Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues of the organizational and legal basis of non-
governmental non-profit organizations: comparative legal
analysis
Bekzod NARIMANOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2023
Received in revised form
15 May 2023
Accepted 15 June 2023
Available online
25 June 2023
It is known that non-governmental non-profit organizations
play an important role in civil society institutions. The
improvement of legislation on their organization and
functioning is relevant. This article analyzes the organizational
and legal foundations of the activities of non-governmental
organizations based on the norms established in regulatory
legal acts. Also, in order to achieve this goal, a comparative legal
analysis of the organization of non-governmental non-profits
and legal foundations in some foreign countries was carried out.
An attempt is made to clarify the issues of this article on the
basis of domestic and foreign experiences of the forms of non-
governmental non-profit organizations. In addition, problems
and gaps in national legislation are highlighted.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3-pp26-33
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
public organizations,
organizational and legal
bases,
associations,
civil society institutions,
association of legal entities,
state registration,
legal entity,
non-profit organization.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларига оид айрим масалалар: қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жамоат ташкилотлари,
ташкилий
-
ҳуқуқий
асослар,
ассоциациялар,
фуқаролик жамияти
институтлари,
юридик шахслар
Маълумки, ННТлар фуқаролик жамияти институтларида
катта роль ўйнайди. Уларни ташкил этиш ва фаолият
юритиши
бўйича
қонунчиликни
такомиллаштириш
долзарб
ҳисобланади.
Мазкур
мақолада
ННТ
ташкилотларининг ташкилий
-
ҳуқуқий асослари ҳақида
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар
1
Independent researcher, Doctor of Philosophy (PhD), Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: tiu-bek@inbox.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
27
бирлашмаси,
давлат рўйхатидан ўтиш,
юридик шахс,
нотижорат ташкилот.
асосида таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Шунингдек,
ушбу мақсадни амалга оширишда айрим хорижий
давлатларда ННТларни ташкил этиш тартиби ҳамда
қонунчилик асослари бўйича қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил
олиб борилган. Мазкур мақолада масалаларни ННТ
ташкилотларининг шакллари бўйича миллий ва хорижий
тажрибалар асосида ёритишга ҳаракат қилинди. Бундан
ташқари, миллий қонунчиликда мавжуд муаммолар ва
бўшлиқлар ҳақида ҳам сўз боради.
Некоторые вопросы организационно
-
правовой основы
неправительственных некоммерческих организаций:
сравнительно
-
правовой анализ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общественные
организации,
организационно
-
правовые
основы,
объединения,
институты гражданского
общества,
объединение
юридических лиц,
государственная
регистрация,
юридическое лицо,
некоммерческая
организация.
Известно, что ННО играют большую роль в институтах
гражданского
общества.
Актуальным
является
совершенствование законодательства об их организации и
функционировании. В данной статье анализируются
организационно
-
правовые
основы
деятельности
неправительственных организаций на основе норм,
установленных в нормативных правовых актах. Также в
реализации данной цели был проведен сравнительно
-
правовой анализ порядка организации ННО и правовых
основ в некоторых зарубежных странах. Сделана попытка
прояснить
вопросы
данной
статьи
на
основе
отечественного и зарубежного опыта форм организаций
ННО. Кроме того, выделяются проблемы и пробелы в
национальном законодательстве.
Сўнгги йилларда юртимизда фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг
жамият ҳаётидаги ўрни, инсон манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги
олиб бораётган ишлари сезиларли суръатда ошди десак, хато бўлмайди. Нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
қўллаб
-
қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни
кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик
назоратини амалга ошириш, шунингдек,
ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил
ишлар олиб борилди. Хусусан, 2017–2021 йилларда нодавлат нотижорат
ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини
қўллаб
-
қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги
маблағлар ажратилган бўлса [1], 2023 йилнинг ўзида 250 миллиард ажратилиши
режалаштирилган [2].
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги
Фармони билан
2021
–2025 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам фуқаролик жамияти
институтларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятига жалб қилишнинг
ғоявий
асослари белгиланган. Стратегиянинг 1, 11, 12, 20, 83, 84
-
мақсадлари
бевосита ёки билвосита мазкур мавзуга бағишланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
28
Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини тобора оширмоқда.
Шунингдек, жамият ҳаётидаги кўпгина, айниқса, ижтимоий, маданий, экологик ва
бошқа муаммоли масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг
аҳамияти катта. Бугунги кунда улар фуқаролик жамиятини шакллантиришда,
демократик қадриятларни такомиллаштиришда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини
ҳимоя
қилишда,
мамлакатни
демократлаштириш
ва
модернизациялаш жараёнида улкан вазифаларни бажаришда фаол иштирок этмоқда.
Янгиланаётган Конституцияда ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ҳуқуқий мақомини
мустаҳкамлашга
оид бир қанча нормалар киритилмоқда. Боб “Фуқаролик жамияти
институтлари” деб номланмоқда, шунингдек, жамоат бирлашмалари ва бошқа
нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, оммавий ахборот воситалари унинг асосини ташкил этиши
белгиланмоқда. Бундан ташқари, илк бор Асосий Қонунда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг конституциявий ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда
[3].
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги тизимида ҳам барча нодавлат
ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш битта тузилма томонидан эмас, балки
иккита тузилма томонидан амалга оширилади.
Юқоридагилардан
республикамизнинг
миллий
қонунчилигининг
хусусиятлари қуйида келтирилган хорижий давлатларнинг қонунчилигидан фарқ
қилишини
кузатишимиз мумкин.
Ушбу фарқлар республикамизнинг ўзига хос хусусиятлари ва давлатнинг
давлатчилик тарихий ривожланиши билан боғлиқлигидан деб хулоса қилиш
мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларни рўйхатдан ўтказишга оид
хорижий давлат қонунчилигини ўрганиш бўйича қуйидаги ҳолатларга
тўхталиб
ўтмоқчимиз.
Россия:
Россия Федерациясида барча юридик шахслар, шу жумладан,
нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш асосан 2001 йил 8 августда
қабул
қилинган “Юридик шахслар ва якка тадбиркорларни давлат рўйхатига олиш
тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.
Бундан ташқари, нотижорат ташкилотлари, шу жумладан нодавлат нотижорат
ташкилотларини фаолиятини тартибга солувчи Россия Федерациясининг “Нотижорат
ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни 1996 йил 12 январда қабул қилинган.
Россия
Федерациясининг
“Нотижорат
ташкилотлар
тўғрисида”ги
Қонунининг 2.1
-
моддасига асосан ўзи фаолиятининг асосий мақсади сифатида
фойда олишни кўзламайдиган ва олинган фойдани таъсисчилар ўртасида
тақсимламайдиган ташкилот нотижорат ташкилот деб аталади.
Ушбу тушунча миллий қонунчиликдаги тушунча билан ўхшашдир. Шундай
бўлса
-
да, Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида нодавлат нотижорат ташкилот
тушунчаси қўлланилмай, балки нотижорат ташкилот тушунчаси қўлланилади.
Россия Федерациясида нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари
томонидан амалга оширилади.
Россия Федерациясида айрим нотижорат ташкилотлар Адлия вазирлиги ва
унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтмаслиги мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
29
Бундай ҳолда улар юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида” Қонунининг 10
-
моддасига нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат
бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда
тутилган бошқа
шаклда ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб
бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида
уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.
Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг
2-
боби, 6
-12-
моддаларига кўра нотижорат ташкилотларининг қуйидаги шакллари
мавжуд:
1.
Жамоат ва диний ташкилотлар (бирлашмалар).
2.
Россия Федерацияси маҳаллий озчилик жамоалари.
3.
Казаклар жамиятлари.
4.
Фондлар.
5.
Давлат корпорациялари.
6.
Давлат компаниялари.
7.
Нотижорат шерикликлар.
8.
Хусусий муассасалар.
9.
Давлат ва муниципал муассасалари.
10.
Бюджет муассасалари.
11.
Автоном нотижорат ташкилотлари.
12.
Уюшмалар (бирлашмалар).
Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни
нормаларидан кўриш мумкинки, ушбу мамлакатда нотижорат ташкилотлар ягона
қонун
билан тартибга солинади.
Миллий қонунчилигимизда, хусусан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 3
-
боби, 73
-78-
моддаларида келтирилган тижоратчи бўлмаган
ташкилотлар бўйича нормалар келтирилган.
Мазкур нормаларда муассасалари (бюджет ва давлат муассасалари)
нотижорат ташкилотлар турига киритилган. Бироқ бюджет ва давлат
муассасалари Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида” Қонуни билан тартибга солинмайди.
Россия Федерациясида эса бюджет ва давлат муассасалари ҳамда бошқа
нодавлат нотижорат ташкилотлари ягона қонун яъни Россия Федерациясининг
“Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни
билан тартибга солинади.
Россия Федерацияси Солиқ кодексининг 333
-
моддасига кўра сиёсий
партияларни давлат рўйхатига олиш учун 2000 рубль миқдорида давлат божи
тўлаш лозим бўлади
[4].
Бугунги кунда Россия Федерациясида 250 мингга яқин нотижорат ташкилот
мавжуд.
АҚШ:
“Америка Қўшма Штатларида тижорат ва нотижорат ташкилотлар
ўртасидаги фарқлар ва тушунчалар одатда штатларнинг корпоратив бошқарув
бўйича қонунчилигига оиддир. Нотижорат ташкилотлар бўйича федерация
доирасида норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас”
[5]
. Шунга кўра, федерал
даражада солиқ солишдан озод қилиш тизими амал қилади. “АҚШ Солиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
30
кодексининг 501(с)(3)
-
қисмида, одатда хайрия ташкилоти деб аталадиган
ташкилотлар солиқ солишдан озод қилинган ташкилотларнинг шакли”
[6]
ҳисобланади. Ушбу ташкилотлар умумқабул қилинган нотижорат ташкилотлар
тушунчасига мувофиқ келади. АҚШ Солиқ кодексининг 501(с)(3)
-
қисмида назарда
тутилган ташкилотлар фақат хайрия, диний, илмий, адабий ёки таълим
мақсадларида ёҳуд жамоат хавфсизлиги ва тартибини назорат қилиш
мақсадларида ўз фаолиятларини амалга ошириши ва ташкил қилиши керак.
Шунингдек, бу каби ташкилотлар миллий ёки халқаро ҳаваскорлик спорт
мусобақаларини ташкил қилишни қўллаб
-
қувватлаши ёхуд ҳайвонлар ёки болалар
билан қўпол муомала қилишнинг олдини олиш бўйича фаолиятни амалга
ошириши керак.
АҚШда 1,5 миллиондан ортиқ нотижорат ташкилотлар мавжуд.
Франция:
Францияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти
1901 ва 1971 йилларда қабул қилинган “Ассоциациялар тўғрисида”ги Қонун билан
тартибга солинади
.
“Ассоциациялар тўғрисида”ги Қонуннинг 1
-
моддасига кўра Ассоциация бу
бир ёки бир нечта шахсларнинг ўз билимлари ёки фаолиятларини нотижорат
мақсадлар учун доимий равишда бирлаштирган шартномадир. Унга нисбатан
шартномалар ва мажбуриятларга нисбатан қўлланиладиган қонунчиликнинг
умумий тамойиллари амал қилади.
Мазкур Қонуннинг 3
-
моддасига кўра, Қонунга, ахлоқий меъёрларга зид
равишда ёки миллий ҳудуднинг манфаатларига ва республика бошқарув шаклини
бузишга қаратилган мақсадга ёки ноқонуний мақсадларга асосланган ҳар қандай
Ассоциация тугатилиши мумкин.
“Ассоциациялар тўғрисида”ги Қонуннинг 73
-
моддасига кўра мазкур
Қонуннинг
3-
моддада кўзда тутилган нотўғри ҳолатларда, Ассоциацияни тарқатиб
юбориш Олий суд томонидан ҳар қандай манфаатдор томоннинг илтимосига
биноан ёки (Ички ишлар)вазирликнинг ҳаракатлари билан эълон қилинади.
Францияда ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахс мақомига
эга бўлиш учун Ички ишлар вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтиши керак. Бошқа
ҳолларда
улар Ички ишлар вазирлигига ўз фаолиятлари тўғрисида декларация
топширган ҳолда уларни хабардор қилиш тартибида давлат рўйхатидан ўтмасдан
фаолият юритишлари мумкин”
[7].
Францияда нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтмасдан
туриб ҳам фаолият олиб бориши мумкин. Бироқ бундай ҳолда давлат рўйхатидан
ўтмаган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахс мақомига эга бўла
олмайди.
Германия:
Европа
қитъаси
давлатларида
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари бўйича қонун ҳужжатлари бир
-
биридан фарқ қилади. Бу ҳар бир
давлатнинг давлатчилик тарихи ривожланиши билан боғлиқ. Германия
Федератив Республикаси конституцияси нодавлат нотижорат ташкилотларини
эркин тузишни кафолатлайди.
Бундан ташқари, мазкур давлатда нодавлат нотижорат ташкилотларини
фаолият кўрсатишлари учун давлат рўйхатидан ўтишлари шартлиги тўғрисида
норма мавжуд эмас. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фақатгина юридик шахс
мақомига эга бўлгандагина давлат рўйхатидан ўтишлари шарт қилинади”
[8].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
31
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Германия
фуқаролик низоми билан тартибга солинади. Германия фуқаролик низомига кўра,
айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳудудий
судлар томонидан амалга оширилади.
Германия Фуқаролик кодексининг 38
-
моддасида аъзолик қонуний тартибда
ёки мерос бўйича ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмаслиги ҳамда аъзолик билан
боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш бошқа шахсларга берилиши мумкин эмаслиги
қайд
қилинган. Шунингдек, Ушбу кодекснинг 58
-
моддасида бирлашмалар уставида
аъзолик бадалининг аниқ суммасини кўрсатиш шартлиги қайд қилинган
[9].
Қозоғистон
:
Қозоғистон Республикасининг “Нотижорат ташкилотлар
тўғрисида”ги Қонунининг 2
-
моддасига асосан, ўзи фаолиятининг асосий мақсади
сифатида фойда олишни кўзламайдиган ва олинган фойдани таъсисчилар
ўртасида тақсимламайдиган ташкилот нотижорат ташкилот деб эътироф этилади.
Мазкур Қонуннинг 6
-
моддасига кўра, нотижорат ташкилотлар муассаса,
жамоат бирлашмаси, акциядорлик жамияти, матлубот кооперативи, фонд, диний
бирлашма, Ассоциация шаклидаги юридик шахсларнинг бирлашмаси ва қонун
ҳужжатларда назарда тутилган бошқа шаклларда ташкил қилиниши мумкин.
Қозоғистонда
30 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар мавжуд.
Япония:
Японияда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини
тартибга солувчи махсус қонун мавжуд эмас. Японияда нодавлат нотижорат
ташкилотлари унинг конституцияси қабул қилинмасдан олдин ҳам бўлган. Япония
конституциясида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият эркинлиги
кафолатланган. Японияда ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан
ўтиши шарт эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фақат давлат томонидан
молиялаштирилиши
учун
рўйхатга
олинади.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотларини рўйхатга олиш Ички ишлар ва алоқа вазирлиги томонидан
амалга оширилади
[10].
Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш
тўғрисида”ги Қонунининг 5
-
моддасига кўра, кўп квартирали уй кўп квартирали
уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган
жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ
квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида
жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк (бундан буён матнда
умумий мол
-
мулк деб юритилади) элементларини ўз ичига олади.
Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган
жойларнинг мулкдорлари, уларни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларга,
уй
-
жой мулкдорларининг ширкатларига, шунингдек фаолияти кўп квартирали
уйларни бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар давлат органлари ёки
муассасаларига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли ушбу ташкилотни нодавлат
нотижорат ташкилоти деб ҳисоблашимиз мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 73
-
моддасида
назарда тутилган, нотижорат ташкилот сифатида қайд қилинган матлубот
кооперативини ҳам таъсисчилари давлат органлари ёки муассасалари бўлмаганлиги
сабабли матлубот кооперативини нодавлат нотижорат ташкилот деб эътироф этиш
мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
32
Амалиётда касаба уюшмаларнинг юридик шахс мақомига эга бўлган
бошланғич ташкилотлари ҳам нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида
бўлинмаси (филиали) бўлса
-
да,
аксарият касаба уюшмаларнинг бошланғич
ташкилотлари нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан
ўтмаган. Бу каби касаба уюшмаларнинг бошланғич ташкилотлари сони
130 мингдан ортиқдир.
Кўпгина хорижий давлатлар билан қиёслаганда (масалан, АҚШда 1,5 млн,
Россия Федерациясида 250 минга яқин, Қозоғистон Республикасида 30 мингга
яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар мавжуд) Ўзбекистон Республикасида
(10 мингга яқин) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг сони кам. Бунинг сабаби,
қонун
ҳужжатларига ҳамда юқорида
келтириб ўтилган мисолларга мувофиқ,
айрим юридик шахсларга нодавлат нотижорат ташкилоти мақоми берилмаган.
Шунга кўра, халқаро рейтинг кўрсатгичларда Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат
ташкилотлар сонини кўпайтириш, айрим юридик шахсларнинг мақомини
аниқлаштириш ва шу орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасига оид
ягона давлат сиёсатини тўлиқ қамраб олиш мақсадга мувофиқ.
Миллий қонун ҳужжатларимизда кўпгина юридик шахсларга нодавлат
нотижорат ташкилотлари мақоми берилмаганлиги уларнинг назоратини амалга
ошириш бўйича бўшлиқлар келтириб чиқаради ҳамда нодавлат нотижорат
ташкилотлари
орқали
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга қарши курашишни такомиллаштириш бўйича қонун
ҳужжатларига
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур юридик шахсларни
четлаб ўтишига сабаб бўлади.
Бу эса, нодавлат нотижорат ташкилотлари мақоми берилмаган, бироқ
ижтимоий соҳада фаолият юритиши мумкин бўлган юридик шахслар орқали
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни
молиялаштириш жиноятининг юзага келиши мумкинлиги хавфини оширади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига хусусий уй
-
жой мулкдорларининг
ширкатлари,
матлубот
кооперативи,
тадбиркорлик
субъектларининг
уюшмаларини нодавлат нотижорат ташкилотлари мақоми бериш бўйича
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонунининг 3
-
моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш
таклиф этилади:
3-
модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу
Қонун
ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар,
хусусий уй
-
жой
мулкдорларининг ширкатлари, матлубот кооперативи
ҳамда бошқа айрим
нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта
ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан
тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у
ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу
Қонуннинг
нормалари қўлланилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
33
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонунининг 10
-
моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш
таклиф этилади:
10-
модда.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий
-
ҳуқуқий
шакллари
Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси,
жамоат фонди
,
муассаса,
уюшма (иттифоқ)
,
хусусий уй
-
жой мулкдорларининг ширкатлари,
матлубот кооперативи
шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа
шаклда ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
ўзларининг
фаолиятини
мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда
ҳимоя
қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши
мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
2021-
2025
йилларда
Фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Фармони. 2021 йил 4 март, ПФ
-6181-
сон. URL: https://lex.uz/docs/5319756
2.
Олий
Мажлис
миллиардлари
қандай
сарфланмоқда.
//
URL:
https://rost24.uz/uz/news/1410
3.
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси
Конституциявий
Қонуни
лойиҳаси
//
URL:
https://meningkonstitutsiyam.uz/uzc
4.
www.duma.consultant.ru
5.
Отмывание денег с использованием некоммерческих организации.
Материалы 17
-
Пленарноезаседание ЕАГ 5
-
9 ноябрь 2012 г.
6.
Девид М. Избранные положения из мировой практики о порядке
предоставления
организациями
статуса
благотворительных
пользы
и
исвобожденных от налогообложения. Международный Центр Некоммерческого
Права. Алмата
-2008. 296-
б
7.
“Ассоциациялар тўғрисида”ги Қонун, www.legifrance.gouv.fr
8.
www.cgerli.org
9.
Регулирование правового статуса некоммерческих организации в
гражданских кодексах государств мира. И.Тратникова. г.Алматы. ТОО
«Издательство LEM», 2015,
-
276 с.
10.
www.japaneselawtranslation.go.jp
