ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
147
СУТДОРЛИКНИ ЙИЛ ФАСЛЛАРГА БОҒЛИҚЛИГИ.
О.Р. Куччиев
Ж.О. Раззоқов
ЮУАУ талабаси
Б. Муродов
СДВМУТФ магистр
Мавланова М
СДВМУТФ талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.8010213
Аннотация.
Мақолада сутдорликни йил фаслларга боғлиқлиги ўрганилган.
Таянч сўзлар
: сигир, зот, зотдорлик, голштин, сут, сутдорлик, коэффиценти, йил
фасллари, тирик вазн, сут ёғи.
THE DEPENDENCE OF DAIRY PRODUCTION ON THE SEASONS.
Abstract.
The article examines the dependence of dairy production on the seasons.
Key words:
cow, breed, breed, Holstein, milk, dairy, coefficient, seasons, live weight, milk
fat.
ЗАВИСИМОСТЬ ПРОИЗВОДСТВА МОЛОКА ОТ СЕЗОНА.
Аннотация.
В статье рассматривается зависимость производства молочной
продукции от времени года.
Ключевые слова:
корова, порода, порода, голштинская, молоко, молочность,
коэффициент, сезонность, живая масса, молочный жир.
Кириш
Дунё миқёсида деярли барча мамлакатларида, барча иқлим минтақаларида аҳолини
сут ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида чорвачиликка
ихтисослашган чорва фермаларида йирик шохли қорамолларнинг айни бирор бир
зотларидан фойдаланилади. Лекин ҳайвонлар ҳам бир қитъадан бошқа бир қитъага, бир
мамлакатдан яна бошқа мамлакатга кўчирилганда, ҳатто мамлакатлар иқлим шароитларига
кўра ўхшаш бўлса ҳам ҳайвонлар уларга мослашиши учун вақт талаб этилади. Ҳаттоки
сақлаш ва парваришлаш шароитларининг ўзгариши натижасида юз берадиган
зўриқишларга ҳайвонлар организмининг мослашиш имкониятлари чеклайди. Ҳайвон
организм ички муҳити динамик барқарорлигининг сақланиши доирасида мослашиш
жараёни жиддий зўриқиш билан боғлиқ ва бу, ҳеч шубҳасиз, маҳсулдорлик даражасига
таъсир кўрсатади, таъсир давомли бўлганда эса физиологик функцияларнинг бузилишига,
баъзан ҳаттоки, уларнинг издан чиқишига олиб келади.
Йирик шохли молларнинг вa бoшқa қишлoқ xўжaлиги ҳaйвoнлaрининг парвариш
қилиш вa oзиқлaнтиришнинг янги ҳудудлардаги турли хил фасллар шароитларига
мoслaшуви, юқoри ҳaрoрaтнинг организмга тaъсирини ўрганиш зарурияти зaмoнaвий
физиoлoгия илмининг дoлзaрб муaммoлaридaн биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 – йил 16-январда ― “Мамлакатнинг
озиқ-овқат хафсизлигини янада таъминлаш чора-тадбарлари тўғрисида”ги ПФ-5303 сонли
қарорида мамлакатнинг озиқ-овқат хафсизлигини янада таъминлаш, бозорларни сифатли
хафсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолини харид имконятларини
мустаҳкамлаш,ташқи иқтисодий фаолиятини либереалллаштириш, ва соғлом рақобат
муҳитини сақлаш соҳасида мавжуд муаммоларга барҳам бериш чора-тадбирлари белгилаб
берилган. [1]
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
148
Ҳозирги кунда мамлакатимизда чорвачиликдаги имкониятидан тўлиқ фойдаланиш
ва маҳсулдорлигини кескин ошириш канчалик муҳим эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Бу
борадаги турли хил омилларни ишга солиш - озиқа базасини мустаҳкамлаш, тўйимли
концентрат, дағал ва ширали озиқалар етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва сифатини
кескин кўтариш давр талаби бўлиб бормоқда.
Республикамизда кейнги йилларда сутдор қорамолчиликни ривожлантиришда ва
юқори самарадорликка эришишда сермаҳсул, ирсий имконияти юқори молларни
етиштириш, ҳар бир фасл ва ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган
ҳолда қорамол зотларини урчитиб кўпайтиришни ва юқори маҳсулдор сутбоп подалар
яратишда сигирларнинг маҳсулдорлик белгиларини такомиллаштиришни ташкил этишга
қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириш муҳим роль ўйнайди.
Жумладан сигирларни сутдорлик белгиларига таъсир этувчи ташқи муҳит
омилларини таъсирини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса қора-ола зотли
қорамолларни голштинлаштириш жараёнида бу алоҳида аҳамият касб этади. Тадқиқотларга
куз-қиш фаслларида туққан турли зотдордикдаги сигирларнинг сут махсулдорлиги ва
сутдорлик коэффициенти ўрганилган. Куз-қиш фаслларида туққан соф қора-ола ва голштин
зоти бўйича ½ 2/4 7/8 зотдорликдаги сигирларнинг сутдорлик коэффиценти баҳор-ёзда
туққан ушбу ирсий омиллардаги тенгқурларникидан тегишли равишда 19.9 26.0 34.0 ва 34.7
кг юқори бўлганлиги аниқланган.
Хусусан сутбоб сигирларнинг маҳсулдорлигига кўплаб ташқи муҳит омиллари
қаторида туғишидаги йил фасллари ҳам таъсир кўрсатади.
Айрим [7] маълумотларга қараганда куз фаслларида туққан сигирларнинг сут
маҳсулдорлиги баҳор ёзда туққан сигирларники 10-15% юқори бўлган. Тадқиқотчилар [2]
қора-ола зотли қиш фаслида туққан сигирларни сут маҳсулдорлиги 218-313 кг юқори
бўлганлигини таъкидлайдилар. Сигирларнинг сут унумдорлигига йил фаслларининг
таъсири бошқа тадқиқотчилар [3] изланишларда ҳам аниқланган.
Тажриба объекти ва услуби
Соф қора-ола зотли ва бу зотли сигирларни голштин зотига мансуб буқалар билан
чатиштиришдан олинган.1/2 ¾ ва 7/8 зотли голштинлаштирилган дурагай сигирлардир.
Тадқиқотларимизда зоотехния умум қабул қилинган услублар қўлланилади.
Тажриба учун Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти“ Қибрай
тумани “Қизил шалола” тажриба хўжалигида тадқиқотлар ўтказдик. Тадқиқотлар учун ҳар
биридан 10 бошдан иборат тўрт гурух III ва ундан юқори соғин даврлардаги куз-қиш
фаслларида туққан сигирлар ўхшашлик белгилари бўйича танлаб олинади. I гуруҳга соф
қора-ола зотли, II гуруҳга ½ қора-ола ва ½ голштин III гуруҳга ¼ қора-ола ва ¾ голштин, IУ
гуруҳга 1/8 қора-ола ва 7/8 голштин зоти бўйича зотдорликдаги сигирлар танлаб олинади.
Шу билан бирга ушбу зотдорликдаги баҳор-ёз фаслларида туққан 4 гуруҳ сигирларнинг ҳам
сут махсулдорлик белгиларини ҳам ўргандик. Барча гурухлардаги сигирлар сут
маҳсулдорлигини ва тирик вазнини ҳисобга олган ҳолда бир хил озиқлантиради ва уларни
асраш шароитлари ҳам бир хил бўлади.
Тадқиқотлар натижаси
Ушбу жадвал маълумотида куз-қиш фаслларида туққан сигирларнинг сутдорлик
коэффициенти келтирилади.
Куз-қиш фаслларида туққан сигирларнинг сут махсулдорлиги ва хар 100 кг
тирик вазни хисобига сут махсулдорлигининг чиқими.
1-жадвал
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
149
Кўрсаткич
лар
Гуруҳлар
I
II
III
IV
Миқдори, кг
3531.2+142.5 3675.6+101.1
3826.2+112.5
3964.5+85.3
4% Сут миқдори кг 3266.2+129.1 3390.7+99.2
3520.1+100.0
3637.4+67.8
Вазни кг
485.7+5.27
489.3+3.27
494.1+4.06
498.4+3.60
Коэффиценти, кг
726.9+27.3
751.1+18.4
774.4+22.8
795.4+12.8
Ҳар 100 кг тирик вазнга ишлаб чиқарилган сут
4% -ли сут,кг
672.4+24.1
692.6+18.5
713.3+20.9
729.9+10.1
Сут ёғи,кг
26.89+0.96
27.70+0.74
28.53+0.83
29.19+0.40
Сут оқсили, кг
24.74+0.89
25.54+0.66
26.29+0.77
26.81+0.40
Ушбу жадвал маълумотларининг таҳлилидаги голштин зоти бўйича зотдорлиги
бўлган сигирларда сут махсулдорлик кўрсаткичлари хам юқори бўлди. Голштин бўйича
зотдорлиги 7/8 бўлган IV
гурух сигирларнинг сут миқдори
I, II, III гурухларда
тенгқурларникидан тегишли равишда 288.9 ва 138.3 кг 4% ли сут миқдори 246.7 ва 117.3 кг
тирик вазни 12.7; 9.1 кг сутдорлик коэффиценти 68.5; 44.3 кг юқори бўлди ва улар
томонидан хар тирик хисобига 57.4, 37.3 ва 16.6 кг 4% 2.3 1.49 ва 0.66 кг сут ёғи 2.07; 1.27
кг сут оқсили кўп ишлаб чиқарилади. I ва II гурухлардаги сигирланинг тирик вазни I гурух
сигирларникидан тегишли равишда 3.6 ва 8.4 кг сутдорлик коэффиценти 24.2 ва 47.5 кг, хар
100 кг тирик вазнга 20.2 ва 40.9 4% ли сут, 0.81 ва 1.64 кг сут ёғи хамда 0.80 ва 1.55 кг сут
оқсили кўп ишлаб чиқарилган. Бу маълумотлар қора-ола зотли сигирларни голштин зотига
мансуб буқалар билан чатиштириш уларнинг сут махсулдорлигини оширишда самарали
учул эканлигидан далолат беради. Биз шунингдек бахор-ёз фаслларида туққан
сигирларнинг хам махсулдорлик белгиларини ўргандик.
(2-жадвал)
Баҳор-ёз фаслларида туққан сигирларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари.
Кўрсаткичлар
Гуруҳлар
I
II
III
IV
Миқдори, кг
3459.7+132.8
3541.4+113.9
3637.6+97.0
3758.0+58.5
4% Сут миқдори кг 3204.0+102.0
3273.8+81.1
3345.0+65.9
3452.5+31.8
Вазни кг
484.5+3.37
487.6+4.92
490.7+4.59
493.8+2.66
Коэффиценти, кг
707.0+23.0
725.1+16.6
740.4+13.5
760.7+3.23
Хар 100 кг тирик вазнга ишлаб чиқади
4% -ли сут,кг
660.5+17.4
670.7+10.6
681.2+8.03
699.1+3.01
Сут ёғи,кг
26.42+0.69
26.82+0.42
27.25+0.32
27.96+0.12
Сут оқсили, кг
24.29+0.68
24.69+0.44
25.11+0.34
25.78+0.16
Бахор-ёзда туққан IV гурух сигирлари хам юқори махсулдорликка эга бўлиб
уларнинг лактация мобайнидаги сут миқдори I, II, III гурухлардаги тенгқурларникидан
тегишли равишда 298.3 216.6 ва 120.4 кг 4% ли сут миқдори 248.5 178.7 ва 107.5 кг, тирик
вазни 9.3; ва 6.2 ва 3.1 кг юқори бўлиб, хар 100 кг тирик вазни хисобига 38.6; 28.4 ва 17.9
кг 4% ли 1.54; 1.14; ва 0.71 кг сут ёғи 1.49; 1.09 ва 0.67 сут оқсили кўп ишлаб чиқарилади.
II ва III гурухлардаги сигирларнинг сут миқдори I гурухлардаги тенгқурларникидан
тегишли равишда 81.7 ва 33.4 кг юқори бўлди. Шуни хам қайд этиш лозимки куз-қиш
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
150
фаслларида туққан I, II, III, IV гурух сигирларининг сут миқдори ушбу гурухларга мансуб
бахор-ёзда туққан тенгқурларникидан тегишли равишда 71.5; 134.2; 188.6; ва 206.5 кг,
сутдорлик коэффиценти 19.9; 26.0; 34.0; ва 34.7; кг юқори бўлди.
ХУЛОСАЛАР
Хулосалар шундан иборатки, ўтказилган тадқиқотлар йил фаслининг куз-қиш
фаслларида туққан голштинлаштирилган сигирлар баҳор-ёзда туққан тенгқурларига
нисбатан юқори сут махсулдорлигига эга бўлишини намоён ыилди.
Бу эса голштинлаштирилган сигирларнинг туғишини йил фаслини куз-қиш
фаслларига режалаштириш юқори махсулдор подалар яратишда муҳим амалий аҳамиятга
эга эканлигидан далолат беради.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 16.01.2018 й.ПФ-
5303 сонли ―“Мамлакатнинг озиқ-овқат хафсизлигини янада таъминлаш
чора-тадбарлари тўғрисида”ги қарори.
2.
Аширов М. Сигирлар сут маҳсулдорлигини уларнинг туғиш фаслларига
боғлиқлиги. ЎзЧИТИ илмий ишлар тўплами: “Чорвачилик ва паррандачилик
махсулдорлигини ошириш” Т., 1993 111-117 б
3.
Гетманец В.Н. Качество молоко коров разного генотипа Ж.Зоотехния №10,
2009, с.27.