ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1391
МАКТАБДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАР ВА
МЕТОДЛАРНИНГ ҚУЛЛАНИЛИШИ
Каликназарова Шахзода Бегисбай кызы
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
Бошланғич таълим факултети талабаси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.12736511
Аннотация. Мақолада инглиз тили дарсларида замонавий усуллар ва методларни
қўллаш ҳақида маълумот берилган.
Калит сўзлар: ўқитувчи, ўқувчи, метод, усул, восита, ўқув материали.
USE OF MODERN METHODS AND METHODS IN ENGLISH LANGUAGE
LESSONS AT SCHOOL
Abstract. The article provides information on the use of modern methods and methods in
English language classes.
Key words: teacher, student, method, method, tool, educational material.
ИСПОЛЬЗОВАНИЕ СОВРЕМЕННЫХ МЕТОДОВ И МЕТОДИК НА УРОКАХ
АНГЛИЙСКОГО ЯЗЫКА В ШКОЛЕ
Аннотация. В статье представлена информация об использовании современных
методов и методов на занятиях по английскому языку.
Ключевые слова: учитель, ученик, метод, метод, инструмент, учебный материал.
Ўқитувчининг ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил қилиш ва бошқаришдаги
ўргатувчи фаолияти жараёнида нутқ, фаолиятининг барча турлари буйича кўникма ва
малакалар шакллантиришга йўналтириган турли туман методлар, усуллар, воситалардан
фойдаланиш орқали амалга оширилади. Шундай экан, ўргатиш ва ўрганиш методлари,
усуллари ва воситалари, тушунчалари ҳақида батафсилроқ, тўхталишимизга тўғри келади.
Чет тиллар ўргатишнинг ривожланиш босқичларида турли методлар қулланилган.
Жумладан, қуйидаги ўргатиш методлари ҳақида фикрлар билдирилганлигини
кўрамиз: 1. Грамматик-таржима методи; 2. Лексик-таржима методи; 3. Тўғри метод; 4.
Палъмер методи; 4. Уэст методи; 5. Аудио-лингвал метод; 6. Проектлаб ўқитиш
методи ва х, к. Бу методларнинг вужудга келишига, шубҳасиз, педагогика, психология, шахс
психологияси, лингвистика, психолингвистика фанларининг ривожланиши ва таъсири катта
бўлади. Ўргатиш методлариинг бундай турли-туман таснифланишида ўргатиш методлари,
усуллари, тамойиллари ўзаро аралаштирилиб юборилган.
Тушунтириш методи. Тушунтириш методи таълим жараёнида энг кенг
қўлланиладиган методлардан бири хисобланиб, ўқувчи ўқув дастурида белгиланган
фонетик, лексик, грамматик материални оғзаки усулда ўқувчиларга такдим қилади.
Ўқитувчи хилма-хил кўргазмали қуроллардан, таълимнинг техника воситаларидан
фойдаланган ҳолда ўқув материалининг мазмунини баён қилади, бу орқали ўқувчиларда
дастлабки фонетик, лексик, грамматик кўникмаларни шакллантиради ва бу кўникмаларни
амалда қўллаш йулларини кўрсатади. Бу метод ўқув материалини мантиқий изчилликда
баён қилиш, турли маълумотлардан фойдаланиш, фанлараро боғликликни таъминлаш,
ўзбек ва француз тилларини қиёслаб тушунтириш имкониятини беради. Бу методнинг
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1392
самарадор бўлишлиги ўқитувчининг методик махоратига, яъни ўқув материалини
қизиқарли баён қила олишига, нутқининг жозибадорлигига ва ўзига жалб қила олишлигига,
ифода усулининг кундалигига, мантикийлигига ва образлилига боғлиқ, Тушунтириш
методи ўқитувчидан ўқувчиларнинг доимий равищда барқарор диққатларини сақлаб
туришни, ўқув материалига нисбатан муносабат уйғота олишни ва шу жараёнда уни идрок
қилиш ва тушуниш, хотирада сақлаш йулларидан, усулларидан фойдаланишни талаб
қилади. Бу жуда ҳам мураккаб жараён бўлиб, унда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини
фаоллаштирадиган, хотираларини ривожлантирадиган усуллардан фойдаланиш орқалигина
эришиш мумкин. Тушунтириш эвристик суҳбат, материални муаммоли баён қилиш, она
тили билан таққослаш орқали ҳам ташкил қилиниши мумкин. Тушунтиришга
ажратиладиган вакт ўқув материалининг осон-қийинлигига, ўқувчиларнинг ёш ва
индивидуал хусусиятларига, таълим босқичига кўра турлича бўлиши мумкин. Маълумот
олиш тинглаб тушуниш ва ўқиш орқали амалга ошса, маълумот бериш гапириш ва фикрни
ёзма баён қилиш орқали амалга ошади. Нутқ фаолияти шакли 2 та: оғзаки ва ёзма нутқ.
Хозир инглиз тилини ўргатишда таржима (қилиш) ҳам фаолият ҳисобланади.
Оғзаки нутқни ўргатиш – тинглаб тушуниш ва гапиришни ўрганишни ўз ичига олади.
Улар ажралмас қисмлардир. Уларни бир – биридан ажратиб ўргатиш қийин, хатто
мумкин эмас десак ҳам бўлади. Оғзаки нутқнинг нутқ фаолиятимизда муҳимлилиги
ҳаммамизга аён. Оғзаки нутқ, нутқни тинглаб тушуниш ва гапириш шаклларида бўлиши
мумкин. Ёзма нутқни ўргатишга эса ўқиш ва ёзувни ўргатиш киради. Тинглаб тушуниш ҳам
нутқ фаолиятининг туридир. У рецептив нутқ фаолиятига киради. Текширишлар шуни
кўрсатдики, ўқувчилар ва талабаларда тинглаб тушуниш гапиришга қараганда кам тараққий
этган. Ўқувчи ўқиганда, кўрганда тинглаб тушунишга қараганда олти марта кўп маълумот
оларкан, сабаби уни устида кам ишлаганидадир, мураккаблигидир. Тинглаб тушуниш
бошқа нутқ фаолиятларига ҳам ёрдам беради. У гапиришни ажралмас қисмидир. Тинглаб
тушуниш билан гапириш иккаласи оғзаки нутқни ташкил қилади. У гапиришни бир
қисмидир. Тажрибалар кўрсатадики, тинглаб тушунишни ривожланганига қараб, гапириш
ҳам ривожланади, ўқувчи, айниқса, диалогда яхши қатнаша олади.
Масалан: Инглиз тилидаги унли товушнинг кисқа чузиқлиги, сўз оҳиридаги ундош
товушнинг жарангли-жарангсизлашувида юксак тақрибийликка интилиш зарурдир, акс
холда мазмунга путур етади.
Тинглаб тушунишнинг энг асосий мақсади, вазифаси, таниш тил материллари
асосида тузилган нотаниш мазмунли матнни, нутқни тинглаб тушунишдир.
Чет тили ўргатишнинг муҳам методларидан бири кўзатиш методи бўлиб, у
ўқувчиларда тилдаги фонетик, лексик, грамматик ходисалар ҳақида онгли тасаввур ва
малакалар хосил қилишни, уларни амалда куллай олишни кўзда тутади. Кўзатиш ўқувчилар
томонидан янги мавзу тушунтирилаётганда, синфда, уйда, мустақил ишларни
бажараётганида амалга оширилади. Кузатиш ўқувчидан фаол фаолият талаб қилади.
Ўқувчилар тил материали тушунтирилаёттанида ёки мустақил ишлаётганларида уни
тахлил килишлари, мантиқий хулосаларга келишлари, фикрлашлари, она тили билан
қиёслашлари лозим.
Малакаларни амалиётда қўллаш вазифаси анъанавий чет тили ўқитиш методикасида
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1393
дидактик уйинлар уйнатиш (бошланғич синфларда), турли мавзуларда эркин суҳбатлар
уюштириш, синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш, интернационал дўстлик клублари
ишида иштирок этиш, хорижий мехмонлар билан учрашувлар ташкил криш, хорижий
ўқувчилар билан хат ёзишувлар ташкил қилиш каби шаклларда уюштилилади. Кейинги
йилларда илгари сурилган муаммоли ўқитиш, проект тузиш орқали нутқ, вазиятлари
яратиш, компьютер ва интернет маълумотларидан фойдаланиш каби иш усуллари
ўқувчиларга табиий яратилган нутқ, вазиятлари орқали чет тили ўргатишга кенг
имкониятлар очмокда.
REFERENCES
1.
Ҳошимов Ў. Ёқубов И.. Инглиз тили ўқитиш методикаси. Т.: "Шарқ", 2003.
2.
Charlotte Bronte. Jane Eyre. London, 1992. -P. 93-95.
3.
Рогова Г.В., Верещагина И.Н.. Методика обучения английскому языку на начальном этапе
средней школы. М., 1988.
