PECULIARITIES OF EDUCATIONAL PROCESS MANAGEMENT IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

HAC
Google Scholar
To share
Kuchkarov, B. . (2023). PECULIARITIES OF EDUCATIONAL PROCESS MANAGEMENT IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS. Modern Science and Research, 2(12), 1230–1237. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/27468
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information about the specific features of the management of the educational process in higher education institutions.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1230

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ

БОШҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Kuchkarov Baхodir Tashmurodovich

Nizomiy nomidagi TDPU tadqiqotchisi

https://doi.org/10.5281/zenodo.10431158

Аннотация.

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини

бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

Олий таълим муассасалари, замонавий ўқув босқичлари, юксак

маънавий-ахлоқий фазилатлар.

PECULIARITIES OF EDUCATIONAL PROCESS MANAGEMENT IN HIGHER

EDUCATION INSTITUTIONS

Abstract.

This article provides information about the specific features of the management

of the educational process in higher education institutions.

Key words:

Higher educational institutions, modern educational stages, high spiritual and

moral qualities.

ОСОБЕННОСТИ УПРАВЛЕНИЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫМ ПРОЦЕССОМ В

ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

Аннотация.

В данной статье представлена информация об особенностях

управления образовательным процессом в высших учебных заведениях.

Ключевые слова:

Высшие учебные заведения, современные этапы образования,

высокие духовно-нравственные качества.


Ўзбекистон

Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган

вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар замирида
мамлакатимиз ҳудудларида янги, шу жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасалари
ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий қилиниб, замонавий ва мустақил
фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали
кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 -
2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси,
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Ўзбекистон Республикаси
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қатор қарор ва фармонлари6га мувофиқ олий таълимни
янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, “илм – фан - ишлаб чиқариш”
интеграциясини кенгайтириш, таълим мазмунини компетенциялар асосида тубдан
ўзгартириш, ўқитишнинг янги моделини жорий этиш, олий таълим муассасалари
фаолиятини “Университет - 3.0” концепцияси асосида ташкил этиш, АКТ ва таълим
технологиялари интеграциясини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ривожланган АҚШ, Буюк Британия, Германия,

Япония ва бошқа қатор давлатларда Олий таълим муассасалари талабаларга фундаментал
ва амалий билим бериш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, илм-фан марказлари
сифатида талабга кўра янги маҳсулот ҳамда интеллектуал мулк объектларини яратувчи
субъект ҳисобланади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1231

Мамлакатимизда ҳам олий таълим муассасалари айнан шундай субъектга

айланишлари талаб этилмоқда. Бу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев таъкидлаганларидек, “...бизга миқдор эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун эса
хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга алоҳида
эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш
тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир.” Юқорида баён этилган фикр-
мулоҳазаларга асосланиб, таълим тизими ва унинг ўзаги ҳисобланадиган ўқув
жараёнларини бошқаришни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг зарурлигини,
бугунги замон талаби эканлигини ҳис этмоғмиз лозим.

Аждодларимиз меросини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, азал-азалдан “таълим –

ўқув жараёни – бошқарув” тизимли тушунчаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинган.
Хусусан, Абу Наср Форобийнинг бошқарув тизимида илм - санъатнинг махсус турлари
бўйича фозил, ақлли ва маҳоратга эга бўлган турли кишиларнинг ўрни алоҳида эканлиги
ифодаланганлиги, қомусий олим Абу Райҳон Беруний ўзигача маълум бўлган ва тарихий
манбалардаги хабарларни йил ҳисобларини қўллаб аниқлашга, уларни саралаб, баъзи
ўринларда астрономик кузатувлари натижасида олган хулосалари асосида таҳлил қилишга
уринганлиги, шунингдек, идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан
иборат эканлиги таъкидлаганлиги, Юсуф Хос Хожибнинг асарларида таълим
ижтимоийсиёсий, моддий ва маданий тараққиётининг ўлчов бирлиги эканлиги келтириб
ўтганлиги бунинг далилидир.

Албатта, “таълим - ўқув - бошқарув” тизимли жараёни мулоқотсиз амалга

ошмаслигини қайд этган ҳолда, инсон жамиятда доимий ижтимоий муҳитда бўлиб, ишлаб
чиқариш (хизмат кўрсатиш, иш бажариш) фаолияти давомида мулоқотга киришиб, ўзи учун
манфаатли ва қулай бўлган мулоқотни танлайди. Айниқса, шахсий муваффақиятга
эришиши ёхуд раҳбарлик фаолиятида юксак поғоналарга кўталишида шунга мос бўлган
танловни амалга оширади.

Ҳар қандай фаолият бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан

иборат бўлиб, мазкур тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқа инсонлар ўзаро муносабатларининг
асосини ташкил этади ва муайян ўзаро муносабатлар уларнинг фаолиятини ифодалайди.
Мазкур муносабатлар, одатда улар ихтиёрий фаолият ҳисоблансада, албатта, бошқарувни
талаб этади.

Шахс индивидуал фаолиятида ўзини ўзи бошқаради ва кўзланган мақсадли натижага

эришади. Бу жараёнлар ўзаро муносабатлар замирида қурилиб, ҳамкорликдаги фаолиятни
ташкил этиш учун ўзаро таъсир ёки шахснинг бошқа шахсларга нисбатан таъсири босимида
кечадики, бу моҳиятан зарурий талаб сифатида бошқарувни, бир муштарак мақсад(лар)га
эришиш

йўналишида

инсонларнинг

ўзаро

фаолиятини

ташкил

этиш

ва

мувофиқлаштиришни ифодалайди.

Кишилик жамияти ривожланиши, ўз навбатида “таълим - ўқув - бошқарув”

тизимининг мос равишда такомиллаштирилишини талаб этади. Бу жараёнда бошқарувнинг
умумий ва ташкилий тамойиллари концептуал яхлитликда таълим тизими
такомиллаштирилишига омил бўлади (1-расм). Масалан, илғорлик тамойили ҳар қандай


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1232

таълим муасасаси доирасида бошқарув тизими замон талабга жавоб бериши , мувозийлик
тамойили эса, бошқарувидаги жадалликни оширишга хизмат қилади ва шу каби.


Айнан таълим муассасалари, шу жумладан Олий таълим муассасалари олдига

қўйилган устувор мақсаддан келиб чиқиб, замон талабларига мос малакали,
рақобатбардош, билимли, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавият соҳиби бўлган юқори
салоҳиятли кадрларни тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Ривожланган давлатларда Олий таълим муассасаси янги маҳсулот ҳамда

интеллектуал мулк объектларини яратувчи субъект ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам
олий таълим муассасасини айнан шундай субъектга айланиш талаб этилмоқда. Бу ўринда,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “...бизга
миқдор эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун эса хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш
зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий
асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим
вазифамиздир.”

1

Ўқув жараёнининг асосий таркибий қисмлари

: мақсад, тамойиллар, таркиб,

усуллар , воситалар, ўқитиш шакллари ҳисобланади.Ушбу таркибий қисмлар ҳар қандай
ўқув жараёнини тавсифлайди.

Ўқув жараёнининг мақсади

таълим берувчини таълим олувчилар билан

ҳамкорликда ўрганишнинг якуний натижасини шакллантиришдир.

Таълим тизимида ўқув жараёни ва уни бошқариш тамойиллари, бу жабҳада

орттирилган миллий ва ривожланган мамлакатлар тажрибаси, эришилган натижалар,
кузатилаётган муаммолар ҳисобланса, унинг предметини мазкур жараёнини бошқариш
муносабатлари ташкил этади.

Таълим тизимида ўқув жараёни ва уни бошқаришни такомиллаштиришга

қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади, бу жараённи бошқаришнинг моҳияти

1

Шавкат Мирзиёев.Б

изга миқдор эмас, сифат керак.//

https://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-ilm-fan-namoyandalari-

bilan-mulo-ot-ildi-24-05-2019


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1233

ва тамойиллари, концептуал асосларини тадқиқ этиш, унинг сифатини ошириш каби
вазифалари ҳал этилишини назарда тутади.

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Таълим

– бу шахсни ўқитиш ва тайёрлаш тизими, шунингдек олинган билимлар,

кўникмалар, қадриятлар, муносабатлар, функциялар, тажриба ва ваколатлар мажмуаси
ҳисобланади.

Таълим, кенг маънода

- бу инсон онги, фъел-атвори ва жисмоний қобилиятларини

шакллантиришнинг яхлит тизимли жараёнидир.

Таълим жараёни

тегишли норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Пифогор таъкидлаганидек

, “таълимни бошқа одамга бериш мумкин ва бошқага бериб

ҳам уни ўзимиз йўқотмаймиз”.

Таълим тизимининг ўзаги ўқув жараёни ҳисобланади, у билим, кўникмалар тизимини

эгаллашга, уларни амалда қўллаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим берувчи
ва таълим олувчининг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган ҳаракатлари
йиғиндисидир.

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўқув жараёни таълим олувчилар билим, ўқув ва кўникмани эгаллашларига

йўналтирилган ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни
ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажми кесимида ўқув режалари ва фанлар дастури
ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат давомийлигида таълим мазмуни, битирувчилар
умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини эгаллашларига қаратилган тизимли
фаолият мажмуасидир.

Ўқув жараёнининг асосий таркибий қисмлари:. мақсад, тамойиллар, таркиб, усуллар,

воситалар, ўқитиш шакллари ҳисобланади. Ушбу таркибий қисмлар ҳар қандай ўқув
жараёнини тавсифлайди

Ўқув жараёниннг мақсади таълим берувчини таълим олувчилар билан ҳамкорликда

ўрганишнинг якуний натижасини шакллантиришдир.

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Бу ўринда, “бошқарув” тушунчаси одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун

бошқарилувчи объект ёки тизимга фаол таъсир кўрсатишни англатади

Турли ёндашувлар воситасида амалга ошириладиган функционал бошқарув фаолияти

тизимли - мажмали бўлиб, унда бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари қулланилади.


Бошқарув жамоага таъсир кўрсатиш усулларини ўзида мужассам этади, бунда

қўйилгaн мақсадларга эришиш жараёнида фаолиятни уйғyнлаштириш назарда тутилади.

Олий таълим муассасаларининг бошқаруви Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва

ОТМунинг низоми асосида амалга оширилади.

Замонавий таълим тизими тобора янгиланиши, ўз навбатида, жадал ўзгараётган ва

мураккаблашиб бораётган оламда унинг олдига қўйилаётган талаблар асосида фаолият
кўрсатиши талаб этилмоқда.. Буларнинг барчаси таълимни ва унинг асосий таркибий қисми
бўлган ўқув жараёни сифатини бошқариш мураккаблашувига олиб келмоқдаки, бу жараёнда


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1234

муаммони ҳал этишнинг самарали усулларини ўзлаштириш таълим тизими раҳбарлари
ташкилотчилик, изланувчанлик замирида таълим менежментини пухта эгаллашларини талаб
этмоқда.

Бу жараёнда замонавий ривожланиш талабларига жавоб берадиган малакали кадрларни

тайёрлаш, айнан “

таълим - ўқув - бошқарув

” тизимининг зиммасига юклатилган

маъсулиятли вазифа сифатида қаралди.

Хусусан, қуйидагилар:
- замонавий дастурлар асосида тизим сифатини ошириш;
- мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда тизимни

такомиллаштириш;

- таълимнинг инсонпарварлигини таъминлаш;
- таълим технологияларини амалиётга жорий этиш;
- “таълим - фан - ишлаб чиқариш” интеграцияси механизмларини ишлаб чиқиш ва

уларнинг функционаллигини таъминлаш;

- таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини юзага келтириш;
- тизимга жамоат бошқарувининг васийлик ва кузатувчи кенгашлари киритилиши

орқали уни такомиллаштириш;

- таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати юзасидан битирувчиларнинг бандлик

мониторинги негизида маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини йўлга қўйиш;

- олий таълим соҳасида икки томонлама фойдали халқаро алоқаларни ривожлантириш

таълим - ўқув - бошқарув”

тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бугунги кунда асосий эътибор мамлакатнинг стратегик мақсад ва вазифаларини амалга

оширишда таълими тизимини бошқариш долзарб масалалардан биридир. Замонавий таълим
тизими тобора янгиланиши, ўз навбатида, жадал ўзгараётган ва мураккаблашиб бораётган
оламда унинг олдига қўйилаётган талаблар асосида фаолият кўрсатиши талаб этилмоқда..
Буларнинг барчаси таълимни ва унинг асосий таркибий қисми бўлган сифатини бошқариш
мураккаблашувига олиб келмоқдаки, бу жараёнда ўзўзидан муаммони ҳал этишнинг самарали
усуллари ўзлаштириш таълим тизими раҳбарлари ташкилотчилик, изланувчанлик замирида
таълим менежментини пухта эгаллашларини талаб этмоқда.

Талим тизимида ўқув жараёнларини бошқаришнинг асосий йўналишларини

назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш

натижасида

қуйидаги

хулосалар

чиқарилди:

Биринчи хулоса.

Аждодларимиз бу жабҳадаги меросини ўрганиш шуни кўрсатдики,

азал-азалдан

“таълим - ўқув жараёни - бошқарув”

тизимли жараёнининг моҳиятига

алоҳида эътибор қаратилиб келинган.

Иккинчи хулоса.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда, “Таълим тўғрисида”ги

қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилиб, таълим олувчилар билим
олишлари, жамиятда ўз ўринларини топишларида аҳамиятли бўлди. Хусусан, Биринчи
Президент Ислом Каримов тасдиқланган 2011-2016 йилларга мўлжалланган олий таълим
муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мутахассислар
тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури таълим тизими ривожланишига хизмат қилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1235

Учинчи хулоса.

Жадал кечаётган глобаллашув ва интеграция шароитида Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси, Олий таълим тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳага
дахлдор қарор ва фармонлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари
асосида мамлакатимизда олий таълимни кенг ислоҳ қилиш ва унинг концептуаль
асосларини такомиллаштириш заруратини юзага келтирди.

I.

Таълим тизимини бошқаришнинг асосий йўналишларини назарий ва

амалий жиҳатдан ўрганиш натижасида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясини изчил амалга ошириш, таълим мазмунини компетенциялар асосида тубдан
ўзгартириш, ўқитишнинг биз учун янги бўлган моделини жорий қилиш, давлат ва жамият
ривожланишига раҳна солувчи коррупцияни батамом бартараф этиш, олий таълим
муассасалари фаолиятини “Университет - 3.0” концепцияси асосида ташкил этиш учун

“таълим - ўқув жараёни - бошқарув”

тизимини тубдан такомиллаштириш лозим.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини янги таҳрирда

қабул қилиш зарур. Хусусан, амалдаги мазкур Қонунининг IV.Таълим тизимини бошқариш
банди 25-26-моддаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда таълимни
бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг таълим соҳасидаги
ваколатлари (ҳуқуқ доираси) ва тамойиллари аниқ белгиланган бўлсада, бугунги кун мазкур
белгиланган ваколатлар доирасида таълим тизимида ўқув жараёнини бошқаришда
самарадорлик янада оширилишини тақазо этилмоқда, хусусан, олий таълим
муассасаларининг

давлат

таълим

стандартлари,

таълим

йўналишлари

ва

мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб
чиқилишида ҳам мустақиллиги белгиланганлиги билан;

-

шунингдек, мазкур Қонунининг 3-моддасида таълимнинг узлуксизлиги ва

изчиллиги негизида таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги таъкидланганлиги
боис, ҳозирги глобаллашув даврида (мазкур қонуннинг 33-моддасида келтириб ўтилган
Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаларига кўра) ҳалқаро интеграция миллий таълим
нуфузи замирида оширилиши зарурлиги билан далиланади

3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида таълим соҳасида давлат

ваколатли органлари, хусусан, таълим вазирлиги

ҳамда таркибида олий таълим

муассасалари бўлган вазирликлар ва бошқармалар, олий таълим муассасалари, илмий-
педагогик

муассасаклар

ўзаро

ҳамкорликда

таълимни

бошқарув

тизимини

мувофиқлаштириб боришлари зарур.

4.

Таълимнинг норматив ҳужжатлари

- Давлат таълим стандартлари, таълим

йўналишлари ва мутахасисликларининг малака талабалари, ўқув режалари, фан дастурлари
пухта ишлаб чиқилишини таъминлаш ва барқарор даврийликда (масалан, камида 3 йил
давомида) қўланилишини аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

5.

Мамлакатимизда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини
ташкил этиш чора-тадбирлари асосида олий таълим билан қамров даражаси 50 фоиздан
ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, камида 10 та олий таълим муассасасини


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1236

халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings,
Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи
1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ҳамда таълим сифатини
ошириш механизми қарор топиши ва функционаллиги таъминланиши зарур.

6. Кредит-модуль тизимига босқичма - босқич ўтказиш имконияти мавжуд.

Навбатдаги масала, таълимнинг ушбу методологияси замирида академик дастурлар меҳнат
бозори талабларига мос ишлаб чиқилиши, ўқув режадаги фанларнинг 50 фоизи танлов
фани сифатида белгиланиши, ўқув жараёнига ахборот тизимлари кенг жорий этилиши,
талабаларни ўқитиш ва меҳнат бозорига тайёрлашга индивидуал ёндашилиши, уларнинг
фаолияти мустақил таълим олишга йўналтирилиши, академик муқобиллиги таъминлаши,
ўқув-дастурий ҳужжатларнинг ҳаракатчанлиги оширилиши, ўзгарувчан ижтимоий -
иқтисодий шароитга мослашувчанлиги замирида индивидуал ва дифференцияллашган
таълим тизими жорий этилиши самарали ҳисобланади.

7. Замонавий ахборот-таълим муҳитида ўқитиш назариясининг мавжуд эмаслиги,

таълим субъектларининг замонавий ахборот-таълим муҳитига киришга тайёр эмаслиги
каби муаммолар кузатилаётганлигидан келиб чиқиб, орттирилган миллий ва мавжуд
халқаро тажриба негизида ушбу йўналишларда таълим субъектларининг тизимли фаолият
юритишига дахлдор моделлар, дастурий таъминотлар намунаси яратилиши ва уларни
қўллаш орқали ўқув дастурлари ва режалари ишлаб чиқилиши ҳамда ўқув жараёнига татбиқ
этилиши зарур

8. Таълим тизимининг олдига қўйилган мақсадга эришиш ва режаларнинг

бажарилиши, фақат айнан, субъект-объект иштирокида амалга оширилади. Бу жараёнда
инсон омилини ҳисобга олиш талаб этилади. Шу боис, педагог-ходимларни тайёрлаш,
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини аниқловчи мезонлар, амалда қўлланиб
келинаётган ўқув дастурлари, илмий-услубий адабиётлар, услубий тавсиялар янада
такомиллаштирилиши лозим.

Юқоридаги таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши

“таълим - ўқув

жараёни - бошқарув”

тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


REFERENCES

1. Мирзиѐев Ш.М. ―Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва

олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз‖ мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси
Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2016. – 56 б.

2. Мирзиѐев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт

тараққиѐти ва халқ фаровонлиги гарови‖ мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 48 б.

3. Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар

бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т.: ―Ўзбекистон‖. –
2017.– 102б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1237

4. Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз.

– Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 488 б.

5. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х.Масофали ўқитиш назарияси ва амалиѐти. –Т. Фан,

2009.

6. Гордиенко Н. Е. Профессионализм и компетентность в системе высшего

педагогического образования Франции. Коломна 2013. Стр.28-30.

7. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Олий ўқув юртлари

талабалари учун дарслик // С.С. Ғуломов таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2000. –
592 б.

8. Закирова Ф., Эминов А. Формирование компетентности в области компьютерной

графики у будущего учителя // Информатика и образование. – Москва, 2010. – № 1. –
С. 100-102.

9. Зимняя И.А. Ключевые компетенции – новая парадигма результата современного

образования //

http://www.eidos.ru/journal/2006/0505.htm

10. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар

(таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.:
―Истеъдод‖ жамғармаси, 2008. – 180 б.

11. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар

(таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.:
―Истеъдод‖ жамғармаси, 2010. – 142 б.

12. Кузьмина Н.В. Профессионализм личности преподавателя и мастера

производственного обучения. – Москва, 1990.

13. Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури: педагогик илмий

тадқиқот муаммолари ва йўналишлари. – Т.:Фан, 1999 й. – 189 .


References

Мирзиѐев Ш.М. ―Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз‖ мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2016. – 56 б.

Мирзиѐев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлиги гарови‖ мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 48 б.

Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т.: ―Ўзбекистон‖. – 2017.– 102б.

Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 488 б.

Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х.Масофали ўқитиш назарияси ва амалиѐти. –Т. Фан, 2009.

Гордиенко Н. Е. Профессионализм и компетентность в системе высшего педагогического образования Франции. Коломна 2013. Стр.28-30.

Ғуломов С.С., Алимов Р.Х. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик // С.С. Ғуломов таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.

Закирова Ф., Эминов А. Формирование компетентности в области компьютерной графики у будущего учителя // Информатика и образование. – Москва, 2010. – № 1. – С. 100-102.

Зимняя И.А. Ключевые компетенции – новая парадигма результата современного образования // http://www.eidos.ru/journal/2006/0505.htm

Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: ―Истеъдод‖ жамғармаси, 2008. – 180 б.

Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: ―Истеъдод‖ жамғармаси, 2010. – 142 б.

Кузьмина Н.В. Профессионализм личности преподавателя и мастера производственного обучения. – Москва, 1990.

Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури: педагогик илмий тадқиқот муаммолари ва йўналишлари. – Т.:Фан, 1999 й. – 189 .

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов