Эффективные методы организации научной деятельности студентов

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
113-125
5
4
Поделиться
Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов. in Library, 22(2), 113–125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

Аннотация

В данной статье были проанализированы вопросы направления студентов на научно-исследовательскую работу и формирования научных основ организации научно-творческой деятельности, эффективности творческой работы и содержание методических приемов повышения качества научно-исследовательской работы. Исследована роль научных конференций в организации научно-исследовательской работы. Было отмечено, что главной и важной задачей профессоров и преподавателей является направлять студентов на научно-исследовательскую работу, уделять особое внимание подготовке научно-педагогических кадров, подготовка специалистов до уровня мировых стандартов. 

Похожие статьи


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

113

w

www.oriens.uz

April

2022

ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ

САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

Абдуллаева Насиба Бўроновна

ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети,

Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси проф. в.б.,

фалсафа фанлари доктори

АННОТАЦИЯ

Ушбу

мақолада

талабаларни

илмий

тадқиқот

ишларига

йўналтиришнинг методик усуллари ва илмий – ижодий фаолиятни ташкил
этишнинг илмий, қонцептуал асосларни шакллантириш орқали илмий –
тадқиқот ишлари сифатини ошириш, ижодий ишлар самарадорлигини
ошириш масалалари таҳлил қилинган. Илмий тадқиқот ишини ташкил этишда
илмий конференцияларнинг ўрни алоҳида кўрсатиб ўтилган. Олий таълим
тизимида

тайёрланадиган

мутахассисларни

жаҳон

стандартлари

даражасига етказиш, илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга алоҳида
эътибор бериш, талабаларни илмий тадқиқот ишига йўналтириш профессор-
ўқитувчиларнинг асосий ва муҳим вазифаси ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.

Таянч тушунчалар

: илмий тадқиқот, ижодий фаолият, педагогик

технология, илмий конференция, илмий ёндашув, методик усул.

АННОТАЦИЯ

В данной статье были проанализированы вопросы направления студентов

на научно-исследовательскую работу и формирования научных основ
организации научно-творческой деятельности, эффективности творческой
работы и содержание методических приемов повышения качества научно-
исследовательской работы. Исследована роль научных конференций в
организации научно-исследовательской работы.

Было отмечено, что главной и важной задачей профессоров и

преподавателей является направлять студентов на научно-исследовательскую
работу, уделять особое внимание подготовке научно-педагогических кадров,
подготовка специалистов до уровня мировых стандартов.

Ключевые слова:

научное исследование, творческая деятельность,

педагогическая технология, научная конференция, научный подход, метод.

ABSTRACT

This article analyzed the issues of sending students to research work and the

formation of scientific foundations for the organization of scientific and creative


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

114

w

www.oriens.uz

April

2022

activities, the effectiveness of creative work and the content of methodological
techniques, improving the quality of research work. The role of scientific conferences
in the organization of research work has been studied.

It was noted that the main and important task of professors and teachers is to

direct students to research work, pay special attention to the training of scientific and
pedagogical personnel, training specialists to the level of world standards.

Keywords

: scientific research, creative activity, pedagogical technology,

scientific conference, scientific approach, method.

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.

Таълим ривожланишнинг асосий ресурсларидан

биридир. Шу сабаб таълимнинг барча босқичларида ислоҳотлар олиб борилиб,
хусусий боғча, мактаб ва олий таълим муассасаларини ташкил этишга
инновацион ёндашув такомиллашмоқда, хориж таълим муасссасалари
филиаллари кўпайиб бормоқда, сиртқи ва кечки таълим қайта тикланиб
таълимнинг либераллашувига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш буйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармонининг «Таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш» деб номланган 4.4-бандида узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар
тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, мактабгача таълим муассасалари, умумий
ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, фанларни ўқитишни чуқурлаштириш,
олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини
ошириш, илмий-тадцицот ва инновация фаолиятини рағбатлантиришга катта
эътибор қаратилиши кўрсатиб ўтилган

1

. Бу Ўзбекистонда таълимни

ривожлантириш устувор вазифа сифатида кўрилаётганлигидан далолат беради.
Шу нуқтаи назардан ушбу йўналишдаги янгиланишлар бу соҳада ҳам замон
талабларини эътиборга олиш, янгича қарашлар ва ёндашувларни талаб
қилмоқда.

Ўзбекистонда “Таълим тўғрисида” қонуннинг янги таҳрири қабул

қилиниши, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мутаносиблигини таъминлаш
механизмларидан самарали фойдаланишга эътиборни кучайиб бораётганлигини
таъкидлаб ўтмоқ зарур. Таълимнинг муҳим таркибий қисми бўлган илмий

1

«

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-

сон фармони


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

115

w

www.oriens.uz

April

2022

тадқиқот инсон дунёқарашини ўзгартириш, назарий ғояларни амалиёт билан
уйғунлаштириш, жамият тараққиётини илгарилашига таъсир қилувчи омилдир.
Талабаларнинг ижодий кучлари ва қобилиятларини юзага чиқарувчи илмий
фаолият жараёнини такомиллаштириш уларни етук мутахассис сифатида
шаклланишига ёрдам беради. Бу эса илмий тадқиқот фаолиятини ташкил
қилиш усулларини таҳлил этиш заруриятини келтириб чиқаради.

ТАДҚИҚОТНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ

Талабалар илмий фаолиятининг турлари ва кўринишлари, илмий

фаолиятни ривожлантирувчи педагогик технологияларнинг мазмуни ва ўқув
жараёнида қўллаш имкониятлари хусусидаги қарашлардан илмий тадқиқотни
ташкил қилишга доир олиб борилаётган тадқиқотлар учун назарий манба
сифатида фойдаланиш мумкин.

МЕТОДЛАР

Талабаларнинг илмий тадқиқотини ташкил қилиш масалаларини

ўрганишда тарихийлик ва мантиқийлик, анализ ва синтез, умумлаштириш,
таққослаш каби мантиқий усуллардан фойдаланилган.

ИЛМИЙ МУАММОНИ ҚЎЙИЛИШИ

Илмий-тадқиқот муаммосининг турли жиҳатлари кўплаб олимлар

томонидан ўрганилган. Ўзбек олимларидан Н.А.Шермухамедова, З.Давронов,
З.Муҳамедова, И. Саифназаровлар илмий тадқиқот ва билиш жараёни
уйғунлиги, илмий ижод, инновация ва новацияларнинг ўзаро алоқадорлиги,
олимнинг ижтимоий масъулияти муаммоларини тадқиқ этишган. И
С.Аллаярова, Н. Қаюмовалар талабалар илмий тадқиқот ишини ташкил этишга
доир илмий изланишлар олиб боришган.

2

МДҲ олимлари Н. N Лазарев В.С. Ставринова, В.В.Байлук, Гольдентрихт,

И.Н. Кузнецов, К.И. Липчиу, В.В. Краевский, А.Г. Бурда, О. П. Панкратовлар
талабалар илмий тадқиқот ишларини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари ва
замонавий педагогик технологияларни қўллаш масалалари бўйича илмий

2

Н.Шермуҳамедова. Илмий тадқиқот методологияси. Тошкент 2021.И. Саифназаров Г.В.Никитченко, Қосимов

Б.У. Илмий ижод методологияси. Ўқув қўлланмаси – Тошкент: Янги аср авлоди, 2004. З.Давронов Илмий
ижод методологияси. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA, 2007. -16 б. З.Муҳамедова. Таълим фалсафаси. –Тошкент:
ТошМИ, 2004. – Б.14-15.С. Аллаярова . Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятига таъсир этувчи омиллар.
Таълим, фан ва инновация. 2020 йил №4сон,-11-15 б.Н.Қаюмова. Олий таълим муассаслари талабларини
илмий тадиқоқт ишига йўналтириш муаммолари ва уларнинг ечимлари. Замонавий таълим. 2018 №11 Б.9.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

116

w

www.oriens.uz

April

2022

тадқиқот олиб боришган

3

. Жумладан, В.С.Лазарев ва Н.Н.Старинова тадқиқот

фаолиятига тайёрликни ушбу фаолиятнинг вазифаларини бажариш учун зарур
бўлган инсоний фазилатлар мажмуаси билан боғлиқ эканлигини таъкидлайди.
Улар ушбу сифатларни когнитив, мотивацион, ориентацион, технологик
жиҳатларини кўрсатиб ўтишади

4

.

Хорижий олимлардан V.Lamanauskas, Dalia Augienė, М.Healey, L.Baer,

E.Barbera, B.Gros, L.Ivanitskaya, L.Boyes, I.Reid, K.Brain, J.Wilson, Brewer

5

ва

бошқаларнинг тадқиқотларида илмий тадқиқотни тизимли амалга оширишнинг
усул ва воситалари, илмий тадқиқот ишининг турлари ва кўринишлари,
талабаларда тадқиқотчилик кўникмалари ва қобилиятларни шакллантиришни
таҳлил этишган. Биз ушбу мақолада талабалар илмий тадқиқот фаолиятини
ташкил этишнинг усулларига эътибор қаратдик.

АСОСИЙ ҚИСМ

Ўзбекистонда таълим ҳам, таълим йўналишлари ҳам жамиятдаги сиёсий,

иқтисодий, ҳам ижтимоий ўзгаришлар шароитида ривожланиб бормоқда.
Таълим парадигмаси ўзгармоқда, унинг мақсад, вазифалари, мазмуни,
технологиялари қайта кўриб чиқилмоқда, янги жараён ва ҳодисалар ҳаётга
татбиқ этилмоқда. Таълим жамиятнинг ривожланиш ресурси сифатида ҳар бир
инсон жамият аъзоси ва индивид сифатида моддий ва интеллектуал
ривожланиши учунгина эмас, балки ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий
муносабатларнинг ривожланиши учун ҳам шарт-шароитлар яратиши лозим.
“Таълимсиз, инсон, унинг қобилиятлари ва ижодий кучлари ўсиши мумкин
эмас, зеро, таълим ҳам (фан билан бир қаторда ёки у билан бирга)
ривожланишнинг муҳим ресурсига айланади»

6

.

3

В.С.Лазарев Н.И. Ставринова. Критерии и уровни готовности будущегопедагога к исследовательской

деятельности // Педагогика. – 2006 - С. А.Г.Бурда . Основы научно-исследовательской деятельности : учеб.
пособие (курс лекций) /А. Г. Бурда; Кубан. гос. аграр. ун-т. – Краснодар,2015. – 145 с.И.Н.Кузнецов.Научное
исследование : методика проведения и оформление / - Изд. 3-е, перераб. и доп. - М. : Дашков и Кº, 2006. -
460 с. Байлук В.В Научная деятельност студентов: системний анализ.:.Издатель: ИНФРА-М.Вид издания:
монография. 2020. . О. П. Панкратова .Педагогические технологии в развитии студентов и их подготовке к
научной исследрвтельской деятельнсоти.Вестник Ставропольского государственного университета 72/2011
С.92

4

В.СЛазарев , Н.И. Ставринова . Критерии и уровни готовности будущегопедагога к исследовательской

деятельности // Педагогика. – 2006 - С. 51

5

Healey, M. (2005). Linking research and teaching to benefit student learning. Journal of Geography in

Higher

Education, 29 (2), 183-201.

Vincentas Lamanauskas and Dalia Augienė / Procedia - Social and

Behavioral Sciences
167 ( 2015 ) 131 – 140.

6

Муҳамедова З. Таълим фалсафаси. –Тошкент: ТошМИ, 2004. – Б.14-15


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

117

w

www.oriens.uz

April

2022

Ўзбекистонда “Таълим тўғрисида” қонуннинг янги таҳрири қабул

қилиниши, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мутаносиблигини таъминлаш
механизмларидан самарали фойдаланишга эътиборни кучайиб бораётганлиги,
мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги Президент мактаблари, Ижод мактаблари,
янги олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари,
етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури
бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида бўлажак

мутахассисларнинг ўз йўналишларида тадқиқотчилик кўникма ва малакаларга
эга бўлиши олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик вазифалари
қаторида келтирилган. “Илмий тадқиқот билан шуғулланишнинг асосида
шахсда шаклланган тадқиқотчилик қобилияти туради. Тадқиқотчилик
қобилиятининг дастлабки сифатлари мутахассиснинг соҳага оид муаммоларни
аниқлай олиши, керакли маълумотларни қидириб топиши, топилган
маълумотларни қайта ишлаши, танқид ва таҳлил қилиш асосида муаммони ҳал
этишга ижодий ёндаша олиши кабиларда намоён бўлади. Олиб борилган
тадқиқотлар олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўз йўналиш ва
мутахассисликлари бўйича нуфузли ташкилотларда ишлаб кетишлари кўп
жиҳатдан уларнинг профессионал малакалари билан боғлиқ эканлигини
тасдиқлайди

7

. Шу боис, олий таълим ўқув жараёнида талабаларни илмий

тадқиқот фаолиятига йўналтиришда самарали натижалар берувчи омилларни
аниқлаш ва уларни тадбиқ этиш лозим.

Илмий

-

тадқиқот фаолияти инсонга ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолашга

амалий ёрдам беради, эҳтирос ва интилишларини бошқариши, оқилона,
самарали ва оптимал қарорлар қабул қилиши, эзгуликка хизмат қиладиган
эвристик фаолият билан машғул бўлиши лозим. Бундай фаолиятнинг натижаси
кашф қилиш, яратувчанлик сифатида намоён бўлади. Ушбу ҳолат, илмий-
ижодий фаолиятни таҳлил қилиш, тушуниш ва унга баҳо беришда янгидан-янги
имкониятларни очади. Инсон ўз ижодий изланишлари асосида дунёни
ўзгартиради ва ўзини яратувчи, ижодкор, кашфиётчи сифатида намоён этади.
Таълимнинг муҳим таркибий қисми бўлган талабаларнинг ижодий кучлари ва
қобилиятларини юзага чиқарувчи илмий фаолият жараёнини такомиллаштириш
уларни етук мутахассис сифатида шаклланишига ҳам ёрдам беради.

7

Аллаярова Солиҳа Нарзуллоевна (2021). Талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтиришнинг долзарб

масалалари. Современное образование (Узбекистан), (5 (102)), 17-25.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

118

w

www.oriens.uz

April

2022

В.В.Краевский илмий тадқиқотларни "тизимли, мақсадга мувофиқ"

8

ҳодиса сифатида таъкидлайди.

Ижоднинг махсус шакли бўлган илмий тадқиқот

жараёни ўзига хос методологик характерга эга. У субъектнинг борлиқ
ҳодисаларини қай даражада билишида намоён бўлади. Илмий-тадқиқот
жараёнида субъект объектга фаол, изчил таъсир кўрсатадии, янгиликни яратади
ёки кашф этади. Шу маънода фаолият кишилик жамияти мавжудлигининг
зарурий шарти сифатида дунёни ўзининг мақсадига кўра ўзгартиришга
қаратилган инсон хатти-ҳаракатини намоён этади. Илмий-тадқиқот фаолиятини
тўғри ва самарали йўлга қўйишда инсоннинг юқори савияси тадқиқот
жараёнида тез қарор чиқара олиши, бир вазиятдан иккинчисига тез кўника
олишида намоён бўлади. Шунинг учун илм-фан, сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий-
маданий ҳаётда илмий-ижодий фаолият аҳамиятининг ошиб бориши инсоннинг
илмий салоҳият даражасини ёрқинроқ акс эттиради. Бу эса инсоннинг фикрлаш
даражаси, руҳий зўриқишлардан озод бўлишига олиб келади.

Е.Я.Басин фикрича, “Илмий ижод шахснинг муҳим белгиси – рационал

кўриш ва фаолиятининг намоён бўлиш шаклидир. Бу шунчаки ҳиссий қабул
қилиш ёки интеллектуал фаолият эмас, балки дунёни шундай кўришки, унда
ҳиссиётлар, ақл, туйғулар узвий жиҳатдан уйғунлашган тарзда акс этади”

9

.

Тадқиқотчилик бу - кўникмаларни илм-фан нуқтаи назаридан фикрлаш ва
ҳаракат. Ҳар қандай илмий тадқиқот − унинг ижодий ғоясидан то илмий
ишнинг якуний лойиҳасигача якка тартибда олиб борилади (ҳамкорликдаги
илмий тадқиқот кўринишиларини истисно қилинмайди), шунга қарамай, унинг
умумий методологик ёндашувлари мавжуд. Ўрганиш- илмий нуқтаи назарда
келажакка учун тадқиқот олиб бориш демакдир. Илмий тадқиқот-мақсадли
билиш бўлиб, унинг натижалари тушунчалар, қонунлар ва назариялар тизими
шаклида кўринади.

Илмий тадқиқот - воқеликни мақсадли билиш бўлиб, унинг натижалари

тушунчалар, қонунлар ва назариялар тизими шаклида кўринади, янги илмий
билимларни ишлаб чиқиш жараёни объективлик, репрезентативлик, далил ва
аниқлик билан характерланадиган билиш фаолияти турларидан биридир.

Илмий тадқиқотни характерлашда одатда қуйидаги ўзига хос хусусиятлар

кўрсатилади:

- онгли равишда аниқ шакллантирилган вазифалардан келиб чиққан

мақсадга мувофиқ жараён;

8

К

раевский В. В. Методология педагогического исследования. — Самара: Изд-во Сам ГПИ, 1994.С.78

9

Басин Е.Я. Творчество и эмпатия. // 1987, 54-66.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

119

w

www.oriens.uz

April

2022

- ўз олдинга қўйиб, кўриб чиқилаётган масалаларни ёритишда ижодда

оригинал ғоялар янги нарса топишга қаратилган жараён;

- тадқиқот жараёнининг ўзи ҳам, унинг натижалари ҳам тизимга

келтирилади, тизимлилиги билан ажралиб туради;

- умумлашма ва хулосаларни асослашда изчил, қатъий далиллар билан

тавсифланади.

Олий ўқув юртларининг ҳам ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан

ҳолда талабалар илмий фаолиятини ташкил этиш талаб этилади. Талабанинг
илмий тадқиқоти унинг улкан потенциали бўлсада ҳар доим ҳам таълим
жараёнида намоён бўлавермайди. Устозларнинг вазифаси эса ана шу
потенциални юзага чиқариш, унинг билим ва кўникмаларини мустақил илмий
тадқиқот олиб боришга тўғри йўналтиришдан иборат. Бунда илмий тадқиқот
ишининг методологик асослари ва амалий кўникмалари билан таништириш
мақсад қилиб қўйилади.

Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш икки йўналишда

амалга оширилиши мумкин: биринчиси, бевосита дарс жараёнида: семинар,
амалий машғулот дарсларида муаммоли дарсларни ташкил этиш, муаммоли
вазифаларни қўйиб, уларни ечишга ундаш, талабаларнинг мутахассислиги ёки
бирор фан доирасида ўқув лойиҳа (дарс ишланма, технологик харита, электрон
қўлланма)ларини яратишга эришиш;– иккинчиси, дарснинг мантиқий давоми
бўлиб, дарсдан ташқари вақтда ўқув-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш:
мустақил иш, реферат, курс иши, илмий, ўқув-тадқиқот иш ларини бажариш,
олимпиада ва кўргазмаларда ўз чиқишлари ва конференцияларда илмий
мақолалари билан иштирок этиш.

Талабаларнинг илмий тадқиқот иши жараёнида қуйидаги вазифалар амалга

оширилади:

-

илмий билишнинг ўзига хослиги, структураси, инсон ва жамият учун

аҳамияти билан таништириш;

-

талабаларда мустақил илмий тадқиқот иши методикасини ўзлаштириш ва

кўникмаларни шакллантириш; назарий бўлажак мутахассисларни илмий
эрудициясини ва дунёқарашини кенгайтириш;

- доимий билимларини такомиллаштириш ва бойитиб бориш, ўқув

жараёнида фаоллигини ошириш;

- талабалар хулосалар чиқариш, илмий баҳслар олиб боришга, нутқ

маданияти, илмий баҳс, мулоқот қилиш маданиятини шаклланиши;


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

120

w

www.oriens.uz

April

2022

- семинар жараёнларида талабани билиш фаолиятини активлаштириш

рефератлар ёзиши, маърузалар тайёрлаш, уларни илмий муаммони қўйиш
таҳлил қилиш кабилардир.

Айниқса

конференциялар

талабаларни

илмий

тадқиқот

ишига

йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади. Илмий конференция- (инглизчада
academic conference) бу илмий фаолиятни ташкил этиш шакли бўлиб, унда
олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ўз ишларини тақдим этадилар ва муҳокама
қиладилар. Одатда олдиндан ахборот хатида анжуман мавзуси, вақти ва жойи,
ташкилий бадаллар ҳақида хабар берилади, конференция тезислари тўплам
сифатида нашр этилади. Илмий конференция ўз мақомига кўра илмий семинар
ва конгресс ўртасидаги илмий фаолият шакли ҳисобланади.

Конференциялар йўналишига қараб илмий назарий конференция (яъни

бунда турли илмий муаммо ва масалаларни ҳал этишга қаратилган назарий
ёндашувлар муҳокама қилинади), илмий-амалий конференция (турли хил
амалий вазифалар бўйича тажриба ва билим алмашиш амалга оширилади),
Илмий техник конференция (турли хил техник ва технологик масалалар бўйича
тажриба ва билимлар алмашилади). Бугунги кунда унинг яна бир 4 – тури-
бизнес конференцияси ҳам кенг тарқалмоқда. Ишга доир. тижорат муаммолари,
амалдаги қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича давлат сиёсати
муҳокама қилинадиган тижорий конференциялар ҳам ташкил қилинмоқда.

Конференциялар

маҳаллий

(факультет,

университет

ичида

университетлараро), республика (Ўзбекистон миқёсида) халқаро ( жаҳон
миқёсда) ташкил қилинади. Конференция мавзулари: 1.Тематик жиҳатдан
маълум бир мавзуга бағишланган тор ихтисослашган бўлиб ижтимоий-
гуманитар фанлар бўйича - (журналистика, тарих, педагогика) - техника
фанлари (биотехнология, машинасозлик, нанотехнология), табиий фанлар
(археология, кимё, геология, биология, математика), 2. Умумий илмий
масалаларни қамраб олган кенг мавзулардаги конференциялардан иборат
бўлади.

Конференцияда иштирок этишнинг бир нечта шакли мавжуд: 1. Бевосита

иштирокчи конференцияга келади ва тўғридан-тўғри иштирок этади
2.Билвосита, яъни иштирокчи ўзининг тезислари ва аризасини конференция
ташкилий қўмитасининг почтасига юборади иштирок этади. 3. Интернет-
конференциялар (конференция форум, ташкилот сайтида) онлайн тарзда
ўтказилади. Айниқса пандемия шароитида онлайн конференциялар оммалашиб
кетганлигини эътироф этиш лозим.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

121

w

www.oriens.uz

April

2022

Ҳар қандай тадқиқот натижалари қуйидаги функцияларни бажариши керак:

амалий ва назарий муаммоларни индивидуал аниқлаштириш ва таҳлил қилиш;
назарий масалаларни тўлдириш, амалий таклифлар ишлаб чиқиш; янги илмий
методларни, илмий воқеликка ўзгартириш киритиш.

Конференциялар ва бошқа илмий форумларда қатнашиш тадқиқотчи,

талабаларга тадқиқотчига илмий жамоатчиликка ўзини кўрсатишга, илмий
муҳокамада, баҳсларда тажриба орттиришга, нутқини чархлашга, илмий
семинар ва диссертация ҳимоялари жараёнида нутқ сўзлаш ва саволларга жавоб
беришга тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Шунингдек ўз илмий
изланишларини оммалаштириш имконини беради. Ёдда тутиш керакки,
конференциялар ва бошқа илмий форумлар талабаларнинг илмий-амалий
конференциялари-бу маълум бир фан соҳасидаги масалаларни муҳокама қилиш,
муаммони ҳал қилиш йўлларини биргаликда излашдан иборат бўлган
тадбирдир. Конференциялар турли форматларда ўтказилиши мумкин: жамоат
ҳисоботларни тинглаш ва уларни муҳокама қилиш учун маълум бир жойда ва
маълум бир вақтда йиғилишади; талабалар ўз ишларини порталга
жойлаштирадилар, мунозара масофадан туриб ҳам амалга оширилади (онлайн
шаклда).

Илмий конференцияга тайёргарлик талабалар учун фойдалидир, чунки

талаба тадқиқот мавзусига чуқурроқ кириб боради, янги билимларни олади.
Турли шаҳар ва таълим муассасаларида талабалар учун илмий-амалий
конференция дастури фарқ қилиши мумкин, аммо тадбирни ташкил этишнинг
маълум тартиби мавжуд, улар қуйидагилардан иборат: кириш қисми, тадбирни
очиш; конференция иштирокчиларини табриклаш; илмий докладлар;
мунозараларнинг секция яъни бўлимларга бўлинган ҳолда ўтказилиши ва шу
асосда умумий хулоса ва таклифлар берилади.

Ҳар бир маърузачига унинг

маърузаси учун ярим соатгача вақт берилади. Охирги иштирокчининг нутқидан
сўнг, бўлимда мунозара ўтказилади. Барча бўлимларнинг иш натижаларига
кўра умумий натижа сарҳисоб қилинади. Кўпинча илмий конференциялар
дастурларида экскурсиялар ҳам мавжуд бўлади.

Илмий фаолиятини эндигина бошлаётган талабалар конференция

тадбирлари нима учун зарур ва уларда иштирок этиш шартми деган савол
берадилар. Шуни таъкидлаш талаба илмий конференцияда қатнашиши унга
жуда кўп афзаллик ва имкониятлар беради. Биринчидан, катта аудитория,
олимлар олдида маъруза қилиш ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш
тажрибасига эга бўлишади, иккинчидан, мунтазам нутқлар жараёнида талаба


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

122

w

www.oriens.uz

April

2022

нотиқлик қобилиятларни ривожлантира олади, учинчидан, хатоларни тузатиш,
тўртинчидан, савол- жавоблар жараёнида ноаниқликлар ёки шубҳали
фикрларни кўрсатилади, бешинчидан, талаба тадқиқотда йўл қўйилган
камчиликларни аниқлаш ва тузатиш имкониятига эга бўлади, олтинчидан,
оммавий тадбирларда ҳамфикрлар орасида янги дўстлар орттириши мумкин,
еттинчидан, келажакда фойдали бўладиган фойдали ҳамкорлик ва алоқаларга
эга бўлиши, шунингдек, тижорий шартномалар тузиш ҳам мумкин.
Муваффақиятли чиқишлардан сўнг йирик ташкилотлар ёш маърузачилар билан
шартномалар имзолайдиларИлмий конференцияларда илмий лойиҳани ишлаб
чиқиш учун инвестор топиши ёки иш топиш ҳам мумкин. Яна бир жиҳати
илмий ишларни мунтазам жойлаштириш имконияти пайдо бўлади. Илмий
конференциядаги битта нутқдан кейин ҳам маърузачининг алоқа маълумотлари
махсус маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг, шахс электрон почта
манзилига илмий журналларнинг режалаштирилган масалалари тўғрисида
маълумот олади, яъни муаллиф ўз ижодини қайси нашрда нашр этишни
танлаши мумкин. Асарларни нашр этиш жойини тўғри танлаш билан талаба
нашрлар географиясини кенгайтириши мумкин. Келажакда ўзи ёқтирган ношир
билан ҳамкорлик қилишни бошлаши, нашрлардан пул ишлаши мумкин.

Тингловчилар маърузани эслаб қолишлари учун илмий-амалий

конференцияда қандай маъруза қилиш керак? Фақатгина яхши маъруза
тайёрлаш етарли эмас. Нотиқ турли вазиятларга тайёр бўлиши керак. Ҳаммаси
муаммосиз ўтиши учун бир нечта қоидага амал қилиш лозим. Биринчидан,
мавзу танлашда унинг долзарблиги ва ўзига хослигига этибор бериш керак. Тор
йўналишни олиш ва уни ривожлантириш яхшироқдир. Бундай ҳолда, бир нечта
маърузачилар бир хил мавзу тайёрлаганда вазиятни минималлаштириш мумкин
бўлади.

Иккинчидан, вақтни кўриб чиқиш лозим, агар тақдимот куннинг

иккинчи қисмига тўғри келса, амалий маълумотларга эътибор қаратиш тавсия
етилади. Учинчидан, нутқ ихчам, лўнда бўлиши асосий эътиборни таянч
ибораларга қаратиш лозим. Тўртинчидан, аудитория билан мулоқот қилиш,
нотиқ тингловчиларни ўзига жалб қила олиши, тингловчиларни мулоқотга жалб
қила олиши керак.

Маъруза қурилиши, таркибига эътибор қаратиш ҳам муҳимдир

.

Дастлаб

нима муҳокама қилиниши ва қанча давом этиши аниқ бўлганда тингловчиларни
кўпроқ қизиқтиради. Шунинг учун биринчи слайдда тақдимот масалаларини
қисқача баён қилиш мақсадга мувофиқдир. Маъруза шундай бўлиши керакки,
тингловчилар

мавзу

бўйича

максимал

маълумотга

эга

бўлсин.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

123

w

www.oriens.uz

April

2022

Тингловчиларнинг ҳар қандай саволига маърузачида олдиндан жавоб тайёр
бўлиши керак. Тафсилотлар ҳақида унутмаслик, нутқдан олдин, ҳамма нарса
тақдимотни, микрофон, техник қурилмаларни текшириш керак. Кутилмаган
вазиятда тингловчилар олдида ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик ва паузани
тўлдиришга тайёр бўлиш, вақтни кузатиб бориш лозим. Тингловчилар
ўзларини қизиқтирган саволларини беришлари учун нутқни бироз олдинроқ
тугатиш тавсия этилади. Илмий конференцияда иштирок этиш талабалар учун
ўзларини намоён этиш ва илмий фаолиятни бошлаш учун ажойиб имкониятдир.
Бундай тадбирларда қатнашиш орқали келажакда жуда фойдали бўлиши
мумкин бўлган қимматли тажриба ва келажакда илмий алоқани давом этириш
учун танишлар орттириш мумкин.

Илмий-амалий конференциялар илмий конференциялардан фарқли

равишда амалий вазифаларни муҳокама қилишга қаратилган.

Бундай

анжуманлар талабаларга назарияни амалда қўллашни ўрганишга ёрдам беради.
Ёш тадқиқотчиларнинг илмий анжуманлардa иштирок этиши уларнинг ишлари
кенгроқ аудиторияга етиб боришга эришилади. Бу талабаларни нутқини янада
пухта ишлашга, уларнинг нотиқлик қобилиятлари чархланишга олиб келади.
Анжуман давомида талаба ўз ишини умумий илмий жиҳатдан кўра олади ва
ўзи учун тегишли хулосалар чиқаради. Олий таълим муассасаларида ташкил
этиладиган анъанавий талабалар конференциялари ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Шу орқали талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқиши, лаёқати
аниқланади, талабаларнинг илмга бўлган иштиёқи ортади. “Илмий

-

тадқиқот

фаолияти инсонга ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолашга амалий ёрдам беради,
яъни агар инсон ҳақиқий олим бўлишни истаса, ўзининг эҳтирос ва
интилишларини бошқариши, оқилона, самарали ва оптимал қарорлар қабул
қилиши, эзгуликка хизмат қиладиган эвристик фаолият билан машғул бўлиши
лозим. Бундай фаолиятнинг натижаси кашф қилиш, яратувчанлик сифатида
намоён бўлади.

10

ХУЛОСА

Хулоса қилганда, биринчидан, талабаларни илмий – тадқиқот усуллари ва

уларни соҳа талаби ва истаклари асосида ташкил этиш орқали мутахассислик
касбий даражаси ва ижодий жараёни такомиллашиб боради;

Иккинчидан, устоз-шогирд тизимидаги анъаналарни сақлаш ва

ривожлантириш, уларни замонавий таълимдаги инновациялар билан

10

Н.Шермуҳамедова. Илмий тадқиқот методологияси. Тошкент.Инновацион зиё. 202, 15 бет


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

124

w

www.oriens.uz

April

2022

уйғунлаштирган ҳолда янги илмий мактаблар шакллантиришни таъминлашга
хизмат қилади;

Учинчидан, талабаларни илмий – тадиқот ишларини ташкил этишни

рағбатлантиришнинг иқтисодий, техник, ташкилий, фундаментал, молиявий
омиллари асосида ташкил этиш биринчи ўринда истеъдодни рағбатлантириш ва
касбий малакани ривожлантиришнинг асосидир;

Тўртинчидан, халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалар, халқаро конференциялар,

халқаро академик дастурлар ва илмий тадқиқотларни кенгайтириш талабаларни
илмий фаолиятга йўналтириш билан бирга ўзаро алмашув дастурлари учун ҳам
муҳим аҳамият касб этади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида. қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон)
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармони. // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Илм-фанни 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида (қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2020 й., 06/20/6097/1431-сон)

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Таълим-тарбия тизимини
янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида (қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 07/20/4884/1484-сон)
5.

Аллаярова С. Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятига таъсир

этувчи омиллар. Таъ-лим, фан ва инновация. 2020 йил №4,11-15 б.
6.

Басин Е.Я. Творчество и эмпатия. // М. 1987, 2, С.54-66.

7.

Байлук В.В. Научная деятельность студентов: системний анализ. Издатель:

ИНФРА-МВид издания: монография. 2020.С.236
8.

Бурда А.Г. Основы научно-исследовательской деятельности : учеб.

пособие (курс лекций) /А. Г. Бурда; Кубан. гос. аграр. ун-т. – Краснодар,2015. –
145 с
9.

Vincentas Lamanauskas and Dalia Augienė / Procedia - Social and

Behavioral Sciences 167 ( 2015 ) 131 – 140.
10.

Давронов З. Илмий ижод методологияси. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA,

2007. -16 б.


background image

Oriental Renaissance: Innovative,

educational, natural and social sciences

VOLUME 2 | ISSUE 4

ISSN 2181-1784

Scientific Journal Impact Factor

SJIF 2022: 5.947

Advanced Sciences Index Factor

ASI Factor = 1.7

125

w

www.oriens.uz

April

2022

11.

Каюмова Н. Олий таълим муассаслари талабларини илмий тадиқоқт ишига

йўналтириш муаммолари ва уларнинг ечимлари. Замонавий таълим. 2018 №11
Б.9
12.

Краевский В. В. Методология педагогического исследования. — Самара:

Изд-во Сам ГПИ, 1994.С.78
13.

Кузнецов ИН.Научное исследование :методика проведения и оформление

- Изд. 3-е, перераб. и доп. - М. : Дашков и Кº, 2006. - 460 с
14.

Lamanauskas, V. (2012). Development of scientific research activity as the

basiccomponent of science education. Journal of Baltic Science Education,11 (3),
200-202.
15.

Лазарев В.С. Ставринова И.Н. Критерии и уровни готовности

будущегопедагога к исследовательской деятельности // Педагогика. – 2006 -
С.127.
16.

Муҳамедова З. Таълим фалсафаси. –Тошкент: ТошМИ, 2004. – Б.14-15

17.

Саифназаров Г.В.Никитченко, Қосимов Б.У. Илмий ижод методологияси.

Ўқув қўлланмаси – Тошкент: Янги аср авлоди, 2004.
18.

Панкратова В.О.Педагогические технологии в развитии студентов и их

подготовке

к

научной

исследовтельской

деятельности.

Вестник

Ставропольского государственного университета.2011, № 72.С.92
19.

Шермуҳамедова Н Илмий тадқиқот методологияси. Тошкент: Инновацион

зиё. 2021. Б.15


Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида. қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2020 й., 06/20/6097/1431-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 07/20/4884/1484-сон)

Аллаярова С. Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятига таъсир этувчи омиллар. Таъ-лим, фан ва инновация. 2020 йил №4,11-15 б.

Басин Е.Я. Творчество и эмпатия. // М. 1987, 2, С.54-66.

Байлук В.В. Научная деятельность студентов: системний анализ. Издатель: ИНФРА-МВид издания: монография. 2020.С.236

Бурда А.Г. Основы научно-исследовательской деятельности : учеб. пособие (курс лекций) /А. Г. Бурда; Кубан. гос. аграр. ун-т. – Краснодар,2015. – 145 с

Vincentas Lamanauskas and Dalia Augienė / Procedia - Social and Behavioral Sciences 167 ( 2015 ) 131 – 140.

Давронов З. Илмий ижод методологияси. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA, 2007. -16 б.

Каюмова Н. Олий таълим муассаслари талабларини илмий тадиқоқт ишига йўналтириш муаммолари ва уларнинг ечимлари. Замонавий таълим. 2018 №11 Б.9

Краевский В. В. Методология педагогического исследования. — Самара: Изд-во Сам ГПИ, 1994.С.78

Кузнецов ИН.Научное исследование :методика проведения и оформление - Изд. 3-е, перераб. и доп. - М. : Дашков и Кº, 2006. - 460 с

Lamanauskas, V. (2012). Development of scientific research activity as the basiccomponent of science education. Journal of Baltic Science Education,11 (3), 200-202.

Лазарев В.С. Ставринова И.Н. Критерии и уровни готовности будущегопедагога к исследовательской деятельности // Педагогика. – 2006 - С.127.

Муҳамедова З. Таълим фалсафаси. –Тошкент: ТошМИ, 2004. – Б.14-15

Саифназаров Г.В.Никитченко, Қосимов Б.У. Илмий ижод методологияси. Ўқув қўлланмаси – Тошкент: Янги аср авлоди, 2004.

Панкратова В.О.Педагогические технологии в развитии студентов и их подготовке к научной исследовтельской деятельности. Вестник Ставропольского государственного университета.2011, № 72.С.92

Шермуҳамедова Н Илмий тадқиқот методологияси. Тошкент: Инновацион зиё. 2021. Б.15

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов