EFFECTS OF POLLUTANTS RELEASED INTO THE ATMOSPHERE ON THE URBAN AREA

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Odilova, M. . (2023). EFFECTS OF POLLUTANTS RELEASED INTO THE ATMOSPHERE ON THE URBAN AREA. Modern Science and Research, 2(6), 1085–1088. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21482
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

This article provides suggestions and recommendations on effective ways to spread various harmful gases around the city, the amount of pollutants emitted into the atmosphere, and measures to protect the urban population from exhaust gases.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1085

АТМОСФЕРАГА ЧИҚАРИЛГАН ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРНИГ

ШАҲАР ҲУДУДИГА ТАЪСИРИ

Odilova M.Gʻ.

TKTISHF assistent o’qituvchisi

https://doi.org/10.5281/zenodo.8066601

Аннотация.

Мазкур мақолада шаҳар ҳудуди бўйлаб турли хил зарарли газларнинг

тарқалиши, атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори ҳамда шахар
аҳолисини чиқинди газлардан ҳимоя қилиш чора тадбирларини самарали йўлларини танлаш
бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар:

шаҳар ҳудуди, транспорт оқими, чиқинди газ, руҳсат этилган меъёр,

атмосфера ҳавоси, ифлосланиш, санитар ҳолат, ҳудуд бўйлаб тарқалиши.

EFFECTS OF POLLUTANTS RELEASED INTO THE ATMOSPHERE ON THE

URBAN AREA

Abstract.

This article provides suggestions and recommendations on effective ways to

spread various harmful gases around the city, the amount of pollutants emitted into the
atmosphere, and measures to protect the urban population from exhaust gases.

Keywords:

urban area, traffic flow, exhaust gases, permissible norm, atmospheric air,

pollution, sanitary condition, distribution throughout the territory.

ВОЗДЕЙСТВИЕ ЗАГРЯЗНЯЮЩИХ ВЕЩЕСТВ, ВЫБРАСЫВАЕМЫХ В

АТМОСФЕРУ, НА ГОРОДСКУЮ ТЕРРИТОРИЮ

Аннотация.

В этой статье даются предложения и рекомендации по эффективным

способам распространения различных вредных газов по городу, количеству загрязняющих
веществ, выбрасываемых в атмосферу, и мерам по защите городского населения от
отходящих газов.

Ключевые слова:

городская территория, транспортный поток, выхлопные газы,

допустимая норма, атмосферный воздух, загрязнение, санитарное состояние,
распространение по территории.

Кириш қисми:

Шаҳар аҳолисининг мунтазам ўсиб бориши аҳоли ва шаҳар

хўжалигининг автотранспорт воситаларига бўлган эхтиёжини ошириб бормоқда. Натижада
шаҳар кўчаларнинг ўтказиш қобилияти пасайиши, транспорт воситаларининг ҳаракат
тезлигини пасайиши, бир сатҳли чоррахаларнинг кўпчилигида транспорт воситаларининг
тирбандликларини вужудга келиши, бундай холатлар эса транспорт воситаларининг ёнилғи
сарфини ошиши, йўловчиларнинг вақт йўқотишлари, шунингдек чиқинди газларни ошиши
каби қатор иқтисодий, ижтимоий, экологик, санитар-гигиеник ҳолатларни кескинлашувига
олиб келмоқда. Шаҳар худудини чиқинди газлар таъсиридан муҳофаза қилишда зарурий
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни комплекс таққослаб энг мақбулини танлаш,
шаҳарсозлик илимининг муҳим назарий ва амалий вазифалари ҳисобланади [4, 6, 9].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-сонли

Фармонига кўра “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” қонунига мувофиқ атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш,
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси,


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1086

уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика
аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик
юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш,
шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад
ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида: атроф- муҳит объектларини (атмосфера
ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилма-хиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудлар)
антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини
таъминлаш устувор вазифа сифтида белгиланган [1].

Қўлланилган материаллар ва услублар: Атмосферанинг сунъий ифлосланишининг

асосини транспорт ҳаракати ташкил этади. Йилдан-йилга ортиб бораётган бу
махсулотларнинг ичида карбонат ангидрид (СО2) гази асосий рол ўйнайди. Бу газ техноген
ифлосланиш оқибатида йилига атмосферага 20 млрд.т дан ортиқ миқдорда ажралиб чиқади.
Техноген йўл билан пайдо бўлган бошқа хил газларнинг атмосфера ҳавосидаги миқдори
500 млн.т атрофида бўлиб, шундан 200 млн.т углерод оксиди (ис гази), 50 млн.т дан кўпроғи
ҳар хил углеводородларга, 146 млн. т сульфат оксиди, 53 млн. т азот оксидлари ва
бошқаларга тўғри келади. Булардан ташқари атмосферага кўплаб қурум, кул, цемент, кўмир
чанглари, металлургия ва бошқа саноат корхоналаридан ҳар хил чанглар чиқади.

Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишида автотранспортнинг салбий

роли тоборо ортиб бормоқда. Катта шаҳарларда ва аҳолиси зич туманларда атмосфера
ҳавосини ифлосланишида автотранспорт биринчи ўринда туради. Америка қўшма
штатларида ҳавонинг теҳноген ифлосланишининг 61% автомобиллар ҳиссасига тўғри
келади. Нью-йорк, Лос-Анжелес, Токио каби кўпдан-кўп ўта катта шаҳарларда эса бу
миқдор 90%га етди.

Ҳозирги вақтда дунёда шаҳсий автомобилларнинг сони 29-200 млн. дан ортиб кетди.

Айнан мана шу автомобиллар атмосфера ҳавосига йилига 200 млн.т азот оксиди ажратиб
чиқаради. Ҳавонинг автотранспорт воситалари натижасида ифлосланиши айниқса,
Японияда, тоборо ҳавфли тус олмоқда. Бу мамлакатда майдон бирлигига тўғри келадиган
автомашиналар сони ҳатто АҚШдагидан ҳам беш баробар кўп. Аҳвол шу даражага етиб
бордики, Токио шаҳрининг йўл бошқарувчи автоинспекторлар ҳаво ифлослигидан ҳар 24
икки соатда алмашинади ва сўнгра улар тоза ҳаво қамалган махсус хоналарда тўйиб нафас
олиб, “реанимация” қилинади. Россияда атмосферанинг ялпи ифлосланишида
автотранспортнинг ҳиссаси 15%га борган. Автомобил двигателларидан ажралиб чиқадиган
газлар таркибида 200га яқин турли хил моддаларнинг асосий қисмини ис гази СО2 ташкил
этади [4].

Бундан ташқари, автомобиллар ҳавога кўплаб азот, углеводлар ҳамда заҳарли

қўрғошин бирикмаларини ажратиб чиқаради. Чунончи, 300 млн. Автомобиль ҳавони
суткасига 800 минг.т.ис гази, 150000т углеводород, 50000т дан ортиқ азот ва деярли 1000т
қўрғошин билан заҳарлайди. Шуни аълоҳида таъкидлаш керакки, жаҳоннинг барча
мамлакатларидаги автомобиллар дунё аҳолисининг нафас олишига кетадиган кислороддан
3-4 баробар кўп кислород сарфлайди-ютади.

Ўрта Осиёнинг энг катта шаҳарларидан бири Тошкентда, 1991-2001 йиллар, ҳар

йили турли манбалардан 2.25 млн.т дан 3.805 млн.т гача ифлосланувчи моддалар – СО2,
52%, олтингугурт диоксиди 16%, азот оксиди 8.9% ва ҳ.к. заҳарли газлар, чанг тўзон ҳавога


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1087

чиқарилган. Ўзбекистон ҳудудидаги завод, фабрика ва бошқа манбалардан 4.2 млн.т
заҳарли газсимон моддалар бирикмалари ҳавога кўтарилган. Бу газлар республика
аҳолисининг ҳар бирига 3кг дан тўғри келса, Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен каби шаҳарлар
аҳолисининг ҳар бири йилига 930–1350кг дан заҳарли газ ва чанг ютади [2].

Кўкаламзорлаштириш

– шаҳарда яшил зоналар яратиш юзасидан олиб

бориладиган ишлар мажмуи. Яшил зоналар, асосан боғ ва ҳиёбонлардан ташкил топади,
микроиқлимни соғломлаштиради, шамол тезлигини пасайтиради, чанг ва тўзонларни тутиб
қолади, ҳаводаги тутун ва зарарли газларни ютади, шаҳар шовқинини камайтиради ва ҳ.к.
Кўкаламзорлаштиришнинг эститик аҳамияти катта. Кўкаламзорлаштирилган ҳудудда ҳаво
ҳарорати очиқ жойларга нисбатан 160 салқин бўлиши, 1 гектар ўрмон йилига 54 т чанг
ушлаб қолиши маълум.

Натижалар:

Маълумки шаҳарлар атмосфера ҳавосини асосий ифлослантирувчи

манба бу автотранспортлардан атмосфера ҳавосига чиқадиган зарарли газлар ҳисобланади.
Бундай ҳолат шаҳарсозликда катта экологик муаммоларни келтириб чиқаришга сабабдир.
Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг 2018-йил маълумотига кўра тошкент шаҳрида
2017 йилда жами 210 минг тонна ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига
чиқарилган шундан: 3 750,663 саноат ташкилотларидан ҳамда 140,8 минг тонна шаҳардаги
стационар ва ҳаракатланувчи манбаълар томонидан атмосфера ҳавосига чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг 01.12.2021 йил маълумотга
кўра сўнги 10 йил ичида Ўзбекистон Республикаси худуди бўйлаб энг кўп атмосфера
хавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2014- йилда 1162.1 минг тоннани
ташкил этган [3].

Статистик маълумотларга кўра 2010-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида

атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар қуйидагича (1-расм).

1-расм.

Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар минг/тонна 25

Кўп миқдордаги зарарли газ ва тутунлар атмосферага тарқалиши орқали инсон

организми заҳарланади, қон айланиши ёмонлашиб кўнгил айниши юзага келади. Бу
таъсирларнинг ҳаммаси меҳнат унумдорлигини (50-60 %) га пасайтриб, бахтсиз ҳодисага
сабаб бўлиши мумкин. Олимлар шаҳарларда учрайдиган юқумли тери касалликлари, сил ва
яра касалликларини бевосита заҳарли газ ва тутунлар сабаблилигини исботлашган [4].

Ат

мос

фе

р

аг

а

ч

и

қ

ар

и

лг

ан

и

ф

ло

сла

н

ти

ру

вч

и

мод

далар

ми

н

г/тон

н

а


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1088

Хулоса:

Хулоса қилиб айтганда шаҳарлардаги автмосфера ҳавосини тозалашда

шаҳар худудида кўкаламзор (яшил) худудларни кўпайтириш, шаҳар худудида оммабоп
ҳамда экологияга камроқ заҳарли модда чиқарадиган ёқилғи метан газида ҳаракатланадиган
автотранспорт воситалари қатновини йўлга қўйиш шунингдек, ёқилғисиз ҳаракатланадиган
автотранспорт воситалари (электромобиллар)дан кенг фойдаланиш самарали йўл деб
ҳисоблаймиз.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-
сонли“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони.

2.

Базаров Б.И. “Экологическая Безопасность автотранспортнқх средства” Т.:
Издательство “CHINORENK” - 2012.

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг 01.12.2021 йилдаги
статистик маълумотлари.

4.

Саҳаров Г. “Йирик шаҳарларда атмосферани муҳофаза қилиш”. Ўзбекистон
нашриёти Т.:-1983.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-сонли“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони.

Базаров Б.И. “Экологическая Безопасность автотранспортнқх средства” Т.: Издательство “CHINORENK” - 2012.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг 01.12.2021 йилдаги статистик маълумотлари.

Саҳаров Г. “Йирик шаҳарларда атмосферани муҳофаза қилиш”. Ўзбекистон нашриёти Т.:-1983.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов