ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
264
ЎҚУВЧИЛАРЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Ҳикматова Гулчеҳра Ҳайитова
Бухоро Инновациялар Университети 2-курс магистранти
https://dоi.оrg/10.5281/zenodo.10301029
Аннотация.
Мазкур мақолада ҳуқуқий тарбиянинг аҳамияти ва ҳуқуқий тарбия-
умумий тарбиянинг ажралмас қисми эканлиги. Шунингдек, ҳуқуқий тарбия тушунчаси
масалалари ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
ҳуқуқий тарбиянинг аҳамияти, ҳуқуқий тарбия тушунчаси, умумий
тарбия.
METHODS OF PROVIDING LEGAL EDUCATION IN THE DEVELOPMENT
OF INDEPENDENT THINKING OF STUDENTS
Abstract.
In this article, the importance of legal education and the fact that legal education
is an integral part of general education. Also, the issues of the concept of legal education are
highlighted.
Key words:
the importance of legal education, the concept of legal education, general
education.
МЕТОДИКА ОКАЗАНИЯ ПРАВОВОГО ВОСПИТАНИЯ В РАЗВИТИИ
САМОСТОЯТЕЛЬНОГО МЫШЛЕНИЯ УЧАЩИХСЯ
Аннотация.
В данной статье рассматривается значение юридического
образования и тот факт, что юридическое образование является неотъемлемой частью
общего образования. Также освещены вопросы концепции юридического образования.
Ключевые слова:
значение юридического образования, концепция юридического
образования, общее образование.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида халқимизнинг
асосий мақсадларидан бири инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат барпо қилиш деб
кўрсатилган.
Хуқуқий давлат қуриш учун эса шу давлат пойдеворини яратувчилар ҳуқуқий
жиҳатдан билимли, тарбияли, онгли бўлишлари керак. конун-қоидаларни биладиган, уларга
риоя қиладиган, жамият ишларини бажаришда маданий савияси юқори бўлган шахсларни
шакллантириш борасида ҳуқуқий тарбия алоҳида ўрин эгаллайди.
Хуқуқий тарбия эса умумий тарбиянинг ажралмас қисми бўлиб, инсонни жамиятда
ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя этиш, уларни ҳурмат қилишга чорлайди.
Хуқуқий давлатни барпо этишда қатнашувчи шахс: ҳуқуқ ва эркинликларинигина
билиб қолмасдан, демократиянинг туб маъносини англаши лозим. Чунки демократия
ҳуқуқий давлатнинг таркибий қисмидир. Хуқуқий давлат инсон шахсини энг олий қадрият
сифатида эътироф этишга ва тўла-тўкис қабул қилишга асосланган яхлит амал қилувчи
тизимидир. Бу тизимни билиш, унинг асосларига риоя этишда, ҳар бир шахснинг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш - давр талабидир.
Хуқуқий тарбиянинг дастлабки босқичи аслида боғчада, мактабда бошланади. Лекин
тарбия берувчи шахс унинг методини, йўлларини билмаса, тўғри тарбия бера олмайди.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
265
Хуқуқий тарбия методикасини тизимлаштириш ва янада такомиллаштириш ҳозирда
педагоглар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Хуқуқий тарбияни кенг ва тор
маънода кўриш мумкин. Кенг маънода бутун жамоанинг, кўрчиликнинг онгига таъсир
кўрсатишга қаратилган тарбия, тор маънода эса алоҳида шахсга, унинг онгига таъсир этиш
йўллари тушунилади.
Хуқуқий тарбия натижасида кенг омма ёки айрим шахс ўз хатти-ҳаракатининг
қонуний эканлигини тушунса, ҳуқуқий тартиботни бузмасликка ҳаракат қилса, ўзини онгли
равишда, ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда бошқара олса, мақсадга эришилган бўлиб
ҳисобланади.
Демак, ҳуқуқий тарбия бу - ташкилий равишда мунтазам олиб бориладиган, аниқ
мақсадни кўзлаган ва шахсга (гуруҳ, шахсларга) таъсир қиладиган, уларга ҳуқуқий онг,
ҳуқуқий билим, қонунларга риоя этиш хислатларини вужудга келтирадиган ҳаракатдир.
Маълумки, қонунга риоя қилиш учун, энг аввало уни билиш керак. Хуқуқий тарбия
орқали ҳар бир шахснинг онгига, нима қилмоқ мумкин, нима қилмоқ мумкин эмаслигини,
жамият, давлат ундан нимани талаб қилади, қонунга риоя этиш йўллари нимадан иборат
эканлиги етказмоқ лозим.
Тартиб бузувчилар орасида ўз хатти-ҳаракатини ноқонунийлигини англамаслик,
ноқонуний экан деб ҳам ўйламаслик ва бундай ҳаракатни жазога лойиқ эмас деб тушуниш
кўп учрайди. Шундай тушунча ҳосил бўлмаслиги учун тарбия жараёнида ҳар бир жамоада
ўрнатилган тартибни бузиш, қонун нормаларига риоя этмаслик натижасида интизомий,
маъмурий, моддий ёки жиноий жазо келиб чиқишини тушунтириш, уқтириш зарур.
Шахс ва жамият ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг жамият
ривожланиш принципларига мос бўлиши шахс фаолиятининг йўналтириб турувчи ҳаётий
позицияга боғлиқ. Хаётий позиция эса тарбия жараёнида шаклланади. Шу сабабдан
ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ шахс тарбиясини жамият ўз назоратига олган ва бу
вазифани бажаришни энг доно кишиларга топширган.
Жамиятимиздаги ҳар-бир
бола ўзининг инсон – энг улуғ зот эканлигини, бошқа
тирик мавжудодлардан нима билан ажралиб туришини гўдаклигидан қалби билан ҳис
қилиши керак.
Мактабгача таълим турида ҳуқуқий таълим-тарбия
уч босқичда олиб борилади:
1)
ўрта ёш (3-4 ёш);
2)
катта ёш (4-5 ёш);
3)
мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш).
Мактабгача таълим ёшдаги болаларга илк ҳуқуқий таълим тарбия беришда
болаларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олинади. Ҳуқуқий қоидаларни баён қилиб беришда
ўйин усулларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Болаларга илк ҳуқуқий тушунчаларни
бериш орқали уларнинг шу даврдаги ёшига мос қонун-қоидаларга риоя қилиш мақсади
қўйилади ва машғулотлар туфайли ижобий натижаларга эришилади. Ҳуқуқий таълим
машғулот тарзида болаларга теварак атроф, табиат билан танишиш, бадиий адабиёт,
одобнома машғулотларини мужассамлаштириб, ҳар бир йўналишни бир-бирига мослаб,
узвий равишда олиб борилади.
Умумий ўрта таълимда ҳуқуқий таълим-тарбия
уч босқичда олиб борилади;
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
266
1)
бошланғич таълимда (1-4 синф);
2)
умумий ўрта таълим (5-7 синф);
3)
умумий ўрта таълим (8-9 синф).
Бошланғич таълимда боланинг ёш хусусияти эътиборга олинган ҳолда ҳуқуқий
таълим-тарбия фанлар таркибида олиб борилади. Хар бир синфда 10 соатдан вақт
ажратилиб, ўқитувчи «Она тили», «Атрофимиздаги олам», «Одобнома», «Ўқиш»,
«Табиатшунослик» дарсларида ўтиладиган мавзулар билан боғлаб ҳуқуқий тушунчалар
бериб боради. Масалан, «Она тили» дарсида «Ўқувчи кун тартиби» мавзусида қоида
тушунчаси, ўқувчилар қоидаси тушунтирилади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан қоида нима
сабабдан ўрнатилади, унга бўйсуниш мажбурият, бурчлиги ўргатилади. Бола илк ҳуқуқий
терминларнинг маъносини англай бошлайди.
Бешинчи сифдан бошлаб еттинчи синфгача ҳар бир синфда 17 соатдан дарс соати
ажратилиб, боланинг қабул қилиш лаёқати, ёши, фанларнинг мураккабланиб бориши
ҳисобга олинган ҳолда, ҳуқуқий билим ҳам чуқурроқ ўргатилади. Масалан, бу синфлардаги
ўқувчилар: ҳуқуқ тушунчасини; инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати асосларини;
мустақиллик, давлат рамзлари тушунчасини; мулк ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлар асосларини; инсон ҳуқуқи, бола ҳуқуқи; қонун ва ўсмир; ҳуқуқбузарлик
тушунчаларини ва бошқа ҳуқуқий билимларни ўрганади
8-9 синфларда махсус «Ҳуқуқшунослик» дарси ўтилади. Унда ҳуқуқшуносликдан
Ўзбекистон давлати ва ҳуҳуҳи билан боғлиқ билим олиниб, 9- синфда Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ўрганилади. Ҳар бир синфда 34 соатдан дарс ўтилиши
режаланган.
Юқори синфларда ҳуқуқий маълумотлар берилганда ҳар бир мавзу бўйича ўқитувчи
дарслик, ўқув қўлланмалардан ташқари қўшимча ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиб,
маъруза матнини янгиликлар билан тўлдириб бориши лозим. Махсус дастурга биноан 5-7
синфларда 17 соатдан, 8-9 синфларда 34 соатдан бир ўқув йилига дарс ажратилиб,
ҳафтасига бир соат дарс ўтилади.
Ўқитувчи «Ҳуқуқшунослик» дарсларини ҳуқуқий тарбия билан боғлаб олиб бориши
керак. Масалан, биринчи дарсда ҳуқуқшунослик фанининг мақсад, вазифасини баён этиш
билан биргаликда, мустақиллик, мустақил давлат тушунчасини, унда шахснинг ўрнини,
мустақиллик улуғ неъмат деганда нима тушунилишини ҳам айтиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир мавзуни ўтишда ўқувчиларнинг бошқа фанлардан, айниқса, тарих,
одобноама, миллий истиқлол мафкураси ва шу кабилардан билимлари ҳисобга олинади.
Масалан, давлат шаклини тушунтирганда, ўқувчи тарих фанларидан бу мавзуларни
ўрганганлиги эътиборга олиниб, мавзуни такрорламасдан ёритишга ҳаракат қилинади.
Дарсни фақат маъруза шаклида эмас, суҳбат ёки ахборот шаклида ўтиш мумкин.
Сухбатда ўқитувчи ўқувчиларга савол бериб, жавоб олади ва уларнинг ўзлаштиришига
қараб, ўз фикрларини билдиради, режадаги масалаларни алоҳида-алоҳида сўзлаб беради.
Ўқитувчи ўқувчиларга жадвал, схемалар тайёрлаб келишни топшириши мумкин ва дарс
якунида улар тузган жадвалларни кўриб, уларга ўз фикрларини билдиради.
Дарсни бошқа усулда ҳам ўтиш мумкин. Масалан, ўқитувчи аввал мавзуни
тингловчиларга яхшилаб тушунтиради ва дарс давомида саволлар беради. Жавобни
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
267
эшитишдан олдин ўқитувчи ўқувчиларга бу мавзу тарих ёки бошқа ўтилган фанлар билан
қандай боғлиқлигини эслатади. Шунда ўқувчилар саволга жавоб беришда ўтилган бошқа
дарслар билан қиёслаб, ўз тушунчаларини кенгроқ ифодалайдилар.
Ҳуқуқий билим дарсда, дарсдан ташқари ўтказиладиган машғулотларда ҳам олиб
борилади. Масалан, ҳуқуқ тўгаракларида ҳуқуқшунослик фанининг аниқ бир соҳасини
мукаммал ўрганиш мумкин. Тўгарак ўзининг номига эга бўлиб, тўгарак аъзолари уша ном
билан боғлиқ режа асосида иш олиб бориши мумкин. Тўгараклар қуйидагича номланиши
мумкин «Қилич ва қалқон», «Ёш ҳуқуқшунослар», «Ёш автоназоратчилар», «Қонун
ҳимоячилари» ва бошқа. Тўгарак аъзолари ўзининг тор маънодаги, тугаракнинг мазмунини
баён этадиган, уни тўла ўрганишга ёрдам берадиган қонун ҳужжатларини топишга ҳаракат
қиладилар, ва шу соҳа бўйича ўз ҳуқуқий билимларини бойитиб борадилар.
Масалан, «Ёш автоназоратчилар» тўгараги ўқувчиларнинг кўча ҳаракати билан
боғлиқ барча муаммоларни ўрганишларига ёрдам беради. Мактабларда бу тўгарак
аъзоларига автомашиналар хайдашни ўргатиш ҳам мумкин. Тўгараклар тузишнинг асосий
мақсади ўқувчиларга фуқаролик ҳуқуклари, эркинликларни ўргатиш, улардан ўз
бурчларини ситқи дилдан бажаришга эришишдир. Ундан ташқари, тўгарак аъзолари бир-
бирларига садоқатли бўлишни, интизомликни, ҳуқуқий фаолликни, ижрочилик
маҳоратини, Ватанга, унинг қонун-қойидаларига, мулкига, ўз мулкига муносабатини тўғри
йўлга солишга ёрдам беради.
Тўгаракда айрим қонун лойиҳалари муҳокама қилинади. Масалан, бўлажак Олий
Мажлиснинг икки палатадан ташкил топиши тўғрисидаги тушунчаларни, «Ахборот
эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ги ва бошқа қонун лойиҳаларини ўқиб,
тингловчиларнинг таклифларини билиш мумкин. Ундан ташқари ҳуқуқбузарлик ва
ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисда болаларнинг фикрларини ўрганиш ҳам ижобий натижа
беради. Масалан, вояга етмаганларнинг 13 ёшдан қасдан одам ўлдириш учун жиноий
жавобгарликка тортилишига муносабатини, бола дунё қараши билан ўрганилиб, кенг
муҳокама ҳилинса, уларда жиноятга, умуман ҳуқуқбузарликка нисбатан нафратлари
уйғониши ва келгусида ҳеч қачон жиноят қилмасликларига эришиш мумкин. Демак
тўгаракда олиб борилган иш, ўқувчиларнинг ҳаётида ижобий из қолдириб, уларнинг
ҳақиқий инсон бўлиб етилишларига ёрдам беради. Мақсадга эришишнинг натижаси
меҳнатнинг самарадорлигига боғлик. Тўгаракдаги назарий билим ҳаёт амалияти билан
боғланиб, шахсларга туғри йўл танлашда ёрдам беради.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.,2001.
2.
И.А.КАримов. “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура”. Т.1 –
Т.: “Ўзбекистон” 1996
3.
И.А.Каримов. “Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни –миллат
қилишга хизмат этсин”. Т.: “Ўзбекистон”, 1998
4.
Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.: “Ўзбекистон”, 2000
5.
