208
Усманов Муҳриддин Абдимуратович
таянч докторант
Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети
МИФОЛОГИК ТАФАККУР РИВОЖИНИНГ ИЖТИМОИЙ АСОСЛАРИ
Фан тараққиёти замонавий мифологизация, уни тадқиқ қилишнинг янги усуллари, шаклларини
кашф қилиш заруратини намоён қилмоқда. Шу сабабли бизнинг фикримизча замонавий мифология
ва унинг аҳамияти тўғрисида мулоҳаза юритиш аҳамияти жиҳатдан ўринли. Мазкур тушунчани
ижтимиоий жараёнлар маҳсули сифатида тадбиқ қилган ҳолда фикр юритар эканмиз, ўз навбатида у
қатор ижтимоий ва психологик омилларга, жумладан, шахсининг ўзига хослигига ҳам боғлиқ. Мазкур
жараён айниқса, иккиламчи мифологизация, яъни бадиий асарларни экранлаштиришда яққол кўзга
ташланади. Мифологизация жараёни тафаккур тарзи билан бевосита боғланган бўлади.
В.М.Пивоевнинг “Мифологик тафаккур дунёни англаш усули сифатида” номли асарида ҳам мазкур
атама билан белгиланган бешта турли ҳодисларни ажратиб кўрсатган:
•
дунё ҳақидаги қадимий фикр, уни ўзлаштириш натижаси;
•
диннинг бадиий безак берилган ва жонлантирилган догматик асоси;
•
санъатда қўлланиладиган, функционал ва ғоявий жиҳатдан қайта тафаккур қилинган, аслида
бадиий образларга айлантирилган қадимий афсоналар;
•
оммавий кундалик тафаккурнинг етарли даражада маълумотга эга бўлмаганлиги ва етарли д
аражада юқори ишону вчанлик билан боғлиқ бўлган нисбатан барқарор стереотиплари;
•
аниқ мақсадли равишда жамоат фикрини шакллантирувчи тарғибот ва мафкурага оид
такрорланувчи иборалар. Мифологик тафаккурнинг мазмунини биз тўлиқ билишимиш учун
В.М.Пивоевнинг таснифий қарашларидан асос сифатида фойдаланган ҳолда мифологик
тафаккурнинг бошқа хусусиятларини таҳлил қиламиз. Хусусан, миф индивиднинг ички ва ташқи
воқелигини бошқариш, тартибга солиш имконини беради ва шу тарзда индивидуал ва жамоавийни
ўзида мужассамлаштиради. Содда тафаккур тарзида миф рамзий мавҳумликдан ҳоли бўлган, бироқ
замонавий тафаккурдан фарқли равишда ўзида амалий шаклдаги ишончни қамраб олган воқелик
сифатида қабул қилинади.
Мифологик тафаккур бугунги кунда ҳам инсон руҳиятининг замирида мавжуд бўлиб келмоқда
ва инсон ўзи англамаган ҳолда унинг таъсирига тушиб қолади. Ҳар бир муайян маданиятда
шаклланган афсоналар тўплами бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Янги шаклларга кирган
тафаккур аслида кўп асрлар қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолган. Бу каби тафаккур айниқса
инқирозли вазиятларда, инсон мавжуд вазиятлардан чиқишнинг оқилона усулларини топа олмаган
ёки ушбу усуллар уни қониқтирмаган ҳолатда намоён бўлади. Мифалогик тафаккур тараққиётида
сеҳргарлик билан ҳам боғлиқлик элкмкнтлари мавжуд. “Нисбатан содда техник воситалардан
фойдаланиш мумкин бўлган барча ҳолатларда ҳам сеҳр-жодуга мурожаат қилиш инкор қилинади”.
Шунинг учун тафаккурда илмий ва ноилмий билимларнинг ўзари кураши намоён бўлади.
Содда маданиятда миф бошқа нарса ўрнини боса олмайдиган вазифани бажаради: у ишончни
ифодалайди, мустаҳкамлайди ва кодлаштиради: у маънавий тамойилларни оқлайди ва ҳаётга жорий
қилади; у инсонни йўналтириб турувчи амалий, психологик қоидаларни қамраб олади. Бизнинг
назаримизда янги мифологияни тадқиқ қилишда социологик ёндашув ҳам муҳим ҳисобланади.
Маълумки, жамият ўз қонунларига кўра ривожланади ва индивидуалликдан устун воқеликни
ифодалайди. Социум қонунларига кўра яшаётган инсон ўзида иккита ибтидони мужассамлантиради:
архетипларни белгилаб берувчи индивидуал ва жамоавийлик. Мазкур контекстда асосий тадқиқотлар
Э.Дюркгеймнинг тадқиқотлари ҳисобланади.
Тадқиқотчи ўзининг «Диний ҳаётнинг элементар шакллари. Автралиядаги тотемик тизим» китобида
мифологик тасаввурлар ижтимоий воқеликнинг акси эканлиги ҳақида ёзган. Шундай қилиб, у
мифологияни жамоавий, сакрал тушунчалар сирасига, индивидуални эса - шахсий хусусиятлар сирасига
киритган. Унинг фикрига кўра, мифология жамиятнинг ўзига хос акси ва тузилмаси ҳисобланади.
209
Шунингдек, мифни тадқиқ қилишда эҳтимолий рамзий ёндашувга ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Биз
мазкур ёндашувни маълум даражадаги шартлиликка асосланган ҳолда ажратиб кўрсатамиз, унинг
вакиллари -Э.Каунт, Э.Кассирер, афсонани фан ва тил билан бир қаторда мавжуд бўлган мураккаб
рамзий шакллар сирасига «киритди». Унинг фикрига кўра рамз ҳиссий қабул қилишнинг ўзига хос
синтези, афсона эса - воқеликни мустақил равишда тузилмалаштириш қобилиятига эга бўлган
қандайдир универсум сифатида англанган. Мазкур жиҳатдан айтиш мумкинки, мифнинг вазифаси
инсоннинг табиат ва жамият билан ўзаро боғлиқлигини ўрнатишдан иборат.
С.Лангер мифологик рамзларга инсониятнинг маънавий маданиятидаги универсал вазифа хос,
деб ҳисоблаган, афсоналарни эса яна бир маротаба муаллиф томонидан қўшимча маъно тақдим
қилинган, яъни маданиятни қутқариб қолиш воситасига айланувчи «рамзларни ишлаб чиқариш»
нуқтаи назаридан ифодаланган. У Урбан ва Э.Каунт афсонанинг бошқа рамзий шакллар қаторидаги
алоҳида ўзига хослигини тан олганлар, унинг дунёнинг индивидуал манзарасини тузилмалаштиришда
муҳим ўрин тутган креатив томонини алоҳида таъкидлаб ўтган ҳолда, афсонанинг вазифаси
фақатгина табиий ва ижтимоий ҳодисаларини акс эттиришдан иборат эмаслигини ёзганлар.
Замонавий мифологиянинг амалий аҳамиятини ўрганар эканмиз, бугунги кунда
мифологизациянинг қандай замонавий назариялари мавжуд эканлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш
лозим. Биз бунинг остида нафақат ўз таклифларининг асосий ўзагига айланган асрлар ва уларнинг
назарий концепцияни таклиф этувчи тадқиқотларни, балки биз яшаб турган замонавий жамиятда
содир бўлаётган жараёнларни таҳлил қилишни ҳам назард а тутмоқд амиз.
Узинингтадқиқотида мифологияни «коммуникациянинг дунё тўлқинлари» контекстида тадқиқ
қилган канадалик олим М.Маклюэннинг назарияси алоҳида эътироф этишимиз лозим. Унинг фикрига
кўра, оммавий коммуникациялар оммавий тафаккурни афсоналаштирган ҳолда жамоат фикрининг
шаклланишида улкан ўрин тутади. Шундай қилиб, замонавий постиндустриал жамиятда афсона оммавий
ишлаб чиқариш маҳсули сифатида оммавий тафаккурни ташкиллаштириш ва уларни бошқаришнинг ўзига
хос тамойилига айланади.
Шунингдек, жамият томонидан ишлаб чиқарилувчи, ижтимоий ҳаётга катта таъсир кўрсатиши
мумкин бўлган ижтимоий, сиёсий, бадиий афсоналар ҳам М.Маклюэннинг илмий таҳлили предметига
айланди. Асосан янги афсоналар ва уларни ижтимоий хусусиятлари, омма тафаккурини бошқариш
воситасига айланишига ёрдам берувчи механизмлар ҳам қизиқтирган. М.Маклюэн замонавий
маданиятнинг оммавий истеъмолчи қудратини «жиловлаш» мақсадида афсоналарни ишлаб чиқаришга
бўлган мавжуд эҳтиёжини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган.
Оммавий коммуникация замонавий маданият қиёфасини ўзгартирган ҳолда одамларнинг
тафаккури ва онгостига фаол кириб боради. Мазкур таъсир қуйидаги тарзда содир бўлади. Аввал
виртуал дунё чегаралари тезкор суръатлар билан кенгайиб боради, бу эса ўз навбатида ижтимоий
ўзгаришларнинг жадаллашиб боришига олиб келади. Сўнгра бошқариш (манипуляция) ёрдамида
қабул қилишнинг аҳлоқий стандартларининг мустаҳкамланишига олиб келувчи хулқ ва
муносабатларнинг моделлари пайдо бўла бошлайди. Натижада маълумот ҳажми ва унинг одамларга
психологик таъсири даражаси ортиб боради.
Мифологиянинг ижтимоий жараёнларда бевосита турли қадриятлар тизимига кириб борган
ҳолда инсоннинг ижобий тафаккурини шакллантириш имконига эга. Мифология маданиятни яратиш
қобилиятига эга, бу эса ўз навбатида жамиятни ижобий модернизация ҚИЛИШНИНГ асосий
манбасига айланади. Дунёдаги афсоналарнинг ўхшашлиги айнан барча даврлар ва кўп халқларда
мавжуд бўлган қадриятлар тизимид аги қандайд ир умумийлик мавжуд эканлиги кўрсатади, бироқ
архетипик муаммолар мажмуининг архетипик такрорланиши замонавий инсон учуй уларни ҳал
этишнинг яширин усулига айланиб бормоқда.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).
2.
Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF
THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.