«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
419
4.
Гафурова, Н. М., & Абдураимова, Ф. М. К. (2022). ИНФОРМАЦИОННЫЕ
ТЕХНОЛОГИИ В ИНКЛЮЗИВНОМ ОБРАЗОВАНИИ. In Colloquium
-journal (No.
11 (134), pp. 32-
34). Голопристанський міськрайонний центр зайнятості.
5.
Мирзаева Н. А., Мирзаева Ш. Р. ИСТОКИ ГУМАНИСТИЧЕСКОГО
НАПРАВЛЕНИЯ В ОБРАЗОВАНИИ //Теория и практика современной науки.
–
2016.
–
№. 6
-1.
–
С. 892
-895
6.
Мирзаева Н. А., Мирзаева Ш. Р. РОЛЬ ПОЗИТИВНОГО МЫШЛЕНИЯ В
ПСИХОЛОГИИ ЗДОРОВЬЯ //Теория и практика современной науки. –
2017.
–
№. 4. –
С. 618
-621.
7.
Умаров Б.М., Шойимова Ш.С. “Касбий психология” дарслик. Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги –
Т.:”LESSON PRESS” 2018.
8.
Хайтматова Г.А., Умарова Н.Х., Удайбердиев А.К. К вопросу о
применении метода интеграции в преподавании гуманитарных предметов //
Международный научный журнал «Интернаука». №5 Год: 2017 Стр. 56
-57
9.
Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти
масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19
-21.
10.
Шойимова Ш.С. Психологияда шахс ва характер муаммоси.
Монография. Тошкент «EFFECT
-
D», 2022. 116 бет.
11.
Шойимова Ш.С. Психолого
-
педагогические особенности развития
самостоятельности детей дошкольного возраста //Молодой ученый. –
2014.
–
№. 6. –
С. 831
-834.
12.
Шойимова Ш.С., Бижанова А.Б. Личность в профессиональной
деятельности. Научно
-
теоретический журнал «Наука, образование и
культура» 2017 г. № 9 (24), С 102
-104.
13.
Шойимова Ш.С., Газиходжаева З.И. Психологические аспекты и
факторы эмоционального выгорания педагога. Экономика и социум.
Научно
-
практический журнал. 2
-
5 (15), 2015 г. С 145
-148.
14.
Шойимова Ш.С., Пулатхонова Д.Т. Основные этапы становления
личности профессионала. Международный научно
-
практический журнал
«Мир педагогики и психологии». №2(7), 2017 г. С 14 –
18.
15.
Шойимова Ш.С., Расулова З.С., Курбонова Г.Б. Касбий
-
педагогик
фаолият структурасининг психологик хусусиятлари. «Интернаука»:
научный журнал –
№ 20(54). –
М., Изд. «Интернаука», 2018 г. С 63
-65.
16.
Шойимова Ш.С., Усманова С.Х. Касб танлашга таъсир этувчи асосий
омиллар. Интернаука
№7 (89), часть 2, 2019 г. С 84
-85.
17.
Шойимова Ш.С., Файзиева М.Д. Меҳнат жараёнида субъектнинг касбий
шаклланиш муаммоси. Интернаука №23
-
4 (105), часть 4, 2019 г. С 48
-49.
18.
Шойимова Ш.С., Шойимова Ш.С. Бўлажак мутахассисларни
психологияга оид билимлар билан қуроллантириш масалалари.
Интернаука. Научный журнал № 10(233) Март 2022 г. Часть 5. С 20
-22.
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ
-
ЁШЛАРНИ КАСБ
ЎРГАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
420
Шойимова Шоира Санакуловна
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, 34
-
умумий ўрта таълим мактаб
директори. Ўзбекистон,
Тошкент вил.
Аннотация.
Мақолада бозор иқтисодиёти шароитида умумтаълим
мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтиришда керак бўлган
компетенцияларни шакллантириш ҳамда мустақил ҳаётга тайёрлаш
ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
ўқувчи, меҳнат бозори, касб, касбга йўналтириш,
билим, кўникма, малака, компетенция.
ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ СИСТЕМЫ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ
ПОДГОТОВКИ УЧАЩИХСЯ ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ШКОЛ
Шойимова Шоира Санакуловна
Юкори
-
Чирчикский район, Ташкентская область, Директор 34
-
й
общеобразовательной школы. Узбекистан, Ташкент обл.
Аннотация.
В статье представлено общее образование в условиях
рыночной экономики. Приводится информация о формировании
компетенций, необходимых для направления учащихся в профессию и
подготовки их к самостоятельной жизни в своей школе.
Ключевые слова:
ученик, рынок труда, профессия, профориентация,
знания, навыки, квалификация, компетентность.
ISSUES OF DEVELOPMENT OF SYSTEM OF VOCATIONAL TRAINING
OF STUDENTS IN GENERAL EDUCATION SCOOLS
Shoyimova Shoira Sanakulovna
Upper Chirchik District, Tashkent Region, Director of the 34th general secondary
school. Uzbekistan, Tashkent.
Annotation.
General education in the conditions of the market economy is
presented in the article Information is provided on the formation of competences
necessary for directing students to the profession and preparing them for
independent life in their schools.
Keywords:
student, labor market, profession, career orientation, knowledge,
skills, qualification, competence.
КИРИШ
Ёш
авлодни
ҳар
томонлама
етук
,
билимли
,
юксак
маънавиятли
,
баркамол
шахс
,
меҳнат
бозори
учун
рақобатбардош
мутахассислар
бўлиб
етишишини
таъминлаш
йўлида
амалга
оширилаётган
улкан
бунёдкорлик
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
421
ишларининг
энг
асосий
бўғини
сифатида
мактаб
ўқувчиларига
бир
неча
чет
тилларини
ўргатиш
ва
касбга
йўналтириш
орқали
мустақил
ҳаётга
тайёрлаш
бугунги
кун
муаммоларидан
бири
ҳисобланади
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
2020
йил
6
ноябрдаги
Фармонида
“Мамлакат
тараққиёти
учун
янги
ташаббус
ва
ғоялар
билан
майдонга
чиқиб
,
уларни
амалга
оширишга
қодир
бўлган
,
интеллектуал
ва
маънавий
салоҳияти
юксак
янги
авлод
кадрларни
тайёрлаш
,
таълим
ташкилотлари
битирувчилари
замонавий
касб
эгалари
бўлишлари
учун
уларда
зарур
кўникма
ва
билимларни
шакллантириш
бўйича
тизимли
ишларни
амалга
ошириш” белгилаб
қўйилган
.
Давлатимиз
раҳбари
жорий
йилдаги
халқимизга
Мурожаатномасида
мактаб
ўқувчиларини
камида
иккита
хорижий
тил
ва
битта
касб
-
ҳунарга
ўргатиш
устувор
вазифа
этиб
белгиланган
эди
. 2023
йилнинг
20
январь
куни
мактабларда
хорижий
тиллар
ва
касб
ўргатиш
тизимини
ривожлантириш
масалалари
бўйича
кенгайтирилган
йиғилишда
ҳам
соҳадаги
муаммолар
таҳлил
қилинди
.
ИШНИНГ
МАҚСАДИ
Адабиётлар
билан
ишлаш
,
манбаларни
ўрганиш
ва
маълумотлар
таҳлили
орқали
умумтаълим
мактабларида
ўқувчи
-
ёшларни
касб
ўргатиш
тизимини
ривожлантириш
масалаларини
ёритишдан
иборат
.
ҚЎЛЛАНИЛГАН
УСУЛЛАР
Адабиётлар билан ишлаш ва назарий таҳлил.
ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт
стратегиясида умумтаълим мактаблари касб ўрганиш истагидаги
битирувчиларининг давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига
кўмаклашувчи тизимни жорий этиш вазифаси белгилаб берилди. Ана шу
топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора
-
тадбирлар
ўқувчиларнинг муайян касб ўрганиб, махсус малакага эга рақобатбардош
кадр бўлиб етишишига хизмат қилади. Зеро, иқтисодиёт барқарорлиги,
барча соҳаларда ривожланган давлатлар билан беллаша олиш ҳам меҳнат
бозоридаги кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ ҳисобланади. Бундай
кадрлар
эса, энг аввало, мактабда шаклланади. Касб
-
ҳунарга йўналтиришда
ўқувчиларнинг маънавий
-
ахлоқий фазилатлари билан бирга улар
танлаётган соҳага лаёқати қай даражада мувофиқлигини аниқлаш, бу
борада фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари, ота
-
оналар ва маҳалла
фаолларининг шахсий намунаси ва ҳамкорлигини мустаҳкамлаш катта
аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг касб
-
ҳунар ҳақидаги тасаввурини
кенгайтириш ва қизиқишини аниқлаш мақсадида халқ таълими тизимида
ўқитилаётган 18 та умумтаълим фанлари бўйича Миллий ўқув дастури
доирасида яратилаётган замонавий дарсликларга 302 та касбга оид
мавзулар киритилди. Дарс жараёнида мазкур касблар ҳақидаги тушунчалар
ўқувчиларга ҳаётий мисоллар орқали етказилмоқда. Бу эса, ўз навбатида,
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
422
ўғил
-
қизларнинг ҳунар эгаллаш ва ўзини ўзи банд қилиш орқали хизматлар
кўрсатиш йўналишига қизиқишини аниқлашга кўмаклашади [3], [4].
Инсон боласи вояга етгач ўз қизиқиш ва қобилиятларига кўра бирор
касб ёки ҳунарни танлайди. Ҳар бир инсон ҳаётида касбий фаолият муҳим
аҳамиятга эга. Чунки, касбий фаолият узоқ вақт давомида инсон ҳаётининг
ажралмас қисмига айланиб қолади. Психологик тадқиқотларнинг
кўрсатишича, одамларнинг саломатлиги ҳамда ўзини бахтли ҳис этиш
даражаси унинг танлаган касби билан узвий боғлиқ экан. Ўз касбини ота –
оналарнинг мажбурлаши орқали танлаган инсонларда эса соғлиқнинг
ёмонлашуви, руҳий тушкунлик, ўзини бахтсиз ҳис этиш, касбий фаолиятида
ҳеч қандай ўсиш кузатилмаган. Ота
-
оналар фарзандларининг илк
қадамлариданоқ
унинг
келажаги
тўғрисида
ўйлаб
қолишади.
Фарзандларининг
қизиқиш ва қобилиятларини кузатиш орқали уларнинг
касбий келажагини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Айниқса, мактабда
бериладиган таълим
-
тарбия ўқувчининг турли фанларга бўлган танловли
муносабатини келтириб чиқаради, айрим болаларда эса қайсидир фанларга
бўлган қизиқиши тез сезилади, яъни тасвирий, мусиқавий ва ҳоказолар.
Ўсмирлик даврига келиб, муаммо янада кучаяди. Кўпгина мактаб
битирувчилари келажакда ким бўлсам экан ёки қайси соҳанинг мутахассиси
бўлсам экан? –
деган саволни ўз олдиларига қўйиб, касб танлаш муаммосига
дуч келишади. Натижада айрим ўқувчилар томонидан мутахассисликлар
тасодифан танланади. Ҳеч қандай махсус тайёргарликка эга бўлмасдан ёки
касбий келажагини тушуниб етмасдан мактаб битирувчиларининг бир қисми
дарҳол ишга жойлашади.
Шарқ алломалари асарларида касб
-
ҳунар ва касб танлаш муаммосига
алоҳида эътибор қаратилган. Касб
-
ҳунар эгалари қадимдан эъзозланиб
келинган. Шарқ мутафаккирлари таълимотида ўғил ва кизларга таълим ва
тарбия бериш, уларга касб
-
ҳунар ўргатиш ғояси муҳим ўрин эгаллайди
.
Қадимий анъаналаримизга биноан ҳунарманд ва касб, меъмор ва наққош,
деҳқон ва чорвадор, тўқувчи ва нонвой, устоз
-
шогирд муносабатларини
амалга ошириб келмоқдалар. Доно ҳалқимиз “Устозидан ўтмаган шогирд –
шогирд эмас”
,
“Ҳунарли
киши асло хор бўлмас”
,
“Устоз отадек улуғ”
,
“Таълим берган устозингдан айрилма”
сингари мақолларни ижод этганлар
ва фарзандаларининг баркамол бўлиб улғайишини орзу қилганлар [4].
Буюк қомусий олим Абу Наср Фаробий касб
-
ҳунар тўғрисида илк
фикрларини билдириб, қимматли маслаҳатлар
берган, чунончи, таълим –
сўз ва кўникмалар мажмуи, тарбия эса амалий малакалардан иборат иш –
ҳаракат эканлигини, муайян касб
-
ҳунарга берилган, у билан қизиққан
кишилар шу касб
-
ҳунарнинг чинакам шайдоси бўлишини айтган. Бу
мулоҳазалардан англашилиб турибдики, касб
-
ҳунар инсоният учун азалдан
жуда зарур ҳаётий восита бўлиб келган.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
423
Форобий таълим
-
тарбия ишларини икки йўл билан амалга
оширишни назарда тутади. “Амалий фазилатлар ва амалий санъат касб
-
ҳунарлар ва уларни бажаришга одатлантириш масаласи”га келганда, бу
одам икки йўл билан ҳосил қилинади; булардан
биринчиси –
қаноатбахш
сўзлар, чорловчи, илҳомлантирувчи сўзлар ёрдамида одатда ҳосил қилинади,
малакалар вужудга келтирилади, одамдаги ғайрат, интилиш ҳаракатга
айлантирилади.
Иккинчи йўл ёки усул –
мажбур этиш йўли. Бу усул гапга кўнмовчи
қайсар шаҳарликлар ва бошқа саҳроий халқларга нисбатан қўлланилади.
Чунки улар ўз истакларигача сўз билан ғайратга кирадиганлардан эмаслар.
Улардан бирортаси назарий билимларни ўргатишга киришса, унинг
фазилати яхши бўлади. Касб
-
ҳунарларни ва жузъий санъатларни эгаллашга
интилиш бўлмаса бундай одамларни мажбур этмаслик керак. Чунки шаҳар
халқларига тарбия беришдан мақсад –
уларни фазилат эгаси қилиш ва
санъат аҳлларига айлантиришдир.
Ўспирин ҳунар эгаллаши билан унда нафақат ахлоқий ҳислар, балки
характернинг иродавий хислатлари ҳам таркиб топа бошлайди. Ҳунар
эгаллаш
орқали
ўспиринлардан
сабр
-
бардошлик,
чидамлилик,
меҳнатсеварлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, зукколик каби инсоний
сифатлар шаклланади.
XX асрнинг етук маърифатпарвари Абдулла Авлонийнинг 1913 йилда
ёзилган “Туркий Гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида бола тарбияси, унинг
ижтимоий аҳамияти фалсафий
-
педагогик жиҳатдан тушунтириб берилган.
Олим таълим ва тарбия жараёнида оила ва жамоатчиликнинг ўрни
уларнинг ўзаро ҳамкорлигини улуғлайди. Унинг талқинига қараганда,
баркамол шахснинг кўп қиррали билимларга эга бўлиши, яхши бир касб
-
корнинг сирларини эгаллаши кўп жиҳатдан ижтимоий муҳит билан
оилавий шароитнинг уйғунлигига боғлиқлигини таъкидлайди [4].
Шарқ алломалари асарларидаги касб танлаш, касбга йўналтириш
борасидаги фикрларни ўрганиш, уларни амалий ҳаётга тадбиқ этиш, ўсиб
келаётган ёш авлодни онгли касб танлашга ёрдам беради. Бу эса болаларни
ёшлигиданоқ касб
-
ҳунарга ўргатиш жамиятнинг асосий вазифалардан
бири ҳисобланади. Шунингдек, уларда касбга хос тушунча, тасаввур ва
билимларини бойишига хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўрта таълим олувчиларнинг
ҳаммаси касб танлашга келганда оқилона ва тўғри йўл тутади деб
бўлмайди, албатта. Улардан баъзилари таваккалчилик асосида иш
тутсалар, айримлари ота
-
она касбини танлайдилар ёки кўзга ташланиб
турган яққол намуналарга тақлид қиладилар, гоҳо севимли кишилари
изидан боришни мўлжаллайдилар.
Кўпчилик ўқувчилар таълим жараёнида
фан асосларини эгаллаб, муайян тасаввур ҳосил қиладилар, ўзлари
ёқтирган касб
-
ҳунарлар ҳақида ўйлайдилар.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
424
Мактаб ўқувчиларининг майллари, ҳаваслари, интилишлари,
хоҳишлари, мотивлари, эзгу
-
ниятлари,
хусусан,
касб
-
корга бўлган
қизиқишлари, мотивлари, эҳтиёжлари туғилиши
психология фанининг шахс
муаммоси билан узвий боғлиқдир. Шахс психологиясини ўрганиш
ўқувчиларни касб танлашга йўллаш демакдир. Ўқувчиларнинг индивидуал
типологик хусусиятлари, ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар
бирини оқилона касбга йўллаш шахс психологиясининг муҳим
вазифаларидан биридир. Бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуриш
тўғрисидаги ҳужжатларда ўқувчиларни мустақил касб танлашга (ўз
имкониятларини ўзи баҳолаш орқали) ўргатиш жуда муҳим ва зарур вазифа
эканлиги таъкидланади. Шунга кўра, психолог олимлар, методистлар, ташхис
Маркази ходимлари кенг жамоатчилик билан биргаликда касбга доир
билимларни кенг ташвиқот қилишлари, касб
-
кор танлашга оид йўл
-
йўриқлар
ва методларни ишлаб чиқишлари, касб танлаш маслаҳатлари расмий
шахобчалари
кенгайтирилиши,
профессиограмма,
профессиография,
психограммалар кўлами орттирилиши лозим [4], [8], [10], [12].
Касб танлаш фаолиятини оқилона ташкил этиш учун мамлакатимиз
қайси соҳа мутахассисларига муҳтожлигини назарда тутиш ва шунга яраша
таълим олувчиларни уларнинг майли, интилиши, қизиқиши, имконияти,
ақлий ва жисмоний қобилиятларига қараб ҳамда у ёки бу касбга
яроқлилигини аниқлаб, сўнг касбга йўллаш керак.
Ёшларнинг касб
-
ҳунар танлаши асосан ўрта мактабдан бошланади,
шунга кўра ўқувчилар кичик жамоаси
билан психологлар олдида турли
ёшдаги, жинсдаги таълим олувчиларни касбга қизиқтириш, меҳнат
қобилиятларини ривожлантириш, ички имкониятларини ишга солиш
(ўзини
-
ўзи намоён этиш) каби муҳим вазифа турибди. Психологлар бундан
ташқари, ўқувчиларнинг ақл идроки, қобилиятларини ҳамда муайян касбга
яроқлилик даражасини аниқлаш методлари, усуллари, технологияси,
ақллари мезонлари ва таркибий қисмларини ишлаб чиқишлари
шунингдек, бу соҳада илмий
-
тадқиқот ишлари олиб боришлари зарур.
Илк ўспиринлар ва катта ўсмирларнинг касб танлаши катта ҳаётий
аҳамиятга эга бўлган ҳам шахсий, ҳам ижтимоий муаммо бўлганлигидан
келиб чиқиб, бу жараёнда ота
-
оналар, жамоатчилик ва турли касб усталари
фаол қатнашишлари керак, чунки ёшлар кўп ҳолларда катталарнинг
маслаҳатлари ва тависияларини ҳисобга олган ҳолда қатъий бир фикрга,
қарорга келишлари мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, таълим
олувчилар касб танлаш борасидаги ўз қарорларини, кўпинча, ҳар
томонлама далиллаб бера олмайдилар, бироқ уларнинг кўпчилиги бу
масалага онгли равишда ёндашишга интиладилар.
Мактаб касб
-
ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси томонидан
ўқувчиларни касбий қизиқишларини ривожлантириш, касблар ҳақидаги
маълумотларни тўлиқроқ англаб етиши шунингдек, уларнинг касб
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
425
танлашдаги реалликни вужудга келтириш мақсадида мактабда илғор касб
эгалари, касб фахрийлари, касб сулолалари билан учрашувлар, давра
суҳбатлари, кечалар ва маърузалар ташкил этилса мақсадга мувофиқ
бўлади. Ушбу тадбирлар ўқувчининг шу касбга бўлган қизиқишини янада
қатъийлашишини вужудга келтиради. Масалан,
тест орқали касбга бўлган
қизиқишинини аниқлашда қуйидагиларга амал қилинади.
Тест
–
психологик диагностика методи бўлиб, у маълум маънога эга
бўлган стандарт савол ва масалалардан иборат. Тест интеллектуал ва махсус
қобилиятларни, шахснинг психофизиологик хусусиятлари ва сифатларининг
ривожланишини, касбий лаёқатни аниқлаш, касбий экспертиза ва
реабилитация шунингдек, касбий маслаҳатлар жараёнида қўлланилади.
Тест ўтказиш 3 босқичга ажратилади:
–
тест, саволномасини танлаш (тадқиқот масаласи билан белгиланади);
–
тест ўтказишни этика нормаларига риоя қилган ҳолда кўрсатмага
мувофиқ ташкил этиш;
–
олинган маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларни ўрганиш [4],
[5], [6], [11].
ХУЛОСА
Ижтимоий тараққиётни рўёбга чиқариш учун мамлакатда юқори
малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни жаҳон стандартлари
даражасига кўтариш лозим. Фан ва техниканинг бугунги кун тараққиётига
жавоб бериш учун кенг савияли, билимдон, ўз касбининг фидоий кишисини
камол топтириш орқали давлатимизда бозор иқтисодиётига бардош
берадиган рақобатбардош маҳсулотлар яратувчи касб эгаларини
шакллантириш жоиз. Токи улар давр талабларига оғишмай жавоб
берадиган, қизиқиши кенг, малакаси мустаҳкам, хотираси барқарор, фикр
юритиши пухта, изланувчан, меҳнатсевар, ватанпарвар, иймон
-
эътиқодли
инсонлар бўлиб вояга етишсин. Умумтаълим муассасалари битирувчилари
ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олса, камида иккита чет
тилини билса, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топади, касбий фаолиятда
муваффақиятга эришади, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари сифатида Янги
Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
O‘
zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi
PF
–
6108-
sonli “O‘
zbekistonning yangi taraqqiyot davrida ta
’
lim-tarbiya va ilm-
fan sohalarini rivojlantirish chora-tadbirlari t
o‘g‘risida”gi Farmoni.
2.
O‘
zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-yanvardagi
“Maktablarda xorijiy tillar va kasb o‘rgatish tizimini rivojlantirish masalalari”
b
o‘
yicha yi
g‘
ilish.
3.
Mаманазарова Н.К. Келажак касблари ва ўқувчи ёшларни касбга
йўналтириш.”
Замонавий дунёда табиий фанлар: Назарий ва амалий
изланишлар” номли 8 сон илмий, масофавий, онлайн конференсияси Март
8, 2022
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
426
4.
Б.М.Умаров, Ш.С.Шойимова “Касбий психология” дарслик. Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги –
Т.:
“LESSON PRESS” 2018.
5.
Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти
масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19
-21.
6.
Шойимова Ш.С. ТИББИЁТ ОТМ ПЕДАГОГЛАРИНИНГ КАСБИЙ СЎНИШ
ДАРАЖАСИНИ
ЎРГАНИШ
//PSIXOLOGIYA
Учредители:
Бухарский
государственный университет. –
№. 1. –
С. 130
-139.
7.
Шойимова Ш.С., Бижанова А.Б. Личность в профессиональной
деятельности. Научно
-
теоретический журнал «Наука, образование и
культура» 2017 г. № 9 (24), С 102
-104.
8.
Шойимова Ш.С., Газиходжаева З.И. Психологические аспекты и
факторы эмоционального выгорания педагога. Экономика и социум.
Научно
-
практический журнал. 2
-
5 (15), 2015 г. С 145
-148.
9.
Шойимова Ш.С., Пулатхонова Д.Т. Основные этапы становления
личности профессионала. Международный научно
-
практический журнал
«Мир педагогики и психологии». №2(7), 2017 г. С 14 –
18.
10.
Шойимова Ш.С., Расулова З.С., Курбонова Г.Б. Касбий
-
педагогик
фаолият структурасининг психологик хусусиятлари. «Интернаука»:
научный журнал –
№ 20(54). –
М., Изд. «Интернаука», 2018 г. С 6
3-65.
11.
Шойимова Ш.С., Усманова С.Х. Касб танлашга таъсир этувчи асосий
омиллар. Интернаука №7 (89), часть 2, 2019 г. С 84
-85.
12.
Шойимова Ш.С., Файзиева М.Д. Меҳнат жараёнида субъектнинг
касбий шаклланиш муаммоси. Интернаука
№23
-
4 (105), часть 4, 2019 г.
С 48
-49.