кўпроқ нарсани кўрсатади пастки жағнинг ўнг томонини чапга нисбатан жисмоний ривожланиши (чайнаш актида ўнг томон кўпроқ функционалдир).
    Г Ядгарова, Ш Тешаев, М Норова, Х Каюмов
    147-150
    38   4
inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов