Ислом дини ахлоқ - одоб қоидалари ва гендер тенглик тамойили уйғунлиги

CC BY f
123-128
0
1
Поделиться
Миракбарова , Д. . (2021). Ислом дини ахлоқ - одоб қоидалари ва гендер тенглик тамойили уйғунлиги . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 123–128. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22025
Дилдора Миракбарова , Ташкентский государственный экономический университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар бир жамиятда ўз даври талабларига хос ва мос бўлган комил инсонни тарбиялаш энг долзарб вазифа бўлган. Бундай шахсни тарбиялаб, вояга етказишда аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни беқиёсдир. Аёллар ҳақида гаи кетганда кўз олдимизга мунис, ожиза бир хилқат келади. Лекин ҳаёт синовларидан бардош билан ўтишда улардаги маънавий куч - кувватга кучли жинс вакиллари ҳам тан беришади. Бугунги кунда аёллар нафақат оила, уй - рўзғор ишлари билан бандлар, шу билан бир қаторда жамият ҳаётининг муайян соҳасида ўз фаолиятларини олиб бормокдалар, илмий янгиликлар яратиб, жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.


background image

123

Миракбарова Дилдора Миралишер қизи

таяпч докторант

Ташкент давлат гщтисодиёт университети

ИСЛОМ ДИНИ АХЛОҚ - ОДОБ ҚОИДАЛАРИ ВА

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ТАМОЙИЛИ УЙҒУНЛИГИ

Ҳар бир жамиятда ўз даври талабларига хос ва мос бўлган комил инсонни тарбиялаш энг долзарб

вазифа бўлган. Бундай шахсни тарбиялаб, вояга етказишда аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни
беқиёсдир. Аёллар ҳақида гаи кетганда кўз олдимизга мунис, ожиза бир хилқат келади. Лекин ҳаёт
синовларидан бардош билан ўтишда улардаги маънавий куч - кувватга кучли жинс вакиллари ҳам тан
беришади. Бугунги кунда аёллар нафақат оила, уй - рўзғор ишлари билан бандлар, шу билан бир
қаторда жамият ҳаётининг муайян соҳасида ўз фаолиятларини олиб бормокдалар, илмий янгиликлар
яратиб, жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев “Аёлларнинг турмуш шароитларини

ҳисобга олган ҳолда, иш билан таъминлаш, опа - сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар
томонлама имконият яратиш, хотин - қизларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш
бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз ўзимизнингэнг муҳим вазифамиз, деб
биламиз”[МирзиёевШ.М., 2016.], дебтаъкидлаганлар.

1948 йил 10 - декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси” ва

Узбекистан Республикаси Конституциясида “Миллаги, дини, ирқи, жинсидан қатъий назар ҳар бир
инсоннинг тенг ҳукуқли”[Узбекистон Республикаси Конституцияси., 2017:96.] лиги таъкидлаб
ўтилган. Аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ва мустаҳкамлаш борасида бугунги кунда
кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Узбекистан Республикаси Президентининг 2018
йил 2 февраль куни “Хотин - қизларни қўллаб - қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш
соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш пора - тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли
Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарори, 2019 йил 2 сентабр куни “Хотин - қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” УРҚ-552- сонли ва Узбекистан
Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни,
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида” 192-сон қарори[Гех. uz] ва бошқа бир қатор қонун ва қонун ости
ҳужжатларимизга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 2020 - 2030 йилларда Гендер тенгликка
эришиш стратегияси устида ишланмоқда. 2020 йил июль ойидан Узбекистан Республикаси Гендер
тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳузурида Хотин-қизлар тадбиркорлигини
ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш ўз иш фаолиятини бошлади. Хотин - қизларни
жамиятда ўз фикри ва ўрнига эгалигига ишончини ошириш мақсадида Вазирдлар Маҳкамасининг
486-сон қарорига кўра ҳудудларда “Хотин - қизлар жамоатчилик кенгашлари” ташкил этилди.[Кун.
уз] Бу савобли ишлар жамиятимизнинг ҳар бир соҳасини қамраб олаётганлиги жамиятимиз ҳаётида
аёлларнинг ўрни нақадар юксаклигини эътироф этмоқда.

2019 йил сўнгида Швейцариянинг Бутунжаҳон иқтисодий форуми нодавлат ташкилоти

томонидан тадқиқот ўтказилди. Ташкилот мутахассислари 153та мамлакатда таълим, соғлиқни
сақлаш, сиёсат, умрнинг давомийлиги, иқтисодиёт ва карьераларни ҳисобга олган ҳолатда жинслар
ўртасидаги тенгликни солиштириб чиққан. “Euronews” нинг берган маълумотига кўра, тадқиқотчилар
гендер тенгликни ўрнатиш учун яна 100 йил керак бўлади, деган фикрни билдиришган. Статистик
маълумотларга қараганда, гендер тенгликни таъминлаш бўйича дунё рейтингининг аввалида
Исландия, Норвегия ва Финландия эгаллаб туришибди. АҚШ рейтингда 53-ўриндан, Россия 81-
ўриндан жой олди. Марказий Осиёдан Қозоғистон 72-ўринни, Қирғизистон 93-ўринни, Тожикистон
137-ўринни эгаллади. Сўнгги уч ўрин Покистон, Ироқ ва Яманга насиб қилган. Афсуски, Узбекистан


background image

124

ҳисоботга киритилмаган. Лекин давлатлар томонидан гендер тенгликни ривожлантириш учун турли
тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда халқимиз ичида аёлларни беҳурмат қилиш, улар устидан турли
зўравонлик ва тазйиқлар ўтказиш, таълим олишига тўсқинлик қилиш, ўзини ва атрофидагиларнинг
миллат савиясига ярашмаган флешмоблар ўтказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Эркакларда “гендер
тенглик” ёки “феминизм” тушунчаларига нисбатан салбий муносабатни кузатамиз. Фикр
билдиришдан олдин эса ушбу тушунчалар билан яқиндан танишган маъқул.

1955 йил америкалик олим Джон Мани илк бор “гендер” атамасини фанда қўллади. 1970

йиллардан бошлаб бу атама кенг тарқалиб, асосан феминизм йўналиши тарафдорлари томонидан
ривожлантирилди. Бу атамадан илмда фойдаланишдан асосий мақсад биологик жинсларнинг
ижтимоий ҳаётдаги ўрни, тараққиёти ва тафавутли томонларини ўрганишдан иборат[Википедия.ш]
Биологик жиҳатдан жинс эркак ва аёл тушунчаларини билдирса,
гендер тушунчаси жамиятда аёл ва эркакнинг ҳурмати, мавқеи, эгаллаб турган ўрни ва уларга
нисбатан муносабатни билдиради. Гендер масалалари бўйича мутахассис, ҳуқуқшунос Малика
Инакова Кун.уз сайтига берган интервьюсида гендер тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Эркак
ва аёлнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларидан эркин фойдалана билиши - бу гендер. Инсоннинг жамиятда
эгаллаб турган ролига нисбатан камситилишга учраши гендер ҳуқуқнинг бузилиши, дейилади.
Масалан, аёлларнинг фақат уй - рўзғор ишлари билан банд бўлиши, уларни жойи ошхонада деб
тушуниш, эркакларнинг ўзларини аёлларга нисбатан у сту н тутишлари, уларга зу ғу м ўтказишга
ҳаракат қилишлари гендер тенгликнинг бузилишига олиб келади. Ҳар бир фуқаро аёлми эркакми,
мансабдорми ёки ишчими, орган ходимими ёки жиноятчими давлат учуй тент Давлат гендер
тенгликни сиёсат даражасига кўтаради ва тегишли қонунлар қабул қилади. Давлат гендер тенглик
орқали аёллар ва эркакларни ҳуқуқлардан тенг фойдаланиш имкониятини яратади. Давлат ўз сиёсати
ва қонунчилигида гендер ёндашув асосида ишлайди. “Гендер ёндашув” деганда, аёлларнинг ўзига хос
ҳолатларини, эркакларнинг ўзига хос хусусиятларини назарда тутиб, иккаласининг ҳуқуқ ва
манфаатларини кўзлаган ҳолда иш тутиш тушунилади. Яъни, масалан қонунлар ишлаб чиқариш
соҳасида аёлларнинг ҳам бўлиши аёлларнинг эркаклар инобатга ололмайдиган, тушуна олмайдиган
баъзи ҳолатларини тушунтиришга, уларнинг манфаатларини тўғри етказиб бериб, керакли қарорлар
қабул қилишга ёрдам беради. Худди шундай, эркаклар манфаатларини аёлларга нисбатан эркаклар
яхшироқ англашади.”[Кун.уз] Демак, гендер тенглик бу жамиятдаги ҳақ - ҳуқуқлардан жинсидан
қатъий назар эркин фойдалана билиш ҳуқуқи, адолатидир.

Жамият ҳаётида аёллар манфаатларининг аёллар томонидан қўллаб - қувватланиши Ислом

динига ҳам ёт тушунча эмас. Масалан, Саодат асри даврида аёлларга боғлиқ турли саволлар пайдо
бўлса, вазиятга қараб, ё Пайгамбаримиздан, ёхуд уларнинг аҳли аёлларидан вазият ҳукмини сўраб
билиб олишган. Поклик, никоҳ, талоқ, зиҳор каби аёлларга, оилага оид масалаларга аёлларнинг
ташаббуси билан ойдинлик киритилган. Демак, ўша даврларда ҳам аёлларда билим олишга нисбатан
қизиқиш кучли бўлиб, бу эркаклар томонидантақиқланмаган. Сўзимиз исботи сифатида қуйидаги
ҳадисни келтирамиз: “Абу Довуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Аёлларингизни масжидлардан май қилманг, зотан, хоналари улар учуй яхшироқдир”
деганлар.”[“Олтин силсила: 6-жуз: Саҳиҳул Бухорий”., 2018:6626.] Яъни аёлларни уйда ўтказиб
қўйишдан мақсад дунёдан, билим олишдан узиш эмас, балки ғийбатчи, ёвуз мақсадли инсонлардан
ҳимоя қилиш бўлмоғи лозим. Масжидларга боришга берилган рухсатда эса, нафақат диний тоат -
ибодатни амалга оширишни, балки илм олишга имконият яратиб беришни ҳам тушунишимиз лозим.
Аёл киши фарзанд тарбиялаб вояга етказар экан, доим ўз устида ишламоги, билимини ошириб
бормоги лозим.

Бир куни Шарқ мутафаккиридан бир одам “Менинг иккита фарзандим, қизим ва ўғлим бор.

Улардан қай бирини таълим олишга берганим маъқул?” деб сўрабди. Олим: “Қизингни, - дебди. - Зеро,
ўғлинг билим олса ўзига наф, қизинг илм ўрганса бутуй жамиятга фойда”. Олинган билим нафақат
бир инсон фойдасига, балки жамият манфаатига хизмат қилмоғи лозим.

“Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси”нинг 26 - моддаси 2-бандида “Таълим инсон

шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлар ҳамда асосий эркинликларига нисбатан ҳурматни
кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Таълим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир -
бирини тушуниш, хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши ҳамда Бирлашган Миллатлар


background image

125

Ташкилотининг тинчлик сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдам бериши керак”[“Узбекистонда инсон
ҳуқуқлари”. 2008:160.], деб белгиланган. Тарихдан оила ва илмни бирга олиб борган аёлларга
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, жумладан Оиша онамизни
мисол келтиришимиз, Нодирабегим, Увайсий ва бошқа кўплаб аллома, шоира аёлларимиз, бутун
дунёга донги келган алломаларимиз, олимларимизнинг солиҳа, илмга чанқоқ оналари, яқин кунлардан
эса илмда юқори чўққиларга эришаётган ҳамюртларимиз Азиза Шоназарова, Нигора
Ҳакимоваларнигина таъкидлаб ўтишимизни ўзи илм олиш ва оила мустаҳкамлиги Шарқ аёллари учуй
ўзаро боғлиқ, муштарак мақсадлар эканлигини кўришимиз мумкин.

Буюк аждодларимиздан бири, одил подшоҳ, астроном Мирзо Улугбек Бухородаги Мадраса

пештоқига “Илм олиш ҳар бир мўмин ва муслима учуй фарздир” дейилган ҳадисни бежиз қайд
этмаганлар. Бу ид ан кўриниб турибдики, Ислом дини ҳукм сурган давлатларда нафақат ўғил
болаларнинг илм олишига, балки қизларнинг таълим - тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берилган.

Аёл ва қизларнинг илм олиши масаласига маърифатпарвар жадидчилар ҳам катта эътибор

қаратишган. Абдурауф Фитрат ўзининг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида илм олган ва
илмдан узоқ аёлларни қиёсий таҳлил қилган. Билимли аёлда фаҳму - фаросат бўлиб, уй - рўзғор
ишларини кўнгилдагидек бажариш билан бирга, оила аъзолари билан муроса-ю мадора қилиш
йўлларини билади, фарзандларини чиройли, мард қилиб тарбия қилади, деб таъкидлаган. Билимли,
гайратли, жасур фарзандларни тарбиялаш аёллар зиммасидаги масъулиятдир. Шу сабаб, асарда
“миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим, ахлоқ ва билимларини камолга етказишлари зарур”
[А.Фитрат, 2016:1476.], дейилган.

“Феминизм” тушунчаси эса илк бор Барбда пайдо бўлган. Маълумки, XX асрнинг бошларида

Ғарб аёли деганда асосан уй - рўзғор юмушлари билан банд бўлган аёллар тушунилган. Бу аёллар
жамиятнинг тор дунёқараши туфайли бирор илм соҳасида ўзини кўрсатиш ёки муайян
мутахассисликка эришиш каби имкониятлардан маҳрум бўлган. Асосан кам таъминланган ёки
қулликда бўлган аёллар жамиятнинг энг паст даражасидаги ишлар билан шугулланишган. Шу
сабабдан ҳам феминизм оқими вужудга келиб, аёлларнинг билим олиш ва жамиятда ўз ўрнига эга
бўлиш учуй курашди. Бугунги кунда Барб мамлакатларида хотин-қизлар юридик ҳуқуқ ва
эркинликларга, тугишни назорат қилиш ҳуқуқига эришдилар, олий таълим муассасаларида таълим
олиб, жамият ҳаётида ўз ўринларига эришиб келишмоқда. Лекин минг афсуски, мустаҳкам оила
масаласи Барб давлатларида оқсамоқда. Барб аёлларининг бугунги кўринишини асосан илмда ютиққа
эришган, жамиятда ўз ўрнига эга, аммо ёлгиз аёллар, оналар ташкил этмоқда. [“Бендер тадқиқоти
асослари курси хрестоматияси”., 2003:3456.] Бу эса демографик инқирозга олиб келади. Кўнгил
хотиржамлиги, ярим бахт орқали эришилган эркинлик ҳеч кимга таътимайди. Демак, икки тушунча
икки хил маънони англатишини, феминизм Шарқ аёли, айниқса ўзбек аёлларининг менталитета,
миллий ва диний қадриятларига умуман тўғри келмаслиги, ва ҳатто ундан фойдаланмаслигини
тушунишимиз қийин бўлмаса керак. Лекин гендер тенглик ҳар бир жамият ривожи учуй муҳим ва бу
Ислом дини ҳукм сурган давлатлар учуй бегона эмас. Бендер тенгликни талаб қилиш Ислом ахлоқ -
одоб қоидаларига ҳам зид келмайди.

Ислом дини келишидан аввал жоҳилият даврида қиз фарзанд кўриш op ҳисобланар, қизларнинг

қадри паст, уларни мол - мулкка қўшиб мерос қилиб олиш одатий ҳол эди. Уларнинг таълимига
умуман эътибор берилмаган. Энг ачинарлиси, жоҳилият даврида одамлар вахшийлашиб, хатто
қизларини тириклайин кўмиш каби қабиҳликкача боришган. Уларнинг фикрича, қизлар урушда
қатнаша олмайдилар, қатнашсалар ҳам асир тушиб бизни шарманда қиладилар, деб билишган.
Уларнинг жоҳил ишлари ҳақида Қуръони Каримнинг Наҳл сураси 59 - оятида: “Ва у (қизни) хўрлаган
ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган
нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) “ёмон”лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ
бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар”.[Шайх А.
Мансур., 1992:2366.]

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Хадича онамиз жоҳилият

даврида таваллуд топганлар. Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо ўз даврининг зодагон,
тадбиркор аёлларидан бўлиб, болаликларидан ўзларининг зукколиклари, меҳнатсеварликлари,
барчага меҳр - оқибатлиликлари билан яхши ном қозонганлар. Оталари


background image

126

Хувайлид қизининг ақл - фаросатидан, меҳрибонлигидан қувониб, Аллоҳга ҳамдлар айтар, жоҳилият
даврида қизларидан жирканадиган, бераҳмларча муомала қиладиган, тириклайин кўмиб юборадиган
қавмининг бундай жоҳилликларидан нафратланарди. Зеро, ўша маъсум ҳолда ўлиб кетган қизлар
ичидан қанчадан - қанча Хадича онамиз каби ақлли, тарбияли, меҳрибон қизлар етишиб чиқиши
мумкин эди. Ислом дини воқе бўлгач, аёллар ва қизларнинг жамиятдаги ўрни юксак эканлиги
белгиланди, уларнинг қадр - қиммати кўтарилиб, таълим - тарбия олиши фарз амаллардан этиб
белгиланди. Ҳадича онамиз оила фаровонлигини таъминловчи меҳрибон умр йўлдош, маслаҳатгўй
она, шу билан бир қаторда кучли зеҳнли тадбиркор аёл бўлганлар.

Аёл киши эрининг қўлида бир ниҳолдир. Уни қандай парвариш қилиш, дағаллаштириш ёки

назокатини сақлаб қолиш шу эркакка боғлиқ бўлади. Бугунги жамиятимизда ўз бурч ва
мажбуриятларини тўлиқ англаб етмаган, амал қилмайдиган, ўзи бажармаганига яраша аёлидан
итоатни, бурчларига амал қилишни талаб этаётган, ишлаётган, ўқиётган аёл - қизларимизга бўхтон
тошлари отаётган, миллий ва диний қадриятларимизга беписанд бўлган эркаклар ҳам мавжуд. Айрим
ҳолларда рўзғорини тебратиш учун ҳалол меҳнат қилаётган аёлларга беписанд муносабатни, ахлоққа
зид ишларни боғлаб тухмат қилиш энг ачинарли ҳолат. Қуръони Каримнинг Нур сурасида покиза
аёлларга туҳмат қилган одамларга дарра урилиши, уларнинг гувоҳлиги қабул қилинмаслиги, чунки
улар фосиқ - итоатсиз эканликлари айтиб ўтилган.[Шайх А. Мансур., 1992:3156.] Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай
деганларини эшитганман: “Банда бир гапни аниқламай гапириб қўяди-да, шу сабабли дўзахнинг
машриқ (ва мағриб) оралиғидан ҳам узоқроқ жойига тойилиб, қулайди”[“Олтин силсила: 8-жуз:
Саҳиҳул Бухорий”., 2018:86.], дейилган.

Бирор воқеага ҳолис баҳо бериш учун унга юзака қарашимиз нотўғри. Вазиятга ҳар томонлама

эътибор бериб, ўрганиш лозим бўлади. Балки ишлаётган аёлнинг бошқа боқувчиси йўқдир, ёки
боқувчиси турли касалликлар билан оғриётган ёхуд ногирон инсондир. Ёки бу аёлнинг қобилияти,
заковати, тиришқоқлиги ҳам онлайн, ҳам касбини бир маромда олиб боришга етар. Нима учун
қобилиятини “ким нима деркин?” деган аҳамиятсиз ran - сўзларни деб йўқ қилиб юбориши, Аллоҳ
берган илмдан ўринли фойдаланиб, халқига, жамиятига фойда келтирмаслиги лозим?

Қуръони Каримнинг Нисо сураси 29 - оятида “Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда

ноҳақ йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо - сотиқ орқали мол-дунё касб
қилингиз” дейиган.[Шайх А. Мансур., 1992:726.] “Аёллар” маъносини англатувчи ушбу сурада оят
қаратилган кишилар эркак ёки аёлга бўлинмаган. Умумий ҳукм орқали ҳалол меҳнат қилиш
лозимлиги уқтирилган. Ҳдттоки, Пайғамбаримизнинг аёлларидан бири бўлмиш Зайнаб бинти Жаҳш
онамизнинг касб - ҳунар қилиб, ундан яхшилик йўлида фойдаланганлари тарихдан маълум. “Қўли
моҳирлик, тери ошлаш, тикувчилик қилиб, маблағ топиб уни садақа қилиш Зайнаб бинти Жаҳш
онамизнинг катта фазллари эди.”[Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф., 2019:258.]

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо аёл кишининг ишсиз қолишига қарши эдилар. У киши аёлларни

доимо фойдали меҳнатга чорлардилар ва: “Аёл кишининг қўлидаги урчуқ Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод
қилувчи мужоҳиднинг қўлидаги найзадан яхшидир”, дер эдилар. У киши бир куни бир аёлнинг қўлида
урчуқнинг изини кўриб қолиб: “Сенга Аллоҳ тайёрлаб қўйган нарсаларнинг башоратини бераман. Эй
аёллар жамоаси! Аллоҳ сизлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларнинг баъзисини кўрганингизда, эртаю
кеч тиним билмас эдингиз. Қай бир аёл ўзи, эри ва болалари учун урчуқ йигирса, албатта, Аллоҳ азза
ва жалла унга жаннатдан мағриб ва машриқдан кенгроқ уй беради. Ҳ,ар бир тўқиган кийими учун унга
бир юз йигирма минг шаҳар берилади. Эй аёллар жамоаси! Эрларингизга итоат қилганингиз,
болаларингизга хизмат қилганингиз учун сизларга Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсаларнинг
башоратини қабул қилинг! Сизлар бу дунёда мискин бўлсангиз ҳам, у дунёда анбиёларнинг хотинлар


background image

127

билан бирга жаннатга биринчи борганлардан бўласиз. Аллоҳ таоло сизларнинг кабирадан бошқа
гуноҳларингизни мағфират қилади”, дедилар.[Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф., 2019:258.]
Оддийгина уй - рўзғор ишлари билан банд бўлган аёлнинг ҳурмати шу даражада бўлса, бунга қўшимча
сифатида ҳам ишни, ҳам илмни эплаётган, ҳам оиласи мустаҳкамлиги учун курашаётган аёлларнинг
даражаси қандай экан?!

Албатта, ҳаётда ҳар хил вазиятлар юз беради. Оилавий муносабатларда баъзида

тушунмовчиликлар келиб чиқиши, хафагарчилик ҳолатлари рўй бериши мумкин. Албатта, бу
вақтинчалик тушунмовчилик бўлиб, эр - хотин бир - бирига нисбатан кечиримли бўлиши, кўнглига
озор етказадиган, кейинчалик бир - бирини олдидаги ҳурмат ва андишани йўқотадиган сўзлар
ишлатмаслиги, ярашилганидан сўнг хафагарчиликларни эслаб, бир - бирини дилини оғритмаслиги
лозим. Шундай вазиятларни инобатга олган ҳолда Оламларнинг Буюк тарбиячиси бўлмиш Аллоҳ
таоло Ислом д инининг му қаддас китоби Қуръони Каримнинг Нисо сураси 19 - ояти “Улар билан
тинч - тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар).
Зеро сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин”[Шайх А.
Мансур., 1992:706.]ни нозил қилди.

Жаннатнинг гул-у райҳонлари бўлмиш фарзандларимизни тарбиялаб, вояга етказувчи аёлларга

нисбатан эрлари томонидан зўравонлик, куч ишлатиш каби ҳолатларнинг рўй бераётгани жуда аянчли
ҳолат. Телеэкранларда, интернет саҳифаларда кўришнинг ўзида инсонда нафрат қўзғатувчи,
одамларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатлар кун сайин кўпаймоқда. Бу биз эшитган
ёхуд хабар топтан ҳолатлар халос. Оиласини сақлаш, фарзандларини тирик етим номидан асраб
қолиш мақсадида бундай тазйиққа учраётган аёллар қанча. Миллий ва диний қадриятларимизда
эркакни ҳурмат қилиш, ҳурмат жиҳатидан ўзидан бир пағона юқори кўриш каби ҳислатлар аёлларда
болалигидан шакллантирилади. Лекин қайси миллат ёки дин эркакка аёлини шунчалик хўрлаш,
жирканч ишларни қилишга мажбур этишга рухсат беради? Бу энг аввало инсонийликка, ахлоқ -
одобга тўғри келмайдиган ҳаракатдир. Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳар уч аёлдан бири жисмоний
ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. Саҳиҳ ҳадисларга кўра, Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўз аёлини қулни
калтаклагандек калтакламасин» дедиларф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф., 2018:2426.] Бу
билан Ислом динида аёл кишининг қадр - қиммати юқорилиги яна бир бор таъкидланган.

Маълумки, 2020 йил 4 январдан бошлаб тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин - қизларга

нисбатан ҳимоя ордери жорий этилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра,
7 ой ичида 3592 нафар хотин - қизларга ҳимоя ордери берилган. Вазирлик маълумотига кўра, ҳимоя
ордерлари берилган ҳудудлар Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Бухоро вилоятлари сони
бошқаларга нисбатан кўп. Жорий йил 20 апрель ҳолатига кўра, оилавий зўравонликдан жабр кўрган
14 нафар аёл фарзандлари билан Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарканд, Сурхондарё вилоятларидаги
Реабилитация ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди. Уларга керакли ҳуқуқий, психологик,
тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу статистик маълумотлар инсон ўз устида ишлаб, ғазабини
жиловлашни ўрганмагунигача шайтон васвасасидан ҳоли бўла олмайди. Узини, атрофидагиларини,
жамиятини уятли ҳолатга солиб қўяверишини кўрсатмоқда. Зеро, бахтли бўлиш, фаровон ҳаёт
кечириш ҳар биримизнинг қўлимизда.

Ҳар бир иллат бекорчлик, ўзидан бошқани дардини ҳис қилмаслик, лоқайдликдан келиб чиқади.

Макҳул розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “F ийбатчи, маддоҳ, таъна
қилувчи ва ўликка ўхшаб юрувчи кишилар бўлишдан сақланинглар”, деган ҳадисларидаги “ўликка
ўхшаб юрувчилар”ни касб билан шуғулланмайдиган кишилар, деб изоҳлаганлар”.[Ал-Фақих Абу
Лайс Ас-Самарқандий., 2003:256] Бу иллатлар нафақат бир инсон, балки жамият келажагига салбий
таъсир қилишидан огоҳ бўлайлик.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Узбекистон Республикаси Конституцияси. “Узбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи.


background image

128

Тошкент - 2017.

2.

Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини мард ва олижаноб

халқимиз билан бирга қурамиз”. Узбекистон Республикаси Президента лавозимига кириш тантанали
маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. “Халқ сўзи”
газетаси, 2016 , 15 декабрь.

3.

“Узбекистонда инсон ҳуқуқлари”.Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази. Тошкент - 2008-йил.

4.

Қуръони Карим. Таржима ва изоҳлар муаллифи Шайх Алоуддин Мансур. “Чўлпон”

нашриёти, Тошкент - 1992.

5.

“Олтин силсила: 6-жуз: Саҳиҳул Бухорий”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

6.

“Олтин силсила: 8-жуз: Саҳиҳул Бухорий”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

7.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Ҳадис ва ҳаёт. 25-жуз. “Нубувват хонадони

хонимлари”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2019.

8.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам». Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад

Юсуф. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

9.

Ал-Фақих Абу Лайс Ас-Самарқандий “Танбеҳул - ғофилийн” (“Ғафлатдан уйғониш”) 3-

китоб. “Мовароуннаҳр” нашриёти. Тошкент - 2003.

10.

А.Фитрат “Оила ёки оила бошқариш тартиблари”. “Маънавият” нашриёти. Тошкент -2016.

11.

“Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси”. Узбекча нашри: “Очиқ жамият”

института Кўмак жамғармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси. “Узбекистон” нашриёти. Тошкент
- 2003.

12.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &

Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in
the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

13.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

14.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси. “Узбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент - 2017.

Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Узбекистон давлатини мард ва олижаноб халкимиз билан бирга курамиз”. Узбекистон Республикаси Президента лавозимига кириш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг кушма мажлисидаги нутк. “Халк сузи” газстаси, 2016, 15 декабрь.

“Узбекистонда инсон хукуклари”.Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Хукукий ахборот билан таъминлаш маркази. Тошкент - 2008-йил.

Куръони Карим. Таржима ва изохлар муаллифи Шайх Алоуддин Мансур. “Чулпон” нашриёти, Тошкент - 1992.

“Олтин силсила: 6-жуз: Сахихул Бухорий”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

“Олтин силсила: 8-жуз: Сахихул Бухорий”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф “Хадис ва хаёт. 25-жуз. “Нубувват хонадоии хонимлари”. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2019.

“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам». Таржимон: Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф. “HILOL-NASHR” нашриёти. Тошкент - 2018.

Ал-Факих Абу Лайс Ас-Самаркандий “Танбехул - гофилийн” (‘Тафлатдан уйгониш”) 3-китоб. “Мовароупнахр” нашриёти. Тошкент - 2003.

А.Фитрат “Оила ёки оила бошкариш тартиблари”. “Маънавият” нашриёти. Тошкент -2016.

“Гендер тадкикоти асослари курси хрестоматияси”. Узбекча нашри: “Очик жамият” института Кумак жамгармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси. “Узбекистон” нашриёти. Тошкент - 2003.

Zelenkov, М. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, О. N., Zinkovsky, S., & Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165 .извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов