Авторы

  • Абдулазиз Расулев
    доктор юридических наук, профессор, заместитель директора Исследовательского института правовой политики при Министерстве юстиции
  • Бобиржон Иззатуллаев
    Главный специалист по международному сотрудничеству Исследовательского института правовой политики при Министерстве юстиции
  • Илмира Расулева
    Преподаватель, Университет мировой экономики и дипломатии

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp9-15

Ключевые слова:

сотрудничество саммит взаимоотношения мероприятие международное сотрудничество соглашение Организация тюркских государств

Аннотация

Несмотря на то, что Организация тюркских государств была создана в короткие сроки, авторитет организации растет с каждым годом, развивается сотрудничество между странами-членами. В частности, в данной статье описаны процессы создания Организации тюркских государств, ее основная цель, направления сотрудничества, планы на будущее, а также роль и инициативы Узбекистана в организации. Также, отдельно упоминается значение саммитов Организации тюркских государств и расширения взаимного сотрудничества между странами-членами.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Priority directions of cooperation of organization of Turkiс

States and the role of Uzbekistan

Abdulaziz RASULEV

1

Bobirjon IZZATULLAYEV

2

Ilmira RASULEVA

3


Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice
University of World Economy and Diplomacy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2022
Received in revised form

20 August 2022
Accepted 25 September 2022

Available online

25 October 2022

Today, despite the fact that organization of Turkic States was

created in short time, the authority of organization is growing
every year, cooperation between member countries is
developing. In particular, this article describes the processes of
creating Organization of Turkic States, its main goal, areas of
cooperation, plans for the future, as well as the role and
initiatives of Uzbekistan in the organization. The importance of
summits of Organization of Turkic States and expansion of
mutual cooperation between member countries is also
separately mentioned.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp9-15

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Organization of Turkic
States,
cooperation,
summit, relationship,
event, international
cooperation, agreement

Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигининг устувор
йўналишлари ва Ўзбекистоннинг ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Туркий давлатлар
ташкилоти, ҳамкорлик,
саммит, ўзаро алоқалар,
тадбир, халқаро
ҳамкорлик, келишув

Бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилоти ташкил

этилганига

қисқа

вақт

бўлишига

қарамасдан,

ташкилотнинг

нуфузи

йилдан

-

йилга

ошиб,

аъзо

мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.
Хусусан, мазкур мақола Туркий давлатлар ташкилотнинги
ташкил топиш жараёнлари, асосий мақсади, ҳамкорлик
йўналишлари, истиқболдаги режалар ҳамда ташкилотда
Ўзбекистоннинг

ўрни

ва

ташаббуслари

ёритилган.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг

1

Deputy Director of the Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice, Doctor of Law, Professor

2

Chief expert on international cooperation of the Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice

3

Lecturer at University of World Economy and Diplomacy


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

10

аҳамияти ва аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик
алоқалар кенгайиши алоҳида келтирилган.

Приоритетные направления сотрудничества Организации
тюркских государств и роль Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Организация тюркских
государств,
сотрудничество, саммит,
взаимоотношения,
мероприятие,
международное
сотрудничество,
соглашение

Несмотря на то, что Организация тюркских государств

была создана в короткие сроки, авторитет организации
растет с каждым годом, развивается сотрудничество между
странами

-

членами. В частности, в данной статье описаны

процессы создания Организации тюркских государств, ее
основная цель, направления сотрудничества, планы на
будущее, а также роль и инициативы Узбекистана в
организации. Также, отдельно упоминается значение
саммитов Организации тюркских государств и расширения
взаимного сотрудничества между странами

-

членами.

Мамлакатимиз яқинда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

саммитидан сўнг, яна бир нуфузли халқаро тадбирга мезбонлик қилиши
кутилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 11 ноябрь куни “Кўҳна ва ҳамиша навқирон
Самарқанд шаҳри”да Туркий давлатлар ташкилоти

саммитининг бўлиб ўтиши

режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир нуфузли ташкилотнинг тўққизинчи

саммити

бўлиб, ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтади.

Аввало қайд этиш керакки, мазкур тадбир Туркий давлатлар ташкилотининг

илк йиғилиши сифатида тарихда қолади. Чунки

бунгача ташкилот Туркий тилли

давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи билан фаолият юритган бўлиб, ўтган йили
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган саммитда номи ўзгартирилган эди.

Ташкилотнинг тарихига назар соладиган бўлсак, 2009 йил 3 октябрда

Озарбайжонда “Нахичеван

битими”

имзоланган эди ва бу ҳужжат ҳозиргача мазкур

ташкилотнинг фаолият йўналишларини белгилаб берувчи дастури амал сифатида
хизмат қилмоқда[1].

Ундан олдин эса Туркий давлатлар ташкилот раҳбарлари саммити мавжуд

бўлиб, унинг илк саммити 1992 йил 30 октябрда Туркия Президенти Турғун Ўзол
ташаббуси билан Анқарада ўтказилган эди. Кейинги саммитлар Истанбул (1994),
Бишкек (1994), Тошкент (1996), Остона (1998), Баку (2000), Истанбул (2001),
Анталия (2006), Нахичеван (2009) шаҳарларида ўтказилди[2].

Нахичеван битимида аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ва маданий

алоқаларни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш
ташкилотнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Давлат раҳбарлари даражасидаги
саммитлар ташкилотнинг олий тузилмаси бўлиб, 2011 йилдан бошлаб, ҳар йили бир
маротаба ўтказиб келинмоқда[3]. Ҳозирда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон,
Озарбайжон, Ўзбекистон

доимий аъзо ҳисобланади. Венгрия

ва Туркманистон

кузатувчи сифатида ташкилот тадбирларида иштирок этади.

Ташкил этилганига қисқа вақт бўлишига қарамай, Туркий давлатлар

ташкилоти аъзо давлатлари ўртасида ўзаро интеграция жараёнларининг барқарор
ривожланиши, ўзаро манфаатли иқтисодий ва маданий алоқаларни таъминлашга
қодир бўлган нуфузли халқаро ташкилот сифатида ўзини намоён қилиб келмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

11

Ҳозирги

вақтда аъзо давлатлар ўртасида икки ва кўп томонли ҳамкорликни

чуқурлаштириш бўйича фаол ишлар давом этмоқда ҳамда интеграция
жараёнларининг янги кун тартиблари шакллантирилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев

фикрича, 15 га яқин

мамлакат ташкилот билан ҳамкорликнинг турли шаклларини йўлга қўйиш
истагини билдирган. Бу ташкилотнинг обрў

-

эътиборидан, унинг халқаро нуфузи

мунтазам ошиб бораётганидан далолат беради[4].

Ташкилотнинг аъзо мамлакатлар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, халқаро

майдонда ўзаро яқин мавқедан келиб чиқиш ва якдил ташаббусларни илгари суриш
соҳасида ўтган саммитдаги “Туркий дунё нигоҳи –

2040” ва “Туркий кенгашнинг

2020-

2025 йилларга мўлжалланган стратегияси” муҳим аҳамиятга эга бўлди[5].

Ташкилот шафелигида Турк маданияти халқаро ташкилоти

(ТЮРКСОЙ)

фаолият кўрсатмоқда. У туркий халқлар ўртасидаги маданий

-

гуманитар

алоқаларни тиклашни, қардош халқларимиз умумий моддий ва маданий меросини
келажак авлодларга безавол етказишни, ижод аҳоли ўртасида ўзаро фаол
алмашувларни амалга оширишни асосий мақсад қилган.

Бундан ташқари фаолияти парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга

қаратилган Туркий тилли давлатлар парламент Ассамблеяси, турк дунёсини тадқиқ
этиш, тил ва адабиётини кенг ўрганиш, илмий ва таълим фаолиятини
чуқурлаштириш бўйича халқаро илмий марказ –

Халқаро турк академияси, маданий

тарғибот, маънавий юксалишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш, тарихий
меросни ўрганиш бўйича Турк маданияти ва мероси жамғармаси

фаолият олиб

бормоқда.

Туркий

давлатлар ташкилотининг асосий мақсади қардош мамлакатлар

ўртасидаги ишонч ва кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо

-

иқтисодий,

энергетика, туризм, транспорт, маданий

-

гуманитар соҳаларда ҳамкорликни

ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй

-

ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат.

Сўнгги йилларда Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги

ҳамкорлик кўлами кенгайиб, ўзаро манфаатли алоқалар ривожланмоқда. Хусусан,
агар дастлабки босқичларда маданий

-

гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга

асосий аҳамият берилган бўлса, ҳозирги кунга келиб савдо

-

иқтисодий алоқаларни

мустаҳкамлаш,

трансконтинентал

транзит

йўлакларини

ривожлантириш

масалалари биринчи ўринга чиқмоқда.

Тарихий қардошлик ришталари, умумий тил, маданият ва анъаналар Туркий

давлатлар ташкилоти аъзо давлатлари ҳамкорлигининг пойдеворидир. Хусусан,
мазкур йўналишда ҳар йили умумий маданият ва адабиёт хазинасига беқиёс ҳисса
қўшган буюк шахсларнинг номлари билан аташ, улар ижодини кенг тарғиб

этишга

жиддий урғу бериб келинмоқда. Масалан, туркшунос олим Закий Волидий
Тоғаннинг 120 йиллиги (2010), татар шоири Ғайбулла Тўқайнинг 125 йиллиги
(2011), озарбайжонлик машҳур драматург Мирза Атали Охунзоданинг 200 йиллиги
ва хакас туркшуноси Николай Катановнинг 150

-

йиллиги (2012), таниқли қозоқ

бастакори Муқан Тулебаевнинг 100 йиллиги (2013), буюк туркман шоири
Маҳтумқули Фироғийнинг 290 йиллиги, донгдор қирғиз оқини Тўқтағўлнинг 150
йиллиги (2014) кенг нишонланди[2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

12

Бу каби муҳим тадбирлар нафақат халқларимизнинг улуғ ижодкорлари

қолдирган бой маънавий меросни кенг тарғиб этади, балки уларни асраб

-

авайлашга, чуқур ўрганишга ҳам даъват этади.

Бундан ташқари, ҳар йили қадимий ва бой маданий обидаларга эга, катта

аҳамият касб этувчи шаҳарлар Туркий дунё маданий пойтахти, деб эълон қилиб
келинмоқда. Масалан, 2012 йилда Остона, 2013 йилда Эскишехир (Туркия), 2014
йилда Қозон (Россия), бир йил ўтиб Марв (Туркманистон), 2016 йилда Шеки
(Озарбайжон), 2017 йилда Қозоғистоннинг Туркистон, 2018 йилда Туркиянинг
Костомону, 2019 йилда Ош шаҳри бу мақомга эга бўлди. 2020–2021 йилларда эса бу
мақомини Хива шаҳри қўлга киритди[2].

Шунингдек, катта шуҳрат қозонган турк драматурги Халдун Танернинг 100

йиллиги ва хокас ҳикоянависи Семён Кадишевнинг 130 йиллиги (2015), ўрта асрлар
буюк турк мутаффакири ва шоири Юсуф Балосоғунийнинг минг йиллиги (2016),
Озарбайжон шоири ва давлат арбоби Мулла Панах Вагифнинг 300 йиллиги (2017),
қирғиз адиби Чингиз Айтматов йили (2018) ва беназир озар шоири Насимийнинг

650-

йиллиги (2019), ўтган йили эса қозоқ эли фахри Абай Кунанбаевнинг 175

йиллик байрам тантаналари кенг шодиёна қилинди[2].

Ҳозирги

вақтда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги Туркий

университетлар Иттифоқи фаолият олиб бормоқда ҳамда Ёшлар фестиваллари,
Туркий ёшлар лагери ва Туркий давлатларнинг ёш дипломатлари учун курслар
мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. 2018йилда Баку шаҳрида Туркий кенгашнинг
биринчи талабалар ўйинлари (Туркия универсиадаси) бўлиб ўтди. Бутунжаҳон
кўчманчилар ўйинларининг мунтазам ўтказилиши ҳам туркий тилли халқлар
ўртасидаги маданий

-

тарихий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилоти аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий

алоқалари ва ташқи сиёсатининг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Бугунги
кунда ташкилотга аъзо давлатлар аҳолиси 155 миллиондан ортиқдир. Уларнинг
тахминан 40%и ёшлардир. 2021

йилги кўрсаткичлар бўйича ялпи ички маҳсулоти

2.1 триллион долларни ташкил этиб, дунёда 13

-

ўринни қайд этмоқда.

Сўнгги йилларда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида савдо

-

иқтисодий

соҳадаги ҳамкорликда

ҳам

ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, 2016

йилда

ички

-

минтақавий савдо айланмаси 11,1 миллиард долларни ташкил этган бўлса,

2019

йилда 20,2 миллиард долларга, 2021

йилда эса 21 миллиард долларга етди. Шу

билан

бирга,

Туркий

давлатлар

ташкилоти

мамлакатларида

саноат

суръатларининг йиллик ўсиши ўртача 8

-

12 фоизни, ялпи ички маҳсулот таркибида

саноатнинг улуши деярли 24 фоизни ташкил этади.

Ташкилотнинг мазкур соҳадаги яна бир устувор йўналишларидан бири бу –

озиқ

-

овқат

инқирозининг

олдини

олишдир.

Бунинг

учун

озиқ

-

овқат

кооперациясини ривожлантириш, мамлакатларнинг агросаноат соҳасидаги
салоҳиятидан фойдаланиш зарур. Хусусан, қишлоқ хўжалигига инновацияларни
жорий этиш, агрокластерларни ривожлантириш, фермерларни қўллаб

-

қувватлаш,

агросаноатни рағбатлантириш лозим.

Хусусан, ўтган йилги ташкилотнинг саммитида Президент Шавкат Мирзиёев

мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб, тадбиркорлар ўртасида тўғридан

-

тўғри ва

ишончли алоқаларни ўрнатиш учун энг қулай шароитлар яратишни устувор вазифа деб
қайд этган эди. Шу борада қўшма технопарклар, стартап инновация компаниялари ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

13

венчур жамғармалари ташкил этиш, қўшма инвестиция фонди ва туркий давлатлар
савдо уйларини биргаликда барпо этиш сингари ташаббуслар илгари сурилди.

Туркий давлатлар ҳамкорлигининг яна бир устувор йўналиши энергетика

соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Шу нуқтаи назардан аъзо мамлакатлар
энергия салоҳиятини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш
бўйича саъй

-

ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эгадир.

Транспорт йўлакларини ривожлантириш ва логистика инфратузилмасини

яратиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш туркий давлатлар маконидаги
стратегик ҳамкорликнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, аъзо мамлакатлар
манфаатлари учун муҳимдир. Транспорт ва логистика тармоқларини ривожлантириш
минтақавий

иқтисодий

интеграцияни

мустаҳкамлаш,

иқтисодиётларнинг

рақобатбардошлигини ошириш, барқарор ўсишни таъминлаш ва барча туркий
давлатларнинг сармоявий жозибадорлигини оширишда аҳамиятга эгадир.

Шу билан бирга, ташкилот туркий минтақада халқлар ўртасидаги туризмни

ривожлантиришга айниқса катта аҳамият қаратади. Ушбу соҳада “Замонавий ипак
йўли” махсус қўшма лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, у аъзо мамлакатларнинг
маданий ва тарихий шаҳарларига 14 кунлик саёҳатни ўз ичига олади. Ташкилот
ёшларга саёҳат қилиш, тенгдошлари билан учрашиш ва турли соҳаларда замонавий
ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун янги имкониятлар
яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшни ва

қардош давлатлар ҳамда минтақавий ташкилотлар билан очиқ ва конструктив
ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган оқилона ташқи сиёсати Туркий
давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларнинг ўрнатилишида ҳал қилувчи рол
ўйнади. 2018 йил 3 сентябрда

давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Чўлпон

-

ота

шаҳрида ўтказилган саммитда фахрий меҳмон сифатида иштироки бу борадаги
тарихий қадам бўлди. 2019 йил 14 сентябрда

Ўзбекистон Нахичеван битимини

ратификация қилиб, ўша йили октябрда ташкилотга расмий қўшилди

[2].

Ўзбекистон туркий халқлар тарихида асосий

маданий марказлардан бири

сифатида

муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабдан

мамлакатимизнинг

мазкур

ташкилотга аъзо бўлиши унинг нуфузини янада оширди. Бундан ташқари
Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича Туркиядан кейин иккинчи йирик туркий тилли
давлат бўлиб, йиллик ўсиш суръати 5

-

7 фоизни ташкил этган ҳолда иқтисодий

салоҳияти ўсиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг аъзолиги унинг
ўтган йиллар давомида амалга оширилган кўп томонлама дипломатия фаоллашуви
натижаси бўлди.

Бугунги

кунда

Туркий

давлатлар

ташкилотига

аъзо

давлатлар

Ўзбекистоннинг энг яқин савдо

-

иқтисодий ҳамкорларидан ҳисобланади. Сўнгги

йилларда Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 2019

йилдаги 7,8 миллиард АҚШ долларга, 2021

йилда эса 9 АҚШ миллиард долларга

ўсди. Натижада бугунги кунда мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг 18
фоиздан ортиғи ушбу мамлакатлар

ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга,

Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги барча
корхоналарнинг қарийб 25 фоизи туркий давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Кейинги йилларда уларнинг сони қарийб 3 мингга етди.

Ташкилот Бош котиби Бағдод Амреев

:

“Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши

туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлди. Мамлакатнинг тўла


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

14

ҳуқуқли

аъзо сифатида иштирок этиши нафақат бутун туркий дунёнинг туб

манфаатларига жавоб беради, балки унинг ўсиб бораётган имкониятлари ва геосиёсий
жойлашувини ҳисобга олган ҳолда ташкилот фаолиятига кучли туртки беради, аъзо
давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва Туркий давлатлар
ташкилотининг кун тартибини диверсификация қилади” дея таъкидлайди. Шунингдек,
унинг фикрича Ўзбекистон туркий дунёнинг ажралмас қисми сифатида
ташкилотимизни шакллантиришда унга расман киришидан илгари ҳам иштирок этиб
келган. У ҳамиша маънавий мероси туркий

-

ислом цивилизациясининг асосий

негизларидан бири, иқтисодий ва маданий бешиги бўлган мамлакат бўлиб келган ва
шундай бўлиб қолади. Мамлакатнинг Туркий давлатлар ташкилотига кириши туркий
дунё бирлигини мустаҳкамлашдаги тарихий воқеа бўлди.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш керакки, мамлакатимиз Президенти Шавкат

Мирзиёев томонидан ўтган йили Истанбулда бўлиб ўтган саммитида ташкилот
доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 35 дан ортиқ
ташаббуслар илгари сурилган бўлиб, бугунги кунда келиб 20 дан ортиғи амалга
оширилди. Хусусан, транспорт ва божхона сохасида рақамлаштирилди, Ўзбекистон
ва Туркия ўртасида “

e-Permit

” пилот лойиҳасининг синовдан ўтказилди

ҳамда

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида “Рақамли

TIR

” ва “Яшил йўлак”

пилот лойиҳаси ишга туширилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг “Universal Logistics Services” (Тошкент),

Akhtachi

” (Андижон) ва “Termez Cargo Center” (Сурхондарё) логистика марказлари

ташкилот аъзоларининг “қардош портлари” жараёнига қўшилди. 2021 йил июнь
ойида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг 6

-

йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўқон 202

2-

йилда “Турк дунёсининг туристик

пойтахти” деб эълон қилинди[6].

Мамлакатимиз саноат кооперацияси соҳасида бизнесни қўллаб

-

қувватлаш ва

турли иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантирадиган Туркий
инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш ташаббусларини
илгари сурди.

Бундан

ташқари,

мамлакатимиз

халқаро

транспорт

йўлакларини

ривожлантириш, логистика тизимлари, жумладан, чегара пунктлари орқали товарлар
ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини рақамлаштириш, экспорт
маҳсулоти таннархидаги транспорт ва бошқа харажатларни оптималлаштириш,
товарларни етказиб бериш тезлигини оширишга аҳамият бермоқда.

Ташкилот давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятидан самарали

фойдаланиш туркий давлатларнинг умумий манфаатларига хизмат қилади

.

Тармоқланган ва яхлит транспорт тизими туфайли Туркий давлатлар ташкилоти
Евроосиё қитъасидаги асосий транспорт ва логистика коридорига айланиши
мумкин. Бундай шароитда аъзо мамлакатларнинг трансминтақавий транспорт
коридорларини ривожлантириши алоҳида

аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан

Ўзбекистон Марказий Осиёни Афғонистон орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ
билан энг қисқа йўл орқали боғлайдиган ва ушбу минтақалар давлатларига МДҲ ва
Европага чиқиш имкониятини берувчи трансминтақавий лойиҳаларини амалга
оширишни қўллаб

-

қувватлайди.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев йирик транспорт

-

коммуникация лойиҳаларини

амалга ошириш орқали Европа, Хитой ва Жанубий Осиё бозорларига чиқиш, “Баку

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

15

Тбилиси

-

Карс” янги темир йўлининг салоҳиятидан унумли фойдаланиш

зарурлигини ўтган саммитда таъкидлаган эди.

Ўзбекистон ҳам қисқа вақт ичида Туркий давлатлар ташкилотида доирасида

маданий

-

гуманитар ҳамкорлик, бизнесни ривожлантириш, тиббиёт, туризм

соҳаларида бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширишга муваффақ бўлди.
Жумладан, Хива шаҳри “Туркий дунёнинг маданий пойтахти” деб эълон қилинди

[7].

Ковид

-

19 пандемиясига қарши кураш бўйича Туркий давлатлар ташкилотининг

мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик гуруҳи
тузилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан

Туркий

давлатлар ташкилоти доирасида Ёш тадбиркорлар форумининг

ташкил этилиши

ва унинг биринчи йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилиши ўз вақтида ва айниқса
самарали бўлди.

Алишер Навоий турк дунёси бирдамлиги ҳамда турк тилининг ривожи учун

беқиёс ҳиссан қўшган беназир шоир ва атоқли давлат арбобидир. Алишер
Навоийнинг ўлмас маънавий мероси, боқий ижодий хазинаси

барча халқлар учун

бирдек қимматли ва ҳар қанча ардоқлаб, тараннум этса арзийди. Шу маънода
Алишер Навоий ҳазратлари номидаги мукофотни таъсис этиш таклифи жуда
ўринлидир.

Умумий хулоса қиладиган

бўлсак, ўтган даврда мобайнида Туркий давлатлар

ташкилотида ҳамкорликнинг

ўзаро манфаатли йўналишларида алоқаларни йўлга

қўйишнинг самарали механизми шаклланди

ҳамда долзарб масалалар юзасидан

янги ҳамкорлик соҳаларига эътибор кучаймоқда.

Туркий давлатлар ташкилотининг “кўҳна ва ҳамиша навқирон” Самарқанд

шаҳрида ўтказиладиган саммити ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида
кузатилганидек, янада кўтаринки руҳда ташкил этилади ва унинг натижалари аъзо
мамлакатлар фаровонлигига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

1.

Organization of Turkic States.

https://www.turkkon.org/en/turk-konseyi-

hakkinda

2.

Turkiy

Kengash

haqida

nimalarni

bilamiz?

https://www.xabar.uz/uz/siyosat/turkiy-kengash-haqida-nimalarni-bilamiz

3.

Халқаро

транспорт

алоқалари

истиқболли

йўналишлар.

https://uza.uz/uz/posts/halqaro-transport-aloqalari-istiqbolli-yonalishlar_422705

4.

Tarix, bugun va kelgusi rejalar - Turkiy davlatlar tashkiloti bosh kotibi bilan suhbat.

https://kun.uz/uz/news/2021/12/21/tarix-bugun-va-kelgusi-rejalar-turkiy-davlatlar-
tashkiloti-bosh-kotibi-bilan-suhbat

5.

«Туркий дунё нигоҳи –

2040»

https://xabar.uz/madaniyat/turkiy-dunyo-nigohi-

2040

6.

Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё

Хитой» шаклидаги ташқи ишлар

вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этади.

https://yuz.uz/news/ozbekiston-

delegatsiyasi-markaziy-osiyo--xitoy-shaklidagi-tashqi-ishlar-vazirlarining-uchinchi-
uchrashuvida-ishtirok-etadi

7.

Шавкат

Мирзиёевни

Истанбул

ҳокими

кутиб

олди.

https://xabar.uz/siyosat/shavkat-mirziyoyevni-istanbul-hokimi-kutib-oldi

Библиографические ссылки

Tarix, bugun va kelgusi rejalar - Turkiy davlatlar tashkiloti bosh kotibi bilan suhbat. https://kun.uz/uz/news/2021/12/21/tarix-bugun-va-kelgusi-rejalar-turkiy-davlatlar-tashkiloti-bosh-kotibi-bilan-suhbat

«Туркий дунё нигоҳи – 2040» https://xabar.uz/madaniyat/turkiy-dunyo-nigohi-2040

The Organisation of Turkic States: an attempt at a European Union in Central Asia. https://atalayar.com/en/content/organisation-turkic-states-attempt-european-union-central-asia

Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги Ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этади. https://yuz.uz/news/ozbekiston-delegatsiyasi-markaziy-osiyo--xitoy-shaklidagi-tashqi-ishlar-vazirlarining-uchinchi-uchrashuvida-ishtirok-etadi

Шавкат Мирзиёевни Истанбул ҳокими кутиб олди. https://xabar.uz/siyosat/shavkat-mirziyoyevni-istanbul-hokimi-kutib-oldi

The Organisation of Turkic States: an attempt at a European Union in Central Asia. https://atalayar.com/en/content/organisation-turkic-states-attempt-european-union-central-asia

Organization of Turkic States. https://www.turkkon.org/en/turk-konseyi-hakkinda

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Фозилжон Отахонов , Абдулазиз Расулев , ООН и Узбекистан: цели устойчивого развития в действии , Общество и инновации: Том 2 № 6/S (2021)

Абдулазиз Расулев , Шухрат Мирзаев, Эльдар Шайдулин, Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере юстиции: тенденции и перспективы , Общество и инновации: Том 2 № 6 (2021)

Абдулазиз Расулев, Обеспечение верховенство закона в Узбекистане: в контексте судебно-правовых и конституционных реформ , Общество и инновации: Том 4 № 4 (2023)

Абдулазиз Расулев , Шохжахон Хужаев, Ильмира Расулева, Наука в Узбекистане: проблемы и перспективы , Общество и инновации: Том 3 № 2 (2022)

Абдулазиз Расулев, Амридин Анорбоев , Достижения, достигнутые в сфере цифровых технологий на основе документов Президента Республики Узбекистан и затрагивающие их киберугрозы , Общество и инновации: Том 4 № 5 (2023)

Абдулазиз Расулев , Баходир Исмоилов, Организационно-правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики , Общество и инновации: Том 1 № 2 (2020): Междисциплинарный научный журнал «Общество и инновации»

Абдулазиз Расулев, Баходир Исмаилов, Отабек Тошев , Проблемы повышения независимости и справедливости судов Узбекистана , Общество и инновации: Том 3 № 4 (2022)

Абдулазиз Расулев, Шохжахон Хўжаев, Ильмира Расулева, Народное образование: анализ проблем , Общество и инновации: Том 3 № 3/S (2022)

Абдулазиз Расулев , Союзнические отношения между Узбекистаном и Таджикистаном: правовые аспекты , Общество и инновации: Том 5 № 2 (2024)

Баходир Исмаилов , Абдулазиз Расулев , Совершенствование механизма защиты прав собственности от коррупционных посягательств в Республике Узбекистан , Общество и инновации: Том 2 № 2 (2021)

1 2 3 > >>