Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues related to the international legal foundations
of non-governmental non-profit organizations
Bekzod NARIMANOV
1
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
This article analyzes the international legal foundations of
the activities of non-governmental non-profit organizations. In
particular, the definition in the legal acts of the United Nations
concerning non-profit organizations is analyzed. Various
theoretical views on the international legal foundations of the
non-state sector are investigated. Legal acts within the
framework of the European Union examine the norms
concerning the non-State sector. This article analyzes the
methodologies aimed at improving the organizational and legal
foundations of the non-governmental sector by the
International Center for Non-Governmental Law of Johns
Hopkins University.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp285-291
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
non-profit organization,
foundation,
public associations,
trade unions,
religious organizations,
associations,
associations,
non-governmental sector,
public diplomacy.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро
ҳуқуқий
асосларига оид айрим масалалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
нодавлат нотижорат
ташкилоти,
фонд,
жамоат бирлашмалари,
касаба уюшмалари,
диний ташкилотлар,
уюшмалар,
нодавлат сектор,
халқ дипломатияси.
Мазкур мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларининг
халқаро ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Нодавлат
нотижорат ташкилотларига оид Бирлашган Миллатлар
Ташкилотлари ҳуқуқий ҳужжатларидаги таъриф тадқиқ
этилган. Нодавлат секторнинг халқаро ҳуқуқий асосларига
оид турли назарий қарашлар ўрганилган. Европа Иттифоқи
доирасидаги ҳуқуқий ҳужжатларда нодавлат секторга оид
нормалар
хусусида
сўз
юритилган.
Жон
Хопкинс
университети Ноҳукумат ҳуқуқи халқаро маркази томонидан
нодавлат секторнинг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларига доир
методологик базани мустаҳкамлашга оид фаолияти таҳлил
этилди.
1
Independent Researcher Tashkent State Law University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: tiu-bek@inbox.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
286
Некоторые вопросы, связанные с международно
-
правовыми
основами
негосудартсвенных
некоммерческих организаций
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
некоммерческая
организация,
фонд, общественные
объединения,
профсоюзы,
религиозные организации,
ассоциации,
негосударственный
сектор,
народная дипломатия.
В данной статье проанализированы международно
-
правовые
основы
деятельности
негосударственных
некоммерческих
организаций.
В
частности,
проанализировано определение в правовых актах
Организации
Объединенных
Наций,
касающихся
негосударственных
некоммерческих
организаций.
Исследованы
различные
теоретические
взгляды
негосударственного сектора по международно
-
правовой
основе. В данной статье проанализирована деятельность
Международным центром неправительственного права
Университета Джона Хопкинса, которую направлена на
совершенствование
организационно
-
правовых
основ
неправительственного
сектора.
Жон
Хопкинс
университети Ноҳукумат ҳуқуқи халқаро маркази
томонидан нодавлат секторнинг ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларига доир методологик базани мустаҳкамлашга оид
фаолияти таҳлил этилди.
“Жамият –
ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғояни ҳаётга татбиқ этиш
йўлидаги устувор вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлар
иштирокини таъминлаш, уларнинг давлат ҳокимияти билан мулоқотини
кенгайтириш, халқ дипломатияси институтини ривожлантириш, жумладан,
мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга жорий этиш, унинг
нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш, уларга халқаро
ҳамкорликни
ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш, давлат ҳокимияти ва маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органлари
ўз
фаолиятини
нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг мустақиллиги ва улар фаолиятига аралашмаслик принципларига
қатъий
риоя қилиш бўйича кенг қамровли тизимли чора
-
тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Шу боис Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг
ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини танқидий таҳлил қилиш, ушбу соҳага замонавий
ахборот технологияларини татбиқ этиш ва бу борадаги қонунчиликни халқаро
стандартларга мослаштириш долзарб аҳамиятга эга.
Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда тан олинган ва ушбу кўрсаткич бўйича
халқаро ташкилотлар томонидан ҳуқуқ устуворлиги ва демократик ривожланиш
мезонлари ишлаб чиқилган фуқароларнинг уюшиш ҳуқуқининг миллий
қонунчиликда
тўлиқ акс этганлигини қайд этиш зарур.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34
-
моддаси
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 22
-
моддасига,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33
-
моддаси Фуқаролик ва сиёсий
ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг 21
-
моддасига мутаносиб ҳолда
шакллантирилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
287
Ш.
Назаровнинг
фикрича,
ҳар қандай
жамоат
ташкилоти
ижтимоий
ва,
энг
аввало,
ҳуқуқий
нормаларга
асосланадиган
ташкилий
бирлик
сифатида
намоён
бўлади.
Жамоат
ташкилотлари
онгли
равишда
тизимлашган
ички
ташкилий
муносабатлар
йиғиндиси
ва
ижтимоий
воқеликка
мақсадга
мувофиқ
тарзда
таъсир этиш учун зарур бўлган
ташкилий усулларнинг бутун
бир
комплексига эга
бўлган институт
сифатида майдонга
чиқади [1].
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида нодавлат нотижорат ташкилоти
тушунчасидан фойдаланилган бўлиб [2], ушбу тушунчанинг жамоат бирлашмалари,
касаба уюшмалари, диний ташкилотлар, уюшмалар, ассоциациялар ва бошқа
тушунчалар билан ўзаро нисбати масалаларини таҳлил қилиш зарур.
Е.В.
Нелюбинанинг қайд этишича, нодавлат ташкилотларнинг асосий вазифаси
давлат томонидан ва жамиятнинг ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий ва маънавий
-
маданий
соҳаларига жалб қилинган иштирокчилари томонидан инсон ҳуқуқларига риоя
қилиниши
учун фуқаролик
назоратини таъминлашдан иборат [3].
Л.М.
Саламон ва С.В.
Соколовски томонидан ўтказилган тадқиқотларда
ноҳукумат ташкилотлар давлат ва бизнес билан бир қаторда “учинчи сектор”ни
ташкил қилишини қайд этганлар. Улар нодавлат ташкилотларнинг яна бошқа
номланиши сифатида фуқаролик ёки нотижорат ташкилотлар деган тушунчалар
мавжудлигини ҳам эътироф этишади [4].
Нодавлат ташкилотларни “учинчи сектор” сифатида тан олиш ва уларнинг
жамият ҳаётида тутган ролини ошириш бўйича юз бераётган тенденциялар
ҳақида
сўнгги йилларда бир қатор йирик тадқиқотлар ўтказилганлигини ҳам қайд
этиш зарур. Шундай тадқиқотлар сирасига А.М.
Бак
-
Мортенсен, Б.С.
Ланге ва
П.
Монтгомерилар
томонидан
ўтказилган
учинчи
сектор
томонидан
маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимлаштиришда юзага келаётган муаммолар
ҳамда тўсиқларни бартараф қилиш масалаларига бағишланган тадқиқотлари [5]
учинчи секторнинг Буюк Британиянинг ижтимоий ва сиёсий соҳасига
кўрсатаётган таъсирига бағишланган Ж.
Ҳан
тадқиқоти[6], В.
Миллиган ва
К.
Ҳулселар томонидан Австралияда учинчи секторнинг тутган ўрнига
бағишланган тадқиқот [7], спорт соҳасида компанияларда штатлар сонининг
қисқаришини
учинчи сектор олдига қўядиган янги талабларига бағишланган
Ж.
Босток, Р.
Брис, Р.
Ридлей
-
Даф ва П.
Кровсерлар томонидан ўтказилган тадқиқот
[8], Ж.
Теичер ва Х.
Лианг томонидан ўтказилган волонтёрлик ташкилотларининг
жамият ва давлат сиёсий ҳаётида тутган ўрнига бағишланган тадқиқот [9] ва
бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин [10].
Шунинг учун Ўзбекистон юқорида қайд
қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича
халқаро ҳужжатларга қўшилиб, бошқа ҳуқуқлар қатори фуқароларнинг уюшиш
эркинлиги ҳуқуқига риоя этиш мажбуриятини олган.
Нодавлат секторга катта эътибор берилиши хайрия ёрдамларининг
кўпайиши ва нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятининг кенгайишига
олиб келди. Бу орқали гендер тенгликни таъминлаш, камбағалликни камайтириш
каби муаммоларга қарши курашиш бўйича асосий йўналишларни аниқлаб олиш ва
амалий ҳаракат қилишнинг самарадорлиги ошди.
Совуқ урушдан кейинги даврда
Халқаро донорлар ҳамжамияти пойдевори
“Эзгу бошқарув” концепциясини тарғиб қила бошлади. Унда ҳукумат, бозор ва
учинчи сектор ўртасидаги мувозанатли муносабатлар натижасида ривожланиш
назарда тутилган эди. Ушбу парадигма доирасида нодавлат нотижорат
ташкилотлар “фуқаролик жамияти”ни қуришнинг асосий омили деб қаралди [11].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
288
1919 йилда Еглантина Жебб Биринчи жаҳон урушида жароҳат олгандан сўнг
Болаларни ҳимоя қилиш фонди ташкил этилди. 1942 йилда Жаҳон уруши даврида
очарчиликка қарши кураш Оксфорд қўмитаси сифатида танилди. CARE ташкилоти
Иккинчи жаҳон урушидан кейин 1946
-
йилда Европага АҚШ озиқ
-
овқат
пакетларини юбориб, ўз фаолиятини бошлади.
1945 йилда БМТ Уставининг 71
-
моддасида нодавлат нотижорат
ташкилотларнинг БМТ фаолиятидаги иштироки расмийлаштирилди. Айрим
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳаттоки Низомни мустақил ишлаб чиққан
ҳолда
ўз ҳиссасини қўшдилар ва бу билан ЮНЕСКО ва нодавлат нотижорат
ташкилотларининг ўз низомларида иштирок этишини аниқ таъминлаганлар.
Аммо нодавлат нотижорат ташкилотлари Совуқ уруш кескинликларига ва
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши
(ЕКОСОК) институционал заифлигига тўсқинлик қилиб, яна ўз таъсирини йўқота
бошлади. 1970 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли яна ошди.
Яъни Атроф
-
муҳит ҳақида
Стокгольм конференцияси ва БМТ конференциялари
ишида бир қатор муҳим вазифаларни бажарди.
2006 йилда БМТ томонидан Жонс Хопкинс университетида фуқаролик
жамияти тадқиқотлари маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти статистика
қўмитаси
билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари бўйича
статистик маълумотларни тайёрлаш хусусида стандартлар ва кўрсатмаларни ўз
ичига олган “Миллий ҳисоботлар тизимида нодавлат нотижорат ташкилотлари
учун қўлланма” [12] яратилди.
Мазкур қўлланманинг асосий мақсади миллий ҳисоботларда ва, умуман,
иқтисодиётга оид маълумотларни тузишда, кўпинча, кўрсатилмайдиган, тобора
аҳамияти ортиб бораётган “учинчи сектор” бўйича маълумотларнинг сифатини
оширишдан иборат эди.
Фуқаролик жамиятига нисбатан американча ёндашув шу соҳадаги энг
машҳур ва кенг танилган
Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрида жойлашган
Жон Хопкинс университетининг “The Comparative Nonprofit Sector Project”
лойиҳасида яққол кўзга ташланади.
Бу лойиҳадан келиб чиқиб, ННТнинг фаолият турлари 12 та йўналиш бўйича
белгиланди: 1) маданият ва дам олиш; 2) таълим ва тадқиқот; 3) соғлиқни сақлаш;
4) ижтимоий хизматлар; 5) атроф
-
муҳитни ҳимоя қилиш; 6) ҳудудий
ҳамжамиятларни
ривожлантириш; 7) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
8) филантроплар учун воситачилик қилиш; 9) халқаро; 10) диний; 11) касбий
уюшмалар, бизнес ва касаба уюшмалари; 12) бошқа йўналишлар. Мазкур лойиҳа
мезонлари доирасида 35 та мамлакатда (16 та ривожланган, 14 та ривожланаётган,
5 ўтиш даври иқтисодиётини ўз бошидан кечираётган) ННТнинг структураси,
ҳажми, улар фаолиятидаги муаммолар ва натижаларга доир тадқиқотлар олиб
борилиб, уларнинг якунлари натижаси ўлароқ қуйидагилар аниқланди: бу
мамлакатларда учинчи секторнинг ЯИМдаги ҳиссаси 1,3 триллионни ташкил
этган. Нодавлат секторда деярли 40 миллион киши (шундан 20 миллион киши иш
ҳақи олиб ишлаган) фаолият юритиб, бу кўрсаткич 35 та мамлакатдаги иқтисодий
фаол аҳолининг 4,5 фоизини ташкил этган [13].
Ўз навбатида, БМТ Котибиятининг Жамоат ахборот департаменти
ноҳукумат ташкилотга маҳаллий, давлат ёки халқаро даражада ташкил этилган
ҳар қандай фуқароларнинг нотижорат иттифоқи сифатида таъриф берган. Бунда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
289
миллий қонунчиликда ҳар қандай шахс учун аъзолик принципига асосланган
ноҳукумат ташкилотига аъзо бўлиш учун чегараланишлар бўлмаслиги кераклиги
кўрсатилган
[14].
Шуни таъкидлаш керакки, Европада Ноҳукумат ташкилотлари мақомининг
туб асосий принциплари нотижорат сектори ташкилотларини ташкил этиш
фаолиятини амалга оширишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги
асосий стандартлар ҳисобланади. Ушбу ҳужжат
нодавлат ва нотижорат
ташкилотлар соҳасида миллий давлат қонунчилигини ишлаб чиқиш ва
такомиллаштиришда кенг фойдаланилади.
Мазкур ҳужжатда ННТ ташкил қилиш ва фаолият кўрсатишининг тўртта
асосий принципи қайд этилган. Булар
ихтиёрий таъсис этиш принципи
. Унга
кўра, ННТ хусусий шахслар ёки шахслар гуруҳининг эркин иродаси ташаббуси
билан ташкил этилишини, унга аъзоликнинг мажбурий бўлмаслигини англатади;
Европа инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 10
-
моддасида ўз
ифодасини топган
фикр билдириш эркинлиги ҳуқуқи принципи
; субъект
сифатида бошқа ташкилий ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар билан
тенг ҳуқуқ
ва мажбуриятларга эга
эканлиги принципи
; қонун устунлиги принципи ва
ННТга нисбатан ҳар қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг
мустақил, холис ва тўла
юрисдикцияга эга бўлган судда кўриб чиқилиши принципи
.
Халқаро тажриба ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган ушбу
ҳуқуқий
ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда шуни қайд этиш зарурки, миллий
қонунчиликда белгилаб берилган нодавлат нотижорат ташкилотлар тушунчаси ва
унинг моҳияти халқаро тажрибада қўлланилаётган ноҳукумат ташкилотлар,
учинчи сектор каби тушунчаларни ўзида мужассамлаштиради.
Европа
Кенгаши
Вазирлар
Қўмитасининг
“Европада
ноҳукумат
ташкилотлари мақомининг бош тамойиллари” (RAP –
ONG (2003)4)
қарори
ва
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Конвенцияда
ҳар
бир инсон тинч йиғилишлар эркинлиги ва бошқалар билан
уюшиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланган[15].
“Халқаро нодавлат ташкилотларини ҳуқуқ субъекти сифатида тан олиш
тўғрисида”ги ETS № 124
-
сон Европа конвенциясида нодавлат нотижорат
ташкилотлари
бу, моҳиятан, ихтиёрий ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотлар
ҳисобланиб, шунга кўра, улар давлат ҳокимиятига бўйсуниши мумкин эмаслиги
алоҳида қайд этилади[16]. Мазкур ҳужжатлар
Европа давлатларида учинчи
секторнинг айнан нодавлат табиати, унга мустақил бўлиш ва аҳоли айрим
гуруҳлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини яратишда катта
таъсир кўрсатган.
Аксарият хорижий иқтисодчилар ва ҳуқуқшунослар нотижорат секторнинг
алоҳида мақоми ва ҳуқуқий табиати ҳақида фундаментал фикрларни илгари
суришган.
Жумладан, таниқли америкалик социолог Питер Друкернинг сўзларига кўра,
“Давлатнинг вазифаси –
қоидаларни ишлаб чиқиш ва уларни қонунлар орқали
кучга киритиш; бизнеснинг вазифаси –
пул ишлашдир. Ижтимоий нотижорат
сектор ташкилотлари вазифаси –
инсон саломатлиги ва фаровонлигига
кўмаклашиш” [17].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
290
Саламон Лестер фикрига кўра, давлат ва хусусий сектордан ташқаридаги
ташкилотлар позициясининг ўзига хослиги (ва устунлиги) уларнинг ижтимоий
аҳамиятга эга мақсадларига эришиш учун хусусий ташаббусни ташкил этиш ва
йўналтириш қобилиятидан иборат. У нотижорат секторни “фақат бозор ёки фақат
давлатга умид қилиш орасидаги ўрта йўл” сифатида тавсифлайди [18].
Давлат
ижтимоий
таъминоти
тизимининг
аҳамияти
ва
уни
такомиллаштиришнинг аҳамияти мунозарага ўрин қолдирмайди, аммо замонавий
Ўзбекистонда аҳолига ижтимоий ва бошқа жамият учун муҳим хизматни кўрсатиш
фақатгина давлат вазифаси бўлиб сақланиб қолиши мумкин эмас.
Шу билан бирга,
миллий қонунчиликда давлат ва нодавлат ташкилотларининг
ўзаро муносабатлари ҳам конституциявий даражада мустаҳкамланганлигини
кўрсатиб ўтиш зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58
-
моддасида:
“Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига риоя
этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий
имкониятлар яратиб беради”, дея қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “ноҳукумат ташкилотлар”,
“учинчи сектор” тушунчалари назарда тутилмаган бўлиб, “нодавлат нотижорат
ташкилоти” тушунчаси ушбу соҳага бағишланган махсус қонунда ўз ифодасини
топган [19].
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида XIII боб жамоат бирлашмаларига
бағишланган бўлиб, унинг
56-62-
моддалари ушбу институтнинг конституциявий
ҳуқуқий мақомига бағишланган [20].
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56
-
моддасида Ўзбекистон
Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба
уюшмалари, сиёсий партиялар, олимлар жамиятлари, хотин
-
қизлар, фахрийлар ва
ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг
бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилиши
белгиланган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ш.Назаров. Конституция ва жамоат бирлашмалари. /
Масъул муҳаррир
юридик фанлар доктори, профессор А.Х.
Саидов. –Тошкент: ТДЮИ, 2012. –
Б.
30.
2.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й.,
5-
сон, 115
-
модда.
3.
Е.В.
Нелюбина Гарантии и защита социальных прав человека и гражданина
в Российской Федерации // Государство и право. 2010. –
№ 5. –
С. 101–
102.
4.
Salamon L.M. and Sokolowski S.W., Beyond nonprofits: Re-conceptualizing the third
sector. VOLUNTAS: International Journal of Voluntary and Nonprofit Organizations, 27(4),
2016.
–
PP. 1515
–
1545.; Anheier H.K. and Salamon L.M., The nonprofit sector in comparative
perspective. The nonprofit sector: A research handbook, 2, 2006.
–
PP. 90
–
114.
5.
Bach-Mortensen A.M., Lange B.C. and Montgomery P., 2018. Barriers and
facilitators to implementing evidence-based interventions among third sector
organisations: a systematic review. Implementation Science, 13(1),
–
P. 103.
6.
Han J., Social marketisation and policy influence of third sector organisations:
evidence from the UK. VOLUNTAS: International Journal of Voluntary and Nonprofit
Organizations, 28(3), 2017.
–
PP. 1209
–
1225.
7.
Milligan V. and Hulse K., Housing third sector organisations in Australia. In
Handbook on Hybrid Organisations. Edward Elgar Publishing. 2020.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
291
8.
Bostock J., Breese R., Ridley-Duff, R. and Crowther P., Challenges for third sector
organisations in cutback management: a sporting case study of the implications of
publicness. Public management review, 22(2), 2020.
–
PP. 184
–
205.
9.
Teicher J. and Liang X., The politics of voice: Voice and volunteering in a third
sector organisation. In Employee Voice at Work. 2019.
–
PP. 217
–
229. Springer, Singapore.
10.
Jones K. and Dwyer P., 2019. No strings attached? An exploration of
employment support services offered by third sector homelessness organisations.
Dealing with Welfare Conditionality: Implementation and Effects, P. 91.; Corcoran M.S.,
Maguire M. and Williams K., 2019. Alice in Wonderland: Voluntary secto
r organisations’
experiences of Transforming Rehabilitation. Probation Journal, 66(1), PP. 96
–
112.;
Hinde K. and White R., 2019. Peer Support, Desistance and the Role of the Third Sector.
The Howard Journal of Crime and Justice, 58(3),
–
PP. 329
–
348.
11.
Anheier H.K., Salamon L.M. The nonprofit sector in the developing world: A
comparative analysis.
–
Manchester University Press, 1998.
–
Т
. 5.
12.
https://unstats.un.org/unsd/publication/SeriesF/SeriesF_91r.pdf.
13.
Санович
С. Исследования гражданского общества и НКО в Европе и США
(краткий об зор).
Материал подготовлен специально для информационно
-
аналитического портала “
Socpolitika.ru
”
// http://www. socpolitika. ru/rus/ngo/
foreign_experience/document4692_print.shtml.
14.
Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотларини
давлат томонидан рўйхатга олиш масалалари бўйича амалий қўлланма =
Практическое
пособие
по
вопросам
государственной
регистрации
негосударственных некоммерческих организаций в Республике Узбекистан. /
Ш.М.
Асьянов, М.Ш.
Куликова. –
Тошкент: «ART FLEX» нашриёти, 2015. –
Б.
400.
15.
Lindblom A.K., Non-governmental organisations in international law.
Cambridge University Press. 2005.
16.
Houdius F.W. European Convention on the Recognition of the Legal Personality of
International Non-Governmental Organizations. The Philanthropist, 7(3), 1988
–
PP. 6
–
11.
17.
Drucker P.F., The essential drucker. Routledge. 2020.
18.
L.M. Salamon. The resilient sector: The state of nonprofit America. Brookings
Institution Press. 2003
19.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й.,
5-
сон, 115
-
модда
.
20.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й.,
1-
сон,
5-
модда.
21.
Нариманов
Б. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари: назарий
-
ҳуқуқий таҳлил //
Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 12/S. –
С. 353–
359.
22.
Нариманов
Б
.,
Дюйшеева
А
. Issues of state support for non-governmental
non-profit organizations in Uzbekistan //
Общество
и
инновации
.
–
2021.
–
Т
. 2.
–
№.
4.
–
С. 68–
78.
23.
Беков И. Сиёсий партияларнинг электорал функцияси сайлов жараёнида
қанчалик
муҳим: назарий
-
ҳуқуқий қарашлар ва миллий амалиёт //
Общество и
инновации. –
2021.
–
Т.
2.
–
№. 2. –
С. 151–
162.
24.
Khoshim o
‘
gli M.F. et al. Constitutional Basis of Ensuring the Right to Privacy in
the Age of Informatization //Middle European Scientific Bulletin.
–
2021.
–
Т
. 11.
