The history of the activity of joint enterprises in the Ferghana valley (on the example of Andijan region, 1991-2021)

Abstract

In this article, the establishment of joint ventures in the Ferghana Valley and their activities are tried to be historically revealed on the example of Andijan region. In addition, the article analyzes the creation of joint ventures in Andijan region following the attraction of foreign investors to our country, as well as the creation of jobs through their activities based on current archival sources and statistical data.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
207-213
31

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Nurmatov О. (2022). The history of the activity of joint enterprises in the Ferghana valley (on the example of Andijan region, 1991-2021). Society and Innovation, 3(11/S), 207–213. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp207-213
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the establishment of joint ventures in the Ferghana Valley and their activities are tried to be historically revealed on the example of Andijan region. In addition, the article analyzes the creation of joint ventures in Andijan region following the attraction of foreign investors to our country, as well as the creation of jobs through their activities based on current archival sources and statistical data.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The history of the activity of joint enterprises in the Ferghana
valley (on the example of Andijan region, 1991

2021)

Oybek NURMATOV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022
Received in revised form

25 October 2022

Accepted 20 November 2022

Available online

25 December 2022

In this article, the establishment of joint ventures in the

Ferghana Valley and their activities are tried to be historically

revealed on the example of Andijan region. In addition, the
article analyzes the creation of joint ventures in Andijan region

following the attraction of foreign investors to our country, as

well as the creation of jobs through their activities based on

current archival sources and statistical data.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp207-213

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

economic communication,
investment,

joint venture,

foreign technology,
production subject,

export,

import,

product,

consumer goods.

Фарғона водийсида қўшма корхоналар фаолияти тарихи
(Андижон вилояти мисолида, 1991–2021 йиллар)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

иқтисодий алоқа,
инвестиция,

қўшма

корхона,

хорижий технология,
ишлаб чиқариш субъекти,

экспорт,

импорт,

маҳсулот,

истеъмол товарлари.

Ушбу

мақолада

Фарғона

водийсида

қўшма

корхоналарнинг ташкил топиши ва уларнинг фаолияти

Андижон вилояти мисолида тарихий жиҳатдан очиб

беришга ҳаракат қилинган. Ундан ташқари мақолада

хорижий инвесторларни мамлакатимизга жалб этилиши
ортидан Андижон вилоятида қўшма корхоналарнинг

ташкил этилиши ҳамда уларнинг фаолияти орқали иш

ўринларининг яратилиши жорий архив манбалари,

статистик маьлумотлар асосида таҳлилга тортилган.

1

Senior lecturer “Theory of Civil Society” Department

, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

208

История деятельности совместных предприятий

в Ферганской долине (на примере Андижанской
области, 1991–2021 гг.)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

экономическая связь,
инвестиции,

совместное предприятие,
зарубежная технология,
субъект производства,
экспорт,

импорт,

товар,

товары народного

потребления.

В данной статье сделана попытка исторически раскрыть

создание совместных предприятий в Ферганской долине на

примере Андижанской области и их деятельность. Кроме

того, в статье анализируется создание совместных
предприятий в Андижанской области после привлечения
иностранных инвесторов в нашу страну, а также создание

рабочих мест за счет их деятельности на основе

актуальных архивных источников и статистических
данных.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, Жаҳон ҳамжамиятига аъзо

давлатлар билан Ўзбекистан Республикаси тенг ҳуқуқли давлат сифатида ташқи
иқтисодий алоқаларни ўрнатиш баробарида иқтисодиётнинг асосий омилларидан
бири ҳисобланган қўшма корхоналарни ташкил этиб, илғор хорижий технологиялар
асосида ишлаб чиқариш субъектларини ташкил қилиш, биринчи навбатда аҳолини
кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш
асносида уларнинг

экспортини амалга ошириш вазифасини ҳал этишга қаратди.

Жумладан, ушбу йўналишдаги чора

-

тадбирлар тадқиқот объекти бўлган Фарғона

водийси вилоятларида ҳам амалга оширилди. Шунингдек, 1999 йилда суткасига

40 тонна тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқарувчи “Андижон Фларуп ойл компани”,
Ўзбекистон

-

Бельгия қўшма корхонаси маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлади.

2001 йилда Асака шаҳрида “Асака ёғ” ҳиссадорлик жамиятида ёғни ҳидсизлантириш
ва қадоқлаш цехи ишга туширилди [1]. “Асака нон” фирмасига Туркиядан
келтирилган замонавий дастгоҳлар ўрнатилиши натижасида нон маҳсулотларини
ишлаб чиқариш миқдорининг кескин ортишига эришилди.

Тадқиқ қилинаётган даврнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланган

республика аҳолисини кундалик эҳтиёж моллари билан таъминлаш масаласини

ижобий ҳал этиш баробарида хорижда янги ишлаб чиқариш технологияларини,
асбоб

-

ускуналарни олиб келиш учун мавжуд бўлган ички имкониятлардан

тўлақонли фойдаланиш мақсадида, айниқса вилоятлар қишлоқ хўжалигида
мавжуд мева маҳсулотларини рақобатбардош маҳсулот даражасига кўтариб,
экспортни марказлашган ҳолда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997 йил 18 июлда қабул қилган “Республика
мева

-

сабзавот хўжалигида монополиядан чиқиш ва ихтисослаштиришни

чуқурлаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори асосида Андижон вилояти

ҳокимлиги 1997 йил 30 июлда 144

-

к сонли қарорни қабул қилган бўлиб, қарорда

вилоят миқёсида мева

-

сабзавот маҳсулотларини экспорт қилинишига вилоятнинг

“Мевасабзавот” бирлашмаси ва “Ўзмевасабзавотузумсаноат

-

холдинг” холдинг

компанияси мутасаддилиги қайд этилган. Ушбу қарорга асосан, “Хўжаобод мева
қуритиш”, Асака мева

-

сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси, “Марҳамат” мева

-

сабзавотларни қайта ишлаш ва вино ишлаб чиқариш корхонаси, Хўжаобод


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

209

туманида жойлашган “МХРСО

-2

” корхонаси, “Хўжаобод

-

Шароб”, “Андижон

дурдонаси”, “МАСК” қўшма корхоналари, “Хўжаобод мевалари” корхонаси
негизларида уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун илғор
хорижий технологиялар ва асбоб

-

ускуналарни олиб келиш мақсадида мавжуд

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини

яхшилаш

ҳамда

экспортни

йўлга

қўйиш

ишларини

вилоят миқёсида марказлаштириш лозимлиги қайд этилган [2].

Андижон вилоятида аҳолини истеъмол моллари билан узлуксиз таъминлаш

мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилди. 1991 йилда вилоятнинг
Қўрғонтепа туманида кунига 500 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган
нон маҳсулотлари комбинати қурилиб, ишга туширилди. Туманда бир суткада

20 тонна сутни қайта ишлаш йўли билан 20 дан ортиқ сут маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчи кичик

корхона ҳам қурилиб ишга туширилди [3].

Вилоятнинг Асака шаҳридаги ёғ заводида катта ҳажмдаги технологик

янгилаш ишлари амалга оширилиб, қайта реконструкция қилинди. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “Андижон дурдонаси”,
“МАСК”, Асакада Италиянинг “Федериччо” компанияси билан ҳамкорликдаги
“Федеричо

-

Андижон

-

Макорон” қўшма корхоналари ишга туширилди. Биргина

макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхонада 24 турдаги найчасимон
макарон маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди [4]. 1996 йилда
вилоятнинг Андижон туманида “МАСК” қўшма корхонаси Италиянинг
“ВИРМАУРИ” фирмаси билан ҳамкорликда янги турдаги

кетчуплар ва булоқ суви

ишлаб чиқаришни ҳамда етиштирилган мева маҳсулотлари асосида “Яҳна
ичимликлари” ҳамда минерал сув ишлаб чиқариш бўйича “Аль

-

Осиё” корхоналари

фойдаланишга топширилди [5].

Ўзбекистон Республикаси Жанубий Корея Республикаси билан 1992 йил

29 январда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиб, турли
соҳаларда ижобий руҳда, муваффақиятли тарзда ривожланиб борди. 1992 йил

19 июнда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида давлатлараро муносабатлар ва
ҳамкорлик

асослари тўғрисида Декларация имзоланиб, узоқ муддатга мўлжалланган

режалар белгилаб олинди. Жанубий Кореядаги DАEWОО корпорацияси раҳбарияти
билан Асакада автомобиль заводи қуришга келишилди [6].

“УзДЭУавто” қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлаганидан сўнг, корхонада

ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун қабул қилинган маҳаллийлаштириш
дастурига асосан, Жанубий Кореядан келтирилаётган автомобилларни ички безаш
қисмларини ишлаб чиқарувчи “Уз

-

Донг Янг Ко” қўшма корхонаси очилди.

Шу билан бирга, “УзДЭУавто” қўшма корхонасининг чиқарилаётган енгил

автомобиль маҳсулотлари учун бутловчи қисмларни етказиб беришга ихтисослашган
9 та қўшма корхонаси фаолият кўрсатиб, улардан 8 таси Андижон, яъни “УзДонг Жу

-

Пеинт Ко” (автомобиль бўёғи ва бошқа лак маҳсулотлари), “Узтонг Хонг” (ўтиргичлар
ишлаб чиқаради), “УзСемюнгКо” (бензобак ишлаб чиқаради), “УзДонгВонгКо” (тутун
чиқарувчи трубалар, глушителлар), “УзДонгЯнгКо”(салон ички безаклари),
“УзКорамКо” (бампер ва панеллар), “УзКоджиКо”( автомобиль жугутлари) 1 таси
Наманган вилоятида таъсис этилган [7].

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолиятига хос бўлган яна

бири уларнинг бевосита фаол ташқи иқтисодий фаолият юритишидадир. Тадқиқ
этилган йўналишда Фарғона водийси вилоятлари иқтисодий имкониятлари билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

210

танишиб, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича Италия, Германия,
Корея, Австрия, Туркия, АҚШ, Хитой, Покистон каби давлатларнинг ишбилармон
доиралари билан бир қатор шартномалар имзоланди.

Андижон вилоятида ҳам 32 та ҳиссадорлик жамиятларининг 10 млн. сўмдан

зиёд акциялари эркин савдо ноли билан сотилди. Жумладан,

“Андижон истиқболи” ҳиссадорлик жамиятининг номинал қиймати

10 сўмлик акцияси “Тошкент” фонд биржасида 100 сўмга, Асакадаги “АРЗ

-

6”

ҳиссадорлик жамиятининг номинал қиймати 100 сўм бўлган акцияларининг ҳар
бири 880 сўмдан сотилган [8]. Ушбу ҳолат акциядорлик жамиятларининг келгуси
фаолиятида яъни молиявий тушумлар эвазига ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
маҳсулотлар сифатини яхшилаш имконини берди.

Тадқиқотда ўрганилган давр бўйича республика миқёсида қўшма

корхоналарни ташкил этилиши бўйича статистик маълумотларнинг берилиши
республика ҳукумати томонидан бу соҳада амалга оширилган тизимли
ислоҳотларнинг натижасидир. Зеро, бу даврда давлатимиз кўп укладли бозор
иқтисодиётининг асосларини яратиш ва ривожлантириш бўйича тизимли
ишларни амалга оширганлигидан далолатдир.

Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилиши билан

ташкил этилаётган қўшма корхоналар фаолияти борасида тадқиқ, этилган даврда
жузъий муаммолар мавжудлиги аниқланди. Бу камчиликлар аввало, валюта
операцияларини амалга оширилишдаги номукаммаллик ва чекланганлик,
тадбиркорлик учун инфратузилмани такомиллаштириш (йўллар, алоқа), қатор
маҳаллий хўжалик тузилмалари томонидан имзоланган шартнома мажбуриятлари ва
унга бўлган арбитражнинг йўқлиги муаммоси кабилар шулар жумласидандир.
Андижон вилоятида 2005 йил 1 июль ҳолатига кўра, 71 та қўшма саноат корхоналари

рўйхатга олинган бўлса, шулардан 13 таси АҚШ, 10 таси Жанубий Корея Республикаси,
6 таси Туркия Республикаси, 5 таси Хитой Халқ Республикаси, 3 таси Италия, 3 таси
Германия, 15 таси Россия Федерацияси, 6 таси Қирғизистон Республикаси, 1 таси
Малайзия, 2 таси Швейцария, Бельгия, Хорватия, Болгария Республикалари каби
давлатлар билан ташкил этилганлигини қайд этиб ўтиш лозим [9].

Ўрганилган даврда амалга оширилган йирик лойиҳалар сирасига Андижон

вилоятида 1996 йилдан фаолият кўрсатаётган Асака автомобиль заводини
DАEWОО компанияси билан тузилган лойиҳани киритиш мумкин. Тадқиқ
қилинган

йилларда республикада ташкил этилган хорижий инвестициялар

иштирокидаги корхоналар сонидан ҳам хорижий инвестор мамлакатлар улушини
позитив жиҳатдан ўзгарганлигини кузатиш мумкин [10].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги

ПҚ–

704-

сонли қарори билан тасдиқланган “2008 йил Давлат Инвестиция

дастури”нинг 6

-

бандида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида

Андижон вилоятининг 2008 йилги ҳудудий инвестиция дастури вилоят

ҳокимлигининг 2007 йил 28 декабрдаги №237

-

к сонли қарори билан тасдиқланди.

Ушбу Дастурга кўра, вилоятда жами умумий қиймати 25,2 млн. АКШ долларлик

8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2008 йил 1 июль ҳолатига кўра, Андижон

шаҳридаги “Сабр Ко” корхонасига 100 минг АҚШ доллари, Андижон туманидаги

“Техноиноватор” корхонасига 100 минг АҚШ доллари, Марҳамат туманидаги

“Полвонтош текстиль” МЧЖга 2623 минг АҚШ доллари, “Марҳамат” АЖга

3500 минг АҚШ доллар, Избоскан туманидаги “Узбек Анк Спинг” қўшма


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

211

корхонасига 24,6 минг АҚШ доллари, Пахтаобод туманидаги “Маданият Текстиль”

га 1970 минг АҚШ доллари, Шаҳрихон туманидаги “Сенас Текстиль” қўшма

корхонасига 350 минг АҚШ доллари, Хонобод шаҳридаги “Инком Тарандубиль”

қўшма

корхонасига

200 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестициялар жалб қилинди [11]. Ушбу корхоналар томонидан экспорт қилинган

маҳсулотлар ҳажми 2000

-

2010 йилларда жами 6,3 марта ортди. Бу кўрсаткич

вилоятлар кесимида Андижон вилоятида 9,2% га ортишини ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги

“Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча

чора

-

тадбирлар туғрисида”ги ПҚ–

2454-

сонли Қарори қабул қилинган бўлиб,

қарорда республика вилоят туманларидаги мавжуд акциядорлик жамиятлари

негизида хорижий инвестицияларни тўғридан

-

тўғри жалб этиш эвазига қўшма

корхоналар ташкил этиш, шунинг баробарида акциядорлик жамиятларини устав

маблағларидаги давлат активлари улушларини янада қисқартириш лозимлиги

қайд

этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.

Мирзиёев таъкидлаганидек,

2015

–2019 йиллар учун тасдиқланган 8 та дастурда, энг асосий эътибор, саноатда

таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни модернизация ва диверсификация

қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, инфратузилма тармоқларини

ривожлантириш, иқтисодиётда хусусий мулк улушини ошириш ва қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш дастурларини

амалга оширилишига катта эътибор

қаратилган [12].

Андижон

вилоятини

2016–019

йилларда

саноат

салоҳиятини

ривожлантириш дастурини амалга оширилиши баробарида 2018 йилда вилоятда

хорижий инвестициялар иштирокидаги 173 та йирик ва ўрта саноат корхоналари

фаолият олиб борган. Ушбу саноат корхоналарнинг 43 таси Хитой Халқ

Республикасининг компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб,

вилоятни ушбу республика билан ташқи савдо айланмаси 130,4 млн. АҚШ

долларни ташкил этган [13].

Андижон вилоятида 2017 йилда Россия Федерацияси фармацевтика

маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Медсинтез” корхонаси билан

ҳамкорликда “Диализ” қўшма корхонаси ташкил этилиб, ушбу корхонада

инфизион эритмалари, иньсулин, қаттиқ ва суюқ шаклдаги турли дори

-

дармонлар

ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология

ва атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини

такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мамлакатда экологик вазиятни

яхшилаш орқали, аҳолига ҳар томонлама муносиб бўлган соғлом турмуш

даражасини яратишга қаратилди [14]. Чиқиндиларни саралаш, чуқур қайта ишлаш

ва улардан хўжаликда фойдаланиш учун тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш

тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2017–2020 йиллар давомида

“Фарғона водийси вилоятларида чиқиндиларни комплекс бошқариш кластерини

ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Чиқиндиларни

комплекс бошқариш

лойиҳасини амалга ошириш натижаси ўлароқ, ушбу лойиҳа Фарғона водийсидаги

7 та шаҳар, 40 та туман, 315 та МФЙларда истиқомат қилаётган қарийб

9 миллиондан ортиқ аҳоли 20 мингдан зиёд юридик мақомга эга бўлган

фуқаролардан

чиқаётган

чиқиндиларни

чуқур

қайта

ишлашга

мўлжалланди [15].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

212

Ушбу кластер лойиҳаси Фарғона водийси ҳудудини тўлиқ қамраб олиб,

водийда йиғилаётган йиллик 2 миллион тонна чиқиндини қайта ишлашни

назарда тутади. Чиқиндиларни саралаш ва уни чуқур қайта ишлашга қаратилган

Фарғона водийсидаги, “Мап Сарllа” компанияси (Баҳрайн) ягона чиқиндиларни

қайта ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланиб, унинг лойиҳа қиймати 96 миллион

долларга баҳоланиб, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига

барпо этилиши белгиланди.

Ушбу кластер

лойиҳасини амалга ошириш уч босқичга бўлинган бўлиб,

биринчи босқичи 2017 йилда амалга оширилиб, 15 миллион доллар инвестиция

киритилган бўлса, иккинчи босқич 2018 йилда амалга оширилиб, 40,8 млн.

долларлик инвестиция киритилди. Чиқиндилардан тайёр маҳсулот ишлаб

чиқариш йўлга қўйилган. Учинчи босқич 2019–2020 йилларда амалга оширилиб,

40 млн. доллар инвестиция киритилди [16].

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, республика миқёсида қўшма

корхоналарни ташкил этилиши давлатимиз шароитида кўп укладли бозор

иқтисодиётининг асосларини яратиш ва ривожлантириш бўйича тизимли ишлар

амалга оширилди. Водий вилоятларининг инвестициявий имкониятларини янада

ошириш учун саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб

чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар ташкил этилди ва уларнинг

фаолияти йўлга кўйилди. Бу қўшма корхоналарни, биринчи навбатда, жаҳон

андозаларига жавоб берувчи маҳсулотларни тайёрлашни таъминлаш, жаҳон

давлатлари билан интеграциялашуви йўлга қўйилди. Янги даврда экспортбоп

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларга қатор имтиёзлар бериш орқали хорижий

инвестиция жараёнларини фаоллаштиришга маълум маънода эришилди.

Минтақанинг юқори сифатли мева

-

сабзавот етиштириши ҳамда қайта ишлашдаги

салоҳиятлари ва афзалликларидан самарали фойдаланилди. Айниқса, хорижий

инвестиция битимлари тузиш тажрибасидан фойдаланилган ҳолда аниқ объект ва

тармоқларга тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларини йўналтиришга асос

солинди ва у бугунги кунда ўз самарасини берди. Энг асосийси, ҳар бир маҳсулотни

ишлаб чиқаришда тўлиқ кластер тизимини йўлга қўйиш пировард мақсад

сифатида белгилаб олинди.

Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилиши билан

ташкил этилаётган қўшма корхоналар фаолияти борасидаги камчиликлар, аввало,

валюта операцияларини амалга оширилишдаги номукаммаллик ва чекланганлик,

тадбиркорлик учун инфратузилмани такомиллаштириш (йўллар, алоқа), қатор

маҳаллий хўжалик тузилмалари томонидан имзоланган шартнома мажбуриятлари

ва унга бўлган арбитраж йўқлиги муаммоси кабилар босқичма

-

босқич ижобий ҳал

қилинди

.

Ҳудудларда

янги замонавий ишлаб чиқаришларни қуриш, технологик қайта

жиҳозлаш борасидаги муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини

таъминлаш, ижтимоий, муҳандислик

-

коммуникация объектлари ва йўл

-

транспорт

инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг асосида иқтисодиётнинг барқарор

ўсиш суръатларига эришиш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш,

рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишлари амалга

оширилди. Амалга оширилган амалий ишлар натижаси ўлароқ, Фарғона водийси

вилоятларида мустақиллик йилларида вилоятлар иқтисодида тарихан қисқа

муддатда етакчи саноат тармоқларига айланган мутлақо янги саноат ишлаб

чиқариш субъектлари вужудга келди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2022) / ISSN 2181-1415

213

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси архиви Андижон

вилоят бўлими (бундан кейин

ЎзРПАА АВБ) 4141

-

фонд, 13

-

рўйхат,125

-

йиғма

жилд, 68

-

варақ.

2.

Ўз

Р ПАА АВБ, 4141

-

фонд, 13

-

рўйхат, 125

-

йиғма жилд,70

-

варақ. 3. Ўз Р ПАА

АВБ, 4141

-

фонд, 11

-

рўйхат, 99

-

йиғма жилд, 34

-

варақ.

3.

Ражабов Қ. Жаҳон мамлакатлари Тошкент: 2015. 20

-

бет.

4.

Ўз Р ПАА АВБ, 4141

-

фонд, 8

-

рўйхат, 125

-

йиғма жилд, 88

-

варақ.

5.

Ўз Р ПАА АВБ, 4141

-

фонд, 11

-

рўйхат,125

-

йиғма жилд. 5

-

варақ.

6.

Фарғона вилоят архиви, Иқтисодиёт бош бошқармасининг доимий

сақловга оид ҳужжатлари рўйхати. 1993–2016 йй. Фарғона

2017 й.

7.

Ўз РПАА Фарғона вилоят бўлими, 2048

-

фонд,8

-

рўйхат, 8

-

йиғма жилд,

9-

варақ.

8.

Ўз РПАА АВБ, 4141

-

фонд, 35

-

рўйхат, 280

-

йиғма жилд, 263

-

варақ.

9.

Ўз РПАА АВБ, 4141

-

фонд, 35

-

рўйхат, 280

-

йиғма жилд, 264–

265-

варақлар.

10.

Ҳайдаров

Ғ.М. Инвестиция

-

тараққиётнинг муҳим таянчи // АДУ

хабарномаси

-

Андижон, 2018. –

№4,

78

81-

бетлар.

11.

Наманган вилоят Иқтисодиёт бошқармасининг 2015 йил якунлари

бўйича йиллик ҳисобот материаллари.

12.

Наманган вилоят Иқтисодиёт бошқармасининг 2019 йил якунлари

бўйича йилик ҳисобот материаллари.Наманган. 2020 йил.

13.

Ўз РПАА Фарғона вилоят бўлими, 2048

-

фонд, 41

-

рўйхат, 10

-

йиғма жилд,

2-

варақ.

14.

Мирзиёев

Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан

бирга қурамиз. –

Тошкент:

Ўзбекистон,

2018.20-

бет.

15.

Ҳайдаров

Ғ.М. Халқаро ҳамкорлик. “Фарғона водийсини ХVIII–

ХХ асрлардаги тарихини тадқиқ этишда ёзма, босма манбалар ва улардан
фойдаланиш

муаммолари”

мавзуcидаги

халқаро

илмий

конференция

материаллари. Андижон.2018. 371

-

бет.

References

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими (бундан кейин – ЎзРПАА АВБ) 4141-фонд, 13-рўйхат,125-йиғма жилд, 68-варақ.

Ўз Р ПАА АВБ, 4141-фонд, 13-рўйхат, 125-йиғма жилд,70-варақ. 3. Ўз Р ПАА АВБ, 4141-фонд, 11-рўйхат, 99-йиғма жилд, 34-варақ.

Ражабов Қ. Жаҳон мамлакатлари Тошкент: 2015. 20-бет.

Ўз Р ПАА АВБ, 4141-фонд, 8-рўйхат, 125-йиғма жилд, 88-варақ.

Ўз Р ПАА АВБ, 4141-фонд, 11-рўйхат,125-йиғма жилд. 5-варақ.

Фарғона вилоят архиви, Иқтисодиёт бош бошқармасининг доимий сақловга оид ҳужжатлари рўйхати. 1993–2016 йй. Фарғона – 2017 й.

Ўз РПАА Фарғона вилоят бўлими, 2048-фонд,8-рўйхат, 8-йиғма жилд,

-варақ.

Ўз РПАА АВБ, 4141-фонд, 35-рўйхат, 280-йиғма жилд, 263-варақ.

Ўз РПАА АВБ, 4141-фонд, 35-рўйхат, 280-йиғма жилд, 264–265-варақлар.

Ҳайдаров Ғ.М. Инвестиция-тараққиётнинг муҳим таянчи // АДУ хабарномаси-Андижон, 2018. – №4, 78–81-бетлар.

Наманган вилоят Иқтисодиёт бошқармасининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот материаллари.

Наманган вилоят Иқтисодиёт бошқармасининг 2019 йил якунлари бўйича йилик ҳисобот материаллари.Наманган. 2020 йил.

Ўз РПАА Фарғона вилоят бўлими, 2048-фонд, 41-рўйхат, 10-йиғма жилд, 2-варақ.

Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2018.20-бет.

Ҳайдаров Ғ.М. Халқаро ҳамкорлик. “Фарғона водийсини ХVIII–

ХХ асрлардаги тарихини тадқиқ этишда ёзма, босма манбалар ва улардан фойдаланиш муаммолари” мавзуcидаги халқаро илмий конференция материаллари. Андижон.2018. 371-бет.