Программа системы образования Высшего Медресе Мирзо Улугбека как источник

Аннотация

Система образования в Высшем медресе Мирзо Улугбека, согласно источникам того времени, охватывала произведения, относящиеся к таким дисциплинам, как точные и естественные науки, а также литература. Студенты, успешно окончившие обучение в медресе, получали дипломы, подтверждающие их достижения в области науки. В данной статье представлен анализ образовательной системы и программ Высшего медресе Мирзо Улугбека.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
CC BY f
1-7
52

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Маматкулова , Ф. . (2024). Программа системы образования Высшего Медресе Мирзо Улугбека как источник. Общество и инновации, 5(2), 1–7. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp1-7
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Система образования в Высшем медресе Мирзо Улугбека, согласно источникам того времени, охватывала произведения, относящиеся к таким дисциплинам, как точные и естественные науки, а также литература. Студенты, успешно окончившие обучение в медресе, получали дипломы, подтверждающие их достижения в области науки. В данной статье представлен анализ образовательной системы и программ Высшего медресе Мирзо Улугбека.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The program of the education system of the Higher
Madrasah of Mirzo Ulugbek as a source

Farangis MAMATKULOVA

1


Samarkand State University named after Sharof Rashidov

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024
Received in revised form
15 February 2024
Accepted 15 March 2024
Available online
25 April 2024

The education system in the higher madrasah of Mirzo

Ulugbek, the works taught there, according to sources of that

time, are related to exact sciences, natural sciences, and

literature. Students who completed the madrasah were

awarded science diplomas. This article analyzes the educational
system of the higher madrasah of Mirzo Ulugbek and its

programs as a source.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp1-7

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Higher Madrasah,

permission,

exact sciences,

natural sciences,

literature,

teacher,

student,

interpretation and

commentary of the Koran.

Мирзо Улуғбекнинг мадраса

-

йи олияси таълим тизими

дастури манба сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Мадраса

-

йи олия,

ижозатнома,

илми нақлия,

ақлия,

адабия,

мударрис,

толиби илм,

Қуръоний

тафсир ва Шарҳ.

Мирзо Улуғбекнинг мадраса

-

йи олиясида таълим

тизими, унда ўтиладиган асарларнинг илми нақлия, ақлия,
адабия каби фанларга дахлдорлигини ўша давр манбалари

далиллар асосида тасдиқлаб келганлар. Мадрасани

муваффақиятли тугатган толиби илмларга дипломлар

берилган.

Ушбу

мақолада

Улуғбек

Мирзо

олий

мадрасасининг таълим тизими ва ундаги дастурлар манба
сифатида таҳлил қилинган.

1

Basic doctoral student, Department of Historiography and Source Studies, Samarkand State University named after

Sharof Rashidov. E-mail: mamatqulovafarangis@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

2

Программа системы образования Высшего Медресе

Мирзо Улугбека как источник

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Высшее медресе,
разрешение,

точные науки,

естественные науки,
литература,

учитель,

ученик,

толкование и
комментарий

.

Система образования в Высшем медресе Мирзо

Улугбека, согласно источникам того времени, охватывала

произведения, относящиеся к таким дисциплинам, как
точные и естественные науки, а также литература.

Студенты, успешно окончившие обучение в медресе,

получали дипломы, подтверждающие их достижения в

области науки. В данной статье представлен анализ
образовательной системы и программ Высшего медресе

Мирзо Улугбека.

КИРИШ

Ана шундай “ижозатнома –

диплом”лардан бири ҳозирги кунда Ўзбекистон

Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институтида Р/10683 –

Ш рақамда сақланади. [1] Бу ижозатнома –

диплом

мадраса

-

йи олияда таълим олган Шамсидддин Муҳаммад Балхий номига берилган

бўлиб, унга Қозизода Румий мазкур ижозатномани Ҳижрий 838 йил ражаб ойининг
ўрталарида, яъни 1435 йил февраль ойида ўз қўли билан ёзилганлигини қайд
қилган. Бу ижозатнома –

диплом кўпгина масалаларга ойдинлик киритади:

Мазкур толиби илм –

Шамсиддин Муҳаммад ўша даврдаги Хуросоннинг

Балх шаҳридан Мовароуннаҳрнинг Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек мадарса

-

йи олиясига ўқишга келгани;

Бу эса ўз навбатида мадарса

-

йи олиянинг фақат Мовароуннаҳрдан

бўлганлар учун эмас, балки Хуросон, Ҳиндистон, Рум ўлкаларидан келганларга ҳам
хизмат қилгани;

Шамсиддин Муҳаммад ал –

Балхийнинг таҳсил муддати 16 йил

бўлганлиги;

Бу толиби илм томонидан таҳсил давомида ўрганган асарларнинг

номлари алоҳида –

алоҳида кўрсатилгани;

Ижозатнома –

дипломда қайд қилинган асралар номидан маълум

бўладики, улар ҳам нақлия, ҳам ақлия ҳам адабия илмларга даҳлдор бўлганидан
гувоҳлик беради.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Мадраса

-

йи олияда ва ақлий илмларга доир дарслик ва қўлланмаларнинг

айримлари турли манбаларда келтирилган маълумотларга кўра қўйидагилардан
иборат бўлган:

1.

“Лавомеъ асрор фи шарҳ матолеъ ал анвор” (“Нурларнинг чиқиши учун

сирларнинг равшанлашиши” деб номланган шарҳ). Мазкур асарнинг муаллифи
Қутбиддин

Муҳаммад бин Муҳаммад ар

-

Розий ат

-

Таҳтоний (ваф.1364 милодий –

766 ҳижрий) бўлиб, бу китоб 1328 йилда араб тилида ёзилган. Асар Сирожиддин
Урмавийнинг (ваф. 1283 милодий –

682 ҳижрий) “Матлаъ ал

-

анвор” (Нурларнинг

чиқиши) деб аталган фалсафа ва мантиқ масалаларидан баҳс юритувчи
китобининг мантиқ бўлимига ёзилган шарҳдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

3

2.

“Ал –

Кашшоф ан дақойиқ ал –танзил” (Нузул қилинган ҳақиқатларни

шарҳловчи китоб). Китобнинг муаллифи Абулқосим Маҳмуд бин Усмон
Замахшарий (ваф. 1144 милодий –

538 ҳижрий) бўлиб, Қуръони каримнинг

тафсирига бағишланган машҳур асардир. Бу асарга Самарқандда Маъсуд
Тафтазоний (1322

-

1390) “Шарҳи кашшоф” номи билан шарҳ ёзган. Бу шарҳ ҳам

мадраса

-

йи олия мударрис ва талабалари томонидан фойдаланилган.

3.

“Ал

-

ҳидоя”. Фиқҳга бағишланган бу машҳур асарнинг муаллифи

Бурҳониддин Марғинонийдир. (1123 йилда –

Марғинон (Рошидонда) туғилиб,

1196 йилда –

Самарқандда вафот этган. Қабри Чокардизада).

4.

“Ал

-

жомеъ ал

-

саҳиҳ”. Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларининг саҳеҳ

(ишонарли ва тўғри) мажмуаси бўлиб, уни Имом ал

-

Бухорий тузганлар (810 йилда

Бухорода туғилиб, 870 йилда Самарқанд вилоятининг Хартанг мавзесида вафот
этганлар). Республика мустақиллиги даврида қабрлари устида муҳташам мақбара
мажмуа қад кўтаради.

5.

“Китоб ал

-

фиқҳ ал

-

акбар”. Бу машҳур асар ҳанафия мазҳаби асосчиси имом

Аъзам

-

Абу Ҳанифа ан

-

Нуъмон ибн Собит ал

-

Куфий (700–

767).

6.

“Ал

-

тазкира фил

-

ҳайъат”. Астраномияга бағишланган бу асарнинг

муаллифи Носириддин Тусий (1201–1274) бўлиб, унда Батлимус (Птоломей)нинг
астрономияга оид тизимидан сўз юритилган. Мирзо Улуғбек мадраса

-

йи олияда

маъруза ўқиганда ундан фойдаланган.

7.

“Ат

-

туҳфат уш

-

шоҳий”. Бу ҳам астрономияга бағишланган бўлиб, унинг

муаллифи Қутбиддин Маҳмуд ибн Маъсуд Шерозийдир.

8.

“Бадоеъ ул

-

ибкор мин тавомеъ ал

-

афкор” (Фикрларнинг туғилишида

ғунчаларнинг

бадиийлиги)

9.

“Мафотеҳ абвоб ал

-

адаб” (Адаб эшиклари калитлари) ва бошқалар дейилганда

Чағминий, Тафтазоний, Саид Шариф Журжоний, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода
Румий каби алломаларнинг рисолалари, шарҳлари назарда тутилади.

10.

Абубакир Армавийнинг “Лавом ул

-

асрор мин матолеъ ул

-

анвор”

(“Яширин сирларнинг нур чиқиш билан равшанлашиши”).

11.

“Талвихот ут

-

тавзих” (“Равшанликни ойдинлаштириш ва изоҳлаш”).

12.

“Тақвим ул

-

мезон фи

-

т таъдил ва таржеҳ” (“Тарози палласини

тенглаштириш ва оғирлигини тўғрилаш”)

13.

“Минқонс ул

-

вусул ило илм ал

-

усул” (“Имоннинг асилларига етишиши

усуллари”)

14.

“Ихком ул

-

аҳком мунтахаби мунтаҳил амали вассуол” (“Танлаб олинган

охирги умид ва тилак ҳукмларини мустаҳкамлаш”)

15.

“Қуръон”

оятлари

16.

“Мавоқий ул

-

калом” (Диний эътиқод фалсафаси)

17.

“Ниҳол”

(Ҳидоя шарҳи)

. [2]

Келтирилган илмий

-

диний, дунёвий асарлардан кўринадики, мадраса

-

йи

олиядаги ўқиш жараёнига, ўқитиладиган соҳаларга алоҳида диққат қилинган ва
маълум тартиб асосида ташкил этилган.

НАТИЖАЛАР

Албатта,

айрим

талабалар

юқорида

санаб

ўтилган

асарларни

ўзлаштиришган бўлсалар

-

да, турли сабабларга кўра мадрасани хатм қила олмай,

ўқишни чала қолдириб кетганлар ва шаҳодат нома ололмаганлар. Бундай


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

4

ҳолларда

талабалар мударрислардан хусусий тарзда таълим олганлар, Дарслар

якунлангач, устозлар ўз шогирдларига мадрасаларда, айрим идораларда фаолият

олиб бориш ҳуқуқини берувчи шахсий ижозатномалар ёзиб берганлар. Бунга

мисол қилиб қуйидагиларни келтирамиз. Алишер Навоийга устозлик қилган

аллома Хожа Фазлуллоҳ Абул Лайсий дастлаб Самарқанд мадрасаларида ўқиган,

кейинчалик замонасининг машҳур олими Сайид Шариф Али бин Муҳаммадал

-

Журжоний қўлида 1387

-

1406 йилларида орасида таҳсил олган. Таҳсил тугагач,

устози унга мадрасаларда дарс бериш ижозатнома ёзиб берган. [3]

Устоз томонидан берилган ижозатнома қонуний кучга эга бўлганлиги

туфайли, Ҳожа Файзуллоҳ Абул Лайсий Самарқанд мадрасаларида мударрис

сифатида фаолият олиб борган.

Мазкур асарлар мазмун моҳиятига кўра асосан

фалсафа, мантиқ, ҳандаса (математика), ҳайъат (астрономия), ал

-

жабр (алгебра),

риёзиёт, шеърият назарияси, араб, форс

-

тожик тиллари ва фанларига алоқадор

эканлиги кўзга ташланиб туради. Табиийки, мадраса

-

йи олия ўқув дастурига

киритилган қатор мураккаб матндаги асарларни, илмий рисолаларни талабалар

томонидан ўзлаштиришлари учун муқобил ўқитиш усуллари кашф қилиниши

муҳим эҳтиёж ҳисобланган. [4]

Айниқса, Қуръони каримни ўқиш, шарҳлаш, унга тафсирлар ёзиш ўта

мураккаб иш бўлиб, ҳар қандай диний илм соҳибини қўлидан келмаган. Бу ишга

қўл

урган саноқли муфассирлар эса асосан араб тилидан фойдаланганлар.

Қуръоний тафсир ва Шарҳ билан ўқиш ҳам ўта мураккаб бўлиб, мударрисдан ҳам

талабадан ҳам жуда катта масъулият талаб қилинган. Энг муҳими. Қуръон ва

унинг тафсири ва шарҳини ўрганиш бошланғич мактабдан то мадрасагача алоҳида

фан сифатида ўрганилган ва ўқув дастурига киритилган. Натижада, ўта мураккаб

матндаги асарни ўрганиш усулларининг хилма

-

хил намуналари шакллана

бошлаган ва амалиётда қўлланилган мазкур усуллар:

Усули ҳижоия, савтия (товуш усули бўлиб, бўғинга бўлиб ўқиш)

Илми шарҳ араб ва форс қадимги туркий, тилдаги изоҳталаб сўзларни

шарҳлаш.

Илми таҳлил, илми мунозара, илми қироат, (оҳанг ва сўз талаффузи орқали

қироат

).

Илми фасоҳат (чиройли, ўринли, сўзларни қўллаш, сўзнинг очиқ, равшан

чиройли ва қоидага мувофиқ бўлиши).

Илми баён нозик маъноларни баён қилишни ўргатувчи илм, риторика).

Илми ғариба (кам сўз билан катта, кенг маъноларни акс эттириш асарлар

мағзини чақувчи илм. Ғариб (ғариба) –

ажойиб, таажжубланарли, ҳайрон қолмоқ

сўзидан олинган кам сўз билан катта, кенг маъноларни акс эттириш. Шунингдек

ал

-

ибора, шореҳ, зурафо, урафо дабир каби адабий атамалар илми ғариба билан

боғлиқдир).

Илмии маъоний –

(бирон нарса ёки ҳодисанинг туб моҳиятини, мазмунини

ечиб берувчи илмдир).

Илми иншо

(ёзиш услуби, мактуб, ёзув саводхонлиги) ва бошқа усуллар

шулар жумласидандир. [5]

Муҳими, мазкур ўқитиш усулларнинг яратувчи ва амалда қўлловчиларнинг

аксарияти Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан дарс берувчи мударрислар бўлган.

Шунинг учун ҳам Мирзо Улуғбек уларга алоҳида диққат билан қараган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

5

МУҲОКАМА

Мирзо Улуғбек мадраса

-

йи олиясидаги олимлар кенгашида ўқув жараёни,

талабаларнинг ўзлаштириши, улар орасидаги иқтидорлилар ҳақида муҳокама

қилинар

экан. Агар шундай бўлса, унда мадраса

-

йи олиядаги олимлар

кенгашининг раиси –

Мирзо Улуғбек мадраса

-

йи олиядаги таълим

-

тарбия жараёни

муҳокамасини эҳтимолки ўқув йили ўртасида ва ёки кўринади. Демак, бу масалага

алоҳида эътиборнинг қаратилиши Мирзо Улуғбекнинг фақат ўқув жараёни

билангина қизиқиб қолмай, балки унинг натижаси

-

талабаларнинг ўзлаштириши

ва улардан энг иқтидорлиларини аниқлаб, шу асосда ишни ташкил этишни

келишиб олишга ҳам эътибор қилганидан далолат беради. Мадрасада билим

бериш барча фанларни тўлиқ ўзлаштириш тамойили асосида йўлга қўйилган.

Мирзо Улуғбек мадраса

-

йи олия мажмуасининг биринчи босқичда қурилиши

мўлжалланган иншоотларини, хусусан мадраса ва хонақоҳни қуриб бўлгач уларни

моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида вақтларни ҳам белгилаган.

Мадрасайи олияда 100 та толиби илм бўлиб, шунга мувофиқ ўнта мударрис

ва тегишинча муъид, ҳофиз ва бошқалар билан таъминланган. Мадриса

-

йи

олиянинг садри ва бош мударриси мавлоно Салоҳиддин Мусо Қозизода Румий эди.

Мадраса

-

йи олия иш бошлаганда толиби илмларнинг билим савияси

-

даражаси

аниқланиб, улар уч гуруҳга –

аъло (юқори), авсат (ўрта), адно (паст)га ажратилган.

Бу ўринда шуни эслатиш ҳам жоизки, толиби илмнинг қайси гуруҳга

мансублигини аниқлаш мақсадида улар имтиҳон қилинганлар. Имтихонни

мавлоно Қозизода Румий раҳбарлигида махсус ҳайъат ўтказган. Бу маросимга

баъзан Мирзо Улуғбек ҳам қатнашган. [6]

Бу қоида мадраса

-

йи олия фаолият кўрсата бошлаган йиллардан бери амал

қилиб

келган. Мадраса

-

йи олиянинг уқув дастуридан улуми нақлия ва улуми

ақлияга дахлдор фанлар ўрин олган.

Улуми нақлия гуруҳига кирадиган илмлардан Қуръони карим ва нузули

ҳадиси

шариф ва фиқҳни чуқур ўрганиш назарда тутилган, уларга ёзилган тафсир

ва шарҳлар шунингдек калом илми, тасаввуф илмлари ҳам ўрганилган.

Бу илмларнинг моҳиятини ҳар томонлама чуғур тушунишга эришиш мақсадида

араб тили сарф ва наҳви (грамматикаси) ҳам батафсил ўрганилган. Натижада

толиби илмлар ўз она тиллари билан бир қаторда араб тилини ҳам мукаммал

биладиган, кейинчалик эса ўз асарларини ана шу тилда ёзадиган бўлиб

етишганлар. Улуми ақлияга даҳлдор фанлардан фалсафа, мантиқ, ҳандаса

(математика), ҳайъат (астрономия), ал

-

жабр (алгебра), риёзиёт, шеърият

назариясига оид асарлар ва бошқалар ўргатилган. Бундан ташқари толиби илмлар

бадиий адабиёт намуналари, жумладан Шайх Саъдийнинг Гулистон” ва “Бўстон”и,

Ҳофиз

Шерозийнинг девони, машҳур араб шоир ва адиблар асарларини ҳам

мутолаа қилганлар. Кўринадики, ўқув дастури ниҳоятда ўйлаб тузилган. [7]

Шуни айтиш жоизки, мадраса

-

йи олия талабалари фақат араб, форсий ва

туркийгўйларнинг асарларини эмас, балки қадимий юнон, сурёни ва ҳинд

тилларидан араб тилига таржима қилинган асарларни ҳам, жумладан, Клавдий

Птоломейнинг (ХИ аср) –

Батлимус “Улуғ қурилиш” ёки “Улуғ тўплам” (арабчаси

“Ал

-

манжастий”) деб аталадиган асари ва унга ёзилган шарҳларни мутолаа

қилганлар. Мадраса

-

йи олиядаги ўқиш жараёни ҳам маълум бир тартиб асосида

ташкил этилган кўринади. Жумладан, Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан дарс

ўқийдиган ҳар бир гуруҳдан (маълумки, улар уч гуруҳ

-

адно, авсат, аълода таълим

олганлар) 5 тадан, жами 15 та талаба беркитилган экан.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

6

Ҳар

бир гуруҳ талабалари алоҳида ўқув дастури асосида ўқитилган. Бошқа

илмлардан дарс берувчи ҳар бир мударрисга эса ҳар бир гуруҳдан 10 тадан, жамъи
30 та толиби илм беркитилган. Ана шу тарзда мадраса

-

йи олиядаги

мударрисларнинг сони 10 тага бориб етар экан, шунга муносиб равишда ҳофиз,
мусдир, муъид ва бошқа ходимлар ҳам аниқланган.

Мадраса

-

йи олия хонақоҳда фаррош, таббох (ошхона ходими), имом, ноқит

ҳам

тайинланган. Ўша давр таомилига кўра бошқа мадрасаларда бўлгани каби

мадраса

-

йи олияда ҳам ҳафтанинг тўрт куни

-

шанба, якшанба, душанба, сешанба

расмий дарс бўлиб, икки кун

-

чоршанба ва пайшанба мустақил мутолаа кунлари,

жума (бозор) куни эса дам олиш деб ҳисобланган. Мадраса

-

йи олияда ўқиш

жараёни бир ўқув йилида етти ой давом этган. Ўқув йили мезон ойининг биринчи
куни (21 сентябр) бошланиб, ҳамал ойининг биринчи кунида (21 март) тугаган.
Ҳамал

ойидан (21 мартдан) мезон ойигача (21 сентябргача) бўлган муддат, яъни

март ойининг охиридан, апрел, май, июн, июл, август ойлари ва сентябрнинг

21 кунигача таътил ҳисобланган.

Бу даврда толиби илмлар турли ишлар (деҳқончилик, ҳунармандчилик,

масжид имомлиги) билан шуғулланганлар. Айрим талабалар эса мадраса

-

йи

олияда қолиб, мустақил ўрганишини давом эттираверган.

Мадраса

-

йи олияда

талабаларнинг таълим олиш муддати саккиз йилдан ўн олти йилгача белгиланиб,
шу муддат ичида талабалар қайси гуруҳга мансуб бўлса, ўшанга мувофиқ ойлик
(нақд динор) ва ошлик (арпа, буғдой) билан таъминланган. Кўрсатилган муддат
тугагач, талабаларни моддий жиҳатдан таъминлаш тўхтатилган.

Шуниси ҳам борки, талабаларнинг ҳаммаси ҳам мазкур муддатда мадраса

-

йи

олияни хатм қила олмаган. Ундайлар кўп йиллар ўз ҳисобидан ўқиб юрган.
Улардан айримлари мадрасани ўз ҳисобида ўқиб юрган. Улардан айримлари
мадрасани хатм қилишга муяссар бўлган. Мадраса

-

йи олияни хатм қилган –

битирган толиби илмларга мударрислик қилиши мумкинлигини билдирувчи
ижозатнома дипломлар берилган ва бош мударрис томонидан тасдиқланган.
Демак, Мирзо Улуғбек мадраса

-

йи олиясини хатм қилганлик

-

битирганлик

ҳақидаги

ижозатнома

-

диплом ўша давр Шарқ ўлкаларида тан олган расмий

ҳужжат бўлган. Бу эса, ўз навбатида, мазкур мадрасанинг Шарқ ўлкаларида тутган
юксак мавқеи ва эътиборидан далолат беради. Шуни уқтириш лозимки, мадраса

-

йи олияда таҳсил олиб, ўзининг қобилияти ва билимдонлиги билан алоҳида
ажралиб турган толиби илмлар мадраса

-

йи олияни хатм қилгандан сўнг шу

мадраса

-

йи олиянинг мударрислигига ҳам қолдирилганлар. [8]

ХУЛОСА

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Мадраса

-

йи олия фаолиятини бошлаш

арафасида Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Жамшидлар уни етук
мударрислар билан таъминлаш борасида ҳам маълум бир хулосаларга келган
кўринадилар. Ана шу асосда бўлғуси мударрисларни синовдан ўтказиб, энг
билимдон, етук алломаларни аниқлашга ҳам киришадилар. Шуни ҳам эслатиш
жоизки, бу даврда Самарқандда жуда кўп донишман алломалар йиғилган эдилар.
Ана шу сабабдан уларнинг бир гуруҳидан маслаҳат илмий кенгаши тузилган
кўринади. Чунки Соҳибқирон Амир Темур ҳар бир ишни “узоқни ўйлайдиган,
тўлиқ ақлли, чуқур фикрли, сезгир кишилар” билан кенгашиб ҳал қилиш
лозимлигини уқтирганлиги Мирзо Улуғбек яхши билар ва бу ўгитга амал қиларди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

2 / ISSN 2181-1415

7

Ана шу илмий кенгаш йиғилишида бўлғуси мударрисларнинг маърузалари
тингланиб, улар ҳақида бирор

-

бир хулосага келинади. Албатта, мадраса

-

йи

олиянинг ҳеч қандай синовга муҳтож бўлмаган мударрислар ҳам аниқ эди. Булар
Қозизода

Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид, Хожа Фазлуллоҳ Абу Лайсий,

Мавлоно Муҳаммад Ҳофий, Нуриддин Абдурахмон Жомий, Али ибн Муҳаммад
Қушчи

Самарқандий эдилар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

ЎзРес

ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фонди.

Инв.

Р

/10683

Ш.

2.

Темур ва Улуғбек даври тарихи. –

Тошкент

:

“Қомуслар бош таҳририяти”.

1996.

3.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Олтинчи жилд. Ҳайрат ул

-

аброр. –

Тошкент

: 2012.

4.

Навоий замондошлари хотирасида //

Хондамир. Хулосат ул

-

аброр. –

Тошкент

: 1986.

5.

Зайниддин Васифий. Бадаеъ ул

-

вақоеъ /

Форсийдан Н.Норқулов

таржимаси. –

Тошкент

: 1979.

6.

Валихўжаев Б. Самарқандда олий таълим –

мадрасаи олия –

университет

тарихидан лавҳалар. –

Самарқанд

:

Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 2001.

7.

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. –

Тошкент: Маънавият.

1997.

8.

Туркистон вилоятининг газети. 1891. №

14.

Библиографические ссылки

ЎзРес ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фонди. Инв. Р/10683 – Ш.

Темур ва Улуғбек даври тарихи. – Тошкент: “Қомуслар бош таҳририяти”. 1996.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Олтинчи жилд. Ҳайрат ул-аброр. – Тошкент: 2012.

Навоий замондошлари хотирасида // Хондамир. Хулосат ул-аброр. –Тошкент: 1986.

Зайниддин Васифий. Бадаеъ ул-вақоеъ / Форсийдан Н.Норқулов таржимаси. – Тошкент: 1979.

Валихўжаев Б. Самарқандда олий таълим – мадрасаи олия – университет тарихидан лавҳалар. – Самарқанд: Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 2001.

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. – Тошкент: Маънавият. 1997.

Туркистон вилоятининг газети. 1891. № 14.