Ўзбекистонда немис диаспораси: тарих ва ҳозирги замон

CC BY f
335-340
15
4
Поделиться
Буриев, О., & Маҳмудов, А. (2022). Ўзбекистонда немис диаспораси: тарих ва ҳозирги замон. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 335–340. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13578
О Буриев, Каршинский государственный университет

профессор

А Маҳмудов, Каршинский государственный университет

кандидат наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жахондаги энг йирик этнослардан бири нсмислар узларини “дойче” (“Deutsche”) деб атайдилар ва Европа китъасидаги Германия давлати ахолисининг 90 фоизини (82,16 млн. нафардан ортик) ташкил этади. У мумий сони 86 млн. нафар киши. Россия Фсдсрациясида - 843 нафар, Козогистонда - 958 минг нафар, Узбекистонда 25 минг нафардан зиёд нсмислар истикомат килишади.

Похожие статьи


background image

335

9.Мухаммадиев, Рахмон Рашидович, and Обиджон Ҳамид Ўғли

Жайнаров. "ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА PISA 2021
ҲАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИГА ТАЙЁРГАРЛИК: ҲАРАКАТ,
ИМКОНИЯТ, НАТИЖА."

Academic research in educational sciences

2.CSPI

conference 1 (2021): 1601-1604.

ЎЗБЕКИСТОНДА НЕМИС ДИАСПОРАСИ: ТАРИХ ВА

ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Бўриев О.

профессор,

Маҳмудов А.

PhD

Қарши давлат университети

Жаҳондаги энг йирик этнослардан бири немислар ўзларини “дойче”

(“Deutsche”) деб атайдилар ва Европа қитъасидаги Германия давлати
аҳолисининг 90 фоизини (82,16 млн. нафардан ортиқ) ташкил этади.
Умумий сони 86 млн. нафар киши. Россия Федерациясида – 843 нафар,
Қозоғистонда – 958 минг нафар, Ўзбекистонда 25 минг нафардан зиёд
немислар истиқомат қилишади.

Немислар антропологик жиҳатдан катта европоид ирқининг

атлантика – болтиқбўйи йирик гуруҳига киради. Шунингдек, Марказий
Европа ирқи гуруҳи вакиллари ҳам мавжуд. Ўрта Рейн минтақасида
Жанубий Европа (ҳинд-ўрта денгиз) ирқи гуруҳига мансуб немислар ҳам
қайд этилган [1:с 325].

Немис тили ҳинд-европа тиллари оиласидаги герман тилларининг

ғарбий герман тиллари гуруҳига мансубдир. ГФР, Австрия Республикаси,
Швецария (қисман), Люксембург, Бельгиянинг расмий тили ҳисобланади.
Россия Федерациясида шимолий ва Жанубий Американинг бир қанча
мамлакатларида ҳам тарқалган. Сўзлашувчиларининг сони 110 млн.дан
ҳам ортиқроқдир. Немис тили франк, сакс, тюринг, алеманн, бавар сингари
шевалар асосида таркиб топган ҳамда қуйи, ўрта ва жанубий немис
лаҳжаларидан, ҳар бир лаҳжа гуруҳи эса ғарбий ва шарқий гуруҳларга
ажралади [2:Б.307].

Немис халқининг шаклланиш жараёнида (ХII-XIII асрлар) Ғарбий

славян (полаб) ва Болтиқбўйи қабилалари (прусслар ва уларга қардош
литва қабилалари) ҳам қатнашишган. 1871 йилда Пруссия етакчилигида
Германиянинг сиёсий ва иқтисодий бирлашуви немис миллатининг
шаклланиши ниҳоясига етказган [2:Б.30-31].

Диндорлари – 50 фоиздан зиёд протестантлар (асосан лютеранлар),

реформаторлар, католиклар, меннонитлар ва қисман проваславлар.


background image

336

Немисларнинг келиб чиқиши (этногези)да қадимги элатлардан

кельтлар, сўнгра бавар, тюринг, гесс, франк каби этнослар муҳим роль
ўйнаган. Немис халқининг этник асосини милодий 1-мингйиллик
ўрталарида Рейн ва Одер дарёлари оралиғида яшаган қадимги герман
қабилалари: франклар, сакслар, баварлар, алеманнлар, тюринглар,
тевтонлар, кемврлар қабилалари иттифоқи ташкил этган. Бу иттифоқ
намояндалари Х асрда ўзларини “тевтонлар” деб атай бошлаган. Немислар
IХ асрда элат бўлиб шаклланган. Х асрда немислар таъсирига тушган Одер
ва Эльба дарёлари бўйларида яшовчи славянлар ҳам немислар билан
аралашиб кетган [3:Б.301].

Ўзбекистонга немисларнинг жойлашувига тўхталадиган бўлсак,

уларнинг келиши турли даврларда содир бўлган. Немислар асосан,
Россиянинг Волгабўйи ҳудудларидан келишган. Немисларнинг дастлабки
келиши ХIХ аср 60-йилларидан содир бўлган. Уларнинг кўпчилиги
Болтиқбўйи немислари бўлиб, ҳарбийлар, амалдорлар кўпчиликни ташкил
этган. Жумладан, Туркистон генерал-губернатори генерал-лейтенант К. П.
фон Кауфман ҳам шулар жумласига кирган. Сўнгра Германия давлатидан
Россияга берилган немислар келишган. 1869 йилда Тошкентга 3 нафар
прусс, 1 нафар саксон, 1877 йилда 17 нафар немислар келишган. 1884
йилда Тошкентда лютеран жамоасининг 73 нафар аъзоси бўлиб, улар
ичида генераллар, полковниклар, бошқа юқори мартабали амалдорлар бор
эди.

Россия босқинидан сўнг немис деҳқонлари ҳунармандлар,

савдогарлар ва тадбиркорлар кўчириб келинган. 1882 йилда немислар
Константиновский, Степной каби қишлоқларга жойлашган. Сўнгра
уларнинг Қоплонбек, Кауфман, Чернеяевка, Солдатский, Шуберт каби
немис қўрғонлари ташкил топган. Саноқли немислар Бухорога келган.
Хива хонлигининг Оқмачит мавзесида 150 нафар деҳқон жойлашган. ХIХ
аср охирида Туркистон ҳамда Хива ва Бухоро хонликларида 3800 нафар
немис яшаган.

ХIХ асрнинг 90-йилларида 9000 россиялик немислар келтирилиб,

Тошкент, Самарқанд шаҳри ва Фарғона водийсига жойлаштирилган. ХХ
аср бошларида Қўқон шаҳрида немис маҳалласи мавжуд бўлган.

ХХ аср бошларида Россиянинг марказий ҳудудларига ва

Волгабўйига немисларнинг кўчирилиши оқибатида Туркистонда ҳам
уларнинг сони 8,5 минг нафарга етган. Айниқса, биринчи жаҳон уруши
даврида кўплаб немис ҳарбий асирлари келтирилган.

ХХ аср бошида Туркистон АССРда Миллий озчилик Кенгаши

ҳузурида Марказий немис бюроси тузилган. 1922 йилда 8 та немис
мактаби ва ишчи клуби фаолият кўрсатган. 1934 йилда Ўзбекистонда 13 та
мактаб, 3 та ишчи клуб ва 3 та миллий кутубхона мавжуд бўлган. 1923
йилда Германия олий ўқув юртларида Бухоро ва Туркистон
Республикаларидан 58 нафар киши ўқиган. Ўша йили 1 сентябрда


background image

337

Туркистон ХКС раиси Т.Рисқуловнинг ўзи шахсан Германияга бориб,
уларнинг хол-аҳволидан хабар олган ва бу ҳақдаги ҳисоботи “Туркистон”
газетасида эълон қилинган [4:Б 316].

1924 йилиги миллий ҳудудий чегараланиш даврида кўплаб

немислар Туркистондан бошқа республикаларга кўчирилган. Улар шаҳар
туманлардаги саноат корхоналарига жойлаштирилган. 1929 йилда немис
жамоа хўжаликлари тузилиб, улар юқори даромадли хўжаликлар эди.

Ўзбекистонда немислар 1929 йилда – 46,46 минг нафар, 1979 йилда

– 39,517 нафар, 1989 йилда – 39, 809 нафар, 2000-йилда – 7838 нафарни
ташкил этган [5:С. 166].

Ўзбекистондаги жамоалаштириш, оммавий қатағонлар даврида

немислар кўплаб келтирилган. 30-йилларнинг 2 ярмида фашистлар
агрессияси муносабати билан немислар собиқ Иттифоқнинг чегара
ҳудудларидан ичкари қисмига кўчирилган. 1939 йилда Ўзбекистонда 23
минг немис яшаган (70 фоизи шаҳарлик, 71 фоизи немис тилини она тили
деб тан олганлар).

Фашистлар Германиясининг собиқ Иттифоққа ҳужуми оқибатида

Волгабўйи Немис мухтор республикаси тугатилган. Аҳоли эса турли
ҳудудларга кўчирилган ва меҳнат армиясига сафарбар этилган.

1948 йил Тожикистон, 1952 йил Урал ва Қозоғистондан немислар

Ўзбекистонга

кўчирилиб,

саноат

объектларига

ва

Мирзачўлни

ўзлаштиришга жалб этилган. 1956 йилда немисларнинг ҳуқуқларидаги,
1972 йилда сайловлардаги чеклашлар олиб ташлангач, немислар янада
кўплаб кўчиб келишган.

50-йиллар охирида Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда немислар

сони ошган. 1959-1970 йилларда Ўзбекистонда немислар сони икки
баробар ошган, 80-йилларда немис аҳолисининг ўсиши тўхтаган ва шу
давр охирида немисларнинг Россия ва Германияга кетиши кучайган.

Тарихга назар ташласак, ўзбек-немис маданий алоқалари тарихи

олисга бориб тақалади. 1724 йилда немис композитори Г.Гендель “Темур”
операсини яратган. 1820-йилда Бухорога келган элчилар таркибидаги
табиатшунос Э.Эверсман ҳам бор эди. У Германия университетида ўқиган
бўлиб, тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини Дерпт университетида
олган эди. 1823 йилда “Оренбургдан Бухорога саёҳат” китобини ёзган.
Асарда ХIХ аср бошларидаги Бухоро тарихи бўйича турли туман
маълумотлар жамланган.

ХIХ аср охирида А.Эйхгорн ўзбек мусиқаси ривожига ҳисса

қўшган. ХХ аср иккинчи ярмида Ўзбекистон саноати, қурилиши ва илм-
фанини ривожланишида немис намонядалари ҳам самарали фаолият
юритишган. Булардан агроном Р.Р.Шредер, тарихчилар - Л.В.Гентшке,
Л.Л.Гентшке, археолог И.Вульферт, меъмор Ф.Нильсен кабиларнинг
илмий ишлари ниҳоятда салмоқли бўлган.


background image

338

Ўзбек чеварлари ўртасида немисларнинг “Зингер” тикув машинаси

ниҳоятда машҳур бўлган. Қайта қуриш даврида 1989 йилда Ўзбекистон
маданият вазирлиги ҳузурида Республика миллатлараро маданий маркази
(12 та) тузилди. Жумладан, “Ведиргебург” (“Уйғониш”) Немис маданий
маркази ҳам ташкил этилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 70 фоиз
немислар 90-йилларнинг бошларида ўз она тилини немис тили деб
билишган.

1992 йил 6 мартда Ўзбекистон билан Германия дипломатик алоқа

ўрнатди. Давлатимизнинг Ғарбий Европадаги биринчи элчихонаси 1993
йилда Боннда очилди. Сўнгра 2001 йил 3 апрелда янги пойтахт Берлинга
кўчирилди. Тошкент ва Берлин шаҳарлари биродарлашган шаҳарлар
қаторига киради. 2000 йил 21 сетабрда Тошкентда Германия кўмагида
Немис уйи фойдаланишга топширилди. Унда маданий марказнинг кенг
кўламли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишга имконият яратилди.

Қайд

этиш

жоизки,

Германия

Федератив

Республикаси

Ўзбекистоннинг Европадаги энг ишончли ҳамкорларидан бири саналади.
1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилгач, икки мамлакат ўртасида
олий даражада сиёсий мулоқот йўлга қўйилди, ўзаро муносабатларнинг
мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий базаси яратилди. Барча соҳаларда
ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 1992 йилда Тошкентда Германия
Техникавий ҳамкорлик жамиятининг ваколатхонаси очилди.

1994 йилда Германия Савдо-саноат бирлашмалари иқтисодиёти

вакили бюроси Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Мазкур йилнинг
июлида Тошкентда К.Аденауэр жамғармаси ваколатхонаси очилди. Ва
Ф.Эберт жамғармаси ваколатхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда. Мазкур
жамғармалар Ўзбекистонда оғзаки тарихнинг долзарб масалалари бўйича
қатор илмий анжуманлар ўтказди ва тўпламлар нашр эттирди.

Шунингдек, Тошкентда Гёте номидаги институт, Республика Олий

ва ўрта махсус ўқув юртлари немис тили ва адабиёти кафедралари ва
илмий марказлар ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда. Германия
Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйичада жаҳонда 4-5 ўринда,
Ғарбий Европада эса олдинги ўринлардан бирида туради.

Тарихга назар ташласак, таниқли рус шарқшуноси – туркийшуноси,

этнографи, тилшуноси академик В.В.Радлов 1837 йил 5 январда Берлинда
немис оиласида таваллуд топган. Асл исми шарифи Фридрих Вильгелм
бўлган. У 1858 йилда Берлин университетини тугатгач, Россия келиб,
В.В.Радлов исми шарифини олган. Умрининг охиригача (1918 йил 12 май)
Россияда яшаган ҳамда кўплаб илмий муассасаларга раҳбарлик қилган.
Олим 60 йиллик самарали илмий фаолияти давомида Олтой, Сибирь, Ўрта
Осиё экспедицияларида қатнашган. Хусусан, Ўрта Зарафшон водийси
аҳолиси этнографияси ҳақида қизиқарли асарини ёзган, 4 жилдлик 24
китобдан иборат туркий сўзлар луғати салмоқли асарини яратиб, ушбу


background image

339

луғатда 40 дан зиёд туркий тилда учрайдиган 70 минг луғавий бирлик
кирган.

Германияда аждодларимизнинг меросини ўрганиш бўйича

салмоқли илмий тадқиқотлар бажарилган. Масалан, Дитергитс 1890-1891
йилларда Абу Наср Форобийнинг “Ал-мадинат ул фазилати” китобини
шарҳлаган. Шоир Ф.Рокерт “Шарқ ривоятлари ва тарихи”ни ёзган.
Шарқшунос Э.Захау Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия”,
“Ҳиндистон”, М.Мейерхоф “Сайдана” асарларини немис тилига ўгирган.
Броккелман М.Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарини 1927 йилда
чоп эттирган. А.Ф.Габен (1901-1993) “Ўзбек тили грамматика”си (1945).
А.Шиммел “Бобур ҳақида” (1960), “Музаккирул аҳбоб” (1964), И.Балдауф
“ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар” (2000) китобларини нашр эттирган
[4:Б.293-300].

Хусусан, ўзбек халқи маданияти ва тарихини ўрганишда

Берлиндаги Гумбольд университети профессори Ингеборг Балдауфнинг
илмий изланишлари анча салмоқлидир. Таниқли немис олимаси бир неча
йил бурун Қарши давлат университетига ташриф буюриб, олимлар билан
қизғин суҳбатда бўлди. Олиманинг илмий фаолияти таниқли
адабиётшунос Б.Қосимовнинг “Профессор И.Балдауф мутолаалари” номли
қизиқарли мақоласида (“Жаҳон адабиёти”, 2001 йил октабрь) батафсил
ёритилган [4:Б.293-300]. Балдауф хоним олийгоҳимиз профессори
А.Эркаев билан ҳам яқиндан илмий ҳамкорлик қилади.

Қарши давлат университети “Немис тили ва адабиёти” кафедрасида

ҳам немис халқи маданиятини тарғиб этиш бўйича анчагина ишлар
бажарилмоқда. Масалан, марҳум, устозимиз – доцент Ғ.Хўжаев, катта
ўқитувчи

Ш.Қувонова

Германияда

илмий

сафарда

бўлишган.

Ш.Қувонованинг немис адабиётидан таржималари босилиб чиққан.
Германиянинг Гёте институти стипендияси соҳиби Ш.Қувонова немис
адиби Ҳейнрих Тёдор Биллнинг “Элчи” асарини таржима қилган.
З.Қиёмованинг “Немис тили” дарслиги нашр этилган. К.Холматова ака-ука
Гриммлар эртакларини таржима қилган. К.Холматова “Эртаклар оламида”
китоби муаллифидир. Тошкентдаги Гёте институти, Германиядаги қатор
олий ўқув юртлари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўроз

Ҳайдарнинг ҳам туркум шеърлари немис тилига таржима қилинган.

Хуллас, Ўзбекистонда немис диаспорасининг тарихи анча олисга

бориб тақалади. Икки йирик давлат Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги
ҳар томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқлари янги босқичда янада
ривожланмоқда.





background image

340

Адабиётлар:

1.

Народы мира. Историко-этнографический справочник. Москва.

«Советская энциклопедия». 1988.

2. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6 том. Тошкент. “Ўзбекистон

миллий энциклопедияси” нашриёти. 2003.

3. Жабборов И. Жаҳон этнологияси асослари. Тошкент. “Ўқитувчи”

нашриёт-матбаа уйи. 2008.

4. Қосимов Б. Уйғонган миллат маърифати. Тошкент. “Маънавият”

нашриёти. 2011.

5. Этнический атлас Узбекистана. Тошкент. Институт "Открытое

общество". – Узбекистан. 2002.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МАКОНИДА ФАН ВА ТАЪЛИМНИНГ

РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

Сиддиқов Р.Б.

т.ф.н., доцент,

Ўзбекистон Миллий университети


Глобаллашув даврининг ўзига хос жиҳатларидан бири олий таълим

маконида технологик ривожланиш туфайли ахборот технологиялари,
масофавий ўқитиш ва бошқа янгиликларнинг пайдо бўлиши натижасида
анъанавий университет тушунчаси эскириши яққол кузга ташланди. Бу
жараён фикримизча, анъанавий университетнинг аҳамиятини тез орада
пасайишига олиб келмайди. Чунки ,олий таълим маконидаги тенденциялар
ҳамма ерда бир вақтда ва бир кўринишда ривожланиб бормаяпти.Янги
ахборот ва рақамли технологияларни таълим жараёнига жалб қилиш ва
улардан ҳамма жойда таълим сифатини яхшилаш воситаси сифатида
фойдаланишда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасида катта
фарқ мавжуд. Бироқ, ХХI асрда жаҳонда академик муҳитни
ўзгартиришнинг асосий омилларидан бири бўлган жиддий ўзгаришлар рўй
бермоқда.

2009 йилда Парижда бўлиб ўтган Жаҳон олий таълим

конференциясида таъкидланганидек Интернет тармоғи билимларни
тарқатиш соҳасида ҳақиқий инқилобни келтириб чиқарди [1]. Дунёнинг
аксарият

ривожланган

мамлакатларида

ахборот

коммуникация

технологияларидан фойдаланиш жадал ва кўп қиррали ўсиш билан
ажралиб туради ва олий таълимнинг деярли барча жиҳатларига таъсир
қилади. Электрон почта ва онлайн оммавий тармоқлар академик
ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликдаги тадқиқотлар учун кенг имконият

Библиографические ссылки

Народы мира. Историко-этнографический справочник. Москва. «Советская энциклопедия». 1988.

Узбекистан миллий энциклопедияси. 6 том. Тошкент. “Узбекистан миллий энциклопедияси” нашриёти. 2003.

Жабборов И. Жахон этнологияси асослари. Тошкент. “Укитувчи” нашриёт-матбаа уйи. 2008.

Косимов Б. Уйгонган миллат маърифати. Тошкент. “Маънавият” нашриёти. 2011.

Этнический атлас Узбекистана. Тошкент. Институт "Открытое общество". - Узбекистан. 2002.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов