Иммануил Кант фалсафасида ахлоқий-эстетик категориялар тадқиқи

CC BY f
149-152
4
0
Поделиться
Бозарова , Ф. . (2021). Иммануил Кант фалсафасида ахлоқий-эстетик категориялар тадқиқи . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 149–152. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22030
Феруза Бозарова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Доктор философии (PhD), доцент В. к.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XVIII аср олмон мумтоз эстетикасининг асосчиларидан ҳисобланган Иммануил Кант (Kant / 1724-1804) ўз ижодий изланишларининг маҳсули сифатида ‘Тўзаллик ва улугворлик туйгулари устидан кузатишлар” (1764), “Соф ақлнинг танқиди” (1781), “Амалий ақлнинг танқиди” (1788), “Мулоҳаза қобилиятининг танқиди” (1796) каби йирик асарларни ёзиб қолдирган.

Похожие статьи


background image

149

Бозарова Феруза Ғайбуллаевна

Фалсафа фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), доцент в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

ИММАНУИЛ КАНТ ФАЛСАФАСИДА АХЛОҚИЙ-ЭСТЕТИК

КАТЕГОРИЯЛАР ТАДҚИҚИ

XVIII аср олмон мумтоз эстетикасининг асосчиларидан ҳисобланган Иммануил Кант (Kant /

1724-1804) ўз ижодий изланишларининг маҳсули сифатида ‘Тўзаллик ва улугворлик туйгулари
устидан кузатишлар” (1764), “Соф ақлнинг танқиди” (1781), “Амалий ақлнинг танқиди” (1788),
“Мулоҳаза қобилиятининг танқиди” (1796) каби йирик асарларни ёзиб қолдирган.

Улугворлик мулоҳазаси ҳақида Кант “Мулоҳаза қобилиятининг танқиди”да алоҳида тўхталиб,

қуйидаги фикр ва мулоҳазаларни келтиради.

Объектга манфаатни кўзламай қарасак, унинг мавжудлигига бефарқ муносабатда бўламиз.

Улуғвор объект маълум бир шаклсиз бўлсада, унинг катталиги, ҳажми ва миқёси, унга нисбатан
барчада хайрихоҳликни юзага келтиради. Бу ҳодиса онгли равишда амалга ошиб, бунда биз субъектив
ички мақсадга мувоффиқликка эта билиш қобилиятларимизни қўллаймиз, шу сабабли хайрихоҳлик
юзага келади. Демак, хайрихоҳликни объект (шаклсиз объект) келтириб чиқармайди, бу субъектив
ҳодиса бўлиб, шу ўринда Кант: “улугворлик объекты эмас, балки, улугворлик мулоҳазасини келтириб
чиқарувчи объект, десак тўғрироқ бўлади” дейди.

Кант мулоҳаза қилиш усулларини иккига бўлади. Булар аниқловчи (мантиқий) мулоҳаза ва

рефлекторловчи мулоҳазалардир. Ҳусусан, гўзаллик ва улугворлик каби эстетик категорияларни
мулоҳаза қилаётганимизда, биз беиҳтиёр, рефлекторловчи мулоҳазани қўллаймиз. Рефлекторловчи
мулоҳаза билиш билан мослашади. Масалан, берилган жисм ҳақида: “бу катта предмет экан”, деб
айтсак, бу математик аниқлаш бўлмайди, аксинча, бу предмет тасаввури ҳақидаги соф
рефлекторловчи мулоҳаза бўлади. Бу катталикни аниқлашда, билиш қобилиятларимизнинг субъектив
мақсадга мувоффиқ қўлланилишини кўришимиз мумкин. Кант фикрича, бундай ҳолларда биз
тасаввур билан ўзига хос хайрихоҳликни ҳам боғлаймиз, экан. Барча нарсаларнинг катта ёки
кичиклиги ҳақида, мулоҳаза қилиш мумкин. Ҳатто, гўзалликни ҳам катта ёки кичик деб айтамиз-ку,
бунинг сабаби, мушоҳадада нимани тасвирлашимиздан (эстетик тасаввур қилишимиздан) қатъий
назар, у ҳодиса деб айтилади, демак, у катталикка эга.

Агар, объектны шунчаки катта эмас, балки мутлақо катта деб айтсак, у улугворлик ҳисобланади.

Дарҳақиқат, улугворлик ҳажм ва миқёс жиҳатидан солиштирилганда ҳамма нарсадан катта, буюк ва
улуғ бўлган ҳодисадир. Улугворлик мулоҳазасида, унга мос келувчи ҳажм, миқёсни (масштабны)
объектдан эмас, шундай мулоҳазани билдирган одамдан излаймиз. Чунки, рўпарамиздаги катталик,
фақат ўзига тенг бўлган катталик, ва у ўз-ўзича улугворлик мулоҳазасини келтирмайди. И.Кант,
“улуғворликни табиат объектларидан эмас, балки ўзимизнинг ғояларимиздан излашимиз лозим”, деб,
бежиз айтмаган. Улуғворлик бу, у билан солиштирилганда қолган ҳамма нарса кичик бўладиган
нарса. Улуғворлик мулоҳазасида, тафаккур, қалб қобилиятлари - ҳиссиётлардан, қай даражада
устунлигини кўрсатади.

Кант улуғворликни, гўзаллик категорияси билан солиштириб, улардаги ўхшаш ва фарқли

жиҳатларни аниқлайди. Жумладан, гўзаллик ва улуғворлик ўртасидаги ўхшашлик, уларнинг иккиси
ҳам ўз ҳолича (манфаатсиз), ёқавериши билан белгиланади, шунингдек, улар, мантиқий мулоҳазани
эмас, рефлексия мулоҳазасини талаб қилади. Бу хайрихоҳлик тасаввур қобилияти билан боғлиқ
бўлгани учун, уларга хайрихоҳлик ёқимлиликка, фойдалиликка ёки бошқа бир тушунчаларга
асосланмайди. Иккала мулоҳаза бирликда (бир субъект томонидан) амалга ошади, аммо, ҳар бир
субъект учун аҳамиятли бўлишга даъвогарлик қилади. Гўзаллик, идрок тушунчаларини ифодаласа,
улуғворлик ақл тушунчаларини ифодалайди. Биринчи ҳолатда, хайрихоҳлик сифат билан боғлиқ,
иккинчи мисолда, хайрихоҳлик, ҳажм, миқдор билан боғлиқ. Иккинчи хайрихоҳлик (улуғворлик)
биринчи хайрихоҳликдан (гўзаллик) характерли фарқли жиҳати, гўзаллик жозибадорлик билан


background image

150

мослашади, у тасаввур ва идрок ўйинидан иборат, ва натижада инсонда ҳаётий фаолликнинг
кучайишига олиб келади. Улуғворликда эса, ҳаётий фаолликнинг маълум бир муддатга тўхтаб
қолиши, ва ундан кейин, кучли тўлқинланиш каби рўй берадиган, ҳиссиётларнинг катта оқими билан
инсон қалбнинг “тўлиб-тошиб кетиш”и кузатилади. Бу энди тасаввур ва идрок ўйини эмас, балки
ақлнинг жиддий меҳнати натижаси ҳисобланади. Улуғворлик гўзалликдан фарқли, жозибадорлик
билан мослашмайди. Бунда қалб предметга интилмайди, ундан маълум муддатга ўзини олиб қочади.
Улугворликнинг гўзалликдан ички фарқи ҳам бўлиб, бу табиат гўзаллиги мақсадга мувоффиқликдан
иборат, бунда предмет худди олдиндан бизнинг мулоҳаза қобилиятимизга мўлжалланганидек бўлади,
шунинг учун хайрихоҳлик предметы сифатида идрок этилади. Аммо, бизда, тафаккурсиз бир
қарашдаёқ, улуғворлик ҳиссиётини уйғотадиган ҳодиса, мақсадга номувоффиқ бўлиши мумкин, ўз-
ўзимизга уни тасаввур қилишга қодир эмасдек кўринамиз. Шу нуқтаи назардан, предметны улуғвор
деб, айтсак, нотўғри бўлади. Уни “гўзал, аммо улуғворлик ҳиссиётини юзага келтирадиган предмет,
деб айтсак тўғрироқ бўлади”, дейди Кант. Биз фақат мазкур предметны улуғворликни тасвирлашга
лойиқ деб, айтишимиз мумкин, улуғворлик қалбан билинади, у бирор бир ҳиссий шаклда бўлмайди
ва фақат ақл ғояларига таалуқлидир. Улуғворлик, ҳиссий билиш мумкин бўлган номутаносиблик
туфайли қўзғалиб, қалбга кириб боради. Улкан, дарғазаб ва ваҳимали тўлқинланувчи уммон,
улуғворлик объекты бўлмайди, чунки бу манзара, даҳшатнинг ўзгинаси. Аммо, мушоҳадада уммон
улуғворлик ҳиссиётини пайдо қилади. Улуғворлик ҳиссиётни ҳис қилиш учун қалб, шундай юксак
ғояларга эга бўлиши керак бўлади” .

Улуғворлик дид (гўзаллик) мулоҳазаси каби, тўрт сифати бўйича ўрганилади. Аммо, бундан

ташқари улуғворлик гўзаллик муҳтож бўлмаган: динамик ва математик бўлинишга эга. Улуғворлик
тасаввур воситасида билиш қобилияти ёки хоҳиш билан билан боғланади. Иккала ҳолатда ҳам
мақсадга мувоффиқлик ҳақидаги мулоҳаза, шу қобилиятларга нисбатан чиқарилади (мақсадсиз ва
қизиқишсиз). Биринчиси (билиш), тасаввурнинг предметга математик ёндашганлигини, иккинчиси
(хоҳиш) динамик ёндашганлигини акс эттиради. Шунинг учун, предмет икки хил улуғворликни
тасаввур қилишга имкон беради.

Шундай қилиб, улуғворлик деб, объектни эмас, рефлектив мулоҳаза тасаввури юзага келтирган

руҳий кайфиятга айтамиз. Улуғворликни тафаккур қилганимизда, қалб қобилиятининг ҳар қандай
ҳиссиётлар масштабидан узиб кетиши мумкинлигига амин бўламиз.

Кант

математик улугворликка

қуйидагича таъриф беради: “Маълумки, катталикни рақамлар

билан аниқлаш (алгебрада белгилар билан), математик аниқлаш дейилади. Катталикни шунчаки,
мушоҳадада, фикран аниқлаш эса эстетик аниқлаш ҳисобланади. Бирор нарсанинг ҳажмини
(катталигини) аниқлашда биз (чексиз) рақамларни қўллаб,
ўлчов бирлигидан фойдаланамиз. Маълумки, ҳар қандай мантиқий ҳисоб математик ҳисоб
ҳисобланади. Бироқ, математикада ўлчов бирлиги рақамлар билан ифодаланиши керак ва ўлчов
бирлиги маълум бир катталикда бўлса, бу рақамлар билан аниқланади.

Кант фикрича, мушоҳадада асосий ўлчов бирлигини аниқлаш, бевосита объектни илғаш ва

тасаввур қилиш билан амалга ошади. Бу рақамли тушунчалар тасвирланишида ҳам қўлланилади.
Бошқача қилиб айтганда, табиат предметларининг ҳажмини объектив эмас, субъектив аниқлаш
эстетик англаш бўлади.

Объектни математик аниқлашда энг катта катталик бўлмайди (чунки улар чексиз), энг катта

катталик, мутлақ ўлчов бирлиги сифатида қаралса, эстетик англаш бўлади. У ўзида улуғворлик
ғоясини касб этади ва математик ҳисоб-китоб қодир бўлмаган, таъсирчанликни юзага келтиради. Кант
фикрича, математик ҳисоб, бу - ўхшаш катталикларни солиштириб, улардан нисбий катталикни
чиқаришдир. Эстетик англаш эса - мушоҳадада қалб илғаши мумкин бўлган даражада мутлақ
катталикни аниқлашдир. Бирор катталикни мушоҳада қилиб, уни эстетик англаш учуй икки
босқичдан ўтиш керак: илғаш ва бирлаштириш.

Дастлаб, илғаш осой кечади, чунки у чексиз давом этиши мумкин. Аммо, у олдинга интилгани

сари, бирлаштириш қийинлашаверди, ҳиссий мушоҳада этилган тасаввурининг баъзи қисмлари, яъни


background image

151

бошида илғанган нарсалар, илғаш - илғашда давом этгани сари, охири у максимумига, яъни
катталикни аниқлашдаги асосий эстетик ўлчовга, етганда, йўқолиб бошлайди. У бир томондан, илғаб,
бошқа томондан, йўқотиб бораверади. Ниҳоят, бирлаштирув тасаввур чегарасидан чиқиб
кетмайдиган ўша катталикни қамраб олади. Буни генерал Саварининг, Миср эҳромлари ҳақида ёзган
хотираларида ҳам кўриш мумкин: “Эҳромларнинг салобатини ҳис қилиш учун уларга жуда яқин
бормаслик керак ва улардан жуда узоқ ҳам кетмаслик керак. Агар, жуда узоқ кетилса, пирамидалар
(бир-бирининг устига терилган тошлар сифатида), ғира-шира тасаввур қилинади. Агар, жуда яқин
келса, пирамиданинг асосидан то чўққисигача илғаш ва уни яхлитлигича идрок этиш учун кўзга узоқ
вақт керак бўлади, ва бу ҳақиқий эстетик завқ бермайди. Бунда одатдагидек, тасаввур максимумига
етгандан кейин, олдин илғанган қисмлар тасаввурдан ўчиб бошлайди, ва токи тасаввур бошқа
қисмларини илғаб, бирлаштирмагунча, эстетик англаш ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди.

Юксак эстетик даражада бунёд этилган қасрга кираверишда, довдираш ёки ўзини йўқотиб қўйиш

кузатилади. Бу одамда, ўз тасаввури ақл ғоясига мос эмаслиги ҳиссиёти юзага келгани сабабли
шундай бўлади. Мазкур ҳиссиёт, одам кўрган нарсасини тасаввур қилишига ҳалақит бериб туради;
тасаввур максимумига етди, ва уни кенгайтириш мақсадида ўзига қайтади, бунда у хайрихоҳликни
ҳис қилади.

Кант фикрича, улуғворликдан хайрихоҳлик энг кутилмаган жойдан келади. Биз, объектни

мушоҳада қилаётганимизда, номосликни, аниқроғи, тасаввурнинг мулоҳаза қобилияти учун
субъектив мақсадга номувоффиқлигидан улуғворликка хайрихоҳлик юзага келади. Эстетик мулоҳаза
соф бўлиши (ақл мулоҳазаси сифатидаги бирор телеологик мулоҳаза билан аралашмаган) ва эстетик
мулоҳаза танқидига тўлиқ мос келиши учун, улуғворликни санъат асарларидан (масалан санъат
даражасида қурилган бинолар, колонналар ва ҳ.) эмас, чунки унда шакл ва ҳажм одам мақсадига
мувоффиқ бўлади, ва табиий (табиат) нарсалардан ҳам эмас, чунки уларнинг тушунчаси ҳам маълум
бир мақсадни назарда тутган бўлган (маълумки, ҳар бир ҳайвон ва ўсимликлар вазифаси бўлади),
билъакс, улуғворликни ёввойи табиатдан топиш мумкин бўлади, чунки у ўз-ўзидан одамни жалб
қилмайди, ҳаяжонга солмайди. Яъни, бир қарашда ёввойи табиатда ҳеч нарса (ажойиблик ёки даҳшат)
кўзга ташланмайди, аммо идрок қилганингиз сари, тасаввур уни яхлит қилиб бирлаштира олса, у
исталган даражагача кенгайиб бориб, улуғворлик мулоҳазасини ҳосил қилади.

И.Кант

динамик улугворлик

ҳақида шундай мулоҳаза қилади. Табиатда динамик улуғворликни

кўришимиз учун уни қўрқув уйғотадиган сифатида тасаввур қилишимиз керак.

Аммо, қўрқувни юзага келтирадиган ҳамма предметларни ҳам эстетик мулоҳазада, динамик деб,

айтиб бўлмайди.

Эстетик мулоҳазада (тушунчасиз) тўсиқларни енгиб ўтиш қарама-қаршилик қилаётган томон

даражасига қараб, баҳо берилади. Биз қаршилик кўрсатмоқчи бўлган насра бизнингча, ёвузлик, агар
унта бас келмаслигимизни ҳис қилсак, у қўрқув предметига айланади. Эстетик мулоҳазада ўзини
стихияларда намоён этувчи, табиат кучи, динамик улуғворлик сифатида кўриб чиқилиши мумкин,
чунки у қўрқув предметини ҳосил қилади. Бироқ предметдан қўрқмасдан туриб уни қўрқинчли
ҳисоблаш мумкин, унга қаршилик кўрсатишни назарда тутиб, аммо ҳар қандай қаршилик, беҳуда
бўлсачи. Масалан, солиҳ одам Худодан қўрқади, қўрқув ҳиссини туймаса, вақти келиб, Худога ёки
кўрсатмаларга қарши чиқиши мумкинлиги фикри уни қизиқтирмайди. Кант фикрича, ким қўрқувни
ҳис қилса, табиатдаги улуғворлик ҳақида мулоҳаза қилаолмайди, у мойилликлар ва хоҳиш-истаклар
ҳумронлиги остида бўлади. Кимдир, ўзини қаттиқ ҳаяжонлантирган предметни кўришдан қочади.
Аммо қўрқувдан қутулиш, бунга бошқа ҳеч қачон дуч келмаслик аҳди билан боғлиқ, ҳурсандчилик
ҳиссини беради. Ҳудди, бошимиз тепасида осилиб, ваҳимали, бизга ҳавф солаётган тоғлар, осмонни
қоплаётган қора булутлар, вайронкор кучи билан вулқонлар ёки ўзидан кейин ҳеч нарсани
қолдирмайдиган довуллар, безовта тўлқинланаётган, чексиз уммон, улкан баландликдан тушаётган
шар-шара ва ҳоказолар бизнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятимизни ўзининг кучи олдида арзимас
бир нарсага ўхшатиб қўяди. Бироқ улар қанчалик қўрқинчли бўлса, шунчалик бизни ўзига тортади,
албатта биз ҳавфсиз жойда бўлсак. Биз бу предметларни бажонидил улуғворлик деб атаймиз, чунки


background image

152

улар бизнинг маънавий қудратимизни ўзининг одатдаги, ўртача даражасидан юксалтиради. Биз
табиатнинг ҳукмрон кучи билан маънан синашишга имкон яратувчи, қаршилик кўрсатишнинг
мутлақо янги турини кашф этамиз. Табиат улуғвор деб, саналишининг сабаби унинг фақат қўрқувни
уйғотишида эмас, балки тасаввурни табиат билан солиштирилганда буюкроқ қилиб кўрсатувчи
даражага кўтарганлиги билан улуғвордир.

Хайрихоҳлик ҳисси аслида бизга табиатан берилган, уни ривожлантириш ва машқ қилдириш

бизга иҳтиёрий-мажбурий қилиб бериган. Бунда бир ҳақиқат яширинган, яъни инсон, рефлексиясини
шу даражагача олиб чиқмаганда, ўзининг кучсизлигини англамаган бўлар эди. Бу мулоҳаза тамойили
кундалик ҳаётимизда ҳам учраши мумкин, аммо у ҳар доим ҳам англанмайди. Табиатда гўзал
нарсалар жуда кўп, деган фикримизга ҳамма қўшилади, улуғворлик ҳақида эса ҳамфикрларни топиш
қийин. Чунки буюклик ҳақида мулоҳаза қилиш учун, нафақат юксак маданиятли эстетик онг, балки
унинг асосида ётувчи билиш қобилиятига ҳам эга бўлиш керак. Қалбнинг улуғворлик ҳиссиётига
мойиллиги, ғояларга таъсирчанликни талаб қилади. Табиатнинг бу ғояларга номос келиши ва уни
(табиатни) ғоялар учун жадвал сифатида идрок этишга ҳаракат қилиб, тасаввурнинг қаттиқ зўриқиши
оқибатида, қўрқиш ва айни пайтда, ўзига тортиш ҳолати юзага келади. Зеро ақлнинг ҳиссиётлар
устидан ҳукмронлиги мана шу номосликда ифодаланади.

Ақл ғоялари ҳиссиётларни ўзига мос кенгайтириб, тубсизликдай кўринувчи, чексизликка бир

назар солишига имкон беради. Кант фикрича, улуғворликни маданиятимиз даражаси юксаклиги
сабабли кўрамиз, эҳтимол шундай десак саводсиз одамни чўчитиб қўярмиз. У табиатнинг вайронкор
ва буюк қудрати олдида ўзини ожиз ҳис қилиб, фақат ёмонлик ва ғам- ғуссани кўради. Аммо,
улуғворликни маданиятли одамлар ҳис қила олади, деганимиз, унинг маданият билан
яратилганлигини ва жамиятга конвенционаллик асосида киритилганлигини билдирмайди. Аксинча,
бундай мулоҳаза асоси инсон табиатида яширин, инсондан соғлом фикрни кутганимиздек,
улуғворлик мулоҳазасини кутишимиз ва талаб қилишимиз мумкин. Мисол учун, бирор объектни
гўзаллик деб топдик, бу фикримизга қўшилмаганни эса дидсиз деб, бизни кучли ҳаяжонга солган
улуғворликдан таъсирланмаганни эса - ҳиссиётдан маҳрум инсон, деб, айтишимиз мумкин. Ҳ,ар
иккисини ҳам барча маданиятли одамлардан кутишга ҳақлимиз.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Кассирер Э. Кант и проблема матафизики. Замечания к интерпретации Канта Мартином

Хайдеггером // Кассирер Э. Жизнь и учение Канта. СПб., 1997.

2.

В.В.Бартольд. Сочинения. T.VI. М., 1966.

3.

Hasan Ayik. Gazali’nin ele§tirileri felsefeyi bitirdimi? Dinbilimleri Akademik Ara§tirma Dergisi,

IX. 2009 y.

4.

J.Schacht. C.E.Bostworth. The legacy of Islam. Oxford,1974.

5.

M. Edwars. East-West passage. The travel of ideas, arts and inventions between Asia and Westm

World, New York. 1971.

6.

УМ.Уотт. Влияние Ислама на средневековую Европу. Москва. “Наука”. 1976.

7.

А.В.Смирнов. Великий шейх суфизма. Москва. Наука. 1993.

8.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

9.

Namozova, Yulduz. "СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ

ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10 (2019):
370-374.

10.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу

билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

11.

Стёпин, В. С., Чумаков, А. Н., Малюкова, О. В., Матронина, Л. Ф., Дудник, С. И., Драч, Г. В.,

... & Кудашов, В. И. (2017). О работе РФО размышляют. Вопросы философии, (11), 5-22.

1.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Кассирер Э. Кант и проблема матафизики. Замечания к интерпретации Канта Мартином Хайдеггером // Кассирер Э. Жизнь и учение Канта. СПб., 1997.

В.В.Бартольд. Сочинения. T.VI. М., 1966.

Hasan Ayik. Gazali’nin ele§tirileri felsefeyi bitirdimi? Dinbilimleri Akademik Aragtirma Dergisi, IX. 2009 y.

J.Schacht. C.E.Bostworth. The legacy of Islam. Oxford, 1974.

M. Edwars. East-West passage. The travel of ideas, arts and inventions between Asia and Westm World, New York. 1971.

УМ.Уотт. Влияние Ислама на средневековую Европу. Москва. “Наука”. 1976.

А.В.Смирнов. Великий шейх суфизма. Москва. Наука. 1993.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа.” (2010).

Namozova, Yulduz. ’’СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ.” Theoretical & Applied Science 10(2019): 370-374.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

Стёпин, В. С., Чумаков, А. Н., Малюкова, О. В., Матронина, Л. Ф., Дудник, С. И., Драч, Г. В., ... & Кудашов, В. И. (2017). О работе РФО размышляют. Вопросы философии, (11), 5-22.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов