Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
125
ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ УЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўразбоев Миробод
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети
2-курс магистранти
Аннотация:
Мақолада қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан
прокурор назоратининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади. Муаллифлар
томонидан муайян соҳаларда прокурор назорати амалиётини таҳлили
қилади. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги асосий қонун бузилиш
ҳолатларини атрофлича кўриб чиқишга асосий этибор қаратилмоқда.
Мақола инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек,
жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилишнинг асосий органи сифатида прокуратуранинг мавкеини
мустаҳкамлашни долзарблаштириш тўғрисида хулосага келтиради.
Калит сўзлар:
прокурор назорати, прокурор, қонунлар ижроси
устидан назорат, тадбирколрик фаолият соҳасида назорат, ҳуқуқ ва
еркинликларнинг устунлиги.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг
кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,
хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини,
жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини,
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун
муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши,
фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур
шарт-шароитлар яратди.
Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув
тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич
амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан
ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни
таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик
ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар
яратилишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек
“тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини
амалда таъминлаш бундан буён ӽам давлат сиёсатида устувор
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини
йўналиш бўлиб қолади”.
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
126
Мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр
мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ
этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг
ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти
институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат
бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар
амалга оширилди.
Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва
молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни
жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни
қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб,
аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали
тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан
таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда
Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-
иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб
ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги
йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг
фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация
қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини
шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини
белгиланди.
Сўнгги
йилларда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М. Мирзиёев томонидан иқтисодиётни янада ривожлантириш ва
либераллаштиришга йўналтирилган ошириш, қишлоқ хўжалигини
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат
иштирокини
камайтириш
бўйича институционал
ва таркибий
ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва
унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни
комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш,
инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга
қаратилган кўплаган ишлар амалга оширилмоқда.
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
127
Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг
йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ӽам қатъий давом эттирамиз. Ӽал
қилувчи аӽамиятга эга бу соӽани ӽар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг
олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи
давлатимининг раҳбарининг доимий эътиборида ва назарида бўлмоқда.
Яна бир бор алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: тадбиркор йўлига тўсиқ
бўлишни давлат сиёсатига ҳиёнат деб қабул қилиш керак.
Бундай қонунбузарлик ҳолларининг олдини олишда прокуратура
органларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Чунончи, тадбиркорлик соҳасадига
қонунлар ижроси устидан прокурор назорати ҳам бу борадаги масъул
шахсларни, ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни
қонун талабларига оғишмай риоя этишларини таъминлайди.
Қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш прокуратура
органларининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, унинг асосий давлат-
ҳуқуқий ва муҳим мақсадини ифодалайди. Айнан назорат функциялари
прокуратуранинг замонавий жамиятдаги ролини белгилайди ва амалиёт шуни
кўрсатадики, қонун устуворлигини таъминлашда энг самарали ҳисобланади,
шунингдек, прокуратурани амалга ошириш учун дастлабки асос бўлиб хизмат
қиладиган мақсадларга эришишни таъминлайди.
2001-йил 29-августдаги № 257-II-сонли “Прокуратура тўғрисида”ги
қонунга асосан бошқарув органлари томонидан Узбекистон Республикаси
Конституциясига риоя этилиши ва Узбекистон Республикаси ҳудудида
амалдаги қонунларнинг бажарилиши, конунлар ижроси ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати, ўз навбатида,
анъанавий тарзда “умумий назорат” деб юритилади. Шундай қилиб,.
“Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси
прокуратура органларининг (бундан буён матнда прокуратура органлари деб
юритилади) асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш,
қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини,
жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини,
Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат деб
келтирилган.
Конунлар ижроси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлиги
устидан
прокурор
назоратини
амалга
оширишнинг
белгиланган
универсаллиги ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, прокуратура фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солиш “Прокуратура тўғрисида”ги қонун билан тўлиқ
қамраб олинган. Аниқланиши керак бўлган ва кўп жиҳатдан ҳал қилувчи
асосий факт шундаки, прокуратура томонидан қонунларга риоя этилиши ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлиги устидан назоратни амалга
ошириш учун “Прокуратура тўғриси”да қонундан ташқари бошқа қонунларда
кўрсатма талаб этилмайди,
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
128
Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятида қонунлар ижроси ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлиги устидан назоратни амалга
оширишда прокуратура органларига кўпинча “Прокуратура тўғрисида”ги
қонунда назарда тутилмаган қўшимча ваколатлар берилишини алоҳида
таъкидлаш лозим.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунларнинг қонунийлигини
текшириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш масалалари бўйича
қўшимча ваколатлар солиқ қонунчилигида, хусусан, қарздорларнинг мол-
мулкини хатлашда ҳам назарда тутилган.
Прокуратура органларининг бошқа фаолияти тизимида “умумий
назорат”нинг устувор ролини ҳисобга олиб, назорат фаолиятининг ушбу
алоҳида турининг хусусиятларини таҳлил қилишга тўхталиб ўтамиз. Бу
йўналишда прокурор назоратини кўриб чиқиш бир қатор олимлар томонидан
қўллаб-қувватланади.
Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий муаллифлар текширишларни амалга
ошириш бўйича ишлар прокурорнинг қонунлар ижросини назорат қилиш
ваколатларини амалда қўллашнинг асосий кўрсаткичларидан бири
эканлигини таъкидлайдилар.
Ушбу фикрни давом эттирар эканмиз, юридик шахслар ва тадбиркорлар
фаолиятини текширишнинг асосий шакли прокурор назорати бўлиб, тижорат
ташкилотлари, нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ёки бошқарув
органлари томонидан инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя
этилишини назорат қилиш, шунингдек, қонунлар ижросини текширишдан
иборат эканлигини таъкидлаймиз.
Прокурорнинг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари доимий
равишда ислоҳ қилиниб келмоқда, бунинг натижасида прокурор назоратини
тавсифловчи белгилар ҳам ўзгаради. Ўрганилаётган соҳа бўйича прокурорга
берилган ваколатларнинг хусусиятига кўра назоратни шартли равишда
қуйидагича тавсифлаш мумкин:
1) тижорат ва нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари
фаолияти устидан ҳам, бундай ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқарув
органларининг фаолияти устидан ҳам назоратни амалга ошириш имконияти;
2) прокурор текширувининг тор предмети, у фақат тижорат ва
нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қонунийлигини текширишни ўз
ичига олади (прокурор муайян тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга ҳақли эмас);
3) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ваколатини ўз
зиммасига олиш (шу жумладан тижорат ва нотижорат ташкилотларининг
мансабдор шахсларини амалдаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида
огоҳлантириш, айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилиш);
4) текширишнинг асослилиги (қонунларнинг бажарилишини текшириш
прокурор томонидан чоралар кўришни талаб қиладиган қонунларнинг
бузилиши фактлари тўғрисида прокуратурага олинган маълумотлар асосида
амалга оширилади).
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
129
Фикрларимизни умумлаштириб, шуни таъкидлаймизки, тадбиркорлик
фаолияти соҳасидаги прокурор назорати кўрсатилган хусусиятларни ҳисобга
олган ҳолда, назоратнинг классик турига киритилиши ва ҳаракатлар
(ҳаракацизлик) ёки қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини текшириш
бўйича фаолият сифатида белгиланиши мумкин, тижорат корхоналари ва
нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари (бошқарув органлари) ёки
мансабдор шахслари томонидан, шу жумладан прокуратура аниқланган
ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги иш қўзғатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Юқорида айтилганлар хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан назорат
ва назорат ваколатларини амалга оширувчи органларнинг ҳаракатларидаги
ҳуқуқбузарликларни
аниқлаш
учун
йилига
камида
икки
марта
режалаштирилган тадбирларни улар жойлашган жойга бориб кўриш билан
келишиш зарурлиги тўғрисида хулоса қилиш имконини беради. Мазкур чора
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши
ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга чора кўриш имконини беради.
Бундан ташкари, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан биридир. Прокуратура эса ушбу сиёсатни амалга
оширишнинг жуда муҳим бир қисми ‐ дастаги ҳисобланади.
Прокуратура универсал орган сифатида давлат ва жамиятнинг ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи орган
ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини амалга оширувчи
органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан прокурор назорати
ҳам кенг қамровлидир. Қонунга биноан прокурор назоратининг ушбу тармоғи
жиноятлар ҳақидаги ариза ва шикоятлар, мурожаатларни қабул қилиш, қайд
этиш, кўриб чиқиш ва ҳал қилиш, тергов олиб боришга оид процессуал
тартибни белгиловчи ҳамда қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини
текширишни ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар
томонидан
қонунлар
ижро
этилиши
устидан
назоратни
ўзида
мужассамлаштирган.
Юкоридагиларга
асосланган
холда
прокурор
назоратининг конституциявий асосларини урганиш ва фукароларнинг хукук
хамда эркинликларини таъминлаш каратилган вазифалардан хисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ӽаётимиз,
мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаӽкам пойдеворидир. –
Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2018. – Б. 32.
2.
Қонунчилик
маълумотлари миллий
базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон).
3.
Чубенко И.С. Прокурорский надзор за исполнением законов в сфере
оказания поддержки субъектам малого и среднего предпринимательства:
Дисс.... канд. юрид. наук. – Москва: 2013. – С. 70−78.
4.
Муаллифлар жамоаси: Прокурор назорати. Дарслик. – Тошкент: ТДЮУ.