«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
260
БОЛАЛАР ТИББИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАРИХИ
(1885
–1950 йиллар)
Тагаев Мамаразак Абдиевич
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон, Тошкент ш.
Дўсимматов Кўкланбой Юлдошевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ 2
-
сонли, Тошкент академик лицейи
Ўзбекистон, Тошкент ш.
Аннотация: Мақолада Инсониятнинг қадимги даврлардан бошлаб,
ҳаётида дуч келган ижтимоий муаммоларнинг инсон ҳаётига ҳавф
туғдириши жараёнларини олдини олишга ҳаракат қилгани баён қилинган.
Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда болалар тиббиёти асрлар давомида
шаклланиб, бу соҳа билан дастлаб Абу Али ибн Сино, Шарафиддин ибн
Абдуллоҳ Илоқий каби олимлар ҳақида ёритилган. Муаллиф мустамлака
давридаги тиббиёт билан совет даврининг дастлабки давридаги болалар
тиббиётини ривожланиш жараёнларини баён қилган.
Калит сўзлар: табобат, табиб, юқумли, педиатрия, касаллик, безгак,
бола, уруш, қон, даволаш, бемор, она.
РАЗВИТИЕ ДЕТСКОЙ МЕДИЦИНЫ ИСТОРИЯ (1885–
1950)
Тагаев Мамаразак Абдиевич
Ташкентский педиатрический медицинский институт.
Узбекистан, г. Ташкент
Дўсимматов Кўкланбой Юлдошевич
Министерство внутренних дел Республики Узбекистан №2 Ташкентский
академический лице. Узбекистан, г. Ташкент
Аннотация:
В статье констатируется, что с древних времен
человечество пыталось предотвратить возникающие в его жизни процессы
социальных проблем, представляющих угрозу для жизни человека. В Средние
века детская медицина формировалась в Мовароуннахре на протяжении
столетий, и этой областью впервые были охвачены такие ученые, как Абу
Али ибн Сина и Шарафуддин ибн Абдуллах Илаки. Автор описал процессы
развития детской медицины в колониальный и раннесоветский периоды.
Ключевые слова:
медицина, врач, инфекционист, педиатрия, болезнь,
малярия, ребенок, война, кровь, лечение, больной, мать.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
261
DEVELOPMENT OF CHILDREN
’
S MEDICINE HISTORY (1885
–
1950)
Tagaev Mamarazak Abdievich
Tashkent Pediatric Medical Institute. Uzbekistan, city of Tashkent.
Dosimmatov Koklanboy Yuldoshevich
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan No. 2, Tashkent Academic
Lyceum. Uzbekistan, city of Tashkent.
Annotation:
The article states that since ancient times, mankind has tried to
prevent the processes of social problems arising in its life that pose a threat to
human life. In the Middle Ages, children
’
s medicine was formed in Movarounnahr
over the centuries, and scientists such as Abu Ali ibn Sina and Sharafuddin ibn
Abdullah Ilaki were first covered in this area. The author described the development
of pediatric medicine in the colonial and early Soviet periods.
Key words:
medicine, doctor, infectious disease specialist, pediatrics, disease,
malaria, child, war, blood, treatment, patient, mother.
КИРИШ
Болалар
тиббиёти
тарихини
ўрганиш
бугунги
куннинг
долзарб
масаласига
айланди
.
Бу
мавзудаги
тарихий
жараёнларни
ўрганб
,
ундан
сабоқ
олиш
,
бугунги
куннинг
долзарб
мавзусидир
.
ИШНИНГ
МАҚСАДИ
Адабиётлар
,
билан
ишлаб
,
манба
ва
архив
маълумотларини
йиғиш
,
улар
билан
ишлаш
ва
таҳлили
қилиш
орқали
орқали
Ўзбекистонда
1885-
1950
йилларда
болалар
тиббиётининг
ривожланиши
тарихини
ёритишдир
.
ҚЎЛЛАНИЛГАН
УСУЛЛАР
Адабиётлар
билан
ишлаб
уларни
тахлили
орқали
хулосалар
қилинди
.
ОЛИНГАН
НАТИЖАЛАР
МУҲОКАМАСИ
Инсоният
қадимги
даврлардан
бошлаб
бошидан
кечирган
ижтимоий
муаммолар
қаторида
турли
касалликларнинг
одамлар
ҳаётига
хавф
туғдириши
,
уларни
олдини
олиш
ва
қарши
курашиш
муҳим
ўринлардан
бирини
эгаллаган
.
Инсоният
дастлаб
турли
касалликларни
даволаш
чораларини
излаб
илоҳий
кучлар
,
турли
ўсимликлар
,
ҳайвонлар
ва
табиий
минераллардан
даво
излашган
.
Ўша
даврлардаёқ
табиат
ҳақида
тафаккур
доираси
кенгроқ
ва
кузатувчанроқ
бўлган
кишилар
орасидан
етишиб
чиққан
қушночлар
,
фолбинлар
,
табиблар
ўз
қабиладошлари
ва
болаларни
даволашга
ҳаракат
қилишган
.
Авестонинг
8-
қисмдан
иборат
“Вендидат” китобининг
саломатлик
масалаларига
бағишланган
охирги
уч
қисми
айнан
тиббиётга
бағишланган
бўлиб
,
унда
баён
этилишича, “тиббиётнинг
кашфиётчиси
табиб
–
Трита
ҳақидаги
ривоятда
келтирилишича
,
унга
Ахурамазда
томонидан
10000
та
дори
юборилган
.
Шу
дориларни
ишлатиб
Трита
кишиларни
ҳар
хил
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
262
касалликлардан
тузатган
.
Бу
дориларнинг
энг
яхшиси
хаома
бўлган
.
Хаома
-
саломатлик
ва
ҳаёт
манбаи
деб
аталган”. “Авесто”да
қайд
этилганидек
,
соғлом
болагина
ақлий
,
аҳлоқий
,
руҳий
ва
жисмоний
бақувват
бўлиши
ва
жамиятга
ҳар
жиҳатдан
фойдаси
тегишини
аждодларимиз
яхши
билишганлиги
туфайли
уларнинг
соғлом
бўлишига
алоҳида
эътибор
беришган
.
Табобат
соҳаси
билан
шуғулланган
тарихчиларининг
фикрича
,
биринчи
навбатда
оналар
ўз
фарзандлари
ва
бошқа
оила
аьзоларининг
ҳаёти
ва
соғлиғи
учун
маьсул
бўлишган
,
тиббий
ёрдамга
муҳтож
бўлганларга
ёрдам
кўрсатишган
,
Шу
билан
бирга
туғаётган
аёлга
ёрдам
кўрсатиш
,
туғилган
чақалоқнинг
киндигини
кесиш
,
жароҳатланганларнинг
жароҳатини
боғлаш
,
оқаётган
қонни
тўхтатиш
ва
беморларни
парвариш
қилишда
ўсимликлардан
фойдаланиш
ва
бошқаларга
эътибор
беришган
.
Халқ
табобати
масалаларини
тарихий
жиҳатдан
ўрганган
тадқиқотчиларнинг
маълумотларига
кўра
,
ўрта
асрларда
ҳам
минтақада
табобат
илмига
алоҳида
эътибор
берилган
.
Жумладан
,
Шарқнинг
қомусий
олими
,
Абу
Бакр
Муҳаммад
ибн
Закриё
ибн
Яҳё
Ар
Розий
(865-925)
болалар
тиббиёти
билан
ҳам
шуғулланган
ва
биринчилардан
бўлиб
,
даволаниш
марказида
“касалликлар
тарихи”ни
ва
тиббиётда
пахтадан
фойдаланишни
киритган
.
Бизгача
унинг
тиббиётга
оид
бўлган
36
та
асари
етиб
келган
бўлиб
,
шулардан
“Мансурга
бағишланган
тўплам” (Nonus Almansorius)
асарининг
бир
неча
боби
гўдакларни
овқатлантириш
ва
парваришлашга
бағишланган
.
У
биринчи
бўлиб
бинт
ишлатган
ва
жарроҳликда
қўй
ичагидан
тайёрланган
ипни
қўллаган
.
Унинг
“Бола
тарбияси
ҳақида” ҳамда
“Болалар
касалликлари” асарлари
кўпгина
хорижий
тилларга
таржима
қилиниб
,
кейинчалик
Европа
ва
бутун
дунёда
педиатрия
фанининг
тараққиётига
асос
бўлди
.
Ўрта
асрларда
Мовароуннаҳрда
болалар
тиббиёти
асрлар
давомида
шаклланиб
,
бу
соҳа
билан
дастлаб
Абу
Али
ибн
Сино
,
Шарафиддин
ибн
Абдуллоҳ
Илоқий
,
Абу
Саҳл
Масиҳий
,
Абул
Ҳайр
ибн
Ҳаммар
,
Исмоил
Журжоний
,
Маҳмуд
ибн
Умар
Чағминий
,
Абу
Мансур
Қамарий
,
Нажибуддин
Самарқандий
каби
олимлар
шуғулланишган
.
Ўрта
Осиёда
халқ
табобатининг
буюк
билимдони
,
аллома
Абу
Али
ибн
Сино
бола
тарбияси
,
парваришида
она
сути
хусусиятларини
,
шунингдек
болалар
касалликларининг
турлари
ва
уларни
даволаш
усулларини
кўрсатган
.
Жумладан
у
болаларда
чечак
,
қизамиқ
,
тутқаноқ
ва
сийдик
билан
боғлиқ
касалликларнинг
белгиларини
ва
даволаш
усулларини
кўрсатиб
ўтган
.
Ибн
Сино
қизамиқни
даволаш
ва
симптомларини
белгилаб
чиққан
,
тоғун
билан
вабонинг
фарқини
юқумли
эканлигини
айтган
.
“Тиб
қонунлари”да
бола
тарбияси
,
гигиенаси
масалалари
билан
бир
қаторда
,
у
болаларнинг
руҳий
тарбиясига
ҳам
алоҳида
тўхталган
.
Тарихиий
манбаларга
кўра
,
ўзбек
халқ
табобатида
жарроҳлар
,
сартарошлар
хатна
қилиш
,
тиш
,
қон
олиш
каби
амалларни
бажаришган
.
Шунингдек
,
айрим
ҳудудларга
хос
касаллик
риштадан
қутулиш
учун
ҳам
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
263
жарроҳларга
мурожат
қилинган
.
Жумладан
,
Бухорода
табобат
билан
шуғулланган
Солиҳ
ибн
Муҳаммад
Ҳондахонийнинг
“Тухват
ал
Шоиста”
(“Мувофиқ
совға”) ва
“Тухват
ал
Маломий” (“Гуноҳсизларга
совға”)
асарларида
бола
организмининг
хусусиятларига
тўлиқ
таъриф
берилган
.
Шунингдек
,
хоразмлик
табиб
Жафархўжа
Хазораспий
“Табобат
илмларининг
тўплами” китобида
юқумли
касалликлар
,
айнан
қизилча
касаллиги
ва
уни
даволашга
тўхталган
.
Туркистонда
Россия
империяси
ҳукмронлиги
ўрнатилгач
,
бу
ерга
ўз
ихтиёри
билан
келган
ёки
хизмат
вазифаси
билан
жўнатилган
шифокорлар
халқ
табобати
анъаналарини
кузатиб
боришган
.
Жумладан
,
доктор
Г
.
Колосов
ўзининг
кузатишлари
асосида
ўлкадаги
анъанавий
жарроҳлик
ҳақида
қатор
маълумотларни
келтирган
.
У
маҳаллий
табиблар
томонидан
мураккаб
операциялар
болаларда
ҳам
ўтказилганлигини
қайд
этиб
,
табибларнинг
лапартомия
амалиётини
бажарганликлари
ва
13
ёшли
беморнинг
тос
суяги
соҳасида
операция
ўтказилганлигини
ёзган
.
1885
йилнинг
август
ойида
Самарқанд
шаҳрида
ҳам
маҳаллий
аёллар
ва
болалар
учун
амбулатория
ташкил
этилган
. 1886
йили
шифохонага
2142
нафар
аёллар
, 1071
нафар
болалар
мурожаат
қилган
.
Шунинг
билан
бир
қаторда
таъкидлаш
жоизки
,
Мустамлакачи
ҳукумат
,
маҳаллий
аҳолининг
турмуш
шароити
,
айниқса
болаларнинг
саломатлигига
етарли
даражада
эьтибор
қаратмаган
.
Масалан
, 1889
йили
Тошкент
шаҳрининг
руслар
яшайдиган
қисмида
53
та
бола
бўғма
касаллигига
чалинган
ва
шундан
16
та
бола
вафот
этган
.
1897
йилда
Тошкентнинг
Осиё
қисмида
жойлашган
амбулаторияга
даволаниш
учун
8
минг
200
бемор
(
шундан
4459
таси
аёллар
, 3741
таси
болалар
)
мурожаат
қилишган
.
Беморларнинг
асосий
қисми
дифтерия
,
қизамиқ
,
грипп
,
ичбуруғ
,
заҳм
,
безгак
,
зоб
,
қичима
,
бронхит
астма
,
нафас
йўллари
,
ошқозон
ичак
йўллари
,
сариқ
,
грижа
,
сийдик
йўли
,
шол
,
ревматизм
ва
асаб
касалликларидан
азият
чекишган
.
Бу
вақтга
келиб
Бухоро
амирлигида
ҳам
аёллар
ва
болалар
учун
дастлабки
шифохоналар
очилган
.
1897
йилда
Бухорода
очилган
шифохонага
мурожаат
қилган
беморлар
орасида
аёллар
3439
тани
,
болалар
эса
1692
тани
ташкил
қилган
.
Бу
даврда
халқ
орасида
терлама
,
ўлат
,
чечак
,
безгак
,
ришта
,
ичбуруғ
,
тери
-
таносил
касалликлари
,
шунингдек
болалар
орасида
қизамиқ
,
қизилча
,
бўғма
,
кўк
йўтал
каби
юқумли
хасталиклар
кенг
тарқалган
.
Маълумотларда
кўрсатилишича
, XX
асрнинг
бошларида
Туркистонда
туғилган
ҳар
минг
боладан
350-420
таси
бир
ёшга
етмасдан
нобуд
бўлган
.
1920
йилнинг
октябрида
Туркистон
C
оғлиқни
сақлаш
халқ
комиссариати
қошида
оналик
ва
болаликни
муҳофаза
қилиш
бўлими
очилди
. 1920
йилда
Туркистон
Давлат
дорулфунини
таркибида
тиббиёт
факультети
ташкил
этилиб
,
унинг
қошида
болалар
касалликлари
кафедраси
очилди
.
Шу
йили
Ахунбобоев
номидаги
ўрта
тиббиёт
мактаби
ташкил
топди
.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
264
1922
йилда
Тошкентда
илк
болалар
шифохонаси
ташкил
қилинади
.
Бу
даврда
,
даволаш
ишидаги
азалий
анъаналарга
зарба
берилиб
,
хусусий
даволаш
масканлари
фаолиятига
чек
қўйилди
.
Бутун
мамлакатда
бепул
тиббий
хизмат
жорий
қилинди
.
1924
йилга
келиб
,
Ўзбекистонда
2
та
болалар
шифохонаси
,
тиббиёт
факультетининг
болалар
клиникаси
,
фаолият
юрита
бошлади
.1924
йилда
Тошкентда
таркибида
15
киши
бўлган
педиатрлар
жамияти
ташкил
этилди
.
У САГУнинг педиатрия факультети қошидаги 1
-
чи болалар
касалхонаси қошида иш бошлади. Кейинчалик, Самарқанд, Қўқон, Андижон,
Наманган, Урганч, Бухоро ва Нукус шаҳарларида жамиятнинг филиаллари
ташкил этилди. 1927 йили Тошкентда Она ва болани муҳофаза қилиш
институти ташкил этилди.
Халқ комиссарлар советининг 1928 йил 14 январда безгакка қарши
курашиш учун 12 та станция ташкил этилган. Бу даврда Ўзбекистонга
Россиянинг марказий шаҳарларидан педиатрлар юбориб турилди.
1930 йилга келиб уларнинг сони 55 тага етди. Лекин бу етарли
бўлмаганлиги туфайли махсус болалар муассасаларини ташкил этиш ва
кўплаб педиатрлар етиштиришга эҳтиёж юқори эди. Вазиятдан келиб
чиқилган ҳолда, 1930 йили Самарқанд шаҳрида Давлат тиббиёт олийгоҳи
очилди ва 1933 йили болалар касалликлари кафедраси ташкил қилинди.
1931 йили Туркистон Давлат дорулфунуни таркибидаги тиббиёт
факультети Ўрта Осиё тиббиёт олийгоҳига айлантирилди. Унинг
таркибида она ва болалар соғлиғини сақлаш факультети очилди.
1935 йилдан бошлаб, у педиатрия куллиётига айлантирилди.
1933 йилда ТошТИда 1 чи маротоба педиатр мутахассислиги бўйича
кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 1937 йилда эса педиатр кадрлар
тайёрлаш қатъий назорат остига олиниб, қисқа муддатда бир қатор ишлар
қилинди. Жумладан, шаҳарларда болалар учун 1858 та жой, қишлоқ
жойларида эса 301 та жой ажратилди, шаҳарларда 192 та педиатр,
қишлоқларда эса 16 та педиатрлар фаолият олиб боришига эришилди.
1933 йилда 35 та педиатр тайёрланган бўлса 1940 йилга келиб 190 та
педиатр тайёрланишига эришилди.
20-30-
йилларда қарор топган маъмурий
-
буйруқбозлик сиёсати кенг
қулоч ёйиб халқнинг азалий қадриятларига болта урди. Инсон қадр
-
қиммати, ҳақ
-
ҳуқуқлари поймол қилинди. Деҳқоннинг ерга бўлган ҳақ
-
ҳуқуқлари топталди, у бор мулкидан ажралиб, узоқ чекка ўлкаларга –
Украина, Шимолий Кавказ, Сибирга бадарға қилинди. Улар тақдирида
маьшум из қолдирди. 1936–1939 йилларда қишлоқларда “Катта
тозалашлар”
ўтказилаётганда “Қулоқ”
қилишнинг бошқа янги тўлқини
юзага келди. Қишлоқ хўжалиги издан чиқди. Жамоалаштиришнинг
оқибатлари оғир асоратларни келтириб чиқарди. Мамлакатда аҳвол янада
оғирлашиб, касалликлар авж олди. Камбағалчиликнинг кучайиши
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
265
оқибатида қаровсиз болалар кўпайиб, моддий таъминот бузилди. Бунинг
натижасида мамлакатда болаларда безгак, кўкйўтал, ришта, ич кетиш
касалликлари кўп учраган. Масалан, 1938 йилда республикада ич кетиш
(гемсколит) касаллиги билан 34797 та бола, ичбуруғ (понос) касаллиги
билан 2 ёшгача бўлган 93446 та бола касалланган. Бу республикада болалар
ҳаётига катта хавф сола бошлади. 1939 йилда ошқозон ичак касаллиги,
нимжонлик, қизамиқ, қоқшол, ич кетиш ва қабзият ва бошқа ҳар хил
касалликлар билан касалланган. Бемор болалар Чимён санаториясига
жўнатилган.
Шундай вазиятда, 1939 йил 15 апрелда ЎзССР халқ Комиссарлари
советининг “1939 йилда болаларнинг ёзги ичбуруғ касалликларига қарши
курашиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Қарор
асосида республикада касалликларни бартараф этиш учун бир қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, касалхоналарда 1939 йилда 735 та
ўрин бўлган. Касал болалар учун қўшимча маслаҳатхона очилиб, уларга
36 та педиатр ва 60 та патронаж ҳамшира ажратилган. Бундан ташқари
29 та сут маҳсулотларини тарқатиш пунктлари фаолият олиб борган.
Кўрилган қатъий чора
-
тадбирлар туфайли болаларни даволаш
поликлиникалари, санаториялар, педиатр врачлар, сут ошхоналари ва
бошқалар сони ошиб борган. Жумладан, 1939 йилда республикада 3 та
санатория бўлиб, шундан 2 таси сил касаллигига мўлжалланган. Яслилар
1495 тага, ундаги ўринлар сони 10472 тага, сут ошхоналари 38 тага, оналар
ва болалар уйи 19 тага, ундаги ўринлар сони 782 тага етказилган. Уларга
146 та шифокор педиатр белгиланган.
Кўрилган чора
-
тадбирлар натижасида болалар саломатлигини
тизимли тартибга солиш йўлга қўйилди. 1940 йилга келиб қишлоқ
жойларида ҳам педиатрия хизмати бирмунча яхшиланди. Жумладан,
республика қишлоқларига 25 та акушер
-
гинеколог, 47 та педиатр
жўнатилди, 29 хирург, офтальмолог ва отоларингологлар ҳам улар сафига
қўшилди. 1922 йилда вабо, ўлат, 1931 йилда ришта,
1940 йилда эса оспа
каби ўткир касалликлар тугатилди. Беморларнинг қон алмаштиришга
бўлган эҳтиёжларини қондириш учун 1940 йилда Қон қуйиш институти
ташкил этилди. арафасида республикада фақат 106 та болалар уйи мавжуд
бўлиб, уларда 12000 бола тарбияланган. 1940 йили эса 61 та безгакка қарши
станцияси ва 165 та безгакга қарши пунктлар мавжуд бўлган.
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан барча жисмоний ва
иқтисодий омиллар фронт эҳтиёжлари учун сафарбар этилди. Бундай
шароитда республикада ижтимоий аҳвол янада оғирлашиб, фронт орти
районларидан жуда кўп болалар эвакуация қилинди. Уларнинг кўпчилиги
оч, юпун, бетоб бўлганлиги сабабли республикада болалар касаллиги янада
кўпайди. Жумладан: Бу даврда болаларда меъда
-
ичак касалликлари, юқори
нафас органлари касалликлари, айниқса юқумли касалликлар (қизамиқ,
скарлатина, дифтерия) авж олган эди. Болаларни даволаш учун эса
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
266
республикада болалар шифокорлари етишмас эди. 1941 йили Россиянинг
Ғарбий районларидан Ўзбекистонга кўчириб келтирилган болаларни
жойлаштириш учун республика, вилоят, шаҳар ва туман комиссиялари
ташкил этилиб, 1941 йил 25 ноябрдан 1942 йил октябрга қадар
15649 нафар бола жойлаштирилди.1942
-
1943 йиллар давомида болалар
боғчаларида тарбияланган 53072 нафар боладан 15108 нафари эвакуация
қилинган болалар эди. 1944
-
1945 йилларда фронтга кетган жангчиларнинг
оилаларига ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг фарзандларидан 149 минг
нафари болалар боғчалари ва яслиларига жойлаштирилди. 1945 йилда
Ўзбекистон вилоятларида ва Қорақалпоғистонда 268 та болалар уйи
мавжуд бўлиб, улардаги тарбияланувчилар сони 31300 тани ташкил этди.
Хулоса қилиб айтганда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги иқтисодий
қийинчиликлар, ижтимоий муаммолар, аҳолининг моддий ночорлиги ва
озиқ
-
овқат маҳсулотлари билан етарли даражада таъминланмаганлиги,
бунинг устига кўплаб аскарларнинг урушдан қайтмаганлиги ёки ногирон
бўлиб қайтиши ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ошириб юборган эди.
Шундай вазиятда мамлакат халқ хўжалигини тиклаш ва аҳолини озиқ
-
овқат маҳсулотлари билан таъминлаш зарур эди. йниқса, мамлакатда
фронтдан қайтган ногиронларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш билан
бир қаторда, етим болалар соғлиғига эътиборни кучайтириш долзарб
вазифалардан бирига айланди. Урушдан кейинги йилларда республикада
болалар ўлими, суринкали ўткир юқумли касалликлар, буғма (дифтерия),
ревматизм, сил, ичкетиш, қоқшол, қизамиқ, кўкйўтал, безгак, сифилис, тиф,
рахит лейшманиоз, гельминтоз, сийдик йўли, қон айланиши, нафас йўли,
трахома, қўтир ва тери пиодермиялари ва бошқа касалликлари кўпайди.
1948 йилда “Болалар маслаҳатхоналари (поликлиникалари) билан
болалар касалхоналарини бирлаштирилди ва шу асосда ягона педиатрия
тизими ташкил қилиниб, бунда болалар туғилган пайтдан бошлаб
то 14 ёшга тўлгунга қадар битта педиатр врач назоратида бўлиши,
амбулатория ва касалхонада
даволаш усулларини бир –
бирига
яқинлаштириш, болалар саломатлигини узлуксиз таъминлаш йўлга
қўйилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Исҳоқов М. Авесто. Яшт китоби.
-
Тошкент: “Шарқ”, 2001. 12
-15-
6етлар.
2.
Бобоев Ҳ ва бошқалар. “AVESTO”
-
шарқ халқларининг бебаҳо
ёдгорлиги. –Тошкент, 2004. 49
-
б.
3.
Қодиров
А. Ўзбекистон тиббиёти тарихи. –Тошкент: Абу Али Ибн
Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2001. 17
-
б.
4.
Даминов Т.А. ва бошқалар. Болалар касалликлари.
-
Тошкент, 2012. 6
-
б.
5.
Сорокина Т. С..История медицины: –
Москва: “Академия”. 2008. С
-83.
6.
Қодиров
А. Тиббиёт тарихи.
-
Тошкент: “Ибн Сино”, 1993. 87
-89-
бетлар.
7.
Даминов Т.А. ва бошқалар.
Болалар касалликлари.
-
Тошкент, 2012. 6
-
б.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
267
8.
Тоғаев М.А. XIX
-
XX аср бошларида Туркистонда табибчилик.
Марказий Осиёда интеллектуал мерос: анъаналар ва инновациялар (XIX –
XX аср бош лари). –
Тошкент
-2018. 221-
б.
9.
Абу Али ибн Сино.Тиб қонунлари.1 жилд.
-
Тошкент, 1994. 75
-90-
бетлар.
10.
Абу Али ибн Сино. Тиббий ўгитлар.
-
Тошкент: “Меҳнат”, 1991. 169
-
б.
11.
Расулова Н.Ф., Зокирова У.С., Мухамедова Н.С. Развития педиатрии
Узбекистане современном этапе. –Ташкент, 2018. С
-11-18. (122)
12.
Азимов Х.И. 1920
-
1930 йилларда советларнинг Ўзбекистонда
юритган ижтимоий
-
иқтисодий сиёсати ва унинг оқибатлари.
Тошкент,2008.121
-
138 бетлар.
13.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 2562 –йиғма жилд, 67
-
варақ.
14.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 2568 –йиғма жилд, 65 варақ.
15.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 2552 –йиғма жилд, 12
-
варақ.
16.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 2559 –йиғма жилд, 69
-
варақ.
17.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 2563 –йиғма жилд, 13
-
варақ.
18.
Хусанбаева А. Основные этапы развития сельского здравоохранения
в Узбекистане. Автореф. дис. канд. ист.наук.
-
Ташкент, 1969. 9
-16-
с.
19.
Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. 2 китоб.
Ўзбекистоннинг янги тарихи.
-
Тошкент: “Шарқ”, 2
000. 456-459-
бетлар.
20.
ЎзР ИТТМДА, 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 9432 –йиғма жилд, 186
-
варақ. 1
-
б.
21.
Махсумов М.Д. Ўзбекистонда иккинчи жаҳон урушидан кейин
оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ривожланиш босқичлари.
Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация.
-
Тошкент, 2006. 25
-
б.
22.
Абдураҳим Эркаев. Маънавият ва тараққиёт. “Маънавият”
-2009-
Б
-230.
23.
Отабек Бозоров. Бугунги куннинг энг долзарб вазифаси. Тинчлик
–
бебаҳо неъмат. Тинчлик ва осойишталик –
олий неъмат. Тинчлик ва
осойишталик –
олий
неъмат/масъул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси; Миллий ғоя ва мафкура илмий
-
амалий
маркази. –
Тошкент: “Movarounnahr”, 2013. Б
-86
24.
Пахрутдинов Шукритдин Илёсовис. Мустақиллик ва жамият
тараққиётига таҳдид муаммоаси. (сиёсий таҳлил тажрибаси) С.ф.н. илмий
даражаси учун ёзилган дис. 23.00.02. Т.: 1999.
25.
Отабек Бозоров. Бугунги куннинг энг долзарб вазифаси. Тинчлик
ва осойишталик –
олий неъмат / масъул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси; Миллий ғоя ва мафкура илмий
-
амалий
маркази. –
Т.: “Movarounnahr”, 2013. Б86
-87.
26.
Мухаммаджон Қуронов. Ниқоб ортига бир нигоҳ. Т. “Маънавият”.
2018. Б
-12.
27.
Смирнов А. Великая миссия американских мормонов: код Ромни.
Сайт “Радио голос России”, 10.10.2012.
URL: http://rus.ruvr.ru/2012_10_10/
Velikaja-missja-amerikanskih-mormonov-kod-Romni/.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
268
28.
«Азбука преподавания прав человека» (подготовлена ООН в
качестве средства образования в области прав человека. –
http://www.un.org/russian/hr/abc/ch3_12.html.
29.
Rasulovich, T. S., Kurbankulovich, K. A., Jamoliddinovna, K. M.,
Samadovich, T. K., & Tulkinovich, S. K. (2022). Forms and Characteristics of Virtual
Spiritual Threats. Telematique, 7146-7155.
30.
Sh.S.Shoyimova, M.K.Xoshimova, Sh.R.Mirzayeva, M.M.Q
o‘
ziboyeva.
Ta
’
lim texnologiyalari. Darslik. //
–
T.: «TURON
-
IQBOL», 2020. 264 bet.
31.
Sh.S.Shoyimova,
Sh.R.Mirzaeva,
N.M.Gafurova,
G.O.Tulaganova.
PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL FEATURES OF DISTANCE LEARNING IN
MEDICAL HIGHER EDUCATION // International Journal of Disaster Recovery and
Business
Continuity,
Vol.13,
No.
1,
(2022),
pp.
07
–
14
http://sersc.org/journals/index.php/IJDRBC/article/view/37779
32.
Sh.Shoyimova, Sh.Mirzayeva, U.Qarshiboyeva. Kasbiy ta
’
lim metodikasi.
Darslik.
//
–Toshkent:
«TURON
-
IQBOL»,
2020.
240
bet
http://library.ziyonet.uz/uz/book/126875
33.
Umarov B.M., Shoyimova Sh.S., R
o‘
ziyeva D.I. Pedagogika.Psixologiya.
–
Darslik.
O‘
zbekiston Respublikasi Oliy va
o‘
rta maxsus ta
’
lim vazirligi.
–T.: «IJOD
-
PRINT»
-332 bet. 2019.
34.
Акрамова Л. Ю., Мирзаева Ш. Р. ГРАФИЧЕСКИЕ ОРГАНИЗАТОРЫ
КАК СРЕДСТВА РАЗВИТИЯ КЛИНИЧЕСКОГО МЫШЛЕНИЯ У СТУДЕНТОВ
МЕДВУЗА // Экономика и социум. –
2015.
–
№. 2
-1.
–
С. 143
-146.
35.
Ахмедова, М., Алимова, М. М., & Каримова, М. Ж. (2014).
Современные аспекты роли развития духовности в воспитании
подрастающего поколения. Молодой ученый, (6), 863
-865.
36.
Худайбердиев А. К., Алимова М. М., Абдуназаров О. А. Значение
манипуляций как угрозы информационно
-
психологической безопасности
личности //Научный аспект. –
2015.
–
№. 1
-1.
–
С. 97
-100.
37.
Худайбердиев А. К. Узбекистан: проблемы защиты молодежи от
вредной информации в условиях глобализации (Социально
-
философский
анализ) //Россия и мусульманский мир. –
2019.
–
№. 3. –
С. 36
-41.
38.
Худайбердиев А. Янгиланаётган Ўзбекистонда ёшларга оид давлат
сиёсати қатъият билан давом эттирилмоқда //Euras
ian Journal of Academic
Research.
–
2022.
–
Т. 2. –
№. 12. –
С. 912
-918.
39.
Шойимова Ш.С., Мирзаева Ш.Р., Мирзаева Н.А. Олий таълимда
ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш хусусиятлари. “Олий тиббий
таълим: фан ва таълим интеграция масалалари” ўқув
-
услубий
конференцияси, ТошПТИ 27 декабрь 2019 йил, 178
-
185 бетлар.
40.
Шойимова Ш.С., Пулатхонова Д.Т. Основные этапы становления
личности профессионала. Международный научно
-
практический журнал
«Мир педагогики и психологии». №2 (7), 2017 й., с. 14 –
18.
«Актуальные проблемы обучения социально
-
гуманитарных наук в медицинском образовании»
Международная научно
-
практическая онлайн конференция
269
41.
Шойимова Ш.С., Расулова З.С., Курбонова Г.Б. Касбий
-
педагогик
фаолият структурасининг психологик хусусиятлари. «Интернаука»:
научный журнал –
№ 20(54). –
М., Изд. «Интернаука», 2018 йил, г. Москва.
61-
63 бетлар.
42.
Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти
масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19
-21.
43.
Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти
масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19
-21.
44.
Шойимова Ш.С., Файзиева М.Д. Меҳнат жараёнида субъектнинг
касбий шаклланиш муаммоси. Интернаука №23
-
4 (105), часть 4, 2019 г. С 48
-49.
45.
Шойимова Ш.С., Шойимова Ш.С. Бўлажак мутахассисларни
психологияга оид билимлар билан қуроллантириш масалалари.
Интернаука. Научный журнал № 10(233) Март 2022 г. Часть 5. С 20
-22.
46.
Тагаев, Мамаразак Абдиевич. "БОЛАЛАР ТИББИЁТИНИ ТИЗИМЛИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА
-
ТАДБИРЛАРИ." ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ SI
-2
(2021).
47.
Мирзаева, Наргиза Асраровна, and Шахло Рузматовна Мирзаева.
"Характерные особенности психического развития подростка." Научный
аспект 1
-2 (2015): 157-159.
48.
Одилова, Д. Б.,
Умарова, Н. Х., & Хайтматова, Г. А. (2018).
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ
АҲАМИЯТИ. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали, (2).