ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
368
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР
ТАЙЁРЛАШДАГИ ЎЗГАРИШЛАР.
Хошимов Ўткиржон Қўшмирзаевич
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
“Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири.
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10819226
Аннотация.
Мақолада мустақилликнинг дастлабки 25 йиллигида олий таълимдан
кейинги таълим соҳасида содир бўлган ўзгаришлар, илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаш
борасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ўрганилган.
Калит сўзлар:
олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, аспирантура,
докторантура, таянч докторантура, фан номзоди, фалсафа доктори.
ИЗМЕНЕНИЯ В ПОДГОТОВКЕ НАУЧНЫХ И НАУЧНО-
ПЕДАГОГИЧЕСКИХ КАДРОВ В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ.
Аннотация.
В данной статье изучены проведенные реформы в первые 25 лет
независимости в сфере повышения научного потенциала кадров в области обучение после
высшего образования и их результаты.
Ключевые слова:
высшее образование, обучение после высшего образования,
аспирантура, докторантура, базовая докторантура, кандидат наук, доктор философии.
CHANGES IN THE TRAINING OF SCIENTIFIC AND SCIENTIFIC AND
PEDAGOGICAL PERSONNEL IN THE NEW UZBEKISTAN
Abstract.
This article examines the reforms carried out in the first 25 years of independence
in the field of increasing the scientific potential of personnel in the field of training after higher
education and their results.
Key words:
higher education, post-secondary education, postgraduate studies, doctoral
studies, basic doctoral studies, candidate of sciences, doctor of philosophy.
Учинчи ренессан пойдеворини қуриш борасида Янги Ўзбекистонда бир қатор
ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида давлат ва жамият ҳаётида туб ижобий
ўзгаришлар юз бермоқда. Умуман олганда тарихимизда юз берган биринчи ва иккинчи
Ренессанс, яъни Уйғониш даврини юзага келиш сабабларига эътибор қаратилса, бир қатор
ислоҳотлар устувор аҳамият касб этганлигини гувоҳи бўламиз. Биринчидан, ўша даврда
мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга эришилган бўлса, иккинчида,
таълим-тарбия ва илф-фан соҳаларини ривожлантиришга бирламчи вазифа сифатида катта
эътибор қаратилиши бўлди[1].
XX асрнинг бошларига келиб жадид боболаримиз томонидан илгари сурилган бир
қатор ғоялар ҳам муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, таълим-тарбия ва илм-фанни ислоҳ
қилиш орқали жамият тараққиётига эришиш мумкинлиги борасида фикрларни ҳаётга тадбиқ
этиш борасида бир қатор сайи ҳаракатлар амалга оширилди. Бироқ ўша давр хукум сурган
сиёсий тузум бундай эзгу ишларни тўлиқ амалга ошишига тўсқинлик қилди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, таълим-тарбия ва илм-фан
соҳаларининг барча босқич ва соҳаларида ўзгаришлар амалга оширишга алоҳида эътибор
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
369
қаратилди. Бу соҳадаги муҳим бўғин ҳисобланган илмий ва илмий-педагог кадрларни
тайёрлаш алоҳида аҳамият касб этди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ОТМларида илмий салоҳиятли
кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ва фаннинг янги соҳалари бўйича олий таълимдан
кейинги таълимни ривожлантириш мақсадида янги йўналишлар очилди. Мустақилликнинг
дастлабки ўн йиллигида олий таълимдан кейинги таълим соҳасида қўлга киритилган
ютуқлар билан бир қаторда, бу соҳада баъзи муаммоларга ҳам дуч келинди. Булардан энг
асосийси аспирант ва докторантларни тайёрлаш, иқтидорли ёшларни аспирантурага
йўналтириш, аспирант ва докторантларнинг илмий ишларини ўз вақтида ҳимоя
қилишларини таъминлаш масалалари эди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, илмий-
педагогик ходимлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларининг сифат кўрсаткичи ОТМлари
илмий салоҳияти даражасини белгилайди. Шу билан бирга ОТМларидаги илмий салоҳиятга
қараб олий таълимдан кейинги таълимга эътибор яхши ёки қониқарсиз эканлигини билиш
мумкин.
Маълумки, юқори малакали кадрларни тайёрлашда илмий салоҳияти юксак ва
замонавий педагогик технологияларни эгаллаган профессор-ўқитувчилар ҳал қилувчи
аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш керакки, мустақилликнинг дастлабки йилларида бу соҳада
қўлга киритилган ижобий натижалар сақлаб қолинмади. Оқибатда 2000 йилдан то 2017
йилгача олий ўқув юртларининг илмий салоҳияти пасайиб борди [2, 318-б.].
Буни республика ва водий вилоятларида жойлашган ОТМда фаолият олиб бораётган
илмий унвонли профессор-ўқитувчилар сонининг ортиш ўрнига камайганлигида кўриш
мумкин. Қуйидаги жадвалда бу ҳақда тўлиқ маълумот келтирилган.
Республикадаги ОТМларида фаолият олиб бораётган фан докторлари ва фан
номзодларининг сони (бирлик) ва уларнинг профессор-ўқитувчиларнинг умумий
сонидаги улуши.
2000/2001
2005/2006
2010/2011
2014/2015
2016/2017
сони фоиз сони фоиз сони фоиз сони фоиз сони фоиз
Ўзбекистон
8038
43,6
8598
37,3
9059
39,4
8143
33,2
7481
31,2
Манба:
ЎзР Давлат статистика қўмитасининг 30.08. 2018 йилдаги №01/4-01-19-991-
сонли маълумотномаси асосида тайёрланди.
Жадвалдан шуни кўришимиз мумкинки, республика бўйича 2000/2001 ўқув йилида
жами ОТМларида 8038 та фан докторлари ва фан номзодлари фаолият олиб борган ва
республика бўйича илмий салоҳият 43,6 фоизни ташкил қилган. Орадан 10 йил ўтиб,
2010/2011 ўқув йилида фан докторлари ва фан номзодлари сони 9059 тага етди, яъни 2000
йилга нисбатан 1021 тага ортди. Буни бир қатор сабаблар билан ҳамда докторантурага
ўқишга қабул қилиш квоталари баъзи йилларда оширилганлиги билан изоҳлаш мумкин[3,
130-б.]. Лекин шунга қарамасдан, илмий салоҳият 39,4 фоизни ташкил этган, яъни 2000
йилга нисбатан 4,2 фоизга пасайган. Бу ҳол республикада янги ОТМлари очилиши ва уларга
ёш мутахассисларнинг кўплаб жалб қилиниши оқибатида юзага келган. Лекин 2016/2017
ўқув йилига келиб республикада илмий салоҳиятли олимлар сони 2000 йилган нисбатан 557
тага камайди ва илмий салоҳият ҳам шунга мос равишда 43,6 фоиздан 31,2 фоизга тушиб
қолди. Бунга, бир томондан, олимларнинг ёш кўрсаткичнинг улғайиши билан боғлиқ
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
370
омиллар, масалан, ўлим, нафақага чиқиш ва бошқалар, иккинчи томондан, фанга бўлган
эътиборнинг сусайганлиги сабаб бўлди. Бу соҳада қилинган ислоҳотлар натижасида 2017
йилнинг иккинчи яримига келиб республикада олимлар сони яна орта бошлади.
Республика олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятнинг мустақилликнинг
дастлабки йилларига нисбатан тушиб кетишига бир қатор омиллар сабаб бўлди. Шулардан
бири олий таълимдан кейинги таълим, хусусан, аспирантура ва докторантурада илмий
тадқиқот олиб бораётган талабгорларнинг илмий ишларини ўз вақтида ҳимоя қила
олмаслиги бўлса, иккинчиси, аспирантура ва докторантурага кираётганларнинг малака
даражасининг пастлиги эди [4, 131-б.]. Шунингдек, илм-фан билан шуғулланаётган
олимларни моддий қўллаб-қувватлашга ҳам етарлича эътибор қаратилмади. Масалан, 2005
йилни олиб қарайдиган бўлсак, педагог ходимларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва
ижтимоий мақомини кўтаришга етарли даражада аҳамият берилмаганини кўрамиз.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, таълим соҳасидаги ўқитувчиларнинг номинал иш ҳақи
иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳақи даражасидан орқада қолган. Хусусан, олий таълимдаги
ўқитувчиларнинг иш ҳақи иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳақининг 83,7 фоизини,
коллежларда 71,2 фоизини, умумий ўрта таълим мактабларида 57 фоизини ташкил этган.
Ўзбекистонда олий таълим тизимида профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдори
иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан паст даражада, Қозоғистон Республикасида эса 250-
1000 АҚШ долларини ташкил этган[5, 61-62-б.].
Республикада олий таълим соҳасида илмий салоҳиятнинг пасайишига яна бир сабаб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва
илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4456-сонли Фармонининг қабул қилиниши бўлди [6].
Бу Фармонга биноан диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини
бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий
қилинди. Яъни, олдин мавжуд бўлган стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий
ходим-изланувчилар институтлари (фан номзоди ва фан доктори) ўрнига магистрлик
даражасидан сўнг фан докторлари тайёрлашни кўзда тутувчи тизим жорий этилди. Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, бир босқичли тизимга ўтилгандан сўнг республикада
диссертацияларни ҳимоя қилиш кескин камайди. Масалан, 2014-2015 йилларда катта илмий
ходим-изланувчилик институтларини 600 нафардан ортиқ ходим тугатган бўлса-да,
мамлакат бўйича 2016 йилгача 103 нафар (17,1%) талабгор докторлик диссертациясини
ҳимоя қилган. Уларнинг ҳам асосий қисми (80% дан ортиғи) мустақил изланувчилик
асосида диссертация ёқлаган. Жами 103 нафар ҳимоя қилганларнинг 62 нафари олий
таълим муассасаларига тўғри келган [7, 2-б.].
Шундай бир вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017
йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида»ги ПФ-4958-сонли Фармонининг қабул қилиниши олий таълимдан кейинги
таълим соҳасида янги ислоҳотларни бошлаб берди. Фармонга биноан олий малакали илмий
ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва
самарадорлигини тубдан ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада
такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
371
томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 июлидан
бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали, диссертация ҳимоя қилиш
ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни
назарда тутувчи таянч докторантура ҳамда диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан
тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда
тутувчи докторантура тизими жорий қилинди[8].
Сўнгги йилларда олий таълимдан кейинги таълимга қаратилаётган эътибор ва бу
соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида докторлик диссертацияларини
ҳимоя қилиш кўрсаткичи ошди. Масалан, 2016 йилда республика ОТМларида 151 та
докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган бўлса, 2017 йилга келиб, 122 та DSc ва 221 та
PhD диссертациялари ҳимоя қилинди. Хусусан, 2018 йилда диссертациялар ҳимоя қилиш
кескин ошганини, 169 та DSc ва 630 та PhD диссертациялари ҳимоя қилинганини алоҳида
қайд этиш лозим. Шунга мос ҳолда, республикада илмий салоҳият ҳам ошмоқда. Хусусан,
2016 йилда илмий салоҳият кўрсаткичи 31,6 фоиз бўлган бўлса, 2017 йилда 32,7 фоизни,
2018 йилда эса 34,2 фоизни ташкил қилди[9, 2-б.].
Республика олий таълим муассасаларида 2022 йилга келиб илмий салоҳият 39,3 %га
етказилди. 2022-йилда диссертация ҳимоялари кўрсаткичи 2017-йилга нисбатан 5
баробарга, яъни 343 тадан1765 тага оширилди. Илмий кенгашлар сони 32 тадан 177 тага
етказилди ва докторантура мавжудОТМлар сони 72 тага етди[10].
Хулоса
қилиб шуни айтиш мумкинки, мустақиллик йилларида республика олий
таълимдан кейинги таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотларга қарамасдан, мазкур
соҳада йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар, тадқиқотчиларда моддий
манфаатдорликнинг пастлиги соҳа ривожига сезиларли равишда тўсиқ бўлди. Бундай
салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2017 йилдан олий таълимдан кейинги таълим
тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳукумат фармон ва қарорлари қабул
қилинди. Бундай эътибор натижасида ёшлар ўртасида илм-фанга бўлган қизиқиш ортди ва
илм-фан билан шуғулланувчиларнинг сони ўсмоқда.
REFERENCES
1.
ЎзА расмий сайти.
https://uza.uz/uz/posts/pedagogning-maqomi-togrisidagi-qonun-ulkan-
iftixor-va-katta-masuliyatdir_572640
2.
Ўзбекистонда таълимнинг ривожланиши ва тарихшунослиги. Очерклар II. Масъул
муҳаррир: т.ф.д., проф. Д.А.Алимова, – Тошкент: Адабиёт учқунлари. 2017. – Б. 318.
3.
Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. UNDP – Тошкент-2007/2008.
– Б. 130.
4.
Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. UNDP – Тошкент-2007/2008.
– Б. 131.
5.
Эшбаев А. Х.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг миллий
иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири. Иқтисод фан. ном…. дис. – Тошкент. 2008.
– Б. 61-62.
6.
http://www.lex.uz/docs/2035850 ( ҳуж
жат кучини йўқотган 27.02.2017)
7.
ЎзР ОЎМТВ ЖА. ЎзР ОЎМТВ Ҳайъат қарори, 1/4-сон. 30.01.2016. 2-варақ
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
372
8.
http://www.lex.uz/docs/3119699 (10.03.2017)
9.
ЎзР ОЎМТВ ЖА. Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича маълумот. 2-
варақ.
10.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022
йил ҳисоботи. https://edu.uz/media/dd9158e0-7910-8720-2f13-a4892de5f222.pdf