METHOD OF ARTISTIC EXPRESSION IN THE POETRY OF ESHQABIL SHUKUR

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Toshtemirova, L., & Raxmatova, M. (2023). METHOD OF ARTISTIC EXPRESSION IN THE POETRY OF ESHQABIL SHUKUR. Modern Science and Research, 2(5), 1110–1112. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/20529
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article analyzes the world of images, the image of nature, symbolic images and the role of folk pathos in the poetry of Eshkabil Shukur.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1110

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ШЕЪРИЯТИДА БАДИИЙ ИФОДА УСУЛИ

Тоштемирова Лола

Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факултети

2-курс талабаси

Мақсуда Рахматовна

Илмий рахбар, Термиз давлат университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.7972541

Аннотация.

Мазкур мақолада Эшқобил Шукур шеъриятидаги образлар олами,

табиат тасвири, рамзий образлар ва халқона пафоснинг оʻрни таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

Эшқобил Шукур шеърияти; рамзий образлар (ой, юлдузлар, осмон);

ўхшатиш санъати; қадимий оҳанглар; халқона пафос.

METHOD OF ARTISTIC EXPRESSION IN THE POETRY OF ESHQABIL

SHUKUR

Abstract.

This article analyzes the world of images, the image of nature, symbolic images

and the role of folk pathos in the poetry of Eshkabil Shukur.

Keywords:

poetry of Eshqabil Shukur; symbolic images (moon, stars, sky); the art of

analogy; ancient melodies; folk pathos.

СПОСОБ ХУДОЖЕСТВЕННОЙ ВЫРАЗИТЕЛЬНОСТИ В ПОЭЗИИ

ЭШКАБИЛЯ ШУКУРА.

Аннотация.

В данной статье анализируется образный мир, изображение природы,

образы-символы и роль народного пафоса в поэзии Эшкабил Шукур.

Ключевые слова:

поэзия Эшкабиля Шукура; символические изображения (луна,

звезды, небо); искусство аналогии; старинные мелодии; народный пафос.


Эшқобил Шукур ўзбек шеъриятига ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида ўзига хос

овоз билан кириб келди. Унинг халқона оҳанг ва фолклоризм билан қоришган шеърияти
тезда муахассислар ва шеърият ихлосмандлари эътиборига тушди.

Шоир қирқ йилдирки шеʼрият деб аталган муқаддас даргоҳда самарали ижод қилиб

келмоқда. Унинг ижодига бевосита тўхталадиган бўлсак, ижодкорнинг ёзган шеʼрлари
бадиий ифода усули жиҳатидан ҳам, маʼно-моҳият жиҳатидан ҳам алоҳидалик касб етади.
Шоир шеʼрларида лирик қаҳрамон оʻзининг туйғулари ва ҳасратларини табиатдаги нарса
ва ҳодисалар орқали тасвирлайди. Борлиққа нисбатан ҳиссий- естетик муносабатини кучли
ва қайноқ еҳтирослар хосиласини, ҳис-туйгʻулари, коʻнгил кечинмалари, дардли
изтиробларини ифодалайди. Масалан:

Коʻнглимни

тошга

ёрдим,

тошлар синдия чил чил.

Сув ичгали коʻзимга,

қушлар

қоʻндия бир бир.

Тушимни сувга айтдим,

сувлар ёндия лов лов

Чоʻгʻ тергали тилимга

қушлар

қоʻндия бирров[1,3].

-деб ёзади шоир. Лирик қаҳрамоннинг юрак дарди шу даражада катта ва кучлики,

ҳатто табиат унсурлари ҳам оʻз вазифасини оʻзгартиради. Табиат тасвири орқали инсоннинг
руҳий озодлиги, қалб кечинмалари бадиий талқин етилади. Шоир ижодида шеʼрий
санʼатлар ҳам муҳим рол тутади. Шеʼрларида у ташбеҳ(оʻхшатиш), ташхис, муболагʻа
ҳамда таносуб ва шу каби бошқа санʼатлардан фойдаланган. Айниқса, шеʼрларида


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1111

оʻхшатиш санʼатининг оʻрни беқиёс. Масалан: "Яшилланган томлар устида келинлардай
титрар қизгʻладоқ", "Кенг уйнинг бекасидай, бошда тутлар каппайган", "Туянинг
оʻркачидай четда чайла суппайган", "Қизлар каби сузилар, боʻйга етган бошоқлар" каби
оʻхшатишлари жуда таъсирчан ва оҳорли. Шоир табиат ҳодисаларини: туман тушишини -
"Дон каби сепилди совуқ туманлар", тонг отишини - "Ҳилол ухлаётган пашшахонанинг, бир
буржин коʻтариб термилади тонг, Зилол ухлаётган пашшахонанинг ипига осилиб тебранар
осмон[2,4,5,8,12] дея ажиб поэтик манзара яратади.

У оʻз шеʼрларида рамзий образлардан коʻп фойдаланади, шерларида ой, юлдуз ,

осмон, булут каби тимсоллар ко'п о'ринларда қо'лланилган."Фольклор асарлари
умуминсоний муаммоларга ҳозиржавоблиги билан шоирлар эътиборини тортади. Улар ҳар
доим заҳматкаш халқнинг манфаатини ҳимоя қилиб, унинг юксак орзу-интилишларини, ўй-
ташвишларини ифода этиши боис ўта миллийлик ва халқчиллик касб этади. Шунинг учун
фольклор асарларига хос бадиий шакл типлари ва воситалари, халқона оҳанг ва услубда
яратилган ѐзма адабиѐт намуналарида ҳам ана шу хусусият бўртиб туради. Бу эса
фольклоризмларнинг табиатига хос энг муҳим жиҳатлардан биридир"[4,13]. Жумладан:
"Иссиқ

юлдузлардан

қирлар тутдилар", "Ортидан итлари гʻингшир, хурпайган. Жунларида

коʻчиб пуфак

юлдузлар

", "Чоʻпон

коʻкка

юзин ювиб олади, Хуржунга қарайди-ҳуржун

тоʻла

ой

". "Бу тор хона емас, балки бу

осмон, юлдузларни

гулдай сочмоқда

шамол"

,

"Юракни уйгʻотиб юборинг.... Тинглайин

юлдузлар

қоʻнгирогʻини", "Кенг баҳайбат осмон

тогʻорасида, чоʻгʻ олиб югуриб келаётир

ой

", "

Ойни

тишлаб олдим мен, лабда

юлдузлар

қони" каби жумлаларда бу яққол намоён боʻлади. Эшқобил Шукурнинг оʻзи ёзади: "

Ой,

булут

,

шамол, дала, ёʻл....

Улар доим менинг шеʼрларимга кириб келаверади. Ёʻқ булар

шунчаки образлар емас, улар менинг бу дунёдаги доимий ҳамроҳларимдир. Шаҳарнинг енг
гавжум, енг сершовқин жойида ҳам улар менинг ёдимда еканини ҳис етаман...."[5]Шоир
оʻзи шундай коʻнгилга, осмонга, одам ва оламга ошиқ дил егасидир.

"Ҳозирги ўзбек адабиётшунослигида шеъриятдаги долзарб вазифалардан бири

халқона пафос талқини билан боғлиқ. Дарҳақиқат, Шеъриятда юзага келган янги маънавий
муҳит ижодкорлар дунёқарашида ўзгаришлар ясади.Бу ҳолат эса ўз навбатида адабиёт ва
шеъриятга бўлган муносабатнинг янгиланиб, бадиий тафаккурда муайян эврилишлар юзага
келишига сабаб бўлди. Янги ўзбек шеъриятида ўзининг самимий тили ўйноқи ва маҳзун,
шиддатли ва сокин оҳанглари билан бадиий тафаккуримиз миқёсини кенгайтираётган ва
ҳозирги ўзбек шеъриятида ўз услуби, таафаккури ва қарашлари билан анъанавий
дунёқарашимизга ўзгариш киритган айрим шоирлар ижоди тадқиқот асосини ташкил
этади."[3,4 Ижодкорнинг "Юракни оʻрганиш", "Сочлари сунбул сунбул", "Тунги гуллар",
"Яшил қушлар", "Ҳамал айвони", "Бобосоʻз изидан" каби китобларида мажозий сифатлар,
халқнинг қадимий оҳанглари оʻзига сингдирилгани билан айрича гоʻзал бир манзара ҳосил
қилади. Шоирнинг халқона пафосга ега шеʼрлари сифатида "Коʻпкари", "Чанқовуз",
"Сунбула", "Руҳим", "Зоʻраки қаҳ-қаҳа" ва бошқа қатор шеʼрларини мисол қилишимиз
мумкин: "Чумчуқ чумчуқ шоʻр тумшуқ, ҳайё-ҳуйт!, ҳайё-ҳуйт!", "Вой менгима шоʻр
менгим. Увв!...Увв!..", "Аҳай-аҳа-ҳай, аҳай-аҳа-ҳай! мен қушларнинг тушларида коʻринай,
мен тушларнинг қушларида коʻринай", "Чанқовуз чанқаб қолди, дардимга чайқаб олдим",
"Ҳайт- деди улоқ кетди, оʻртада тобоқ кетди" каби мисралар шеʼрнинг халқона семантик-


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1112

маʼновий оʻзига хослигини таʼминлайди ва уларда сурхон халқининг маданияти, урф -одати
яққол сезилиб туради.

Бундан роппа-роса ўттиз олти йил аввал, 1984 йилда “Ўзбекистон адабиёти санъати”

газетасида Эшқобил Шукур шеърлари илк марта эълон қилинганда унга Ўзбекистон халқ
шоири Усмон Азим қуйидаги сўзбошини ёзган эди. Бу пайтда Эшқобил Шукур 22 ёшда эди:
“Эшқобилнинг шеърлари ғалати – гўё кўпни кўрган одамнинг ёзганига ўхшайди: босиқ ва
чуқур, шу билан бирга сатрларида аллақандай жанговарлик, қайсарлик бор. Шеърлари
унутилаёзган оҳангларга,унутилаёзган сўзларга бой.Мен Эшқобилга “Оқ йўл тилаётганим
йўқ. У аллақачон йўлда. Шеърхонга янги бир шоир шеърларини таклиф қилаётирман,
холос"[6]

Хулоса қилиб айтоламизки, Эшқобил Шукурнинг шеʼрларидан унинг халқчил шоир

еканининг гувоҳи боʻламиз. Гоʻё адиб узоқ оʻтмишдан соʻзлаётгандек оʻқувчини оʻйга
толдиради. Шоир руҳида унинг табиат ва ундаги нарсаларга муҳаббати ҳам сезилиб туради,
у хаёлидаги воқеа-ҳодисаларни табиат атроф билан богʻлаб юборади ва буни шеʼрларида
жонлантиради. Унинг шеʼрлари шундай соʻфиёна нақллар, фикрлар огʻушида
тасвирланадики, бу ҳолат назм ҳамиша илоҳиётдан сув ичажагини ботинда яна бир карра
ишонч уйгʻотади."Бундан юз йил муқаддам буюк ўзбек шоири Абдулҳамид Сулаймон ўғли
– Чўлпон: “Адабиёт яшаса, миллат яшар!” деган оташин даъват билан майдонга чиққан эди.
Ҳаёт ва тарих синовларидан ўтган теран маъноли бу сўзлар бугун ҳам ўз аҳамияти ва
қимматини йўқотган эмас. Дарҳақиқат, адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ,
бутун инсоният безавол яшайди”[7].

REFERENCES

1.

Эшқобил Шукур "Ҳамал айвони".–Т.:"Шарк" нашриёт-матбаа акциядорлик
компанияси Бош тахририяти, Тошкент-2002. -Б.165

2.

Эшқобил Шукур "Сочлари сунбул сунбул".-Т.:Адабиёт ва санъат нашириёти,
Тошкент-1988.-Б.65

3.

Пардаев.З.

"Истиқлол

шеʼриятида

халқона

пафоснинг

янгиланиши" филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҲд) илмий даражасини
олиш учун ёзилган дисс. –Тошкент-2020 .-Б.159

4.

Шарипова Л. "Оʻзбек шеʼриятида фолклоризм". –Т.: "Фан", 2011. -Б. 153

5.

Тафаккур, 2019 2-сон Худойбердиева Ҳ.

6.

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси”1984 йил, 19 декабр

7.

www.xabar.uz: Мирзиёев Ш. Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ,
бутун инсоният безавол яшайди.


References

Эшқобил Шукур "Ҳамал айвони".–Т.:"Шарк" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош тахририяти, Тошкент-2002. -Б.165

Эшқобил Шукур "Сочлари сунбул сунбул".-Т.:Адабиёт ва санъат нашириёти, Тошкент-1988.-Б.65

Пардаев.З. "Истиқлол шеʼриятида халқона пафоснинг янгиланиши" филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҲд) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –Тошкент-2020 .-Б.159

Шарипова Л. "Оʻзбек шеʼриятида фолклоризм". –Т.: "Фан", 2011. -Б. 153

Тафаккур, 2019 2-сон Худойбердиева Ҳ.

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси”1984 йил, 19 декабр

www.xabar.uz: Мирзиёев Ш. Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов