Авторы

  • Ахмад Зуфаров
    Самостоятельный соискатель, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp227-238

Ключевые слова:

контрабанда нарушение таможенного законодательства таможенное законодательство таможенный контроль таможенная граница незаконное пересечение таможенной границы

Аннотация

В статье с сравнительно-правовой точки зрения анализируются ответственность за контрабанду в странах СНГ, в частности, объект и предметы, объективная сторона, обстоятельства отягчающие ответственность, вид и размер наказания. При этом выявляются общие и различные аспекты ответственности за контрабанду в странах СНГ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Comparative legal analysis of criminal liability for
contraband in the CIS countries

Akhmad ZUFAROV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

The article analyzes liability for smuggling in the CIS

countries from a comparative legal point of view, in particular,

the object and subject, the objective side, aggravating
circumstances, and the type and amount of punishment. At the

same time, general and various aspects of responsibility for
smuggling in the CIS countries are revealed.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp227-238

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

smuggling, violation of

customs legislation,

customs legislation,

customs control,

customs border,

illegal crossing of the

customs border.

МДҲ мамлакатларида контрабанда учун жиноий
жавобгарликнинг қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

контрабанда,

божхона тўғрисидаги

қонунчиликни

бузиш,

божхона қонунчилиги,

божхона назорати,

божхона чегараси,

божхона чегарасини

ноқонуний кесиб ўтиш.

Ушбу мақолада МДҲ мамлакатларида контрабанда учун

жавобгарлик, хусусан, жиноят объекти ва предмети,
объектив

томони,

жавобгарликни

оғирлаштирувчи

ҳолатлари ҳамда жазо тури ва миқдори қиёсий

-

ҳуқуқий

жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, МДҲ
давлатларида контрабанда учун жавобгарликнинг умумий

ва фарқли жиҳатлари очиб берилган.

1

Independent researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: zam.soiskatel@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

228

Сравнительно

-

правовой

анализ

уголовной

ответственности за контрабанду в странах СНГ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

контрабанда,

нарушение таможенного

законодательства,

таможенное

законодательство,

таможенный контроль,

таможенная граница,

незаконное пересечение

таможенной границы.

В статье с сравнительно

-

правовой точки зрения

анализируются ответственность за контрабанду в странах
СНГ, в частности, объект и предметы, объективная сторона,

обстоятельства отягчающие ответственность, вид и размер
наказания. При этом выявляются общие и различные
аспекты ответственности за контрабанду в странах СНГ.

МДҲ давлатлари учун Намунавий жиноят кодексида тажовуз объектидан

келиб чиқиб, икки турдаги контрабанда фарқланади: биринчи –

иқтисодий

контрабанда (278

-

модда); иккинчиси –

жамоат хавфсизлигига қарши контрабанда

(198-

модда). Жамоат хавфсизлигига қарши контрабанда предмети сифатида

гиёҳванд моддалар, психотроп, кучли таъсир қилувчи, заҳарли ва бошқа хавфли
моддалар, қурол

-

яроғ, ҳарбий техника, оммавий қирғин қуроллари ва бошқа

хавфли модда, восита ёки предметлар назарда тутилган

[1].

Масалан,

Қозоғистон

Республикаси

ЖКнинг “Иқтисодий фаолият

соҳасидаги жиноий ҳуқуқбузарликлар” деган 8

-

бобида “Иқтисодий контрабанда”

(234-

модда) учун ҳамда “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноий

ҳуқуқбузарликлар” деб номланган 10

-

бобда “Муомаладан олинган ёки муомаласи

чекланган ашёлар контрабандаси” (286

-

модда) учун жавобгарлик белгиланган.

Қозоғистон

Республикасида контрабанданинг:

а)

предмети сифатида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,

уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир этувчи, заҳарли, заҳарловчи
моддалар, радиоактив чиқиндилар ёки ядровий материаллар, портловчи

моддалар, қурол

-

аслаҳа, ҳарбий техника, портлатиш ускуналари, ўқ отар қурол,

газли тўппонча ёки револьвер, травматик ҳаракатланувчи ўқ отувчи газли қурол,

отув кучи 7,5 Дж дан баланд бўлган пневматик қурол, сигналли ва отилувчи қурол,
уларнинг асосий қисмлари ва ўқ

-

дорилари, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа

турдаги оммавий қирғин қуроллари, уларни яратишда фойдаланилиши мумкин
бўлган материал, қурилма ёки компонентлари

[2];

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

божхона

чегарасидан четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона

ҳужжатларини

ёки воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб, ёинки

декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб ёхуд аризасида

нотўғрилиги аён бўлган маълумотларни кўрсатиб, шу жумладан, ҳақиқий
бўлмаган, сохта ёки ёлғон маълумотлар кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган
ҳолда

божхона чегараси орқали ўтиш, худди шунингдек, Давлат чегарасидан

ноқонуний ўтиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни

такроран, мансабдор шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, чегара ёки

божхона назоратини амалга ошираётган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, бир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

229

гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида, гиёҳванд воситалар,

психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларини кўп миқдорда

контрабанда қилиш (иккинчи қисм), жиноий уюшма томонидан содир этиш

(учинчи қисм), гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва

прекурсорларини жуда кўп миқдорда контрабанда қилиш (тўртинчи қисм);

г)

жазо чоралари сифатида

БҲМ 5 минг баравари миқдорида жарима ёки

унга мос равишда ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилгача озодликни чеклаш ёки

озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ёки қилмаган ҳолда

(биринчи қисм), етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ёки қилмаган ҳолда (иккинчи қисм), ўн йилдан ўн беш

йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (учинчи

қисм), ўн беш йилдан йигирма йилгача ёхуд умрбод озодликдан маҳрум этиш,

мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (учинчи қисм) назарда тутилган.

Тожикистон

Республикаси

ЖКнинг “Контрабанда” деб номланган

289-

моддаси “Иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятлар” деб номланган 27

-

бобда

жойлашган

[3].

Тожикистон Республикасида контрабанда учун жавобгарликнинг ўзига

хослиги шундаки, ушбу моддада ЎзР ЖК 182 ва 246

-

моддалари бирлашган ҳолда

мужассам бўлган. Яъни, ушбу модданинг дастлабки иккита қисмида иқтисодий

контрабанда, кейинги учта қисмида эса, жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган

контрабанда учун жавобгарлик белгиланган. Бошқача айтганда, Тожикистонда ҳар

иккала жиноят таркиби ягона модданинг турли қисмларида тақиқланган.

Хусусан, Тожикистон Республикасида (жамоат хавфсизлигига қарши

қаратилган) контрабанданинг:

а)

предмети сифатида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

уларнинг прекурсорлари, гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари, кучли таъсир

этувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, қурол

-

яроғ, портлатиш

ускуналари, ўқотар қурол, ўқ

-

дори ёки ҳарбий анжомлар, ядровий, кимёвий,

биологик ёки бошқа турдаги оммавий қирғин қуроллари, уларни яратишда

фойдаланилиши мумкин бўлган материал ва қурилмалар, худди шунингдек,

божхона чегарасидан ўтказишнинг махсус қоидалари белгиланган стратегик

муҳим хомашё маҳсулотлари, бадиий, тарихий, археологик ёки бошқа маданий

қимматликлар;

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

божхона

чегарасидан четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона

ҳужжатларини

ёки воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб, ёинки

декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб божхона чегарасидан

ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни

такроран, мансабдор шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, божхона

назоратини амалга ошираётган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, божхона

чегарасини ёриб кириб (тўртинчи қисм), жиноий уюшма томонидан содир этиш

(бешинчи қисм);

г)

жазо чоралари сифатида

саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан

маҳрум этиш (учинчи қисм), ўн икки йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум

этиш, беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этган ҳолда ёки усиз (тўртинчи қисм),

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум этиш, беш йилгача муайян

ҳуқуқдан

маҳрум этган ҳолда ёки усиз (тўртинчи қисм) назарда тутилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

230

Туркманистон

Республикаси

ЖКнинг “Контрабанда” деб номланган

276-

моддаси “Иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартибига қарши жиноятлар”

деб номланган 27

-

бобда жойлашган.

Туркманистон Республикасида ҳам Тожикистондаги каби иқтисодий ва

жамоат хавфсизлигига қарши контрабанда ягона моддадан ўрин олган.

Туркманистон ЖК 276

-

моддасининг дастлабки иккита қисмида иқтисодий

контрабанда, кейинги иккита қисмида эса, жамоат хавфсизлигига қарши

контрабанда учун жиноий жавобгарлик мустаҳкамланган.

Хусусан, Туркманистон Республикасида (жамоат хавфсизлигига қарши)

контрабанданинг:

а)

предмети сифатида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

уларнинг прекурсорлари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни
тайёрлашда фойдаланиладиган ускуналар, кучли таъсир этувчи, заҳарли,

заҳарловчи, радиоактив ёки портловчи моддалар, қурол

-

яроғ, портлатиш

ускуналари, ўқотар қурол ёки ўқ

-

дори (силлиқ стволли овчи қуроли ва унинг

ўқлари бундан мустасно), ядровий, кимёвий, биологик ёки бошқа турдаги оммавий
қирғин

қуроллари, уларни яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материал ва

қурилмалар, шунингдек, божхона чегарасидан ўтказишнинг махсус қоидалари
белгиланган таркибида трамадол гидрохлорид (бошқа трамадол маҳсулотлари)

моддаси бўлган дори воситалари ёки бошқа психофаол моддалар, стратегик муҳим
хомашёлар, маданий қимматликлар;

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

божхона

чегарасидан четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона

ҳужжатларини

ёки воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб, ёинки

декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб божхона чегарасидан

ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни

такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида ёки уюшган
гуруҳ томонидан, мансабдор шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб

ёхуд божхона назоратидан озод этилган шахс томонидан, божхона назоратини
амалга ошираётган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб содир этиш (тўртинчи қисм);

г)

жазо чоралари сифатида

уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум

этиш, мол

-

мулкни мусодара қилиб ёки қилмасдан (учинчи қисм) ҳамда беш

йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилиб ёки

қилмасдан

(тўртинчи қисм) назарда тутилган.

Қирғизистон

Республикасида

иқтисодий контрабанда (231

-

модда) ва

Қирғизистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишнинг махсус қоидалари

белгиланган предметларнинг контрабандаси (285

-

модда) учун иккита махсус

моддаларда жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, Қирғизистон Республикасида божхона чегарасидан ўтказишнинг

махсус қоидалари белгиланган предметларнинг контрабандаси:

а)

предмети сифатида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,

уларнинг аналоглари ва прекурсорлари, кучли таъсир этувчи, заҳарли, заҳарловчи,

радиоактив ёки портловчи моддалар, қурол

-

яроғ, портлатиш ускуналари, ўқотар

қурол ёки ўқ

-

дори, ядровий, кимёвий, биологик ёки бошқа турдаги оммавий

қирғин

қуроллари, оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

231

мумкин бўлган материаллар, технологиялар, илмий

-

техник маълумот ва

қурилмалар, божхона чегарасидан ўтказишнинг

махсус қоидалари белгиланган

стратегик муҳим хомашёлар ва маданий қимматликлар;

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

божхона

чегарасидан четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона

ҳужжатларини

ёки воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб, ёинки

декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб божхона чегарасидан

ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни

мансабдор шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, божхона назоратини
амалга ошираётган шахсга нисбатан ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик

ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан келишув асосида (иккинчи қисми), уюшган гуруҳ, жиноий уюшма

томонидан содир этиш (учинчи қисм);

г)

жазо чоралари сифатида

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум

этиш, мол

-

мулкни мусодара қилиб ҳамда уч йилгача муайян лавозимни эгаллаш

ёки фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб (биринчи қисм), ўн

йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара

қилиб

ҳамда уч йилгача муайян лавозимни эгаллаш ёки фаолият билан шуғулланиш

ҳуқуқидан

маҳрум қилиб (иккинчи қисм) ҳамда ўн икки йилдан ўн беш йилгача

озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (учинчи қисм)

назарда тутилган.

Украина

ЖКда контрабанда билан боғлиқ бир нечта моддалар назарда

тутилган. Хусусан, Украина ЖКнинг “Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар”
деб номланган 7

-

бўлимининг 201

-

моддасида “Контрабанда”, “Гиёҳванд воситалар,

психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки прекурсорлари муомаласи
соҳасидаги жиноятлар ва аҳоли саломатлигига қарши бошқа жиноятлар” деб

номланган 13

-

бўлимининг 305

-

моддасида “Гиёҳванд воситалар, психотроп

моддалар, уларнинг аналоглари ёки прекурсорлари ёхуд сохта дори

воситаларининг контрабандаси” учун жиноий жавобгарликни назарда тутади.
Яъни, Украинада гиёҳванд ва психотроп моддалар контрабандаси учун махсус

жиноят таркиби белгиланган.

Умуман олганда, Украинада контрабанда, гиёҳванд ва психотроп моддалар

контрабандасининг:

а)

предмети сифатида

маданий қимматликлар, заҳарли, кучли таъсир

этувчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, қурол ёки ўқ

-

дори (силлиқ

стволли ов қуроли ёки унга ўқ дорилардан ташқари), ўқотар қурол қисмлари,

шунингдек, ноошкора ахборот олишнинг махсус техник воситалари (ЖК 20

1-

моддаси), гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва

прекурсорлари, сохта дори воситалари (ЖК 305

-

моддаси);

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

божхона

чегарасидан четлаб ёки божхона назоратидан яшириб божхона чегарасидан
ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни бир

гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида ёки муқаддам ушбу моддада

назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланган шахс ёхуд мансабдор


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

232

шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш (ЖК 201

-

моддаси

иккинчи қисми), такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув
асосида ёхуд ушбу ҳаракатлар предмети ўта хавфли гиёҳвандлик воситалари ёки

психотроп моддалар ёинки, кўп миқдорда (ЖК 30

5-

моддаси иккинчи қисми) ёхуд

жуда кўп миқдордаги (ЖК 305

-

моддаси учинчи қисми) гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлари, сохта дори
воситалари бўлса;

г)

жазо чоралари сифатида

уч йилдан етти икки йилгача озодликдан

маҳрум этиш (ЖК 201

-

моддаси биринчи қисми), беш йилдан ўн икки йилгача

озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 201

-

моддаси

иккинчи қисми), беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этиш (ЖК

305-

моддаси биринчи қисми), саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш,

мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 305

-

моддаси иккинчи қисми), ўн йилдан

ўн икки йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда

(ЖК 305

-

моддаси учинчи қисми) назарда тутилган.

Украина ЖК 305

-

моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,

уларнинг аналоглари ва прекурсорлари, сохта дори воситалари кўп ва жуда кўп

миқдори тушунчаларига таъриф берилган. Унга кўра ушбу миқдор соғлиқни
сақлаш ва гиёҳванд моддалар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи

марказий ижро ҳокимияти органлари томонидан келишилган ҳолда белгиланади.

Арманистон Республикаси

ЖКнинг “Контрабанда” учун жавобгарлик

белгиланган ягона 215

-

моддаси

[4]

2016 йил 16 майда бекор қилиниб, унинг

ўрнига “Нақд пул маблағлари ва (ёки) тўлов воситалари контрабандаси”

(215

1

-

модда), “Кучли таъсир қилувчи, заҳарли, портловчи, радиоактив

моддаларни, радиация манбаларини, ядровий материалларни, ўқотар қурол ёки

унинг таркибий қисмларини (силлиқ стволли ов қуроли ёки унга ўқ дорилардан
ташқари), портлатиш ускуналарини, ўқ

-

дориларни, оммавий қирғин қуролларини

ёки уларни ташиш воситаларини, бошқача қурол

-

яроғ, ҳарбий техника ёхуд

оммавий қирғин қуролларини ёки уларни ташишнинг ракета воситаларини

яратиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган материал ёки қурилмаларни, икки
мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган товарларни, стратегик муҳим хомашёларни

ёки маданий қимматликларни контрабанда қилиш” (235

1

-

модда), “Гиёҳванд

воситалар, психотроп моддалар ва (ёки) уларнинг прекурсорларини контрабанда

қилиш” (267

1

-

модда) каби учта модда киритилган.

Арманистон Республикасида контрабанда учун жавобгарлик белгиланган

юқоридаги моддаларида ушбу жиноятнинг:

а)

предмети сифатида

кучли таъсир қилувчи, заҳарли, портловчи,

радиоактив моддалар, радиация манбалари, ядровий материаллар, ўқотар қурол
ёки унинг таркибий қисмлари (силлиқ стволли ов қуроли ёки унга ўқ дорилардан

ташқари), портлатиш ускуналари, ўқ

-

дорилар, оммавий қирғин қуроллари

ёки

уларни ташиш воситалари, бошқача қурол

-

яроғ, ҳарбий техника ёхуд оммавий

қирғин

қуролларини ёки уларни ташишнинг ракета воситаларини яратиш учун

фойдаланилиши мумкин бўлган материал ёки қурилмалар, икки мақсадда

фойдаланиш мумкин бўлган товарлар, стратегик муҳим хомашёлар ёки маданий
қимматликлар (ЖК 235

1

-

моддаси), гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва

(ёки) уларнинг прекурсорлари (ЖК 267

1

-

моддаси);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

233

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

контрабанда

предметини Евросиё иқтисодий

иттифоқи ёки давлат чегарасидан ноқонуний,

контрабанда йўли билан ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни бир

гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида, мансаб мақомидан

фойдаланиб, божхона ёки чегара назоратини амалга ошираётган шахсга нисбатан
зўрлик ишлатиб (ЖК 235

1

-

моддаси иккинчи қисми), уюшган гуруҳ томонидан

(ЖК 235

1

-

моддаси учинчи қисми); анча миқдордаги гиёҳванд воситалар,

психотроп моддаларга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув

асосида (ЖК 267

1

-

моддаси иккинчи қисми), кўп миқдордаги гиёҳванд воситалар,

психотроп моддалар ёки уларнинг прекурсорларига нисбатан, хизмат мавқеидан

фойдаланиб (ЖК 267

1

-

моддаси учинчи қисми), жуда кўп миқдордаги гиёҳванд

воситалар, психотроп моддалар ёки уларнинг прекурсорларига нисбатан, уюшган

гуруҳ томонидан, божхона ёки чегара назоратини амалга ошираётган шахсга
нисбатан зўрлик ишлатган ҳолда (ЖК 267

1

-

моддаси тўртинчи қисми);

г)

жазо чоралари сифатида

икки йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум

этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 235

1

-

моддаси биринчи қисми),

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган

ҳолда

(ЖК 235

1

-

моддаси иккинчи қисми), етти йилдан ўн икки йилгача

озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 235

1

-

моддаси

учинчи қисми); икки йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни

мусодара қилган ҳолда (ЖК 267

1

-

моддаси биринчи қисми), уч йилдан етти йилгача

озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 267

1

-

моддаси

иккинчи қисми), тўрт йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда (ЖК 267

1

-

моддаси учинчи қисми), саккиз йилдан

ўн икки йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол

-

мулкни мусодара қилган ҳолда

(ЖК 267

1

-

моддаси тўртинчи қисми) назарда

тутилган.

Беларусь

Республикаси

ЖКда контрабанда билан боғлиқ бир нечта жиноят

таркиблари учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Беларусь ЖК “Иқтисодий

фаолиятни амалга ошириш тартибига қарши жиноятлар”га оид 25

-

бобида

“Контрабанда”

(228-

модда) ва “Товарларни божхона чегарасидан ноқонуний

ўтказиш” (228

1

-

модда), шунингдек, “Аҳоли саломатлигига қарши жиноятлар”га

бағишланган 29

-

бобида “Евросиё иқтисодий иттифоқи ва (ёки) Беларусь

Республикаси Давлат чегарасидан гиёҳванд восита, психотроп модда ёки уларнинг
прекурсорлари ёхуд аналогларини ноқонуний ўтказиш” (328

1

-

модда), “Евросиё

иқтисодий иттифоқи ва (ёки) Беларусь Республикаси Давлат чегарасидан кучли
таъсир қилувчи, заҳарловчи, заҳарли моддалар, радиоактив материаллар, ўқотар

қуроллар

,

ўқ

-

дори, портловчи моддалар, портловчи қуроллар, оммавий қирғин

қуроллар ёки уларни етказиш воситаси, шунингдек, бошқа қурол турлари ва

ҳарбий

техникани ноқонуний ўтказиш” (333

1

-

модда) каби тўртта модда

киритилган. Бунда Беларусь ЖК 228 ва 228

1

-

моддалари мазмунан ЎзР ЖК

182-

моддасида (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан ўхшаш, яъни,

муомаласи чекланмаган ёки тақиқланмаган предметларни кўп миқдорда

назоратсиз олиб ўтиш учун жавобгарликни белгилайди. Беларусь ЖК 328

1

ва

333

1

-

моддаларида эса, контрабанда предмети сифатида муомаласи чекланган ёки

тақиқланган предметлар назарда тутилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

234

Беларусь

Республикасида контрабанда учун жавобгарлик белгиланган

юқоридаги моддаларида ушбу жиноятнинг:

а)

предмети сифатида

гиёҳванд восита, психотроп модда ёки уларнинг

прекурсорлари ёхуд аналоглари (ЖК 328

1

-

моддаси), кучли таъсир қилувчи,

заҳарловчи, заҳарли моддалар, радиоактив материаллар, ўқотар қурол, унинг

таркибий қисми ёки компоненти, қурол, ўқ

-

дори, портловчи моддалар, портловчи

қуроллар, оммавий қирғин қуроллар

ёки уларни етказиш воситаси, оммавий

қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиш мумкин бўлган материал

ёки қурилмалар, шунингдек, бошқа қурол турлари ва ҳарбий техника

(ЖК 333

1

-

моддаси);

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

контрабанда

предметини Евросиё иқтисодий иттифоқи ёки давлат чегарасидан ноқонуний,

контрабанда йўли билан ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни бир

гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида, такроран ёхуд илгари

контрабанда жиноятини содир этган шахс томонидан ёхуд мансабдор шахс

томонидан ўз мақомидан фойдаланиб, ёинки божхона ёки чегара назоратини

амалга ошираётган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб ёхуд ўта хавфли гиёҳванд

воситалар ёки психотроп моддалар ёки кўп миқдордаги гиёҳванд воситалар ёки

психотроп моддалар билан боғлиқ ҳолда (ЖК 328

1

-

моддаси иккинчи қисми

ва 333

1

-

моддаси иккинчи қисми), жиноий уюшма томонидан содир этиш

(ЖК 333

1

-

моддаси учинчи қисми);

г)

жазо чоралари сифатида

тўрт йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан

етти йилгача озодликдан маҳрум этиш, жарима қўллаган ёки қўлламаган ҳолда

(ЖК 328

1

-

моддаси биринчи қисми), беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш

йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш, жарима қўллаган ёки қўлламаган

ҳолда

(ЖК 328

1

-

моддаси иккинчи қисми), етти йилдан ўн икки йилгача

озодликдан маҳрум этиш, жарима қўллаган ёки қўлламаган ҳолда (ЖК

328

1

-

моддаси учинчи қисми), уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш,

жарима қўллаган ёки қўлламаган ҳолда (ЖК 333

1

-

моддаси биринчи қисми

),

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш, жарима қўллаган ёки

қўлламаган

ҳолда (ЖК 333

1

-

моддаси иккинчи қисми), етти йилдан ўн икки

йилгача озодликдан маҳрум этиш, жарима қўллаган ёки қўлламаган ҳолда (ЖК

333

1

-

моддаси учинчи қисми) назарда тутилган.

Молдова

ЖКнинг “Контрабанда” деб номланган 248

-

моддаси “Иқтисодий

жиноятлар” деб номланган 10

-

бобда жойлашган.

Молдовада Туркманистон ва Тожикистондаги каби иқтисодий ва жамоат

хавфсизлигига қарши контрабанда ягона моддадан ўрин олган. Шу билан бирга

Молдова ЖКда акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар контрабандаси учун

алоҳида 248

1

-

моддада жавобгарлик белгиланган.

Молдова ЖК 248

-

моддаси етти қисмдан иборат бўлиб, унинг олтинчи

-

еттинчи қисмларида жамоат хавфсизлигига қарши контрабанда учун жиноий

жавобгарлик мустаҳкамланган.

Хусусан, Молдовада (жамоат хавфсизлигига қарши) контрабанданинг:

а)

предмети сифатида

гиёҳванд моддалар, прекурсорлар, этноботаник

воситалар ёки уларнинг аналоглари, заҳарли ёки зарарли моддалар, фуқаролик

муомаласида тақиқланган ёки рухсатнома олишни талаб этадиган қурол ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

235

ўқ

-

дори, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, стратегик маҳсулотлар, ҳарбий

мақсадга мўлжалланган қурилмалар, портловчи моддалар, ядровий ёки

радиоактив материаллар;

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

–белгиланган

божхона назорати жойлари ёхуд белгиланган божхона назорати жойидан фарқ

қилувчи

бошқа

жойлар орқали контрабанда предметини махсус тайёрланган ёки

шу мақсадлар учун мослаштирилган туйнукларда яшириб ёхуд божхона

ҳужжатларини

ёки воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб, ёинки

декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб Молдова Республикаси

божхона чегарасидан ўтказиш;

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни икки

ёки ундан ортиқ шахслар томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш

(еттинчи қисм);

г)

жазо чоралари сифатида

5500 дан 6500 гача шартли бирлик миқдорида

жарима ёхуд уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этиш, (олтинчи қисм)

ҳамда

тўрт йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш (тўртинчи қисм) назарда

тутилган.

Россия Федерацияси

ЖКда контрабанда билан боғлиқ бир қатор жиноят

таркиблари учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, ЖКнинг “Иқтисодий фаолият

соҳасидаги жиноятлар” деб номланган 22

-

бобида “Нақд пул маблағлари ва (ёки)

пул воситалари контрабандаси” (200

1

-

модда) ҳамда “Алкогол маҳсулот ва (ёки)

тамаки маҳсулотлари контрабандаси” (200

2

-

модда)

учун жавобгарлик назарда

тутилган

[5].

ЖКнинг “Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар” деб номланган

24-

бобида эса, “Кучли таъсир этувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи, радиоактив

моддалар, радиациявий манбалар, ядровий материаллар, ўқотар қурол ёки унинг

асосий қисмлари, портлатиш ускуналари, ўқ

-

дори, бошқа қурол

-

яроғ, шунингдек,

қурол

-

яроғ ёки ҳарбий техникани яратишда фойдаланиш мумкин бўлган хомашё,

материал, қурилма, технология, илмий

-

техник ахборот ёки интеллектуал фаолият

натижалари, худди шунингдек, стратегик муҳим товарлар ва ресурслар ёки

маданий қимматликлар ёхуд қимматбаҳо ёввойи ҳайвонлар ва сув биологик

ресурслари контрабандаси” деб номланган 226

1

-

модда киритилган.

Россия Федерациясида жамоат хавфсизлигига қарши контрабанданинг:

а)

предмети сифатида

кучли таъсир этувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи,

радиоактив моддалар, радиациявий манбалар, ядровий материаллар, ўқотар қурол

ёки унинг асосий қисмлари (ствол, панжур, барабан, рамка, ствол қутиси), портлатиш

ускуналари, ўқ

-

дори, бошқа қурол

-

яроғ, бошқа ҳарбий техника, шунингдек, қурол

-

яроғ ёки ҳарбий техникани яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган хомашё,

материал, қурилма, технология, илмий

-

техник ахборот ёки интеллектуал фаолият

натижалари, худди шунингдек, кўп миқдордаги стратегик муҳим товарлар ва

ресурслар ёки маданий қимматликлар ёхуд Қизил китобга киритилган ёхуд халқаро

шартномалар билан муҳофаза қилинадиган қимматбаҳо ёввойи ҳайвонлар ва сув

биологик ресурслари, уларнинг қисмлари ва дериватлари (ҳосилалари);

б)

объектив томондан жиноятни содир этиш усули сифатида

контрабанда

предметини Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида Божхона иттифоқи

чегараларидан ёхуд Россия Федерациясининг Давлат чегараларидан ноқонуний

ўтказиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

236

в)

оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида

юқоридаги ҳаракатларни шахс

томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, чегара ёки божхона назоратини
амалга ошираётган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, бир гуруҳ шахслар

томонидан олдиндан келишув асосида, оммавий қирғин қуролига ёки уни етказиш
воситасига ёхуд оммавий қирғин қуроли ёки уни етказиш воситасини яратишда

фойдаланилиши мумкин бўлган хомашё, материал, қурилма, технология, илмий

-

техник ахборот ёки интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан (иккинчи

қисм) ёхуд уюшган гуруҳ томонидан (учинчи қисм) содир этиш;

г)

жазо чоралари сифатида

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш,

бир миллион рубль миқдорида ёки беш йилгача муддатга ойлик иш ҳақидан ушлаб
қолиш

тарзидаги жарима ҳамда бир йилгача озодликни чеклашни қўллаган ёки

қўлламаган ҳолда (биринчи қисм),

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш,

бир миллион рубль миқдорида ёки беш йилгача муддатга ойлик иш ҳақидан ушлаб

қолиш

тарзидаги жарима ҳамда бир ярим йилгача озодликни чеклашни қўллаган ёки

қўлламаган ҳолда (иккинчи қисм), етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум

этиш, бир миллион рубль миқдорида ёки беш йилгача муддатга ойлик иш ҳақидан
ушлаб қолиш тарзидаги жарима ҳамда икки йилгача озодликни чеклашни қўллаган

ёки қўлламаган ҳолда (учинчи қисм) назарда тутилган.

Юқоридагилар асосида хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштирган

ҳолда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин:

1)

жиноят объекти

сифатида

контрабанда иқтисодий муносабатларга

(Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Польша, Эстония, Озарбайжон, Латвия, Хитой),
жамоат хавфсизлигига (Қозоғистон) ёки аҳоли саломатлигига (Беларусь) тажовуз

қиладиган қилмишлар сифатида тақиқланган. Бунда айрим мамлакатларда
иқтисодий муносабатларга ва жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи контрабанда

алоҳида

-

алоҳида жиноят таркиблари сифатида мустаҳкамланган бўлса (Қозоғистон,

Қирғизистон, Россия Федерацияси, Латвия, Хитой), бошқа давлатларда контрабанда

фақат иқтисодиётга қарши жиноят сифатида ягона моддада назарда тутилган
(Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Польша, Эстония, Озарбайжон), яна баъзи бир

давлатларда гиёҳванд ва психотроп моддалар контрабандаси бўйича махсус
моддалар киритилган (Украина, Грузия, Арманистон, Беларусь).

2)

жиноят предмети

сифатида

асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар, уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир этувчи, заҳарли,

заҳарловчи моддалар, радиоактив ёки ядровий материаллар, портловчи моддалар,
қурол

-

аслаҳа, портлатиш ускуналари, ўқ отар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ

-

дори, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуроллари,
уларни яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар назарда тутилган.

Шу билан бирга алоҳида давлатларда юқоридаги рўйхатга қўшимча равишда

бошқа предметлар ҳам назарда тутилган, масалан: ҳарбий техника, радиоактив

чиқиндилар, газли, травматик, пневматик, сигналли қурол (Қозоғистон),
фуқаролик муомаласида тақиқланган ёки рухсатнома олишни талаб этадиган

қурол

(Молдова), оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши

мумкин бўлган қурилма ёки компонентлар (Қозоғистон, Беларусь) ёхуд

технологиялар, илмий

-

техник маълумот ва қурилмалар (Қирғизистон),

гиёҳвандлик

воситалари

ва

психотроп

моддаларни

тайёрлашда

фойдаланиладиган ускуналар, психофаол моддалар (Туркманистон), ноошкора


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

237

ахборот олишнинг махсус техник воситалари, сохта дори воситалари (Украина),

оммавий қирғин қуролларини ташиш воситалари ёки уларни ташишнинг ракета
воситаларини яратиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган материал ёки

қурилмалар, икки мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган товарлар (Арманистон),
ҳарбий техника (Беларусь, Россия Федерацияси), ҳарбий мақсадга мўлжалланган

қурилмалар (Молдова),

қурол

-

яроғ ёки ҳарбий техникани яратишда

фойдаланилиши мумкин бўлган хомашё, материал, қурилма, технология, илмий

-

техник ахборот ёки интеллектуал фаолият натижалари (Россия Федерацияси).

“Айрим мамлакатлар қонунчилигида ҳар қандай товар ва қимматликлар

(Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларусь), маданий қимматликлар
(Арманистон), божхона чегарасидан ўтказишнинг махсус қоидалари белгиланган

маҳсулотлар ва қимматликлар (Қозоғистон) контрабандаси учун жавобгарлик

белгиланган. Беларусда ўтказилиши тақиқланган ёки чекланган товар ва

қимматликларнинг

рўйхати Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши назарда

тутилган”

[6].

Бошқа давлатларда стратегик муҳим хомашё маҳсулотлари ҳамда маданий

қимматликлар

(Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Арманистон, Россия

Федерацияси), қимматбаҳо ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари (Россия
Федерацияси) ҳам жамоат хавфсизлигига тажовуз

қилувчи контрабанда предмети

сифатида кўрсатилган.

3)

жиноятни содир этиш жойи

сифатида

Россия, Қирғизистон,

Қозоғистонда божхона иттифоқининг божхона чегараси, Арманистонда –

ўз

чегаралари назарда тутилган. Беларусда эса, контрабанда предметини божхона

чегарасидан ноқонуний ўтказиш жойи сифатида божхона иттифоқининг божхона
чегараси, муомаласи тақиқланган ёки чекланган маҳсулот ва қимматликларни

контрабандасини содир этиш жойи сифатида эса, Беларусь чегараси белгиланган.

4)

жиноятни содир этиш шарти

сифатида

Россия Федерацияси,

Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистонда ноқонуний ўтказилаётган маҳсулот
(қимматликлар)нинг кўламини тавсифловчи кўп миқдори назарда тутилган.

Бунда кўп миқдорда аниқлаш мезонлари бир

-

биридан фарқ қилади.

5)

жиноят учун жазо

сифатида жарима (Россия Федерацияси, Қозоғистон,

Беларусь), жамоат ишлари (Қозоғистон), ахлоқ тузатиш ишлари (Қозоғистон,
Қирғизистон), озодликни чеклаш (Россия Федерацияси, Қирғизистон, Қозоғистон,

Беларусь), мажбурий меҳнат (Россия Федерацияси), қамоқ (Қозоғистон, Беларусь),
муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш (Россия Федерацияси, Қирғизистон,

Қозоғистон, Арманистон), қўшимча жазо чораси сифатида мол

-

мулкни мусодара

қилиш (Беларусь, Қозоғистон, Арманистон), қўшимча жазо чораси сифатида

муайян ҳуқуқдан ёки муайян лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
(Қозоғистон).

Гувоҳи бўлганимиздек, хорижий мамлакатлар жиноят қонунлари таҳлили

контрабанда бўйича жиноят содир этиш усули, контрабанда предметини

чегарадан

ноқонуний

ўтказиш

жойи,

жазога

сазоворлик

шартлари,

оғирлаштирувчи ҳолатлари ва жазо чоралари тури ва миқдори турлича

эканлигини кўрсатмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

238

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Курс уголовного права. Особенная часть. Т.4 / под ред. Г.Н.Борзенкова,

В.С.Комисарова. –

М.: ИКД «Зерцало

-

М», 2002. –

С. 12.

2.

Скачко А.В. Система контрабандных преступлений в Уголовном кодексе

Республики Казахстан 2015 года: новые подходы к регламентации уголовной

ответственности // Общество и право. –

2015.

№4(54). –

С. 116

-117.

3.

Иброхимов Ф.К. Контрабанда в истории и действующем законодательстве

Таджикистана: уголовно

-

правовой и криминологический аспекты // Актуальные

проблемы российского права. –

2016.

№10(71). –

С. 124

-125.

4.

Э.Д.Мухамадалиев, Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида божхона

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

жиноятининг предмети // Academic

Research in Educational Sciences.

2022.

№3(4). –

Б.454

-455.

5.

Миллеров Е.В. «Контрабанда» как преступное деяние в уголовном

законодательстве государств

-

членов Евразийского Экономического Союза //

International Journal of Humanities and Natural Sciences.

2021.

Vol.10-2.

С. 143.

6.

Урда М.Н., Шевелева С.В., Тененева И.В. Ответственность за контрабанду по

уголовному законодательству стран –

участниц Таможенного Союза: проблемы

унификации законодательства // Всероссийский криминологический журнал. –

2017.

Т.11. –

№1. –

C. 205

215.

Библиографические ссылки

Курс уголовного права. Особенная часть. Т.4 / под ред. Г.Н.Борзенкова, В.С.Комисарова. – М.: ИКД «Зерцало-М», 2002. – С. 12.

Скачко А.В. Система контрабандных преступлений в Уголовном кодексе Республики Казахстан 2015 года: новые подходы к регламентации уголовной ответственности // Общество и право. – 2015. – №4(54). – С. 116-117.

Иброхимов Ф.К. Контрабанда в истории и действующем законодательстве Таджикистана: уголовно-правовой и криминологический аспекты // Актуальные проблемы российского права. – 2016. – №10(71). – С. 124-125.

Э.Д.Мухамадалиев, Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятининг предмети // Academic Research in Educational Sciences. – 2022. – №3(4). – Б.454-455.

Миллеров Е.В. «Контрабанда» как преступное деяние в уголовном законодательстве государств-членов Евразийского Экономического Союза // International Journal of Humanities and Natural Sciences. – 2021. – Vol.10-2. – С. 143.

Урда М.Н., Шевелева С.В., Тененева И.В. Ответственность за контрабанду по уголовному законодательству стран – участниц Таможенного Союза: проблемы унификации законодательства // Всероссийский криминологический журнал. – 2017. – Т.11. – №1. – C. 205–215.