1176
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА БИТИМЛАР ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Холдоров Козимжон Насимжон ўғли
Термиз давлат университети «Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик процесси» кафедраси
ўқитувчиси.
Телефон +998(97)-111-94-96
Хурсанова Зарина Анваровна
Термиз давлат университети «Юридик факультети» талабаси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14558788
Аннотация
. Бугунги кунда бозор муносабатлари тобора ривожланиб бораётган
экан, фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий ҳолати ва улар ўртасида вужудга
келадиган муносабатлар табиатининг ўзига хос тарзда ўзгариб бормоқда. Бунинг
натижасида, фуқаролик ҳуқуқи субйектлари ўртасида тузиладиган битимлар доираси ҳам
анчагина кенгаймоқда. Битимларнинг қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тузилиши,
келгусида юзага келадиган низоларнинг олдини олишга кўмаклашади. Шу боис, ушбу
мақолада битимлар тушунчаси, турлари, мазмунига қўйиладиган талаблар ва шакли
ҳақида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилиниб чет эл, яъни
Қирғизистон қонунчилиги билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ёритилган.
Калит сўзлар:
Фуқаролик ҳуқуқи, кодекс, битим, тарафлар, шакл, ёзма, нотариал
тасдиқланган, қонун, ҳуқуқ, мажбурият.
TRANSACTIONS AND THEIR SIGNIFICANCE IN CIVIL LAW
Abstract.
Today, as market relations are developing, the legal status of civil law subjects
and the nature of the relations that arise between them are changing in a specific way. As a result,
the range of transactions concluded between civil law subjects is also expanding significantly. The
conclusion of transactions in compliance with the requirements of the law helps to prevent future
disputes. Therefore, this article analyzes the concept, types, requirements for the content and form
of transactions based on the legislation of the Republic of Uzbekistan, and highlights their
similarities and differences with foreign, namely Kyrgyz, legislation.
Keywords:
Civil law, code, transaction, parties, form, writing, notarized, law, right,
obligation.
ДОГОВОРЫ В ГРАЖДАНСКОМ ПРАВЕ И ИХ ЗНАЧЕНИЕ
Аннотация.
В настоящее время, с развитием рыночных отношений, правовой
статус субъектов гражданского права и характер возникающих между ними отношений
существенно изменяются. В результате этого расширяется круг договоров, заключаемых
между субъектами гражданского права. Соблюдение требований закона при заключении
договоров помогает предотвратить возможные споры в будущем. В связи с этим в данной
1177
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
статье анализируются понятие договоров, их виды, требования к содержанию и форме на
основе законодательства Республики Узбекистан, а также рассматриваются сходства и
различия с законодательством Киргизской Республики.
Ключевые слова:
Гражданское право, кодекс, договор, стороны, форма,
письменный, нотариально удостоверенный, закон, право, обязательство.
КИРИШ
Фуқаролик ҳуқуқида битимларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга десак адашмаган
бўламиз. Негаки инсон бор экан, у ўз моддий эҳтиёжларини қондириш, ўзи учун муайян
ҳуқуқ ва бурчларни юзага келтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш мақсадида атрофдагилар
билан муносабатга киришади. Бу эса фуқаролик ҳуқуқида битимлар деб аталади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101-моддасида битимлар
тушунчаси ёритиб ўтилган. Битимлар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг аниқ мақсадга
қаратилган, эрк-иродаси ифодаланган онгли хатти-ҳаракати бўлиб, уларни амалга ошириш
муайян ҳуқуқий оқибат келтириб чиқаради
1
. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, битим тузиш
натижасида нафақат ҳуқуқлар вужудга келади, балки муайян мажбуриятлар ҳам юзага
келиши лозим. Бунга мисол қилиб шарт қилинган ишларни вақтида бажариш ёки
бажарилган ишлар учун келишилган ҳақни тўлаш ва бошқаларни келтириш мумкин.
Замонавий ҳуқуқий тизимда битимларнинг тўғри тузилиши, бажарилиши ва назорат
қилиниши ҳуқуқий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишнинг кафолати ҳисобланади.
Шу боис, ушбу мақолада битимларни тузиш ва унинг аҳамияти ҳақида ёритиб
ўтилади. Аввало, битимларнинг ҳуқуқий табиатига тўхталадиган бўлсак, битим
тузувчиларнинг эркининг ифодаланишига қараб бир томонлама, икки томонлама ва кўп
томонлама битимларга, муқобил ижронинг бўлиш-бўлмаслигига қараб, ҳақ бараварига ва
текинга тузиладиган битимларга, қай пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланишига қараб
эса консенсуал ва реал битимларга бўлинади. Бундан ташқари битимлар казуал ва абстракт
битимларга, битим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларига хос алохида хусусиятларига
кўра фидутсиар ва фидутсиар бўлмаган битимларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ
бўлади
2
.
Битимлар муддатли ва муддатсиз ҳам тузилиши мумкин. Битимда ҳуқуқ ва
мажбуриятнинг вужудга келиши ёки бекир бўлиш вақти кўрсатилган бўлса, бундай
битимлар муддатли ҳисобланади. Битимнларнинг муддатини белгилаш аниқ кун, ой, йил,
муайян вақтнинг ўтиши ёки муайян ҳодиса юз бериши билан амалга оширилиши мумкин.
1
Зокиров И.Б Фуқаролиқ ҳуқуқи - Т, 2006 -158;
2
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (101-128-моддалар);
1178
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
Ижро этилиш вақти кўрсатипмаган битимлар муддатсиз битимлар ҳисобланади ва
унга кўра кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга
иширишга ҳақли бўлади. Кредитор ижрони талаб қилганда, шартнома моҳиятидан
англашилмаса, қарздор мажбуриятни талаб қўйилган кундан эътиборан етти кунлик муддат
ичида бажариши лозим.
Бундан ташқари фуқаролик ҳуқуқида шартли битимларга ҳам таъриф бериб ўтилган
бўлиб, унга кўра тарафлар ўртасида тузиладиган битимнинг амалга оширилиши ёки бекор
бўлиши бирон-бир шартга боғлаб қўйилишига шартли битим дейилади. Фуқаролик
кодексининг 104-моддасида шартли битимларнинг икки хил кўриниши келтирилган. Булар
шартли кечиктирилган ва бекор бўлиш шарти билан тузилган битимлар ҳисобланади. Агар
тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг юз беришини номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб
қўйсалар бундай битим шартли кечиктирилган битим ҳисобланади. Тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларининг бекор бўлиш ёки бўлмаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйилса,
бундай битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади.
Битим тузишда эркни ифодалаш усули бу битимнинг шакли ҳисобланади. Битим
оғзаки ва ёзма шаклда тузилади. Ёзма битимларнинг ўз ўрнида оддий ёзма ва нотариал
тасдиқланган каби шакллари мавжуд. Юридик шахсларнинг ўзаро фуқаролар билан
тузиладиган битимлари ҳамда фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш
ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаган суммадаги битимлар, қонунда белгиланган
ҳолларда эса суммасидан қатъий назар оддий ёзма шаклда тузилади. Битимнинг оддий ёзма
шаклига риоя қилмаслик низо келиб чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлиги,
бажарилганлиги ёки мазмуни гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилади. Бундай вазиятда тарафлар ёзма ёки бошқа далиллардан фойдаланишга
ҳақлидирлар. Фуқаролик кодексининг 106-моддасига асосан тузилайитган вақтининг
ўзидаёқ бажариладиган битимлар оғзаки битимлар ҳисобланади. Жетон, патта ёки шунга
ўхшаш бошқа белги бериш билан тасдиқланган битим оғзаки тузилган ҳисобланади.
Битимлар қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда тарафлардан бирининг талаби билан
нотариал тасдиқланиши шарт.
Битимлар ҳақиқий саналиши учун битимларнинг мазмуни қонунга ва қонун асосида
чиқарилган актларга, умуминсоний қоидаларга мувофиқ бўлиши, битим тузувчи шахслар
муомала лаёқатига эга бўлишлари, муайян ҳуқуқий оқибат келтириб чиқариши ва нотариал
ҳивоҳлантириши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган битимлар ҳақиқий
саналмаслиги хавфи остида қонун билан талаб қилинган шаклда расмийлаштирилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида битимларга қўйилган талаблар
1179
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
ҳақида тўлиқ ёритиб берилган, аммо ҳозирда суд амалиётида битимлар билан боғлиқ
низолар йўқ эмас. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Суд амалиётида битимларни
тартибга соливчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим
масалалар тўғрисида”ги Олий суд пленум қарори
3
ишлаб чиқилган. Унда битимлар билан
боғлиқ низоларни қонунга мувофиқ ҳал этиш батафсил ёритиб берилган.
Фуқаролик ишлар бўйича судлар томонидан биринчи инстантсияда кўрилган
битимлар билан боғлиқ ишлар юзасидан статистик маълумотларга юзланадиган бўлсак:
Ушбу статистик маълумотда Cурхондарё вилояти биринчи инстанция суддлари
кесимида 2020-2023 йиллар мобайнида қўриб чиқилган ишлар ҳақида тасвирланган.
Қирғизистон Республикасининг қонунчилиги Ўзбекистон қонунчилиги билан бир
мунча ўхшаш десак адашмаган бўламиз. Қирғизистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси ҳам икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми 1996-йил 8-майда, иккинчи қисми
1998-йил 5-январда қабул қилинган бўлиб, 7 бўлим, 65 боб, 1208 моддадан иборат. Унга кўра
7-боб “Битимлар” деб номланади, 172-199-моддалар битимларга бағишланган ва 172-
моддада битим тушунчасига таъриф берилган. Унга кўра фуқаролар ва юридик
шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор
қилишга қаратилган ҳаракатлари битимлар деб эътироф этилади. Битимлар бир томонлама,
икки томонлама ёки кўп томонлама бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатларига ёки
тарафларнинг келишувига мувофиқ фақат бир тарафнинг иродасини ифодалаш зарур ва
етарли бўлган битим бир томонлама битим ҳисобланади. Бир томонлама битим уни тузган
шахс зиммасига мажбуриятлар юклайди.
3
Ўзбекистон Республикасининг “Суд амалиётида битимларни тартибга соливчи қонунчилик
нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги Олий суд пленум қарори;
2,467
8,906
20,432
11,987
0
5,000
10,000
15,000
20,000
25,000
2020 y.
2021 y.
2022 y.
2023 y.
Фуқаролик ишлар бўйича Сурхондарё вилояти судлари
томонидан биринчи инстанцсияда кўрилган битимлар
билан боғлиқ ишлар юзасидан статистик маълумот
1180
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
У бошқа шахслар учун мажбуриятларни фақат қонунда ёки ўша шахслар билан
келишувда белгиланган ҳоллардагина юзага келтириши мумкин. Битим тузиш учун икки
тарафнинг (икки томонлама битим) ёхуд уч ёки ундан ортиқ тарафнинг (кўп томонлама
битим) келишилган иродасини ифодалаш зарур. Бир томонлама битимларга нисбатан
тегишлича мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар Қирғизистон
Республикаси Фуқаролик кодекснинг ИИИ бўлими) қўлланилади, башарти бу қонун
ҳужжатларига, битимнинг моҳияти ва табиатига зид бўлмаса.
Ўзбекистон қонунчилиги сингари Қирғизистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 173-моддада шартли битимларга таъриф берилган. Агар тарафлар ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг вужудга келишини юзага келиши ёки келмаслиги номаълум бўлган
ҳолатга боғлиқ қилиб қўйган бўлса, битим кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади.
Аар тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бекор қилинишини юзага келиши ёки
келмаслиги номаълум бўлган ҳолатга қараб белгилаган бўлсалар, битим бекор қилиш шарти
билан тузилган ҳисобланади. Битимлар оғзаки ёки ёзма шаклда (оддий ёки нотариал)
тузилади. Оғзаки шаклда тузиладиган битим шахснинг хатти-ҳаракатидан битим тузиш
истаги намоён бўлган тақдирда ҳам тузилган ҳисобланади. Қонун ҳужжатларида ёки
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда сукут сақлаш битимни тузиш
истагининг ифодаси деб эътироф этилади. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан
тузган битимлари ҳамда фуқароларнинг ўзаро ҳисоб-китоб кўрсаткичининг камида ўн
баравари миқдоридаги битимлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса —
битим миқдоридан қатъий назар оддий ёзма шаклда тузилади.
4
Қирғизистонда ўзаро ҳисоб-
китоб кўрсаткичи 2006-йилдан буён-100 КГС этиб белгиланган. Демак:
100 КГС х 10 = 1000 КГС миқдоридаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши керак.
Битимларнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик оқибати ҳам қонунчилигимиздан
фарқ қилмайди. Битимни нотариал тасдиқлаш нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни
амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан ушбу Қирғизистон
Республикаси Фуқаролик кодекснинг 176-моддаси талабларига жавоб берадиган ҳужжатга
тасдиқловчи ёзув қўйиш йўли билан амалга оширилади. Қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда ва томонлардан бирининг талабига биноан битимлар нотариал тартибда
тасдиқланиши шарт.
Кўчмас мулк билан тузилган битимлар ва кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар
натижасида юзага келадиган ҳамда фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг
4
ГРАЖДАНСКИЙ КОДЕКС КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКИ (172-199) часть I;
1181
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
белгиланиши, вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор қилиниши билан боғиқ ҳуқуқлар давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳуқуқларни рўйхатга олиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонун билан
белгиланади. Давлат рўйхатидан ўтказиш Қирғизистон Республикасининг 1998 йил 22
декабрдаги 153-сон “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонуни
5
билан тартибга солинади.
Битимнинг нотариал шаклига ва рўйхатдан ўтказиш талабларига риоя
қилмасликнинг оқибатлари 181-моддада ўз аксини топган бўлиб, унга кўра битимнинг
нотариал шаклига ёки битимни ва битимдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги талабларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига
олиб келади. Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни
тўлиқ ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи томон эса битимни нотариал тасдиқлашдан
бўйин товлаган бўлса, суд битимни тузган томоннинг илтимосига биноан битимни ҳақиқий
деб топишга ҳақли. Бундай ҳолда, битимни кейинчалик нотариал тасдиқлаш талаб
қилинмайди. Битим ёки ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилувчи битим
тегишли шаклда тузилган бўлса-да, лекин тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан
бўйин товлаган бўлса, суд иккинчи томоннинг илтимосига биноан мажбурий рўйхатга олиш
тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолда, битим суд қарорига мувофиқ рўйхатга
олинади. Битимни нотариал тасдиқлашдан ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз
бўйин товлаган тараф бошқа тарафга битимни бажариш кечикиши натижасида етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб Ўзбекистон ва Қирғизистон
қонунчилигида битимлар билан боғлиқ нормалар бир мунча ўхшашлигига гувоҳ бўлиш
билан бирга битим тушунчаси, турлари, мазмунига қўйиладиган талаблар, шакли, суд
амалиётида битимлар билан боғлиқ низолар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлдик. Суд
амалиёти кўрсатмоқда-ки, битимлар билан боғлиқ низолар ҳали ҳам мавжуд. Бу эса
қонунчилик нормаларини тўғри татбиқ қилиш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш заруриятини
кўрсатади. Битимларнинг қонун талабларига мос тарзда тузилиши, нафақат иқтисодий
барқарорликни таъминлайди, балки шахслараро муносабатларнинг адолатли асосда амалга
оширилишига, келгусида тарафлар ўртасида юзага келадиган низоларни олдини олишга
замин яратади десак муболаға бўлмайди. Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик ҳуқуқида
битимларнинг ўрни беқиёсдир. Шу сабабдан, қонунчилик талаблари ва амалиётнинг
уйғунлиги таъминланиши лозим.
5
Qirg'iziston Respublikasining 1998 yil 22 dekabrdagi 153-son “Ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni va u bilan
tuzilgan bitimlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish to'g'risida”gi qonuni;
1182
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (101-128-моддалар);
2.
Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи - Т. “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий
университети” - 2014;
3.
Фуқаролик ҳуқуқи - Дарслик; - Т. “Тошкент давлат юридик университети”-2017;
4.
Рахмонқулов Х.Р. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ 1-жилд: -Т, 2010
- 292 б.;
5.
Зокиров И.Б Фуқаролиқ ҳуқуқи - Т, 2006 -158;
6.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд амалиётида битимларни тартибга соливчи
қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар
тўғрисида”ги Олий суд пленум қарори;
7.
Гражданский Кодекс Кыргызской Республики (172-199) часть II;
8.
Қирғизистон Республикасининг 1998 йил 22 декабрдаги 153-сон “Кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
қонуни;
9.
https://lex.uz;
10.
https://online.zakon.kz/m/amp/document/30212538;
11.
https://e.srs.kg/ru/
