Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Concept of non-profit organizations in international legal
norms
Bekzod NARIMANOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 September 2022
Accepted 20 October 2022
Available online
25 November 2022
This article presents a scientific analysis of legal nature and
concept of non-profit organizations in the United Nations, the
Council of Europe, the Organization for Security and
Co-operation in Europe, economic Development and
cooperation. One of important characteristics of non-profit
organizations is studying of the opinions of scientists and
researchers about voluntary self-government. A comparative
analysis of the legislation of some states on the involvement of
these organizations in entrepreneurial activity is carried out.
Through entrepreneurial activity, the theoretical foundations of
financing non-profit organizations are analyzed.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp243-248
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Non-profit organization,
entrepreneurial activity,
self-government,
public association,
volunteering,
membership,
right to organize,
socially useful purpose.
Халқаро ҳуқуқий нормаларда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг тушунчаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
нодавлат нотижорат
ташкилоти,
тадбиркорлик фаолияти,
ўзини
-
ўзи бошқариш,
жамоат бирлашмаси,
ихтиёрийлик,
аъзолик,
уюшиш ҳуқуқи,
ижтимоий фойдали
мақсад.
Мазкур мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,
Европа Кенгаши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик
ташкилоти,
Иқтисодий
тараққиёт
ва
ҳамкорлик
ташкилотларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг
юридик хусусияти ва тушунчаси илмий таҳлил этилади.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг
муҳим
хусусиятларидан бири ихтиёрий ўзини
-
ўзи бошқариш
бўйича олимлар ва тадқиқотчиларнинг фикрлари
ўрганилади. Мазкур ташкилотларнинг тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланишига оид айрим давлатлар
қонунчилиги қиёсий таҳлил этилади. Тадбиркорлик
фаолияти орқали нодавлат нотижорат ташкилотларини
молиялаштиришнинг назарий асослари таҳлил қилинади.
1
Independent researcher, Doctor of Philosophy (PhD) Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: tiu-bek@inbox.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
244
Понятие некоммерческих организаций в международно
-
правовых нормах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Некоммерческая
организация,
предпринимательская
деятельность,
самоуправление,
общественное
объединение,
волонтерство,
членство,
право на организацию,
общественно полезная
цель.
В данной статье представлен научный анализ правовой
природы и концепции некоммерческих организаций в
Организации Объединенных Наций, Совете Европы,
Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе,
экономическом развитии и кооперации. Одной из важных
характеристик некоммерческих организаций является
изучение
мнений
ученых
и
исследователей
о
добровольном самоуправлении. Проведен сравнительный
анализ законодательства некоторых государств по
вовлечению этих организаций в предпринимательскую
деятельность.
Посредством
предпринимательской
деятельности анализируются теоретические основы
финансирования некоммерческих организаций.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқий табиати унинг тушунчаси
ва ташкил қилиниш принципидан келиб чиқади. Унга кўра нодавлат
ташкилотининг таъсисчиси давлат саналмайди, балки мустақил субъектлар
саналиб, ушбу субъектлар давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлмайди.
Халқаро ноҳукумат ҳуқуқи маркази ва Жаҳон банки томонидан юздан ортиқ
давлатлар қонунчилигини таҳлил қилиш асосида “учинчи сектор” бўйича энг яхши
амалиётлар тадқиқ этилди. Натижада ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солиш
бўйича умумий тавсиялар ва принциплар таклиф қилинди [1].
Фикримизча, нодавлат ташкилотлар эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мустақил ва
давлат органларидан холи ташкил қилинади. Мазкур феноменнинг асосий
моҳияти давлат ва хусусий сектордан мустақил равишда ижтимоий фойдали
фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг уюшиш ҳуқуқини ўзида акс эттиради.
Ушбу қоидалар амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам белгилаб берилган.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги
Қонунга асосан жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси
билан тузилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси
аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат
бирлашмаларининг уставида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тутилиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, бугунги кунда нотижорат ташкилотлари
фаолияти кенгайиши билан уларнинг турли ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари ташкил
қилинмоқда. Мисол учун, қоракўлчилар
уюшмаси, қуён етиштирувчилар уюшмаси,
хусусий турар жой эгаларининг ширкатлари, адвокат тузилмалари, боғдорчилик
ширкатлари ва бошқа ташкилотлар пайдо бўлди. Улар амалда нодавлат нотижорат
ташкилоти ташкилий
-
ҳуқуқий шакли учун хос бўлган барча
белгиларга эга ҳам
дейиш қийин.
Бир хиллик принципига асосланган нотижорат юридик шахсларнинг
ҳуқуқий
ҳолатини тартибга солишни муайян тизимга келтириш учун Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодексида нотижорат юридик шахсларга хос бўлган
барча зарур белгилар кўрсатилган ҳолда улар тўғрисидаги тушунчани аниқ
белгилаб қўйиш вақти таклиф қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
245
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий муҳим мақсадларини
амалга оширишдаги фаолиятини ҳисобга олмасдан уларнинг юридик мақомини,
фуқаролик ҳуқуқи ҳажми ва мазмунини аниқлашга энг мақбул ёндашувларни
топиб бўлмайди.
2006 йилда БМТ томонидан Жонс Хопкинс университетида фуқаролик
жамияти тадқиқотлари маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти статистика
қўмитаси
билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўйича
статистик маълумотларни тайёрлаш бўйича стандартлар ва кўрсатмаларни ўз
ичига олган “Миллий ҳисоботлар тизимида нодавлат нотижорат ташкилотлари
учун қўлланма” [2] яратилди.
Мазкур қўлланманинг асосий мақсади миллий ҳисоботларда ва умуман
иқтисодиётга оид маълумотларни тузишда кўпинча кўрсатилмайдиган тобора
аҳамияти ортиб бораётган “учинчи сектор” бўйича маълумотларнинг сифатини
оширишдан иборат эди.
Фуқаролик жамиятига нисбатан америкача ёндашув шу соҳадаги энг машҳур
ва кенг танилган –
Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрига жойлашган Жон
Хопкинс университетининг “The Comparative Nonprofit Sector Project” лойиҳасида
яққол кўзга ташланади.
Бу лойиҳадан келиб чиқиб ННТларининг фаолият турлари 12 та давлат ва
жамият ҳаётининг муҳим йўналишлари белгиланди. Мазкур лойиҳа мезонлари
доирасида 35 та мамлакатда (16 та ривожланган, 14 та ривожланаётган, 5 ўтиш
даври иқтисодиётини ўз бошидан кечираётган) ННТнинг структураси, ҳажми, улар
фаолиятидаги муаммолар ва натижаларга доир тадқиқотлар олиб борилиб,
уларнинг якунлари натижаси ўлароқ қуйидагилар аниқланди:бБу мамлакатларда
учинчи секторнинг ЯИМдаги ҳиссаси 1,3 триллионни ташкил этган. Нодавлат
секторда деярли 40 миллион киши (шундан 20 миллион киши иш ҳақи олиб
ишлаган) фаолият юритиб, бу кўрсаткич 35 та мамлакатдаги иқтисодий фаол
аҳолининг 4,5 фоизини ташкил этган
[3].
Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг яна бир муҳим жиҳати
уларни тижорат фаолияти билан шуғулланиш чегараси билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида нотижорат ташкилотлари
фаолияти мақсадларининг тўлиқ рўйхати бўлмаса ҳам, бу қатор ҳолатларда
нотижорат сектори ташкилотларининг тегишли ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари
тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари, шунингдек, ННТ таъсис
ҳужжатларида
кўрсатилган фаолиятнинг аниқ мақсадлари билан белгилаб берилади.
Бундай ҳолат ташкилот мақсадларини фақат ННТ иштирокчиларининг
ўзлари томонидангина эмас, шунингдек рўйхатга олувчи органлар томонидан ҳам
эркин талқин этишга олиб келиши мумкинлигини ҳам эътибордан четда
қолдирмаслик
зарур.
Европа қонунчилигида нотижорат ташкилотларининг тадбиркорлик
фаолиятида иштирок этиши масаласи турлича ҳал қилинади. Айрим давлатларда
(масалан, Францияда) нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятини
чекланмаган миқдорда амалга ошириш имконияти берилади, бошқа
мамлакатларда (Германия) тадбиркорлик фаолиятини чекланган миқдорда
амалга ошириш ҳуқуқи берилган, қатор давлатларда (Буюк Британия) эса
фаолиятининг асосий тури сифатида ижтимоий фойдали мақсадни кўзлаган
ташкилот тушунчаси умуман йўқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
246
Европа қонунчилигида нотижорат ташкилотларининг тадбиркорлик
фаолиятида иштирок этиши масаласи турлича ҳал қилинади. Айрим давлатларда
(масалан, Францияда) нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятини
чекланмаган миқдорда амалга ошириш имконияти берилади, бошқа
мамлакатларда (Германия) тадбиркорлик фаолиятини чекланган миқдорда
амалга ошириш ҳуқуқи берилган, қатор давлатларда (Буюк Британия) эса
фаолиятнинг асосий тури сифатида ижтимоий фойдали мақсадни кўзлаган
ташкилот тушунчаси умуман йўқ.
Ривожланган фуқаролик жамиятига эга кўпгина мамлакатларда нотижорат
ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида уларнинг
нодавлат туси таъкидланади, яъни сўз айнан нодавлат ва номуниципал нотижорат
ташкилотлари ҳақида боради [4].
Жумладан, Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг “Европада ноҳукумат
ташкилотлари мақомининг бош тамойиллари” (RAP –
ONG (2003)4) қарори ва
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
Конвенциянинг, ҳар бир инсон тинч йиғилишлар эркинлиги ва бошқалар билан
уюшиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги ҳақидаги 11
-
моддаси ушбу фикримизни
тасдиқлайди [5].
“Халқаро нодавлат ташкилотларини ҳуқуқ субъекти сифатида тан олиш
тўғрисида”ги ETS № 124
-
сон Европа конвенциясида нодавлат нотижорат
ташкилотлари –
бу, моҳиятан, ихтиёрий ўзини
-
ўзи бошқарадиган ташкилотлари
ҳисобланиб, шунга кўра улар давлат ҳокимиятига бўйсуниши мумкин эмаслиги
алоҳида қайд этилади[6]. Мазкур ҳужжатлар Европа давлатларида учинчи
секторнинг айнан нодавлат табиати, унга мустақил бўлиш ва аҳоли айрим
гуруҳлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини яратишда катта
таъсир кўрсатган.
Аксарият хорижий иқтисодчилар ва ҳуқуқшунослар нотижорат секторнинг
алоҳида мақоми ва ҳуқуқий табиати ҳақида фундаментал фикрларни илгари
суришган.
Жумладан, таниқли америкалик социолог Питер Друкернинг сўзларига кўра,
“давлатнинг вазифаси –
қоидаларни ишлаб чиқиш ва уларни қонунлар орқали
кучга киритиш, бизнеснинг вазифаси –
пул ишлашдир. Ижтимоий нотижорат
сектор ташкилотлари вазифаси –
инсон саломатлиги ва фаровонлигига
кўмаклашиш” [7].
Salamon Lester фикрига кўра, давлат ва хусусий сектордан ташқаридаги
ташкилотларнинг позициясининг ўзига хослиги (ва устунлиги), уларнинг
ижтимоий аҳамиятга эга мақсадларига эришиш учун хусусий ташаббусни ташкил
этиш ва йўналтириш қобилиятидан иборат. У нотижорат секторни “фақат бозор
ёки фақат давлатга умид қилиш орасидаги ўрта йўл” сифатида тавсифлайди [8].
Жаҳон
амалиётида
давлатнинг
роли
ижтимоий
аҳамиятга
эга
хизматларнинг бир қисмини кўрсатиш бўйича буюртмани шакллантириш ва уни
давлат ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари орасида жойлаштиришдан иборат.
Бунда, нодавлат нотижорат
ташкилотлари ижтимоий аҳамиятга эга
неъматларнинг субсидия билан таъминланмаган қисмини молиялаштириш учун
мустақил равишда маблағларни жалб этишади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
247
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамият ҳаётидаги иштирокининг
асосий шарти ижтимоий, ҳомийлик, маданий ва бошқа ижтимоий муҳим
функциялари фаолиятининг тижорат турларидан устунлиги бўлганлиги сабабли
фуқаролик қонунчилигига нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини
эмас, балки қўшимча хўжалик фаолиятини ёки бошқа, қўшимча даромад
келтирадиган фаолиятни олиб боришлари мумкинлигига оид тегишли ўзгартиш
киритиш мақсадга мувофиқ саналади.
Ўтказилган халқаро тажриба таҳлили ва олимларнинг нуқтаи назарларидан
келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларни илгари суриш мумкин:
Биринчи,
Ўзбекистон
қонунчилигида
халқаро
тажрибада
кенг
фойдаланиладиган “ноҳукумат ташкилотлар”, “нотижорат ташкилотлар”
тушунчаси мавжуд эмас. Миллий қонунчиликда “нодавлат нотижорат
ташкилотлар” тушунчасига устуворлик берилган. Лекин, халқаро ҳуқуқий
ҳужжатларда
ва ривожланган давлатлар тажрибасида “ноҳукумат ташкилоти”
тушунчасига урғу берилиши ва айнан ушбу тушунча орқали фуқаролик жамияти
институтларидан бирини назарда тутиш ҳуқуқий амалиётга эга. Ушбу тушунчани
ифодалашда қўлланиладиган ёндашув турли давлатларда турлича бўлсада, лекин
миллий ҳуқуқий амалиётдан келиб чиқиб “ноҳукумат нотижорат ташкилотлар”
тушунчасини қонунчиликда белгилаш таклиф қилинади.
Бизнингча “Ноҳукумат нотижорат ташкилоти бу –
жисмоний ва (ёки)
юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад
(фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган
даромадларни
(фойдани)
ўз
қатнашчилари
(аъзолари)
ўртасида
тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқарувчи ташкилоти” деган таърифни илгари
суриш мақсадга мувофиқ саналади.
Иккинчи,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига жамоат бирлашмаларига
аъзоликни ихтиёрийлигига оид конституциявий нормани киритиш таклиф
қилинади
.
Учинчи,
миллий қонунчиликда юридик шахслар ташаббускор сифатида
иштирок этиши мумкинлигига оид масала очиқ қолган бўлиб, ушбу ҳолат халқаро
ҳуқуқ
нормаларида ноҳукумат ташкилотлар тузиш бўйича белгилаб берилган
қоидаларга ҳам зид саналади. Шу боис, бизнингча қонунчиликда юридик шахслар
нодавлат нотижорат ташкилотини тузишда ташаббускор бўлиш ҳуқуқини
мустаҳкамлаш таклиф қилинади.
Тўртинчи,
халқаро тажриба ва доктринал қарашлардан келиб чиққан ҳолда
ноҳукумат нотижорат ташкилотларни фаолият соҳаси ва ҳудудийлигидан келиб
чиққан ҳолда республика нодавлат нотижорат ташкилоти; халқаро нодавлат
нотижорат ташкилотига ажратиш таклиф қилинади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
«The Role of a Good Legal Framework –
Capacity Building and Sustainability»,
«A Survey of Best Practices from Around the World”, “Checklist for NPO Laws”,
"Principles of Regulation of the Not-for-Profit Sector". International Center for Not-for-
Profit Law. http://www.icnl.org.
2.
https://unstats.un.org/unsd/publication/SeriesF/SeriesF_91r.pdf.
3.
Санович
С. Исследования гражданского общества и НКО в Европе и США
(краткий об зор).
Материал подготовлен специально для информационно
-
аналитического портала «
Socpolitika.ru
»
// http://www.socpolitika.ru/rus/ngo/
foreign_experience/document4692_print.shtml.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
248
4.
Han J., Social marketisation and policy influence of third sector organisations:
evidence from the UK. VOLUNTAS: International Journal of Voluntary and Nonprofit
Organizations, 28(3), 2017.
–
PP. 1209
–
1225.
5.
Lindblom A.K., Non-governmental organisations in international law. Cambridge
University Press. 2005.
6.
Houdius F.W. European Convention on the Recognition of the Legal Personality of
International Non-Governmental Organizations. The Philanthropist, 7(3), 1988
–
PP. 6
–
11.
7.
Drucker P.F., The essential drucker. Routledge. 2020.
8.
L.M. Salamon. The resilient sector: The state of nonprofit America. Brookings
Institution Press. 2003.
9.
Наримонов
Б.
Отношения
негосударственных
некоммерческих
организаций с налоговыми органами: экономический и правовой анализ //
Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 4. –
С. 48–
55.
10.
Наримонов
Б. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг солиқ органлари
билан муносабатлари: иқтисодий ва ҳуқуқий таҳлил //
Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 4. –
С. 48–
55.
