ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
5
ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ҚИССАЛАРИДА УСЛУБ ВА МАҲОРАТ
Рушана Зарипова
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети таянч докторанти.
E-pochta:
ORCID ID: 0009-0002-8207-2819
https://doi.org/10.5281/zenodo.14277337
Аннотация.
Замонавий ўзбек қиссалари ёзувчиларининг услуб ва маҳорати ўзига
хос хусусиятларга эга ва кўплаб замонавий адиблар янги услублар ва техникаларни синаб
кўриш орқали ўз асарларини бойитишмоқда. Кўпгина замонавий қиссаларда метафоралар
ва рамзлар кенг қўлланилади, бу усуллар орқали ёзувчилар ўқувчига кўпроқ фикр ва ҳиссий
тажрибаларни етказишга ҳаракат қиладилар. Қуйидаги мақолада ҳам Жамила
Эргашеванинг қиссаларида услуб ва маҳорат ҳақида атрофлича сўз боради.
Калит сўзлар:
наср, қиссачилик, образ, услуб, маҳорат, характер.
STYLE AND SKILL IN MODERN UZBEKISTAN SHORTS
Abstract.
The style and skill of contemporary Uzbek story writers have distinctive
characteristics. Many modern authors enrich their works by experimenting with new styles and
techniques. In many contemporary stories, metaphors and symbols are widely used. Through these
methods, writers strive to convey more thoughts and emotional experiences to the reader. This
article also discusses in detail the style and skill in the stories of Jamila Ergasheva.
Keywords:
prose, storytelling, image, style, skill, character.
СТИЛЬ И МАСТЕРСТВО В СОВРЕМЕННЫХ УЗБЕКСКИХ ИСТОРИЯХ
Аннотация:
Стиль и мастерство современных узбекских писателей рассказов
имеют свои отличительные черты. Многие современные авторы обогащают свои
произведения, экспериментируя с новыми стилями и техниками. В большинстве
современных рассказов широко используются метафоры и символы. С помощью этих
методов писатели стремятся передать читателю больше мыслей и эмоциональных
переживаний. В следующей статье также подробно рассматривается стиль и
мастерство в рассказах Джамили Эргашевой.
Ключевые слова:
проза, повествование, образ, стиль, мастерство, характер.
Жамила Эргашева ўз услуби ва креатив ёндашуви билан китобхон эътиборини
етарли даражада жалб қила олган. Айниқса, қиссаларидаги образлар тизими, воқеаларнинг
баъзи ўринларда сир тутилиши, кутилмаганда амбивалентни юзага келтириш ёзувчи
маҳорати анчагина пишиб, етилганидан дарак беради.
“Маълумки, бадиий асарда ҳаёт тартибсиз равишда тасвирланавермайди. Ҳаётни
тасвирлаш ҳар бир асардаги эстетик мақсадга мувофиқ равишда олиб борилади. Бу ўз
навбатида, бадиий умумлаштиришнинг зарур шартларидандир. Санъаткор ёзувчи ҳаётни
реал тасвирлаш мақсадида ҳар хил йўллардан, турли приёмлардан фойдаланади”
1
.
Санъатнинг мана шу қоидасига бўйсунган ҳолда Жамила Эргашева ҳам воқеалар оқимини
1
Қўшжонов М. “Ўзбекнинг ўзлиги”. Танланган асарлар. Т.: “Sharq” 2018-й. 38-б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
6
тасвирлар экан, узоқдан тугунни боғлаб қўяди-да, шу билан баробар у тугуннинг ечилиш
йўлларини ҳам олдиндан кўрсатиб ўтади.
Ривоят, (умуман олганда бадиий асар.
Р.З.)
баъзилар ўйлаганидек, битта қаҳрамон
атрофида айлансагина бир бутун бўлавермайди: чунки бир (шахс) билан алоқадор бўлган
чексиз, сон-саноқсиз ҳодисалар юз бериши, хатто, уларнинг баъзилари ҳеч қандай
бутунликка эга бўлмаслиги мумкин. Бир шахс хатти-ҳаракати хам худди шундай кўп
микдорлидир улардан хеч кандай ягона вокеа яратиб бўлмайди.
2
Жамила Эргашева ҳам
“Интиқом” қиссасида аёл характерини очиб бериш учун “ёрдамчи образлар” ҳаракатидан
фойдаланади. Уларнинг ҳаёт чизгилари ёрдамида асосий образни тўлалигича очиб беришга
ҳаракат қилади. Ушбу асарда ҳам Фотима, Нормурод ва Бибинор образлари орқали
Зубайданинг руҳиё оламини теранроқ акс эттиради.
Асарда Зубайда, Қурбонгул, Бибинор, Фотима, Қулфин хола сингари аёллар образи
асарда асосий “иштирокчи” сифатида кўрсатилади. Нормурод, Мўмин, Бектош образлари
эса аёллар позициясидаги персонажлар (иштирокчи) сифатида кўрсатилади. Шу ўринда
қиссанинг қисқача мазмунига тўхталсак: инфаркт сабабли эри (Ўташ) вафот этган Зубайда
икки боласи билан бева бўлиб қолади. Ўташниинг акаси Бектош ва унинг хотини Фотима
Ўташга кўп яхшилик қилган. Уни ўқитган, уйли-жойли қилган. Катта ишга жойлаштирган.
Бектош асарда қўли узун “коттакон”лардан бири сифатида тасвирланади. Лекин
Бектошнинг катта ўғли Нормурод (Ўташдан бир-икки ёш фарқ қиларди) бева қолган янгаси
(Зубайда)га фаҳш кўзи билан қарай бошлайди. Боз устига “уйи тайёр бўлгач, кўчиб кетади”
деб, Нормуродни оиласи билан Зубайда яшаб турган ҳовлига кўчириб келишади.
Зубайданинг аҳволи янада оғирлашади. Нормуродни бу ишларини “йигитчилик ўйини” деб
қарайдиган унинг онаси Фотима ҳам, авваллари бир-неча марта хиёнат қилиб, қўлга
тушсада, бироз аразлашиб, яна рашиб кетадиган унинг хотини Бибинор ҳам бор мағзавани
Зубайдага тўкишади. Алалоқибат, эридан қолган ҳовлини ташлаб, болаларини олиб
курсдош дугонасининг уйига кўчиб ўтади. Эри вафотидан тўрт йилдан сўнг ҳамкасби
Ҳикматуллога турмушга чиқади. Лекин, турмуши ўхшамайди. Ажрашиб болалари ёнига
қайтади. Ҳар томонлама тазйиқ, жуда аянчли ҳолатда қолган Зубайда образи муаллиф
томонидан маҳорат билан тасвирланади. Асар бошиданоқ Жамила Эргашева қаҳрамонлар
кайфиятига, бўлаётган воқеаларга монанд пейсаждан фойдаланади. Қисса қуйидагича
бошланади:
“Бу дунёда ҳамма ўткинчи. Давронлар ҳам ўткинчи... Осмоннинг қоп-қора
булут қоплаган кўксига чақин ўтли ханжарини санчди. Оғриқданми, аламданми, осмон
“дод!”лаб юборди. Сўнг “юм-юм”, “сим-сим” йиғлади. Узоқ йиғлади...”
3
Ҳали асар ичига кирмасданоқ, ўқувчи қалбини ғамгин бир ҳолат чулғайди.
“Бу дунёда ҳамма ўткинчи. Давронлар ҳам ўткинчи...” жумлаларининг ўзиёқ, китобхон
хёлига “ҳализамон нимадир содир бўладиёв...” қабилидаги ўй-фикрни келтириши табиий.
Эрининг кутилмаганда қазо қилганидан гангиб қолган Зубайданинг айни дамдаги
ҳолатини ижодкор шундай тасвирлайди:
“Кўкрак қафасининг панжараларига урилавериб,
бемадор бўлиб қолган қушчанинг кичкинагина вужудини сўнгги илинжи ҳам тарк этди...”
4
2
Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. Тошкент «Янги аср авлоди» 2011-йю Б-31
3
Эргашева Ж. “Аёл жодуси” /қисса ва ҳикоялар/ Т.: 2005-й. 8-б.
4
Эргашева Ж. Кўрсатилган манба. 11-б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
7
Жамила Эргашева мазкур “Интиқом” қиссасида ўзига хос услубдан фойдаланади.
Асар давомида дастлаб тугунни ўртага ташлаб, ундан сўнг ечимни секин-асталик билан
китобхонга ҳавола этади. Воқеалар дастлаб Зубайданинг эри Ўташнинг вафоти манзараси
билан бошланиб, кейинги ўринларда муаллиф “ортга қайтиш” услубидан фойдаланади. яъни,
Ўташ ва Зубайданинг самимий муҳаббат қиссаси келтирилади. Асар давомида муаллиф
мақол ва иборалардан ўз ўрнида моҳирона фойдаланади.
“Насиб этса, келар Шому Ироқдин,
насиб этмаса, кетар қошу қабоқдин”,-деганлари шумикин? Зубайда илк бор Ўташнинг ўтли
нигоҳларига дуч келган кунлар ўз толеига ишонқирамаган эди.
5
Негаки, Зубайда оддий,
камсуқум бир қиз. “Кимсан, Бектош Алибоевнинг укаси” бўлган Ўташбекнинг шунча танноз
қизлар қолиб, нуқул унинг атрофида айланиши ғайритабиий бир ҳолат бўлиб туюлганди.
Қисса давомида муаллиф Зубайданинг қизлик пайтидаги самимий ўй ва кечинмаларини
қизларга хос латофат билан тасвирласа, йиллар ўтганидан кейинги, айниқса бева бўлиб
қолгандаги ҳолатини янада таъсирчан қилиб тасвирлайди.
“Шунчаки қаради-да... Шунчаки гапирди-да... Менинг ўрнимда бошқаа қиз бўлганда
ҳам шундай дерди. Шунчаки...
6
”
Муаллиф Зубайдани кўнглида барг ёзаётган умид чечакларини юлиб ташлашга зўр
бериб ҳаракат қилаётган, лекин хатти-ҳаракатлари билан тобора Ўташбекка майл билдириб
бораётган бир ҳолатда тасвирлайди. Зубайданиинг Ўташбекка нисбатан дастлаб
ишончсизлигига биргина сабаб, уларни ўзига тенг деб билмаслиги.
“Кимсан, Алибоевнинг эрка укаси! Мен ким-у, у ким? Ўзи хоҳлаганда ҳам акаси билан
янгаси мендек камбағалнинг қизини олиб берармиди? Бекор бордим... Энди келса,
гаплашмайман, вақтим йўқ дейман...”
7
Бу Зубайда ёшидаги ҳар қандай ўсмир қизнинг қалбида кечиши мумкин бўлган
изтироб. Зубайда ҳам қизларга хос истиғно ва хавотир аралаш навбатдаги учрашувга рози
бўлмайди, гўё. Аммо, қалбида “пўримгина кийинган, қадди-басти келишган” Ўташбекка
нисбатан илиқлик йўқ эмас. Хавотир қанчалик кучли бўлмасин, юқорида келтириб ўтилган
мақолга биноан “насиб этган экан”, Зубайда Ўташбекка турмушга чиқади. Фарзандлар
кўришади.
Жамила Эргашеванинг ўзига хос услуби бор. Ёзувчи асарларида ҳаёт
воқеликларининг кескин ўзгариб ва алмашиб туришидан-перепетия
8
дан кенг фойдаланади.
Бевақт турмуш ўртоғидан айрилган Зубайданинг руҳий олами муаллиф томонидан
қисқа, аммо аниқ бир ҳолатда тасвирланади. “Бугун Термизда катта йиғилиш бор. Мени
соғиниб ўтиринглар”, деб эрка ўғлининг лунжидан бир чимдиб, янги костюм-шимларини
кийиб, чиқиб кетган эрининг, унга... ҳеч нарса демай ... “бутунлай кетиб...” қолганига
(Зубайданинг
Р.З.
) ҳеч ишонгиси келмас, йиғилишдан чиқиб, яна қаёққадур кетгану, ҳали
замон одатдагидай “Яхши ўтирибсизларми?” деб кириб келадигандай эди. Тушларида эса
5
Эргашева Ж. “Аёл жодуси” Қисса ва ҳикоялар. Т.: “Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Адабиёт жамғармаси”
2005-й. 12-б.
6
Эргашева Ж. Кўрсатилган манба 12-б.
7
Эргашева Ж. Кўрсатилган манба 12-б.
8
Перепетия- (юн. peripeteia-кутилмаган бурилиш)-воқеа ривожи ва қаҳрамон тақдиридаги кутилмаган кескин
бурилиш.
Манба:
Қуронов Д, Мамажонов З, Шералиева М. “Адабиётшунослик луғати”. Т.: “Академнашр”,
2013-й. 222-б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
8
аллақандай тубсиз дараларда ётар, тепадан қип-қизил жасад солинган тобут тушиб келар,
сўнг кўз ўнгида жасаддан гўштлар аста-секин ажралиб тушаётганда, эрини таниб қолиб,
“Дод!”-деб қичқириб юборар, сўнг ўз овозидан ҳам ўзи, ҳам болалари уйғониб кетар эди.”
Мазкур туш тасвирларидан Зубайданинг ҳаётида тез орада яна қандайдир фожеа
бўлишини китобхон кўнгли сезади. Муаллиф бекорга бундай тасвир воситасини келтириб
ўтган. Тушга эътибор қилинса, “қип-қизил жасад солинган тобут”, “жасаддан гўштлар аста
секин ажралиб тушаётгани”, Зубайданинг “эрини таниб” “Дод!” солиши... орадан маълум
бир вақт ўтгач, ҳар доимги бир хилликдаги туш кескин ўзгаради. Бу гал “жасаддан ажралган
бир парча лаҳм гўшт оғзини беркитди. Нафаси қайтиб уйғониб кетди...” муаллиф мана шу
жараёнгача барча нарсани “сир тутиб” келади. Кутилмаган бурилиш китобхонни ҳаяжонга
солиши табиий. Бу айниқса Зубайда уйғонганидан кейинги ҳолатда яққол сезилади.
“...Нафаси қайтиб уйғониб кетди, аммо, елкаларидан босиб турган икки қўл ўрнидан
туришга қўймади:
-
Янга, жим! Болалар уйғониб кетади...
-
Нормурод?! Сиз?...
-
Ҳа, мен. Менман, янга, қўрқманг,- у юзини Зубайданинг юзига теккизгудай
энгашиб, ҳансираб, ўпмоққа уринарди. Оғзидан саримсоқпиёз, тамаки ҳидлари аралаш
ароқнинг бадбўй ҳиди гупуриб турарди...”
9
Ва ниҳоят масала бироз бўлсада ойдинлашди. Зубайданинг анчадан буён кўраётган
тушларининг боиси, эри “уни чақираётганлиги” эмас, аксинча, ўз жигари, эт ва тирноқ каби
яқин инсони Нормуроднинг иблисона ишларидан огоҳлантириш эди. Ярим тунда
Нормуродни Зубайданинг ёоғига нима мақсадда келгани эса кундай равшан. Муаллиф
буларнинг барчасини персонажнинг ўз нутқи ва хатти-ҳаракатлари билан кўрсатиб беради.
Масалан, Нормуроднинг “-Янга, жим! Болалар уйғониб кетади...” дейиши, ва “У
(Нормурод.
РЗ.)
юзини Зубайданинг юзига теккизгудай энгашиб, ҳансираб, ўпмоққа уриниши”, “оғзидан
саримсоқпиёз, тамаки ҳидлари аралаш ароқнинг бадбўй ҳиди гупуриб туриши”
Нормуроднинг асл мақсадини юзага чиқаради. Ҳатто китобхон хаёлига “Ўташнинг бехосдан
вафот этиб қолишига шу Нормуроднинг қўли бор эмасми, мабодо?!”-деган ўй-фикр келиши
мумкин.
Эътиборли жиҳати шундаки, муаллиф персонажлар портретини чизишда, асосан
контраст усулини қўллайди. Бунда инсон характери ташқи қиёфада акс этади, деган
анъанавий, аммо синалган хулосага таянади. Шу боис, асардаги ижобий образларга гўзал
чизгилар берилган. Салбий қаҳрамонлар эса юқорида таъкидлаганимиздек хунук сифатлар
билан тасвирланади.
Масалан, Нормурод қиёфаси анча йиллар аввалги бир ҳолат билан очиб берилади.
“...
Ҳувв, бир пайтлар тўйдан сўнг ҳовлиларида хизмат қилиб юрган келинчакни кўриб,
(Нормурод. Р.З) Ўташбекнинг дидига қойил қолганди. Бир гал кайф устида Ўташбекка
9
Эргашева Ж. “Аёл жодуси” /Қисса ва ҳикоялар/ Т.: “Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Адабиёт
жамғармаси” 2005-й. 14-б
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
9
“Бундай қадди-қоматни ҳеч қандай аэробика билан, бундай тиниқ чеҳрани ҳеч қандай
косметика билан ҳам яратиб бўлмайди” деганди...”
10
Ўзини инсон санайдиган, ақл-ҳуши жойида бўлган киши акасининг аёли ҳақида
бундай сўзларни гапиришга истиҳола қилади. Муаллиф ушбу воқеани айнан шу ерда
“эслаш услуби” орқали келтириб ўтадики, бу билан Нормуроднинг шайтоний
истакларининг туб илдизи анча йиллар аввалга бориб тақалишини кўрсатади. “Катта –катта
давраларда совринлар олиб юрган полвон”, “кўнгли кетган гулни, кимники бўлишидан
қатъи назар, узиб юрган” Нормурод асар давомида ўз ниятига етишиш учун қўлидан келган
барча ишларни амалга оширадики, бу жараён ўқувчининг унга нисбатан нафрат туйғусини
ошириб боради.
REFERENCES
1
.
Адабиёт назарияси. 2 жилдлик. Адабий асар. 1-жилд. – Тошкент: Фан, 1978.
2. Норматов У. Умидбахш тамойиллар. – Тошкент: Маънавият, 2000.
3. Норматов У. Қаҳҳорни англаш машаққати. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий
университети, 2000.
4. Жамила Эргашева// Ўлим (ҳикоя). Ziyouz.uz. Ўзбек насри онлайн антологияси.
5. Эргашева Ж. “Шом шафағи жилвалари”. Т.: . “Ғафур Ғулом”. 2016-й
10
Эргашева Ж. “Аёл жодуси” /Қисса ва ҳикоялар/ Т.: “Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Адабиёт
жамғармаси” 2005-й. 15-б
