53
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ
ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВОСИТАСИДА
ШАКЛЛАНТИРИШ
Ташматова Г.Н.
Гулистон давлат педагогика институти ўқитувчиси, Гулистон, Ўзбекистон.
Алимбекова А
Гулистон давлат педагогика институти талабаси, Гулистон, Ўзбекистон.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10812967
Аннотация.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий педагогик маҳоратини оширишда
турли омилларнинг ўрни бўлиб, айни ривожланаётган даврларда рақамли
технологияларнинг ўрни муҳимдир. Ҳар бир педагог ўз маҳоратини ошириши, эгаллаган
билим, кўникма малакаларини қўллай олиши лозим. Бунда тарихий тараққиёт давомида
бир неча хил усуллар, воситалар методологик асос бўлиб хизмат қилиб келган бўлса, айнан
шу назарий асосларни рақамли технологиялар муҳитида натижавийлигини ошириш ҳақида
ушбу мақолада ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
Педагог, маҳорат, омил, шахс, рақамли технология, методология,
технология, компетенсия, таълим- тарбия.
DEVELOPMENT OF MECHANISMS FOR IMPROVING THE PROFESSIONAL
PEDAGOGICAL SKILLS OF FUTURE TEACHERS THROUGH DIGITAL
TECHNOLOGIES
Abstract.
Various factors play a role in improving the professional pedagogical skills of
future teachers, and the role of digital technologies is important in these developing times. Every
pedagogue should improve his skills, be able to apply acquired knowledge and skills. During the
historical development, several different methods and tools have served as a methodological basis,
and this article describes the theoretical basis for increasing the effectiveness of digital
technologies.
Key words:
Pedagogue, skill, factor, person, digital technology, methodology, technology,
competence, education.
РАЗРАБОТКА МЕХАНИЗМОВ ПОВЫШЕНИЯ ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ
ПЕДАГОГИЧЕСКИХ НАВЫКОВ БУДУЩИХ УЧИТЕЛЕЙ С ПОМОЩЬЮ
ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
54
Аннотация.
В повышении профессионально-педагогического мастерства будущих
учителей играют роль различные факторы, и в наше развивающееся время важна роль
цифровых технологий. Каждый педагог должен совершенствовать свое мастерство,
уметь применять полученные знания и умения. В ходе исторического развития
методологической основой послужило несколько различных методов и инструментов, и в
данной статье описываются теоретические основы повышения эффективности
цифровых технологий.
Ключевые слова:
Педагог, мастерство, фактор, человек, цифровые технологии,
методология, технология, компетентность, образование.
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва
замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз
зарур ва шарт...”
Шавкат Мирзиёев
Кириш.
Касбий маҳоратни шакллантириш бўйича, педагогик технологияларни қўллашнинг
аҳамияти катта бўлиб, ҳозирги кунда рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг устувор
вазифаси дейилса ҳам муболаға бўлмайди.
Янги техник воситалар, рақамли технологик платформалар таълимда янги тартиб-
қоидалар киритиш учун энг муҳим компонентлардан биридир. Бироқ уларни қандай қилиб
татбиқ этиш ва амалда фойдаланишни билиш аслида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бунинг учун махсус тайёргарлик, катта куч ва кўп вақт сарфлаш лозим, яъни
таълимда инновацион жараёнлар, рақамли воситалар татбиқ этилиши билан, ўқитувчининг
роли пасаяди эмас, балки ўқув-тарбия жараёнининг босқичлари яна ҳам ортади.
Бу эса педагогикадан ўз илмини янгидан, танқидий таҳлил этишини талаб этади.
Бўлажак педагог ўқув технологиясининг бевосита тартиб қоидаларга жиддий
тайёрланган, йўл-йўриғини биладиган ва ўрганишга мойил бўлиши лозим. Педагогнинг
ижодий потенциали унинг:
инсонпарварлик ва ижодкорлик шахсиятини шакллантиришга интилишида;
педагогик маҳорат ва педагогик одобнинг намоён бўлишида;
педагогик қобилиятни шакллантира олиш ҳамда ўқувчи тасаввурларини тўғри
рағбатлантира олиш;
55
юмор ҳиссини ривожлантириш, қизиқарли, қўйилмаган саволларни қўйиш ўқув,
ўқувчи-талабаларни савол беришга жалб қилиш ва бошқа омиллар орқали амалга
оширилиши мумкин.
Педагогик жараёнда ўзининг янги ғояларини ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар
орқали малакали мутахассислар тайёрлаш қобилиятини доимо ривожлантириш ва
такомиллаштириш ўқитувчининг иқтидорига боғлиқ.
Рақамлаштирилган шароитда ҳам педагогик технологияда ўқувчиларинг
билимларни ўз вақтида назорат қилиш ва баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда
ўзлаштиришни назорат қилиш ва баҳолаш натижаларига қараб давлат таълим
стандартларининг қандай бажарилаётганлигини текшириб борилади ва вазифалар
белгиланади. Айнан ушбу жараёнларда бўлажак педагогларнинг рақамли технологияларни
билиш ва амалиётга қўллай олиш билимлари жуда қўл келади.
Материаллар ва методлар.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Тараққиётга
эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз
зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро,
бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.
Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ
ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин
бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади” [1],
деган фикрларида ҳам бўлажак педагогларнинг касбий маҳоратларини ошириш
механизмларини ишлаб чиқиш лозим. Шунингдек, 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847 сонли Фармонида “... халқаро стандартлар асосида
юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган
кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий
баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш” масалалари қайд
этиб ўтилган [2] бўлиб, ушбу фикрлардан ҳам англашимиз мумкинки, рақамли
технологияларнинг таълимга татбиқ этилиши ҳар томонлама таълимнинг, талабаларнинг
ҳамда педагогларнинг билим, кўникма ва малакаларини оширишга хизмат қилади.
Ушбу мавзуга алоқадор бўлган “рақамли технологиялар воситасида касбий
маҳоратни ошириш механизмини такомиллаштириш” тушунчасини тўғри таҳлил этишимиз
56
учун, касбий маҳорат, педагогик маҳорат каби сўзларнинг ҳам илмий-назарий маъноларини
тушуниб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Касбий маҳорат юзасидан фойдаланилган материаллар ва таҳлилий-қиёсий
методларга таянган ҳолда, Абу Наср Фаробий, Юсуф Хос Ҳожиб, Саъдий Шерозий, Абу
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Абдулла
Авлоний ва бошқалар ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари, шунингдек, ўқитувчи
шахсида акс этиши зарур бўлган сифатлар хусусида қимматли маълумотларни ўз
асарларида қизғин баён қилишган [3].
И.П. Раченко педагогик маҳоратни педагогик санъатнинг бир қисми сифатида
таърифлаб, шундай ёзади: ―педагогик маҳорат деганда ўқитувчининг педагогик–
психологик билимларни, касбий малака ва кўникмаларни мукаммал эгаллаши, ўз касбига
қизиқиши, ривожланган педагогик фикрлаши ва интуицияcи, ҳаётга ахлоқий–эстетик
муносабатда бўлиши, ўз фикр мулоҳазасига ишончи ва қатъий иродаси тушунилади.
XV асрда яшаб, ижод этган мутафаккир, Алишер Навоийнинг яқин дўсти
Камолиддин Ҳусайн Воиз ал–Кошифий (1440–1505 й.) бола тарбиясида мактаб ва
муаллимнинг алоҳида ўрни борлиги ҳақида гапириб, муаллимлар доно, билимли,
ширинсухан, адолатли бўлиши зарур деб ҳисоблайди. Аллома мураббийлар тўғрисида -
“Ахлоқи Муҳсиний” асарида шундай ёзади: “Мураб
бий (болага) насиҳат ва таълим беришда лутф ва одоб қоидаларига риоя қилиши
даркор [4]. Назарий манбаларга асосланган ҳолда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий
маҳоратини рақамли технологиялар орқали ривожлантиришда, авваламбор, рақамли
технологияларнинг таълимдаги роли, вазифалари ҳақида ҳам билиб олишимиз зарур.
Таълимда рақамли технологиялар биринчи навбатда медиа саводхонлик, оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланишни кўникмаларига эга бўлиш баробарида, шулар
орқали таълим-тарбия жараёнини натижавийлигини оширишга хизмат қилмоғи лозим.
Бунда мактаб таълим тизимида ҳам, олий таълим тизимида ҳам махсус рақамли
платформалар мавжуд бўлиб, уларни ўрганиш ва педагогик жараёнларга татбиқ этиш
маҳоратини эгалламоғимиз даркор.
57
1-расм “Таълим жараёнида анъанвий ҳолат ҳамда рақамли технологиянинг
татбиқ этилиш ҳолатлари”
И.Г.Песталоцци ўқитувчининг касбий сифатларига баҳо бериш билан бирга, асосан
унинг халқ таълими тармоғини такомиллаштиришдаги роли ҳамда фан асосларини
эгаллашдаги аҳамияти ва вазифаларига тўхталиб ўтади[5]. Фан асосларини эгаллашда
уларнинг рақамли вариантларини татбиқ этиш ҳамда ўқув адабиётлари етишмаслигини
олдини олишга эришиш таълимда рақамли технология орқали бўлажак педагогларнинг
ресурслардан фойдаланиш саводхонлигини оширади. Айнан, шу жараёнда ҳам маҳоратли
педагог ўз таълим-тарбия жараёнида талаба ёшларнинг мустақил фикрларини аниқлаб
олиш учун ҳам электрон саволномалар фойдаланиш, уларнинг фикрларини билиш
баробарида, истиқбол режаларини тузиш ҳамда камчиликларини англаб етишга ёрдам
беради.
Натижалар.
Маълумотларга кўра, бугун пандемия сабаб таълим муассасаларини ёпган
мамлакатларнинг 60 фоизигина тўлиқ рақамли таълимга ўтган. Баъзи халқаро экспертлар
онлайн таълимга тўлиқ ўтиб бўлмаслиги, бу жараёнга муаммоли вазиятдан чиқиш йўли
сифатида қараш лозимлигини, акс ҳолда таълим сифати тушиб кетишини таъкидласа,
баъзилар замонавий таълим учун янги давр бошланганини эътироф этмоқда. Айрим
давлатлар зиёлилари эса масофавий таълимга қамраб олишда таъминот масаласини илгари
сурмоқда. Интернет манбаларида хабар берилишича, бугунги кунда атиги ўнга яқин
58
давлатдаги талабаларнинг 95 фоизида компьютер бор. Индонезияда эса 34 фоиз ёшнинг
интернетдан фойдаланишга шароити етарли. Қолган давлатларда бу кўрсаткич анча паст.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида ҳам бу кўрсаткич юқори даражада эмас.
Бунга сабаб эса чекка ҳудудларда Интернет инфратузилмасининг яхши
ривожланмаганлигидир. Бу эса айрим мутахассислар тахмин қилаётганидек, таълим сифати
тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин [5]. Талабалар учун телевизион дарслар эфирга
узатила бошлади. Бундан ташқари, бир нечта олий таълим муассасалари талабалар ва
ўқувчилар учун виртуал таълим тизимларини ишга туширди. Масалан, Муҳаммад ал-
Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб ва академик
лицей ўқувчилари, талабалар ва АКТ соҳасида билим олишни хоҳловчилар учун тўртта
виртуал таълим тизими фаолият бошлади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек
тили ва адабиёти университетида “Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш” ахборот
тизими ҳамда MOODLE масофавий таълим платформаси ишга туширилди. Бошқа олий
таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида ҳам MOODLE, Platonus, Moodle LMS,
SRS (Student Records System), MOOC каби масофавий таълим платформалари ҳамда мобиль
телефон ва планшетлар учун Google Classroom, Ereader иловалари ишга туширилиб онлайн
дарслар ташкил этилиши бошланди. Шулар қатори, Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида ҳам қисқа муддат ичида “remote-education” масофавий таълим
платформасининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Муҳокама.
Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий педагогик маҳоратини ошириш
механизмларини рақамли технологиялар воситасида шакллантириш борасида бир неча
мулоҳазали фикрларни кўриб чиқишимиз лозим. Айнан бу муаммолар бўйича,
ҳудудимиздаги интернет хизматлари сифатини ошириш, таълим жараёнида рақамли
технологик воситалардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, сўнги услубдаги рақамли
технологик воситалар билан талаба ёшларни таништириш баробарида, педагогларга ҳам
тавсиялар бериб бориш, рақамли технологиянинг татбиқ этилиши юзасидан турли хил
кўрик танловлар, ижодий ишлар, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ва
тизимли рағбатлантириб бориш, рақамли технологиялар воситасида педагогларнинг билим,
кўникма ва малакаларини узлуксиз ривожлантириб бориш чораларини ишлаб чиқиш лозим.
Бунинг учун қатор вужудга келадиган муаммоли ҳолатларнинг ҳам замонавий
ечимларга тўхталиб ўтиш лозим.
59
Хулоса
сифатида айтиш мумкинки, бугунги кун аудиториялари аввалгиларидан
тубдан фарқ қилиб, аудиторияларнинг эга бўлган жиҳозлари, ташкил этилган дарсларнинг
восита ва жиҳозлари, талабаларнинг фойдаланаётган мобил воситалари буларнинг
барчасида рақамли ахборотнинг муайян турини учратишимиз мумкин.
Ҳозирги кунда педагоглар ўз устида ишлаб, касбий маҳоратларини оширмас экан,
талабаларнинг олдида оммавий ахборот воситаларидан фойдаданиш тартибини билиши
талаб этилади. Ўзбекистонда ҳам рақамли авлоднинг етти экранли авлоди - телевизор,
компьютер, планшет, таблет, фаблет, смартфон ва смартсоатлари пайдо бўлмоқда. Бундай
зич рақамли муҳитга эга бўлиш ва у билан доимий ўзаро муносабат натижасида бугунги
кун талабаларининг фикрлаши ва ахборотларга ишлов бериш жараёнлари олдинги фикр
юритиш ва ахборот жараёнларидан тубдан фарқ қилмоқда [6].
Ривожланаётган мамлакатимиз ёшларига айни дақиқаларда доска ва бўрдан
фойдаланиб машғулот ташкил этиш эскилик деб қараш, уларни янгича услубдаги
воситаларга алиштириш вақти келганлигидан далолат беради. Бўлажак педагогларнинг ҳам
касбий педагогик маҳоратларини оширишда рақамли технологик воситалардан
фойдаланиш келғгуси авлоднинг ҳам рақамли таълим тушунчасига пухта тайёргарлиги
билан бошланади.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда
Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847 сонли Фармони// Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами (06/19/5847/3887)
3.
Алимова Нигора Суннатуллаевна “Касбий маҳорат” фанидан ўқув-услубий мажмуа
Тошкент – 2015
4.
Камолиддин Ҳусайн Воиз ал–Кошифий- “Ахлоқи Муҳсиний” асарида
5.
https://www.pv.uz/uz/news/raqamli-talimga-otishni-pandemiya jadallashtirdimi
6.
“Иқтисодиёт ва иноовацион технологиялар” илмий электрон журнали. №3, май-июн,