Экологик ҳуқуқий таьлим-тарбияни олиб беришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатлари

CC BY f
92-97
6
1
Поделиться
Холмуминова , А. (2021). Экологик ҳуқуқий таьлим-тарбияни олиб беришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатлари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 92–97. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22004
Айгуль Холмуминова , Термезский государственный университет

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда замой талаби асосида ёшларга экологик ҳуқуқий таълим-тарбия беришда янги инновация ва ахборот технологияларни қўллаш айниқса, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг мустаҳкамлаш келажакда экологик муаммоларни ижобий ҳал этилишига ёрдам беради.


background image

92

Холмўминова Ойгул Жумаевна

уцитувчи

Термиз давлат университети

ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚИЙ ТАЬЛИМ-ТАРБИЯНИ ОЛИБ БЕРИШДА ОИЛА,

МАКТАБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Бугунги кунда замой талаби асосида ёшларга экологик ҳуқуқий таълим-тарбия беришда янги

инновация ва ахборот технологияларни қўллаш айниқса, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг
мустаҳкамлаш келажакда экологик муаммоларни ижобий ҳал этилишига ёрдам беради.

Узбекистан Республикаси Конституциясининг,41-моддасида“...ҳар ким билим олиш

ҳуқуқигаэга” эканлиги, 50-моддасида, “Фуқаролар атроф-муҳитгаэҳтиёткорона муносабатда бўлишга
мажбурдирлар” ҳамда, 55-моддасида, “Ер, ер ости бойликлари, су в, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир”,-деб кўрсатилганлиги ҳам ёшларга экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия
беришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини ташкил этади.

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев алоҳида уқтириб ўтганидек,”илм-фан,

замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур.Халқимизда “таълим ва
тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўзи бор. Фақат маърифат инсонни камолга,
жамиятни тараққиётга етаклайди.”

Юртбошимиз раислигида 2019 йил 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш,

педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш
масалаларига багишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб унда, оиладаги таълим-тарбия муҳити,
ота-оналарнинг масъулияти ва ўқитувчилар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор
қаратилди.

Президентимизнинг “Албатта, бу борада белгиланган чора-тадбирларнинг мазмуни, сифати ва

самарасини ошириш учуй ҳали кўп иш қилишимиз керак. Бугунги кунда изчил амалга оширилаётган
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Ҳар бир оила-тадбиркор” каби дастурлар
айни шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир”,- деган концептуал гоялари экологик ҳуқуқий
тарбия беришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг педагогик хусусиятларини
такомиллаштиришга асосдир.

Жумладан,Узбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,“Мактабгача таълим тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрь қарори,“Ёшларни
маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, улар га таълим-тарбия бериш тизимини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14 август 2018 йилги
қарорлари ўқувчиларда экологик ҳуқуқий тарбияни олиб бориш ва такомиллаштиришнинг асосий
йўналишларини замой талаби асосида ўзида ифода этиб бу соҳадаги бир қатор аниқ вазифалар
кўрсатиб берилди.

Айниқса,Узбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб- ҳунар

таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 25 январь 2018 йилги
фармонида ёшларни ҳар томонлама баркамол шахе қилиб, ватанпарварлик ва миллий мустақиллик
ғояларига содиқлик руҳида тарбиялашга, шунингдек, ўқувчиларда бой илмий, маданий ва маънавий
меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган маънавий ва ахлоқий сифатларни
ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённи янги педагогик шакл ва усуллар асосида
ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди,бу эса ёшлар ўртасида
экологик ҳуқуқий тарбия беришни замонавий ривожланишига алоҳида туртки балди.

Бундан кўриниб турибдики,бу эса Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ

таълими вазирликлари томонидан оила, мактаб ва маҳаллаларда ёшларга экологик- ҳуқуқий таълим-


background image

93

тарбияни олиб боришда янги замонавий тизимли талабларгаэътибор беришликни тақоза этади.

Юқоридаги талаблар шуни кўрсатмоқдаким, дастлабки экологик ҳуқуқий тарбияни олиб бориш

жараёни оилада вужудга келади. Шунинг учуй ҳам оилаларимизда ҳуқуқий ҳамда экологик таълим ва
тарбияни чамбарчас олиб бориш ёшларимизнинг мавжуд экологик қонунларни билиб олишлари,
ҳурмат қилиши ва унга амал қилишларига ундайди.

Халқимизд а яхши бир нақл бор “ Атроф-муҳит тозалиги у йнинг остонасидан бошланади”. Х,ар

бир хонадоннинг саришталиги, ободлиги унинг остонасида, кўча-куй, ҳовли-жойни тоза ва саранжом
тутишда билинади.“Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидек, ота-оналар болаларгатабиат
инъомэтган ер ва су вни асраб-авайлаш, ту проқ ваҳавони ифлослантирмаслик, ўсимлик-яшиллик
оламини сақлаш ҳақидаги ўгитларни доимий равишда сингдиришлари ва уларнинг ҳаёт мезонига
айлантиришлари талаб этилади. Болаларимизга, ўлкамиз учун тобора қадрли бўлиб бораётган
ичимлик сувидан тежаб-тергаб фойдаланиш муносабатини шакллантириш айниқса, ўта муҳим
масаладир.

Болалар ёшлигида атроф-муҳит ва унда рўй бераётган ҳодисаларни англашга эмоционал- ҳиссий

ёндашадилар ва бунинг натижасида уларда, аста-секин ҳодисалар моҳиятини ифодаловчи шахсий
қараш, сифат ва мустақил муносабат шаклланиб, уларнинг руҳиятида сақланиб қолади.

Ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган ножўя муносабатига ота-оналар муносабат билдиришлари ва

бунинг салбий оқибатини тушунтириб, табиий муҳит тозалиги, ҳавонинг му саффолиги аввалом бор
бизнинг саломатлигимиз, ҳаётимиз барқарорлигини таъминлашини астойдил уқтиришлари лозим
бўлади.

“Тоза муҳит бу соғлом ҳаёт муҳити” қоидасини оиланинг турмуш тарзи ва дунёқараши, кундалик

зарурияти, амалий кўникмаси ва ҳаётий эҳтиёжига айлантириш зарурдир. Болада соғлом турмуш
тарзининг илк қоидаларини шакллантиришда ота-оналар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг
тозалигини сақлаш, сув, ҳаво ва тупроқни ифлослантирмаслик, улардан тежамкорлик билан
фойдаланиш ҳар биримизнинг қонуний ҳам инсоний бурчимиз эканлигини ҳаётий мисолларига
таяниб астойдил ўқтиришлари лозим.

Шу маънода,экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия асосан оилада олиб борилишини инобатга

оладиган бўлсак, демак ҳар бир оилада ўсиб-улғаяётган ёшларимиз мустақил давлатимизнинг
экологик сиёсати ҳамда унинг мазмунини, ҳуқуқий-экологик муаммолар ҳамда уларни ҳал қилишнинг
ҳуқуқий-иқтисодий томонларини яхши билишлари, чуқур ҳуқуқий-экологик билимларга эга
бўлишлари ва жамият фаолиятининг экологик соҳасида фаол қатнашишлари зарур бўлади.

Фикримизча оилада экологик ҳуқуқий таълим-тарбия қўйидаги талабларни ўз ичига олиши

мақсадга мувофиқдир:

1)

оилада ёшларимизни табиат гўзалликларидан эстетик завқ олиш севиш руҳида тарбиялаш ва

унга оид тушунчаларни шакллантириш;

2)

оилада ота-онанинг ғамхўрлиги ва бевосита ҳаракати остида ёшларимизнинг экологик-

ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини ошириш;

3 )оилад а ёшларимиз га табиат ва жамият ўртасид аги ҳу қу қий му носабат ҳамда инсоннинг

табиатга таъсири масаласига оид тушунчаларни шакллантириш;

4) ёшларимизга инсон табиатнинг онгли бир бўлаги эканлиги ва барча жамият ва табиат

қонунларига амал қилиш лозимлигини тушунтириб, унга оид экологик-ҳуқуқий билимларни доимий
ўзлаштириб боришлиги ҳам катта аҳамият касб этади.

Экологик-ҳуқукий тарбия жараёнида ўқувчиларимиз кўпроқ олинган билим ва тушунчалар,

экологик ҳуқукий савия, ҳамда бошқа меъзонлар билан боғлиқ бўлади. Оилада ҳуқуқий экологик
тарбия эса қўйидагиларни ўзида ифода этиши мумкин:

1)

ёшларимизга барча табиат бойликлари бўлган ер, ер ости бойликлари, сув, ҳайвонот ва

ўсимликлар дунёси, ўрмон ва ҳаво (атмосфера) дан оқилона фойдаланиш, ҳамда уларни муҳофаза
этиш лозимлигини тушунтириш;

2)

оилада ёшларимизга экологик ҳуқукий тафаккур ва экологик онгни ҳосил қилиш, атроф


background image

94

муҳитга нисбатан масъулиятли бўлиш ва табиат бойликларига меҳр-муҳаббат кўрсатиш;

3)

ёшларимизга экологик ўзгариш, инқироз ва таҳдидларни олдиндан кўра билиш кераклигини

кенгроқ моҳиятан тушунтириш (салбий таьсирларга олиб келишини уқтириш);

4)

ота-оналар томонидан ёшлар онгида экологик- ҳуқуқий маънавият ва маданиятни

шакллантириш. Т абиатга зарар етказмаслик, етказилган зарар ёки сод ир этилган ҳу қу қбузарлик
учуй юридик жавобгарликларни мавжудлигини тушунтириш;

5)

оилада, ота-оналар томонидан ёшларимизга содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган

экологик-ҳуқуқий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, ҳамда уларни олдини олиш шарт эканлигини
ҳам тушунтириш мақсадга мувоффиқдир.

Демак, мазкур масалада ҳали педагог, табиатшунос ва ҳуқуқшунос кадрларимиз олдида бир

қатор вазифалар ҳам турганлигини эьтироф этиб,

оила, мактаб ва маҳалла

ҳамкорлигини таъминлаш

мақсадида

мактабларда

қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувоффикдир:

-ота-оналар томонидан ёшларимизга кўпроқ экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия мавзуларида

тушунтириш ишларини олиб бориш;

-маҳаллаларда яхши экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия олиб бораётган ҳар бир оила

тажрибаларини кенгроқ ўрганиш ва ёритиш;

-табиат қўйнида оилавий бўлиб, ёшларимизда табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш ва атроф табиий

муҳит ва экологик қонун талабларига риоя этиш талабларини тушунтириш;

-жойларда экологик профилактик тадбирларни ташкил этишда маҳалла имкониятларидан

самарали фойдаланиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунг
ҳурмат ҳиссини кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда фаол қатнашаётган

инсонларни рагбатлантириш;

-оилада олиб борилган экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни мактабгача муассасаларда, мактаб

ва лицейларда давом эттириш ва ривожлантириш;

“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” дастурини янада такомил- лаштириш,“Ота-оналар

университетлари” ишини реал, яъни том маънода ҳаётий кучга айлантириш, уларнинг ёшларнинг
экологик тарбиясида тутган устувор аҳамиятига ургу бериш, шунингдек, ёшларнинг бандлигини
таъминлаш;

- ёшларимиз ўртасида экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни янада кучайтириш

мақсадида,“Экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбия” махсус курении ўқитиш ҳамда бошқа тадбирларни
амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади деб ўйлаймиз.

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни

халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш,
ёш

авлод

маънавиятини

юксалтириш

масалаларига

багишланган

видеоселектор

йигилишида,“Мактаблардаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш, “Миллий
гоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйгуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона
“Тарбия” фанини жорий қилиш зарурлиги қайд этилди. Мактабларга буюк алломалар, давлат ва
сиёсат арбоблари, машҳур саркарда аждодларимизнинг номларини бериш муҳимлиги таъкидланди”.

Фикримизча, “Тарбия”фанини дастурини тузиш ва уни ўқитишда “Экологик-ҳуқуқий тарбия”

масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Зеро, бу масалада Узбекистан Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9-январдаги
ПФ-5618-сонли Фармонида ҳам бу масалага алоҳида эътибор берилди.

Мазкур фармон талабига кўра:

Биринчидан,

экология соҳасидаги кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги

қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек,
экологик-ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма
материалларни оилаларга бепул тарқатиш мақсадга мувофиқдир.


background image

95

Ёшлар ва ота-оналар ўртасида экологик қонунларни моҳиятини тушунтириш, мунтазам равишда

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учуй
фармонда белгиланганидек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс-оила-
маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципы бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши
лозим.

Масалан,оилада болаларга экологик-ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини

ўргатиш бўйича ота-оналар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш учун-йўл харитасида белгиланган
тегишли вазирликлар алоҳида муаллифлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириб, мазкур
қўлланмаларни яратиш, чоп эттириш масалаларини ҳал этиши мақсадга мувофиқдир.

Иккинчидан,

Оила илмий амалий Маркази, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари фармонда

белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида, турли давлат ва чет эл
грантларини ютиб олиш орқали ушбу масалаларни ечиш учун мақсадли лойиҳаларни ишлаб чиқиб,
лойиҳа доирасида оила аъзоларнинг экологик ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ёрдам берадиган
турли мавзуларда услубий қўлланмалар, буклетлар, флаерлар ва плакатлар ишлаб чиқилса ва бепул
тарқатилса, албатта ўз натижасини беради.

Учинчидан,

ҳар бир оилага кириб бориш учун аввало маҳаллага мурожаат қиламиз. Пекин

таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчилар, оила аъзолари меҳнат қилаётган жамоа орқали ҳам
оилага кириб борилса янада кўпроқ натижа бериши муқаррар. Иш тажрибамиздан келиб шуни
айтишимиз мумкинки, биргина таълим муассасасида ота-оналар
йиғилишида ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида, экология
соҳасидаги мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши тўғрисида тарғиботларни
олиб бориш орқали, уларнинг ҳуқуқий экологик маданиятини ошириш имконини беради.

Тўртинчидан,

Маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ташкил этиш, бунда аниқ бир

ку нд а режалаштирилган йўналиш бўйича малакали ад вокатлар, нотариу слар, юрид ик хизматлар
ходимлари ва бошқалар томонидан аҳолига экологик ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини
таъминлаб бориш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомил- лаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз ҳудудларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш ишларини амалга оширишда, кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш бу соҳада оила,
мактаб ва маҳаллани жипслигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди.

Чунки,юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланган. Авлоддан-авлодга ўтиб

келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек
асраб-авайлашда,айниқса атроф муҳитни муҳофаза қилишда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлиб,
дунёда ноёб, ўхшаши йўқ бу тизим аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айланган.

Демак,оила, мактаб ва маҳаллалар ҳамкорлигида экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни олиб

борилиши ўқувчиларни табиатга, атроф табиий муҳит ва унинг бойликларини севишга, муҳофазалаш
ҳамда бундан оқилона фойдаланишдаги дастлабки экологик ҳуқуқий онгини, таффакурини ҳамда
тушунчаларини янада такомиллашувига ёрдам беради.

Масалан: АҚШда миллий ғоя вазифасини “америка орзуси” (american dream) бажармоқда. У

америка давлатининг олий қадриятлари йиғиндиси, миллатнинг маънавий онаси деб тушунилади.
“Америка орзуси”нинг асосий тушунчаларини шахс эркинлиги, эркин тадбиркорлик, демократия,
муваффақиятга эришишга қаратилган меҳнат ташкил қилади.

АҚШда фуқаролара замой талабларига мое фазилатларни қарор топтиришда фуқаро экологик

тарбиясида шахс бу соҳада нимагаки эришса, қандай мақомни эгалласа, бунга фақат ўзнинг экологик
ҳуқуқий онги, тафаккури ва истеъдоди билангина етишади,яъни “америка орзуси”га ишонч каби
фазилатлар етакчилик қилганини кўрамиз.

Японияда фуқарони экологик ҳуқуқий тарбиялаш-“ахлоқий тарбия” тизими “характерни

шакллантиришга йўналтирилган таълим”, “давлат учун мақбул ахлоқий сифатларни тарбиялашга
қаратилган фаолият”,“фуқаролик ахлоқи асосларини тарбиялаш”, “ватанпарварлик”тизими
вазифасини ўтайди.


background image

96

Шуниси эътиборлики,идеал японнинг фазилатлари” деб номланган ҳужжатда япон ёшларида 16

фазилат 4 та гуруҳга бўлиб тарбияланади. Булар: 1) шахсий сифатлар: эркинлик, ўзига хосликни
ривожлантириш, мустақил бўлиш, ўз ҳоҳишларини идора қила олиш, пиетет туйғусигаэгалик; 2) оила
бошлиғигахос сифатлар: ўзуйини меҳр-муҳаббат, ҳаловатватарбия масканига айлантира олиш; 3)
ижтимоий сифатлар: ўз ишига садоқат, жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш, ижодкорлик, миллий
(ижтимоий) қадриятларни ҳурмат қилиш; 4) фуқаролик сифатлари: Ватанга содиқ бўлиш, давлат
рамзларини қадрлаш, ижтимоий фаоллик, энг яхши миллий фазилатлар соҳиби бўлишни ўргатади.

Хитойда Конфуцийлик ахлоқининг беш асосий устуни этиб яхшилик, тўғрилик, поклик, донолик

ва ишончлилик каби фазилатлар белгилаб олинади ва амал қилинади. Ёшларнинг экологик тарбияси
“Она Ватанга хизмат қилиш ва содиқ бўлиш” ғояси асосида ташкил этилди. Ёшлар шахсий ва миллий
манфаатларни уйғун тутишга ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланишга ўргатиб борилади.

Шунингдек,Жанубий Кореяда миллий гоя асосида ёшлар экологик онгига урф-одатлар, ахлоқий

идеаллар орқали сингдириб борилади. Ёшларни ҳаётга тайёрлашда оила, мактабгача таълимга
жумладан, ёшлар билан табиат ўртасидаги мутаносибликни сақлашга алоҳида эътибор қаратилишини
кўришимиз мумкин.

Юқоридагилар ва хорижий тажрибадан кўриниб турибдики, ҳақиқатан ҳам, оила, мактаб ва

маҳаллаларда экологик маданиятни, атроф муҳитга жиддий муносабатда бўлишликни қатъий
белгилаб берадиган нормаларнинг амалиётга киритилиши келажакда ёшларда кўзланган мақсадга
эришишни таъминлаши мумкин.

Эътибор беринг, масалан Германияда ахлоқсиз фуқаролар “чиқинди изқуварлари” томонидан

ушланади. Кўчага ўрнатилган видеокамера орқали махсус қутига ташланмаган ахлат учун аҳолининг
ана шундай қатламига 100 еврогача жарима солинади. Швецияда ерга ташланган қоғоз унинг эгасига
90 евро, Сингапурда эса 300 дан 1000 доллар гача жарима тўлашга сабаб бўлади.

Фикримизча, юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаким,оила, мактаб ва маҳаллаларда ўқувчи-

ёшларга доимий равишда экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни самарали олиб бориш учун:

Биринчидан-экологик

ҳуқуқий таълим тарбияни узлуксизлигига, чамбарчас олиб борилиши ва

ўқитилишига ҳамда, оилада олинган экологик ҳуқуқий билимларни тизимли самарадорлигига
эришиш;

иккинчидан-экологик

ҳуқуқий таълим ва тарбия бериш жараёнида оила, мактаб ва маҳалла

ҳамкорлигини янада кучайтириш ва такомиллаштириб бориш;

учинчидан-қабул

қилинган экологик қонун талабларини ҳамда уларга оид тушунчалар

моҳиятини оила, мактаб ва маҳаллаларда ёшларга батафсил тушунтиришлар олиб бориш;

тўртинчидан-ривожланган

бир қатор хорижий мамлакатлар АҚШ, Япония, Хитой, Германия,

Жанубий Корея, Сингапур ва Швеция мамлакатларининг экологик таълим-тарбия тизими
тажрибаларини тушунтириш ва амалиётда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Фикримизча, ёшларимизга оила, мактаб ва маҳаллаларда экологик ҳуқуқий тарбия бериш

жараёнида мазкур масалага алоҳида эътибор беришликни замой талаби асосида олиб бориш
келажакда амалий фаолиятни ижобий такомиллашувига ёрдам беради.

Умуман олганда,табиатга яқинлик, она заминга муҳаббат, жонажон ўлканинг гўзалликларидан

баҳраманд бўлиш ёшларимизни маънавий-руҳий жиҳатдан бойитиб нафис дидини шакллантирди
ҳамда муқаддас замин ўз она-юртининг фаровонлиги ва табиатининг мусаффолиги тўғрисида
қайғуришни ўзларининг бурч ва масъулиятли эканликларини юраклари билан ҳис этадилар. Экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, у ни бойликларини авайлаш ва ундан оқилона фойдаланишни
даврни ўзи талаб этиб, ёшларимизни табиатга янада эътиборлироқ ва масъулиятлироқ бўлишга
ундайди.

Кўриниб турибдики, энг муҳим масалалардан бири қишлоқлар аҳолиси экологик ҳуқуқий

маънавияти ва маданиятини янада ошириш ҳисобланади. Президентимиз бу борада Манас қишлоғида
амалга оширилаётган ишларни мисол қилиб келтирганликлари жуда муҳимдир. Қишлоқларга адлия,
ҳуқуқ-тартибот, маданият, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар вакиллари доимий


background image

97

равишда ташриф буюриб, аҳолининг ҳуқуқий, тиббий маданияти, билим-савияси ва маънавиятини
ошириш бўйича турли учрашувлар, суҳбатлар ўтказиб бориши лозимлиги қайд алоҳода қайд этилган.

Ана шу мақсадда, оила, мактаб ва маҳалаларда ёшларнинг узлуксиз экологик таълим- тарбияси

борасида самарали тизимни яратиш бугун зиммамиздаги энг муҳим вазифалардан биридир. Бундан
ташқари, оммавий ахборот воситаларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган
туркум кўрсатув, эшиттиришлар, ижтимоий-экологик роликларни мунтазам эфирга узатиб бориш,
вақтли матбуот нашрларида мақолалар чоп этиш орқали тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш
ҳам ўқувчи-ёшларнинг экологик маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Хуллас,ҳозирги экологик муаммолар кескинлашиб бораётган глобаллашув шароитида уларниҳал

қилиш, оила, мактаб ва маҳалалар ҳакорлигидаэкологикхавфсизликнитаъминлаш, табиат
бойликларини келажак авлодга бус бутун қолдириш, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилиш устувор вазифалардан бири бўлиб, ҳар бир ёшни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ундайди.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Узбекистон Республикасининг Конституцияси,Тошкент, Узбекистон, 2019.

2.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2018 йил, 29 декбрь.

3.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни

халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш,
ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига багишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқи.
Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур.//Халқ сўзи,2019 йил,24
август.

4.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига

бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи .Халқ сўзи,2019 йил,8 март.

5.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрь қарори.//Узбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2017 йил, 9-сон, 555-модда .

6.

Узбекистон Республикаси Президентининг“Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний

баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.//Халқ сўзи,2018 йил 14 август.

7.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 25 январь 2018 йилги
фармони.//Халқ сўзи, 2018 йил, 26 январь.

8.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни

халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш,
ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига багишланган видеоселектор йиғилишидаги
нутқи.Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур.//Халқ сўзи,2019
йил,24 август.

9.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни

юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9-январдаги ПФ-5618-сонли
Фармони.//Халқ сўзи., 2019 йил 10 январь №5(7235).

10.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Фармони.//Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон.

11.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

12.

Намозова, Юлдуз Музаффаровна. "FEATURES OF INCREASING LITERACY IN

TURKESTAN “NEW-METHOD” SCHOOLS." Исследование Ренессанса Центральной Азии 2.1 (2021).

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг Конституцияси,Тошкент, Узбекистон, 2019.

Узбекистон Рсспубликаси Президента Шавкат Мирзиссвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//Халк сузи, 2018 йил, 29 декбрь.

Узбекистон Реснубликаси Президента Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни халктаълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, сш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига багишланган видсосслсктор йигилишидаги нутки. Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалк харакатига айланиши зарур.//Халк сузи,2019 йил,24 август.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Халкаро хотин-кизлар кунига багишлаб утказилган тантанали маросимдаги нутки .Халк сузи,2019 йил,8 март.

Узбекистон Рсспубликаси Прсзидснтининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 2017 йил 9 сентябрь карори.//Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,2017 йил, 9-сон, 555-модда .

Узбекистон Рсспубликаси Президснтининг“Ёшларни маънавий-ахлокий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бсриш тизимини сифат жихатидан янги боскичга кутариш чора-тадбирлари тугрисида’Ти карори.//Халк сузи,2018 йил 14 август.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Умумий урта, урта махсус ва касб-хунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 25 январь 2018 йилги фармони.//Халк сузи, 2018 йил, 26 январь.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни халктаълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига багишланган видеоселектор йигилишидаги нутки.Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалк харакатига айланиши зарур.//Халк сузи,2019 йил,24 август.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тугрисида’Ти 2019 йил 9-январдаги ПФ-5618-сонли Фармони.//Халк сузи., 2019 йил 10 январь №5(7235).

Узбекистон Республикаси Президентининг “Махалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти Фармони.//Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси,13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Намозова, Юлдуз Музаффаровна. "FEATURES OF INCREASING LITERACY IN TURKESTAN “NEW-METHOD” SCHOOLS." Исследование Ренессанса Центральной Азии 2.1 (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов