Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ёшлар ҳуқуқий тарбияси ва ҳуқуқий таълимини ривожлантириш масалалари(хориж тажрибаси мисолида)

CC BY f
282-285
2
0
Поделиться
Атамирзаев , И. ., Нуриддинов , Х. ., & Турдалиев , Х. . (2021). Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ёшлар ҳуқуқий тарбияси ва ҳуқуқий таълимини ривожлантириш масалалари(хориж тажрибаси мисолида) . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 282–285. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22081
Иброхим Атамирзаев , Наманганский государственный университет

большой победитель

Хумоюн Нуриддинов , Наманганский государственный университет

студент

Хусниддин Турдалиев , Наманганский государственный университет

студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги даврда ўсиб келаётган авлоднинг муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва шу асосда уларнинг ечимини топиш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.Ёшлар жамият ҳаётининг муҳим субъекта эканлиги боне, уларнинг ижтимоий сифатларини жамиятнинг шакл шамойилига қараб тавсифлаш мумкин. Бу ўринда ёшлар таркибида ўқувчи ва талабалар алоҳида кўзга ташланади, уларнинг ижтимоий ҳолати ёки эгаллаётган касблари билан тавсифланади. Ёшларга дойр сиёсат йўналиши бир қанча ривожланган давлатларда XX аернинг 60-70 йилларида мустақил соҳа сифатида шаклланди.

Похожие статьи


background image

282

Атамирзаев Иброхим Хакимович

катта уцитувчи

Наманган Давлат университети

Нуриддинов Хумоюн Эрйигит ўғли

талаба

Наманган Давлат университети

Турдалиев Хусниддин Ҳасанбой ўғли

талаба

Наманган Давлат университети

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР

ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ(ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ МИСОЛИДА)

Ҳозирги даврда ўсиб келаётган авлоднинг муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва шу асосда

уларнинг ечимини топиш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.Ёшлар жамият ҳаётининг муҳим субъекта
эканлиги боне, уларнинг ижтимоий сифатларини жамиятнинг шакл шамойилига қараб тавсифлаш
мумкин. Бу ўринда ёшлар таркибида ўқувчи ва талабалар алоҳида кўзга ташланади, уларнинг
ижтимоий ҳолати ёки эгаллаётган касблари билан тавсифланади. Ёшларга дойр сиёсат йўналиши бир
қанча ривожланган давлатларда XX аернинг 60-70 йилларида мустақил соҳа сифатида шаклланди.

1985 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “самарали ёшлар сиёсатини шакллан- тиришнинг

асосий қоидалари тўғрисида”[1] резолюция қабул қилинганидан сўнг бу масала янала долзарб аҳамият
касб этди. Ҳар бир мамлакатда ўзигахос, давлат қурилиши ва бошқарув тизимига мос равишда ёшлар
сиёсати юритишнинг турли механизмлари қарор топа бошлади.

Масалан Германияда “Оила қариялар, ёшлар ва спорт вазирлиги” ёшларга ўз муаммоларини

ўзлари ҳал қилишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш, ижтимоий кафолатларни таъминлаш
билан шуғулланади.

Швецияда давлат бошқарувининг бошқача усули - ёшлар ишлари бўйича Давлат Кенгаши

фаолият кўрсатади. Кенгаш фаолиятида тент равишда мамлакатдаги мавжуд турли ёшлар
ташкилотлари, парламент фракциялари, ҳукумат вакиллари, диний жамоалар иштироки кўзда
тутилган.

Бугунги кунда хорижий мамлакатларда “ёшлар” тушунчаси фақатгини ёш доирасидан келиб

чиқмай, балки маълум хусусиятлар, турли жихатлар ва ёндашувлардан келиб чиқиб аниқланади.
Англия ва Голландияда ёшлар алоҳида гуруҳга ажратиб олинмайди, болалар билан бирлаштириб, 0-
25 ёшдаги инсонлар доираси билан белгиланади. Испанияда ёшлар аҳолининг 14-30 ёшдаги қисмини
ўз ичига олади. Люксембурга ёшлар 15-25 ёшлиларни қамраб олган бўлса, АҚШ ва Японияда ёш
бўйича чегара 13-14 ёшдан то 29-30 ёшгача белгиланади. Россиянинг амалдаги қонунчилигига
мувофиқ ёшлар -14 дан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ҳисобланса, Болгарияда 15 ёшдан 29 ёшгача,
Финляндияда эса 29 ёшгача бўлган барча шахслар ёшлар тоифасига тааллуқли эканлиги қайд этилади.

Айнан мазкур ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунлар марказий Осиё мамлакатлари яъни

Қозоғистонда 1999 йилда “Қозоғистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати
концепцияси[2]”, 2004 йилда “Қозоғистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Мазкур қонун 20 моддадан иборат. Қирғизистонда эса ёшларга
оид давлат сиёсати ёки умуман ёшлар кафолатлари масаласи қонун шаклида қабул қилинмаган ва
амалга оширилмаган бўлса-да, 2000 йилда ўн йилга мўлжаллаган “Жаштык” дастури қабул қилинган.
2006 йилда мамлакат Президенти томонидан “Кыргызстан жаштары” дастури имзоланган.[3]
Тожикистонда эса 1992 йилда “Тожикистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги [4] Қонуни қабул қилинган. Мазкур хужжат 28 моддадан иборат бўлиб, унда
Тожикистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати масалалари хал этилган. Туркманистонда


background image

283

ёшларга оид давлат сиёсати ёки умуман ёшлар кафолатлари масаладари қонун шаклда қабул
қилинмаган.

Узбекистонда эса (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар

хисобга олинади.Мамлакатимиз аҳолисининг 35 фоизи 16 ёшгача бўлган болалар, 62 фоиздан
зиёдрогини эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Зеро,

юртимизнинг келажакда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши ўсиб келаётган фарзандлар
салоҳиятига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолотига боғлиқдир. Бу борада давлат ва жамият
ёшларнинг юксак маънавиятли, билимли ва жисмоний соғлом бўлиб шаклланишлари учун кенг чора-
тадбирлар мажмуини амалга ошириб келмоқда.

Ёшлар тарбияси тизимида, айниқса, уларнинг маънавий, ҳуқуқий ва гоявий тарбияси ўзига хос

ўрин эгаллайди.1991 йил 20 ноябрда «Узбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг
асослари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилингани, Узбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти томонидан 1993 йил 4 мартда таъсис этилган дастлабки орден «Соглом авлод учун» деб
номланиши, 1992 йилда ёшларнинг ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг инсонпарвар нормаларини
ўзида жамлаган «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг парламентимиз томонидан
ратификация қилингани ҳам республикада ёшлар масаласига бўлган эътибор даражасини кўрсатади.

Ёшлар ҳуқуқларининг ҳимояси ва болаликни муҳофаза қилиш доирасидаги уни ҳуқуқий

мустаҳкамловчи ёхуд аниқлаштирувчи давлат сиёсатининг амалга оширилиш асослари узоқ муддатга
мўлжалланган махсус ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ёрдамида ҳам амалга оширилмоқда.

Давлатимизнинг ёш авлодга оид ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг қонуний ва

мантиқий давоми бўлиб, ўтган йиллар давомида эълон қилинган “Она ва бола”(2001 й), “Ёшлар”(2008
й), “Баркамол авлод йили”(2010 й), “Соғлом бола йили”( 2014 й.), “Соғлом она ва бола йили”(2016 й.)
га ҳамоханг ва уларнинг юксак ғояларини амалга оширишга хизмат қилади.

Айнандавлатимиздамустақилликйилларидаёшларсиёсатигаоидмустаҳкамҳуқуқийасос яратилди:

1991 йил 20 ноябрда«Узбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари
тўғрисида»ги қонуни, 1992 йил қабул қилинган 2015 йил 5 сентябридан янги таҳрири кучга кирган
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни, 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Кадрлар
тайёрлаш Миллий дастури”, 1997 йил 29 августқабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,
Узбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 августдаги “Узбекистон Болалар спортини
ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни (2008 йилнинг 8 январидан кучга
кирган),

“Вояга

етмаганлар

ўртасида

назоратсизлик

ваҳуқуқбузарликларпрофилактикаситўғрисида”ги қонуни,«Четтилларниўрганиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2012 йил 10 декабрда кабул қилинган),
«Узбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори(2014 йил 6 феврал) ва қатор қонун ва қонун хужжатларини
келтиришимиз мумкин.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказиш,

ёшларнинг замонавий билим ҳамда касб-ҳунар соҳиби бўлиши, жамият ҳаётида муносиб ўрин
эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Мамлакатимизда жорий этилган миллий таълим моделининг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг

9 йиллик умумтаълим мактабларидаги ўқиш ҳамда 3 йиллик умумтаълим фанлари билан биргаликда
меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган 2-3 та махсус касб берувчи касб-ҳунар коллежлари ва
олий ўқув юртига тайёрлайдиган академик лицейларда таълим олишида кўринади.

Узбекистонда ҳар Йили таълим жараёнини ислоҳ этиш ва янгилаш учун сарфланаётган

маблағлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этиб, давлат бюджета ҳаражатларининг 35
фози, ижтимоий сохага йўналтирилмоқда.

2016 йилнинг 14 сентябрь куни Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев

томонидан имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Узбекистон Республикасининг
Қонуни [5] ҳам бу борадаги эзгу ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Мазкур Қонун Узбекистон


background image

284

Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун 4 та боб, 33 моддадан иборат ёшларга оид

давлат сиёсати соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришни кўзда тутади.

Мазкур қонун бугун ёшларни ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб камол топишларида

дастурий мезон бўлиб хизмат қилмоқда.

Чунки Узбекистон эртанги куни ёшларимизни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб, юрт

тақдирини ўзини тақдири билан чамбарчас боғлай оладиган фидоий ёшлар меҳнати билан
гавдаланади.

Шунинг баробарида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва

жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни
модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор
йўналишларни амалга ошириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб
масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор
хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб
чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда Узбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Узбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда “Узбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйичаҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан
тасдиқланди.

Мазкур Фармон ҳам ўз ўрнида ёшлар тарбияси ва уларнинг эртанги куни учун Янги

Узбекистонда қўлай имкониятлар яратиш борасидаги мухим қадам ҳисобланади.

Мамлакаимтимзда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили” Давлат

дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сената
ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши қарори, Ёшлар парламенти
Низоми ва Ёшлар парламентини ташкил этиш ҳамда фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича
чора-тадбирлар дастури лойиҳалари ишлаб чиқилиши ёшларимизни ҳуқуқий фаоллигини
оширишдаги амалий ишларимизни давоми дея айта оламиз.

Ушбу лойиҳага кўра, Ёшлар парламенти аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳридаги турли йўналишларда фаолият олиб бораётган ташаббускор, юксак маънавиятли,
мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқараш ва чуқур билим ҳамда лидерлик
салоҳиятига эга 18-30 ёш бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний
имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилди.

Ёшлар парламентининг раиси СенатнингЁшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

тавсиясига кўра Ёшлар парламентининг ялпи мажлисида аъзолар томонидан сайланди.

Ёшлар парламентида қуйидаги комиссиялар фаолият олиб боради:

-Илм-фан, маданият ва туризм масалалари комиссияси;
-

Спорт, соглом турмуш, ижтимоий масалалар ва экология комиссияси;

-

Компьютер технологиялари, инновацион гоялар, стартаплар ва агрокластер масалалари

комиссияси;

-

Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва қонунчилик масалалари комиссияси;

-Бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари комиссияси;
-Гендер тенглик масалалари комиссияси.

Ёшлар парламенти аъзолари қонун лойиҳалари муҳокамаларида иштирок этиши, белгиланган

мақсад ва вазифалари ҳамда йўналишларидан келиб чиқиб конференция, давра суҳбати, семинар,
ҳудудлардаги ёшлар билан учрашув ва бошқа тадбирлар ташкил этилиши, ёшлар парламентининг ҳар
бир аъзоси ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд ёшларига тегишли муаммоларини ўрганиб, сабабларини
аниқлаб, уни ёшлар ўртасида муҳокама қилиши, ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя
қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиши, қонун ижодкорлигида
ёшларнинг иштирокини таъминлаши, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаши,
ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажариши


background image

285

ўйлаймизки,фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ёшлар ҳуқуқий тарбияси ва ҳуқуқий
таълимини ривожлантириш масалалари қаратилаётган катта эътибор ва ёшларимизга ишонч ва улкан
масъулият юклайди.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Тангиров Л. “Ёшлар сиёсат субъекта:бандлик муаммоси” номзодлик диссертацияси.

Авторерферат. -Т: 2001.

2.

Распоряжениие Президента Республики Казахстан от 28 августа 1999 года №73 “О Концепции

государственной молодежной политики Республики Казахстан”.

3.

Шермухамедова, Н. А. "ИНСТИТУТ ПРЕЗИДЕНТСТВА: ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА И

СОТРУДНИЧЕСТВО С КАЗАХСТАНОМ." П26 Первый Президент Республики Казахстан–Елбасы:
стратегия государственного управления и феномен лидерства: сборник (2018): 38.

4.

Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов.

in Library, 22(2), 113-125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

5.

Shermuhamedova, Niginahon. "Научный поиск как творческий процесс." Proceedings of the

XXII World Congress of Philosophy. Vol. 53. 2008.

6.

Кыргызстан жаштары 2006-2008 йиллага мўлжалланган Миллий дастури.

4.Закона Республики Таджикистан О государственной молодежний политике. С.5.
5.

«Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 182 (6617)-сони.

7.

«Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 182 (6617)-сони.

8.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение

этнокультуры,

in

Library,

7(1),

1-22.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

Библиографические ссылки

Тангиров Л. “Ёшлар сиёсат субъекта:бандлик муаммоси” номзодлик диссертацияси. Авторерферат. -Т: 2001.

Распоряжениие Президента Республики Казахстан от 28 августа 1999 года №73 “О Концепции государственной молодежной политики Республики Казахстан”.

Шермухамедова, Н. А. "ИНСТИТУТ ПРЕЗИДЕНТСТВА: ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА И СОТРУДНИЧЕСТВО С КАЗАХСТАНОМ." П26 Первый Президент Республики Казахстан–Елбасы: стратегия государственного управления и феномен лидерства: сборник (2018): 38.

Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов. in Library, 22(2), 113-125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

Shermuhamedova, Niginahon. "Научный поиск как творческий процесс." Proceedings of the XXII World Congress of Philosophy. Vol. 53. 2008.

Кыргызстан жаштары 2006-2008 йиллага мўлжалланган Миллий дастури.

Закона Республики Таджикистан О государственной молодежний политике. С.5.

«Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 182 (6617)-сони.

«Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 182 (6617)-сони.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов