Authors

  • Berdiyar Seytmuratov

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.31559

Keywords:

Masterpieces of art bakhshichilik epics national and universal competencies spiritual and educational artistic and aesthetic musical aesthetics.

Abstract

This article focuses on the issues of expanding the educational opportunities of the art of karakalpak singing, increasing the interest of students in the art of singing, and improving the didactic conditions for the development of musical literacy and spiritual culture of students.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1261

БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ АСОСИДА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-

АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Сейтмуратов Бердияр Генжемуратович

Нукус Давлат Педогогика Институти Педогогика факультети

Мусика кафедраси стажер ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11090752

Аннотация.

Ушбу мақолада қорақалпоқ бахшичилик санъатининг тарбиявий

имкониятларини кенгайтириш, жировчилик санъатига ўқувчи-ёшларнинг қизиқишини
ошириш,

ўқувчиларнинг

мусиқий

саводхонлиги

ва

маънавий

маданиятини

ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштириш масалаларига
қаратилган.

Таянч сўзлар:

санъати дурдоналари, бахшичилик, достончилик, миллий ва

умуммаданий компетенциялар, маънавий-маърифий, бадиий-эстетик, мусиқа эстетикаси.

FORMATION OF SPIRITUAL AND MORAL VIRTUES OF STUDENTS AND

YOUTH BASED ON THE ART OF BAXSHI

Abstract.

This article focuses on the issues of expanding the educational opportunities of

the art of karakalpak singing, increasing the interest of students in the art of singing, and
improving the didactic conditions for the development of musical literacy and spiritual culture of
students.

Key words:

Masterpieces of art, bakhshichilik, epics, national and universal competencies,

spiritual and educational, artistic and aesthetic, musical aesthetics.

ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНО- НРАВСТВЕННЫХ ДОСТОИНСТВ

СТУДЕНТОВ И МОЛОДЕЖИ НА ОСНОВЕ ИСКУССТВА БАХЧИ

Аннотация.

В данной статье рассматриваются вопросы расширения

образовательных возможностей искусства каракалпакского пения, повышения интереса
учащихся к певческому искусству, совершенствования дидактических условий для
развития музыкальной грамотности и духовной культуры учащихся.

Ключевые слова:

шедевры искусства, бахшичилик, эпосы, национальные и

универсальные компетенции, духовно-просветительский, художественно-эстетический,
музыкальная эстетика.

Дунёда миллий ва жаҳон санъати дурдоналари воситасида ўқувчиёшларда

маънавий-ахлоқий компетентликни, бадиий-эстетик тафаккурни ривожлантиришга доир
қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жировчилик санъати воситасида
ўқувчи-ёшларнинг маънавийахлоқий фазилатларини ривожлантиришнинг педагогик
механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур йўналишда
Қорақалпоқ бахшичилик санъатининг тарбиявий имкониятларини кенгайтириш,
жировчилик санъатига ўқувчи-ёшларнинг қизиқишини ошириш, ўқувчиларнинг мусиқий
саводхонлиги ва маънавий маданиятини ривожлантиришнинг дидактик шарт-
шароитларини такомиллаштириш, жировчилик санъати орқали ўқувчиларда когнитив,
интеллектуал ва креатив қобилиятларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1262

Мамлакатимизда бахшичилик санъатини ривожлантириш, ўқувчи-ёшларда миллий

ва умуммаданий компетенцияларни таркиб топтириш, уларнинг маънавий-ахлоқий
фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бахшичилик ва
достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни кенг
тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ушбу санъат турига ҳурмат ва эътибор туйғуларини
кучайтириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини
мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро
миқёсда янада кенгайтириш долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг «халқимиз, аввало,

ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни
юксак сифат билан чоп этиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини
таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб
ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш
билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда» [6] деган
фикрлари ижтимоий тафаккурда етук, ҳар томонлама камол топган соғлом авлоднинг
тарбияланиши учун юксак масъулият, умуминсоний қадриятларга асосланган ҳаётий
ўрнига эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, интеллектуал ривожланган, санъатсевар
ёшларни тарбиялаш учун муҳим пойдевор бўлди.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегиясида «Таълим олувчиларнинг юксак маънавийэстетик ва руҳий-ахлоқий
тарбиясига, энг аввало, уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга, мусиқа ва санъат
оламига бўлган муносабатига эътибор қаратиш»

1

устувор вазифалар этиб белгиланди.

Ҳар бир жамият ривожланишида тарихий тараққиётнинг ўзига хос жиҳатлари бор.
Шарқ мутафаккирлари: Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн

Сино, Аҳмад Югнакий, Муслиҳиддин Саъдий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий,
Давоний каби мутафаккирлар, 18 шунингдек, қорақалпоқ халқ шоир, бахшилари: Жийен
жиров, Кунхўжа, Бердақ бахши ва унинг қизи Ҳурлиман, Ажиниёз шоир, Жанабай Қаратай
ўғли, Ахимбет бахши ва унинг шогирдлари тарафидан яратилган халқ куйлари Жапақ
Шамуратов, Есжан Қосполатов, Амет Тарихов, Генжебай Тилеумуратов, Турғанбай
Қурбонов каби халқ бахшилари Айтжан Хожалепесов, Ангсатбай Қайратдинов, Ғайрат
Утемуратов каби созандаларнинг асарлари ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий
фазилатларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикасида миллий анъаналар, қадриятлар, маросимлар ва халқ

оғзаки ижоди воситасида ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш, уларнинг
мусиқий маданияти ва тарихий тафаккурини ривожлантириш масалалари З.Ахмедова,
Ж.Базарбаев, Н.Дауқараев, Ф.Караматов, М.Қуронов, О.Мусурмонова, М.Хажиева,
Б.Ходжаев, С.Аннамуратова, К.Айымбетов, У.Алеуов, Т.Адамбаева, П.Абдимуратов,
А.Алламуратов,

С.Бахадирова,

З.Курбаниязова,

П.Палуаниязов,

К.Палымбетов,

C.Сайтбекова, Т.Утебаев, С.Романова, А.Тилегенов, Б.Мадреймов, А.Ережепов, И.Моянов

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. - Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1263

сингари олимлар томонидан тадқиқ этилиб, ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий
шакллантиришнинг педагогик асослари ишлаб чиқилган.

Олимлар томонидан мусиқанинг сеҳрли кучи ва таъсири, шунингдек, халқ

мусиқасининг мазмун-моҳияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. И. Кант учун
мусиқа ҳис туйғуларнинг нозик ўйини, бўлиб киши кайфиятига турли даражада таъсир
қилади.

2

Мусиқа эстетикаси бўйича Гегель мусиқани гўзалликни ҳис қилишда маълум

босқич деб билади. А.Шопенгауэр мусиқа одамни ўзига маҳлиё қилиб тинчлантиради ва
кўнгилни очади деб ҳисоблайди.

3

Ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантиришда, бу борада

санъат, хусусан, мусиқа санъатини кенг кўламда фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этади, унда ўзбек миллий
бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва
ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ушбу санъат турига ҳурмат ва
эътибор туйғуларини кучайтириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик
ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатларни
доирасини халқаро миқёсда янада кенгайтириш каби вазифалар белгиланган. Ўқувчи-
ёшларни

маънавий-ахлоқий

тарбиялаш

бўйича

нормативҳуқуқий

базани

такомиллаштириш, камол топаётган авлоднинг манфаатларини ҳимоя қилиш уларни олиб
борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш юзасидан олиб борилаётган
чора-тадбирларни кенг ёритиш; ўқувчи-ёшларга таълим бериш, уларни тарбиялаш ва
камолга етказиш сифатини ошириш; таълим муассасаларида соғлом маънавийахлоқий
муҳитни шакллантириш, ўқувчи-ёшларни тарбиялаш учун муносиб шарт-шароитлар
яратиш; миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва
миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш каби долзарб вазифаларни ҳал қилишда мусиқа
санъатининг роли кўплаб ишларда ўз аксини топган. Фаннинг тадрижий тараққиётида
ўқувчилар маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантириш муаммоси ўзининг ўрганилиши
жиҳатидан алоҳида аҳамият касб этган. Қатор илмий манбаларда, хусусан, олимлардан Ж.
Базарбаев, З.Ахмедова, О.Мусурманова, М.Қуроновларнинг ишларида маънавий
қадриятлар ва ёшлар тарбияси муаммолари ўрганилган.

Филология фанлари доктори Н. Дауқараев, - «ўзининг қайғули кунларида ҳам,

ҳурсандчилик кунларида ҳам қўшиқсиз, оҳангларсиз, оғзаки поэзиясиз яшай олмайди.

Инсонга туғилган кундан бошлаб, ҳар доим мусиқа йўлдош бўлади»

4

деб ёзади

қорқалпоқ мусиқа йўналиши ҳақида. Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар
маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш жараёнида болаларни номусли, виждонли,
адолатли, ватанпарвар, меҳнатсевар бўлишга ўргатиш каби профилактика ишлари ҳам олиб
борилади.

2

Кант И. Критика способности суждения. Музыкальная эстетика Германии XIX века Т.1 Искусство, 1982. –

С 78

3

Шопенгауэр А. Свобода воли и нравственность. –М.: Республика, 1992. - С 447

4

Даўқараев Н. «Революцияға шекемги қарақалпақ әдебияты тарийхының очериклери» «Қарақалпақ

мәмлекетлик баспасы» Нѳкис 1961. – 16 - 206 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1264

Ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш масалалари

ҳукуматимизнинг ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш,
уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида
олиб бораётган қуйидаги устувор йўналишларида ўз аксини топганлиги айни ҳақиқатдир:

I.

таълим муассасаларида соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш,

ўқувчи-ёшларни тарбиялаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

II.

ўқувчи - ёшларга таълим бериш, уларни тарбиялаш ва камолга етказиш сифатини

ошириш;

III.

ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани

такомиллаштириш, камол топаётган авлоднинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни олиб
борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш юзасидан олиб борилаётган
чора-тадбирларни кенг ёритиш;

IV.

миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағри кенглик ва

миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш.

Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар натижаси таҳлиллари шундан

далолат

берадики,

унда

ўқувчи-ёшлар

маънавий-ахлоқий

фазилатларини

шакллантиришнинг қуйидаги таркибий компонентлари муҳим ўрин тутади:

1)

Ўқувчи-ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини техноген цивилизация талабларига

мос шакллантириш;

2)

умуминсоний ва миллий демократик қадриятларга содиқлик асосида замонавий

кенг дунёқараш ва бағрикенгликни ривожлантириш;

3)

маънавий-маърифий тарбия негизида ёшларда мафкуравий иммунитет ва миллий

ўзликни англашни шакллантириш.

Маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг ушбу таркибий қирралари

механизми мураккаб педагогик жараён бўлиб, уни амалга оширишда дидактика, тарбия
назарияси, таълим менежментида олға сурилган илғор инновацион ғояларга таянган ҳолда
иш кўришни талаб этилади. Ушбу жараёнда оила, таълим муассасалари, тегишли вазирлик
ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок этишлари талаб этилади.

Айни вақтда бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди, таълим мазмуни

бутунлай қайта ишлаб чиқилди ҳамда миллий қадриятлар, анъаналарни чуқур ўрганиш ёш
авлоднинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб қуйилди. Мусиқа дарсларининг
ҳақиқий таълим-тарбия воситасига айланишида ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат,
иқтидор, талабчанлик хислатлари мужассам бўлиши талаб этилади. Мусиқа санъатининг
ўзига хос касбий хусусиятлари: товуш тембри, товушлар баланд-пастлиги, ритм хилма-
хиллиги, гармония тузилишлари, интервал ва аккордлар тузилишидаги ранг-баранглик,
динамик тус асосида таълим жараёнини ташкил этиш ижобий самарадорликка эришишга
шунингдек мусиқий компететентлиликни шакллантиришга хизмат қилади.

Шарқ мутафаккирлари ва қорақалпоқ миллий мусиқа санъати намояндаларининг

ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш ҳақидаги педагогик
қарашларини ўрганиш, халқ қўшиқлари, жиров-бахшичилик санъатининг тарбиявий
таъсирини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали энг яхши анъаналаримиз ва урф-
одатларимиз асосида ёшларимизни ватанпарварлик, халқпарварлик, миллий ва


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1265

умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашда алоҳида
ўрин тутади. Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшларимизнинг қизиқишлари ва
қобилиятларига қараб бўш вақтларини тўғри тақсимлаш, энг қадимий, айни чоғда
замонавий ва халққа яқин бўлган санъат турибахшичилик ва жиров-бахшичилик сирларини
ўргатиш орқали шахс ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий ривожланишига
бевосита таъсир кўрсатадиган онгли фуқарони тарбиялаш таълим-тарбия тизимининг
муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу борада қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-
ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш учун ўқитувчи ва ижтимоий
институтлар ҳамкорлиги ғоят муҳимдир.

Қорақалпоқ халқ мусиқаси воситасида ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий

фазилатларини шакллантириш қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

- ҳар бир ўқувчида бахшичилик қўшиқларини ифодали ва хушоҳанг ижро этиш

кўникмасини қарор топтириш;

- мусиқий билим, кўникма ва малакаларни ўстириш, мусиқий таассуротларни

кенгайтиришга эришиш;

- қорақалпоқ миллий халқ қўшиқларини онгли ва ҳиссиёт билан идрок этиш,

улардаги нафисликни сезиш ва гўзаллик нуқтаи назаридан баҳолашга ўргатиш;

- мусиқа маданияти дарсларида миллий маданий қадрият намунаси бўлган одоб,

ахлоқ, гўзалликка интилиш, дўстлик, ростгўйлик ҳиссини шакллантириш.

Қорақалпоқ халқ мусиқа санъатининг ўзига хос шундай қудрати борки, бу уни бошқа

санъат турларидан ажратиб туради. Бу инсонга кучли таъсир этувчи оҳанг қорақалпоқ халқ
мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятлари, воситаларида товуш тембри, баланд -
пастлиги, ритм хилма-хиллиги, гармония тузилиши, интервал ва аккордлар тузилишидаги
ранг-баранглик, динамик тус ва бошқалар ўқувчини ҳис-ҳаяжонга соладиган, унинг
туйғулари оламида мўъжизалар яратадиган беқиёс таъсир воситасидир.

Хулоса сифатида шуни таъкидлш жоизки, Умумий ўрта таълим мактабларида

мусиқа маданияти таълимида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини
шакллантириш воситаларидан бири қорақалпоқ халқ қўшиқларидир. Бундай халқ
қўшиқлари турли байрам ва тантаналарда айтилиши билан бир қаторда, мусиқа маданияти
дарсларида ҳам ўрганилади. Бу жараён ўқувчиларнинг ўзлигини англашга ёрдам бериб,
фаоллигини оширади. Ўқувчиларни халқ қўшиқлари орқали маънавий-ахлоқий тарбиялаш,
аввало, уларда гўзалликни, санъатни қалбан ҳис қилишни такомиллаштиради.


REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Фармони. - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

2.

Кант И. Критика способности суждения. Музыкальная эстетика Германии XIX века
Т.1 Искусство, 1982. – С 78

3.

Шопенгауэр А. Свобода воли и нравственность. –М.: Республика, 1992. - С 447


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1266

4.

Даўқараев Н. «Революцияға шекемги қарақалпақ әдебияты тарийхының
очериклери» «Қарақалпақ мәмлекетлик баспасы» Нѳкис 1961. – 16 - 206 б.

5.

Айымбетов Қ «Халық даналығы», «Қарақалпақстан», Баспасы Нөкис 1988.

6.

Алеуов У. «Музыка ҳәм эстетикалық тәрбия». Вестник Каракалпакского отделения
АН Респ. Узб. Нукус. 2005. 1-2 сон – 174 б.

7.

Алланазаров Д. «Қарақалпақ миллий аламойнақ дуўтар сазендешилиги сабақлығы».
Болалар мусиқа мактаблари учун 1-2-3-4-5- синфлар. Тошкент. «Ғафур Ғулом
атындағы баспа-полиграфиалық дѳретиўшилик үйи» 2013.

8.

Исмоилова М.Э Халқ қўшиқлари воситасида ўқувчиларнинг маънавий – ахлоқий
фазилатларини шакллантириш. П.ф.н.илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.
Т., 2006 22 –бет 156 б.

9.

И.Моянов Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий
фазилатларини шакллантиришнинг хусусиятлари. Автореферат.2019

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

Кант И. Критика способности суждения. Музыкальная эстетика Германии XIX века Т.1 Искусство, 1982. – С 78

Шопенгауэр А. Свобода воли и нравственность. –М.: Республика, 1992. - С 447

Даўқараев Н. «Революцияға шекемги қарақалпақ әдебияты тарийхының очериклери» «Қарақалпақ мәмлекетлик баспасы» Нѳкис 1961. – 16 - 206 б.

Айымбетов Қ «Халық даналығы», «Қарақалпақстан», Баспасы Нөкис 1988.

Алеуов У. «Музыка ҳәм эстетикалық тәрбия». Вестник Каракалпакского отделения АН Респ. Узб. Нукус. 2005. 1-2 сон – 174 б.

Алланазаров Д. «Қарақалпақ миллий аламойнақ дуўтар сазендешилиги сабақлығы». Болалар мусиқа мактаблари учун 1-2-3-4-5- синфлар. Тошкент. «Ғафур Ғулом атындағы баспа-полиграфиалық дѳретиўшилик үйи» 2013.

Исмоилова М.Э Халқ қўшиқлари воситасида ўқувчиларнинг маънавий – ахлоқий фазилатларини шакллантириш. П.ф.н.илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Т., 2006 22 –бет 156 б.

И.Моянов Қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг хусусиятлари. Автореферат.2019