ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
10
ДИАЛОГЛАР-
КЕЧИНМАЛАР ТАРЖИМОНИ
Рушана Зарипова
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети таянч докторанти.
E-pochta:
ORCID ID: 0009-0002-8207-2819
https://doi.org/10.5281/zenodo.14277375
Аннотация.
ҳис-туйғулар ва кечинмалар таржимони сифатида ёзувчилар кўпинча
ўз асарларида қаҳрамонлар орасидаги мулоқотларни ва уларнинг ички кечинмаларини
ифода қилишда катта маҳорат диалогларда фойдаланадилар. Бу эса ўқувчига
қаҳрамонларнинг ҳис-туйғуларини ва ички курашларини чуқурроқ англаш имконини беради.
Диалоглар ва кечинмалар орқали ёзувчи қаҳрамонларнинг характерларини ва уларнинг
ҳаётий муаммоларини очиб беришда катта рол ўйнайди. Қуйидаги мақолада ҳам Жамила
Эргашеванинг кишиларнинг кечинмаларини тасвирлашда диалоглардан маҳорат билан
фойдаланганлиги борасида сўз боради.
Калит сўзлар:
наср, диалог, образ, услуб, маҳорат, характер, кечинма.
TRANSLATION OF DIALOGUES AND EXPERIENCES
Abstract.
As interpreters of emotions and experiences, writers often masterfully use
dialogues in their works to express the interactions and inner experiences of characters. This
allows readers to understand the characters' feelings and internal struggles more deeply. Through
dialogues and experiences, the writer plays a significant role in revealing the characters'
personalities and their life issues. In the following article, there is also a discussion on how Jamila
Ergasheva skillfully used dialogues to portray people's experiences.
Keywords:
prose, dialogue, image, style, skill, character, experience.
ПЕРЕВОДЧИК ДИАЛОГОВ - ОПЫТ
Аннотация.
В качестве переводчиков чувств и переживаний писатели часто
мастерски используют диалоги в своих произведениях для выражения взаимодействий и
внутренних переживаний персонажей. Это позволяет читателям глубже понять чувства
и внутренние борьбы персонажей. Через диалоги и переживания писатель играет
значительную роль в раскрытии характеров персонажей и их жизненных проблем. В
следующей статье также обсуждается, как Джамила Эргашева умело использовала
диалоги для описания переживаний людей.
Ключевые слова:
проза, диалог, образ, стиль, мастерство, характер, переживание.
Истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигининг халқаро майдондаги ўрни ва миллий
маданий меросини тадқиқ этиш, қадриятларни англаш зарурати бугунги глобаллашув
жараёнида бадиий адабиётнинг моҳиятига янада чуқур кириб бориш, бадиий асарларнинг
жаҳон адабиёти ривожидаги муносиб ўрнини асослаш, кейинги давр адабиётига кучли
таъсир ўтказган ижодкорлар меросини ўрганишни тақозо этмоқда. Бугунги маданий-
маърифий соҳалардаги ислоҳотлар жараёни ўзбек адабиётшунослиги олдига ҳам қатор янги
вазифалар қўймоқда. “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан
янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
11
албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади?
Янги фикр, янги ғояга инновацияга таянган давлат ютади”
1
. Бу жараёнда муайян халқ
бадиий тафаккури маҳсулининг инсоният маънавий оламини юксалтиришдаги ўрни ва
аҳамияти унинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Миллий адабиётимиз ривожига Сурхон адабий муҳитидан етишиб чиққан қалам
эгаларининг ҳиссалари беқиёсдир. Масалан, Шукур Холмирзаев ҳикоячиликда катта бир
ўринга эга бўлса, қисса ва романлари билан том маънода “Ўзбек халқига ҳайкал қўйган”
Тоғай Муроднинг кўнгилларга қўшиқдай оқиб кирувчи сатрларидан сўнг, ўзбек насри
осмонида кучли момақалдироқ содир бўлди. Бу овоз кўпчиликни ғафлат уйқусидан
уйғонишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Эркин Аъзам, Нодир Норматов, Менгзиё Сафаров
каби қалам соҳиблари ҳам ўзига хос бадиий маҳорати, ўзгача тасвир услуби билан бу
анъанани давом эттириб, улар яратган типик образлар китобхон эътиборидан четда
қолмади. Ўз услуби ва ўзгача маҳоратига эга, сурхон адабий муҳитида камол топган аёл
ижодкорлардан бири Жамила Эргашевадир.
Жамила Эргашева 1956 йили Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида
туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини
тамомлаган. Унинг “Изҳор” (1990), “Интиқом” (1993), “Таназзул” (1996), “Аёл жодуси”
(2003), “Зулфизар” (2011) каби китоблари чоп этилган. 2018 йил 28 август куни вафот этган.
Жамила Эргашева номи китбхонларга бегона эмас. Ижодкорни қатор қисса ва
ҳикоялари билан аллақачон ўз китобхонларига эга бўлган ижодкорлардан дейиш мумкин.
Адибанинг қиссалари, айниқса ҳикоялари кўнгилга яқин. Уларда сурхон воҳасининг оддий
ва самимий инсонлари тақдири ҳақиқий сурхонча оҳангларда куйланади.
Устоз адиб Шукур Холмирзаев Жамила Эргашеванинг ҳикояларига шундай баҳо
беради,
“… Наср ёзиш кўпинча эркак адибларнинг иши саналади. Ҳақиқатан ҳам насрнавис
хотин-қизларимиз бармоқ билан санарли... Аёл… вақти ҳамиша ҳисобли аёл бу ишга қандай
жазм этсин? Тасвир бобида ҳам аёлга қийин: у – табиатан таъсирчандирки, анчайин
хатти-ҳаракат ҳам унга кучли таъсир этиши оқибатида қалам кўзланган мақсаддан
четга бурилиб кетиши, демак, совуққон йўл бошловчи Ақл ўрнини “кўчаси кўп
Кўнгил“олиши хавфи ҳаргиз муаллақ туради. Энди шу барча тўсиқларни босиб ўта олган
Аёл ёзувчини тасаввур этинг-чи? Бундайларга қойил қолиш керак. Бунинг устига, маҳорат
бобида талай эркак адиблардан ҳам ўтказиб ёза олса… Жамила – ана шундай
адибларимиздан бири”
2
– деб, ёзувчига улкан ишонч билдирган эди. Албатта, устозлар
дуоси ижобати ўлароқ Жамила Эргашева қисқагина умри давомида китобхонлар қалбини
забт эта олган асарлар яратди. Бир сўз билан айтганда ижодкор қисқагина умри давомида
масъулият билан ижод қилди.
Жамила Эргашева ижодининг асосини аёллар қисмати, уларнинг турфа
тақдирларининг муаммо ва ечимлари, натижада юзага келувчи воқелик ташкил этади.
Адиба асарларига ошно тутинар экансиз аёлларнинг руҳий кечинмалари, улар
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халқ
сўзи. – Тошкент: 2017. 23 декабрь
2
“Оила ва жамият“газетаси, 1998 йил, май
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
12
характеридаги ҳолатларни муаллиф жуда аниқликда тасвирлйди. Балки ижодкорнинг ўзи
аёл бўлгани учун ҳам аёллар образини маромига етказиб тасвирлагандир.
Жамила Эргашеванинг ижоди адабиётшунослар ва изланувчилар томонидан кенг
миқёсда ҳали ўрганилмаган бўлсада, аммо, адиба яратган қисса ва ҳикоялар кенг китобхон
эътибори ва эътирофига сазовор бўлган. Ижодкор қаламга олган инсонлар сиз-у биз билан
ҳамиша ҳамнафас, замондош кишилар. Орамиздаги одамларнинг биз билмаган кўнгил
кечинмалари-ю турмуш тарзини, дарду-изтиробларини кўра олиш ва ҳис қилиш учун эса
кишида, аввало, ижодкор қалби ва нигоҳи бўлиши керак.
Жамила Эргашева қаламига мансуб асарлар мутолаасига киришар экансиз, ундаги
услубият ўқувчини ҳайратлантиради. Ижодкор қаҳрамонларининг характерини, маънавий
–руҳий ҳолатини уларнинг хатти-ҳаракатлари ва нутқи орқали тасвирлайди. Ушбу тасвир
замирида ижодкорнинг қаҳрамонига нисбатан ўзининг ижод жараёнидаги руҳий ҳолатини
сингдириши сезилади. Бу ҳақида адабиётшунос Д.Қуронов шундай фикр билдиради:
“Нутқ
жараёнида айтилган гап (диалогдаги реплика)да сўзловчи онгида айни пайт (нутқ
моменти)да кечаётган ҳолат, адабий асарда эса санъаткорнинг ижод онларидаги
маънавий –руҳий ҳолати муҳрланади”
3
. Масалан, ижодкорнинг “Дард” ҳикоясида ҳаётда
фақат оналаргина ҳар оқшом боласининг насибаси учун соғ-саломат туришини Оллоҳдан
илтижо қилишини, фарзанди учун ҳар қандай ҳолга тушиши мумкинлигини, уларнинг
бахти учун ҳар нега қодирлиги, бахтсиз бўлса, юрак-бағри ситилиб кетувчи ягона инсон
ҳам она эканлигини кўрсата олган. Бош қаҳрамон Султон кампирнинг бошига ғам қўнган,
яъни кенжасини уйлантиргач келин чилласи чиқмасдан отасини уйига кетиб қолиши,
натижада акаларидан ҳам, бошқалардан ҳам мутлақо “бошқача”, жуда содда фарзанди
Кенжанинг мажнунсифат кўчаларда тентираб юришидаги ҳолатида кампирнинг қалб
изтиробларини унинг нутқида қуйидагича ифодалайди:
“ —
Онанг бўлмай, менгина ўлайин-а, болам!.. Қўлимдан бир иш келмаса…
Қаерлардан сени уйлантирдим-а! Соғларни девона қилган ишқ савдоси қуриб кетсин-а,
менинг девона боламни дайди қилди, адойи тамом қилди! Энди қандайлар чора топаман-а!
4
”
“... – Жон болам, уйга юр, уйингга юр.Жоним болам, йўқ дема, уйга қайт.”
“– Йўқ, дема, болам. Кенжам ўлиб қолади. Савоб учун, Худонинг розилиги учун
қайтгин. Майли, уни эр деб билма, бир мушукка қарагандек қарасанг ҳам майли, фақат уни
бу аҳволда ташлаб кетма. Бир одамни бир парча этдан боқиб-бовлаб, кўпга қўшиш қанча
савоб бўлса, бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳам шунча савоб бўлади. Ҳеч иш қилма,
қўлингни совуқ сувга урмасанг ҳам майли, фақат уйимда ўтирсанг бўлди. Хўп дегин, жон
болам, майлими?...
5
”
Асарда кенжанинг ҳаёти оддий ва самимий сатрларда чизиб берилган. Кенжанинг
юриш-туриши, ўзини тута билиши, касби, борингки жамиятдаги, ҳатто акалари орасидаги
ўрни ҳам оддий. У бозорда аравакаш бўлиб ишлайди. Одамлар билан ҳақ талашмайдиган,
3
Қуронов Д. “Талқин имконлари” Т.: “Турон замин зиё” 2015-й. 18-б.
4
Ж.Эргашева. “Дард” //“Шарқ юлдузи” журнали, 2016–5-сон
5
“Шарқ юлдузи” журнали, 2016–5-сон
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
13
берганига қаноат қилиб кетадиган соддагина инсон. Ҳар куни бозор чеккасидаги энг гавжум
ошхонадан бир коса ош, битта кулча олиб, унинг орқасидан биттагина музқаймоқ билан
тушлик қилиш, қолган пулларини бир сўмини ҳам ишлатмасдан онасига келтириб бериши
унинг доимий қиладиган иши.
“.... Султон кампир кечки пайтлар бозордан ранглари
ўчинқираб қайтган ўғлининг елкаларидан қучиб, “Бой болам, бойвачча болам-а”, деб
эркалайди...”
Ижодкор Султон кампирнинг нутқи орқали онанинг ўз фарзандига бўлган меҳри
қанчалар кучли эканлигини биргина
“Бой болам, бойвачча болам-а”, -
деб эркалашида
ифодалайди. Оналар ҳамиша дардли, нуқсонли фарзандлари ҳақида уларнинг эртаси ва
турмуши ҳақида кўпроқ қайғуришади. Қачонки, ожизгина фарзандининг ўзини эплай
олишига, ҳеч кимга муҳтож бўлмаслигига бироз бўлса-да ишонч ҳосил қилгандагина
дардли дили юпанч топгандек бўлади.
Жамила Эргашеванинг қисқа сатрлар билан чуқур ва мушоҳадали мазмун касб этган
ҳикояларида сирлилик жо бўлган. Масалан: “Ўзини осаман, деяпти жувонмарг” оёғи туғма
оқсоқ, шу айб билан ёши ўттизга етган, ота-она ҳам ўлиб кетган, янгаларнинг хизматида
турткихўрда бўлиб юрган Ойгул ҳар қандай дардга чидай олиши керак эдику! Чилласи
чиқар –чиқмас кетиб қолган келинни қийнаётган дард нима эканки ўзини осмоқчи? Мазкур
сирлиликда тил имкониятларидан ҳам унумли фойдаланилган. Бу ёзувчининг бадиий
маҳорати ва ўзига хослиги. Қаҳрамонларнинг ҳаётини жонли, ҳаққоний тасвирлайди.
Ортиқча муболаға ва бўрттиришлардан ҳоли. Ёзувчи она, келин, кенжа образлари устидан
ҳукмронлик қила билмайди, уларни бошқара олмай қолади. Асарда қаҳрамонлар табиати
мантиғига кўра ҳаракатланади.
Она ва кенжанинг изтироби ўқувчини сел қилади, биринчи ўқишдаёқ қаҳрамонга
дардкаш қилиб қўяди.Асар қаҳрамонларининг дардини англаш, энг муҳими уларнинг
қалбига қулоқ тутиш лозим. Балки, китобхоннинг энг биринчи вазифаси ҳам шудир.
Маълум бўладики, Жамила Эргашева ўз ижоди орқали кўплаб ўқувчиларнинг
қалбига йўл топа олган ва адабиётда муҳим ўрин эгаллаган. Унинг асарлари
замондошларининг муаммоларини, дардларини ва ҳаётий воқеаларни бадиий талқин
қилишда катта аҳамиятга эга. Бу услуб ва маҳорат ёзувчини ўз даврининг муҳим
адибларидан бирига айлантирган.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. // Халқ сўзи. – Тошкент: 2017. 23 декабрь.
2.
“Оила ва жамият“газетаси, 1998 йил, май
3.
Қуронов Д. “Талқин имконлари” Т.: “Турон замин зиё” 2015-й. 18-б.
4.
Ж.Эргашева. “Дард” //“Шарқ юлдузи” журнали, 2016–5-сон
5.
Адабиёт назарияси. 2 жилдлик. Адабий асар. 1-жилд. – Тошкент: Фан, 1978.
6.
Адабиёт назарияси. 2 жилдлик. Адабий-тарихий жараён. 2-жилд.– Тошкент: Фан,
1979.
7.
Норматов У. Умидбахш тамойиллар. – Тошкент: Маънавият, 2000.
