Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Constitutional Reforms in Uzbekistan: Significance and
Prospects
Abdulaziz RASULEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
The article examines the constitutional reforms in Uzbekistan,
highlighting their significance and impact on the development of
democratic processes. It emphasizes the role of the Constitution
in ensuring a balance of rights and responsibilities between the
state, society, and citizens. The necessity of regularly updating
the Constitution to meet modern challenges is underscored.
Special attention is given to the adoption of the new version of
the Constitution through a nationwide referendum. The article
analyzes the introduced amendments aimed at strengthening the
protection of human rights and freedoms, as well as reinforcing
the principles of the rule of law and a legal state.
2181-1415/© 2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Constitution,
Reform,
Rule of Law,
Human Rights,
Democracy.
Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар: аҳамияти
ва истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Конституция,
Ислоҳот,
Ҳуқуқий давлат,
Инсон ҳуқуқлари,
Демократия,
Қонун устуворлиги.
Мақолада
Ўзбекистонда
амалга
оширилаётган
конституциявий ислоҳотлар, уларнинг аҳамияти ва
демократия жараёнига таъсири муҳокама қилинган.
Конституция давлат, жамият ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқ
ва мажбуриятлар мувозанатини таъминлашдаги ўрни
таъкидланган. Конституцияни замонавий талабларга
мувофиқ равишда мунтазам янгилаб бориш зарурлигига
эътибор
қаратилган.
Янгиланган
Конституциянинг
референдум орқали қабул қилингани алоҳида қайд этилган.
Мақолада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
ва ҳуқуқий давлат принципларини мустаҳкамлашга
қаратилган янгиликлар таҳлил қилинган.
1
DSc., professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
472
Конституционные реформы в Узбекистане: значение и
перспективы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Конституция,
Реформа,
Правовое государство,
Права человека,
Демократия,
Верховенство закона.
В статье рассматриваются конституционные реформы в
Узбекистане, их значение и влияние на развитие
демократических
процессов.
Подчёркивается
роль
Конституции в обеспечении баланса прав и обязанностей
между государством, обществом и гражданами. Отмечается
необходимость регулярного обновления Конституции для
её соответствия современным вызовам. Особое внимание
уделено факту принятия новой редакции Конституции
посредством всенародного референдума. В статье
анализируются нововведения, направленные на усиление
защиты прав и свобод человека, а также укрепление
принципов правового государства и верховенства закона.
Мамлакатда фуқаролар олиб борилаётган ислоҳотларга ўз қарашларини,
фикр ва мулоҳазаларини эркин билдиришлари табиий. Қайд этиш лозимки,
Конституциявий янгиланишларга ҳамма ҳам бирдайин муносабатда бўлишмайди,
баъзилар хайрихоҳ, баъзилар эса эътирозли фикрларини илгари суришмоқчи
бўлишади. Дарҳақиқат, ҳар кимнинг зикри, фикри ўзгача. Ҳозирги куннинг долзарб
масаласи ҳам янги таҳрирдаги конституциянинг келгусидаги амалда ижроси
қандай бўлар экан, деган турли фикрлар майдони билан бойиган десак
янгилишмаган бўламиз. Конституция нима учун керак, табиий савол?- Конституция
орқали давлат ўз бошқарувини енгиллаштиради, яъниким инсон, жамият, давлат
ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар умумлашади ҳамда ҳуқуқий тартибга
солинади.
Назаримизда, Конституция доимий ўзгаришда, янгиланишда бўлиши лозим.
Агарда у ҳаётий муносабатлардан ортда қоладиган бўлса, ўзининг юридик кучи ва
таъсирини ҳам йўқотади. Дарҳақиқат, ҳар бир фуқаромиз билиши лозимки
конституция унинг ҳаётида тўсиқ бўладиган муаммоларни тўғридан – тўғри ҳал
қиладиган, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган, унинг ҳақиқий
маънода ҳуқуқий ҳимоячиси бўладиган Асосий қонун эканлигини англашлари
лозим. Конституциядан энг аввало, ҳар бир фуқаронинг ўзи бевосита манфаатдор
эканлиги, унинг ҳар бир қоидасини билиши ва тушуниши келажакда ҳар қандай
юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни енгиб чиқишида асосий кўмакчи
бўлишини ҳис қилишлари лозим.
Таҳлиллар шуни кўрсатияптики 10 дан ортиқ давлатларда доимий тарзда
конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб борилмоқда. Буларга:
Мексика, Янги Зеландия, Бразилия, Швейцария, Австрия, Чили, Колумбия, Грузия,
Ҳиндистон каби давлатларни мисол келтириб ўтишимиз мумкин. Деярли, ҳозирги
кунда конституцияси ўзгармай қолган давлатлар деярли учрамайди.
Таъкидлаш жоизки, Конституция 1992 йилда қабул қилинганидан буён унга
киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг
қарийб барчаси асосан
давлат ва
жамият қурилиши
, жумладан Парламент, Президент, Ҳукумат фаолияти, сайлов
тизими, маҳаллий бошқарув, суд ва бошқа органлар фаолиятига тааллуқли бўлган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
473
Қайд этиш лозимки, янги таҳрирдаги конституциямиз Ўзбекистон тарихида
илк бора референдум йўли билан қабул қилинди. Яъни, демократиянинг энг юқори
кўриниши бўлмиш халқнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиши,
фуқароларнинг ўз овозини эркин билдириш орқали амалга оширилади.
Дарҳақиқат, Конституциянинг моддалари илгариги 128 тадан 155 тага
кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, қолаверса, Асосий қонунимизнинг
65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, конституциямизнинг
халқчиллиги принципини амалда ифодасини намоён этди, десак ҳеч ҳам муболаға
бўлмайди.
Ўз
навбатида,
янги
таҳрирдаги
Конституциямизга
киритилган
нормаларнинг ярмидан кўпи
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя
қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга
қаратилган.
Таъкидлаш лозимки, янги таҳрирдаги конституция матнида белгиланган
нормаларнинг юридик жиҳатларига эътиборимизни қаратадиган бўлсак, бу кўплаб
ҳуқуқий асослар билан бойитилганлигининг гувоҳи бўламиз. Конституция
матнининг Муқаддима қисмида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, демократия,
эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат, адолатли жамият, инсонпарвар
демократик давлат, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилиши каби юридик
моҳиятни англатувчи қоидаларга кўзимиз тушади.
Давлатнинг асосий ўз олдига қўйилган мақсадларидан бири ҳам ҳуқуқий
моҳиятни мақсадга сингдиришдир!
Мамлакатни демократик янгилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
ишончли ҳимоясининг энг муҳим кафолатлари сифатида
Конституция
ва қонун
устуворлигини
таъминлашнинг
конституциявий механизмлари
сезиларли
даражада
мустаҳкамланди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг
1-моддасида
, давлатнинг асосий
мақсадий йўналишини кўрсатиб берадиган норма келтирилади, яъни давлатнинг
ҳуқуқий давлат
эканлиги.
Ҳуқуқий давлат
дегани бу – Конституция ва қонун
устуворлигига асосланган давлатдир. Ҳуқуқий давлатда мансабдор шахслар
ҳокимиятни хоҳлаганича ўзлаштира олмайди, ўзи билганича қарорлар қабул қила
олмайди. Бунда барча давлат органлари фақат қонунда белгиланган ваколатлардан
келиб чиқиб ҳаракатланади.
Ҳуқуқий давлатда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси
ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги таъминланади.
Кўплаб
хорижий
мамлакатлар
конституцияларида
ҳуқуқий
давлат тушунчасининг бевосита мустаҳкамланганини кузатишимиз мумкин.
Хусусан, Россия, Озарбайжон, Португалия, Қозоғистон, Франция, Туркия
каби
давлатлар конституцияларида ҳуқуқий давлат, қонун устуворлигига риоя этиш
каби қоидалар бевосита мустаҳкамланган.
Ҳуқуқий давлатнинг шаклланганини қуйидаги белгилар билан изоҳлашимиз
мумкин:
биринчидан,
конституция ва қонуннинг устунлиги;
иккинчидан,
инсон ҳуқуқ
ва эркинликларига риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш;
учинчидан,
фуқаро ва давлатнинг ўзаро масъуллиги;
тўртинчидан,
амалда ҳокимиятлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
474
бўлиниш приниципининг таъминланиши;
бешинчидан,
судларнинг мустақиллиги;
олтинчидан,
ҳуқуқий онг ва маданиятнинг юқори даражада экани ва бошқа
белгиларни қўрсатиб ўтиш мумкин.
Бизнинг назаримизда, янги таҳрирдаги конституциямизнинг 15-моддасида
белгиланган, Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал
қилиши ва мамлакатнинг бутун ҳудудида қўлланилиши нормаси ҳуқуқий
давлатнинг муҳим ва асосий кўринишларидан бири десак, хато қилмаган бўламиз.
Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри ишлаши масаласи конституциявий
ислоҳотларнинг энг муҳим ва долзарб вазифаси ҳисобланади. Негаки, конституцияда
мавжуд бўлган нормалар жамиятдаги муҳим муаммоларни тўғридан-тўғри тартибга
солсагина, инсон манфаатларига хизмат қилсагина, унинг юридик кучи, таъсири
сезилади ва эътироф этилади. Конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим
мақсадларидан бири ҳам халқнинг конституцияга бўлган ишончини кучайтириш
ҳамда конституциявий йўл билан уларнинг ҳаётий масалаю, муаммоларини ҳал
этишдир. Конституциянинг мамлакат ҳаётида бевосита амал қилишини учта
хусусиятга қараб баҳолашимиз мумкин.
Биринчидан,
фуқаронинг конституцияда
белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўғридан – тўғри фойдаланиши;
иккинчидан,
барча субъектларнинг конституцияда белгиланган талаб ва
мажбуриятларга риоя қилиши
; учинчидан,
ваколатли давлат органларининг
конституциявий нормаларини қўллаши ва ижросини таъминлаши лозим, айниқса
суд органларининг роли кескин кучайиши лозим.
Бу эса, фуқароларимиз учун ўз ҳуқуқларини бевосита ҳимоя қилиш
имкониятини беради; судлар инсон ҳуқуқларини ҳимоясига оид муайян ишларни
кўраётганда Конституциядаги инсон ҳуқуқларига оид нормаларни тўғридан-тўғри
қўллаш имкониятини яратади; барча даражадаги давлат ташкилотлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
ўз фаолиятида инсон ҳуқуларига бевосита амал қилиши қоидасига риоя қилиш
шартлиги масъулиятини ҳис қилади.
Биргина, Судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан тўғри ва
бир хилда қўллаш бўйича Олий суд Пленуми қарори қабул қилиниб, 2023 йил
1 майдан жорий йилнинг 1 ноябрга қадар судлар томонидан Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда 182 219 иш кўриб чиқилганлигини
алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 20-моддасида
, фуқаро ва давлат
ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, инсоннинг ҳуқуқ ва
эркинликларининг бевосита амал қилиши, ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципи, қонунчиликдаги ноаниқлар инсон фойдасига ҳал этилиши каби муҳим
қоидалар тизимлаштирилган ҳолда белгиланди. Бу ниҳоятда муҳим қоидалар
ҳисобланади, яъни инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг тўғридан-тўғри амал қилиши,
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдорлар
шахслар томонидан ўз фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларга риоя қилиш ва
уни ҳимоя қилиш олий мақсадга кўчаётганлиги, сўзимизнинг айни исботи
бўлаётганлигидан далолат беради.
Мисол тариқасида, Германия Конституциясининг 1-моддасида айтиладики,
қуйида, яъни кейинги моддаларда санаб ўтиладиган асосий ҳуқуқлар қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти учун бевосита амал қиладиган ҳуқуқ
сифатида мажбурийдир, деб белгилаб қўйилган. Яъни, фуқароларнинг асосий
шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларини назарда тутади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415
475
Мазкур моддаги янги нормалар давлат органлари, мансабдор шахслар
қарорлари ва фаолиятида қўлланилган ҳуқуқий таъсир чоралари кўзланган
қонуний мақсадга эришиш учун мос ва етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга
имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги, кимгадир ортиқча мажбурият ёки
харажат юклаши мумкин эмаслиги, инсонларга моддий ва маънавий зиён
етказилмаслигини олдини олишга хизмат қилади
Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга
солинган бўлиши керак. Аммо ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга
келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими
қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана
шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши
муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳолатда,
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 20-моддасида
белгиланганидек,
“Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган
қонунчиликдаги барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига
талқин қилинади”.
Дейлик, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала юзасидан турлича
норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка оид битта қонунда бошқа норма,
иккинчи қонунда бошқача норма белгиланган бўлиши мумкин. Бундай
номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз
фойдасига талқин қилинишини хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган норма эса
шундай номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади, деган қатъий
нормани аниқ-равшан мустаҳкамлайди.
Илгариги конституциямиз нормаларига эътиборимизни қаратсак, кўп
қоидалар умумий тарзда ифодаланганлигини кўрамиз. Яъни, фуқароларнинг ўз
ҳуқуқларини амалга оширишда, ҳимоялашда аниқ белгиланган қоидаларни камроқ
учратиш мумкин. Шу мақсадда ҳам, янги таҳрирдаги Конституцияга тегишли
нормаларни киритишнинг ҳаётий зарурати пайдо бўлди. Мисол тариқасида,
Ўзбекистонда ўлим жазосини тақиқлаш; “Миранда қоидаси”ни қўллаш, яъни,
шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда
тушунтирилиши шартлиги; шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз
соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги; инсон билан давлат
органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча
зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши каби янги
нормаларни кўрсатиб ўтиш лозим. Бу нормалар сўзсиз, фуқаронинг кунлик ҳаётида
дуч келадиган муаммоларни тўғридан-тўғри тартибга солишга қаратилгандир. Шу
мақсадда ҳам мазкур муаммоларнинг ечимини конституция даражада
мустаҳкамлаб қўйилиши, ниҳоятда долзарб вазифа ҳисобланади.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, 2023 йил давомида прокуратура
органлари томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда
қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида суриштирув ва тергов
органларининг 73.718 нафар шахсга нисбатан 59.899 та жиноят иши ўрганилиб,
тегишли судларга юборилган бўлса, қонунга зид бўлган 30.107 та процессуал
қарорлар бекор қилинган ҳамда зарур процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақида
54.338 та ёзма кўрсатмалар берилган.
Мухтасар қилиб айтганда, янгиланган Конституциямиз барчамизнинг ҳаёт
йўлимизни ҳуқуқий кафолатловчи, ҳуқуқий ва эркинликларимизни чин маънода
ҳимоя қилувчи Асосий Қомусдир.
