Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви ҳуқуқий таълимни ривожлантириш истиқболи сифатида

CC BY f
224-227
3
0
Поделиться
Атамирзаев , И. . (2021). Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви ҳуқуқий таълимни ривожлантириш истиқболи сифатида . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 224–227. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22052
Иброхим Атамирзаев , Наманганский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбекистонда демократии: ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қурилишининг муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқлари таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.

Похожие статьи


background image

224

Атамирзаев Иброхим Хакимович

катта ўцшпувчи

Наманган Давлат универсшпети

ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛИ СИФАТИДА

Узбекистонда демократии: ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қурилишининг муҳим

шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон
ҳуқуқлари таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.

Узбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши кўп соҳалар каби, Узбекистоннинг

ҳуқуқ фани соҳасида ҳам кўплаб янги тармоқларни вужудга келишига ва уларни ривожланишига
имкониятларни яратиб берди. Масалан, инсон ҳуқуқлари ўқув курсини олиб қарайлик, ушбу курс 90
йилларгача илғор ғарб мамлакатларида ўқув юртларнинг энги асосий предметларидан ҳисобангани
ҳолда, бошқа баъзи ўқув юртларида эса, ҳуқуқшуносликнинг бундай предмета борлиги тўғрисида
мутахассислар ҳам билмас эди.

Узбекистон мустақилликка эришганидан кейиноқ, инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқ ва асосий

эркинликларига олий қадрият сифатида қарай бошлади. Бунга, 1991 йилнинг 30 сентябрида Инсон
ҳуқуқлари бутунжаҳон Декларациям Узбекистоннинг аъзо бўлишининнг ўзиёқ яққол мисол бўла
олади. Чунки, ушбу ёш давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ ўз олдига, эркин бозор
иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ва бу йўлда
жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб келинган умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги
тан олинган эди.

Маълумки, мустақиллик йилларида мамлакатимиз эришган улкан ютуқ ва марралар ҳақида сўз

юритилганда, бошқа муҳим соҳалар қатори таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, оналик ва болаликни
ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган умуммиллий дастурларимиз, уларнинг улкан амалий
натижалари биринчи навбатда тилга олинади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бугунги кунда ҳар қайси
халқ, давлат ва жамиятнинг тараққиёт даражаси, авваламбор, унинг инсон капиталига, инсон
ривожига бераётган эътибори, шу йўлдаги саъй-ҳаракатлари билан ўлчанади.

Узбекистон ўз мустақил тараққиётининг биринчи кунларидан бошлаб инсон, унинг ҳуқуқ ва

манфаатларини олий қадрият сифатида улуғлаб, бу ғояни давлатимиз Конституциясида ҳуқуқий қоида
шаклида мустаҳкамлаб қўйди. Шу асосда ўтган даврда ғоят кенг кўламли ишлар амалга оширилиб,
инсон манфаатларини таъминлаш барча ўзгариш ва ислоҳотларимизнинг бош мақсадига айланди.

Бу ҳақда гапирганда мамлакатимиз пойтахтидаги Симпозиумлар саройида ўтказилган “Юксак

билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш
ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференцияни эслаш
ўринлидир. Хусусан, юқорида зикр этилган халқаро анжуманда дунёдаги 8 та нуфузли халқаро
ташкилот ва 48 давлатдан 270 нафар иштирокчи қатнашди. Уларнинг барчаси Кадрлар тайёрлаш
Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури доирасида юртимизда
амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб, мактабларда, академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида, олий ўқув юртларида бўлиб, Узбекистонда таълим соҳасида шаклланган самарали
моделни юксак баҳоладилар, бу борада тўпланган тажрибаларни бошқа мамлакатлар учуй намуна
сифатида тавсия этиш мумкин, деган хулосага келдилар.

Таълим тизими - шахс маданиятни юксалтиришнинг асосий омили, демократик давлат ва

фуқаролик жамияти бар по этишнинг муҳим шартларидан биридир. Ҳозирги ҳуқуқий модернизация
шароити ҳамда бу босқичдаги ислоҳотлар ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий саводхонликни янада
ривожлантиришни

тақазо

этмоқда.

Зеро,

жамият

ва

давлат

ижтимоий

фаолвақонунгаитоаткорфуқароларнитарбиялашданманфаатдордир. Давлат жамият маданий


background image

225

ҳаётининг таркибий қисми бўлмиш ҳуқуқий маданият тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилади. Ҳуқуқий
таълимнинг мақсади ҳар бир кишига амалий фаолиятда зарур бўладиган ҳуқуқий билимларни
белгиланган давлат стандартларидан кам бўлмаган ҳажмда олиш имкониятини беришдан иборатдир.

Таълим тизими ҳам мамлакатни ҳуқуқий модернизация қилишга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва

маданиятини юксалтириш орқали уларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувига самарали таъсир этади. Бу
эса ўз навбатида, умумдавлат миқёсида ҳуқуқий мезонлар асосида фаолият юритилишига,
қонунийлик муҳитини қарор топишига хизмат қилади. Узбекистан Республикаси Биринчи
Президента И.А.Каримов таъбири билан айтганда, «қонуннинг устуворлигини таъминлаш, шахс,
оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий
маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш
- бу ривожланган бозор иқтисодига асосланган чинакам демократах, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади [1].

Ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш доимо узлуксиз ҳуқуқий таълим, мақсадли ҳуқуқий

тарбия, тизимли ҳуқуқий саводхонлик, юқори даражадаги ҳуқуқий онг ва юксак ҳуқуқий маданиятни
талаб этади. Юқоридаги омилларнинг ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш ва фуқароларнинг
ҳуқуқий ижтимоийлашувига таъсирини илмий тадқиқ этишда учун ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий тарбия,
ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамиятини изчил таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Демак, биринчи масала - ҳуқуқий таълимнинг мазмун-моҳияти ҳамда жамият ҳаётини

демократлаштиришга таъсири хусусида. Юридик таълим умумий таълим жараёнининг муҳим
шаклидир. Ҳуқуқий таълим жараёнида таълим олувчиларга ҳуқуқий билимларни етказиш орқали
уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга эришилади.

Ҳуқуқий таълим узлуксиз жараён бўлиб, ёшликдан бошлаб амалга оширилиши лозим. Болалар

мактабгача тарбия муассасаларидаёқ хулқ-атвор қоидаларидан хабардор бўлиши, маънавий ва баъзи
ҳуқуқий нормалар тўғрисида бошланғич тушунчалар олиши, келгусида ўқув давомида бу билимлар
кенгайтирилиши ва чуқурлаштирилиши, аниқ ифодаланган ҳуқуқий хусусият касб этиши зарур.

Масалан: Германияла мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди. Болалар

боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков васийлигида фаолият юритади. Шу
билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз боғчасига эга бўлиши мумкин. Мактабгача таълим тизими
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ҳали ақлини таниб улгурмаган болаларда ўз
фикрини ифодалаш, тенгдошлари ва катталар билан мулоқот қилиш қобилятини шакллантириш,
уларни бошланғич таълимга тайёрлашда боғчаларни ўрни катта.

Ҳуқуқий таълим Конституция ва қонунларни ўрганишдан бошланади. Ушбу масалага Бириняи

Президентимиз Президентимиз И.А.Каримов алоҳида эътибор қаратиб, қуйида- гиларни қайд этади:
«Мен Конституцияни болалар боғчасидан бошлаб ўргатишни, мактабларда дарслик сифатида
ўқитишни бугун барча мутасадди раҳбар ташкилотларимизга топшириқ тарзида айтмоқчиман. Токи
униб-ўсиб келаётган ёш авлодимиз Конституциянинг маъно-мазмунини, у халқимизнинг истиқлол
йилларида эришган улкан тарихий ютуғи эканини теран англаб етсин» [2].

Мамлакатимизда ҳуқуқий таълимни самарали ташкил этишда 2001 йил 4 январдаги «Узбекистон

Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармойиши[3]асосий манба
бўлибхизмат қилади. Унга асосан, Халқтаълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасаларида
«Конституция сабоқлари», умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфларида «Конституция
алифбоси», 5-7-синфларда «Конституция оламига саёҳат», 8-синфда «Давлат ва ҳуқуқ асослари», 9-
синфда «Конституциявий ҳуқуқ асослари», 10-11-синфларда «Ҳуқуқшунослик» фанлари ўқитилган.
Мамлакатимизнинг барча Олий ўқув юртларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» ва «Конституциявий
ҳуқуқ» фанлари ўқув режасига киритилган, ҳуқуқшунослик соҳасига ихтисослашган олий ва ўрта-
махсус билим юртларида ҳуқуқшуносликнинг 40 га яқин йўналишлари бўйича ўқув машғулотлари
олиб борилган.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Инсон хуқуқлари бўйича Узбекистон

Республикасининг Миллий страте гиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2020 йил 22 июндаги ПФ- 6012-
сонли фармони[4] қабул қилиниши инсон хуқуқларини химоя қилиш механизмларини янада


background image

226

такомиллаштириш йўлида муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди.

Дастур инсон ҳуқуқлари шаклланишининг халқаро-ҳуқуқий асослари, назарий методологик

асослари ва Узбекистон миллий тараққиётининг янги босқичидаги инсон ҳуқуқлари борасидаги
ислоҳотлар асосида тузилган.

Шунингдек, 2017 йил 7 февралдаги Узбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиеёвнинг

“Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиям тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли Фармонида[5] назарда тутилган мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.

Шунингдек Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Узбекистон

Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5987- сонли Фармонини[6] қабул қилинди.

Фармоннинг асосий мақсади мамлакатимизда юридик таълим ва фан тизимини тубдан

такомиллаштириш, уларнингхалқаро таълим майдонидагирақобатбардошлигини таъминлаш, юридик
кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, Узбекистон Республикасида олий таълим тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга оширишдан
иборатдир.

Фармонда юқоридаги мақсадни амалга оширишга қаратилган амалий чора- тадбирлар

белгиланди. Чунончи, Тошкент давлат юридик университета «юриспруденция» мутахассислиги
бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик
муассасаси этиб белгиланди.

Фармонга кўра юридик факультета ўқитувчиларининг ҳар Йили Узбекистон ҳамда хорижий

давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, қонунчилик, суд,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланиши
ва амалга оширишлари кўзда тутилган.

Мазкур дастурлар талабаларга инсон ҳуқуқлари ривожланишинингтарихий босқичлари, инсон

ҳуқуқларини таъминлашда халқаро ҳуқуқий нормаларнинг аҳамияти, Узбекистон Республикасида
инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий масалаларини шунингдек, коррупцияга қарши курашиш
асослари ва қарши курашиш чора-тадбирлари, ваколатли давлат органлари, Узбекистон миллий
тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида
олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий таълимни
такомиллашувида Узбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари шунингдек, давлат хомиятининг ташкил
этилиши, Узбекистон Республикаси Конституциям тарихи, тузилиши ва унга киритилган
ўзгаритиришлар тўғрисида чуқур билим бериш орқали уларда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг,
ҳуқуқий таъдим тарбия ҳамда ўзгалар ҳуқуқларига юксак ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан
иборат.

Узбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида инсон ҳуқуқлари ҳамда ҳуқуқий таълим

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини
ва самарадорлигини мазмун моҳиятини, Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
“Ҳаракатлар стратегиям” да белгиланган инсон ҳуқуқларига оид ислоҳотларни амалга ошириш
механизмларини тушунтириш; инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро ҳуқуқий нормалар,
инсон ҳуқуқларини таъминлаш ваколатига эга халқаро ва миллий ташкилотлар, болалар ҳуқуқлари
ҳамда аёллар ҳуқуқлари билан бир қаторда Узбекистон Республикаси Конституциям, унинг яратилиш
тарихи, унга киритилагн ўзгартиришлар, давлат хокимияти ташкил этилиши тўғрисидаги
тасаввурларини бойитишдан иборат.

Ҳуқуқий таълимнинг ҳуқуқий тизимдаги ўрни ва унинг самарали ҳаракатига таъсири масаласида

фикр юритганда шуни алоҳида қайд этиш жоизки, у ҳуқуқий тарбияга ва ҳуқуқий саводхонликка асос
бўлади ҳамда юқоридаги таркибнинг барчаси биргаликда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга
хизмат қилади.

Биринчидан, етарличаҳуқуқий билим васавиягаэга бўлганшахсаввалоКонституцияни англаб


background image

227

етади, Асосий қонун унинг бахти ва иқболи кафолати эканлигини ҳис эта олади;

Иккинчидан, умумий ҳуқуқ ва ўз шахсий ҳуқуқларини биладиган инсон кундалик ҳаётда юзага

келадиган турли нохуш вазиятлар олдида ожиз бўлиб қолмайди, ўз-ўзини дадил ҳимоя эта олади;

Учинчидан, қонунларни билиш, қонунда жазо муқаррар эканлигини англаб етиш ҳар қандай

ҳуқуқий билимдан хабардор бўлган шахсни турли ёмонликлардан, бировга озор етказишдан, жиноят
йўлига кириб қолишдан асрайди;

Тўртинчидан, ҳуқуқий давлатни ҳуқуқий онг ва тафаккури баркамол бўлган инсонлар қура

олади. Тафаккури юксак фуқаролардан ташкил топган ҳуқуқий давлатни эса ҳеч бир куч, ҳеч бир хавф
ёки давлат енга олмайди».[7]

Хулоса қилиб айтганда, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация

қилишда ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий саводхонликни ҳуқуқий тизимга таъсири
нуқтаи-назаридан илмий тадқиқ қилиб ўрганилиши ҳамда уни ривожлантиришнинг ташкилий-амалий
чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши, шунингдек унинг натижаларини амалиётга қўллаш
механизмларини янада такомиллаштирилиши шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашувига ҳамда мустақил
Ватанимизни ҳуқуқий тараққиётида муҳим истиқболдаги масалаларни ижобий хал этилишига
муносиб хизмат қилади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учуй курашмоқ керак. Т.10. -Т: «Узбекистон», 2002. 28-

6.

2.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, -Тошкент. 2001. №1.

3.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, -Тошкент. 2001. №1.

4.

“Инсон хуқуқлари бўйича Узбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш

тўғрисида” ги ПФ-6012-сон Фармони.

5.

“Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Хдракатлар стратегияси

тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони.

6.

“Узбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони.

7.

Ху санов О.Т. Ҳуқуқий баркамоллик - давр талаби: муаммо ва ечимлар // Вояга етмаганлар ва

ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими: муаммо ва ечимлар. Илмий- амалий конференция
материаллари. - Тошкент. 2008. -Б. 298.

8.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси."

Т.“Фан ва технология” наш

(2014):

403-407.

9.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN

THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN."

Scientific Bulletin of Namangan State

University

1.12 (2019): 121-125.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учуй курашмок керак. Т. 10. -Т: «Узбекистон», 2002. 28-6.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, -Тошкент. 2001. № 1.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, -Тошкент. 2001. № 1.

“Инсон хукуклари буйича Узбекистон Рсспубликасининг Миллий стратегиясини тасдиклаш тугрисида” ги ПФ-6012-сон Фармони.

“Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида’Ти ПФ-4947-соп Фармони.

“Узбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида’Ти ПФ-5987-сон Фармони.

Ху санов О.Т. Хукукий баркамоллик - давр талаби: муаммо ва счимлар И Вояга етмаганлар ва ёшларнинг хукукларини химоя килиш тизими: муаммо ва ечимлар. Илмий- амалий конференция материаллари. - Тошкент. 2008. -Б. 298.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадкицот методологияси." Т.“Фан ва технология" наш (2014): 403-407.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL"OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan State University 1.12 (2019): 121-125.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов