Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Procedural and legal framework for the investigation of crimes
of violation of customs legislation
Axmad ZUFAROV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
In this article, the essential circumstances in the investigation
of violations of customs legislation are considered. The
differences between smuggling and illegal, unregistered
importation are also analyzed. The opinions of some scientists in
this field are also considered. And also, the procedural and legal
basis for conducting investigative actions to prove violations of
customs legislation and collecting relevant evidence. Measures
to strengthen customs procedures were highlighted as evidence
of operational investigative measures.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
customs,
smuggling,
customs legislation,
subject of customs and
smuggling,
customs border.
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятларини
тергов қилишнинг процессуал
-
ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
божхона,
контрабанда,
божхона тўғрисидаги
қонунчилик,
божхона ва контрабанда
предмети,
божхона чегараси.
Мақолада божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
жиноятини
тергов
қилишда
аҳамиятли
ҳолатлар,
шунингдек, предметидан фарқ қиладиган контрабанда
жинояти билан ўртасидаги фарқли жиҳатлари кўрсатилган.
Шунингдек, бу йўналишдаги айрим олимларнинг фикрлари
кўрсатилиб, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузишни
исботлаш ва тегишли далилларни тўплаш бўйича айнан
қайси тергов ҳаракатларини ўтказиш, уларнинг процессуал
-
ҳуқуқий
асослари
қайд
этилган.
Тезкор
-
қидирув
тадбирларидан далил сифатида мустаҳкамлаш чоралари
таъкидланган.
1
Аpplicant
, Tashkent state university of law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: Jama_tilla@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
331
Процессуальные и правовые основы расследования
преступлений нарушения таможенного законодательства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
таможня,
контрабанда,
таможенное
законодательство,
предмет таможни и
контрабанды,
таможенная граница.
В данной статье, рассматриваются существенные
обстоятельства
при
расследовании
нарушений
таможенного
законодательства.
Проанализированы,
также различия между контрабандой и незаконным,
незарегистрированным предметным ввозом. Рассмотрены
также, мнения некоторых ученых в этой области. А также,
процессуально
-
правовая основа проведения следственных
действий по доказательству нарушений таможенного
законодательства и сбора соответствующих доказательств.
Меры по усилению таможенных процедур, были выделены
как свидетельство оперативно
-
розыскных мероприятий.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизнинг
ижтимоий
-
иқтисодий барқарорлигини, чет элда Ўзбекистон манфаатлари ҳимоя
-
сини таъминловчи иқтисодий асослар мамлакатимиз хавфсизлигининг моддий
пойдевори бўлиб ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат томонидан бюджетни таъминлаш
борасида муҳим чоралар кўрилаётган даврда божхона тўловларининг
бюджетга ўз
вақтида ва тўлиқ келиб тушиши кўп жиҳатдан божхона тўғрисидаги қонунчиликни
бузишга қарши курашни самарали ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни ва
транспорт воситаларини олиб ўтиш, божхона тўловларини ундириш, божхона
расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш, шунингдек, божхона
тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва
чек қўйиш тартибини белгилаш билан боғлиқ муносабатлар
Ўзбекистон
Республикасининг Божхона кодекси билан тартибга солинади.
Божхона тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Божхона
кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат ҳисобланади. Агар Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг божхона
тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган
бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўз навбатида, Жиноят кодексининг 182
-
моддасида назарда тутилган божхона
тўғрисидаги қонунчиликларни бузиш
хавфли жиноятлардан бири бўлиб, бунда
тажовуз иқтисодиёт соҳасидаги ижтимоий муносабатларга йўналтирилган.
Давлатимиз ривожланишининг ҳозирги босқичида божхона тўғрисидаги қонун
-
чиликларни бузиш уюшган
-
коррупциялашган, алдаш
-
ғаразли ва кўпчилик
ҳолларда давлатлараро жиноятчиликнинг барқарор белгиларига эга бўлиб, сифат
жиҳатидан ривожланиш тенденциясига эга. Ушбу жиноят соҳасидаги жуда катта
даромадлар “хуфёна иқтисодиёт” асосларидан бири бўлиб ҳисобланади. Айнан шу
соҳа латентликнинг юқори коэффициентига эга, чунки бунда уюшганлик ва
коррупциянинг даражаси юқоридир.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5
-
моддаси ва “Ўзбекистон
Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуннинг 3
-
моддаси мазмунига
кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси Ўзбекистон Республикаси
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
332
нинг Давлат чегараси билан устма
-
уст тушади. Божхона чегарасига қонунда эркин
божхона зоналари ва эркин омборлар тегралари (периметрлари) ҳам киритилган.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини унинг буткул давлат ҳудуди
ташкил этади, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудлари бундан
мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013
-
йил
6-
сентябрдаги
18-
сонли “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори ҳам суд амалиётида божхона тўғриси
-
даги қонунчиликни бузиш ва контрабанда учун жавобгарликка оид қонунчиликни
қўллашда муҳим аҳамият касб этади.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан
қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни
бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисоб
-
ланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонун
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик турини
божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар ва транспорт
воситалари миқдори билан боғлаган бўлиб, бу миқдор уларнинг ҳуқуқбузарлик
содир этилган кундаги қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Товарлар ва транспорт воситаларини қонунга хилоф равишда божхона
чегарасидан кўп миқдоргача
ўтказганлик учун ҳар доим, шахс айнан шундай
ҳуқуқбузарлик учун бир йил давомида бир неча марта маъмурий жавобгарликка
тортилганлигидан қатъи назар, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182
-
моддасининг биринчи қисми
бўйича товарлар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда
божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган
(Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
227-16, 227-19, 227-20, 227-21-
моддалари, 227
-22-
моддасининг биринчи қисми)
шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай
ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 182
-
моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация
белгилари
мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товарлар ва транспорт
воситаларини қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун
илгари маъмурий жавобгарликка тортилган
-
тортилмаганлигидан қатъи назар
келиб чиқади. Бунда ЖК 182
-
моддаси иккинчи қисмининг “в” ва “г” бандлари
бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда
бузилган ҳолдагина юзага келади.
ЖК 182
-
моддасида назарда тутилган жиноят предмети бўлиб, қуйидаги олти
тоифа ашёлар ҳисобланади:
–
божхона чегарасидан ўтказилаётган ҳар қандай кўчар мол
-
мулк, шу
жумладан, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, валюта қимматлик
-
лари ва бошқа қимматли қоғозлар;
–
электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари;
–
БК 13
-
моддаси 1
-3-
бандларига мувофиқ товар деб тан олинадиган
транспорт воситалари;
–
интеллектуал мулк объектлари (фойдали моделлар, саноат намуналари);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
333
–
маданий бойликлар –
моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий
-
маърифий, маънавий
-
ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари
(
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3
-
моддаси);
–
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари.
Гувоҳи бўлганимиздек, божхона қонунларини бузиш предметига иккита
белги хос: биринчидан,
мазкур жиноятнинг предмети сифатида олиб кирилиши ёки
олиб чиқилиши тақиқланган ёхуд Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб
ўтилиши чегараланган, товар ёки бошқа қимматликлардан иборат бўлган сифат
кўрсаткичи; иккинчидан,
жиноий жавобгарликка тортиш учун зарурий шарт
сифатида товар
ёки бошқа қимматликларни кўп ёки жуда кўп миқдорда Ўзбекистон
Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтганлиги учун маъмурий жавобгарликка
тортилганлик факти аниқланиши шартлигидан иборат бўлган миқдор кўрсаткичи.
Юридик адабиётларда ҳам
контрабанда предметининг гиёҳванд моддалар;
маданий қимматликлар; рангли, ноёб ва радиоактив металлар; нефть ва нефть
маҳсулотлари; ўқотар қуроллар; ўқ
-
дори, портловчи моддалар; валюта ва бошқа
-
лардан иборат эканлиги қайд этилган.
ЖК 182
-
моддаси мазмунига
кўра, товарлар ва транспорт воситаларини
қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш
тарзидаги ҳаракатни содир этишнинг бешта усули кўзда тутилган:
1)
божхона назоратини четлаб ўтиш –
товарларни Ўзбекистон Республикаси
-
нинг божхона ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали
ўтказиш пунктларидан ташқари ёки божхона назорати ўтказиш вақтидан ташқари
олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқишдан
иборат ҳар қандай қасддан содир
этилган ҳаракат;
2)
божхона назоратидан яшириш –
товарларни топишни қийинлаштириш
ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим бир
товарларга бошқасининг кўринишини бериш, товарларни қонунга хилоф
равишда
божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфия
жойлардан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа
ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусиятига кўра, ашёларни
сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқлари, деворлари (рамалари)
ораларидан фойдаланиш, жиноят предметларини одам танасида яшириш)га
қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар;
3)
божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан
алдаш йўли билан фойдаланиш –
божхона органларига била туриб, қалбаки
ҳужжатларни; ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни; қонунга хилоф
равишда олинган ёки бошқа товарларга тегишли ҳужжатларни; ҳақиқий бўлмаган
ҳужжатларни; қалбакилаштирилган божхона қиёслаш воситаларидан (пломбалар,
муҳрлар, маркалар босиш, қиёслаш белгилари, штамплар ва БК 46
-
моддасида
назарда тутилган бошқа қиёслаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли
ҳақиқий қиёслаш воситаларидан фойдаланиш мақсадида тақдим этиш;
4)
декларация қилмасдан ёки бошқа номга ёзилган декларациядан
фойдаланиш –
товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш (чиқариш), уларни
танланган божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
334
ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар ҳақидаги
маълумотларни божхона декларациясида қасддан баён қилмаслик ёхуд божхона
декларациясида ёки декларациялашнинг бошқа белгиланган шаклида товарлар
(номланиши, сифати ва хусусиятларини ўзида акс эттирувчи маълумотлар, шу
жумладан, уларнинг ТИФ ТН кодлари), божхона режими тўғрисида била туриб
ёлғон маълумотларни акс эттириш;
5)
чегарани бузиб ўтиш –
божхона постига ҳужум қилиш, божхона орган
-
ларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан,
божхона чегараси режими талабларига очиқдан
-
очиқ бўйсунмаслик, ўзининг
хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), божхона хизмати
техник воситаларига шикаст етказиш ёки уларни ишдан чиқариш ва ҳ.к. йўли билан
божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар.
ЖПКнинг жиноят ишининг терговга тегишлилигига оид 345
-
моддасига
асосан, ЖКнинг контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати
терговчилари томонидан олиб борилади.
Контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
жиноятларига доир ишларни муваффақиятли тергов қилиш учун қуйидаги
қоидаларга риоя қилиш лозим:
–
ҳодиса
жойини ҳамда контрабанда предмети бўлган ашёларни синчиклаб ва
ўз вақтида кўздан кечириш;
–
башарти, юк чегарада ушланган бўлса, унинг тааллуқлилиги ва мансублиги
юзасидан қисқа фурсат ичида асослантирилган мутахассис фикри ёхуд эксперт
хулосасини олиш;
–
тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракатларини ўтказиш мобайнида ашёвий
далилларни (маҳсулот, штамп, йўл варақаси ва ҳ.к.) ўз вақтида ва тўлиқ
олиб қўйиш;
–
келгусида ўз кўрсатувларини ўзгартириши эҳтимоли бўлган гувоҳларни
(юкни кузатиб келаётган шахслар, ҳайдовчилар ва ҳ.к.) ўз вақтида ва атрофлича, ҳар
томонлама сўроқ қилиш;
–
тезкор
-
қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида
терговчи, тезкор
-
қидирув ходимларининг ўзаро келишилган ҳаракатлари;
–
божхона назорати ҳудудида божхона қоидаси бузилганлиги фактини,
албатта, ҳужжатлаштирган ҳолда, контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш жиноятларининг олдини олиш;
–
дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида қайд этишнинг
криминалистик воситаларидан фойдаланиш.
Контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятлари
бўйича тергов вазиятлари қуйидаги асосий омиллар билан тавсифланади:
Биринчидан,
жиноят
-
процессуал омиллар, у ёки бу тергов ҳаракатларини
ўтказиш зарурияти ва имкониятини тавсифлайди. Қўзғатилган жиноят иши доирасида
терговчи жиноят
-
процессуал исботлаш жараёнида тезкор
-
қидирув тадбирлари
натижаларидан ҳам фойдаланишини ҳисобга олиб, башарти бундай тадбирлар ўтказил
-
ган бўлса, улар ҳам мазкур омиллар гуруҳига киритилиши мумкин.
Иккинчидан,
мантиқий билиш ёки ахборот омиллари, улар жиноят иши
бўйича исботланиши лозим бўлган турли ҳолатлар ҳамда бундай маълумотларни
олиш манбалари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ ёки қисман мавжуд эмас
-
лиги ҳамда терговчининг ушбу маълумотларни қўлга киритишнинг муқаррар ва
аниқ усулларига эга эмаслиги билан боғлиқ ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
335
Учинчидан,
тактик
-
психологик хусусиятдаги низоли омиллар, улар, асосан,
гумон қилинувчи ва айбланувчига, шунингдек, инсофсиз гувоҳ ва жабрланувчига
қарши туришда ифодаланадиган ҳамда иш ҳолатларини тўлиқ, ҳар томонлама ва
холисона текширишга йўналтирилган терговчининг режа ва ниятларини
кўрсатади.
Тўртинчидан,
тактик
-
бошқарув омиллари, улар терговчининг ўзининг
ҳаракат қилиши мумкин бўлган бир неча усулларидан бирини танлаш билан боғлиқ
мураккаб шароит билан изоҳланадики, бунда ушбу усуллардан ҳар бирининг
муваффақиятсиз қўлланилиши нафақат кўзланган мақсадга эришмай қолишга
сабаб бўлади, балки қўшимча салбий оқибатлар келтириб чиқариши ҳам мумкин
бўлади.
Бешинчидан,
ташкилий
-
бошқарув омиллари, асосан,
вақт, куч, воситалар
тақчиллиги, жиноятларни очиш жараёни тузилмасининг мураккаблиги, барча
терговчилар ва у билан ўзаро боғлиқ
тергов иштирокчилари
фаолиятини тартибга
солишнинг мураккаблиги кабилар билан боғлиқ.
Шунингдек, контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
жиноятлари бўйича гувоҳ сифатида жалб қилиниши мумкин бўлган шахсларни ҳам
қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
–
исботлаш аҳамиятидаги далиллар улар томонидан мансаб (хизмат, жамоат)
ёки бошқача мажбуриятларини бажариш натижасида маълум бўлган гувоҳлар;
–
иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотлар айбланувчи билан қарин
-
дошлик муносабатларида бўлиши туфайли маълум
бўлган гувоҳлар;
–
айбланувчи билан кундалик маиший ҳаётда дўстона муносабатларда
бўлганлиги натижасида иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларга
эга бўлган гувоҳлар;
–
айбланувчи билан ҳамкорликда ишлаш натижасида далилий аҳамиятдаги
маълумотлар
маълум бўлган гувоҳлар;
–
иш учун аҳамиятга эга маълумотлар уларнинг жиноий фаолиятга дахлдор
-
лиги натижасида маълум бўлган, бироқ у ёки бу сабаблар туфайли ушбу жиноят
иши бўйича жиноий жавобгарликка жалб қилинмаган гувоҳлар;
–
тасодифан иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган маълумотларга
эга бўлган гувоҳлар.
Айрим тадқиқотчи олимлар ушбу турдаги жиноятларнинг криминалистик
тавсифини қуйидагича изоҳлаб ўтади.
Жиноятни содир этиш ва яшириш усуллари;
жиноятни содир этиш воситалари; жиноят излари шаклланишининг ўзига хослиги;
жиноятчининг шахсий хусусиятлари; жиноий таҳдид объектининг алоҳида
хусусиятлари.
Ўз навбатида, жиноятни содир этиш механизмлари 3 гуруҳга ажратилади:
1.
Жиноят содир этишга тайёргарлик.
2.
Жиноятни содир этиш.
3.
Жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракатлар.
Товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонун
-
чиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва
маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 43
-
моддаси). Шундан
келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумот
-
ларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф
деб қаралиши мумкин эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
336
Божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни
кўздан кечириш ва божхона
декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғ
-
рилиги аниқлангунга қадар божхона декларациясида йўл қўйилган хатоларнинг
декларант томонидан мустақил тузатилиши (БК 95
-
моддаси) маъмурий ва жиноий
жавобгарликни истисно этади.
Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар
миқдорини аниқлашда, фақат божхона назоратини четлаб ёки божхона назора
-
тидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки қиёслаш воситаларидан алдаш йўли
билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган
декларациядан фойдаланиб ўтказилган товарлар қисмининг қиймати инобатга
олиниши керак.
Шунингдек, ЖК 246
-
моддасига мувофиқ
божхона назоратини четлаб ёки
божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб
ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа
номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли,
заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол
-
яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ
-
дориларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни
тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин
қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши
мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни Ўзбекистон Республикасининг
божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят –
контрабанда таркибини ташкил
этади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, божхона тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш жиноятларига қарши курашишда бу билан боғлиқ тергов
-
суд
амалиётини ўрганиш, умумлаштириш ва жиноятнинг ўзига хос томонларини
инобатга олган ҳолда назарий методикаларни ишлаб чиқиш, жиноятларни ўз
вақтида аниқлаш, чек қўйиш ҳамда олдини олиш муҳим ўрин тутади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://lex.uz/do
cs/2259789,
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
2.
Меретуков
А.Г. Проблемы методики расследования контрабанды: Автореф.
дисс. … канд. юрид. наук. –Волгоград, 2002. –
С. 6.
3.
Меретуков
А.Г. Проблемы методики расследования контрабанды: Автореф.
дисс. … канд. юрид. наук. –Волгоград, 2002. –
С. 12.
4.
Жегалов
Е.А. Расследование уклонений от уплаты таможенных платежей,
взимаемых с организации или физического лица: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук.
–
Томск, 2001. –
С. 15.
5.
Харатишвили А.Г. Особенности расследования контрабанды наркотиков на
первоначальном этапе: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. –
М., 2008. –
С. 12.
6.
https://cyberleninka.ru>article Птухина
Л.А. Криминалистическая характеристика
и ее роль в раскрытии и расследовании преступлений, связанных с таможенным
перемещениемтоваров и предметов.
