REFORMATION OF POSTGRADUATE EDUCATION AND THE PROBLEMS OF THIS SPHERE (FOREXAMPLE FERGHANA VALLEY)

HAC
Google Scholar
f
871-878
0
0
To share
Xoshimov, U. (2023). REFORMATION OF POSTGRADUATE EDUCATION AND THE PROBLEMS OF THIS SPHERE (FOREXAMPLE FERGHANA VALLEY). Modern Science and Research, 2(10), 871–878. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/26012
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article analyzed results of postgraduate educational held reforms forexample Ferghana Valley in the years of independence. Undercovered available problems of this area and introduced offers for perfection of system of postgraduate education.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

871

ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

ВА МУАММОЛАР (ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ВИЛОЯТЛАРИ МИСОЛИДА)

Хошимов Уткиржон Кушмирзаевич

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

uzshona17@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.10204296

Аннотация.

Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси вилоятлари

мисолида олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган. Ушбу
соҳадаги мавжуд муаммолар очиб берилган, бундан ташқари олий таълимдан кейинги
таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар киритилган.

Калит сўзлар:

олий таълимдан кейинги таълим, олий таълим муассасалари, илмий

салоҳият, аспирантура, докторантура, таянч докторантура, фалсафа доктори (PhD),
фан доктори (Doctor of Science).

REFORMATION OF POSTGRADUATE EDUCATION AND THE PROBLEMS

OF THIS SPHERE (FOREXAMPLE FERGHANA VALLEY)

Abstract.

In this article analyzed results of postgraduate educational held reforms

forexample Ferghana Valley in the years of independence. Undercovered available problems of
this area and introduced offers for perfection of system of postgraduate education.

Key words:

postgraduate education, high educational institution, PhD student, Doctor of

Philosofy, Doctor of Science.

РЕФОРМИРОВАНИЕ ПОСЛЕВУЗОВСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ И

ИМЕЮЩИЕСЯ ПРОБЛЕМЫ В ДАННОЙ СФЕРЕ (НА ПРИМЕРЕ ФЕРГАНСКОЙ

ДОЛИНЫ)

Аннотация.

В данной статье проанализированы результаты проводимых в годы

независимости реформ в послевузовском образовании на примере Ферганской долине.
Раскрыты имеющиеся проблемы в этой области, а также внесены предложения по
совершенствованию системы послевузовского образования.

Ключевые слова:

послевузовское образование, высшее учебное заведение,

аспирантура, докторантура, доктор философии (PhD), доктор наук (Doctor of Science).

Ёшларга сифатли таълим бериш, фаннинг илғор ютуқларини эгаллаш, республика

ривожига катта хисса қўшадиган ихтироларни амалага ошириш, илм-фанни
ривожлантириш, олий таълим тизимини тажрибали ва билимли мутахассис-педагоглар
билан таъминлаш олий таълимдан кейинги таълим олдида турган асосий вазифалардан
бири ҳисобланади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ва водий вилоятларида олий

таълимдан кейинги таълимга қаратилган эътибор натижасида бир қатор ютуқлар қўлга
киритилди. Масалан, буни республикада мавжуд олий ўқув юртларида фаолият олиб
бораётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятидан ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, мустақилликка эришиш арафасида республика олий ўқув юртларида ишлаётган
профессор-ўқитувчилар таркибига эътибор қаратсак, яъни 1990 йил якунлари бўйича


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

872

республикада жами олий ўқув юртларида фаолият олиб борган 9,5 минг профессор-
ўқитувчи таркибининг 44,5 фоизи фан докторлари ва фан номзодлар ташкил қилган бўлса

1

,

1991 йилда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртларининг жами
профессор-ўқитувчилари 10818 кишини, шу жумладан 391 (3,6%) фан доктори ва 4706
(43,5%) фан номзодларини ташкил этаган

2

. Юқоридаги рақамлардан шуни кўришимиз

мумкинки, республика олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган фан докторлари ва
фан номзодлари 1990 йилга нисбатан 1991 йилда 2,6 фоизга ортган. Бундай ижобий
натижаларни водий вилоятларида фаолият юритаётган ОТМлари мисолида ҳам кузатиш
мумкин.

Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларида институт мақомидан университет

мақомига ўзгартирилган Фарғона давлат университетида ҳам илмий тадқиқот ва илмий-
педагогик кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилган эди. Бунинг натижасида ФарДУда
олимлар сони ва уларнинг умумий педагогларга нисбатан илмий салоҳияти тез ортиб
борган. Масалан, 1991 йилда университет олимлари ичида 13 нафари фан докторлар бўлган
бўлса, 1996 йилда уларнинг сони 39 тага етган

3

.

Жумладан, 1991 йилда университетда 1 та

докторлик диссертацияси ёқланган бўлса, 1992-1995 йиллар давомида 15 та докторлик ва
40 га яқин номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган

4

. 1996 йилга келиб университетда

профессор-ўқитувчилар таркиби 500 кишидан иборат бўлиб, улардан 39 фан доктори,
профессорлар, 254 фан номзодларидан иборат бўлган. 1996 йилда университетда 2 йўналиш
бўйича докторантура, 10 йўналиш бўйича аспирантура мавжуд бўлиб

5

, жами 6 докторант,

48 аспирантлар

6

ўз илмий изланишларини олиб борган эди.

1996 йили ФарДУда ўқитувчи

ва ходимлардан 2 та докторлик, 4 та номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар

7

.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мустақилликнинг дастлабки ўн

йиллигида олий таълимдан кейинги таълим соҳасида қўлга киритилган бир қатор ютуқлар
сақлаб қолинмади. Натижада эса 2000 йилларда сўнг бу соҳада ривожланиш ўрнига аксинча
пасайиш кузатилди. Буни республика ва Фарғона водийси вилоятлари ОТМларида илмий
салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг сонини қисқарганлигида кўриш мумкин.
Қўйидаги жадвалда бу ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган.

Республика ва Фарғона водийси вилоятларидаги ОЎЮларида фаолият олиб

бораётган фан докторлари ва фан номзодлари қўшиб ҳисоблаганда умумий сони

(бирлик) ва уларнинг умумий профессор-ўқитувчиларга нисбатан фоизи.

2000/2001

2005/2006

2010/2011

2014/2015

2016/2017

сони фоиз сони фоиз сони фоиз сони фоиз сони Фоиз

Ўзбекистон

Республикаси

8038

43,6

8598

37,3

9059

39,4

8143

33,2

7481

31,2

Андижон

518

39,8

593

38,4

552

38,7

710

34,8

466

28,1

1

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6337-йиғма жилд, 37-варақ.

2

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6460-йиғма жилд, 64-варақ.

3

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 69-варақ.

4

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1

30.09.2018

5

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 4-варақ.

6

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 73-варақ.

7

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 40-варақ.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

873

Наманган

281

33,5

303

33,8

258

28,9

264

29,9

260

27,9

Фарғона

361

30,8

445

32,7

464

31,2

380

24,7

331

21,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 30.08. 2018

йилдаги №01/4-01-19-991-сонли маълумотномаси муаллиф томонидан умумлаштирилди.

Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, фан докторлари ва фан

номзодларининг умумий хисобда ОЎЮларида фаолият олиб бораётган профессор-
ўқитувчилар таркибига нисбатан республикада илмий салоҳият 2000 йилда 43,6 фоизни
ташкил қилган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил қилди.
Республикага нисбатан водий вилоятларидан Андижон вилоятининг кўрсаткичи нисбатан
яхши бўлиб, бу вилоят баъзи йилларда ОЎЮларидаги илмий салоҳият республика
кўрсаткичидан ҳам юқори бўлганлигини кўришимиз мумкин. Водий вилоятларида паст
кўрсаткич бу Фарғона вилоятига тегишли бўлиб, сўнги йилларда республика
кўрсаткичидан диярли 10 фоизга пастлаб кетганлигига гувоҳ бўламиз. Бу шундан далолат
берадики, Фарғона вилоятнинг баъзи ОЎЮларида фан докторлари ва фан номзодлари
тайёрлаш ишлари яхши йўлга қўйилмаган. Бундай дейишимизга сабаб, юқоридаги
кўрсаткичлар бўйича вилоятдаги ОЎЮ кесимида олсак, ҳусусан, 2005/2006 йилларда
республикада жами ОЎЮларида илмий ўнвонли профессор-ўқитувчилар 37,2 фоизни
ташкил қилган ҳолда Фарғона вилояти бўйича бу кўрсаткич 32,7 фоизни ташкил қилиб, 4,5
фоизга орқада бўлганига қармай, шу кўрсаткич бўйича Фарғона Давлат Университетида
илмий даража 38,3 фоизни ташкил қилди. Яъни бу республика кўрсаткичидан 1,1 фоизга,
вилоят кўрсаткичида эса 5,6 фоизга юқоридир. Кейинги йилларга эътибор қаратсак,
2010/2011 йилда республикада илмий даража 39,4 фоиз, Фарғона вилоятида 31,2 фоиз,
ФарДУда 37,1 фоизни

8

ташкил қилган. Шу ҳолатдан кўриш мумкинки, ФарДУда илмий

салоҳият нисбатан яхши бўлган, фақат вилоятлар кесимида ҳисобланганда вилоятдаги
бошқа ОЎЮлар ҳисобига умумий илмий салоҳият тушиб кетган.

Республика ва Фарғона водийси вилоятлари илмий салоҳиятнинг мустақилликнинг

дастлабки йилларига нисбатан тушиб кетишига бир қатор сабаблар мавжуд. Хусусан,
ОЎЮидан кейинги таълим, ҳусусан аспирантура ва докторантурада илмий тадқиқот олиб
бораётган талабгорларнинг ўқиш давомида ва ўқишдан кейинги йилларда ўз илмий
ишларини ҳимоя қила олмаслиги бўлса, бошқа томондан қараганда олий таълимдан
кейинги таълимга яъни аспирантура ва докторантурага кираётганларнинг малака
даражасининг пастлиги бўлди

9

. Шу билан бирга ресублика ОТМларида илмий фаолият

билан шуғулланаётган педагог ходимларнинг моддий аҳволи ва ижтимоий мақоми етарли
даражада эмаслиги ҳам сабаб бўлди. 2000 йиллар ўрталаридаги таҳлиллар шуни
кўрсатдики, таълим соҳасидаги ўқитувчиларнинг номинал иш ҳақи иқтисодиёт бўйича
ўртача иш ҳақи даражасидан орқада қолган. Хусусан, олий таълимдаги ўқитувчиларнинг
иш ҳақи иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳақини 83,7 фоизини ташкил этган. Ўзбекистонда

8

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1

30.09.2018 (Маълумотлари асосида муаллиф

томонидан хисоблаб чиқилган.)

9

Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. Тошкент:

БМТТД, 2008. Б.131


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

874

олий таълим тизмида профессор-ўқиувтчиларнинг иш хақи миқдори иқтисодиётдаги ўртача
иш ҳақидан паст даражада бўлган

10

.

Республикада олий таълим соҳасида илмий салоҳиятнинг пасайишига яна бир сабаб

бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июл “Олий малакали илмий ва
илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4456-сонли Фармониннинг

11

қабул қилиниши бўлди.

Бу фармонга биноан диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш
бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш
белгиланди. Яъни олдин мавжуд бўлган стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий
ходим-изланувчилар институтлари (фан номзоди ва фан доктори) ўрнига фақат бир
босқичли магистрликдан сўнг фан докторлари тайёрлаш йўлга қўйилди. Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, бир бочқичли тизимга ўтилгандан сўнг республикада
диссертацияларни ҳимоя қилиш кескин камайди. Масалан, янги тизимга ўтилгандан сўнг
(2014, 2015 йиллар назарда тутилмоқда) охириги икки йилда катта илмий ҳодим
изланувчилик институтларини 600 нафардан ортиқ ходим тугантган бўлсада, республика
бўйича 2016 йилгача 103 нафар (17,1%) талабгор докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Уларнинг ҳам асосий қисми (80% дан ортиғи) мустақил изланувчилик асосида
диссертацияни ёқлашган. Жами 103 нафар ҳимоя қилганларнинг 62 нафари олий таълим
муассасаларига тўғри келган. Умуман олганда 2014-2015 йилларда Фарғона водийси
вилоятларидаги олий ўқув юртларидан фақат НамМПИдан 1 киши докторлик
диссертациясини ҳимоя қилган холос. Худди шу йиллар бўйича республикадаги бошқа
ОЎЮларида ҳам шундай вазиятни кўришимиз мумкин. Масалан ТТА-10 та, ТТЕСИ -6 та,
ЎзМУ ва ТИМИларида 4 тадан бўлиб бу ОЎЮларнинг кўрсаткичларин бошқа олий ўқув
юртларига нисбатан бироз яхши бўлсада, қолган ОЎЮлари, масалан, ТошФМИда 3 та,
ТДТУ қошидаги “Фан ва тараққиёт” ДУК, ТКТИ, СамДУ, ТАТУ, ТДАУ, ТДТУ, ТПТИ,
ТДСИ, СамДТИларида 2 тадан, ТДШИ, УрДУ, ТДЮУ, ҚарДУ, СамҚХИ, ТАТУ Самарқанд
филиали, ТДПУларида 1 тадан ҳимоя бўлган холос

12

.

Бунинг натижасида эса олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини

пасайишига олиб келган. Ҳусусан, илмий салоҳият энг паст бўлган олий ўқув юртлари
қаторига водий вилоятларидан ҚўқонДПИ-19,4%, АндМИ-20%, ТАТУ Фарғона филиали-
22%, ФарПИ-25% кирган. Бу каби илмий салоҳият паст бўлган ОЎЮлар республиканинг
бошқа минтақаларида ҳам мавжуд эди. Масалан, ТАТУ Урганч филиали-10%, ТДСИ
Самарқанд филиали-11%, ТПТИ Нукус филиали-12,5%, ТДМРХОМ-17%, ТАТУ Нукус
филиали-19%, НавДПИ-19%, ТерДУ-20%, ЖизДПИ-20%, ЎзДЖТИ-20,5%, ТАТУ Қарши
филиали-21%, ЖизПИ-21,3%, ТАТУ Самарқанд филиали-22%, МРДИ-22%, ТДСИ Бухоро

10

Эшбаев А.Х. Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг миллий иқтиосдиётни

ривожлантиришга таъсири. Иқтисод фан.ном. дисс. Тош. 2008 йил. Б.61-62

11

http://www.lex.uz/docs/2035850

(

ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017)

12

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори, 1/4-сон. 30.01.2016 й, Б-2.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

875

филиали-23,2%, ГулДУ-26%, ТДСИ Нукус филиали-26%, СамДЧТИ-29% ни ташкил
қилган

13

.

Сўнги йилларда республика ОТМлари илмий салоҳиятининг пасайиб кетишига яна

бир сабаб, олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул квоталарининг камайиши
ҳам сабаб бўлди. Хусусан, 2011 йил учун стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар инситутига 437
нафар, катта илмий ходим-изланувчилар инситутига 32 нафар тадқиқотчилар қабул
қилинган

14

. Республикада олий таълимдан кейинги таълим бир босқичли тизимга ўтиши

муносабати билан катта илмий ходим-изланувчилар институтига қабул квоталари кескин
камайган. Масалан, 2014 йилда Вазирлик тасаруфидаги олий таълим ва илмий тадқиқот
муассасаларида мавжуд катта илмий ходимлар-изланувчилар институтларига қабул бўйича
288 та квота ажратилган бўлса

15

, 2015 йилда катта илмий ходимлар-изланувчиларни давлат

бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича вазирликнинг таклифлари
асосида 109 та ихтисосликлар бўйича 275 нафар катта илмий ходим-изланувчилар қабул
қилинган

16

, Вазирлик тасарруфидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари

талабига мувофиқ шакллантирилган қабул квотаси бўйича 2016 йилда 233 нафар катта
илмий ходимлар-изланувчиларни ва 240 нафар мустақил изланувчилар қабул қилинган

17

.

Республика олий ўқув юртларида илмий салоҳият тушиб, диссертациялар ҳимоялари
камайган бир даврда катта илмий ходимлар-изланувчиларни қабул квоталарининг олдинги
йилларга нисбатан камайиши, ўз навбатида олий ўқув юртлари илмий салоҳиятига ўз
таъсирини кўрсатди.

ОТМларида 2014-2016 йиллар давомида 237 нафар ходим докторлик

диссертацияларини ҳимоя қилди. Шундан жами 972 нафар катта илмий ходим изланувчи
ва мустақил изланувчилардан фақат 48 нафари (4,9%) ўз муддатида ҳимоя қилган

18

. Бу

ҳолатни биз юқорида келтирган мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигига солиштирсак,
анча орқада қолганлигимиз маълум бўлади.

Шундай бир вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017

йил 16 феврал «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида»ги ПФ-4958-сонли Фармонининг қабул қилиниш олий таълимдан кейинги
таълим соҳасида янги ислоҳотларни бошлаб берди. Фармонга биноан

олий малакали илмий

ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва
самарадорлигини тубдан ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада
такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар

13

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори, 1/4-сон. 30.01.2016 й, Б-2-3.

14

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. Б.2012. 2012 й январ, Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги Ҳайъат қарори. 2012 йил 28 январ №1/1-сон, Б.5

15

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори, 1/1-сон. 31.01.2015 й, 5-Б.

16

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори. 23.10.2015 й, 6/1-сон, 3-Б.

17

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори. 09.04.2016 й, 3/1-сон, Б-6.

18

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳайъат қарори. 25.01.2017 й, 1/1-сон, Б-6.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

876

томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 2017 йилнинг 1 июлидан
бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали, диссертация ҳимоя қилиш
ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни
назарда тутувчи таянч докторантура ҳамда диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан
тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда
тутувчи докторантура тизимини жорий қилинди

19

. Бу янги ислоҳотлар натижасида олий

таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш квоталари ҳам ортди. Ҳусусан, 2018 йил
учун таянч докторантура учун 706 та ва докторантурага 155 та квота ажратиш масаласи
юзасидан маълумот Фан ва технологиялар агентлигига тақдим этилди

20

.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.

Мирзиёев 2018 йил 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар
тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқириш интеграциясини кенгайтириш
масалаларига бағишланган йиғилишда соҳадаги бир қатор муаммоларга алоҳида тўҳталиб,
қуйидагиларни таъкидлади. “Жорий йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий
таълим муассасаларининг миллий рейтинги яратилди, таълим ва илмий-тадқиқот
жараёнлари таҳлил қилинди. Мазкур таҳлил соҳада қатор муаммо ва камчиликлар
борлигини кўрсатди. Йиғилишда олий таълим муассасаларининг нуфузи, профессор -
ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга
эмаслиги қайд этилди. Илм-фанни ривожлантириш, тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан
интеграция қилиш, илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар илмий
изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмаганлиги

21

таъкидланди.

Йиғилишда кўрсатиб ўтилган муаммо ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб олий
таълимдан кейинги таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши
натижасида бу соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Бундан ижобий
ўзгаришларни докторлик диссертацияларни ҳимоя қилиш кўрсаткичи ошганлигида кўриш
мумкин. Масалан, 2016 йилда республика ОТМларида 151 та докторлик диссертациялари
ҳимоя қилинган бўлса, 2017 йилга келиб, 122 та (DSc), 221 та (PhD) диссертациялар ҳимоя
қилинди. Худди шу ҳолат бўйича 2018 йилда диссертацияларни ҳимоя қилиш кескин ошиб,
169 (DSc), 630 та (PhD) диссертациялар ҳимоя қилинди. Шунга мос ҳолда республикада
илмий салоҳият ҳам ошмоқда. Хусусан, 2016 йилда илмий салоҳият 31,6 фоиз, 2017 йилда
32,7 фоиз, 2018 йилда эса 34,2 фоизни ташкил қилди

22

. Диссертация ҳимоялари вилоят

ОТМларида ҳам анча ўсди. Фарғона водийсидаги баъзи ОТМлари масалан, Фарғона давлат
университетида 2018 йилда жами 20 та, шунда 2 та DSc илмий даражасини олиш учун
қилинган ҳимоялар, 18 таси PhD илмий даражасини олиш учун қилинган ҳимоялар ташкил
этди

23

. Андижон давлат университетида жами 25 та, шундан 4 та DSc илмий даражасини

19

http://www.lex.uz/docs/3119699

16.10.2018

20

http://edu.uz/uz/pages/2017-yil

17.10.2018

21

Халқ сўзи газетаси 2018 йил 25 октябрь №221

22

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси

бўйича маълумотлар) Б.2.

23

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Фарғона давлат университетининг илмий-

тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

877

олиш учун, 21 та PhD илмий даражасини олиш учун қилинган химоялар ташкил этди

24

.

Наманган мухандислик-қурилиш институтида 2018 йилда институтда фаолият олиб
бораётган профессор-ўқитувчилардан жами 10 нафари жумладан, 2 нафари фан доктори
(DSc) ҳамда 8 нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлдилар

25

.

Республикада ва Фарғона водийси вилоятлари ОТМларида илм-фан билан

шуғулланишни хохловчи ёш олимларнинг сонининг кўпайиши, шунингдек,
диссертациялар ҳимояларининг ортганлигига бу соҳада фаолият олиб бораётган олимларни
моддий жиҳатда рағбатлантиришга ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги
ҳам сабаб бўлмоқда. Масалан, ОТМларида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар ва ёш
олимларни моддий қўллаб-қувватлар мақсадида 2018 йил 5 апрелдаги “Республика олий
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

26

, 2018 йил 20 июлдаги “Фан ва олий

таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-
техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонида қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги

27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларини қабул

қилинишини келтиришимиз мумкин. Бу қарорларга асосан ОТМлари ва ИТИларида меҳнат
қилаётган профессор-ўқитувчилар, олимлар, таянч докторант ва докторантларни ойлик
маошлари босқичма-босқич ошириб борилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда охириги йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасининг барча

бўғинларида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар олий таълимдан
кейинги таълим соҳасида ҳам амалга оширилмоқда. Шу билан бирга бу соҳани
тараққиётини янада жадаллаштириш учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ деб ўйлаймиз.


REFERENCES

1.

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6337-йиғма жилд, 37-варақ.

2.

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6460-йиғма жилд, 64-варақ.

3.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 69-варақ.

4.

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1

30.09.2018

5.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 4-варақ.

6.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 73-варақ.

7.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 40-варақ.

8.

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1

30.09.2018

9.

Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф
мутаносиблиги. Тошкент: БМТТД, 2008. Б.131

24

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Андижон давлат университетининг илмий-

тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.

25

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг

илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти бўйича 2018 йил Ҳисоботи.) электрон
ресурс.

26

http://president.uz/uz/lists/view/1622

7.04.2018

27

http://www.uza.uz/oz/documents/fan-va-oliy-talim-so-asi-khodimlarining-me-nat-a-i-mi-dorini-20-07-2018


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

878

10.

Эшбаев А.Х. Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг
миллий иқтиосдиётни ривожлантиришга таъсири. Иқтисод фан.ном. дисс.
Тош. 2008 йил. Б.61-62

11.

http://www.lex.uz/docs/2035850

(

ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017)

12.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори, 1/4-сон. 30.01.2016 й, Б-2.

13.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. Б.2012. 2012 й
январ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 2012 йил 28
январ №1/1-сон, Б.5

14.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори, 1/1-сон. 31.01.2015 й, 5-Б.

15.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 23.10.2015 й, 6/1-сон, 3-Б.

16.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 09.04.2016 й, 3/1-сон, Б-6.

17.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 25.01.2017 й, 1/1-сон, Б-6.

18.

http://www.lex.uz/docs/3119699

16.10.2018

19.

http://edu.uz/uz/pages/2017-yil

17.10.2018

20.

Халқ сўзи газетаси 2018 йил 25 октябрь №221

21.

21.ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Таълим, фан
ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича маълумотлар) Б.2.

22.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Фарғона давлат
университетининг илмий-тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.

23.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Андижон давлат
университетининг илмий-тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.

24.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Наманган
муҳандислик-қурилиш институтининг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик
кадрлар тайёрлаш фаолияти бўйича 2018 йил Ҳисоботи.) электрон ресурс.

25.

http://president.uz/uz/lists/view/1622

7.04.2018

26.

http://www.uza.uz/oz/documents/fan-va-oliy-talim-so-asi-khodimlarining-me-nat-
a-i-mi-dorini-20-07-2018

References

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6337-йиғма жилд, 37-варақ.

ЎзР МА Р-2653-фонд, 1-рўйҳат, 6460-йиғма жилд, 64-варақ.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 69-варақ.

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1 30.09.2018

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 4-варақ.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 73-варақ.

ЎзР МА М-130-фонд, 1-рўйҳат, 492-йиғма жилд, 40-варақ.

http://fdu.uz/frontend/web/index.php?r=site%2Fsahifa&id=1 30.09.2018

Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. Тошкент: БМТТД, 2008. Б.131

Эшбаев А.Х. Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг миллий иқтиосдиётни ривожлантиришга таъсири. Иқтисод фан.ном. дисс. Тош. 2008 йил. Б.61-62

http://www.lex.uz/docs/2035850 ( ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017)

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори, 1/4-сон. 30.01.2016 й, Б-2.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. Б.2012. 2012 й январ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 2012 йил 28 январ №1/1-сон, Б.5

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори, 1/1-сон. 31.01.2015 й, 5-Б.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 23.10.2015 й, 6/1-сон, 3-Б.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 09.04.2016 й, 3/1-сон, Б-6.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарори. 25.01.2017 й, 1/1-сон, Б-6.

http://www.lex.uz/docs/3119699 16.10.2018

http://edu.uz/uz/pages/2017-yil 17.10.2018

Халқ сўзи газетаси 2018 йил 25 октябрь №221

21.ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича маълумотлар) Б.2.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Фарғона давлат университетининг илмий-тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Андижон давлат университетининг илмий-тадқиқот фаолияти паспорти) электрон ресурс.

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви. (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти бўйича 2018 йил Ҳисоботи.) электрон ресурс.

http://president.uz/uz/lists/view/1622 7.04.2018

http://www.uza.uz/oz/documents/fan-va-oliy-talim-so-asi-khodimlarining-me-nat-a-i-mi-dorini-20-07-2018

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов