«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
206
АНАТОМИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА СИМУЛЯЦИОН ЎҚИТИШ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Нуримова Дилором Мажидовна
ТДСИ, Анатомия кафедраси, ассистент
Аннотация.
Юртимизда жаҳон андозалари даражасида билим олган
заковатли, ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, бирон бир
масалани онгли равишда, масъулият билан ҳал қила оладиган, изланувчан,
янгиликка
интилувчан
истеъдодли
талабалардан
малакали
мутахассисларни тарбиялаш хусусан, олий таълим тизимида етук
мутахассисларни тайёрлаш, айниқса тиббий биологик фанларини
ўқитишда ўқув
-
тарбия жараёни сифатини жаҳон стандартлари
даражасига кўтариш мақсадида таълим жараёнига замонавий педагогик ва
ахборот технологияларининг бутунлай янги усулларини жорий этиш
асосида ташкил этиш долзарб
масаладир.
Калит сўзлар:
педагогик жараён, инновация, симуляцион усуллар,
назарий билим.
ПРИМЕНЕНИЕ ТЕХНОЛОГИЙ СИМУЛЯЦИОННОГО ОБУЧЕНИЯ
В ПРЕПОДАВАНИИ АНАТОМИИ
Нуримова Дилором Меджидовна
Ташкентский государственный стоматологический институт,
ассистент кафедры анатомии
Аннотация.
Одной из актульных проблем современного высшего
образования является подготовка квалифицированных специалистов из
числа разносторонне одаренных, самостоятельно мыслящих, креативных
студентов. В этом большое место должно быть отведено внедрению в
образовательный процесс совершенно новых методов современных
педагогических и информационных технологий, что даст возможность
поднять уровень медицинского образования до мировых образовательных
стандартов.
Ключевые слова:
педагогический процесс, инновация, методы
моделирования, симуляционные методы, теоретические знания.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
207
APPLICATION OF SIMULATION EDUCATION TECHNOLOGIES IN
TEACHING OF ANATOMY
Nurimova Dilorom Medzhidovna
TSSI, Assistant of the Department of Anatomy
Abstract.
One of the urgent problems of modern higher education is the
training of qualified specialists from among versatile gifted, independently thinking,
creative students. In this, a large place should be given to the introduction of
completely new methods of modern pedagogical and information technologies into
the educational process, which will make it possible to raise the level of medical
education to world educational standards.
Key words:
pedagogical process, innovation, modeling methods, simulation
methods, theoretical knowledge.
КИРИШ
Юртимизда
жаҳон
андозалари
даражасида
билим
олган
заковатли
,
ҳар
томонлама
баркамол
,
мустақил
фикрлайдиган
,
бирон
бир
масалани
онгли
равишда
,
масъулият
билан
ҳал
қила
оладиган
,
изланувчан
,
янгиликка
интилувчан
истеъдодли
талабалардан
малакали
мутахассисларни
тарбиялаш
хусусан
,
олий
таълим
тизимида
етук
мутахассисларни
тайёрлаш
,
айниқса
тиббий
биологик
фанларини
ўқитишда
ўқув
-
тарбия
жараёни
сифатини
жаҳон
стандартлари
даражасига
кўтариш
мақсадида
таълим
жараёнига
замонавий
педагогик
ва
ахборот
технологияларининг
бутунлай
янги
усулларини
жорий
этиш
асосида
ташкил
этиш
долзарб
масаладир
.
МАҚСАД
ВА
ВАЗИФАЛАРИ
Анатомия
фанини
ўқитишда
симуляцион
ўқитиш
технологияларини
қўллашга
оид
маълумотларни
назарий
ўрганиш
,
таҳлил
қилиш
ва
ёритиш
.
МЕТОДЛАР
Адабиётлар билан ишлаш ва назарий таҳлил.
НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ
Инновацион ўқув методининг асосий вазифаси бу талабаларни
биргаликда ишлашни ва бор маълумотлар асосида ўз фикрини
шакллантиришни ўргатишдир. Шу мақсадда шундай ўқув методикасини
танлаш керакки, унда гуруҳнинг барча аъзолари ўқув жараёнида иштирок
этишини таъминлаши лозим.
Анатомия фанини ўқитишда симуляцион ўқитиш технологияларидан
фойдаланиш кўплаб афзалликларга эга. Бу имтиёзлар орасида
ўқувчиларнинг инсон танаси тузилиши ҳақидаги тушунчаларини яхшилаш,
анатомик изланиш кўникмаларини ошириш, билим ва кўникмаларига
ишончини ошириш киради.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
208
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, анатомия фанини ўқитишда
симуляциядан фойдаланиш талабаларга маъруза ва дарсликлар асосида
тушуниш осон бўлмаган тана тузилиши, функционал тизимлар ва
механизмлар каби мураккаб тушунча ва жараёнларни яхшироқ тушунишга
ёрдам беради. Бундан ташқари, симуляцион технологиялари талабаларга
тиббий соҳада ишлаш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга
ёрдам беради, масалан, визуал идрокни яхшилаш, восита кўникмаларини ва
жамоавий ишларни яхшилаш.
Аммо шуни таъкидлаш керакки, анатомия фанини ўқитишда
симуляцион ўқитиш технологияларини жорий этиш қўшимча жиҳозлар,
дастурий таъминот ва ўқитувчилар малакасини ошириш каби катта
ҳаражатлар ва ресурсларни талаб қилади. Бундан ташқари, симуляция
амалий машқларни тўлиқ алмаштира олмаслигини ва ҳақиқий тўқималар
ва органлар билан ишлашини ҳисобга олиш керак.
Тиббиёт институтларида амалга ошириладиган касбий таълим
назарий билим, кўникма ва малакалар тизими шакллантирилади, ишлаб
чиқариш таълими жараёнида эса ўқувчилар асосан амалий касбий кўникма
ва малакаларни эгаллайдилар. Янгилик(инновация)ларни таълим
жараёнига симуляцион машғулотлар шаклида тезлик билан кириб келиши
таълим жараёнини тизимли ёндашув асосида бошқаришни талаб қилади.
Замонавий таълим технологияларини ва симуляцион машғулотларни
тадбиқ этиш орқали талабаларнинг фанга бўлган қизиқишини ва фан
мавзуларини ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида қўлланилади.
Бундай ўқув жараёнида симуляцион ўқитиш учун шарт
-
шароитлар яратиш
билан бирга уни касбий фаолият билан боғлаш керак бўлади.
Симуляцион (тақлид) ўқитиш –
бу тиббиёт олийгоҳлари
талабаларини амалий ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий технологияси
бўлиб, кўникмаларни ва автоматик равишда такрорланадиган
ҳаракатларни ривожлантириш, тезкор равишда етарли даражада қарор
қабул қилиш, симуляция воситалари ёрдамида билим, кўникма, тажриба
оттириш ва фаолиятни шакллантириш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш,
назорат қилиш имконини беради. Симуляцион машғулотларнинг кўп
тамойиллари, симуляция машғулотлар жараёнини стандартлаштиришга
имкон беради; симуляция ускуналари ёрдамида ўқув жараёнининг ягона
методикасини яратиш; ўқув симуляция машғулотлари натижаларига кўра
талабаларнинг баҳолаш, уларни аттестациядан ўтказишнинг ягона
тизимини шакллантириш мақсадида уни объектив мезонларини ишлаб
чиқиш имконини беради.
Бунда интерактив симуляторлардан, бемор роботлардан ва виртуал
симуляторлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда симуляция
ускуналари ёки профессионал ҳаракатларга тақлид қилувчи махсус
воситалардан фойдаланган ҳолда кўникма ва малакаларнинг тўғрилиги
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
209
назорат қилинади. Бунда компютерлаштирилган манекенлар, экранли
симуляторлар жавобни симуляция қилишга имкон беради. Индивидуал
кўникма ва малакаларни ўрганиш учун махсус моделлар, фантомлар,
маникенлар, симуляторлардан фойдаланилади. Анатомия фанини
ўқитишда бу симуляторлар инсоннинг ёки унинг қисмлари ва
аъзоларининг асл тузилишини нусхасини ўрнини босувчи ўқув предмети
сифатида қўлланилади ва ўзаро боғлиқ бўлган кўникма ва малакалар
тизимини
шакллантиришга
ҳисса
қўшади
Шунингдек
муайян
муаммоларни –
вазиятлар акс этган вазиятли масалаларни тахлил қилиш
орқали талабалар вазиятни тахлил қилишга, фикрлашга ва фактларни
таққослашга ўрганади.
Булар анатомик симуляция технологиялари: реализм даражасидаги
симуляция техник воситалари ва визуал –
классик ўқув қўлланмалари,
электрон дарсликлар, ўқув компютер ўйинлари орқали амалга оширилса,
тактил –
амалий кўникмалар симуляторлари, органларнинг реалистик
фантомлари, скелетлар, манекенлари ва бошқалар ёрдамида амалга
оширилади
.
Симуляцион машғулотларда ўқиладиган маърузалар ва амалий
машғулотларнинг
самарасини
оширишда
кўргазмали
қуроллар
(диаграмма, схема, жадвал, график, видеофильмлар кабилар)нинг аҳамияти
каттадир. Кўргазмали қуроллар орқали ахборот бериш мавзуни чуқурроқ
тушунишга, ўқув материалини хотирада узоқ сақланишига ёрдам беради.
Бу таълим жараёнида амалий кўникмаларни эгаллашга кучли урғу
берилади, нам препаратлар(мурда)сиз осон ўрганиш имкони яратилади.
Мавзуни ўрганиш жараёнида стресс камаяди ва талаба индивидуал
равишда ўзига қулай вақтда мавзуни ўрганиш имкони яратилади.
Бунда
ўқитувчи талаба машғулотни яхлит ҳолатда кўра билиши, уни тасаввур
этиш учун бўлажак машғулот жараёнини режалаштириб олиши керак
бўлади. Ўқитувчи бўлажак машғулотни технологик харитасини тузиши ва
бу технологик харитада мавзу, эгалланиши керак бўлган кўникма ва
керакли симуляцион асбоб
-
ускуналар кўрсатилган холда тузиши ва унда
талаба қиладиган харакатлар босқичма
-
босқич кўрсатиши лозим.
Ҳар
қандай таълимнинг мақсади –
билимни ҳамда уни амалда қўллай
билиш кўникмалари ва малакаларини шакллантиришдир.
Симуляцион
таълим жараёнида билим, кўникма ва малакани шакллантириш учун шароит
яратилади ва малаканинг босқичма
-
босқич шаклланиши таъминланади,
ХУЛОСА
Шундай қилиб, тиббиёт олийгоҳлари талабаларига машғулотларини
олиб боришда имкон даражасида замонавий симуляцион технологияларидан
фойдаланишга эришиш тиббиёт таълими ва амалиётидаги кўпгина
муаммоларни ҳал қилишга кўмак беради. Анатомия фанини ўқитишда
симуляцион
ўқитиш
технологияларининг
афзалликлари,
албатта,
камчиликлардан устундир. Бу технологиялар талабаларга анатомик
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
210
тушунчаларни яхшироқ тушуниш ва ёдлаш, билим, кўникма, ва малакаларни
ривожлантиришга ёрдам беради, бу эса пировардида тиббий таълим ва
касбий фаолиятнинг самарадорлигини оширишга олиб келади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Олий
тиббий
таълимда
замонавий
технологияларнинг
қўлланилиши ва самарадорлиги” Республика ўқув
-
услубий конференцияси.
Мақолалар ва тезислар тўплами. Тошкент, 2017. –Б.544
-546.
2.
Akramova, L.Y., Mirzaeva, S.R.K., Makhametova, D.B., Lutfullaeva, H.A., &
Makhametova, (2020) The role of interactive teaching methods in the development
of mental activity and the assimilation of students
’
knowledge at a university //
International Journal of Psychosocial Rehabilitation.
–
2020.
–
Т
. 24.
–
№. 09.
3.
Shoyimova Sh.S., Mirzaeva N.A., Sh.R.Mirzaeva. Problems of the formation
of professional qualities in medical students // International Journal of Aquatic
Science, ISSN: 2008-8019, Vol 12, Issue 03, 2021, 2952-2963.
4.
Жумашев С.Н., Тастанова Г.Е., Муятдинова
А. Роль морфологических
показателей плаценты в оценке состояния плода человека при
физиологическом течении беременности //Медицинский журнал
Западного Казахстана. –
2013.
–
Т. 57.
5.
Мирзаева Ш.Р., Шойимова Ш.С., Мирзаева Н.А. Тиббий таълимда
педагогнинг инновацион фаолияти // “Педиатрия” журнали 2
-
сон, 2021
йил, 277
-
281 б.
6.
Мирзаева Ш.Р., Шойимова Ш.С., Мирзаева Н.А. Тиббий таълимда
талабаларни мотивлаштириш ва фаоллаштириш хусусиятлари // Ташкент,
ТашПМИ, журнал" Педиатрия. –
2020.
–
№. 2. –
С. 290
-294.
7.
Н.А.Мирзаева, Ш.С.Шойимова, Ш.Р.Мирзаева, Особенности активных
методов обучения в медицинских вузах; “Фан ва таълим: тиббиётнинг
долзарб масалалари, ютуқлари ва инновациялар” мавзусидаги халқаро
онлайн конференция тўплами, 2021, бет.23
-27 ;
8.
Нарчаев Ж.А. и др.
Хирургическое лечение послеожоговых
рубцовых контрактур //Журнал" Медицина и инновации". –
2022.
–
№. 2. –
С. 288
-297.
9.
Норчаев Ж.А. Морфологическая характеристика течения синдрома
диабетической стопы // Новый день в медицине. –
2022.
–
№. 4. –
С. 42.
10.
Тастанова Г., Нигматова Л., Хайдарова Б. Инновационный
анатомический стол
-
как новый взгляд на обучение предмета анатомии. –
Ўқув
-
амалий анжуман материаллар тўплами “Тиббиёт олий таълим
муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш масалаларига
инновацион ёндошу”
-
7 январь 2019 й.
11.
Тастанова Г.Е. Морфологические изменения микроциркуляторного
русла и тканевых элементов желудка при отравлении пестицидом «Омайт
-
57Э»
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
211
//Материалы нано
-
практической конференции «Актуальные вопросы
современной медицины. –
2002.
–
С. 30.
12.
Тастанова Г.Е. Морфологические изменения микроциркуляторного
русла и тканевых
13.
Тастанова Г.Е. Морфологические преобразования в плаценте при
развитии инфекционно
-
воспалительного плацента беременных //
Медицинские новости. –
2019.
–
№. 8 (299). –
С.
61-62.
14.
Тастанова Г.Е. Морфологическое состояние микроциркуляторного
русла и тканевых элементов желудка при воздействии пестицидов: дис. –
Ташкент: Автореф. дис.… канд. мед. наук, 2003.
15.
Тастанова Г.Е. Современные методы изучения анатомии человека
// Сборник
материалов 2
-
й учебно
-
методической конференции ТГСИ.
-
2016г. –
126с.
16.
Тастанова Г.Е., Ахмедов Н.К. Патоморфологические нарушения
гемомикроциркуляторного русла и тканевых структур стенки желудка при
хронической интоксикации инсектицидом «Суми
-
Альфа» //Проблемы
биологии и медицины. –
2001.
–
Т. 4. –
С. 31
-33.
17.
Тастанова Г.Е., Миршарпов У.М., Саидалиходжаева С.З. Состояние
активности эндотелия сосудов и регуляторов ангиогенеза в системе мать
-
плацента
-
плод
при
осложненной
беременности
//Український
морфологічний
альманах. –
2011.
–
№. 9, № 4. –
С. 99
-101.
18.
Тастанова Г.Е., Нуримова Д.М. Одам анатомияси фанида талабалар
амалий билимини оширишда муаммоли ўқитишнинг аҳамияти. –
Тошкент
педиатрия тиббиёт институти.
19.
Уста
-
Азизова Д.А. и др. Процесс развития подготовки студентов к
будущей профессиональной деятельности врача // Colloquium
-journal.
–
Голопристанський міськрайонний центр зайнятості= Голопристанский
районный центр занятости, 2021. –
№. 7
-2.
–
С. 25
-27.
20.
Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти
масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19
-21.